Инжил
Юҳаннонинг учинчи мактуби
1. Чин кўнгилдан севадиган азиз дўстим Гайга мен – мўйсафиддан салом!
2. Маҳбубим, сенинг жонинг ҳузур топгандек, яна ҳар жиҳатдан ҳузур топиб, соғ-саломат бўлишингни тилайман.
3. Биродарларимиздан бир нечтаси келиб, сенинг ҳақиқатга содиқ қолганинг тўғрисида гувоҳлик беришди, бунга мен ҳаддан ташқари севиндим. Чиндан ҳам сен ҳақиқат йўлидан бораётирсан.
4. Мен учун фарзандларимнинг ҳақиқат йўлидан бораётганларини эшитишдан улуғроқ бир севинч йўқ.
5. Маҳбубим, сен бегона биродарларимизга сидқидилдан хизмат қилиб юрибсан.
6. Улар имонлилар жамоати олдида сенинг меҳрибончилигингни кўкка кўтаришди. Сен уларни Худога муносиб тарзда йўлга отлантирсанг, яхши иш қилган бўласан.
7. Чунки улар мажусийлардан ҳеч ёрдам қабул қилмасдан, Исо Масиҳ номи учун йўлга тушган эдилар.
8. Бинобарин, ҳақиқат йўлида хизмат қилувчиларнинг меҳнатида қатнашиш, бундай одамларни қўллаб-қўлтиқлаш бизнинг бурчимиздир.
9. Мен имонлилар жамоатига баъзи нарсаларни ёзган эдим. Аммо уларнинг ораларида ўзини катта тутаётган Диотреф бизларни қабул қилмаётир.
10. Агар келсам, унинг қилмишларини фош этаман. У биз ҳақимизда ёмон гап тарқатиб, номимизга иснод келтириб юрибди-ку. Бу билан ҳам кифояланмай, бошқа биродарларни ўзи қабул қилмаяпти, қабул қилмоқчи бўлганларга эса тўсқинлик қиляпти ва ҳатто уларни жамоатдан қувиб чиқаряпти.
11. Эй маҳбубим, сен ёмонликни танқид қил, яхшиликка тақлид қил. Яхшилик қилувчи Худонинг фарзандидир. Ёмонлик қилувчи Худони кўрган эмас.
12. Димитрийнинг қадр-қимматига ҳамма гувоҳ, ҳақиқатнинг ўзи ҳам гувоҳдир. Биз бунга ўз гувоҳлигимизни қўшамиз, бизнинг гувоҳлигимиз тўғри эканини ўзинг биласан.
13. Сенга ёзадиган кўп гапларим бор эди-ю, аммо сиёҳу қалам билан ёзишни хоҳламадим.
14. Яқинда сени кўриш умидидаман, ўша вақтда юзма-юз гаплашамиз.
15. Тинч-омон бўлгил. Дўстлар сенга салом йўллаяптилар. У ердаги дўстларимга номма-ном салом айтиб қўй. Омин.

- Матто баён этган Муқаддас Хушхабар
- Марк баён этган Муқаддас Хушхабар
- Луқо баён этган Муқаддас Хушхабар
- Юҳанно баён этган Муқаддас Хушхабар
- Ҳаворийларнинг Фаолияти
- Римликларга мактуб
- Ёқубнинг мактуби
- Бутруснинг биринчи мактуби
- Бутруснинг иккинчи мактуби
- Юҳаннонинг биринчи мактуби
- Юҳаннонинг иккинчи мактуби
- Юҳаннонинг учинчи мактуби
- Яҳудонинг мактуби
- Коринфликларга биринчи мактуб
- Коринфликларга иккинчи мактуб
- Галатияликларга мактуб
- Эфесликларга мактуб
- Филиппиликларга мактуб
- Колосаликларга мактуб
- Салоникаликларга биринчи мактуб
- Салоникаликларга иккинчи мактуб
- Тимўтийга биринчи мактуб
- Тимўтийга иккинчи мактуб
- Титусга мактуб
- Филимўнга мактуб
- Ибронийларга мактуб
- Юҳаннога Кўрсатилган Ваҳий
- Забур
- Ибтидо
- Сулаймоннинг ҳикматлари
Tavrot | Zabur | Injil (+audio)
• Yuklab olish - Muqaddas Kitob O'zbek tilida Injil (latin 27mb .pdf)
• Скачать - Муқаддас Китоб (Инжил) (кирилл 26mb .PDF)
Яхши аудио Китоблар
Kinolar va Multiklar
Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Аудио Кутубхона
Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz