Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) 1 bob

Джон ва Стейси Элдридж. Мафтункор Гўзаллик - (1-боб) Ўзбек тилида

Maftunkor go‘zallik (Jon-va-Steysi-Eldrij) O‘zbek tilida AudiokitobДжон ва Стейси Элдридж. Мафтункор Гўзаллик - (Аудиокитоб) Ўзбек тилида

Аёл қалби сирларини забт этиб

               

Мундарижа

                                                                                         

Сўз боши

1. Аёл қалби

2. Момо Ҳавога сўз берамиз

3. Хаёлдан кетмайдиган савол

4. Ярадор

5. Манфур аёл

6. Яраларга шифо бериш

7. Севикли

8. Очилиши зарур бўлган гўзаллик

9. Шайдойи Одам Ато

10. Оналар, қизлар, сингиллар

11. Жангчи маликалар

12. Ноёб роль

13. Озод бўлиш учун кундалик ибодат


Аёл қалби

Баъзида аёл бўлиш ўта қийиндир.

Тэмми Уинетт

У (эркак) аёлнинг кўзларида ёш кўрди.

- Йиғлаяпсанми?

- Мен саҳро аёлиман, - жавоб қилди аёл юзларини яшириб. – Аммо энг аввало мен оддий аёлман.

Пауло Коэльо. “Алхимик”                                                                

Сени қайлардан излай? Даладаги бўтакўзлар ичрами?

Ёки, эҳтимол, денгизнинг қутурган шамоллари орасиданми?

Айтишларича, сен севгини қўлга ўргатган эмишсан?

Эрксиз сен яна бахтли бўла олармикасан?

Том Петти 

  • Келинг таваккал қиламиз.

Қоронғу қуюқлаша борарди. Салқин ҳаводан қарағай барглари ва шувоқнинг ёқимли ҳиди анқир, шундоққина яқингинадан тез оқаётган дарё эса ўзи билан бирга чопишга чорлар эди. Биз аллақачон “Гранд Тетонс” миллий парки ҳудудида чодир қуриб бўлгандик, каноэ (қайиқ) эса ҳали машина томидан туширилмаган эди.

  • Уни сувга тушириш вақти келмадими?

Жон менга худди ақлдан озган одамга қарагандай қаради. Бизни, бу мавж уриб оқаётган дарёни, ўрмонни йигирма дақиқага қолмай тун ўз оғушига олади. Борлиқ ҳам тонггача зулмат қўйнига ғарқ бўлади. Биз дарёда ёлғиз қайси томонга сузиш, қирғоқнинг қайси жойида тўхташ, тўхтагандан кейин эса орқага йўлни қай йўсинда топиш ҳақидаги тасаввурлар билангина қуролланиб қоламиз, холос. Машинага қайтиш йўли қанча вақтни олади? Ва ким билади, бизни бу йўлда қандай хавф-хатарлар кутяпти экан? Джон яна менга қаради, кейин эса учала кичкина ўғилларимизга боқди ва: “Келинглар, ҳаракат қилиб кўрамиз”, - деди. Биз дўстона тарзда каноэ (қайиқ)ни тушира (еча) бошладик.

Кечки пайт атроф жуда ажойиб эди. Оқим ихтиёрий тарзда яшил-кўк рангдан тортиб кумуш ранггача, ҳатто, қора рангларни доимий равишда аралаштириб дарё рангини ўзгартириб турарди. Атрофда ҳеч зот йўқ. Оксбоу-Бенднинг кенгликлари бизнинг ихтиёримизда. Биз бир зумда қайиқни сувга туширдик, қутқариш нимчаларини кийдик, уларнинг тугмаларини барча қоидаларга кўра қададик, болаларни қайиққа ўтказдик ва ҳаммамиз биргаликда дарё гўзаллигидан иложи борича баҳраманд бўлиш учун қирғоқдан узоқлашдик.

Йўлда бизга эски ёғоч кўприк ёки аниқроқ айтганда унинг қолдиқлари учради. У шунчалар паст эдики, салдан кейин сувга қулаб тушадигандай туюларди. Унинг чириган ёғочлари остидан сузиб ўтиш учун эгилишимизга тўғри келди. Бир қарашдаёқ бу эски кўприк навбатдаги шамолга дош бера олмаслиги ҳар қандай шубҳадан ҳоли эди. Снейк-Жон қайиқнинг қуйруқ қисмида – рул олдида; мен олдинда, ҳайрат ва завқ-шавққа тўла болалар эса ўртада. Самода юлдузлар пайдо бўла бошлаганда эса биз ўзимизни Нарниянинг яратилишида иштирок қилаётган Льюис китоби қаҳрамонларидай ҳис қилардик: осмон айнан шундай очиқ, юлдузлар ҳам худди ўша пайтдагидай яқин эди! Нафасимизни чиқармай биз улардан бирининг аста-секин осмонда из қолдириб тушишини ва тун қўйнида йўқолиб кетишини кузатдик.

Қундузнинг сувга шўнғишидан чиққан овоз худди милтиқ отилгандай овоз чиқарди ва иккита ўрдакни қўрқитиб юборди, аммо зулмат қўйнига ботиб бораётган осмон ва қоп-қора дарё қўйнида биз фақат уларнинг чанғичининг йўқолиб бораётган, кумуш рангга ўхшаган изларини кўрдик, холос. Дарё бўйлаб чўзилган ўрмонда бойқушлар тунги қўшиқларини бошлашди. Уларга яқингинадаги буталар орасидан канада турналари қўшилишди. Бу сингари одатий товушлар бизга сирли, деярли бу дунёники эмасдай туюларди. Биз ҳар бир кўрган мўъжизамиз ҳақида бир-биримизга шивирлаб айтардик, фақат эшкакларнинг вақти-вақти билан шалоплашигина бизнинг дарёда эканлигимиздан дарак берарди.

Атрофга тун чўкди – демак, саёҳатни тугатиш керак. Биз машинамизни узоқда қолдирмаслик учун қирғоққа энг яқин жойлашган қўлтиқда тушмоқчи бўлдик. Биз таваккал қилмасликка ва қайиқни сувга туширган жойга қайтиб бормасликка қарор қилган эдик... бунинг учун биз оқимга қарши эшкак эшишимиз лозим эди, бунинг устига, бундай қоронғуликда орқага йўлни топиш осон эмас эди.

Биз қирғоққа деярли етиб қолаёздик. Худди шу пайт айнан қирғоққа тушмоқчи бўлган жойимизда баланд уйлар орасидан биз томон буғу чиқиб келди. У худди тун зулмати каби қоп-қора эди – уни фақат баҳайбат қиёфасини тунги осмон ва ўткир тоғ чўққилари фонида бўлгани сабаблигина кўра олдик. Буғу жуда баҳайбат ва ажойиб эди. Аммо у бизнинг рўпарамизда йўлга олиб борадиган ягона сўқмоқни тўсиб турарди. Мана бундай маълумот бизга ўхшаганлар учун ортиқчалик қилмайди: энг кўп одам Американинг миллий паркларида яшайдиган бошқа ҳайвонлардан эмас, айнан буғулар билан юз берадиган тасодифий учрашувлар оқибатида ҳалок бўлишади. Одамни ҳайрон қолдирадиган тезлик, етти юз килограммдан ортиқ оғирлик, тарвақайлаган шохлар ва мутлақо кутилмаган ҳаракат бу ҳайвонларни чиндан ҳам инсон учун хавфли қилади. Бизнинг рўпарамизда турган буғу учун дарёга кириш ва бизнинг қайиғимизни ағдариб ташлаш учун икки дақиқа кифоя эди. Унинг ёнидан ўтиш ҳақида ўйламаса ҳам бўларди.

Бизнинг завқли кайфиятимиз тугади. Жон билан ҳазилакам қўрққанимиз йўқ. Қирғоққа чиқиш йўли биз учун энди ёпиқ бўлганлиги сабабли зимистон қоронғулигида сувда орқага қайтишдан бошқа йўлимиз йўқ эди. Ваҳима ва шовқинсиз биз қайиқни орқага қайтардик ва уни оқимга қарши йўналтириб, кучли қарама-қарши оқим қайиғимизни дарё ўртасига оқизиб кетмаслиги учун белгили йўлни аниқлашга уриндик. Саёҳатимиз шундай тамом бўлади деб ким ўйлабди?! Тўсатдан ёқимли сайримиз таҳликага айланди ва биздан бор кучимизни сарфлашни талаб қила бошлади. Джон рулни жуда маҳорат билан бошқариши, мен эса бор кучим билан эшкак эшишим керак эди. Озгина хатолик қайиққа сув тўлиб, уни ағдариб юбориши ва биз учала ўғлимиз билан дарёнинг тез оқимига тушиб қолишимизга сабаб бўлиши мумкин эди.

Ажойиб!

Аммо биз қутилдик – буни Жон уддалади, мен ҳам бунинг уддасидан чиқдим. Биз ўзимизга ташланган даъватни қабул қилдик, иккаламиз бу масалани ечдик. Тунги саргузашт мендан жуда катта куч талаб қилгани,  оилам билан бу саргузаштни ёввойи ва гўзал юлдузлар ёруғида бошдан кечирганим, бу жуда хавфли саргузашт бўлганлиги менда эсдан чиқмайдиган таассурот қолдирди. Мен энди олдинги Стейси эмас эдим, - мен Сакагавея, Америка ғарбининг индус маликаси, қўрқмас ва кучли аёл эдим.

Аёл йўли

Таваккал қиласанми ёки йўқ – бу сенинг ишинг.

Очилмаган ғунча бўлиб яшаш, очилгандан кўра,

қийинроқ.

Анаис Нин

Мен қачон қизча эмас, балки ёш аёл эканлигимни англаганимни эслашга ҳаракат қиляпман. Мен мактабни тугатганимдами ёки дорилфунунними ёки турмушга чиққанимдами ёки сал кейинроқми – она бўлганимдами? Бу мисраларни қирқ беш ёшли аёл ёзяпти, аммо шу кунгача ҳам баъзи масалаларда мен ўзимни ўша ёш қизчадай ҳис қиламан. Мен ҳаётимдаги янги саҳифани очиш учун ортга итарувчи куч бўлган баъзи ўтмиш дақиқаларини эслаганимда (аммо шундай бўлмаган), нима сабабдан улғайиш жараёни менга шундай қўрқинчли туюлганини аниқ тушуна олмайман. Мен биринчи марта ҳайз кўрган ўша куни оилам аъзолари ўзларини жуда қўпол тутишди. Улар тушлик дастурхони атрофига йиғилиб: “Бу қизча энди катта қиз бўлди...” деб куйлаганларида мен ўзимни жуда ноқулай ҳис қилдим. Оҳ-ҳ-ҳ! Мен ўзимда ҳеч қандай ўзгариш сезмас эдим. Агар мен ўша куни нимадир ҳис қилган бўлсам–да, бу фақат алам ва хўрланиш эди, чунки оилам бу ҳақда билди. Уятдан ер ёрилса ерга киришга тайёр бўлган мен худди ҳаётимда маккажўхоридан қизиқроқ нарса кўрмагандай ўз тарелкамдан бош кўтара олмасдим.

Мен биринчи марта лифчик тақиб кўрганимда эса – бу аслида спорт машғулотлари учун олдинги қисми чўзилувчан қаттиқ матодан тикилган калта трикотаж майка эди – опаларимдан биттаси мени коридорга деярли судраб чиқди – о-о-о даҳшат! – у ерда менинг шундай таъсирли онларимни суратга тушириш учун тайёр фотоаппарат билан отам кутиб турар эди. Улар мени кейинчалик ўзим ҳам шу расмларни кўриб кулишимга ишонтирмоқчи бўлишарди. (Мен кулмасдим). Худди кўп қизлар каби, мен кўп нарсада ўз ҳолимга ташлаб қўйилган эдим, ўсмирлик даври қийинчиликлари – менинг танам ва юрагим уйғониши билан боғлиқ бўлган қийинчиликлар билан бир ўзим олишардим. Менинг болаликдан катталар ҳаётига бўлган саёҳатимда биронта ҳам кўрсатма йўқ эди. Айтганча, мен битта олдим: менга камроқ овқат ейиш тавсия қилинди. Бир куни отам мени четга тортиб: “Агар сен семиз бўлсанг, сени биронта ҳам эркак севмайди”, - деди.

Дорилфунунда мен феменистлар ҳаракатига қўшилдим, чунки ўтган асрнинг етмишинчи йилларидаги кўп аёллар каби ўзимнинг ким эканлигимни тушунмоқчи эдим. Мен аслида Калифорния штатидаги либерал университетлардан биридаги “Women’s Resource Center” номли либерал феминистлар ташкилотининг бошлиғи эдим. Аммо мен ўз кучим ва мустақиллигимни исботлар эканман (“менинг йиғимни эшитинг”), юрагим бўш эди. Сиз ёш пайтингизда ва ҳали ким эканлигингизни тушунмаганингизда, “сен ҳар ким бўлишинг мумкин” каби фикрлар ўзингизни тушунишингизга сира ёрдам бермайди. Бу фикр жуда кенг кўламлидир, аммо йўналиш бермайди. Аммо сиз сал катта бўлганингизда, “эркаклар нима қилса, шуни қилишга” рухсат беъмани бўлиб туюлади. Мен эркакларга ўхшашни ҳеч истамас эдим. Аммо – аёл бўлиш нима дегани?

Романтик муносабатларга келсак, мен бу сирли ҳудудда бир ўзим сарсон бўлиб юрардим, кинофильмлар ва севги ҳақидаги қўшиқлардан бошқа ҳамроҳим йўқ эди. Худди бошқа таниш қизлар каби, мен ҳам бошқа синган қалблар юзага келтирган мураккаб вазиятлардан бир ўзим чиқишга уринар эдим. Дорилфунуннинг охирги курсида мен чин дилдан севиб қолдим, йигит ҳам мени севиб қолди. Икки ярим йил давомида биз Жон билан учрашиб юрдик, кейин эса никоҳдан ўтдик. Биз у билан тўй ҳақида ўйлаётганимизда онам менга бошланаётган воқеалар олдидан оналик насиҳати деса бўладиган бир маслаҳат берди. Аслида, бу бир эмас, иккита маслаҳат эди. Онамнинг биринчи маслаҳати қуйидагича эди: “Агар дастурхонда котлетлар бўлмаса, ҳар қандай севги ҳам тамом бўлади”. Менга берилган иккинчи маслаҳат эса мана бу эди: “Ошхона поли қанчалар тоза ювилган бўлса, эр шунча кўп ошхонага интилади”. Мен онам айтган гапларнинг моҳиятини англадим. Энди менинг зиммамга хотин сифатида янги мажбурият юкланар, улар ошхона билан боғлиқ эди. Олдинига мен чўчқа гўштидан овқат тайёрлашим, кейин эса тез ошхона полини ювишим керак эди.

Менга нима учундир руҳонийнинг “рафиқаси бўлишга тайёрмисан...” деган саволга “ҳа” деб жавоб берган заҳотиёқ, мўъжиза юз бериб, мен Бетта Крокерга айланиб қоладигандай туюларди. Мен ўзимни нон ёпаётган ҳолда тасаввур қилардим: мана мен, газ духовкасидан иссиқ булочкаларни чиқаряпман, юзларим ҳам худди булочкаларим каби қип-қизил. Бутун ҳаётим давомида беш мартагина булочка пиширганим мени ҳеч хижолат қилмас эди. Мен нонушта ва кечки овқатларни тайёрлашга иштиёқ билан тушиб кетдим. Ошпазлик ҳаётимнинг икки ҳафтасидан сўнг мен умидсизликка тушиб диванда ётардим, Жоннинг “бугун кечки овқатга нима еймиз” деган саволига бугун кечки овқат умуман бўлишига ишончим йўқлигини, унинг ўзи бирон нарса тайёрласа яхши бўлишини айтдим. Бундан ташқари, ошхона поли ифлос эди. Умидларим барбод бўлган, мен мағлубиятга учрагандим.

Менинг ҳаётим ҳам бошқа жуда кўп аёллларнинг тарихига ўхшайди. Бизга берилган жуда кўп маълумотлар орасида аёл қандай бўлиши керак деган тушунча йўқ эди. Яқинда бир ёш аёл бу ҳақда қуйидагича ёзибди:

“Эсимда, ўн ёшларимда, атрофимдаги ёши мендан каттароқ аёллар билан биргаликда ўзимга ўзим савол бердим: масиҳий аёл жанговар феминистика ёки ўзига ишончи йўқ, атрофдагиларнинг эътиборига муҳтож бетайин аёл бўлиб кўринмаслик учун қай даражада ўз чиройига ишониши ва ичдан дадил бўлиши керак? Қандай қилиб қўполлашмасдан кучли бўлиш мумкин? Ва қандай қилиб ҳимояга муҳтож қолиб, айни пайтда ўзига ачиниш ҳиссини туймаслиги керак?”

Менимча, эркаклар муаммосига бағишланган китоблар сони ортиб боряпти. Уларда ўсмир йигитнинг ижтимоий ўрни ўзгариши билан боғлиқ турли урф-одатлар тасвирланади – бағишлов одатлари, инициация маросимлари ва шунга ўхшашлар. Уларнинг кўпи жуда фойдали. Аммо аёлни нима аёл қилиши мумкинлиги мавзусидаги яхши китоблар илгаригидай кам. Қандай қилиб тақводор аёл бўлиш ҳақидаги маълумотлар кам эмас. Аммо бундай маълумотларнинг кўплиги – биз қандай қилиб шундай аёл бўлиш кераклигини биламиз дегани эмас. Бошида биз нимага интилишимиз кераклигини билмаймиз десак тўғрироқ бўларди – биз мутлақо нотўғри таассуротдамиз.

Зиммамизга оила, жамоат ва жамият юклайдиган ўша кутишлар ҳақида биз билмасак ким билади?! Афсуски, бу масалада жамоат аёллар учун унча катта ёрдам бўла олмади. Ҳа, нима ҳам дейиш мумкин: айнан у бу муаммонинг бир қисми бўлди. Аввалданоқ унинг аёлларга мактуби қуйидагича эди: “Сиз бу дунёга хизмат қилиш учун келгансиз. Худо аёлни болалар хонасида, ошхонада, турли қўмиталарда, оилада ва жамоада хизмат қилиши учун яратди. Ростини айтганда, замонавий аёл тасвирини ёзишга жазм қилиб биз намуна учун масиҳий аёлни олдик. Уларнинг сочлари тартиб билан турмакланган, ўзлари жуда дилбар, доимо ёрдамга келиш учун тайёр, жуда тартибли, доимо иш билан банд, жуда босиқ ва... жуда чарчаган.

Ўзингиз жамоатда учратган аёлларни эсланг. Улар қандайдир аёллик қолипига биноан яшашга ҳаракат қиладилар. Шундай қолип сифатида улар нимани келтирадилар? Уларнинг ҳаётлари нима ҳақида гувоҳлик беради? Ҳали айтиб ўтганимиздай, уларга қараб художўй аёл – бу жуда чарчаган ва яратилганлиги учун доимо айбдорлик туйғусини ҳис қиладиган аёл деган хулосага келасан. Биз ҳаммамиз Ҳикматлар китобининг 31-бобидаги машҳур тақводор аёл соясида яшаймиз. Унинг ҳаёти уй ишлари билан шунчалар бандки, у қачон дўстлик учун сайр қилиш учун ёки яхши китобларни ўқиш учун вақт топиши қизиқ? Унинг чироғи тунда ҳам учмайди. У қачон жинсий алоқада бўлади ва умуман у шу иш билан шуғулланадими? Шундай бўладики, айнан шу яхши аёл кўпчилигимизда ўтиб кетмайдиган уят туйғусини уйғотади. Яна бир муқаддас китобча аёллар ўзларига қўйилган талабларга мос эмасликларининг тасдиғи бўлди. Тақводор аёл бўлиш – доимо ўзининг фойдасизлигини англаш деганими?

Номақбул, кўзга ташланмайдиган ва ўзига ишонмайдиган

Мен муайян мезонларга мос келишнинг имкони йўқлиги ва аёл сифатида етарлича яхши эмаслигим сабабли доимий норозилик туйғусидан фақат ўзим азоб чекмаслигимни биламан. Ҳар бир аёл худди шу туйғуни ҳис қилади – уни ўз хулқидан ранжиш туйғусидан чуқурроқ бир нарса доимо эзади. Бу туйғу жуда чуқурда, унинг шахсининг энг теран тубида жойлашган норозилик туйғуси қандайлиги ўзини эслатади. Ҳар қандай аёл ўзи ҳақида унга нимадир етишмаслигини, айни пайтда нимадир эса жуда кўплигини айтиши мумкин. Етарлича жозибали, қадди–қомати келишган, раҳмдил, тартибли ва олийҳиммат эмас, аммо жуда таъсирчан, тез хафа бўладиган, атрофдагиларга қаттиққўл, ўзига ишонган ва тартибсиз. Бунинг натижаси эса барча аёлларга жуда таниш уят туйғуси. У доимо бизни таъқиб қилади, у биз билан изма-из юради ва уни аёлларнинг энг кучли қўрқувларидан бири – қариганда бахтсиз бўлиш ва ёлғиз қолиш туйғуси озиқлантириб туради.

Албатта, агар биз сиз билан яхшироқ бўлганимизда (биз бу тушунчага қандай маъно беришимиздан қатъий назар), бизнинг ҳаётимиз унчалар оғир бўлмас эди. Тўғрими? Биз бунчалик кўп куч сарфламаган бўлардик, юракларимиз эса бунчалик азоб чекмаган бўларди. Бизнинг дўстона муносабатларни боғлай олмаслигимиз ва уларни қўллаб-қувватлай олмаслигимизнинг сабабини яна нима билан тушунтириш мумкин? Ўзимизга жуда қадрли туюлган вақтимизни нега романтик муносабатлар ва саргузаштларга эмас, балки жуда кўп мажбуриятларни бажаришга сарфлаймиз? Биз ўзимизни ҳеч кимга керак эмасдай ҳис қиламиз, чунки ҳеч ким бизга бўлган севги билан ёнмайди, ҳеч ким бизнинг кўнглимизни олиш учун интилмайди, ўзимизни аёл деб ҳис қила олмаслигимиз сабабли ҳамма бизнинг ёнимиздан ўтиб кетади. Бизни ҳатто энг яқинларимиз ҳам сезмайдигандай туюлади. Биз ўзимизга ва ўз тушунчамиздаги аёл қандай бўлишига ишончсизлик туйғусини ҳис қиламиз. Биз ҳақиқий аёллик нима эканлигини билмаймиз, биз рисоладагидай аёлмизми ёки йўқми, қачонлардир шундай аёл бўламизми ёки йўқми – билмаймиз.

Ўз шубҳаларимизнинг бутун теранлигини англаган ҳолда, биз ўзимиздан кўпроқ талаб қилишга журъат қилганимиз учун нафратланамиз. Оҳ, биз яқин муносабатлар ва саргузаштларга қанчалар зормиз, буюк романлар қаҳрамонлари бўлиш ҳақида қанчалар орзу қиламиз. Аммо ҳаттоки бу юрагимиз тубига яширинган истаклар ҳам фақат вазиятни бошқара оладиганларгагина мумкин бўлган дабдаба бўлиб туюлади. Бошқаларга эса ким томондан берилишидан қатъий назар – жамиятми ёки жамоатми, фақат битта тавсия берилади ва унинг маъноси ўзгармасдир – ҳаракат қил, ҳаракат қил, ҳаракат қил.

Аёл қалби

Аммо бу тавсияга қулоқ тутиб биз энг асосийсини эътибордан четда қолдирдик. Биз аёл қалбини сезмадик.

Ва бу энг жиддий хато эди, чунки қалб одамнинг энг асосий (муҳим) аъзоси деб таъкидлайди Муқаддас Ёзув: “Бор кучинг билан қалбингни асра, чунки у ҳаёт булоғидир” (Ҳик. 4:23). Энг кўп асраладиган нарса. Нима сабабдан? Чунки инсон қалби ўзининг шахси маркази ва ҳамма нарсанинг манбаи эканлигини Худо билади: у ижодий қобилиятларнинг, фикрларнинг, жасоратнинг, ишончнинг, умиднинг ва албатта севгининг марказидир. Бизда яширинган “ҳаёт манбалари” турмушимизнинг асл моҳиятидир. Аёл қалби унинг табиатининг энг муҳим қисми бўлиб хизмат қилади.

Бир ўйлаб кўринг-а: Худо сизни аёл қилиб яратди. “Худо Ўз суратидай қилиб яратди инсон зотини, эркагу аёл қилиб яратди уларни” (Ибт. 1:27). “Худо Ўз суратидай қилиб” гапи нимани билдирмасин, сиз аёл, аёл жинсидаги инсон қилиб яратилгансиз, сиз Унинг тимсолини айнан шу тарзда акс эттирасиз. Аёл қалби яратилаётганда ер юзидаги энг буюк фазилатни – Худонинг ўз юрагининг аксини олди. Сиз қалбингизнинг туб-тубигача аёлсиз, шунинг учун сизни Ўз тимсолига асосан яратган, сизни ўз аёли сифатида яратган Худо фикрини очиш мақсадида қилинадиган саёҳат сизнинг юрагингиздан бошланиши керак, аниқроғи – шу юракнинг муҳим истакларидан бошланиши керак.

Қизчаларнинг ўйинларига эътибор беринг, агар қўлингиздан келса, ўзингиз қизча бўлган пайтингизда нималар ҳақида орзу қилганингизни эсланг. Аёлларга ёқадиган фильмларни кўринг. Ўз юрагингизга ва дугоналарингизнинг қалбларига қулоқ солинг. Улар нимани хоҳлайдилар. Нима ҳақда орзу қиладилар? Тамар, Рут ва Рахоба каби Муқаддас Китоб қаҳрамонларини эслайлик – улар унчалик ҳам художўй бўлмаганлар. Шундай бўлса–да, Муқаддас Китобдан жой олганлар ва ҳурматга сазовор бўлганлар. Биз ҳар бир аёлнинг қалбида учта истаги бор деб ҳисоблаймиз: булар – севимли бўлиш; қизиқарли саргузаштда муҳим роль ўйнаш ва очиш зарур бўлган чиройга (гўзалликка) эга бўлиш. Мана, аёл қалбини нима тўлқинлантира олади.

Севимли бўлиш

Мен сени ахтариб топаман. Бу изланишлар қанча вақтни олиши муҳим эмас, мен қанчалар узоқ юришим муҳим эмас – мен сени барибир ахтариб топаман.

Натаниэл Корага қараб айтган. (“Могиканлардан энг сўнггиси” фильмидан)

Болалигимда мен ўзимни “олдинига ўғирланиб, кейин эса асирликдан озод қилинган гўзал” деб тасаввур қилардим. Мен ҳозир ҳам айнан шу ўйинни ўйнайдиган ёки ўйнашни истайдиган ёш қизчаларни биламан. Бу унчалик янги бўлмаган, ёвуз одам томонидан ўғирланган ва жасур қаҳрамон курашиб асираликдан озод қиладиган гўзал ҳақида ҳикоя қилувчи бу сюжетнинг турли вариантлари бизнинг орзуларимиздан ўз аксини топган. Бу Уйқудаги гўзал, Золушка, Мариан (Робин Гуднинг севгилиси) ва “Сўнгги могикан” кинофильмидаги Коралардир. Мен уларнинг ўрнида бўлишни ва жасур қаҳрамон келиб мени озод қилишини жуда истардим. Нега буни тан олиб мен хижолат бўляпман? Мен фақат севимли бўлишни, кимдир мен учун курашишини истаган аёл бўлишни хоҳлардим–ку? Бундай хоҳиш ҳар бир аёлнинг, ҳар бир қизча қалбининг туб-тубига яширилган. Шундай бўлса–да, кўпчилигимиз бу истагимиздан уяламиз, унга эътибор бермасликка ҳаракат қиламиз, бу истакни жуда кичкина қилиб кўрсатишга уринамиз. Охир– оқибатда биз XXI асрда яшаяпмиз–ку ва Худога шукр кучли, маълумотли ва мустақил аёллармиз. Ҳа, албатта ... унда ким бу севги ҳақидаги романларни сотиб оляпти?

Сизга қачонлардир ёққан ва ҳозиргача ҳам ёқадиган фильмларни эсланг. Уларнинг орасида ёш қизларга қаратилган ва сюжетида Ўз севгилисини қутқариш учун тўсатдан пайдо бўладиган фильмлар йўқми? “Ухлаётган гўзал”, “Оққиз ва етти митти одам”, “Сув париси”... Ёшгина қизча ўзини ҳамма билишини ва севимли бўлишни истайди, у севимли бўлишни ва у учун курашишларини истайди. Шунинг учун “Махлуқ ва гўзал” мультфильмидаги махлуқ гўзалнинг юрагини забт этиши керак. Шунинг учун “Мусиқа товушлари” фильмида шийпондаги саҳнада  - капитан ниҳоят Марияга севни изҳор қилади: у қизга ой шуъласида қўшиқ куйлайди, кейин эса уни ўпади. Биз енгиллик билан нафас оламиз.

Наҳотки, “Ақл ва туйғулар” фильмининг энг сўнгида бўлса–да, Эдвард ниҳоят севги изҳор қилиш учун Элинорнинг олдига қайтганда юрагингиз тўлқинланмайди?

  • Демак... сиз... уйланмадингизми? – нафаси тиқилиб сўрайди у.
  • Йўқ, - жавоб қилади у. – Менинг юрагим сизники ва доимо сизники бўлиб қолади.

Сиз “Кичик аёллар” фильмининг сўнггида Фридрихнинг Джо ёнига қайтиши ҳақида нима дейсиз? Ёки “Титаник” фильмида – кема бурнидаги икки бош қаҳрамон учрашуви саҳнаси-чи? “Жасоратли қалб” фильми қаҳрамони Уильям Уоллес ўз севгилиси Марроннинг эътиборини ўзига қаратиб унга гул совға қилганини қандай унутиш мумкин? Қиз унинг севгисига бўйсунди! Шубҳасиз, бу ёмғир остида эгарланмаган отлардаги сайр ҳам ўз ролини ўйнади. (Сизнинг Шимолий Шотландия паст-текисликларидан Мэл Гибсон каби эркак билан отда сайр қилишни истамаслигингизга ҳеч ишонмайман!)

Биз Джон билан учраша бошлаганимиздан сал олдинроқ мен бир ёш йигит билан айрилишдим. У билан мени уч йиллик муносабатлар боғлаб туради. Ушбу муносабатлар натижасида мен ўзимни ҳимояга тайёр, аммо яраланган, қўрқоқ ва ўткир бурчаклардан қочадиган қиз сифатида ҳис қилардим. Биз Жон билан кўп йиллар дўст бўлдик, аммо орамизда романтик муносабатлар бўлиши ҳеч қачон бизнинг кун тартибимизда турмасди. Жон менга ёқарди, бунинг устига у “фақат дўст бўлиб қолиш”имизга эътироз билдирмасди. Агар у менга дўстликдан каттароқ туйғуни ҳис қилса–да, менда бундай туйғулар ҳеч қачон бўлмаган. Ўйлайманки, ҳаммаси тушунарли. Жуда узоқ вақт шундай давом қилиши мумкин эди, аммо бир куни кузда Жон масиҳий бўлгандан сўнг, мен эса ҳали ўзлигимни тополмай сарсон бўлиб юрган пайтларимда, ниҳоят юракларимиз ҳам бир-бирига йўл топди ва бизнинг маънавий йўлларимиз туташди.

Жон менга хат ёзарди, жуда кўп хатлар. Уларнинг ҳар бирида У ўзининг Худога севгиси ҳақида, менга бўлган севгиси ва мен билан бирга бўлиш истаги ҳақида сўзларди. У бир куни ёғочдан кичкина юракча ўйиб олишга жуда кўп вақтини сарфлади. Кейин у юракчани бежирим ханжарга осди, у бу совғаси билан мени лол қолдирди (мен бу тақинчоқни ҳозиргача ҳам эҳтиётлаб тақаман). Бир куни, официантка бўлиб ишлаб юрган пайтларимда, ишдан сўнг машинам ёнига келиб, олд ойнасига ёпиштирилган Жоннинг шеърини топиб олдим. У бу шеърни мен учун, фақат мен учун ёзганди! У мени севарди! У менга эътибор қилди, мени таниди ва энди менинг қалбимга йўл топмоқчи бўляпти. Менга севимли бўлиш ёқди.

Болалигимизда ҳаммамиз севимли бўлишни истаймиз. Айниқса, биз ўз оталаримизнинг севгисига муҳтож бўламиз. Биз катта бўлганимиз сайин, бу истагимиз бировга керакли бўлиш – кўнглига севимли кишиси йўл топишга уринаётган севимли аёл бўлишга интилишга айланади. “Мен буни жуда истаётганимдан нега хижолатдаман?” – яқинда бир ёшгина танишим менга шу саволни берди. Биз у билан турмушга чиқмаган аёлнинг ҳаёти ҳақида, у ўз ишини қанчалар кучли севиши ҳақида ва турмушга чиқишни у ишидан афзал билиши ҳақида суҳбатлашдик. “Мен бу фикрларни хаёлимдан ҳайдайман, аммо улар яна ва яна қайтиб келаверадилар. Мен турмушга чиқишни жуда истайман!”. Бўлмасам–чи? Ахир сиз аёлсиз–ку.

Аммо мен сизга шуни айтишим керакки, аёл фақат севимли бўлишни хоҳламайди. Жон билан мен, аёл ўз ҳаётининг мазмунини қандайдир эркакнинг севгисидан ахтариши керак, деган фикрни илгари сурмаймиз... аммо сиз севимли бўлишни исташингиз аниқ эмасми? Севимли бўлишни, севгилиси юрагига йўл топишга уринаётган ўша ягона аёл бўлишни, кимгадир сув ва ҳаво каби зарур бўлишни истамайсизми? Аёллар ўзларининг кўп ярамас одатларини, ҳеч кимга керак эмасман, ҳеч ким мени севмайди, деб ўйлаган пайтларида топади. Қаердадир қалбининг туб-тубида, эҳтимол, ўз юрагининг энг қаърида ҳар бир аёл ўзига эътибор қаратишларини, ўзига муҳтож бўлишларини, қалбига йўл ахтаришларини истайди. Биз севимли бўлишни истаймиз.

Қизиқарли саргузаштда муҳим роль

Кичкина қизча пайтимда менга Иккинчи жаҳон уруши ҳақидаги фильмларни кўриш ва ўзимни ўша воқеаларнинг иштирокчиси деб ҳис қилиш ёқарди. Мен катта бўлганимдан сўнг, узун соч ўримларимни темир қалпоқ тагига бекитиб, ўзимнинг аёл эканлигимни яшириб, жангчилар сафидан ўрин олишни орзу қилардим. Мен бу фильмларда эркаклар қандайдир муҳим ва мардона бир нарсанинг бир қисми эканликларини тушунардим. Мен ҳам уларнинг сафларида бўлишни истардим. Қалбимнинг туб-тубида мен ўзимнинг бор кучимни талаб қиладиган ва шу иш учун ҳаётимни ҳам беришга ачинмайдиган бир иш қилишни орзу қилардим.

Аёлнинг қалбида қандайдир шиддатли бир нарса бор. Унинг болаларини, эрини ёки яхши кўрган дугонасини хафа қилишга уриниб кўринг-чи, нима бўлишини кўрасиз. Аёллар ҳам жангчидирлар, аммо уларга жуда ноёб, фақат уларнинг ўзларигагина хос бўлган жанг қилиш усули тайёрланган. Ҳаёт бўронлари улардаги бу хусусиятни йўқ қилиш учун қўлларидан келган барча ишни қилмасларидан олдин кўпчилик аёллар буюк бир ишда иштирок қилишни истаганлар. Ўз-ўзларига қаратилган таъналар ва уларнинг қатъиятсизликлари юракларини эгаллаб олмагунча, кўп аёллар ҳаётий муҳим бир нарсага тааллуқли эканликларини ҳис қиладилар, улар баъзи бир вазиятларда ўзларининг иштироклари зарурлигини, уларга атрофдагилар жуда муҳтож эканликларига ишонишни истайдилар.

“Сара бахт излаб” фильмидаги Сарани эсга олинг. У бева аёлга ва аёлнинг ёш болаларига керак эди – у пайдо бўлгандан сўнг уларнинг ҳаётлари изига тушди. Сара уларга сахийлик билан ўз жасоратини ва кашфиётчилигини улашади, улар билан биргаликда Америка ғарбининг чексиз кенгликларини забт этади. “Пёрл Харбар” фильмида душман ҳужумининг энг авжида юзлаб эркакларнинг ҳаётларини қутқариб, мисли кўрилмаган куч ва жасоратларини намоён қилган ҳамшира қизларга қойил қолмай иложимиз йўқ. “Узуклар ҳукмдори” кинотрилогиясининг қаҳрамон қизлари жасур ва гўзалдирлар. Арвин, Галадриэль ва Эовин каби аёллар Ўрта ерлар тақдирини ўзгартиришди. Эстер, Марям ва Рут каби аёллар ҳақида нима дейиш мумкин? Бу Муқаддас Китоб қаҳрамонлари ҳам буюк романда муҳим роль ўйнашган. Улар нафақат раҳм-шафқатли, нозик ва садоқатли аёллар бўлишган, балки улар кучли, шиддатли ва ажойиб гўзал жангчилар ҳам эдилар.

Нима сабабдан менга Тетонснинг тундаги гўзаллиги қўйнида қайиқда сузиш воқеасини эслаш шунчалар ёқади? Чунки ўша дақиқаларда мен бировга керак эдим, менга биров муҳтож эди. Мен нафақат зарур ва керак эдим, балки Арвин каби менинг ўрнимни ҳеч ким боса олмасди. Бу қайиқда ҳеч ким мен қилган ишни қила олмасди.

Аёллар турли саргузаштларни яхши кўришади: бу хоҳ отда сайр бўлсин (кўпчилик қизлар от спорти билан шуғулланишади) ёки хоҳ тоғ дарёларидан ёғоч қайиқда пастга тушиш бўлсин ёки чет элларга боришми ёки саҳнада роль ўйнашми ё бола туғиш ёки тадбиркорлик ишини очиш ёки Худо юрагига янада чуқурроқ шўнғишми – барибир. Биз қизиқарли саргузаштларда – биз яна ким биландир биргаликда иштирок қиладиган саргузаштларда қатнашиш учун яратилганмиз. Биз саргузаштларни саргузашт учун хоҳламаймиз – у биздан бошқа одам учун сарфлайдиган кучимиз туфайли керак. Биз бу саргузаштларда бир ўзимиз қатнашишни истамаймиз – биз уларда ўзимиз учун азиз бўлган одамлар билан қатнашишни хоҳлаймиз.

Баъзида ҳар биримизга дарвешона ҳаёт кечираётган аёлнинг ҳаёти жозибалироқ туюлади. Бир ўйлаб кўринг-а: ҳеч қандай талаб, муҳтожлик, аламлар ва умидсизликлар йўқ. Бундай фикрлар бизнинг хаёлимизга юракларимиз яралангани, ўзимиз эса жуда чарчаганимиз учун келади. Аммо қалбимизнинг тубида – биз жуда узоқ вақт ёлғиз қолишни истамаймиз. Чунки бизнинг ҳаётимиз бизга уни бошқалар билан ўртоқлашиш учун берилган. Бу ҳақдаги бизнинг хотирамиз Муқаддас Учлик ғояларининг ўзига хос акс-садосидир. Ахир, биз шу мукаммал муносабатлар намунаси асосида яратилганмиз–ку. Ўз моҳиятимизга кўра биз мулоқотга интиламиз ва қўлимиздан келмайдиган ишни қилиш истаги билан куйиб–ёнамиз. Биз ўзимиз учун азиз бўлган одамлар билан биргаликдаги саргузаштларда муҳим роль ўйнашни жуда истаймиз.

Намоён қилиш керак бўлган гўзаллик

“Жамолингга шоҳ мафтун бўлгандир,

Таъзим қил унга, у хўжайинингдир”

Заб. 44:12

Яқинда мафтункор олти ёшли қизча Лейси бизнинг ташкилотимиз штаб-квартирасига келди. У ҳар бир хонанинг эшигини очаркан, ярим очиқ эшикка осилиб ва овози борича кулиб: “Менинг қандай қўшиқ куйлашимни эшитишни истайсизми?” деб сўрарди. Ким ҳам унинг сепкилли, жилмайиб турган юзига, иккита тиш етишмайдиган жажжи оғизчасига ва чексиз қувончдан шундоқ нур сочиб турган кўзларига қараб “йўқ” дея оларди?! Умуман олганда Лейси охиригача куйлашга рухсат беришадими ёки йўқми – бу уни кўпам ҳам ташвишга солмасди. Бундай фикр унинг хаёлига келмасди ҳам. У йўл-йўлакай ўзи ижод қилган кучукчалар ва мушукчалар ҳақидаги қўшиғи нафақат унинг ўзига, балки барча атрофдагиларга ҳам ҳақиқий лаззат бераётганидан заррача шубҳаланмай куйлар эди. Қўшиқ куйлаб бўлиб Лейси қўшни идорадагилар ҳам унинг чақнаб турган истеъдодидан баҳраманд бўлишлари учун коридорга югуриб чиқарди. У ёз қуёшининг нурини ёки тўғрироғи, хонадан–хонага учиб юрган эртаклардаги фариштани эслатарди. Биз бошқаларни қувонтириш ва ўзи ҳам қувониш истагидан ҳижолат тортмаётган бу кичкинтойнинг қўшиғини унинг шуҳрати авжига чиққан пайтида тингладик.

Мана нима сабабдан қизчалар ясанишни яхши кўришади. Болалар ҳам кийинишга (қайта-қайта кийинишга) қарши эмаслар, аммо улар бошқача кийинишни ёқтирадилар. Бизнинг ўғилларимиз кўп йиллар давомида отлиқлари ёки солдатлар каби кийинардилар. Ўғил болалар тирноқларини тирноқ бўёғига бўямайдилар, улар ота-оналаридан қулоқларини тешиб қўйишни илтимос қилиб ялинмайдилар. (Тўғрисини айтганда, баъзи ўсмирлар қулоқларини тешадилар, аммо бунинг сабаби бошқа.) Улар оналарининг тақинчоқларини тақиб кўрмайдилар, уларнинг баланд пошнали туфлиларини киймайдилар. Улар бир-бирларига сочларини турмаклашга ёрдам бериб, соатлаб ойна олдида ўтирмайдилар.

“Қуёшга ўхшаш карнай бичиқ” юбкалар эсингиздами? Ўз умрларининг қайсидир вақтини кўп қизлар фақат шунақа юбка кийиб ўтказадилар (агар бунинг устига юбкалар ялтироқ тангачалар билан безатилган бўлса, бу ундан ҳам яхши). Кичкина қизчанинг қўлига шляпалар, шарфлар ва рўмоллар билан тўла қути тушиб қолса, натижасини билиш қийин эмас: бизни соатлаб қайта кийинишлар кутади. “Мингта майда–чуйдалар” дўконидан сотиб олинган арзон-гаров мунчоқлар қимматбаҳо заргарлик безагига, орқаси босилган оёқ кийимлари биллур туфлига, бувисининг тунги кўйлаги эса ажойиб балга киядиган кўйлакка айланади. Ясаниб бўлиб қизлар соатлаб ойна олдида ўзларига зеб берадилар ёки ўйинга тушадилар. Уларнинг ёш юраклари ўзларининг гўзал эканликларига зудлик билан исбот топмоқчи бўлади. Уларнинг баъзилари ҳаттоки: “Мен чиройлиманми?” – деб сўрайдилар ҳам. Бошқаларида эса бу саволни шундоққина қарашларидан уқиб олса бўлади. Овозларини чиқариб ёки чиқармасдан, ялтироқ тангачалар билан безатилган кўйлакда ёки жулдур кийимларда бўлса–да, барча қизчалар айнан шу саволга жавоб ахтаришади. Машҳур қўшиқларни ижро этувчи ёш қиз яқинда мана бундай ёзган эди:

Гўзал бўлишини истайман,

Сенинг юрагингни тезроқ уришга мажбур қилишни.

Менинг кўзларимга боқиб гўзаллигимдан мағлуб бўлишингни истайман

Мен сендан: “Бундан ҳам мафтункорроқ гўзал бўлиши мумкинми?”

деган сўзларни эшитишни истайман.

Мен сенинг севгингга лойиқ, сен учун гўзал бўлишни истайман.

Бетани Диллон. “Beautiful”

Ўтган ёзда биз Жон билан машҳур “Broadmoor” меҳмонхонасида ўтказилган базмда бўлдик. Бу ўзининг дабдабаси билан ҳайратга солувчи воқеа эди: башанг костюмлар, ажойиб оқшом кўйлаклари, ёқилган шамлар, кечки овқат, рақслар – нимани тасаввур қила олсангиз – барчаси турли нозу неъматлардан синаман деб турган столлар қўйилган, ичкари ҳовлини табиий гуллар ва отилиб турган ажойиб фавворалар безаб турарди. Бу пухталик билан астойдил тайёрланган кеча эди. Бу воқеадан бир неча ҳафта, йўқ, ойлар олдин мен ҳам худди базмга таклиф қилинган бошқа аёллар сингари ўз-ўзимга жуда муҳим саволни берган эдим: “Нима кийсам экан?” (Ҳаммасидан бошқача бўлган бу оқшом яқинлашгани сайин менинг олдимда муҳимликда бундан қолишмайдиган яна бир савол кўндаланг бўлди: “1-2 ҳафта ичида 10 килога озса бўлармикан?”)

Кеча ажойиб ўтди. Ҳаво жуда яхши эди. Ҳамма нарса икир-чикиригача ўйланган эди. Аммо, албатта, бу кечанинг энг яхши безаги аёллар эдилар. Уларга қараб айтилган завқли хитобларни ҳеч нарса тўхтата олмасди: на фаввораларнинг шовқини, на ҳавода таралаётган мусиқа оҳанглари. “Сизнинг кўринишингиз жуда яхши!”, “Кўйлагингиз жуда ажойиб экан!”, “Сиз жуда гўзалсиз!”, “Сизга ҳеч ким тенг кела олмайди!”. Ҳар биримиз нафақат бошқамизнинг гўзаллигимиздан, балки ўз жозибамиздан ҳам лаззатланар эдик. Бизга кундалик оддий ҳаётни башанг кийимлар билан безаш имкони берилди ва биз бу имкониятдан ошкора шодланардик.

Бу базмда худди мен ва сизга ўхшаган оддий аёллар иштирок қилардилар. Сиз банкда дуч келган ёки озиқ-овқат дўконида ёки идорада учратган аёллар. Чеҳраларида из қолдирадиган ҳуснбузарлар ва юракларида яра изларини қолдирувчи қалб яралари билан курашадиган аёллар. Ортиқча вазнлари билан кураш ҳаётларидаги энг муҳим ишга айланган аёллар, сочлари доимо сийрак туюладиган ёки жуда қалин кўринадиган ёки жуда тўғри ёки жуда жингалак кўринадиган аёллар. Оддий аёллар, агар шунақалари умуман бўлса. Аммо булар ажойиб кечанинг бир неча соатида энг камида ўз гўзалликларини очишга қўрқмаган аёллар эдилар. Эҳтимол, улар ҳаттоки ўз гўзаллигини ҳеч қачон яширмаган аёллардан ҳам журъатлироқдирлар.

Ўзингизнинг тўйингизни ёки орзуингиздаги тўйни ва келин тўй либосига қандай аҳамият беришини эсланг. Бу маросимга тайёрланиб сиз қўлингизга биринчи тушган кўйлакни олармидингиз, учраган кийимни киярмидингиз? Бизнинг бир танишимиз ярим йилдан кейин турмушга чиқади. Бу ёш аёл “муваффақиятсиз севги”дан анча жабр кўрган. Унинг тарихи руҳий аламга тўла, аммо у тўй кўйлагини қандай кийиб кўрганини, бундан олдин бу ягона тўғри келадиган ва зарур кўйлакни ахтариб топганини айтиб бераётганида унинг кўзлари қувончдан порлайди ва у бахтдан ялт-ялт ёнади. “Мен ўзимни худди маликалардай ҳис қиляпман!” – овозида сал қўрқув билан тан олади у. Ахир ҳар бир аёл шу ҳақда орзу қилмайдими?

Жажжи қалби доимо мадад ва ақл–фаросат топадиган оилада тарбияланаётган кичкина бир қизча онасига бир куни қандай ажойиб туш кўрганини айтиб берди.

Бугун эрталаб менинг хонамга қизариб кетган ва ҳаяжонланган қизим Эмма югуриб кирди. У яқинда олти ёшга тўлади. У менинг кроватимга чиқди ва оёқларим ёнига жойлашиб ўтириб, у маза қилиб хотиржам гап бошлади.

- Ойижон, - деди у, - бу кеча мен ажойиб туш кўрдим.

- Тушингга нима кирди, азизим? – сўрадим мен.

- Мен қиролича эканман, - жавоб қилди у ва унинг ёноқлари янада қизарди.

- Ростданми? – хитоб қилдим мен. – Сенинг кўйлагинг қанақа эди?

- Оҳ, мен жуда ажойиб узун кўйлакда эдим, - деди Эмма қўллари билан кўйлаги қанчалар узунлигини кўрсатиб.

- Бошингда безак бор эдими? – қизиқдим мен.

- Ҳа, менинг бошимда тож бор эди.

- Аҳа. Тушинг нимаси билан ажойиб эди?

- Менга ўзимни ана шундай ҳис қилиш ёқарди!

- Қанақасига шундай?

У хўрсиниб фақат биттагина сўз айтди...

- Чиройли...

Эмманинг тушини ойиси ҳикоя қилиб берди

Аёлнинг чиройли бўлиш истаги чексиздир. Менинг дугонам Лилли аллақачон саксон ёшини нишонлади. Бир куни янги йил кечаси у зинадан меҳмонхонага тушаётган эди, мен унинг гўзалигини томоша қилардим. У яшил, баланд оқ ёқали вильвет нимча кийган эди. Нимчасининг ёқасига оқ-қизил йўл-йўл қоғозли кичик янги йил конфетчалари ёпиштирилганди. Мен завқланиб (қойли қолиб): “Лилли, сен қандай гўзалсан!” деб юбордим. Унинг чеҳраси ёришиб кетди, юзидаги доғлари йўқолди ва қўлларини силкитиб у худди балет раққослари каби кичик ажойиб ҳаракат қилди. Бизнинг рўпарамиздаги кекса аёл эмас, балки жозибали, қаримайдиган аёл турарди. Худо бизнинг қалбларимизга мангулик ҳақидага орзуни солган. Уларга эса У гўзал бўлиш истагини ўрнатган.

Бизга маълумки, аёлнинг гўзал бўлиш истаги – унинг жуда кўп айтилмаган азоб-уқубатларига сабаб бўлади ( тан олинг-а, сиз қоматингиз чиройли бўлиши учун неча марта парҳезда ўтиргансиз?). Гўзаллик кетидан қувишда қанчадан-қанча кўз ёшлари тўкилган ва жуда кўп қалблар вайрон бўлган. Дженис Йан ўз қўшиғида куйлаганидек: “Мен ўн етти ёшимда севгининг кетидан қувиш аҳмоқлик эканлигини тушундим. Фақат гўзаллик маликалари ва кинюлдузлариники каби оппоқ рангли қизларгина севгига ошно бўла оладилар. Гўзаллик кўкларга кўтарилиб мақталади, унга таъзим қилинади ва кўпчилигимизга у эришиб бўлмайдигандай туюлади (сиз суратга тушишни яхши кўрасизми? Ўз суратларингизни томоша қилишни–чи? Сиздан ёшингиз нечада деб сўрашганда нимани ҳис қиласиз? Гўзаллик муаммоси сиз ўйлаганингиздан кўра жиддийроқ!) Аммо баъзи аёлларга уларнинг гўзалликлари фақат аччиқ алам ва қўпол муомала олиб келди – улар ҳар қандай гўзал аёл хавф–хатарга тушиб қолишини тушунишди. Аммо бу ҳам ҳайратга солади. Аёл қалбига гўзаллик етказадиган ўша аламлар ва қалб оғриқларига қарамай, аёл барибир илгаригидай гўзал бўлишни истайди.

Ўтган йилги аёл қалби ҳақида сўз борган семинарлардан бирида ёши ўтиб қолган бир тингловчи аёл ёнидаги дугонасига энгашиб деди: “Бу аёл нима ҳақда сўзлаяпти, тушунмаяпман. Қандайдир “қуёш юбкалар”, бошқа нарсалар…” аммо у гапини тугатмай кўзларида ёши билан аудиториядан югуриб чиқиб кетди. Бу аёл ўз қалбида гўзал бўлиш истаги қанчалар чуқур илдиз отганини ва ўзига қанчалар алам етказаётгани ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаган эди. Кўпчилигимиз ўз қалбларимизни жуда қаттиқ тошга айлантирганмиз ва уларда гўзал бўлиш истагини кўриш осон эмас. Бизнинг аёллигимиз шунчалар ўзгардики, биз энди ўзимизга “чиройли аёл” тушунчасини қўлламаймиз. Эҳтимол, биз ҳаттоки бу кучли истак яна ўзи ҳақида эслатса, ғазабланамиз ҳам. Нима бўлганда ҳам у илгаригидай бизнинг юракларимизда яшаяпти.

Ва бу оддийгина ташқи гўзаликка эга бўлиш эмас – бу кўпроқ ўзининг ажиб аёллик моҳиятида жозибали бўлишдир. Ҳа, кун, ой латофатли, аммо у раҳмдил ҳам. Агар унинг қалби гўзал бўлмаса, унинг жозибали кўриниши маъносиз ва қуруқ бўларди. Мана, биз уни нима сабабдан яхши кўрамиз. “Мусиқа оҳанглари” кинофильмидаги бекойим ўз ташқи малоҳати билан Марямдан устун туради ва бу иккисига ҳам сир эмас. Аммо Марям ноёб ва нодир руҳ кучига эга. У мушук болаларининг устиларига қўнган қор парчаларини, ҳаттоки ўзига ёмон муносабатда бўлган болаларни ҳам сева олади. У мусиқада ҳам, кулгуда ҳам, чирмашиб ўсаётган ўсимликларда ҳам Худони кўради. Унинг руҳи тирик ва шунинг учун бизни ўзига жалб қилади.

Эҳтимол, Рут ҳам гўзал кучли аёл бўлгандир, аммо Бозни ундаги чексиз жасорат, ожизлик ва Худога ишонч ўзига тортади. Эстер ўз мамлакатидаги энг гўзал аёл эди. Аммо айнан унинг жасурлиги, топқирлиги ва шафқатли қалби шоҳни аёл ҳимоя қилаётган халққа раҳм қилишга ундади. Биз либослар ва упа-эликлар  ҳақида гапирмаяпмиз. Гўзаллик шунчалик муҳимки, биз бу китоб саҳифаларида  унга яна ва яна қайтамиз. Ҳозир эса сиз аёлларнинг эътиборга сазовор бўлишга интилишларини, улар ўзларига жозибали гўзаллар каби қарашларини орзу қилишларини кўрмаяпсизми? Биз, аёллар, шундай гўзаликка эга бўлишни хоҳлаймизки, у бизга эришишларига, биз учун курашишларига лойиқ бўлсин. Бу гўзаллик бизнинг хақиқий “мен”имизнинг асосий моҳиятини ташкил қилсин. Биз кўзга кўринадиган, ҳис қилинадиган, бошқаларнинг қалбларини ҳаяжонга соладиган ва намоён бўлиш керак бўладиган гўзаллик ҳақида орзу қиламиз.

Эркак қалби

Мен (Жон) “Тийиқсиз юрак” номли китобимда ёзганимдай, ҳар бир эркакнинг юрагида ҳам унинг моҳиятини ташкил қилувчи учта истаги бор. Аммо булар фақат эркакча истаклардир. (Агар сиз бу китобни ўқимаган бўлсангиз, уни ўқишингизни тавсия қиламан. У сизга эркаклар дунёсини тушунишингизда ёрдам беради.) Энг аввало, ҳар бир эркак жангда ғолиб бўлишни хоҳлайди. Ўғил болаларнинг қуролга қизиқишлари ҳам шундан. Йиллар ўтиб Стейси билан уйимизда қурол–яроғнинг барча турлари бўлган омборга айланди: қароқчилар қиличлари, индуслар пичоғи, жедайларнинг ёнадиган ханжарлари, олти ўқли револьверлар, пейнтбол ўйнаш учун қурол, эркаклар ҳаво воздушка деб атайдиган пневматик қуроллар (бундай номни оналарни хотиржам қилиш учун ўйлаб топишган бўлса керак) – бир сўз билан айтганда, уйимизда ҳамма нарса бор эди. Ўғилларимиз кураш тушишар, жанг қилишар, бир – бирларини деворга итқитишар – улар бир – бирларига севгиларини айнан ана шу тарзда ифодалашарди! Эркакларнинг севимли фильмларига эътибор қилинг–а: “Жасур юрак”, “Гладиатор”, “Энг яхши мерган”, “Айнан (Нақ) чошгоҳ пайтида”, “Оддий Аскар Райаннинг озод қилиниши”. Эркаклар жанг қилиш учун яратилганлар. (Азиз аёллар, наҳотки сизларга шу фильмларнинг қаҳрамонлари ёқмайди? Эҳтимол, сиз жангларда қатнашиш учун интилмаётгандирсиз, аммо сиз учун жанг қиладиган эркаклар ҳақида орзу қилмайсизми? Наҳотки Даниел Дэй-Льюис кўзингизга қараб: “Бу қидирувлар қанча вақт олиши муҳим эмас, қанча йўл босишим муҳим эмас, -мен сени албатта қидириб топаман” дейишини сиз истамайсиз?) Агар эркаклик кучи яхши одамга берилган бўлса, бу аёлларни хавотирга солмайди. Аслида, эркакларнинг пассивлиги уларни хавф-хатарсиз қилиб, вақт ўтиши билан аёлларга зарар етказади. Шубҳасиз, айнан шу бахтсизлик – Одам Атонинг пассивлиги Момо Ҳавонинг бошига не кунларни солмади (Кейинроқ биз бу ҳақда гаплашамиз).

Эркаклар ҳам турли саргузаштларни бошдан кечиришни исташади. Ўғил болалар қаергадир тирмашиб чиқишни ва қаердандир сакрашни яхши кўришади. Уларнинг велосипедда қандай тезлик билан учишларига бир қаранг-а. Гаражингизга бир назар солинг–чи, сиз у ердан ҳар хил асбоб-ускуналарни, араваларни, мотоциклларни, арқонларни, қайиқларни ва бошқа лаш-лушларни топасиз. Аммо биз “ўғил болалар ва уларнинг ўйинчоқлари ҳақида гапирмаяпмиз”. Саргузашт истаги – бу ҳар бир эркак юрагидаги чуқур руҳий интилишдир. Саргузашт биздан ниманидир талаб қилади, унда бизнинг кучимиз синовдан ўтади. Олдимизда турган синов бизни қўрқитиши мумкин бўлса–да, биз барибир унга кучимиз етишига ишонч ҳосил қилиш учун ундан ўтишга ҳаракат қиламиз.

Ва ниҳоят, ҳар бир эркак гўзал қизни қутқаришни орзу қилади. Бу чиндан ҳам шундай. Робин Гуд Мариансиз ёки қирол Артур Жиневрасиз ким бўлган бўларди? Уларнинг иккаласи ҳам қайғули жангларда иштирок қилаётган ёлғиз эркаклар бўлишарди. Тушунасизми, гап фақат эркакнинг жангда ғолиб бўлишида эмас, – ким учундир жанг қилиши керак. Эркакни ҳеч нарса севимли аёли каби мардона ишларга илҳомлантира олмайди. Йигитлар мардона ишларининг кўп қисмини (баъзида кулгули бўлса–да) қизларда таассурот қолдириш мақсадида қилишади. Ёш йигитлар урушга кетаётганларида чўнтакларида севимлиларининг суратларини солиб оладилар ва уни кўз қорачиғидай асрайдилар. Бу уларнинг анча чуқурроқ интилишларининг белгисидир. Гап аёллар – бу эркакларсиз яшай олмайдиган “заиф мавжудотлар” эканлигида эмас. Мен эркаклар ўз кучларидан аёллар  учун фойдаланишга интилишади демоқчиман.

Мана, энди сиз эркак ва аёл қалбларининг вазифаси камида бир-бирларига ажойиб уйғунликни ҳосил қилиш эканлигини кўряпсизми? Яхши, ҳақиқий эркакнинг ёнида аёлга аёл бўлиш ёқади. Эркакнинг кучи ва аёлнинг қалбини забт этишга бўлган интилиши аёл гўзаллигини намоён қилади. Яхши, хақиқий аёлнинг ёнида эркакка ҳам эркак бўлиш ёқади. Аёл гўзаллиги эркакнинг эркаклигини намоён қилади, унинг кучини уйғотади. Аёл эркакни қаҳрамон бўлишга илҳомлантиради. Ҳаммамизнинг омадимиз ана шундай келганда эди.

Юрак ортидан бориб

Худо томонидан аёллик қалбимизнинг энг тубига солинган истаклар бизга аёллар бўлиш нима эканлиги ҳақида қандайдир бир муҳим нарсани баён қилишади, ўзимиз яратилган ўша ҳаёт ҳақида гувоҳлик беради. Энди биз ана шу истакларнинг кўпи рўёбга чиқмаганлигини ёки таҳқирланганини ёки жуда узоқ вақт назардан четда қолганини, бу эса баъзи аёлларни икки хил ҳаёт кечиришга мажбур қилганини биламиз. Ҳаётимизнинг ҳаммага кўриниб турган томони бизни доимо иш билан банд мутахассислар қилиб кўрсатади. Шу билан бирга биз ўзини тутиб олган, босиқ аёллар бўлиб кўринамиз ва бу бизни қониқтиради. Ҳаётимизнинг ўзгалар кўзидан яширин томони эса умуман бошқа нарса ҳақида сўз юритади: биз ўз орзу-истакларимиз ва севги тўғрисидаги арзон- гаров романлар дунёсида йўқолиб кетдик, биз керагидан ортиқ овқатланамиз, вақтинча бўлса–да, қалб оғриқларини боса оладиган ярамас одатларимизга бериламиз. Аммо бизнинг қалбларимиз илгаригидан озодликка интилади, улар ўз истакларимиздагидай ҳаётга эришишга интилади.

Агар сиз қизиқарли саёҳатга боришни истасангиз шундай ҳаётга эриша оласиз

Мана биз, ушбу китоб муаллифлари, сизни қаерга таклиф қиляпмиз. Янги – янги мезонларни ўзлаштиришга эмас, чунки сиз барибир уларга мослаша олмайсиз. Ўзингиз яшашингиз керак бўлган янги қонунлар мажмуини ва бажаришингиз керак бўлган қоидаларни қўлга киритиш учун эмас. Биз сизни анча қизиқарлироқ саёҳатга – қалб саёҳатига таклиф қиламиз. Бу – сиз ўзингиз орзу қилгандай аёлни озод қилиш ва қайта яратиш саёҳатидир. Бу китоб сиз қандай бўлишингиз ва нима қилишингиз кераклиги ҳақида эмас. Унда сизнинг асл моҳиятингизни қандай намоён қилиш ҳақида сўз боради. Бу китоб севги учун яратилган, саргузаштда елкама-елка турган одами билан бирга муҳим ролни бажариш учун яратилган ва намоён қилиниши керак бўлган гўзалликка эга аёл ҳақидадир. Худо Момо Ҳавони яратаётганида… ва У сизни яратаётганда кўз ўнгига келтирган аёлни. Гўзал, мафтункор ва кучли аёлни.


 Книга на Узбекском языке: - Пленительная красота  (Джон  ва Стейси Элдридж)

Авторы этой книги, супруги Элдридж, предлагают женщинам вспомнить свои детские мечты и желания, призывают их стать уверенными в себе и пленительными, осознать свое женское начало. Они убеждены, что каждой женщине необходимо найти свою «рану», понять, что было ее причиной, и не упускать ее из виду до тех пор, пока не наступит исцеление. Книга адресована не только женщинам, но и мужчинам, стремящимся понять женскую душу, в том числе отцам, у которых есть дочери.

Вы можете прослушать радиопередачу журналиста Галины Шаинской об этой книге, прозвучавшую на Трансмировом радио. 



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак