Инжил
Юҳаннонинг иккинчи мактуби
1. Худо танлаб олган азиз хоним билан унинг болаларига салом! Мен – мўйсафид сизларни чин юракдан севаман, менгина эмас, ҳақиқатни билиб олганларнинг ҳаммаси ҳам шундай севади.
2. Зеро ҳақиқат бизнинг дилимизга жо бўлган ва то абад бизлар билан бўлади.
3. Отамиз Худо ва Отанинг Ўғли – Раббимиз Исо Масиҳ берган иноят, марҳамат ва тинчлик сизларга доим ёр бўлгай, сизларни ҳақиқат ва муҳаббат йўлига йўналтиргай.
4. Эй хоним, Отамизнинг бизга буюрганига кўра, сенинг болаларингдан бир нечтаси ҳақиқат йўлидан бораётганларини кўриб, жуда ҳам хурсанд бўлдим.
5. Энди сендан илтимос қиламан, бир-биримизни севайлик. Сенга янги амр ёзаётганим йўқ, бу азалдан бизлар қабул қилган амр.
6. Муҳаббат – Худонинг амрларига амал қилишимиз дегани. Илоҳий амрнинг моҳияти эса, бошдан эшитганингиздек, муҳаббатга амал қилишимиздан иборат.
7. Ваҳоланки, инсон вужудига кирган Исо Масиҳни тан олмовчи кўп алдамчилар жаҳоннинг ҳар тарафига ёйилиб кетганлар. Энг катта алдамчи – дажжол ҳам булар қаторида туради.
8. Қилган меҳнатимизнинг маҳсулини йўқотмаслик ва ҳамма мукофотни олиш учун ўзингизга эҳтиёт бўлингиз.
9. Ҳаддидан ошган, Масиҳ таълимотидан узоқлашган ҳар қандай одамда Худо йўқ. Бу таълимотга амал қилган киши эса Отага ҳам, Ўғилга ҳам эга бўлади.
10. Агар бирор киши олдингизга келиб бу таълимотни ўргатмаса, уни уйингизга киритманглар, унга салом ҳам берманглар.
11. Чунки унга салом берган киши унинг ёмон ишларида иштирок этган ҳисобланади.
12. Сизларга ёзадиган кўп гапларим бор эди-ю, аммо қоғозу сиёҳ билан ёзишни истамадим. Сизларнинг шодлигингиз тугал бўлсин, деб мен олдингизга бориб юзма-юз гаплашиш умидидаман.
13. Худо танлаган синглингнинг болалари сенга салом йўллаяптилар. Омин.

- Матто баён этган Муқаддас Хушхабар
- Марк баён этган Муқаддас Хушхабар
- Луқо баён этган Муқаддас Хушхабар
- Юҳанно баён этган Муқаддас Хушхабар
- Ҳаворийларнинг Фаолияти
- Римликларга мактуб
- Ёқубнинг мактуби
- Бутруснинг биринчи мактуби
- Бутруснинг иккинчи мактуби
- Юҳаннонинг биринчи мактуби
- Юҳаннонинг иккинчи мактуби
- Юҳаннонинг учинчи мактуби
- Яҳудонинг мактуби
- Коринфликларга биринчи мактуб
- Коринфликларга иккинчи мактуб
- Галатияликларга мактуб
- Эфесликларга мактуб
- Филиппиликларга мактуб
- Колосаликларга мактуб
- Салоникаликларга биринчи мактуб
- Салоникаликларга иккинчи мактуб
- Тимўтийга биринчи мактуб
- Тимўтийга иккинчи мактуб
- Титусга мактуб
- Филимўнга мактуб
- Ибронийларга мактуб
- Юҳаннога Кўрсатилган Ваҳий
- Забур
- Ибтидо
- Сулаймоннинг ҳикматлари
Tavrot | Zabur | Injil (+audio)
• Yuklab olish - Muqaddas Kitob O'zbek tilida Injil (latin 27mb .pdf)
• Скачать - Муқаддас Китоб (Инжил) (кирилл 26mb .PDF)
Яхши аудио Китоблар
Kinolar va Multiklar
Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Аудио Кутубхона
Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz