1 Худо танлаб олган азиз хоним билан унинг болаларига салом! Мен – мўйсафид сизларни чин юракдан севаман, менгина эмас, ҳақиқатни билиб олганларнинг ҳаммаси ҳам шундай севади.
2 Зеро ҳақиқат бизнинг дилимизга жо бўлган ва то абад бизлар билан бўлади.
3 Отамиз Худо ва Отанинг Ўғли – Раббимиз Исо Масиҳ берган иноят, марҳамат ва тинчлик сизларга доим ёр бўлгай, сизларни ҳақиқат ва муҳаббат йўлига йўналтиргай.
4 Эй хоним, Отамизнинг бизга буюрганига кўра, сенинг болаларингдан бир нечтаси ҳақиқат йўлидан бораётганларини кўриб, жуда ҳам хурсанд бўлдим.
5 Энди сендан илтимос қиламан, бир-биримизни севайлик. Сенга янги амр ёзаётганим йўқ, бу азалдан бизлар қабул қилган амр.
6 Муҳаббат – Худонинг амрларига амал қилишимиз дегани. Илоҳий амрнинг моҳияти эса, бошдан эшитганингиздек, муҳаббатга амал қилишимиздан иборат.
7 Ваҳоланки, инсон вужудига кирган Исо Масиҳни тан олмовчи кўп алдамчилар жаҳоннинг ҳар тарафига ёйилиб кетганлар. Энг катта алдамчи – дажжол ҳам булар қаторида туради.
8 Қилган меҳнатимизнинг маҳсулини йўқотмаслик ва ҳамма мукофотни олиш учун ўзингизга эҳтиёт бўлингиз.
9 Ҳаддидан ошган, Масиҳ таълимотидан узоқлашган ҳар қандай одамда Худо йўқ. Бу таълимотга амал қилган киши эса Отага ҳам, Ўғилга ҳам эга бўлади.
10 Агар бирор киши олдингизга келиб бу таълимотни ўргатмаса, уни уйингизга киритманглар, унга салом ҳам берманглар.
11 Чунки унга салом берган киши унинг ёмон ишларида иштирок этган ҳисобланади.
12 Сизларга ёзадиган кўп гапларим бор эди-ю, аммо қоғозу сиёҳ билан ёзишни истамадим. Сизларнинг шодлигингиз тугал бўлсин, деб мен олдингизга бориб юзма-юз гаплашиш умидидаман.
13 Худо танлаган синглингнинг болалари сенга салом йўллаяптилар. Омин.