Галатияликларга мактуб 1 bob

1 Инсонлар томонидан эмас, инсон орқали ҳам эмас, балки Исо Масиҳ ва Уни тирилтирган Отамиз Худо томонидан ҳаворий қилиб тайинланган мен – Павлус,
2 шунингдек, мен билан бирга бўлган ҳамма биродарлар Галатия ўлкасидаги Масиҳ жамоатларига салом йўллаймиз.
3 Отамиз Худодан ва Раббимиз Исо Масиҳдан сизларга иноят ила тинчлик бўлсин.
4 Исо Масиҳ бизни ҳозирги ёвуз асрдан қутқармоқчи бўлиб, гуноҳларимиз учун Ўзини фидо қилди, шу йўсин Отамиз Худонинг иродасини адо этди.
5 Унга абадулабад шон-шарафлар бўлсин! Омин.
6 Ҳайронман, сизлар қанчалик тез Масиҳнинг иноятли даъватидан юз ўгириб, бошқа бир «Инжил»га сажда қилдингизлар!
7 Аслида бошқа Инжил йўқ. Фақат баъзилар сизларни чалғитиб, Масиҳ Хушхабарини бузиб кўрсатишни хоҳлайдилар.
8 Бордию биз ёки ҳатто осмондан бирор фаришта келиб, ўзимиз сизларга ўргатган Инжилдан бошқа бир «хушхабар» келтирса, лаънати бўлсин.
9 Биз олдин ҳам айтган эдик, ҳозир яна айтяпман: агар кимки сизлар қабул қилган Инжилга зид бўлган хабарни тарғиб этса, лаънати бўлсин!
10 Энди мен инсонлардан мақтов излаяпманми, ёки Худоданми? Наҳотки инсонларга ёқмоқчи бўлсам? Агар мен ҳали ҳам инсонларга ёқмоқчи бўлганимда эди, Масиҳнинг қули бўлолмас эдим!
11 Эй биродарлар, сизларга эълон қилмоқдаман: мен тарғиб этаётган Инжил инсон ижоди эмас.
12 Чунки мен уни инсондан қабул қилмаганман ва ҳеч кимдан таълим олмаганман; балки Исо Масиҳдан ваҳий олганман.
13 Менинг яҳудий динида кечган илгариги ҳаётим ҳақида эшитгансизлар; Худонинг умматига ҳаддан ташқари жабр-зулм қилиб, уни вайрон қилар эдим.
14 Қавмимдан бўлган кўп тенгдошларимга қараганда, яҳудийликда хийла муваффақият қозонган эдим, ота-боболарим урф-одатларига ўта жонкуяр эдим.
15 Аммо Худо мурувват қилиб, онам қорнидаёқ мени танлаган, Ўз инояти билан мени даъват этган эди.
16 Мен дунё халқлари орасида Худо Ўғлининг Хушхабарини тарғиб қилишим учун, Худо Ўз вақтида Ўғлини менга зоҳир қилди. Шунда мен дарҳол одамзод билан маслаҳатлашмадим,
17 ўзимдан илғор ҳаворийларни кўргани Қуддусга бормадим. Балки Арабистонга кетиб, кейин яна Дамашққа қайтдим.
18 Сўнгра, уч йилдан кейин, Бутрус билан танишмоқ учун Қуддусга бордим ва унинг ёнида ўн беш кун бўлдим.
19 Лекин Раббимиз Исонинг укаси Ёқубдан бошқа ҳаворийларнинг ҳеч бирини кўрмадим.
20 Мен сизларга нима ёзаётган бўлсам, Худо шоҳид, ёлғон эмас.
21 Ундан сўнг Сурия ва Киликия мамлакатларига бордим.
22 Яҳудия ўлкасидаги Масиҳ жамоатлари эса мени шахсан танимас эдилар.
23 Улар фақат: у бир вақтлар бизларга жабр-зулм қилиб юрган киши эди, энди илгари илдизи билан қуритмоқчи бўлган имонни ўзи тарғиб қилмоқда, деган гапларни эшитар,
24 мен учун Худони улуғлар эдилар.


Shu bobni eshitish:


Download (1.06 mb)

Shu bobni tarjimada ko’rish


Kitoblar




Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz