Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) 1 bob

Сторми Омартиан. Ўсмир ибодатининг кучи - (1-боб) Китоб Ўзбек тилида

O‘smir ibodatining kuchi (Stormi Omartian) O‘zbek tilida AudiokitobO‘smir ibodatining kuchi (Stormi Omartian) O‘zbek tilida Audiokitob

 

МУНДАРИЖА

Ибодатнинг кучи нимада? Нима учун мен ибодатга муҳтожман?

1-боб. Эй Худойим, Сени билишим учун менга ёрдам бер

2-боб. Эй Худойим, олдинги хатоларимдан халос бўлишимга ёрдам бер

3-боб. Эй Худойим, бошқаларни кечиришни менга ўргат

4-боб. Эй Худойим, солиҳларча иш тутишга мени ўргат

5-боб. Эй Худойим, аҳмоқона таъсирларга қарши туришим учун менга ёрдам  бер.

6-боб. Эй Худойим, ўз фикрларимни бошқаришга мени ўргат

7-боб. Худойим, Сенинг Каломингни тушунишга мени ўргат

8-боб. Эй Худойим, тенгдошларим таъсиридан халос бўлишимга ёрдам бер

9-боб. Эй Худойим, одамлар билан яхши муносабатлар ўрнатишни менга ўргат

10-боб. Эй Худойим, ҳаётим давомида Сенга ҳамду сано айтишга мени ўргат

11-боб. Эй Худойим, ҳаётимда Сенинг мақсадингни тушунишимга ёрдам бер

12-боб. Эй Худойим, тўғри танлов қилишим учун мени доноликка ўргат

13-боб. Эй Худойим, салбий эмоциялардан қутулишимга ёрдам бер

14-боб. Эй Худойим, ҳаётимда васвасалар билан курашувимга ёрдам бер

15-боб. Эй Худойим, ҳаётимнинг қийин лаҳзаларида кучли бўлишимга ёрдам бер.

16-боб. Эй Худойим, ўзимни бехатар ҳис қилишим учун ёрдам бер

17-боб. Эй Худойим, ҳаётбахш сўзларни гапиришга мени ўргат

18-боб. Эй Худойим, имконсиз нарсага ишонишни менга ўргат

19-боб. Эй Худойим, ҳаётим учун Сенинг хоҳиш-иродангни билишимга ёрдам бер

20-боб. Эй Худойим, Сен мен учун тайёрлаган меросни қўлга киритишимга ёрдам бер


1-боб. Эй Худойим, Сени билишим учун менга ёрдам бер

Мен Худони танимасимдан илгари, турли кўринишдаги оккультизм амалиёти билан шуғулланган эдим, Шарқ динлари ва “Нью Эйдж” оқимларига қизиққандим. Уларнинг ҳар биридан Худони топишга, ҳаётимнинг мақсадини билишга умид қилардим.  Мен болалигимдан асир бўлган дарду азоб, қўрқув, хавотирлик ва тушкунлик чангалидан озод бўлишга астойидил уринардим. Худонинг борлигини ич–ичимдан сезардим. Унга яқинлашишга муваффақ бўлсам, менинг ҳаётим мазмунли бўлишини ва яхши томонга ўзгаришини билардим.

Табиийки, бундай изланишларим натижасида ҳаётим асло ўзгармади, чунки мен қидирган худо сохта эди. Аксинча, мен тушкунликка ботиб бораверардим. Меҳрсиз ва совуққон онам билан бўлган муносабатим бу муаммони янада чуқурлаштирарди. Онам ниҳоятда тажовузкор, тили заҳар, менга нисбатан қўпол ва шафқатсиз эди. У мени кўпинча омборхонага қамаб қўярди, бунинг оқибатида мен бахтиқаро, қўрқоқ бўлиб ўсган эдим. Онам руҳий хаста эканини кейинроқ билдим, у ҳеч қачон даволанмаган, йиллар давомида хасталик унинг феъл-атворига янада қаттиқ таъсир кўрсатган эди.

Гарчи менга келтирган азоблари учун онамни кечирган бўлсам ҳам, болаликнинг даҳшатли хотиралари мени тарк этмади. Ҳаётимнинг бу қисмини доимо бошқалардан яшириб келдим, айниқса ўсмирлик давримда бундан кўп қийналганман. Бу ёшда бошқалардан “ажралиб” туриш, айниқса салбий томонлар билан, ниҳоятда оғир. Ўсмирлик қалбимни эзган бу азоб мени бўғар эди, мен нафас ололмасдим. Чорасизлик, умидсизлик ва тушкунлик тоқат қилолмайдиган даражада бўлиб, ўзимни–ўзим ўлдириш ҳақидаги фикр доимо мени таъқиб қиларди.

Йигирма ёшга етганимда, мен мустақил яшай бошладим, бу азобли хотиралардан қутилиш учун кўп нарса қилиб кўрдим, лекин ҳаммаси беҳуда бўлиб чиқди. Мен наркотик қабул қиладиган бўлдим, икки марта ўлишимга оз қолди. Дарду аламларни босиш учун ичкиликка ружу қўйдим, бироқ бундан аҳволим янада ёмонлашди. Йигирма саккиз ёшга кирганимда, буларнинг ҳаммасини бошдан ўтказиб, ўз танамда синаб бўлган эдим, энди эса ўлишни истардим. Мен энди ўзимни қандай ўлдирсам экан, деб ўйлай бошладим.

Худди шу пайтда дугонам Терри аҳволим ёмонлигини сезиб қолди ва чўпон олдига боришни таклиф қилди. Дугонам масиҳий эди, мен эса ҳали имонга келмаган эдим. Мен, уларга онам ҳақида, муаммоларим ҳақида, бунинг устига, ножўя хатти-ҳаракатларим ҳақида айтиб беришимга тўғри келади-ку, деб қўрқардим. Булар менинг сирим эди. Иккинчи томондан эса, жуда ҳам яшагим келарди, хуллас, боришга қарор қилдим.

Жамоат чўпони Джек бизни шаҳардаги гавжум бир ресторанда кутиб олди. Биз икки соат давомида ўтириб суҳбатлашдик, едик, ичдик. Шу вақт давомида Джек менга Исо ҳақида гапирди. Исо менга совуққон, ҳукм қиладиган худо бўлиб туюлди. Чунки мен шарқ динларига оид окулльтизмга бағишланган китобларда ўқиган барча худолар айнан шундай эди. Чўпон Джек менга деди: “Агар сиз Исога имон келтирсангиз, Уни ўз Нажоткорингиз деб қабул қилсангиз, Худо билан яқин муносабат ўрнатасиз, ҳаётингиз бир умрга тубдан ўзгаради. Исо қалбингизга тинчлик беради, сиз қайтадан туғиласиз. У сизга ҳаётингиз мақсадини кўрсатади.” Мен эса айнан шуни орзу қилардим.

Чўпон Джек менга учта китоб берди. Улардан бирида ёвузликнинг табиати ҳақида сўз кетарди. Оккультизм эса менга, ёвузлик аслида йўқ, деб таълим берган эди. Иккинчи китоб Муқаддас Руҳ ҳақида эди. Мен илгари бундай нарса ҳақида асло эшитмаган эдим. Шунинг учун Масиҳга ишониш орқали Муқаддас Руҳ кучига эга бўлиш ғояси мени ниҳоятда қизиқтириб қўйган эди. Учинчи кичкина китобча Юҳанно баён этган Муқаддас Хушхабар бўлиб, унда Исонинг ҳаёти ва фаолияти, Унинг Шахсияти ва таълимоти ҳақида ҳикоя қилинарди. Чўпон Джек: “Бу китобларни ўқиб чиққанингиздан кейин, ўз таассуротларингизни айтиб бериш учун, Терри билан бирга офисга келинглар”, деб илтимос қилди. 

Мен уйга қайтиб келдим. Ўзимни ўлдириш ҳақидаги режани орқага сурдим ва бир неча кун давомида учала китобни ўқиб чиқдим. Келгуси ҳафтада Терри билан офисга келганимизда, чўпонга, бу китобларда ўқиганларимнинг ҳаммасига ишонаман, деб айтдим. У мендан: “Исони ўзингизнинг Нажоткорингиз деб қабул қилишга тайёрмисиз?” деб сўради. Мен “ҳа” деб жавоб бердим.

Мен ҳаётимни Раббийга бағишлаганимдан кейин, Унинг Руҳи менда яшай бошлаганини ҳис қилдим. Ҳаётимда биринчи марта қалбимда умид учқунлари пайдо бўлган эди, шунда келажагим борлигига ишонч ҳосил қилдим. Гарчи келажак мен учун қоронғу бўлса–да, унга умид билан боқа бошладим. Бунақаси ҳали менинг ҳаётимда ҳеч қачон бўлмаган эди.

Шунингдек, илгарилари мен қизиққан оккультизм амалиётини ва шарқ динларини бирлаштирадиган нарсаларни кўрдим. Бу динлар ўртасидаги ўхшашлик шундан иборат эдики, бу барча динларнинг худолари қутқариш кучига эга эмас ёки инсонни ва унинг ҳаётини ўзгартира олмас экан. Муқаддас Китобнинг Худоси эса буни қила олади. У  ягона барҳаёт Худодир, Биз Унинг Ўғли Исони Нажоткорим деб қабул қилганимизда, Муқаддас Руҳ келиб, бизнинг ичимизда яшайди (Юҳанно 14:16–17). Фақат Муқаддас Руҳнинг қудрати инсоннинг қалбига тинчлик беришга, унинг ҳаётини тубдан, ғаройиб равишда ўзгартиришга қодир.

Мен яна шуни билиб олдимки, Муқаддас Китобдаги Худони билиб олса бўлар экан, ҳа, У бизга яқинлашишни истайди. Шунинг учун биз Уни Иммануил деб атаймиз, бу «Худо биз билан» деганидир. Биз Унга яқинлашганимизда, У ҳам бизга яқинлашади (Ёқуб 4:8).

МЕН ҚУЙИДАГИ ҲОЛАТЛАРДА ИБОДАТ ҚИЛИШГА ҚИЙНАЛАМАН:

  • Гуноҳларимни эътироф қилишим керак бўлганда.
  • Баъзи пайтлари чин юракдан, самимий ибодат қилишга қийналаман.
  • Кўзимни юмиб ибодат қилишим ҳам қийин.
  • Худбинликдан тавба қилишим осон эмас.
  • Баъзан эса ибодат қилиш жараёни жуда осон кечади, шунда мазза қиламан! (13 – 15 ёшда).

МЕН ҚУЙИДАГИ ҲОЛЛАРДА БОШҚАЛАР УЧУН ИБОДАТ ҚИЛАМАН:

  • Мендан, ибодат қил, деб илтимос қилганларида;
  • Худо юрагимга ибодат қилиш истагини солганда;
  • Яқинларим ёрдамга муҳтож бўлганларида;
  • Улар оғир вазиятга тушиб қолганларида ёки сафарга чиққанларида (13–15 ёшда)

Сиз муҳтож бўладиган нарсаларнинг ҳаммаси

Қанийди, ҳозир мен ёнингизда ўтириб, сиз билан ҳаётингиз ҳақида юзма–юз суҳбатлаша олсам. Мен сизга: “Исога имон келтиринг, шунда муҳтож бўлган нарсаларингизнинг ҳаммасини топасиз”, деб айтган бўлардим. Бу — ҳақиқат, чунки Худонинг Муқаддас Руҳи сизнинг ичингизда истиқомат қилади. У сизга раҳнамолик қилади, билишингиз керак бўлган ҳамма нарсани ва ўзингизни қандай тутишингиз кераклигини У сизга ўргатади.  Аммо бунинг учун сиз ҳаётингизни Худога бағишлашингиз ва сабр–тоқатли бўлишингиз керак. Худонинг Руҳи Ўзига маъқул пайтда, Ўзи хоҳлаган тарзда сизнинг ичингизда амал қилади.

Тубдан ўзгариш — доимо ўзгариб бориш демакдир. Бу ерда вақтинча ёки кичкина ўзгариш назарда тутилмаяпти. Сиз Худонинг севгисини қозониш мақсадида Уни мамнун қилишингиз ҳам шарт эмас. Чунки Худо шусиз ҳам сизни шартсиз севги билан севади. У сизни биринчи бўлиб севган. Худо ҳам сиздан Уни севишингизни кутяпти. Бу муносабатда энг муҳими Исога юз буришингиз, Уни Нажоткор сифатида тан олишингиз. Шунда ҳар жиҳатдан комил бўлган Исонинг севгиси сизни ўзгартиради, севги уруғлари қалбингизда ниш урганда, сиз тўғри яшашни ўрганасиз. Худога яқинлашганингизда ҳаётингиз тубдан ўзгаради, шу ерда айнан шуни назарда тутяпман. 

Ҳамма нимани излайди?

Ҳамма суюкли бўлишни истайди, аммо ҳеч ким бизни Худо севгандай сева олмайди. Фақат Худо ҳамма вақт бизнинг эҳтиёжларимизни қондира олади, аммо бунинг битта шарти бор — биз Худо билан яқин муносабат ўрнатишимиз керак. Ҳеч ким, Худо каби, қалбингизга таскин бера олмайди, Ундан бошқа ҳеч ким сизни яхши билмайди. Агар сиз қалбингизда бўшлиқни ҳис қилсангиз, сизнинг яқинларингиз ўша бўшлиқни тўлдиради, деб умид қилсангиз, бу умидингиз беҳуда. Шуни билингки, бу бўшлиқни қалбингизда Худо яратган ва Ундан бошқа ҳеч ким ва ҳеч нарса ўша бўшлиқни тўлдира олмайди. Худога яқинлашинг, У сизни кутмоқда, қалбингиздаги бўшлиқни У тўлдирмоқчи.

Сиз Худони изласангиз, У ниҳоятда мамнун бўлади. Сизга айнан Худо кераклигини англаганингизда, ўзингизнинг ички эҳтиёжларингизга, ёлғизлигингизга, руҳий бўшлиғингизга янгича назар солганингизда, уларда Худога чуқур муҳтожлигингиз аломатини кўрасиз, Унга мурожаат этиб, Ундан, кел, мени тўлдир, деб илтимос қиласиз. Лекин Худо билан бундай чуқур муносабатлар бирдан пайдо бўлиб қолмайди, бу муносабатларни излаш ва уларга интилиш лозим. Улар ҳақида ибодат қилишимиз керак.

Худо билан сизнинг муносабатларингиз қанчалик чуқурлигини ўлчайдиган бешта мезон

1. Агар Худо сизга нима беришига қараб Уни севсангиз, демак, сизнинг У билан муносабатларингиз чуқур эмас. Агар сиз Худодан: “Сен учун нима қила оламан?” деб сўрасангиз, демак, сизнинг Худо билан муносабатларингиз чуқурлашмоқда.

2. Агар сиз Худога фақат ҳаётингизнинг оғир лаҳзаларида, Унинг ёрдамига муҳтож бўлганингизда ибодат қилсангиз, демак, У билан муносабатларингиз чуқур эмас.  Агар Худони севганингиз учун ибодат қилсангиз, Унинг ҳузуридан завқ олсангиз, демак, сизнинг Худо билан муносабатларингиз чуқурлашмоқда.

3. Агар Худодан сўраган нарсангизни олмаганингизда, Ундан ғазаблансангиз ёки умидингизни узсангиз,  демак, У билан муносабатларингиз чуқур эмас. Агар ҳар қандай аҳволда Худога ҳамду сано айтсангиз ва Унга ибодат қилсангиз, демак, Худо билан муносабатларингиз чуқурлашмоқда.

4. Худо сизга қилган яхшиликлари учунгина Унга ҳамду сано айтсангиз, демак, У билан муносабатларингиз чуқур эмас. Агар Худони борлиги учун шарафласангиз, демак, у билан муносабатларингиз чуқурлашмоқда

5. Агар сиз фақат бер–бер деб, Худодан нарса талаб қилаверсангиз, демак, У билан муносабатларингиз чуқур эмас. Агар, Худо Ўз хоҳиш–иродасига кўра ибодатларимга жавоб беради, деб ишонсангиз, демак, У билан муносабатларингиз чуқурлашмоқда.

Худо билан яқиндан мулоқот қилиб вақт ўтказиш

Агар биз Худо билан ёлғиз қолиб вақт ўтказишга ўрганмасак, биз ҳеч қачон Унга яқинлаша олмаймиз ва Уни била олмаймиз. Чунки фақат Унинг ҳузуридагина, У билан вақт ўтказганимиздагина янги, жўш уриб турган кучни оламиз.  Бу тенгсиз лаҳзаларда биз ҳаёт йўлимизни аниқроқ кўрамиз, биз учун нима муҳим эканлигини англаймиз. Худонинг Кимлигини, У биз учун қандай келажак тайёрлаганини тушуна бошлаймиз.

Исо ҳам кўп вақтини Худо билан ёлғиз қолиб ўтказган. Агар Исо Худонинг Ўғли бўла туриб Худо билан шунча вақт ўтказган бўлса, биз ҳам албатта Худо билан вақт ўтказишимиз керак!

Биламан, Худо билан ёлғиз қолиш учун вақт топиш осон эмас. Аммо сиз бу мулоқотни муҳим деб билиб, доим Худога вақт ажратсангиз, ибодатларингиз ақл бовар қилмайдиган тарзда ижобат бўлади.  Шуни билингки, агар сиз кам ибодат қилсангиз, тез орада ўзгаришларни кўра олмайсиз. Мисол учун: бир лаҳзада океандаги катта лайнерни тормоз бериб, бирданига бошқа томонга йўналтиришнинг имкони йўқ. Ўзгаришлар тезда юз бермайди. Ибодат ҳақиқатан ҳам сизнинг ҳаётингизни ўзгартиришга қодир, аммо бу ўзгариш бир марта ибодат қилганингизда юз бермайди, бунга умид ҳам қилманг. Агар кам ибодат қилсангиз ёки умуман ибодат қилмасангиз, тезда ўзгаришлар юз беришини кутманг. Сизнинг ҳаётингиз ҳақиқатан ҳам ўзгариши учун баъзан кўп ибодат қилишингизга тўғри келади. Бу нормал ҳодиса, шунинг учун руҳан тушкунликка тушиш керак эмас. Тез орада сиз янги йўналишда катта–катта одим отасиз.

Кўпинча, баъзи одамлар озгина ибодат қилиб, Худодан жавоб олмай туриб, дарров таслим бўладилар. Тушунишимиз керакки, ҳаётимиз шунчаки атрофда сайр қилиш эмас, балки ҳаётимиз давомида абадий манзил томон интилиш деганидир. Бундан воз кечиш эса катта хатодир.

МЕН ХУДОНИ ШУНДАЙ ТАСАВВУР ҚИЛАМАН:

  • У мени эшитадиган Худодир;
  • Мени севадиган Худодир;
  • Мен билан суҳбатлашадиган  Худодир;
  • Доимо олижаноб Худодир;
  • Мени етаклайдиган Худодир (13–15 ёшда).

Худонинг исмлари У сиз учун Ким?

Сиз исмларини эслаб қолишга қийналасизми? Менга қийин. Айниқса, атрофимда одамлар кўп бўлганда. Исмлардан кўра, қиёфаларни эслаб қолиш осонроқ.  Худо билан эса асло бундай эмас. У фақат битта қиёфага эга, исми эса жуда кўп. Сабаби шуки, Унинг кўп исмлари Уни яхшироқ танишга ва У ҳақдаги кўп нарсаларни билиб олишга ёрдам беради. Бошқача айтганда, Унинг ҳамма исмларини билмасдан туриб, Унинг табиатидаги ҳамма томонларни охиригача тушуна олмаймиз.

Муқаддас Китобда Худонинг турли исмлари келтирилган, лекин энг асосийларини эслаб қолиш ҳар доим ҳам осон бўлавермайди.  Баъзан биз қийин вазиятга тушиб қолганимизда Худонинг айнан ўша вазиятга мос келадиган исмини унутиб қўямиз. Масалан, Худо бизнинг Таъминловчимиз эканлиги ҳақида фикр юритамиз, аммо У бизнинг Ҳимоячимиз экани тўғрисида унутиб қўямиз. Ёки У Самовий Отамиз эканини эслаймиз, бироқ бизнинг Дўстимиз эканини унутиб қўямиз.  Биз Худони Нажоткоримиз сифатида қабул қиламиз, лекин У бизнинг Мададкоримиз эканини унутиб қўямиз.

Муқаддас Китобда ҳаётимизнинг турли соҳаларига мос келадиган Худонинг исмлари келтирилган. Биз ўша соҳаларда Худога умид боғлашимиз лозим:

Худо сизнинг Қудратингиз эканига ишонасизми? (Забур 17:2).

Тинчлигингиз манбаи У эканига ишонасизми? (Эфесликларга  2:14-15).

У сизнинг Қалқонингиз, Шуҳратингиз, бошингизни юксалтирадиган Худо эканига ишонасизми? (Забур 3:4).

У сизнинг Ҳикматингиз ва Донолигингиз эканини биласизми? (1Коринфликларга 1:24).

Уни йўл кўрсатадиган, ўгит берадиган Маслаҳатчи деб биласизми? (Забур 15:7).

Худонинг мазкур исмларидан ҳар бирида илоҳий куч бор. Сиз бу исмларни ишонч билан, маъносини англаган ҳолда айтганингизда, сиз Худони янада чуқурроқ билиб оласиз. Сиз Худони чуқурроқ билганингиз сари, ҳаётингиз янада ажойиб бўлиб бораверади. 

Масалан, Худонинг исми ҳар доим бошпанадир, биз ҳар қандай пайтда ёрдам сўраб, Унинг олдига бора оламиз. Зеро, «Эгамизнинг номи мустаҳкам қалъадир, солиҳ у ерга бориб эсон–омон бўлади» (Ҳикматлар 18:10).

Агар хаста бўлсангиз, ўз Шифокорингизга мурожаат этишингиз мумкин.

Агар сиз бирон нарсага муҳтож бўлсангиз, ўз Таъминловчингизга мурожаат этишингиз мумкин.

Агар сиз қўрқсангиз, Худодан паноҳ топишингиз мумкин.

Сиз Худонинг исмини айтиб чақирганингизда, Ундан ёрдам сўраганингизда У албатта ҳаётингизда ишлайди. Аммо биз кўпинча Худодан ёрдам сўрамаганимиз учун ҳаётимизда кўп нарсадан маҳрум бўламиз.

Қуйидаги рўйхатда Худонинг йигирмата исми келтирилган. Аммо Худонинг Каломида, яъни Муқаддас Китобда Худонинг яна юзга яқин исмини топасиз.  Бу рўйхатдаги ҳар бир исмни диққат–эътибор билан ўқинг. Худонинг ҳар бир исмида акс этган фазилати учун Унга шукрлар айтинг. Бу машғулот давомида имонингиз қанчалик мустаҳкамланиб бораётганини, Худо сиз учун қанчалик яқин бўлаётганини ҳайрат билан ҳис қиласиз. Худонинг ҳузур–ҳаловати сиз учун очила боргани сари, сиз Уни янада кўпроқ сева борасиз.

МЕН ИБОДАТ ҚИЛДИМ, ХУДО ЖАВОБ БЕРДИ: Мен касал бўлганимда, ибодат қилган эдим, Худо менга шифо берди (13 ёш).

МЕНИНГ ХУДОГА ИБОДАТИМ: Эй Худойим! Муваффақиятсизликка учраганимда, аввало, Сенга ибодат қилишим учун ҳар доим менга ёрдам бер (15 ёш).

Худонинг йигирмата исми эслаб қолиш учун

1. Худо — менинг Шифокорим (Забур 102:3).

2. Худо — менинг Қутқарувчим (Ишаё 59:20).

3. Худо — менинг Нажоткорим (Забур 69:6).

4. Худо — менинг Паноҳим (Забур 42:2).

5.Худо — менинг Қўрғоним (Йўэл 3:16).

6. Худо — менинг Дўстим (Юҳанно 15:15).

7. Худо — менга Куч бахш этувчи (Забур 22:3).

8. Худо — Абадий Отам (Ишаё 9:6).

9. Худо — менинг Севгим (1 Юҳанно 4:16).

10. Худо — мени кулфатлардан Асрайдиган Зот (Забур 31:7).

11. Худо — менинг Оромгоҳим (Ермиё 50:6).

12. Худо — менинг Ҳақиқатим (Юҳанно 16:13).

13. Худо — Абадий Ҳаёт манбаи ( 1 Юҳанно 5:20).

14. Худо — “Эгамиз беради” деган ном билан танилган (Ибтидо 22:14).

15. Худо — Тинчлик манбаи (2 Салоникаликларга 3:16).

16. Худо — менинг Қалқоним (Забур 143:2).

17. Худо — Мададкорим (Ибронийларга 13:6).

18. Худо — менинг ажойиб Маслаҳатчим (Ишаё 9:6).

19 Худо — менинг Умидим (Забур 70:5).

20. Худо — Сабр ва Тасалли манбаи (Римликларга 15:5).

Худонинг бу исмларини имкон қадар тез–тез ўқиб туринг ва ҳар сафар вазиятингизга мос келадиган битта исмни танланг. Муқаддас Китобни ўқиганингизда Худонинг бирон исмига дуч келсангиз, унинг тагига чизиб қўйинг ва бу рўйхатга қўшинг. Ўша исм Худонинг бирон хислатини акс этиб туради, Худо ўша хислати орқали ҳаётингизда фаолият кўрсатади.

Ибодатнинг кучи

Эй Худойим! Мен сенга яқин бўлишни истайман. Ҳозироқ Сенинг ҳузурингга келаман ва Сен Ўз каломингда ваъда берганингдай, менга яқинлашганинг учун Сенга шукрона айтаман (Ёқуб 4:8). Сенга қалбимни очмоқчиман, имкон қадар Сени яхшироқ билишни истайман. Сен менинг ҳаётимда нима қилмоқчи бўлсанг, ҳаммасига тайёрман. Ҳаётимдаги ҳеч нарса Сенинг фаолиятингга тўсқинлик қилмасин. Менга ўргат, Сени билайин. Мен “доим янги таълимот пайида бўладиган, ҳақиқатни эса рад этадиган” (2 Тимўтий 3:7) одамларга ўхшашни истамайман. Мен Сен ҳақингда ҳақиқатни билишни истайман. Бугун мен Сени ўзимнинг (бугун Худонинг қайси исмига муҳтожлик сезаётган бўлсангиз, ўша исмини айтинг) деб билмоқчиман. Сенга бўлган эътиқодим мустаҳкам бўлсин. Ўзингнинг бу хислатингни менга янада кўпроқ намоён қил. Исо номи билан ибодат қиламан. 

Сўзнинг қудрати

«Худога яқинлашинглар, шунда у сизга яқинлашади» (Ёқуб 4:8).

«Шу пайтгача Менинг номим билан Отадан ҳеч нарса сўрамадингизлар. Сўранглар, оласизлар ва қалбингиз шодликка тўлади» (Юҳ. 16:24).

«Отангиз Ўз Шоҳлигини сизларга беришни маъқул топди» (Луқо 12:32).

Ибодат мавзусида бундан кейинги ўйлар

1. Мен учун алоҳида аҳамиятга эга бўлган Худонинг исмлари:...

2. Унинг Шахсиятини янада чуқур очиб берадиган Худонинг исмлари:...

3. Ибодатингизни ёзинг. Бу ибодатда Худога бўлган муносабатингизни ва нима учун Уни яхшироқ билмоқчи эканингизни ифодаланг.


Книга на Узбекском языке: - Сила молящегося подростка  (Сторми Омартиан)

Познай силу молитвы. Измени свою жизнь. Изменяй мир.
Ты сомневаюсь в том, что Бог слышит твои молитвы? Тебе кажется, что они растворяются в воздухе, не достигая небес? Ты думаешь, что твои молитвы вряд ли способны что-то изменить?
Автор этой книги убеждает в том, что молитва способна изменить не только обстоятельства, но и жизнь в целом. В двадцати главах книги рассказывается о том, как...
- научиться ходить Божьими путями;
- избавиться от негативных эмоций;
- строить добрые отношения с людьми;
- освободиться от давления сверстников;
- стать светом для окружающих.



AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак