Салоникаликларга биринчи мактуб 1 bob

1 Отамиз Худо ва Раббимиз Исо Масиҳнинг уммати бўлган Салоника шаҳридаги имонлилар жамоатига Павлус, Силван ва Тимўтийдан салом! Отамиз Худодан ва Раббимиз Исо Масиҳдан сизларга иноят ва тинчлик бўлсин.
2 Ибодатларимизда тинмай сизларни хотирлаб, ҳаммаларингиз учун Худога шукр қиламиз.
3 Чунки сизлар имон билан иш қилиб, муҳаббат билан заҳмат чекасиз, фақат Раббимиз Исо Масиҳга умид боғлаб, У туфайли сабр-тоқат қиласизлар. Шунинг учун Отамиз Худо ҳузурида сизларни эслаб турамиз.
4 Эй биродарлар, Худо сизларни севиб, танлаганини биламиз.
5 Биз Инжил Хушхабарини сизларга қуруқ сўз билан эмас, балки қудрат билан, Муқаддас Руҳ кучи билан, тўла ишонтириш кучи билан хабарлаб келдик. Биз орангизда бўлганимизда қандай намунали турмуш кечирганимизни ўзларингиз биласизлар.
6 Шундай қилиб, сизлар кўп қайғуда бўлсангиз ҳам, Муқаддас Руҳдан илҳом олиб, ўзингизда севинч ҳосил қилдингизлар, Худонинг каломини қабул этиб, бизга ҳам, Раббимизга ҳам эргашдингизлар.
7 Македония ва Ахая ўлкаларидаги бутун имонлиларга ўрнак бўлиб қолдингизлар.
8 Раббимиз Исонинг каломи сизлардан бошлаб ёйилди. Сизларнинг Худога бўлган имонингизнинг шуҳрати ёлғиз Македония ва Ахаягагина эмас, ҳамма ёққа ҳам тарқалиб кетди. Шунинг учун энди бизнинг бирор нарса гапиришимизга ҳожат қолмади.
9 Ҳамма эшитганларнинг ҳам айтишларича, сизлар бизни яхши қабул қилдингизлар, бутларга сиғинишдан қайтиб, барҳаёт ва ҳақиқий Худога таваккал қилдингизлар. Энди Худога хизмат қилаётиб,
10 Унинг Ўғли Исонинг кўкдан тушишига кўз тутиб юрибсизлар. Худо Ўз Ўғли Исони тирилтирди, токи У бизни келажак Худо ғазабидан халос қилсин.


Shu bobni eshitish:


Download (0.82 mb)

Shu bobni tarjimada ko’rish


Kitoblar




Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz