Тимўтийга иккинчи мактуб 1 bob

1 Исо Масиҳ орқали рўёбга чиққан ҳаёт ваъдасига биноан, Худонинг иродасига мувофиқ, мен, Павлус, Исо Масиҳнинг ҳаворийси бўлиб тайинландим.
2 Севимли ўғлим Тимўтийга Отамиз Худо ва Раббимиз Исо Масиҳдан иноят, марҳамат ва тинчлик тилайман.
3 Мен, ота-боболарим каби, Худога соф виждон билан хизмат қиламан. Унга кечаю кундуз шукрлар айтар эканман, ибодатларимда доим сени эслаб тураман.
4 Сенинг кўз ёшларинг ёдимда, яна дийдорингга тўйиб кўнглим севинчга тўлсин, деб сени соғиниб қолдим.
5 Мен сенда кўрган самимий имон ҳали ҳам эсимда. Аввалдан бувинг Лоида ҳамда онанг Эвника қалбларига жо этган ўша имон энди сенда ҳам равнақ топаётганига аминман.
6 Шу сабабдан, қўлларимни бошингга қўйишим натижасида сен Худодан олган руҳий қобилиятни алангалатиб туришингни эслатмоқчиман.
7 Чунки Худо бизга қўрқоқлик руҳини эмас, балки куч-қувват, муҳаббат ва нафсни тийиш Руҳини берган.
8 Шундай қилиб, Раббимиз Исога гувоҳлик беришдан ҳам, Унинг бандиси бўлган мендан ҳам ор қилма, балки биз Инжил йўлида чекаётган азобларга Худо берган куч-қувват билан тўзим бергин.
9 Худо бизларни қутқарди ва муқаддас бир даъват билан чақирди. Бунга биз савоб ишларимиз туфайли эришмадик. Аксинча, Худо Ўз хоҳиши билан азалий вақтларданоқ Исо Масиҳ орқали бизга иноят қилишга қарор қилган эди.
10 Бу иноят энди Халоскоримиз Исо Масиҳнинг оламга келиши билан очиқ намоён бўлди. Инжил Хушхабари шундан иборатки, Исо Масиҳ ўлимни йўққа чиқарди, ҳаёт ва ўлмасликни эса ойдинликка чиқарди.
11 Мен эса бу Хушхабарни турли халқларга етказувчи воиз, ҳаворий ва муаллим бўлиб тайинландим.
12 Шу сабабдан ҳам бу азобларни тортяпман. Лекин мен бундан ор қилмайман, чунки Кимга эътиқод қилганимни биламан ва аминманки, Унинг менга топширган омонатини маҳшар кунига қадар Ўзи сақлашга қодир.
13 Сен мендан эшитган соғлом таълимотдан намуна олиб, Исо Масиҳнинг садоқати ва муҳаббати билан йўл тутгин.
14 Сенга топширилган улуғ омонатни ичимизда яшовчи Муқаддас Руҳ ёрдамида сақлагин.
15 Асия вилоятидагиларнинг ҳаммаси, шу жумладан, Фигел билан Ҳермоген мендан юз ўгирганларини биласан.
16 Раббимиз Онисифорнинг уйига марҳамат эҳсон этсин. Чунки у занжирбандлигимдан уялмай, бир неча марта келиб менинг кўнглимни кўтарди.
17 У Римга бориб, катта ҳаракат билан мени ахтариб топди.
18 Маҳшар кунида Худованддан марҳамат топишини Раббимиз Масиҳ унга ато қилсин. Эфес шаҳрида у менга нақадар хизмат қилганини ўзинг яхши биласан.


Shu bobni eshitish:


Download (1.14 mb)

Shu bobni tarjimada ko’rish


Kitoblar




Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz