Титусга мактуб 1 bob

1 Худо танлаган кишиларнинг имонли бўлишлари ва ҳақиқий диёнатни уқиб олишлари учун хизмат қилаётган Худонинг қули ва Исо Масиҳнинг ҳаворийси, Павлусдан – салом!
2 Бизнинг имонимиз абадий ҳаётга умидворликдан иборатдир. Ёлғон гапирмайдиган Худо бу умид ҳақида азалий вақтларданоқ ваъда берган эди,
3 ҳозир эса, Ўзи хоҳлаган пайтда, каломини рўёбга чиқарди. Мен бўлсам, бу каломни эълон қилиш учун Қутқарувчимиз Худодан ваколат олдим.
4 Умумий имонимиз асосида ҳақиқий фарзандим бўлган Титусга Отамиз Худодан ва Қутқарувчимиз Исо Масиҳдан меҳр-шафқат ва тинчлик тилайман.
5 Сенга буюрганимдек, қолган ишларни битир, ҳар бир шаҳардаги имонлилар жамоати устидан оқсоқоллар тайин қил. Мана шунинг учун сени Крит оролида қолдирдим.
6 Сен тайин қиладиган одам беайб, якка хотинли, болалари эса имонли ва шалоқлик ёки итоатсизлик айбидан холи бўлсин.
7 Чунки имонлилар жамоатининг нозири Худо хонадонини бошқарувчи сифатида бенуқсон бўлиши керак. Ўзбошимча, ғазабли, шаробга мойил, тажанг, ғаразгўй бўлмасин.
8 Аксинча меҳмондўст, хайрихоҳ, вазмин, одил, пок кўнгилли ва нафсини тиядиган одам бўлсин.
9 Соғлом таълимот билан насиҳат қилишга ҳамда қаршилик қилувчиларнинг адабини беришга иқтидорли, ҳақиқат каломига ўргатилган ва унга қаттиқ риоя қиладиган киши бўлиши лозим.
10 Хусусан суннатлилар орасида ўзбилармон, қуруқ гап сотувчи алдамчилар кўп.
11 Уларнинг оғзини тўсиш керак. Улар жирканч манфаат йўлида лозим бўлмаган нарсаларни ўргатиб, бутун оилаларни бузиб кетмоқдалар.
12 Мана, улардан чиққан бир шоир: «Критийлар доимо ёлғончи, золим йиртқичлар, еб-тўймас танбаллардир», деб айтган эди.
13 Бу гап тўғри. Улар соғлом имонни топсин ва бунинг учун сен уларни қатъий огоҳлантириб қўй.
14 Улар яна яҳудийларнинг афсоналарига ва ҳақиқатдан юз ўгирган одамларнинг гапларига қулоқ солмасинлар.
15 Пок одамлар учун ҳамма нарса пок бўлур. Нопоку имонсизлар учун ҳеч бир пок нарса йўқ. Чунки уларнинг ақли ҳам, виждони ҳам нопоклашиб кетган.
16 Худони тан оламиз, дейдилар-у, ўз қилмишлари билан Уни инкор этадилар. Улар ҳар қандай хайрли ишга ярамас, бўйин эгмас, ифлос одамлардир.


Shu bobni eshitish:


Download (1.02 mb)

Shu bobni tarjimada ko’rish


Kitoblar




Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz