Колосаликларга мактуб 1 bob

1 Худонинг иродаси ила Исо Масиҳнинг ҳаворийси бўлган мен – Павлус ва биродаримиз Тимўтийдан
2 Колоса шаҳридаги Масиҳга сидқидилдан берилган муқаддас биродарларимизга салом!
3 Отамиз Худодан [ва Раббимиз Исо Масиҳдан] сизларга иноят ва тинчлик ато бўлсин. Сизларнинг ҳақингизга ибодат қилар эканмиз, Раббимиз Исо Масиҳнинг Отаси – Худога доим шукроналар билдирамиз.
4 Чунки Исо Масиҳга бўлган имонингиз ва бутун аҳли мўминга қўйган меҳр-муҳаббатингиздан хабардормиз.
5 Бунга сизлар ҳақиқат каломи, яъни Инжил Хушхабари орқали эришдингизлар. Самода ўзларингиз учун тайёрлаб қўйилган хазина тўғрисидаги Хушхабарни эшитиб, умидвор бўлдингизлар.
6 Ана шу Хушхабар бутун жаҳонга ҳам ёйилди, сизларга ҳам етиб борди. Сизлар Худонинг иноятини эшитиб, чини билан англаб етдингизлар. Ўша кундан бери Хушхабар сизнинг орангизда тобора томир ёйиб, самара бермоқда.
7 Манфаатингиз йўлида Масиҳнинг содиқ хизматкори бўлган севимли ҳамкоримиз Эпафрас ҳам ана шу хусусда сизларга таълим берган эди.
8 Энди у сизнинг илҳомли меҳр-муҳаббатингиз ҳақида ҳам бизга хабар қилди.
9 Шунинг учун биз бу ҳақда эшитган кунимиздан бери сизлар учун ибодат қилишни канда қилмаяпмиз. Худодан шуни сўраймизки, Унинг иродасини тўла англашингиз учун Ўзи сизларга ҳар қандай илоҳий ҳикмат ва фаҳм-идрок ато қилсин,
10 токи сизлар Раббингизга муносиб яшаб, Уни ҳар жиҳатдан мамнун қилинглар, ҳар турли хайрли ишда самарали бўлинглар, Худони таниб-билиб улғайинглар,
11 Унинг улуғвор куч-қудратидан баҳра олиб, тўла-тўкис бақувват бўлинглар, ҳамма нарсага сабр-тоқат ва севинч билан чидаб,
12 Отамиз Худога шукрона қилинглар. Чунки У Ўз азизларига ваъда қилган нурли меросдан бизни баҳраманд қилди.
13 Бизни зулмат ҳукмронлигидан озод қилиб, севимли Ўғлининг Шоҳлигига кўчирди.
14 Худонинг Ўғли бизнинг ўрнимизга қурбон бўлди, Ўз қонини тўкиб гуноҳларимизни ювди.
15 Исо Масиҳ кўринмас Худонинг инъикосидир. У бутун махлуқот устидан, худди тўнғич сингари, биринчи ўринда туради.
16 Кўкдаги ва ердаги борлиқ мавжудот, кўринадиган ва кўринмайдиган махлуқот, у дунёю бу дунёдаги ҳар қандай тахту тож, салтанату ҳукмронлик У орқали яратилган. Ҳамма нарса У орқали ва У учун яратилган.
17 Унинг Ўзи эса ҳамма нарсадан аввал мавжуд эди. Борлиқ мавжудот Унинг соясида мавжуддир.
18 У Ўз бадани, яъни умматининг бошидир. У ўликлар ичидан биринчи бўлиб тирилгани учун, ҳамманинг илғори ва бошидир.
19 Худо бутун камолотни Унда жо қилишни хуш кўрди.
20 Унинг воситаси билан Худо еру кўкдаги борлиқ мавжудотни Ўзи билан яраштиришга қарор қилди. Хочда тўкилган қонни инобатга олиб, Худо Ўзи яратганлар билан сулҳ тузди.
21 Мана, сизлар ҳам бир вақтлар ёмон ишлар қилиб, ярамас фикрда бўлиб, Худога бегона ва душман эдингизлар.
22 Энди эса Масиҳ Ўзининг инсоний баданини қурбонликка бағишлаб, Ўз ўлими орқали сизларни Худо билан яраштирди, Худо ҳузурига сизларни муқаддас, айбсиз ва нуқсонсиз ҳолда тақдим қилди.
23 Сизлар энди эшитган Хушхабарга қаттиқ эътиқод қўйиб, умидингиздан қайтмасангиз, имонингизда маҳкам, оғишмай турсангиз, бўлди. Инжил Хушхабари осмони фалак остида Худо яратган барча жонзодга етказилди, мен – Павлус эса бу Хушхабарнинг фидойиси бўлдим.
24 Мен ҳозирги вазиятда сизлар учун азоб тортаётганимга севинаман. Масиҳнинг Ўз бадани, яъни уммати учун тортмаган қайғуларини мен ўз танамда тортиб тўлдиряпман.
25 Худонинг менга топшириғи бўйича, мен Масиҳ уммати устидан масъул хизматкор бўлдим, Худо каломини тўлиқ тарғиб қилиш вазифасини ўз зиммамга олдим.
26 Ана шу калом ўтган асрлар ва авлодлардан сир тутилиб, ҳозир эса Худонинг азизларига ошкор бўлди.
27 Худо дунё халқлари учун сақлаган ушбу сирнинг нақадар бой ва улуғворлигини Ўз азизларига очиб беришга рози бўлди, чунончи улуғвор умидимизнинг мағзи – сизнинг ичингиздаги Масиҳ.
28 Шунга кўра, биз Масиҳга ишонган ҳар бир одамни мукаммал ҳолда Худога тақдим этмоқчимиз. Ҳар бир одамга ақл ўргатиб, бутун донолик билан таълим-тарбия бериб, Масиҳни тарғиб қилмоқдамиз.
29 Мен ҳам ана шу мақсадда жон-жаҳдим билан хизмат қилар эканман, менга кучли таъсир қилаётган Раббимнинг қудратига суянаман.


Shu bobni eshitish:


Download (2 mb)

Shu bobni tarjimada ko’rish


Kitoblar




Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz