Эфесликларга мактуб 1 bob

1 Мен, Худо иродаси билан Исо Масиҳнинг ҳаворийси бўлган Павлус, Эфес шаҳридаги Исо Масиҳга имон келтирган Худо азизларига салом йўллайман.
2 Отамиз Худодан ва Раббимиз Исо Масиҳдан сизларга иноят ва тинчлик бўлсин.
3 Раббимиз Исо Масиҳнинг Отаси – Худога ҳамду санолар бўлсин! У Масиҳ орқали самовий оламда бизга ҳар хил руҳий қут-баракалар ато этди.
4 Ўз ҳузурида муқаддас ва бенуқсон бўлишимиз учун, У Масиҳ ҳақи бизга муҳаббат кўрсатиб, бизни дунё яратилишидан аввал танлади.
5 Бизни мурувватига сазовор билиб, Исо Масиҳ орқали Ўзига ўғил қилиб олишга азалдан қарор қилди.
6 Илоҳий меҳр-шафқатнинг донғи чиқсин, деб Худо севикли Ўғлини юбориб, бизга иноят қилди.
7 Унинг Ўғли эса қонини тўкиб, бизнинг гуноҳларимизни ювди. Худонинг бу чексиз инояти туфайли биз барча айбу гуноҳларимиздан фориғ бўлдик.
8 Худо бундай иноятини ҳамда ҳар хил ҳикмату ақл-заковатни бизга мўл-кўл берди.
9 Худо қадимдан аниқлаб қўйган мақсади бўйича, Масиҳ орқали бизга мурувват қилиб, Ўзининг сирли режасини аён қилди.
10 Худо бу режани Ўзи белгилаган вақтда амалга оширади ва еру осмондаги бор мавжудотларни Масиҳ бошчилигида бирлаштиради.
11 Худо ҳамма нарсани Ўз хоҳиши бўйича бажаради. У биз учун ҳам Ўзининг орзу-ниятини амалга ошириб, бизни Масиҳ орқали азалдан танлади ва самовий меросдан баҳраманд қилди.
12 Шундай экан, Масиҳга аввалдан умид боғлаган бизлар Худонинг шон-шарафини ошириш учун яшашимиз лозим.
13 Сизлар ҳам ҳақиқат каломини, яъни нажотингиз тўғрисидаги Хушхабарни эшитиб, Масиҳга имон келтирдингизлар. Имонингизнинг тасдиғи ўлароқ Худо ваъда қилган Муқаддас Руҳни қабул қилдингизлар.
14 Худонинг уммати озодликка чиқмагунча, Муқаддас Руҳ самовий меросимизнинг гаровидир. Худонинг улуғворлиги шаънига тасаннолар бўлсин!
15 Мен Раббимиз Исога бўлган эътиқодингиз ва бутун Худо азизларига бўлган муҳаббатингиз ҳақида эшитганимдан буён,
16 доим сизларни ибодатларимда эслайман, тинмай Худога шукроналар айтаман.
17 Раббимиз Исо Масиҳнинг Худоси, улуғвор Падар, Ўзини таниб-билишингиз учун сизга ҳикмату ваҳий руҳини ато этсин.
18 Унинг Ўзи сизларнинг кўнгил кўзларингизни ёруғ қилсин, токи У сизларни нақадар улуғ бир умидга чорлаганини билиб олинглар, Ўз азизларини қанчалик бой ва улуғвор бир меросга сазовор қилганини қадрланглар.
19 Биз, имонлиларга таъсир ўтказаётган Худонинг ҳадсиз-поёнсиз куч-қудрати буюклигини ҳам билиб олинглар.
20 Худо Ўзининг чексиз салтанатини жорий қилиб, ана шу куч-қудратини амалда кўрсатди: Масиҳни тирилтириб, Уни самовий оламда Ўзининг ўнг томонига ўтқазди.
21 Масиҳни ҳар қандай раҳнамолик ва ҳукмронлик, куч ва салтанатдан, у дунёю бу дунёда айтиладиган ҳар қандай номдан юқори қўйди.
22 Бутун борлиқни Унинг оёқлари остига тобе қилди. Уни бутун борлиқдан юқори қўйиб, имонлилар жамоатига бош қилиб қўйди.
23 Имонлилар жамоати эса Масиҳнинг бадани бўлгани учун, У каби тўкис-тугалликка эга. Чунки Масиҳ бутун коинотни тўкис-тугал тўлдириб туради.


Shu bobni eshitish:


Download (1.18 mb)

Shu bobni tarjimada ko’rish


Kitoblar




Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz