Ибтидо 1 bob

1 Дунёнинг яратилиши.

1 Азалда Худо осмон билан ерни яратди.
2 Ер ҳали шаклсиз ва бўм-бўш бўлиб, тубсизлик узра қоронғилик ҳукм сурар эди. Худонинг Руҳи эса сув юзида парвоз этар эди.
3 Худо: «Ёруғлик бўлсин», – деди ва ёруғлик пайдо бўлди.
4 Худо ёруғликнинг яхши эканини кўриб, уни қоронғиликдан ажратди.
5 Шундай қилиб, Худо ёруғликни кундуз, қоронғиликни эса тун деб атади. Кеч бўлди, эрта бўлди – бу биринчи кун эди
6 Яна Худо: «Сувликлар ўртасида уларни бир-биридан ажратиб турадиган гумбаз пайдо бўлсин», – деди.
7 Шундай ҳам бўлди. Худо бир гумбазни вужудга келтириб, гумбаз остидаги сувни гумбаз устидаги сувдан ажратди.
8 Шундай ҳам бўлди. Худо бир гумбазни вужудга келтириб, гумбаз остидаги сувни гумбаз устидаги сувдан ажратди.
9 Яна Худо: «Осмон остидаги сув бир жойга тўплансин, қуруқлик кўринсин», – деди ва шундай ҳам бўлди.
10 Худо қуруқликни ер деб атади, сувларнинг жамини эса денгизлар деб атади. Буларнинг ҳам Худо яхши эканини кўрди.
11 Яна Худо: «Ер ўсимлик кўкартирсин: уруғ берадиган ўт-ўланлар, мевасида уруғи бор турли-туман мевали дарахтлар ер юзида униб- ўссин», – деди ва шундай ҳам бўлди.
12 Ер турига кўра ўсимликларни: уруғ берадиган ўт- ўланлар ҳамда мевасида уруғи бор мевали дарахтларни ундирди. Худо буларнинг ҳам яхши эканини кўрди.
13 Кеч бўлди, эрта бўлди – бу учинчи кун эди.
14 Яна Худо: «Кунни тундан ажратиш ҳамда фасллар, кунлар, йилларни белгилаш учун осмон гумбазида ёритқичлар пайдо бўлсин.
15 Булар ер юзини ёритмоқ учун осмон гумбазида нур сочиб турсин», – деди ва шундай ҳам бўлди.
16 Шундай қилиб, Худо иккита катта ёритқични: кунни бошқариш учун каттароқ ёритқични ва тунни бошқариш учун кичикроқ ёритқични, шунингдек, юлдузларни ҳам вужудга келтирди.
17 -
18 Ер юзини ёритиб турсин ва тун билан кунни бошқариб, ёруғликни қоронғиликдан ажратиб турсин, деб Худо буларни осмон гумбазида жойлаштирди. Буларнинг ҳам Худо яхши эканини кўрди.
19 Кеч бўлди, эрта бўлди – бу тўртинчи кун эди.
20 Яна Худо: «Сув тўда-тўда жониворлар билан қайнасин, ер устидаги осмон гумбази бўйлаб қушлар учсин», – деди.
21 Худо ҳайбатли денгиз аждарларини, сувда қайнайдиган турли-туман майда жониворларни ҳамда қуш- паррандаларни яратди. Буларнинг ҳам Худо яхши эканини кўрди.
22 Худо уларни муборак қилиб: «Баракали бўлинглар, кўпайинглар, денгиз сувларини тўлғазинглар. Ер юзида эса парранда кўпайсин», – деди.
23 Кеч бўлди, эрта бўлди – бу бешинчи кун эди.
24 Яна Худо: «Ер турли-туман тирик жонни: чорва, судралувчи ҳамда ёввойи ҳайвон турларини ҳосил қилсин», – деди ва шундай ҳам бўлди.
25 Худо ерга хос турли-туман ёввойи ҳайвонларни, чорвани, қуруқликда судралувчиларни вужудга келтирди. Буларнинг ҳам Худо яхши эканини кўрди.
26 Яна Худо: «Ўз суратимизга кўра, Ўзимизга ўхшаш одамни яратайлик. У денгиздаги балиқлар, кўк юзидаги паррандалар, чорвалар, ҳа, бутун ер юзи ва ерда ҳаракат қилувчи барча махлуқот устидан ҳокимлик қилсин», – деди.
27 Шундай қилиб, Худо одамни Ўз суратида, илоҳий суратда яратди. Уларни эркак ва хотин қилиб яратди.
28 Худо одамларни муборак қилиб, уларга: «Баракали бўлинглар, кўпайинглар. Ер юзини тўлғазиб тобе қилинглар. Денгиздаги балиқлар, кўк юзидаги паррандалар ҳамда ер юзида ҳаракатланувчи барча ҳайвонлар устидан ҳоким бўлинглар», – деди.
29 Худо давом этиб: «Мана, Мен сизларга бутун ер юзидаги уруғ берадиган ўт-ўланнинг ва уруғли мева берадиган дарахтнинг ҳаммасини бердим; сизларга овқат учун ярайди.
30 Шунингдек, тирик жони бўлган бутун ёввойи ҳайвонларга: кўк юзида учиб юрувчи барча паррандаларга ва ер юзида ҳаракат қилувчи барча махлуқларга ҳам емиш учун кўк ўтнинг ҳар турли навини бердим», – деди ва шундай ҳам бўлди.
31 Худо бутун яратганларига қараб, ҳаммасининг жуда яхши эканини кўрди. Кеч бўлди, эрта бўлди – бу олтинчи кун эди.


Shu bobni eshitish:


Download (1.76 mb)

Shu bobni tarjimada ko’rish


Kitoblar