Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) 1 bob

Джон Макартур. Хузур халоват амрлари - (1-боб) Китоб Ўзбек тилидаXuzur xalovat amrlari (Djon Makartur) O‘zbek tilida Audiokitob

Xuzur xalovat amrlari (Djon Makartur) O‘zbek tilida Audiokitob

Бахт томон ягона йўл

 

Мундарижа

Сўз боши

1-боб. Ўзингизни синанг

2-боб. «Ғоят бахтлидирлар…» (Мат. 5:1-2)

3-боб. «Руҳан камбағал бўлганлар бахтлидир…» (Мат. 5:3)

4-боб. «Йиғлаётганлар бахтлидир…» (Мат. 5:4)

5-боб. «Беозор бўлганлар бахтлидир…» (Мат. 5:5)

6-боб. «Адолатга очу чанқоқлар бахтлидир…» (Мат. 5:6)

7-боб. «Раҳмдил бўлганлар бахтлидир…» (Мат. 5:7)

8-боб. «Покдил бўлганлар бахтлидир…» (Мат. 5:8)

9-боб. «Тинчлик ўрнатувчилар бахтлидир…» (Мат. 5:9)

10-боб. «Адолат йўлида жабр кўрганлар бахтлидир…» (Мат. 5:10-12) 1-қисм

11-боб. «Адолат йўлида жабр кўрганлар бахтлидир…» (Мат. 5:10-12) 2-қисм

12-боб. Хулоса


1-боб. Ўзингизни синанг

Исо — бахтнинг ҳақиқий манбаидир.

Афсуски, буни ҳамма тушунмайди ёки бунга ишонмайди. Аслини олганда кўп масиҳийлар умуман ўзларини чинакамига бахтли деб ҳисобламайдилар. Исо Масиҳ Ўзининг энг биринчи ваъзида доимо шу ҳаяжонли мавзуни — бахт мавзусини тилга олади. Бу янги, нотаниш ҳақиқат уни эшитган барча одамларнинг қалбларида портлаган бомба сингари дунёни ларзага солади.

Тоғдаги ваъзнинг сўзлари илк тингловчиларни ларзага солди. Чунки уларнинг кўпчилиги ўзларининг Худо олдидаги аҳволлари Исонинг қатъий мезонлари бўйича баҳоланишини истамасдилар. Бундай истамаслик бизнинг замонимизда ҳам ўзларини масиҳийлар деб ҳисобловчилар орасида тез-тез учраб туради. Ҳозирги пайтда одамлар Хушхабарни эшитганда, пайдо бўлган илк қувончни улар ҳис этишга имкон берадиган «итоатсиз ишонч» каби ҳодиса жуда кенг тарқалган. Бу «ишонч» Масиҳ амрларига қатъий риоя қилишдан пайдо бўладиган ва доимий чуқур қувончни ҳис қилишга имкон бермайди.

Раббимиз Юҳанно баён этган Муқаддас Хушхабарнинг 8:30-31-оятларида айтилган эътиқодга бундай муносабатда бўлганимизда, бунинг остида қандай хавф яширинганлигини тушунтирган: «Исо бу сўзларни айтар экан, кўп одамлар Унга ишондилар. Шу вақт Исо Унга ишонган яҳудийларга деди: «Агар Менинг каломимга риоя қилсангизлар, ҳақиқий шогирдим бўласизлар…» Исо итоатсиз эътиқоднинг асоссиз эканлигини таъкидлайди.

Эътиқод итоаткорликни талаб қилмаслиги ҳақидаги фикр нажот топиш ва унга бўлган ишонч ҳақида Янги Аҳд мактубларида айтилган таълимотга мутлақо зиддир. Ҳақиқий масиҳийнинг ҳаёти ҳеч қачон беғубор, ўз ҳузур-ҳаловатини ўйлаб яшайдиган қилиб тасвирланмайди. Имонли одам бутун ҳаёти давомида ўз ишлари ва хулқи билан эътиқодини тасдиқлаб турувчи итоаткорликка тўла ҳаёт кечиришга даъват этилган. Бундай ҳаёт бизнинг Масиҳ билан мулоқотимиз натижасидир. Оқшом зиёфатида Раббийга бўлган содиқликнинг бутун теранлиги ўз аксини топади.

Оқшом зиёфати — бу энг ажойиб, муқаддас ва нодир ибодат туридир. Бу ибодат тури Исо Масиҳ қони билан покланган, Унинг Маъбадига Худо томонидан инъом этилган. Бу Хоч ҳақидаги муқаддас хотиралар ва ўзликни синаш вақтидир.

Нон — Исо танасининг, шароб эса — Унинг қони рамзидир. Бу икки нарса биргаликда Исонинг хочга тортилган жойи сифатида хочни кўрсатишади.

Бундан ташқари, бу ерда тирик Масиҳ билан қўшилиш юз беради. «Исо нонни олди, шукрона дуосини айтиб синдирди ва шогирдларига шундай деди: »Бу сизлар учун фидо бўлаётган Менинг танамдир. Мени эслаб туриш учун шундай қилинглар…» (Лк. 22:19). Демак, биз учун бу итоаткорликнинг муқаддас рамзи бўлиб хизмат қилади. Мен нон ва шароб турган столнинг ёнига келаман, мен учун Исо Масиҳнинг қони ва танасининг рамзи бўлган энг оддий овқатни тановул қиламан.

Баъзи масиҳийлар камдан-кам ҳолларда диний маросимларда қатнашадилар ёки умуман қатнашмайдилар. Бошқалар каби Масиҳ эътиқодини қабул ҳам қилмайдилар. Баъзида бунга сабаб нодонлик бўлади. Одамлар Худо томондан амр қилинган диний маросимлар ва сувда имон келтиришнинг муҳимлигини тушунмайдилар. Баъзида эса гап фақат тана бўйича бўлган масиҳийларнинг итоатсизлигиги бориб тақалади. Аммо баъзида шундай ҳам бўладики, на сувда имон келтиришни, на диний маросимларда қатнашишни истамайдиган одамлар умуман масиҳий эмасдирлар. Эҳтимол, улар ўзларини масиҳийман деб ҳисобларлар, аммо ҳақиқатда бундай эмас.

Раббийнинг зиёфатида иштирок этмасликдан ҳам ёмонроқ нарса борми? Унга иштирок этишга лойиқ бўлмай туриб, иштирок этсанг — бу ундан ҳам ёмондир. Бундай қилиш — бу нолойиқ тарзда еб-ичишдир, «…Раббимизнинг танаси ва қонига қарши гуноҳ қилган бўлади» (қаранг: 1 Кор. 11:27). «Шунинг учун инсон ўзини ўзи имтиҳон қилсин, шундан сўнг нондан есин ва косадан ичсин. Кимки нолойиқ тарзда еб-ичса, еб-ичиб ўзини-ўзи маҳкум қилади, чунки у Раббимизнинг танасини писанд қилмаган» (1 Кор. 11:28-29).

Масиҳий тавба қилмасдан, солиҳликни ва муқаддасликни чин дилдан хоҳламасдан Раббий зиёфатида иштирок этса, ўз зиммасига оғир масъулиятни олади. Бундан ҳам ёмони — умуман масиҳий бўлмай туриб диний маросимларда иштирок этишдир. Сиз неча йиллардан бери масиҳий бўлганингиз сабабли, бу китоб сизга тааллуқли эмаслигини менга, Раббийга, ўзингизга айтиб, бу китобни четга суриб қўйишга шошилманг. Ҳузур-ҳаловат амрлари ўзингизни ҳам жиддий синаб кўришга даъват этади. Худди шундай синовга бизни Павлус ҳам чорлайди: «Ўз-ўзингизни текширинглар: имонда турибсизларми? Ўзингизни синаб кўринглар: Исо Масиҳ ичингизда эканлигини билмаяпсизларми?..» (2 Кор. 13:5). Ўз эътиқодингизни исботланг, деб ўргатади У. Агар ўтмишдаги тажрибангиздан ўзингизни халос қилиш учун далил сифатида фойдаланишингиз мумкин бўлганда эди, унда нега Павлус ўзимизни синаб кўришимизга бизни ишонтириши керак бўлиб қолди? Йўқ, буларнинг бариси оддий нарсалар эмас.

Сиз: «Аммо мен ҳақиқатда ҳам масиҳийман. Мен эътиқод қиламан. Мен Масиҳга эътиқод қилдим», — дейишингиз мумкин. Кўп одамлар халос бўлишларини тасдиқлаш учун ўз ўтмишларига мурожаат қиладилар. Бироқ Муқаддас Китоб бундай нарсаларга умуман йўл қўймаслигини биласизми? У ҳеч қачон орқага ўгирилиб қарамайди. У доимо ҳақиқий халос бўлиш исботларини сизнинг ҳозирги ҳаётингиз билан боғлайди.

Сиз: «Мен ўзимни қандай синашим ва нажот топишимга қандай ишонишим мумкин?» — деб сўрайсиз. Келинг, Матто баён этган Муқаддас Хушхабарнинг 5-бобига кўз ташлайлик. Исо дунёга келганда, ибронийлар солиҳлик билан ҳаёт кечириши борлигини билдилар. Улар аллақачон ўз ахлоқий қоидалари Низомини белгиладилар ва муқаддаслик мезонларининг тизимларини ишлаб чиқдилар. Аммо буларнинг бари ишга асосланган мунофиқлик ва ўз-ўзидан қониқиш эди.

ҲАЁТНИНГ ЯНГИ МЕЗОНИ — ТАҚВОДОРЛИК

Исо: «Мен сизга ҳаётнинг янги мезонларини, янги ўлчамларини бераман. Токи сиз улар асосида ўзингиз гуноҳдан фориғ бўлганлигингизни билиб олинг» деган пайтида бу тизимни бутунлай ларзага солди. У одамларга Шоҳлик табааси қандай яшаши кераклиги ҳақида хабар берди.

Бунга ўзингиз ишонч ҳосил қилмоқчимисиз? Унда майли, Худованд Руҳи сизнинг халос бўлишингиз ҳақиқатини Тоғдаги ваъз мезонлари бўйича синасин. Унда энг муҳим ўлчов, битта сўздан иборат бўлган — солиҳлик сўзида ҳамма мезонларнинг калити берилган. Исо шундай деган: «Агар сиз — Худонинг бандаси бўлсангиз, унда сизнинг ҳаётингизнинг энг фарқли томони солиҳлик бўлади».

Кунларнинг бирида бир аёл менга ўзининг жамоатига борадиган ёш жувон ҳақида сўзлаб берди. Жувон доимо ўзини қатъий равишда масиҳий деб ҳисоблар экану, аммо бегона эркак билан яшар экан. У масиҳийми? Бўлмағур савол. Коринфликларнинг Биринчи Мактубида фоҳишалар Худо Шоҳлигини мерос қилиб олмайдилар, дейилган. Нима учун? Чунки фаҳш — солиҳлик эмас, ҳақиқий художўйликнинг белгиси эса доимо солиҳликдир. Масиҳийлар ҳам суюқоёқлик қилишлари мумкин, аммо бундай ҳолда уларнинг номасиҳийлардан фарқлари қолмайди. Шунинг учун бу жувоннинг нажот топишига шубҳаланиш учун ҳамма асослар бор.

Масиҳнинг барча ваъзлари ичида энг асосий оят шундай янграйди: «Сизларга айтиб қўяй: агар сизнинг солиҳлигингиз уламолар ва фарзийларнинг солиҳлигидан устун келмаса, Осмон Шоҳлигига киролмайсизлар» (Мат. 5:20). Бу ибронийлар ибодатхонага ҳар куни боришган, ушр солиғини тўлаб турганлар, рўза тутганлар ва ибодат қилганлар. Улар ашаддий диндорлар бўлганлар!

Аммо бунга қарамасдан Исо шундай деган: «Агар сизнинг солиҳлигингиз уларнинг солиҳлигидан ошмаса, сиз Менинг Шоҳлигимга кира олмайсиз». Солиҳлик — мана, Осмон Шоҳлигининг калити. Айнан солиҳлик бизни, масиҳийларни, бошқалардан фарқлаб туради. Солиҳ бўлиш — тўғри яшашни, Худонинг мезонларига кўра, У белгилаб бергандай яшашни билдиради. Аксинча, сизнинг халос бўлишингизнинг ҳақиқийлиги бошқалар учун ҳам, ўзингиз учун ҳам даргумон бўлиб қолаверади (одатда бу ўзига бўлган ишончсизликда ва ҳимоясизлик туйғусида ифодаланади).

Ҳар гал ўзларини масиҳий деб атайдиган, аммо масиҳийлик тамойилларига риоя қилмайдиган одамларни учратганимда, хотирамга Ибронийларнинг Мактубидаги оят келади: «Ҳамма билан тинч-тотув яшаш ва муқаддас бўлишга ғайрат қилинглар. Муқаддасликка эга бўлмасдан ҳеч ким Раббимизни кўролмайди» (Ибр. 12:14). Тимотийнинг Иккинчи Мактубида айтилишича, Худо Ўзиникиларни билади. Улар кимлар? Улар Масиҳ номини тарғиб қиладилар ва ёлғондан чекинадилар.

Титуснинг Мактубини ўқиймиз: «Худони тан оламиз дейдилар-у, ўз қилмишлари билан Уни инкор этадилар. Улар ҳар қандай хайрли ишга ярамас, бўйин эгмас, ифлос одамлардир» (Тит. 1:16). Агар итоаткорлик, солиҳлик, муқаддаслик ва гуноҳга нафрат бўлмаса, касби корингиз ҳам ҳеч нарсани билдирмайди.

Бир куни мен бир қавмбошининг: «Сизнинг Исо Масиҳга кела олишингиз ва бунда на ташқи, на ички жиҳатдан ўзгаришингизнинг ҳожати йўқлиги ажойиб эмасми?» деган сўзларини эшитдим. Наҳотки бу тўғри бўлса? Албатта, йўқ. Ўзгаришлар содир бўлиши керак. Шубҳасиз, биз Масиҳнинг олдига, қандай бўлсак шундай келишимиз мумкин. Аммо биз сувда имон келтирганимиздан кейин ҳам олдингидай қолсак, унда бу қанақа имонга келиш бўлади?! Коринфликларнинг Иккинчи Мактуби бизнинг фикрларимизни жуда яхши умумлаштирган: «Бинобарин, ким Масиҳга тегишли бўлса, у янги ижоддир» (2 Кор. 5:17).

Солиҳ бўлиш — ҳеч қачон гуноҳ қилмаслик керак дегани эмас. Юҳаннонинг Биринчи Мактубида айтилишича (1:9), масиҳийлар ўз гуноҳларини эътироф этадилар. Бу шубҳасиз, бизнинг гуноҳ қилмасдан туролмаслигимиздан дарак беради. Аммо биз гуноҳимизни эътироф этамиз, ундан юз ўгирамиз, гуноҳ қилганимизга пушаймон еймиз, ундан нафратланамиз, уни ёмон кўрамиз. «Дунёга ва ундаги нарсаларга муҳаббат қўйманглар. Ким дунёга муҳаббат қўйса, унинг қалбидан Отанинг муҳаббати жой олмайди» (1 Юҳ. 2:15). Мана, Ёқуб бу ҳақда нима дейди: «Эй вафосизлар, дунё билан дўстлик Худога душманлик эканлигини билмайсизларми? Ким дунё билан дўст бўлишни истаса, Худога душман бўлади» (Ёқуб. 4:4).

РУҲАН ОЧЛИК ВА СОЛИҲЛИК ИСТАГИ

Гап ҳаётга мутлақо янгича ёндашиш ҳақида кетяпти. Биз гуноҳ қиламиз, аммо гуноҳ ҳаётимизга кириб келган зоҳоти, ундан Павлус нафратлангани каби, нафратланамиз (қаранг: Рим. 7). Биз руҳий очликдан азоб чекамиз ва ҳақиқатга интиламиз. Биз итоаткор бўлишни хоҳлаймиз, ўз биродарларимизни севишга ва бу дунё ёвузликларидан нафратланишга интиламиз. Агар биз ҳақиқий халос бўлишни қўлга киритсак, ҳаммаси айнан худди шундай бўлиши керак.

Ўша эски йўлдан осонлик ва хурсандлик билан боришда давом этиб, сиз ҳеч кимни ўзингизнинг масиҳий эканлигингизга ишонтира олмайсиз. Тавба қилиш, ибодатхонага бориш, жамоат аъзоси бўлиш учун суҳбатдан ўтиш ёки Инжилга оид рисолани ўқиш — буларнинг бари сизнинг халос бўлганлигингизга гувоҳ бўла олмайди. Муқаддас Китоб бўйича халос бўлишнинг мезони — бу сиз ҳозирда қандай яшаётганлигингиз. Агар сиз ҳақиқий художўй одам каби ҳаёт кечирмасангиз, унда сиз «тана бўйича» масиҳий, ёки умуман масиҳий эмассиз. Ҳақиқатда, сиз ким эканлигингизни фақат Худо билади, чунки сиз алданишингиз мумкин.

Мен ўзим қавмбошилик қилаётган жамоатда масиҳий бўлмаган одамларнинг кўплигини юрагимда оғриқ билан тан оламан. Ушбу китобнинг навбатдаги ўн бир бобидан шуни билиб оламизки, агар Масиҳга келган одам, ички кечинмалардан ларзага келмаса, ўзининг гуноҳкор эканлигига куйинмаса, агар унда солиҳлик истаги бўлмаса, бинобарин, бу одам асло масиҳий эмас.

Бизга бу мезонлар Раббимиз томонидан берилган. Энг аввало, У айтганидай, Шоҳликка кира билиш лозим. Унинг Тоғдаги ваъзи худди шундан бошланади.

Кўп одамлар Масиҳга келишади, чунки улар, бизда бор нарса, биз эгалик қилаётган нарсалар Худони қизиқтиради, деб ҳисоблашади. Агар биз: «Шундай машҳур одам масиҳий бўлса, зўр иш бўларди! Раббий ундан роса фойдаланарди…» десак, биз адашишга йўл очиб бермаймизми? Худога бу керак эмас. Нега Унинг кучига қўшимча равишда бизнинг қобилиятларимиз ва истеъдодларимиз керак деб ҳисоблаймиз? Йўқ, агар сиз Исонинг олдига Унинг шартларини қабул қилиб келмасангиз, сиз Унга умуман кела олмайсиз. Унинг шартлари эса қуйидагича: юракнинг ғамга ботиши, мўминлик, итоаткорлик, руҳий ташналик ва солиҳлик истаги.

Осмон Шоҳлигининг таабалари мурувватли, қалблари тоза, тинчликпарвар, ҳақиқат учун қувилган ва ҳақоратланганлар. Эҳтимол, сиз бир неча йил илгари тавба қилгандирсиз. Агар сизда юқорида санаб ўтилган хусусиятлар бўлмаса, сиз ҳақиқий озодликни олмагансиз. Эҳтимол, йиллар ўтиб, сиз ўз гуноҳингиз туфайли ғам-ташвиш чекиб Худога қайтиб келгандирсиз. Айнан шу дамда сизнинг халос бўлишингиз ҳақиқий бўлди ва сиз Худо Шоҳлигига кирдингиз.

МАСИҲ ҲАҚИДА ГУВОҲЛИК БЕРИШ —
ХУДОГА ЁҚАДИГАН ХУСУСИЯТ

Агар сиз ҳақиқий масиҳий бўлсангиз, унда сиз нафақат Осмон Шоҳлигига кирасиз, балки Масиҳ ҳақида гувоҳлик берасиз. Матто баён этган Муқаддас Хушхабарнинг 5-боб, 13-оятида Масиҳ бизни — ернинг тузи, 14-оятида — дунёнинг нури, деб атайди. Агар сиз ҳақиқатдан ҳам масиҳий бўлсангиз, сизнинг гувоҳлигингиз бошқа дунёдан қатъий ва аниқ фарқ қилади.

Гап шундаки, дунёни чириётган бир бўлак гўшт билан таққослаш мумкин. Туз эса гўштни бузилишдан сақловчи воситадир. Шу сабабли буюк ғам вақти жуда даҳшатли бўлади. Ибодатхона йўқолса, туз ҳам йўқолади. Биз ривожланишнинг бузилиш жараёнини тўхтатиб турувчи консервантлар (овқатни бузилишдан сақловчи модда) вазифасини ўтаймиз. Биз бутун дунёга яхши кўриниб турган тоғ чўққисида ёқилган машъал бўлишимиз керак.

Бизнинг гувоҳлигимиз ўзи нима дегани? Бизнинг бошқаларга ўхшамаслигимизни ҳамма биладими? Ёки биз ҳам бошқалар қиладиган ишни қиламизми? Биз масиҳий бўлганимиздан сўнг ҳаётимиз ўзгардими?

Бизнинг Раббимиз итоаткорликни, Менинг амрларимни ўрганишни ва бажаришни истовчи Худонинг нажот топган бандаларининг яна бир фарқли хусусияти, деб атаган (қаранг: Мат. 5:17-19). Ҳақиқатдан ҳам, менинг хавфсизлигим итоаткор бўлишга тайёрлигимга тўғридантўғри боғлиқдир. Итоатсизлик қилиб, мен халос бўлиш ишончидан маҳрум бўламан.

Халос бўлишга ишонч — бу итоатсиз тақводорларга берилмайдиган Худо инъомидир. Келинг, ҳаворий Бутруснинг гапларига қулоқ тутайлик: «…имонингизни бут қилишга жон куйдиринглар. Шундай қилиб, имонингиз устига фазл-камолотга эга бўлинглар. Фазл-камолотингиз устига онг-билимга эга бўлинглар. Онг-билимингиз устига нафсни тийишни ўрганинглар. Нафсни тийиш устига сабр-тоқатли бўлинглар. Сабр-тоқатингиз устига диёнатга эга бўлинглар. Диёнатли бўлиш устига биродарларингизни севинглар. Биродарсеварлик устига тугал муҳаббатга эга бўлинглар» (2 Бут. 1:5-7).

Бундай эзгу ҳаётнинг мақсади нима? Ҳақиқий художўй одам нимага интилиши керак?

Агар бу хислатлар сизда мавжуд бўлса ҳамда яна ортиб бораётган бўлса, унда сиз Раббимиз Исо Масиҳни таниб-билиш йўлидан на суст, на самарасиз бўласизлар. Бу хислатлардан бенасиблар эса калтабин ва кўрдир, улар аввалги гуноҳларидан тозаланганини унутганлар. Шунинг учун, эй биродарлар, Худо сизларни танлаганини ва даъват этганини билиб, бунга муносиб бўлмоқ учун яна астойдил ҳаракат қилинглар. Бу йўлни тутсангиз, ҳеч вақт қоқинмайсизлар…

2 Бут. 1:8-10

Гап нажот топишни қўлга киритиш ёки ҳаттоки уни сақлаб қолиш ҳақида эмас. Буларнинг ҳаммаси мукаммал қудратли Худонинг измида. Шоҳликка кираётганимизда доимо бизга ҳамроҳ бўладиган бехавотирлик, ишонч ва ҳимояланганлик туйғусидан ҳузур-ҳаловат топишимизни Бутрус тасдиқлайди.

Итоатсизлик бизни халос бўлишга ишончдан маҳрум қилади. Демак, менинг нажот топишим, менинг гувоҳлигим ва менинг қувончим ҳузур-ҳаловат амрларида санаб ўтилган хусусиятлар менинг ҳаётимда қанчалар тўла ва доимий намоён бўлишига боғлиқдир.

Павлус Римликларга мактубнинг 7-бобида Худо қонунини бажаришни қанчалар хоҳлагани, гарчи уни доимо гуноҳ таъқиб қилган бўлса-да, у бу қонунни қандай севгани ҳақида сўзлайди. Ҳақиқатдан ҳам, сиз халос бўлдингизми? Сиз ўз гуноҳларингизга пушаймон бўлиб, адолатсиз юрагингиздан ғамга ботиб Худога келдингизми? Сиз бу дунёнинг ишларидан қайтганингиз ростми? Сиз Худога итоаткормисиз? Сизнинг юрагингизда Унинг иродасини бажаришга кучли хоҳиш борми?

Агар сиз ҳақиқатдан ҳам Худога келган бўлсангиз, сизнинг фикрларингиз ўзгаради. Сиз янги юрак оласиз. Пайғамбар Ҳизқиёнинг китобида (36:26) Раббий гуноҳлардан фориғ қилаётганда У одамнинг қайсарликка тўла тош юрагини олиб, унинг ўрнига янги тана юрагини беришини айтган. Исо нафрат билан шаҳват қотиллик ва бузуқликдан ҳеч ҳам фарқ қисмаслиги ҳақида ибронийларга гапирган, буларнинг бари юракдан чиқишини кўрсатган (қаранг: Мат. 5:21-32).

Менга кимдир ўзининг масиҳий эканлиги ҳақида гапириб, бир пайтнинг ўзида бузуқлик, бачавозлик (гомосексуализм) ёки шунга ўхшаш бошқа гуноҳ иш билан машғул бўлса, мен Коринфликларнинг Биринчи мактубига мурожаат қиламан. Унда айтилишича, бундай бузуқ одамлар Илоҳий Шоҳликни мерос қилиб ололмас эканлар. Бу одамлар Масиҳга етишиш учун Унинг шартларига кўнмадилар, улар ўз шартларини қўйдилар ва шунинг учун ҳеч нарсага эриша олмадилар.

ТЎҒРИ СЎЗ, ТЎҒРИ САЖДА ҚИЛИШ,
ТЎҒРИ МУНОСАБАТЛАР

Агар сиз ҳақиқатдан ҳам Шоҳлик фарзанди бўлсангиз, сизнинг сўзларингиз тўғри бўлиши ҳақида Масиҳ сўз юритади. Чунки гаплар юракнинг ҳис-туйғуларга тўлиб тошганидан пайдо бўлади, дейди У. Исонинг айтишича, агар сизнинг юрагингиз адолатни чин дилдан хоҳласа, сиз барибир итоаткорликка келасиз. Худога итоаткор бўлиш — бу тўғри фикрларга эга бўлиш демакдир. Ана шундагина сизнинг оғзингиздан тўғри сўзлар чиқади. Бу эса сизнинг фақат тўғри ишлар қилишингизга олиб келади. Сиз ҳеч кимдан ўч олмайсиз, фақат эзгу ишлар қиласиз. Агар биров сиздан нимадир сўраса, сиз унга икки баробар қилиб берасиз. Сиз нафақат ўз яқинларингизни, балки ўз душманингизни ҳам, ҳаттоки солиқ йиғувчини ҳам яхши кўрасиз.

Исонинг гапига қараганда, энг муҳими — Худога ўхшаган бўлишдир (қаранг: Мат. 5:48). Бундан беш йил олдин жамоатхонага борганингизни ёки жамоат аъзоси карточкасини тўлдирганингизни рўкач қилиб, масиҳий номини олишга даъво қилманг. Ибодатхонага борганингизни ва руҳонийлар билан суҳбатлашганингизни айтиб, масиҳий эканлигингизга Худони ишонтиришга уринманг. Қандайдир тақводор устоз сизни масиҳий деб атагани учун ҳам, мен шу номга лойиқ эканман, деб ўйламанг. Чунки тақводор ҳам ўша вақтда сиз тўғрингиздаги ҳақиқатни билмаган бўлиши мумкин.

Бунга ишончни фақат Муқаддас Руҳ беради. Муқаддас Руҳ ишончни ички Руҳ амри (қаранг: Рим. 8) ва аниқ ишлар орқали беради. Маъқул ишларсиз эътиқод ўликдир, дейди Ёқуб. Бу ҳақда Исо шундай деб айтган: «Агар Менинг каломимга риоя қилсангизлар, ҳақиқий шогирдим бўласизлар» (Юҳ. 8:31). У сизнинг фикрларингиз тўғри бўлишини, итоаткор бўлишингизни, тўғри сўзлар гапиришингизни ва тўғри ишлар қилишингизни назарда тутган.

Шунингдек, Исо яна айтганки, Шоҳликнинг фарзанди Худога тўғри ибодат қилиши керак. Одамларга кўриниш учун кўча ва бурчакларда туриб ибодат қилишни яхши кўрадиган иккиюзламачилар, ҳаммага ўзининг тақводорлигини кўрсатиш мақсадида рўза тутаётганлар ва садақа бераётганлардан фарқли ўлароқ, сизлар тўғри ибодат қилишларинг керак (қаранг: Мат. 6:1-18).

Шунингдек, ҳақиқий масиҳийнинг пулга ва дунёга муносабати ҳам тўғри бўлади. У пулларга ружу қўймайди. Матто баён этган Муқаддас Хушхабарда (6:19) айтилишича, Худонинг одамлари ўзларини Худонинг хизматчилари деб атайдиганлардан, аммо бутун ҳаётини пул топишга бағишлайдиган одамлардан фарқли равишда бу дунёда хазина тўплашни ўз олдиларига мақсад қилиб қўймайдилар. Бир вақтнинг ўзида Раббийга ва маммонга (бойлик худосига) хизмат қилиш мумкин эмас. Бир вақтнинг ўзида ҳам Худога, ҳам дунёга дўст бўлишга интилиш бефойда. Муқаддас Ёувларнинг айтишича, агар сиз дунёни яхши кўрсангиз, Худога нисбатан севгингиз йўқ.

Исо, Осмон Шоҳлиги табаалари моддий эҳтиёжларга тўғри муносабатда бўладилар, деб айтган (Мат. 6:25-34). Бунинг ташвишини Худо қилишини улар биладилар. 31-оятдан бошлаб Исо ўқувчиларини шундай деб огоҳлантиради: «…нима еймиз, нима ичамиз, нима киямиз, деб ташвишланиб юрманглар. Бутпарастлар ҳадеб буларнинг ғамида юришади…».

Шоҳликнинг ҳақиқий боласи одамларга ҳам тўғри муносабатда бўлади. Матто баён этган Муқаддас Хушхабарнинг 7-бобида айтилишича, ўз ҳаётида муаммолари бўлган одам қандай қилиб бошқаларни ҳукм қилиши мумкин.

«Ажабо! — дейсиз сиз. — Демак, мен Худонинг олдига ўз гуноҳларимдан хафа бўлиб келганимда, У бир зумда мени ўзгартириб янги юрак беради. Мен туз ҳамда тоғ чўққисида ёниб турган чироқ бўламан. Дунё мени бошқалардай эмаслигимни кўради. Мен тақводор бўлишни хоҳлайман, натижада менда тўғри фикрлаш тарзи, тўғри сўзлаш хусусияти пайдо бўлади. Мен тўғри ишлар қиламан. Худога тўғри ибодат қиламан. Пулга, нарсаларга ва бу дунёнинг қадриятларига тўғри муносабатда бўламан. Ана холос! Ким бундай яшай олади!?»

Жуда яхши. Сиз шундай хулосага келганингиздан мен жуда хурсандман, чунки чиндан ҳам бундай яшаш мумкин эмас. Ҳеч ким бундай яшай олмайди. Бунинг иложи йўқ. Исо бой — бадавлат ёш йигитга бор бойлигини сотиб, пулини камбағалларга тарқатишни ва Унинг йўлидан юришни буюрди. Аммо йигит ўз пулларини Исодан кўра кўпроқ яхши кўрган. Шунинг учун у Исодан узоқлашган. Яҳудийлар, бойлар учун Худо шоҳлигига кириш осон, деб ҳисоблаганлар. Чунки бойлар кўпроқ қурбонликлар сотиб олишади, улар кўплаб эҳсонлар тарқатишади ва камбағалларга кўпроқ мурувват кўрсата олишади. Исо ўз ҳақиқатини ёритиш учун бойлик мавзусига мурожаат қилди. У Ўз шогирдларига шундай дейди: «Сизга чинини айтайин: бой одамнинг Осмон Шоҳлигига кириши қийин бўлади. Яна сизга айтаман: бой одамнинг Худо Шоҳлигига киришидан кўра, туянинг игна тешигидан ўтиши осондир» (Мат. 19:23-24).

Туя нинанинг тешигидан ўта оладими? Сиз: «Аммо У Игна дарвозасини назарда тутган», дейсиз (тахминан, гап ўша пайтдаги кичик дарвозалар ҳақида кетяпти. Улардан туя ўтолмас эди). Йўқ, лекин бу ерда Раббий бу ҳақда гапирмаяпти! У бой одамнинг халос бўлишидан кўра, туянинг игна тешигидан ўтиши осондир, деган. «Бу мумкин эмас», — деб таъкидлайди Исо. Демак, ростдан ҳам шундай.

25-оятда шундай дейилган: «Шогирдлари буни эшитиб, чандон таажжубландилар…». Агар У Игна дарвозаси ҳақида гапирганда, шогирдлар бунчалар таажжубланишмас эди.

«Унда ким нажот топа олади?» — деб сўрашди шогирдлар. Исо уларга қаради ва шундай деди: «Одамларга бу имконсиз, лекин Худога ҳамма нарса мумкиндир».

Ҳеч ким ўз кучи билан нажот топа олмайди. Бу фақат Худо орқали мумкин. Бу учун бизнинг кучимиз йўқ; биз бунга қодир эмасмиз. Мана нима сабабдан биз Худонинг мурувватига батамом суянишимиз керак. Бой одам «ғолиблар» сафига ўзининг моддий юки орқали кириб олмоқчи бўлади, лекин бу юк унга ёрдам бермайди. Чунки унинг юки дуо ўрнига лаънат келтиради.

Худо Шоҳлигига ягона йўл — одам ўзини Унинг олдида заифлигини англашидир. Яланг оёқ эканлигини тан олиб, Маттонинг Муқаддас Хушхабарига кўра (5:3) руҳан камбағал бўлгани, йиғлаётгани ва адолатга очу чанқоқ бўлгани учун раҳм-шафқат топади. Одам ўз кучи билан ҳеч қачон бунга эриша олмайди.

Кўпчилик бу шартларни бажаришни хоҳламайдилар. Улар Осмон Шоҳлигига ўз йўлларидан боришни истайдилар. Улар осмон поездига ўзларининг барча юклари билан киришни хоҳлайдилар. Уларнинг юклари бесаранжонлик, гуноҳ, шайтон ва уларнинг «мен» сўзидан иборат тўртта хуржинидир. Улар: «Исо, Сен менга ваъда қилган бахтга эришишни хоҳлайман. Мен дўзахга киришни истамайман. Мана мен!» — деб бақирадилар. Аммо шунда ҳам улар бирорта хуржинларидан айрилишни истамайдилар.

Аммо улар учун ҳам йўл бор-ку. Матто Хушхабарига қайтайлик. Шогирдлар Исонинг сўзларини тинглаётган бошқа одамлар билан бирга, эҳтимол, шундай фикр юритгандирлар: «Ким бундай мезонларга мос кела олади?» Аммо У шундай дейди: «Тор эшикдан киринглар! Чунки ҳалокатга элтувчи йўл кўп энли, дарвозаси эса кенгдир. Ана, шу томон юраётганлар кўп…»

Нега? Бу йўл кенг ва сиз унга ўзингизнинг барча юкингиз билан кира оласиз. Бу йўлни очадиган дарвоза ҳам кенг. Сиз ўзингиз билан истаган нарсангизни олишингиз мумкин: ишларингизни, мағрурлигингизни, мустақиллигингизни. Айниқса, «Мен Исо билан бўлмоқчиман, аммо бу нарсалардан ҳам ажралмоқчи эмасман» деган фикрингизни ҳам. 14-оятда айтилишича: «Ҳаёт сари элтувчи йўл эса танг, эшиги жуда тордир. Бу йўлни топадиганлар оз».

Сиз ҳеч турникет (кириш-чиқиш жойларида одамларни битта-битта ўтказиш учун ўрнатилган ғов, масалан, метрода — изоҳ таржимонники) орқали бирданига тўртта чамадон олиб ўтишга уриниб кўрганмисиз? Ўзингиз ўтиб олишингиз учун бор юкингизни ташлашга тўғри келади. Сиз қуруқ қўл билан ўтишга мажбур бўласиз. Ҳалокатга элтувчи кенг дарвоза тепасида «Дўзахга йўл» деган огоҳлантирувчи ёзув тахтача йўқ. Аксинча, дарвоза тепасида «Осмонларга» деган ўзига тортувчи ёзув тахтача бор. Кўплар бу йўлдан юришга ҳавас қиладилар. Бу йўл кенг ва ундан юрганда ўз юкингиздан халос бўлишингиз ҳам керак эмас: ҳаёт тарзини ҳам, фикрлаш тарзини ҳам ўзгартириш керак эмас. Ҳеч нима талаб қилинмайди! Бу йўлдан юришингиз учун қуйидагиларни айтсангиз кифоя: «Мен тавба қилдим», ёки «Мен сувда имон келтирдим», ёки «Мен жамоатхонага бордим», ёки «Мен жамоат қатнашчиси карточкасини тўлдирдим», ёки «Кичкиналигимда ойим жамоатга мени олиб борган». Ҳар қандай вазиятда ҳам, бунинг ҳаммаси керакли йўл эмас, чунки у ҳалокатга олиб боради. Энг қайғулиси шуки, кўпчилик нотўғри йўлни танлаганликларини англамасдан, шу йўлдан кетаверадилар.

Тавба қилишнинг ёки сувда имон келтиришнинг ҳеч ёмон жойи йўқ, аксинча, бу яхши. Аммо гап шундаки, кўпинча бу ҳаракатлар номигагина ўтказилади. Бундай ҳолда юракнинг ҳақиқий ўзгариши юз бермайди. Мана шу кенг йўлдан бораётган «кўпчилик» вақти келиб бир куни Исодан шундай сўзларни эшитадилар: «…Мен сизларни ҳеч қачон таниган эмасман. Эй бадкирдорлар, Менинг йўлимдан кетинглар!» (Мат. 7:23; яна қаранг: 25:41).

Баъзилар «қарор қабул қилиб» тавба қилдилар, аммо уларни дунё билан боғлаб турувчи киндикни ҳали кесмадилар. Улар ўзларининг ярамас ҳаёт тарзини ташламадилар. Бахтга эришиш учун улар, бизнинг қабул қилган қароримиз ва эътиқод тажрибасига эга эканлигимизнинг ўзи етарли, деб хато қиладилар. Мободо улар кенг йўлда қолсалар, қачонлардир улар Шоҳликдан ташқарида қолиб кетадилар. Жон Буньян айтганидай, осмоннинг асосий кириш жойи ёнида яна дўзахга кириш эшиги ҳам борлигини кўрадилар. Бу йўл осон ва кўпчилик шу йўналишга чипта сотади.

Сохта пайғамбарлардан эҳтиёт бўлинг. Исо шундай деган:

Мени «Ё Раббий, ё Раббий» деб чақиргани билан ҳар бир одам Осмон Шоҳлигига киравермайди. Бунга осмондаги Отамнинг иродасини бажо келтирувчигина эришади. Қиёмат кунида кўплар Менга: «Ё Раббий, ё Раббий, бизлар Сенинг номинг билан башорат қилмадикми? Сенинг номинг билан жинларни қувиб чиқармадикми? Сенинг номинг билан кўпгина мўъжизалар яратмадикми?» — дейдилар. Ўша вақтда Мен уларнинг юзига қараб: Мен сизларни ҳеч қачон таниган эмасман. Эй бадкирдорлар, Менинг олдимдан кетинглар! — дейман».

Матто 7:21-23

Ўзингизни аллаламанг. Севимли бандаларим, ҳақ йўлидамисиз, ўзингизни синаб кўринг. Бунга ишонч ҳосил қилинг. Худонинг шартлари ана шулар. Исоқ Уотс шундай ёзади:

 

Қанчалар заиф ва гуноҳкор ҳамма мавжудот,

Ўз юкини англай олмаганлар.

Ўзгармаган юрак қайта тикланмас

Худованд ва бахт-саодат учун.

 

Бузуқ истаклар, сўқир хоҳишлар

Ҳалокат йўлидан олиб боради.

Яраланган онг хавфсиз, тор йўлни

Асло топиб юра олмайди.

 

Мен ожиз бандаман, қайсарлигимни

Енгиб ўтиш қўлимдан келадимикан?

Йўқ, фақат Сен Буюк Нажоткор

Янги юракни менга ато этурсан.

 

Оҳ, бизнинг маккор юракларимизни

Юқоридан ўзгартириб, уларга нажот бер,

Токи бизнинг кучимиз, эҳтиросларимиз

Сеникига айлансин, қодир ё Раббий.

 

Тор йўл ўрнига кенгидан бориш — бу ўзига қораланишни олиш демакдир. Буни Раббий икки уй мисолида жуда яхши кўрсатиб берган. Бу иккала уй ташқи кўринишидан бир хилга ўхшарди, аммо уларнинг пойдевори ҳар хил эди. Шунинг учун ёмғир ва селлардан битта уй — тош устига қурилгани йиқилмай қолди, иккинчиси — қум устига қурилгани эса қулаб тушди. Кенг йўлдан бораётган одамлар ўз уйларини энг муҳим тош ҳисобланмиш Исо Масиҳсиз қурадилар. Уларнинг ишлари худди қумдай сочилиб кетадиган пойдевордир (қаранг: Мат. 7:24-27).

ҲАЛИ ҲАМ ВАҚТ БОР:
ХУДОНИНГ САБР-ТОҚАТИ

Ҳозирча бизнинг вақтимиз бор, аммо у тамом бўлиши мумкин. «Сиз қаердан биласиз?» — деб сўранг. Юҳанно баён этган Муқаддас Хушхабарни (12:32-34) ўқинг:

Мен ердан юқорига кўтарилганимда, ҳаммани Ўзимга жалб қиламан. Ушбу сўзларни Исо Ўзининг қай йўл билан ўлишини билдириш мақсадида айтган эди. Халқ бунга жавобан деди: «Биз Тавротда, Масиҳ абадий туради, деб эшитганмиз. Қандай қилиб Сен: Инсон Ўғли юқорига кўтарилиши керак, деб айтяпсан? Ким бу Инсон Ўғли?

Улар Масиҳнинг абадий яшаши ҳақида эшитганлар.

Исо уларга айтди: «Яна қисқа бир муддат нур сизлар билан бўлади. Нур борида юринглар, тағин зулмат сизларни қамраб олмасин. Зулматда юрадиган киши қаерга кетаётганини билмайди. Ҳозирча нурга эгасизлар, нурга ишонинглар, токи нур аҳли бўлинглар. Буларни айтиб бўлгач, Исо узоқлашиб кетди ва халқнинг кўзидан яширинди.

Юҳанно 12:35-36

Қандай ажойиб манзара! У қанча ишониш мумкин бўлса, шунча ишониш кераклигини айтади. Буни исботлаш учун У яширинди. У бу орқали Ўзи улар билан бўлмаган пайтда уларни нималар кутаётганлигини кўрсатишни истарди.

Юҳанно Хушхабарининг 8-бобида Исо бу ҳақда 12-оятдан бошлаб энг камида уч маротаба сўз юритади: «Исо яна халққа хитоб қилди: «Мен оламнинг нуриман. Кимки Менга эргашса, зулматда юрмайди, балки ҳаёт нурига эга бўлади».

Кейин У яна шундай деди: «Мен кетяпман. Сиз Мени қидирасиз-у, гуноҳкор бўлиб ўласизлар. Мен борадиган жойга сизлар бора олмайсизлар» (21-оят). Бу энди иккинчи огоҳлантириш: агар одамлар имкони борлигида ёруғликка мурожаат этмасалар, шундай кун келадики, нур улар учун қўл етмас бўлади.

Исо яна учинчи марта уларга шундай деди: «Сиз гуноҳкор бўлиб ўласизлар, деб айтдим-ку сизларга. Ҳа, агар Ўша Мен эканлигимга ишонмасангизлар, гуноҳкор бўлиб ўласизлар» (24-оят).

Исо доимо Ўз севгисини сахийлик билан ёғдиради. Аммо У ҳар доим бунинг чегараси борлиги ҳақида огоҳлантиради. Шундай вақт келадики, Худонинг инсон гуноҳларига чидами ва шафқати тугайди (қаранг: Ибт. 6:3).

Ишаё Пайғамбарнинг Китобида (63-боб) Худонинг ғазаби Унинг марҳаматидан кескин фарқ қилади. 7-оятида пайғамбар мана нима деган: «Эгамизнинг яхшилигини айтаман, бизга берган инъомларини айтаман, Исроил халқига қилган буюк эзгуликларини, шафқати, яхшиликлари билан уларга қилганларини айтаман». Қандай ажойиб сўзлар! Бу сўзлар Худонинг марҳаматли севгисидан дарак беради.

«Эгам деди: «Ҳа, улар Менинг халқимдир, мени алдамайдиган фарзандлардир». Хуллас, уларнинг Қутқарувчиси бўлди» (8-оят). Худонинг қандай бебаҳо сурати! У шундай раҳмдил, шундай мурувватли эди.

«Улар қийналганларида, Эгам ҳам азоб чекди, Эгамнинг фариштаси уларни қутқарди. Севгиси, шафқати билан уларни қутқарди. Эгам азалдан уларни опчилаб, кўтариб келди» (9-оят).

Аммо 10-оят ажойиб манзарани бузиб, очиқ кундаги момақалдироқ каби гумбурлайди: «Аммо улар исён қилдилар, Эгамнинг Муқаддас Руҳини ранжитдилар. Эгам ҳам қайтиб уларнинг душмани бўлди, Эгамнинг Ўзи уларга қарши курашди» (10-оят).

ҲАҚИҚИЙ ТАҚВОДОРЛИК МЕЗОНЛАРИ
ҲАҚИДА ТАЪЛИМОТ

Навбатдаги бобларда биз ҳузур-ҳаловат амрларини сўзма-сўз батафсил кўриб чиқамиз. Баъзида бир гапнинг пухта таҳлилига бир нечта саҳифаларни бағишлашимизга тўғри келади. Кўп бошқа тадқиқотчилар каби биз буюк руҳий ва ҳаётий ҳақиқатга дуч келамиз. Уни бизга очишга бу ажойиб ва ҳаммага яхши таниш бўлган мисралар ёрдам беради. Бироқ бу китобнинг энг асосий мақсади ҳузур-ҳаловат амрларига яна бир тавсифни яратиш эмас. Биз ўз ҳаётимизни жиддий баҳолашимиз ва уни тушунишимиз, бу амрларда жамланган ҳақиқий тақводорлик мезонларига қанчалар мос эканлигини билишга чақириқ сифатида бу китобни кўриб чиқишимиз керак.

Эҳтимол, сиз ҳаётингизни Исо белгилаган талаблар ва мезонларга маълум даражада жавоб беришини кўрарсиз. Бундай ҳолда сизнинг қутулишингиз ҳақидаги ишончингиз янада қатъий бўлади.

Аммо сиз бу кучли сўзлардан хафа бўлишингиз ва ҳайрон қолишингиз ҳам мумкин. Сиз шокка ўхшаган бир нарсани ҳис қиласиз. Ҳаттоки устингизга шиддат билан ёғилган кўнгилсизликлардан ва ишончсизликдан ўзингизни руҳан эзилган ҳис қилишингиз ҳам мумкин. Агар бирортангиз билан шундай воқеа содир бўлса, мен ишонаманки, сиз Муқаддас Руҳга юрагингиз билан суҳбатлашишга имкон берасиз. Муқаддас Руҳ сизга чин бахтга элтувчи йўлга чиқиб олишингизга ёрдам беради. Бундай бахт сизнинг ҳаётингиз Масиҳ кўрсатган йўналишда ҳаракатланаётганини ва Унинг муқаддаслик мезонларига мос келиш истаги билан тўла эканлигини билганингиздагина келиши мумкин.

Ўзларини масиҳий деб атайдиган кўп одамлар ўз эътиқодларига зид равишда яшашади. Уларнинг баъзилари ўзларини нажот топган ҳисоблаб алданиб қоладилар. Бу жуда фожиали вазият. Бундай одамларнинг юраклари ва онглари, ҳатто ташқаридан улар жуда тақводор кўринсалар-да, ҳақиқатга мойил бўлмайдилар. Биронтамиз ҳам Муқаддас Китобнинг қуйидаги огоҳлантиришларига эътиборсизлик қилмаслигимиз керак:

Агар бирор киши, гарчи ҳеч нарса бўлмаса ҳам, ўзини муҳим киши ҳисобласа, у ўз-ўзидан алданган бўлади. Ҳар ким ўз ишини муҳокама қилсин, шунда бошқанинг ишига қараб эмас, балки ўз ишига қараб таҳсин олади. Зотан ҳар ким ўз аравасини ўзи тортиши лозим. Илоҳий Каломдан таълим олувчи таълим берувчи билан ҳар қандай эзгуликни баҳам кўрсин. Адашманглар, Худо ҳақоратланмайди. Инсон нима экса, шуни ўради. Ўз нафси даласига уруғ экса, нафсдан завол ўриб олади. Руҳ даласига уруғ экса, Руҳдан абадий ҳаёт ўриб олади.

Гал. 6:3-8

Худо сабр-тоқатли, Худо раҳмдил, Худо мурувватли. Худо олийжаноб, олийҳиммат ва ҳокисордир. Худо кимнингдир ҳалок бўлишини хоҳламайди. Аммо Худонинг сабр-тоқати ҳам чекланган. Мободо сиз ҳали ўз ҳаётингизни Масиҳга бағишламаган бўлсангиз, Унинг шартларига асосан Унинг Шоҳлигига кирмаган бўлсангиз, буни ҳозир имкони бор вақтида амалга оширинг. Ёруғлик қўл етадиган жойда турганда, унинг олдига келинг. Худонинг юзи яшнаб турган пайтда Ўғилнинг ҳузурига келинг.


Книга на Узбекском языке: - Заповеди блаженства (Джон Макартур)

Недавно Господь вдохновил меня на проповедь библейской доктрины о спасении. Я глубоко озабочен тем, что многие проповедники - евангелисты, выступающие по радио и телевидению, а также в печати не совсем точно освещают вопрос о спасении человека. Церковь снова встретилась с древней проблемой, известной под именем "поверхностной веры" или "легко доставшейся благодати".

Многие люди только примкнули к Иисусу Христу. Им говорят, чтобы они просто "верили в Христа", а все остальное приложится само собою. Несмотря на то, что Евангельская Весть поистине очень проста, такое "легковесное" учение совершенно недостаточно, в сравнении с тем, что говорит Иисус Христос в проповеди о блаженствах.

Тщательное изучение Евангелия от Матфея и особенно Нагорной проповеди дает нам совершенно ясное представление о том, какими должны быть условия истинного спасения. Заповеди блаженства поразили меня как ничто другое в жизни. Они указывают на путь, вернее раскрывают те совершенства, которыми должна обладать истинно спасенная душа и открывают источник подлинного счастья.

На всех серий проповедей, с которыми я выступил почти за одиннадцать лет моего служения в церкви "Община Благодати", в этой серии наиболее ясно изложены вопросы сознания греховности, самоанализа и ответственности за обращение погибающих.

Материал в этой книге изложен в форме серии проповедей на отдельные темы с примерами истинного спасения, провозглашенным нашим Господом Иисусом Христом.

Я молюсь о том, чтобы вы, услышав проповедь Господню, стали новым человеком.

С искренним уважением ваш брат во Христе,
Джон МакАртур



AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак