Тимўтийга биринчи мактуб 1 bob

1 Халоскоримиз Худо ва умидворимиз Исо Масиҳнинг буйруғига кўра Исо Масиҳнинг ҳаворийси бўлган мен, Павлус,
2 имонда ҳақиқий ўғлим Тимўтийга Отамиз Худодан ва Раббимиз Исо Масиҳдан иноят, марҳамат ва тинчлик тилайман.
3 Мен Македонияга кетаётганимда, сендан Эфес шаҳрида қолгин, деб илтимос қилган эдим. У ердаги баъзи кишиларга бошқача таълимотни ёймасликларини,
4 афсоналар ва бепоён шажаралар билан банд бўлмасликларини буюр. Булар хаёлпарастликка сабаб бўлади, холос. Лекин илоҳий режа рўёбга чиқиши учун имон керак.
5 Насиҳат қилишимдан мақсад ана шу, яъни соф юракдан, тоза виждондан, холис имондан меҳр-муҳаббат ҳосил бўлсин.
6 Чунки баъзи одамлар бу фазилатлардан юз ўгириб, қуруқ гапларга оғиб кетдилар.
7 Улар Илоҳий Қонун уламолари бўлишга ҳавас қиладилар-у, лекин нима сўзлаётганларини ва нима даъво қилаётганларини ўзлари билмайдилар.
8 Биз биламизки, Илоҳий Қонун ундан тегишлича истифода этувчилар учун фойдалидир.
9 Маълумки, Илоҳий Қонун солиҳ одамлар учун берилмаган. Аксинча, қонунсизу итоатсиз, худосизу гуноҳкор, кофиру бетавфиқ, падаркушу қотил,
10 фоҳиш, баччабоз, одам ўғирлаб сотувчи, ёлғончи, қасамбузар ва соғлом таълимотга зид иш қилган бошқа ҳамма учун берилган.
11 Муборак Худонинг менга ишониб топширган Инжили шарифи бўйича аҳвол шундайдир.
12 Менга қувват берган Раббимиз Исо Масиҳга шукур қиламан. Чунки У мени ишончли ҳисоблаб, Ўз хизматига олди.
13 Мен илгариги вақтларда шаккок, золим, жафокор эканман, энди илоҳий раҳм-шафқатга ноил бўлдим. Ахир, мен жоҳиллик ва имонсизлик туфайли бундай ҳаракат қилар эдим.
14 Мен Раббимиз Исо Масиҳдан ҳаддан зиёд лутфу карам, имон ва муҳаббат топдим.
15 «Исо Масиҳ гуноҳкорларни қутқариш учун дунёга келди», деган сўз тўғри ва ҳар жиҳатдан қабул қилинишга лойиқдир. Мана, ўша гуноҳкорларнинг биринчиси менман!
16 Аммо Исо Масиҳ ҳаммадан олдин менга раҳм айлаб, буюк сабр-тоқат қилди, токи кейинроқ Унга ишониб, абадий ҳаёт топажакларнинг ҳаммасига мени ибрат қилиб кўрсатсин.
17 Мангу Подшоҳга, ўлмас, кўринмас, ягона доно Худога абадулабад ҳурмат ва шон-шарафлар бўлсин! Омин.
18 Эй ўғлим Тимўтий, илгари пайғамбарнинг сен ҳақингда берган кароматларини кўзда тутиб, буларни сенга буюриб топшираман. Ўша кароматларга биноан яхши жангчидек жанг қил.
19 Имон ва виждон поклигини сақлаб тур. Баъзилар пок виждонни сотдилар ва уларнинг имон кемалари ҳалокатга учради.
20 Именей ва Искандар шулар жумласидандир. Улар яна куфр қилмасин деб, уларни шайтонга топшириб қўйдим.


Shu bobni eshitish:


Download (1.21 mb)

Shu bobni tarjimada ko’rish


Kitoblar




Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz