Инжил

Забур

1. Саодатли одамдир у, Фосиқлар маслаҳатига юрмас, Гуноҳкорлар йўлига кирмас, Бузуқилар йиғинида ўтирмас.
2. Илло Худованднинг Қонунидир* унинг завқу орзуси, Туну кун Тангри Қонуни ила банддир фикри-зикри.
3. Оқар сувлар канорига ўтқазилган, Мевасини мавсумида тугадиган, Барглари эса сўлмайдиган дарахт кабидир у киши. У неки қилса, толе унга ёрдир.
4. Фосиқлар эса-чи бундай эмаслар, Балки шамолда тўзғиб кетгуси тўпондирлар.
5. Шу боис фосиқлар ҳукм қилинганда бош кўтармас, Гуноҳкорлар эса солиҳлар мажлисида тура олмас.
6. Худованд солиҳлар йўлини асрар, Фосиқлар эса ўз йўлида ҳалок бўлар.
1. Нега исён кўтаряпти миллатлар? Нечун пуч режаларни тузяпти элатлар?
2. Биргалашиб исён қилиб дунё подшоҳлари, Худованд ва Унинг Масиҳига* қарши кенгашдилар:
3. «Қани, бузиб ташлайлик уларнинг кишанларин, Халос бўлайлик уларнинг бўйинтуруғидин!»
4. Самода ўлтирган Эгам кулар, Раббим уларни масхара қилар.
5. Вақти келиб, У қаҳри билан сўзлар, Ғазаб ила уларнинг кўксига ғулу солар.
6. «Мен Ўз Подшоҳимни тайинладим, Муқаддас тоғим бўлмиш Сионда* ўрнатдим», – деяр.
7. Мен Худованд фармонини эълон этгайман, У Менга айтди-ким: «Сен Менинг Ўғлимсан, Сени бугун таваллуд эттирдим.
8. Мендан талаб қилгин, токи Элу халқларни насибанг қилай, Бутун ер юзини мулкингга берай.
9. Темир ҳасса ила бошқарасан* уларни, Сопол кўза мисоли парчалаб ташларсан».
10. Энди, эй подшоҳлар, ақлли бўлинг! Ибрат олинг, эй дунё ҳокимлари!
11. Қўрқув ила Худовандга хизмат қилинг, Қалтираб Ундан масрур бўлинг!
12. Унинг Ўғлини эъзозланг, Токи қаҳри келмасин. Унинг ғазаби ўт олса тезда, Унда нобуд бўласиз ўз йўлингизда. Иқболлидир барча Ундан паноҳ топганлар!
1. Эй Худованд, Ёвларим қанчалик кўпайиб кетган! Сон–саноқсиздир менга қарши чиқаётганлар!
2. Эй Худованд, Ёвларим қанчалик кўпайиб кетган! Сон–саноқсиздир менга қарши чиқаётганлар!
3. Кўплар менинг жонимга қасд ила: Худодан унга нажот йўқ экан, демоқдалар.
4. Бироқ Сен, эй Худованд, Менинг қалқоним, менинг иззатимсан, Бошимни баланд кўтарадигансан.
5. Худовандга фарёд қилганимда, У мени тинглар Ўзининг муқаддас тоғидан.
6. Мен тинчгина ухлаб, хотиржам уйғонаман, Зеро Худованд менга мададкор бўлур.
7. Қўрқинч солмас менга ҳар ёқдан қуршаб, Минглаб ёпирилган оломон.
8. Эй Худованд, ўрнингдан тургин, Қутқаргин мени, эй Худойим! Сен барча душманларим жағига уриб, Фосиқлар тишини синдириб ташлайсан!
9. Нажот – Худованддандир; Сенинг баракатингдан халқинг баҳраманд бўлғай!
1. Илтижо қилганимда, менга жавоб айлагин, Эй менинг одил Худойим! Танг қолганимда Ўзинг нажот бергансан; Яна менга меҳрибонлик кўрсатгин, Ибодатимга қулоқ бергил!
2. Илтижо қилганимда, менга жавоб айлагин, Эй менинг одил Худойим! Танг қолганимда Ўзинг нажот бергансан; Яна менга меҳрибонлик кўрсатгин, Ибодатимга қулоқ бергил!
3. Эй инсон ўғиллари, Қачонгача иззатимни тупроққа қорасизлар? Қачонгача пуч ниятларга ружу қўясизлар? Қачонгача ёлғон-яшиққа ҳавасланасизлар?
4. Бироқ билингиз-ким, Худованд Ўз азизини ажратиб олган. Худованд менинг илтижомни эшитар.
5. Ғазабланиб, гуноҳ қилманг! Ётганингизда қалбингиз ила ҳамсуҳбат бўлиб, тинчланинг.Ғазабланиб, гуноҳ қилманг! Ётганингизда қалбингиз ила ҳамсуҳбат бўлиб, тинчланинг.
6. Ҳалол қурбонликлар келтиринг, Худовандга умид боғланг!
7. Кўплар сўрамоқдалар: Ким бизга бахт-саодат келтирар экан? Жамолинг нурини устимизга солгин, эй Худованд!
8. Уларнинг буғдойи ва шароби кўпайган, бироқ Сен менинг дилимга шодлик бердинг кўпроқ.
9. Осойишта ётаман ҳам уйғонаман; Чунки, эй Худованд, Хотиржамлигимга ёлғиз Сен посбон.
1. Эй Худованд, Сўзларимни тинглагин, Огоҳ бўлгил ниятимдан!
2. Эй Худованд, Сўзларимни тинглагин, Огоҳ бўлгил ниятимдан!
3. Нолаю фарёдимга қулоқ солгин, Эй Подшоҳим ҳам Худойим! Мен Сенга ибодат қилмоқдаман.
4. Тонг чоғи овозимни эшитасан, эй Худованд, Тонг чоғи Сенинг олдингда ҳозир бўламан, Интизорлик-ла кўз тутаман Сен томон.
5. Сен ёвузликни хуш кўрмайдиган Тангрисан, Нопок одам жой топмас Сенинг ҳузурингда,
6. Такаббур эса қад кўтармас қаршингда. Нафрат этасан жами бадкирдорлардан,
7. Ёлғон сўзловчини Ўзинг маҳв этасан. Ҳа, Худованд қонхўру маккордан жирканур.
8. Мен эсам, раҳминг кўплиги туфайли Сенинг уйингга кираман. Муқаддасмаъбадинг* томон бош эгиб, Сенга хос қўрқинч ила сажда қиламан.
9. Ёвларим-чун мени ҳақиқат йўлингга бошла, Ўз йўлингни равон қилгин олдимда, Эй Худованд!
10. Уларнинг оғзида тўғрилик йўқдир, Касофатдир уларнинг ботини. Бўғизлари – очиқ қабр, Сўзлари – фақат тилёғлама.
11. Эй Худойим, уларни гуноҳкор бил! Ёмон ниятлари ўзларига урсин! Гуноҳлари кўплиги боис уларни даф қил! Чунки улар Сенга қарши исён қилдилар.
12. Сендан паноҳ топган ҳамма севингай, Доимо қувониб тараннум этишгай. Уларни Ўзинг ҳимоя қилурсан, Номингни севгучилар Сен-ла шод бўлгай.
13. Эй Худованд, Солиҳга Ўзинг барака берурсан, Лутфу карамингни қалқондай қилиб, Унинг ила солиҳни ўраб олурсан.
1. Эй Худованд, Қаҳринг келиб, таъзиримни бермагин, Ғазабинг ила мени жазоламагин!
2. Эй Худованд, Қаҳринг келиб, таъзиримни бермагин, Ғазабинг ила мени жазоламагин!
3. Менга меҳрибонлик қилгин, ё Раббим, Чунки мен бемажолман. Менга шифо бергин, эй Худовандим, Чунки устухонларимни титроқ босди.
4. Жон-танимни ваҳима қамрамоқда. Сен-чи, эй Худованд, қачонгача..?
5. Қайтгин, эй Тангрим, жонимни қутқар, Лутфинг шарафи учун халос қил мени!
6. Ўлим диёрида Сени ёдламаслар, Тамуғда ким шукрона айтар Сенга?
7. Мен оҳ-зор қилавериб ғоятда чарчадим. Ҳар кеча кўрпам нам бўлади, Кўз ёшим-ла ҳўллайман тўшагим.
8. Кўзим нури қайғудан адо бўлди, Ёву ағёр мадоримни тамом қилди.
9. Эй сизлар, ҳамма бадкирдорлар, Йўқолинглар менинг кўз олдимдан! Худованд эшитди менинг оҳу ноламни,
10. Худованд эшитди муножотимни. Ҳа, ибодатимни Худованд қабул этади.
11. Барча душманларим шарманда бўлсин, Қаттиқ саросимага тушсинлар! Бир лаҳзада қайтиб, шувут бўлсинлар!
1. Сендан мен паноҳ топдим, эй Худованди каримим, Ҳамма қасдимга тушганлардан қутқар, халос эт!
2. Сендан мен паноҳ топдим, эй Худованди каримим, Ҳамма қасдимга тушганлардан қутқар, халос эт!
3. Акс ҳолда шердайин жонимни тишлаб парчалар, Чилпарчин бўларман, халоскорим қолмасдан.
4. Эй Худованди каримим, Агар гуноҳ иш қилган бўлсам, Қўлимни ноҳақликка булғаган бўлсам,
5. Пок ниятлига ёмонлик қайтарган бўлсам, Сабабсиз ғанимни ғорат қилган бўлсам,
6. Унда душман жоним пайига тушиб, қувиб етсин, Ҳаётимни ерда топтаб, номусимни тупроққа қорсин.
7. Эй Худованд, ғазабинг ила тур! Ёвларим зўғимига қарши кўтарил! Воқиф бўлиб, мени одил ҳукм қил!
8. Халқлар жамоати Сени ўрасин; Улар устидан юксак ўрнингни олгин!
9. Эй Худованд, қавмларни ҳукм этувчи! Мен солиҳман, кўнглим пок, Юзимни ёруғ қилгин, эй Худованд!
10. Фосиқлар ёвузлиги барҳам топсин, Солиҳни-ку Сен асрарсан, эй одил Худо, Юраклару кўнгилларни синовдан ўтказувчи!
11. Менинг қалқоним Худо бўлур; Покдилларга У нажот берур.
12. Худо одил ҳукм чиқарур, Ҳар кун тегишлича чора кўрур.
13. Фосиқ бўлса, гуноҳ йўлдан қайтмас. У шамширин чархлаб, шай қилган камонин.
14. Тирларини ёнадиган қилиб, Ўзига ўзи ажал сипоҳиси бўлган.
15. У нотўғрилик тухумини босиб, Касофат жўжаларини очиб чиқар, Оқибатда ўзини ўзи алдар.
16. Ўзгага чоҳ қазиган киши Қазиган чоҳига ўзи қулар.
17. Ўзгага фалокат тилаганнинг фалокати Ўз оёғи остида бўлар. Муштумзўрнинг мушти ўзига қайтар.
18. Мен Худованднинг адолатини куйлаб шукрлар дейман, Тангри Таолонинг номини тараннум этгайман.
1. Эй Худованд, бизнинг Раббимиз, Ер юзи бўйлаб Сенинг номинг нақадар улуғвор! Осмондан ҳам юксакдир улуғворлигинг!
2. Эй Худованд, бизнинг Раббимиз, Ер юзи бўйлаб Сенинг номинг нақадар улуғвор! Осмондан ҳам юксакдир улуғворлигинг!
3. Сен гўдагу чақалоқлар оғзида мадҳ яратдинг*, Токи Сенга қарши хусумат сақлаб юрган Душману интиқомчи оғзини тўсиб қўйгин.
4. Сен бунёд этган кўкка кўзим тикилса, Ўзинг ўрнатган ою юлдузларга боқсам,
5. Инсон қадри недирки, Сен уни ёдлагайсан? Одам ўғли недирки, Сен уни ардоқлайсан?
6. Сен уни Худодан* андак паст қилдинг, Иззату жамол тожини унга кийдирдинг.
7. Ўз яратганларинг устидан унга салтанат бердинг, Бор мавжудотни унинг оёқлари тагига қўйдинг:
8. Қўйлару сигирлар барисин, Ҳамда дала-дашт ҳайвонларин,
9. Кўк паррандасию денгиз балиқларин, Роҳи баҳрдан ўтувчи сув махлуқотларин.
10. Эй Худованд, бизнинг Раббимиз, Ер юзи бўйлаб Сенинг номинг нақадар улуғвор!
1. Чин юракдан Худовандга шукрлар дейман, Сенинг мўъжизаларингни, эй Таоло, Бир-бир ҳикоя қиламан.
2. Чин юракдан Худовандга шукрлар дейман, Сенинг мўъжизаларингни, эй Таоло, Бир-бир ҳикоя қиламан.
3. Сендан шодланиб тантана қиламан, Исми шарифингни доим тараннум этаман.
4. Менинг душманларим орқага қайтди, Қаршингда қоқилиб, йўқолиб кетди.
5. Сен мени ҳукм этиб, юзимни ёруғ қилдинг, Адолатли ҳакам бўлиб тахтга ўтирдинг.
6. Сен элларга таъзир бердинг, Бетавфиқларни маҳв қилдинг, Номларини дорилбақодан ўчирдинг.
7. Душманлар битди, кул бўлди яроғи, Шаҳарларини Сен хароб қилдинг, Улардан хотира ҳам қолмади.
8. Худованд абадий Ўз тахтида ўтирар, Ҳукм учун У тахтини қургандир.
9. Дунёни адолат билан бошқариб, Халқлар учун тўғри ҳукм чиқарур.
10. Мазлум учун Худованд паноҳдир, Қайғули замонларида паногоҳдир.
11. Номингни билганлар Сенга умид боғлар, Ўзингга илтижо қилувчиларни тарк этмайсан, эй Худованд!
12. Сионда давр сурган Худовандни куйланг! Халқлар ичра ажойиботларини хабарланг!
13. Худованд хун олувчидир, У жафокашни ёдда тутади, Унутмайди мазлумлар фарёдини.
14. Менга меҳрибонлик кўрсатгин, эй Худованд, Ғанимларимдан тортган кулфатимни кўргин! Ўлим дарвозасидан Ўзинг қайтаргансан мени,
15. Токи Сион қизинг дарвозаларида Сенинг барча ҳамдларингни хабар қилай, Сенинг нажотинг билан қувонай!
16. Халқлар ўз қазиган чоҳларига қулади, Ўз қўйган домларига оёқлари илинди.
17. Худованд Ўз ҳукмини юритганидан танилди, Бетавфиқ эса ўз қилмишлари билан тутилди.
18. Бетавфиқу Худони унутган барча эллар Ўликлар диёрига тушиб қоладилар.
19. Бироқ бечораҳол умрбод унутилмас, Камбағалнинг умиди абадий тугамас.
20. Тургин, эй Худованд, Банда манманлик қилмасин! Халқлар Сенинг ҳузурингда муҳокама бўлсин!
21. Эй Худованд, халқларга даҳшат солгин! Улар билсинки, оддий инсондирлар.
22. Эй Худованд, нега мендан узоқдасан? Нега оғир замонларда кўринмайсан?
23. Мана, бетавфиқ мағрурланмоқда, Бечораҳолнинг эса жони ёнмоқда. Улар тўқиган иғволари ўз бошига қайтсин!
24. Бетавфиқ-ку ғаразгўйни дуо қилади, Ўзининг нафс бандаси бўлиши билан мақтаниб.
25. Худовандни эса менсимайди бетавфиқ, «Худо ўч олмас-ку», дейди гердайиб; Худога ҳеч жой йўқ унинг хаёлида.
26. Йўллари ҳар доим ўнғай бўлур, Сенинг ҳукмларинг эса баландда, Узоқда турур унинг хаёлидан. Душманларига эса у бир пуфлаб, Ҳаммасини назарга илмай қўяр.
27. Юрагида у айтадир: Мен ҳеч қачон панд емайман, Фалокатга ҳам учрамайман, то абад!
28. Тили остида лаънату ҳийла-найранг ётадир, Уқубату касофат унинг измидадир.
29. У қўра ортида писиб ётиб, Пинҳона гуноҳсизни ўлдирар, Кўзлари фақирни яширинча қидирар.
30. Ўз инида беркинган арслон сингари Бечорани тутмоқ-чун пистирмага беркинар, Бечорани босиб олиб, ўз домига тортар.
31. Бечора-ку эзилиб, икки букилиб, Йиртқич панжаларидан нобуд бўлар.
32. Бетавфиқ ўз дилида айтар: Тангри унутибди, юз-кўзини беркитибди, Қилмишимни У абадий кўрмас!
33. Тургин, эй Худованд, Чўз қўлингни, эй Тангрим! Унутма бечораю мазлумни!
34. Нечун бетавфиқ Худони менсимай: «Сен ўч олмайсан», деб кўнглида айтар?
35. Сен кўриб турибсан-ку, Ўз қўлинг билан унинг чорасини берасан. Сен жафони, азоб-уқубатни кўрасан! Бечораҳол умидини Сенга боғлайди, Есир-етимларга Ўзинг ғамхўрсан.
36. Фосиқлару жиноятчилар қўлини қирқиб ташла, Токи ёвузлигининг изи битсин!
37. Худованд абадулабад Подшоҳдир, Ёт халқлар Унинг диёридан йўқ бўлур.
38. Мўминлар тилагини Сен эшитасан, эй Худованд, Юракларига далда бериб, уларга қулоқ соласан.
39. Етиму мазлумларни Ўзинг ҳимоя қиласан; Ердаги одамзод бошқа ваҳм олмасин.
1. Худованддан мен паноҳ топдим. Сизлар қандай қилиб жонимга дейсиз: «Қуш каби тоғларингга учиб кет!»
2. Қаранг, фосиқлар камонини тортиб, Покдилни зулматда отмоқ учун Ўқларини ипга қадаб қўйибдилар!
3. «Пойдевор вайрон бўлгандан сўнг, Солиҳ не қила билар?» – дея.
4. Худованд Ўзининг муқаддасмаъбадидадир, Тахти осмондадир Худованднинг. Худованднинг кўзлари кўрар, Нигоҳи текширар инсон ўғилларин.
5. У солиҳлару фосиқларни синаб кўрар, Зўравонлар эса Унинг нафратига йўлиқар.
6. Фосиқлар бошига У ёмғирдай қўру чўғ Ҳамда ёнаётган олтингугурт ёғдирар, Гармсел уларнинг тақдиру қисмати бўлар.
7. Зероки Худованд барҳақдир, У ҳаққоний ишларни севар, Тўғри кишига эса юзини қаратар.
1. Нажот бергин, эй Худованд! Чунки художўй ҳеч қолмади, Банибашар ичра мўмин йўқ бўлди.
2. Нажот бергин, эй Худованд! Чунки художўй ҳеч қолмади, Банибашар ичра мўмин йўқ бўлди.
3. Ҳар ким ўз яқинига ёлғон сўзлайдир, Тили бошқа, дили бошқа тилёғламачилардир.
4. Худованд қириб ташлагай бундай бузуқ оғизни, Қирқиб ташлагай катта гапирувчи ҳар бир тилни!
5. «Биз тилимиз-ла зўр чиқамиз, Лаб-даҳан ўзимизники, – демоқда улар – Ким ҳам бизга хўжайин бўлолар экан?»
6. «Бечораҳоллар хонавайрон бўлганини, Фақирларнинг хўрсинганини Мен эшитиб, Энди ҳаракатга келаман, – дейди Худованд, – Улар кўз тегизган одамни ҳузурга эриштираман».
7. Худованд каломлари – пок каломлардир, Тупроқдан олиниб ўчоқда етти гал эритилган Мусаффо кумушдай каломлардир.
8. Эй Худованд, Сен уларни муҳофаза қиласан, Бизни ҳам бу наслдан абадий асрайсан.
9. Бетавфиқлар энди бемалол айланиб юришибди, Банибашар ичра тубанлик авжга чиққан.
1. Эй Худованд, қачонгача мени унутасан? Қачонгача мендан юз ўгирасан?
2. Эй Худованд, қачонгача мени унутасан? Қачонгача мендан юз ўгирасан?
3. Қачонгача қийнар эканман жонимни, Туну кун талвасада тўлғаниб қалбим? То қайгача душман мендан ғолиб чиқар экан?
4. Ё Худоё Худовандо, Менга қараб, қулоқ солгин, Ўлим уйқусига ботиб қолмайин!
5. Душманим: Уни енгдим, демасин, Йиқилиб қолсам, ёв тантана қилмасин.
6. Мен Сенинг лутфингга умид боғладим, Сендан нажот топиб, кўнглим қувонур. У менга хайрихоҳлик кўрсатди деб, Худовандни тараннум этарман.
1. Аҳмоқ ўз кўнглида: «Худо йўқ», – дейди. Бундайлар бузилиб, разолат ботқоғига ботар. Яхшилик қиладиган ҳеч кимса йўқдир.
2. Худованд инсон ўғилларига осмондан боқар, Худони қидирувчи бирор идрокли киши бормикан дея.
3. Бироқ ҳаммаси янглишиб, Барчаси мурдор бўлган. Яхшилик қилувчи ҳеч кимса йўқ, Ҳатто бирор киши ҳам йўқдир!
4. Халқимни бир луқма каби еб юборадиган, Худовандни эса ҳеч чақирмайдиган Ўша бадкирдорлар тўдасининг ақли етмайдими?
5. Мана, қўққисдан уларни ваҳма босди! Чунки Худо солиҳлар насли орасидадир.
6. Фақирни кўнгил армонидан айирдингиз, Илло Худованд унинг паноҳидир.
7. Кошки СионданИсроилга нажот келса! Худованд Ўз халқини асоратдан қайтаргач, Бани-Ёқуб шод бўлгай, Исроил севингай!
1. Эй Худованд, Сенинг чодирингга ким қўнар? Ким маскан топар муқаддас тоғингда?
2. Кимки покдил бўлиб, ҳалол ишласа, Чин қалбдан ҳақиқатни сўзласа,
3. Кимки тилига бўҳтон олмаса, Биродарига ёмонлик қилмаса, Хеш-ақрабосини шарманда қилмаса,
4. Кимки манфур кишидан нафрат этса, Худованддан қўрққанларни ҳурмат қилса, Ўз зарарига бўлса ҳам сўзидан қайтмаса,
5. Пулини қарзга бериб судхўрлик қилмаса, Бегуноҳни қоралаш учун пора емаса – Кимда-ким буларга эътибор берса, У то абад тебранмас.
1. Эй Тангрим, мени Ўзинг асрагин, Чунки Сендан паноҳ топганман.
2. Мен Худовандга дедим: Сен менинг Раббимсан, Сендан бошқа мен учун хайр йўқ.
3. Мамлакатдаги асил, азиз кишилардадир Менинг бутун завқу муродларим.
4. Сохта худога сажда қилганларнинг дард- ғами ошсин! Улар қон тўкиб худойи қиладилар. Мен қўлимни булғамайман бундай ишларга, Уларнинг номини ҳам оғзимга олмайман.
5. Эй Худованд, Сен менинг насибамсан, Косам оқи – Ўзингдирсан, Тақдирим қуръаси – Сенинг қўлингда.
6. Кўнгилли ерларга тушди марзаларим, Ҳузур-ҳаловатдир менинг меросим.
7. Менга машварат берган Худовандни олқишлайман, Кечалари ўз ботинларим менга ўгит қилар.
8. Худовандни доим кўз олдимда кўраман, У ўнг томонимда бўлгунча тебранмасман.
9. Шул боис менинг дилим қувонур, Тилимдан* шод-хуррамлик тўкилур, Таним ҳам умидвору бехатар бўлур.
10. Сен ўликлар диёрига ташлаб кетмайсан жонимни, Ўз азизингга чуқурлик юзини кўрсатмайсан.
11. Сен ҳаёт йўлини менга билдирасан, Бахт-қувончлар тўкиндир ҳузурингда, Боқий ҳаловатдир Сенинг ўнг қўлингда.
1. Эй Худованд, салоҳга эътибор бергин, Дод-фарёдимга қулоқ солгин, Макрсиз ириндан унган ибодатимни тинглагин!
2. Юзимни Ўзинг ёруғ қилгин, Кўзларинг тўғриликка етаклансин!
3. Дилимни синаб, кечалари мени йўқладинг, Имтиҳон қилдингу, бирор ёмон ниятни топмадинг. Чунон тилим ила дилим бирдир менинг.
4. Одамлар иш-амалига келганда дейман: Мен Сенинг каломингга риоя қилдиму, Ғаддор йўлларидан ўзимни тийдим.
5. Қадамларимни Ўз роҳингда собит қилгин, Токи оёқларим зинҳор тебранмасин.
6. Сенга нола қиламан, эй Тангрим, Чунки Сен менга жавоб берарсан. Қулоғингни менга тутгин, тингла сўзимни!
7. Ажойиб меҳр-иноятингни кўрсатгин, Эй, илтижо қилувчиларнинг Халоскори! Сенинг қўлинг ҳимоясида Осийлардан паноҳ топса бўлади.
8. Кўз қорачиғидай асрагин мени, Ўз қанотларинг соясида яширгин мени
9. Зарба берган бетавфиқлардан, Ҳар ёқдан ўраб олган жон душманидан!
10. Уларнинг юрагини-ку ёғ босган, Оғизлари мақтанишдан гупурмоқда.
11. Ҳар қадамда бизни таъқиб этиб, Ҳар томонлама ўраб олмоқдалар, Ерга урмоқ учун пусиб ётибдилар.
12. Улар овга зориққан арслонга, Пистирмада пойлаб ётган қоплонга ўхшар.
13. Эй Худованд, тургин! Уларнинг олдини олиб, қулатгин! Ўз қиличинг-ла жонимни фосиқлар қўлидан тортиб олгин!
14. Эй Худованд, шундай одамлардан, Ҳа, шу жаҳоннинг одамларидан Ўз қўлинг билан мени халос қилгин! Улар насибаларини бу ҳаётдаёқ олмоқдалар. Сен уларга раво кўрган озиқ билан қорнини тўқ қил! Ўғиллари қорнини ҳам тўқ қил! Ҳатто келажак авлодга ҳам ортиб қолсин!
15. Мен эса салоҳ ила Сенинг сиймонгни кўргайман, Уйғонганим замон Сенинг дийдорингга тўярман.
1. Эй Худованд, менинг қувватим, Сенга мен меҳр боғладим.
2. Эй Худованд, менинг қувватим, Сенга мен меҳр боғладим.
3. Худованд – суянчиғим менинг, Қўрғониму Халоскорим менинг! Тангрим – бошпана топган қоям, Қалқоним, қаҳрамоним, истеҳкомим менинг!
4. Таҳсинларимга лойиқдир Худованд, Уни чақирган чоғим ёвларимдан халос этур.
5. Ўлим занжирлари мени қуршаб олди, Бало-қазо селлари даҳшатга чулғади.
6. Тамуғ ипларига илиниб қолдим, Ўлим тўрларига ўралиб қолдим.
7. Танг аҳволимда Худовандни чақирдим, Худойимга фарёд этиб ёлвордим. Ўз маъбадидан Ул эшитди овозим, Фиғоним Унинг даргоҳию қулоғига етди.
8. Ончоқ дунё ларзага келиб қалтиради, Тоғлар пойдевори титраб жунбушга келди. Чунки Тангри Таоло ғазабга минди.
9. Унинг бурнидан тутун чиқди, Оғзидан ҳалокатли оташ сочилди, Ёнаётган чўғлар ёғилди Ундан.
10. У кўклар бағрини тилиб тушди, Тим зулмат оёқлари остида эди.
11. У малакка миниб учиб, Ел қанотлари узра парвоз этди.
12. Тун пардасини Ўзига ёпинчиқ қилиб, Тубсиз, сим-сиёҳ сувларга беркиниб, Қуюқ фалак булутларига бурканди.
13. Унинг ҳузури нурафшанлигидан булутлар қочди, Дўл ва ёнаётган чўғлар ёғилди.
14. Худованд кўкларни гулдуратди, Худойи Таоло товушини эшиттирди, Дўл ва ёнаётган чўғлар ёғдирди.
15. У ўқларини отиб ёвларини тарқатди, Чақмоғини чақнатиб уларни тўзитиб юборди.
16. Эй Худованд, Сенинг қаҳрли товушингдан, Руҳингнинг ғазабнок садосидан Сув чашмалари очилиб қолди, Дунёнинг пойдевори яққол кўринди.
17. У кўкдан энкайиб қўлимдан ушлаб қолди, Азим сувлар ичидан мени чиқариб олди.
18. У мени бақувват душманларимдан, Мендан кучли ғанимларимдан халос этди.
19. Офатли кунимда улар қаршимга чиқди, Лекин Худованд менинг таянчим бўлди.
20. У мени кенгликка чиқариб қўйди, Мендан рози бўлиб, эркинликка чиқарди.
21. Худованд салоҳимга яраша мени сийлар, Қўлларим поклиги бўйича мени тақдирлар.
22. Чунки мен Худованд йўлларини тутдим, Худойим йўлидан чиқиб ёмонлик қилмадим.
23. Унинг бутун ҳукмлари кўз ўнгимдадир, Унинг қонунларидан чекинмадим асло.
24. Унинг олдида сидқи дил билан юриб, Гуноҳлардан ўзимни сақладим.
25. Худованд мени солиҳ деб тақдирлади, Ҳалол иш қилиб, Унга мақбул бўлдим.
26. Содиқ кишига Сен садоқат кўрсатасан, Самимий одамга самимий бўласан.
27. Пок кишига поклик ато қиласан; Бироқ эгри одам билан терс йўл тутасан.
28. Эзилган халқни Ўзинг қутқариб, Манманларни эса қақшатасан.
29. Ё Раббим, Сен менинг шамимни ёқасан, Зулматимни Худойим Ўзи ёруғ айлар.
30. Сенинг мададинг ила мен қўшинга ҳам зарба бераман, Худойим номи билан тўсиқ ошиб кетаман.
31. Тангрининг йўли комилдир, Худованднинг каломи софдир. Ундан паноҳ сўраган ҳаммага У бир қалқондир.
32. Худованддан бошқа тангри ким экан? Худойимиздан бўлак паноҳ қояси бормикан?
33. Тангри белимга қувват камарин боғлар, Йўлимни Ўзи камолга етказар.
34. У оёқларимни буғу оёқларидай қилиб, Мени баланд ерлар устига турғизар.
35. Қўлларимни У жангга ўргатар, Мис ёйни отиш ҳам қўлимдан келар.
36. Сен менга нажот қалқонингни бергансан. Сенинг қўлинг – таянчим менинг, Илтифотинг мени юксалтирур.
37. Оёғимни Ўзинг собитқадам қилурсан, Қимир этмас ҳеч товоним.
38. Душманларимни қувиб уларга етаман, Уларни тор-мор қилмагунча қайтмайман.
39. Уларга зарба қилсам, қад кўтармаслар, Оёқларим остига йиқилиб қоларлар.
40. Жанг қилмоғим учун белимга қувват киритарсан, Менга қарши чиққан ёвни оёғим остига чўктирарсан.
41. Душманларимнинг орқа томонини менга бурдинг, Мендан нафрат этганларни қириб битираман.
42. Улар фарёд этса-да, қутқарувчи бўлмас, Худовандни чақирсалар-да, У эшитмас.
43. Ел тўзонни кўкка совургандай, Мен уларнинг кулини кўкка совураман, Йўл устидаги лой каби топтаб ташлайман уларни.
44. Сен ҳарбу зарбдан мени халос этдинг, Ёт халқларга мени сардор қилдинг, Мен билмайдиган эл менга қарам бўлди.
45. Улар овозимни эшитибоқ итоат этадилар, Ажнабийлар менга ширинзабонлик этадилар.
46. Қалъаларидан тир-тир титраб чиқадилар, Ҳолдан кетиб, ажнабий ўғиллари.
47. Худованд барҳаётдир, менинг қоямдир, Унга ҳамду санолар бўлсин! Нажоткор Худойим юксалсин!
48. Тангрим менинг ўчимни олади, Халқларни менга тобе қилади.
49. Душманларимдан Ўзинг қутқарасан, Ғанимларимдан кўра мени юксалтирасан, Зўравонлар панжасидан халос қиласан.
50. Шул сабабдан, эй Худованд, Миллатлар ичра Сени мадҳ қиламан, Исмингни тараннум этаман Сенинг.
51. Сен подшоҳингга улуғ нажотлар ато қиларсан, Ўз танлаганинг – Довуд ва унинг зурриётига Мангу иноятлар бахш этарсан.
1. Осмон Тангри улуғворлигини эълон этар, Фалак Унинг яратганларини баён этар.
2. Осмон Тангри улуғворлигини эълон этар, Фалак Унинг яратганларини баён этар.
3. Кун кунга сухан қилар, Тун тунга билим қўшар.
4. На сўзлар бор, на бирон калом, Эшитилмас уларнинг товуши.
5. Лек бутун дунёга ёйилди дараги, Ернинг тўрт тарафига етди хабари. Мана, қуёш учун ҳам макон қурилган!
6. У қуёшдирки, гўшангадан чиққан куёвдай, Ботирдай қувониб, ўз йўлида елиб кетар.
7. Унинг чиқиши осмоннинг бир четидандир, Давраси эса кўк юзи чегарасига қадардир. Ҳеч на беркина билмас унинг тафтидан.
8. Худованд Қонуни мукаммалдир, У жонга жон киритади. Худованд ваҳийси барқарордир, У содда одамга дониш беради.
9. Худованд фармони ростдир, У кўнгилни қувонтиради. Худованд амри ёруғдир, кўзни ёритади.
10. Худованддан қўрқмоқлик пок ва боқийдир, Худованднинг бари ҳукми ҳақ ва тўғридир.
11. Олтиндан, мусаффо зардан ҳам кўнгиллироқдир, Асалдан, мумли бол томчисидан ҳам ширинроқдир.
12. Мана, Сенинг қулинг ҳам улардан ибрат олур, Уларга риоя этган киши буюк мукофот топур.
13. Адашмасликка кимнинг фаҳми етар? Яширин хатолардан мени поклагин!
14. Қасдан қиладиган гуноҳлардан ҳам сақла бандангни, Улар менга ҳоким бўлмасин! Шунда мен беайб бўлурман, Оғир гуноҳдан ҳам холи бўлурман.
15. Эй Худованд, оғзимдан чиқадиган сўзлар, Қалбимдан кечадиган андишалар Сенинг олдингда мақбул бўлсин, Эй, менинг суянчим ва Халоскорим!
1. Оғир кунда Худованд сени эшитсин! Ёқуб Худосининг исми қўрғонинг бўлсин!
2. Оғир кунда Худованд сени эшитсин! Ёқуб Худосининг исми қўрғонинг бўлсин!
3. Муқаддас маконидан сенга ёрдам юборсин! Сиондан сенга мадад йўлласин!
4. Барча хайр-эҳсонларингни қабул этсин! Куйдирган қурбонларингни ёдда тутсин!
5. Сенга кўнглинг тилаганича берсин! Бутун армонларингни рўёбга чиқарсин!
6. Биз сенинг ғалабаларингни куйлаймиз, Худойимиз номи ила туғларимизни кўтарамиз. Худованд барча муродларингни бажо келтиргай!
7. Энди аниқ билдимки, Худованд танлаган подшоҳини қутқарар, Ўзининг музаффар қўлини узатар, Нажот юбориб осмони шарифларидан.
8. Баъзилар жанг аробалари билан мақтанар, Бошқалар оту отлиқ билан гердаяр. Бизлар эса Раббимиз номи билан, Худованд исми билан фахрланамиз.
9. Улар йиқилиб тушдилар, Бизлар эса кўтарилиб тик турибмиз.
10. Эй Худованд, подшоҳга зафар бергин! Сени чақирган кунимизда жавоб бергин!
1. Эй Худованд, Сенинг қудратинг ила подшоҳ севинур, Юборган нажотинг-ла у беҳад масрур бўлур.
2. Эй Худованд, Сенинг қудратинг ила подшоҳ севинур, Юборган нажотинг-ла у беҳад масрур бўлур.
3. Кўнгил армонини унга бердинг, У неки тиласа, рад этмадинг.
4. Сен неъмату баракатлар билан уни кузатдинг, Бошига соф олтиндан тож кийгиздинг.
5. Сендан у ҳаёт сўради – унга бердинг, Узоқ умр ҳамда бақо бағишладинг.
6. Сен бахш этган нажот туфайли унинг донғи ошди, Шараф-шон ва дабдабаларга сазовор қилдинг уни.
7. Ҳа, Сен уни абадий муборак айладинг, Ўз ҳузурингдаги бахт-саодатга муяссар этдинг.
8. Подшоҳ Худовандга умид боғлаган, Ҳақ Таолонинг инояти ила у тебранмас.
9. Сенинг ўнг қўлинг барча ёвларингни топиб олади, Сенга ғараз қилувчиларни топиб олади қўлинг.
10. Эй Худованд, Сен зуҳур этдигинг замон, Уларни қизиган тандирга айлантирасан. Сен қаҳрингни сочиб барҳам берасан, Олов куйдириб адо этади уларни.
11. Сен уларнинг наслини ер юзидан супуриб, Зурриётини бани-инсон орасидан қуритасан.
12. Сенга қарши ёмонликни ўйлаганлар Қора ниятларига эриша олмаслар.
13. Сен ўқ-ёйингни шай қилиб, Юзларига қараб ўқ узасан, Токи мақсадлари пучга кетсин.
14. Эй Худованд, қудратинг ила юксалавер! Биз Сенинг ботирлигингни куйлаймиз, Сенга ҳамду санолар ўқиймиз.
1. Тангрим! Тангрим! Нега мени ташлаб қўйдинг? Мен нолаю фиғон чекяпман, Сен эса йироқдасан, қутқармаяпсан.
2. Тангрим! Тангрим! Нега мени ташлаб қўйдинг? Мен нолаю фиғон чекяпман, Сен эса йироқдасан, қутқармаяпсан.
3. Эй Худойим, Кундузлари арз-додимни қиляпман, Аммо Сен қулоқ солмаяпсан; Кечалари ҳам менда тиним йўқ.
4. Бироқ Сен – муқаддассан, Исроилнинг санолари узра салтанатлисан.
5. Ота-боболаримиз Сендан умид қилардилар, Умид қилардилар-у, Сен уларни халос этардинг.
6. Сенга фарёд этардилар-у, қочиб қутулардилар, Сенга ишониб, шарманда бўлмасдилар.
7. Лекин мен – инсон эмас, қуртман, Шармандайи оламман, эл аро юзим қора.
8. Мени кўрган барча мазах қилади, Бурнини жийириб, бош ирғатиб дейдилар:
9. «Худовандга эътиқод қилди, У халос этсин! Худованд ундан рози экан, Ўзи қутқарсин!»
10. Сенсан-ку мени онам қорнидан ёруғ юзага чиқарган, Волидам кўкрагида тинч ётқизгансан мени.
11. Мавлудимданоқ Сенга назр қилинганман, Онам қорнидан чиққанимдан буён Сен менинг Тангримсан.
12. Энди мендан узоқлашма, Қайғу яқин, мададкорим қолмади.
13. Бир гала буқалар мени қуршаб олди, Зўр Башан* буқалари менга ёпирилди.
14. Ов қўмсаб ўкираётган арслон каби Улар менга оғизларини катта очди.
15. Менинг ичларим сел бўлиб оқяпти, Бутун суякларим бўғини бўшашгудай бўлди, Юрагим танимда мум каби эриб битди.
16. Дармоним сопол парчасидек қуриб қақшади, Тилим танглайимга ёпишиб қолди. Сен мени ўлим хокига топширдинг-ку!
17. Мана, итлар мени қуршаб олди, Ёвузлар тўдаси мени ўраб олди, Улар қўлларим ва оёқларимга ҳам санчди.
18. Суякларимни бирма-бир санай оламан, Улар менга тикилиб бақраймоқдалар.
19. Кийимларимни ўзаро бўлишиб олиб, Либосим учун қуръа ташладилар.
20. Эй Худованд, мендан узоқлашма, Сенсан мажолим менинг, ёрдамга шошил!
21. Ҳаётимни дами тиғдан сақлагин, Итлар панжасидан қутқар жонимни!
22. Шер комидан мени тортиб чиқаргин, Яккашох мугузларидан асрагин мени!
23. Сенинг исмингни биродарларимга эълон этгайман, Жамоат ичра Сенга ҳамду санолар айтурман.
24. Эй сиз, Худованддан қўрққанлар, Унга ҳамду санолар ўқинглар! Уни сийланглар, эй Ёқубнинг барча зурриёти! Тавоф қилингиз, Исроилнинг жами авлодлари!
25. У эзилганнинг дардини камситмади, Хор қилмади, юзини бурмади ундан, Унинг фарёдига қулоқ солди.
26. Сенгадир ҳамду санойим улуғ жамоат ичра, Назр-ниёзимни бажо келтиргум худотарслар ичра.
27. Бечораҳоллар бўлса, улар еб тўядилар, Худовандни қидирувчилар Унга санолар ўқисин, Дилингизга жон кирсин, то абад!
28. Дунёнинг тўрт бурчида яшовчи инсонлар Худовандни ёд этиб, Унга қайтиб келажаклар, Бор элу элатлар Худовандга сажда қилажаклар.
29. Худованд – ҳокими мутлақдир, Эл-халқ устидан У ҳукмфармодир.
30. Бу дунёда еб-ичиб тўйган, Ўзига тўқ бўлган барча Унга сажда қилажак. Ўз ҳаётини сақлаёлмай, гўрга борган барча Унинг олдида тиз чўкажак.
31. Ҳозирги зурриёт Унга хизмат қилажак, Кейинги наслга Раббим ҳақида дарак етажак.
32. Туғилажак авлодга ҳам эълон қилиб, Раббимнинг ажойиботини хабар қилажаклар.
1. Худованд – Чўпоним менинг, Мен муҳтожлик кўрмайман асло.
2. У мени ям-яшил яйловларда ётқизар, Оромбахш сувлар бўйлаб етаклаб борар.
3. Жонимга У тетиклик киритар, Ўз номи учун мени тўғри йўлга бошлар.
4. Ўлим водийси зулматида юрсам ҳам, Даҳшатлардан мен қўрқмайман. Чунки Сен менга ҳамроҳдирсан, Ўз ҳассангу хивичинг менга тасалли берар.
5. Ёвнинг кўз ўнгида менга дастурхон тузагансан, Хушбўй мой ила мойлагансан бошимни, Лим-лим тўлдиргансан косамни.
6. Умрим бўйи хайру иноят изимдан юрар, Бор кунларим Худованднинг уйида ўтар.
1. Худовандникидир бутун дунёю Уни тўлдирган борлиқ, Ер юзию барча унда яшовчилар.
2. У денгизлар узра ерни бунёд этган, Уммонлар узра уни маҳкам ўрнатган.
3. Худованднинг тоғига ким чиқиб боради? Унинг муқаддас маконида ким тура олади?
4. Кимки қўли ҳалол, кўнгли пок, Ёлғон-яшиқ гапга кўнгил боғламас, Маккорона қасамёд қилмас экан,
5. У Худованддан баракат топар, Халоскор Худосидан нажот топар.
6. Мана будир Худовандни қидирувчилар насли; Эй, Ёқубнинг Худоси, ана шундайдир Сенинг ҳузурингга интилувчилар насли!
7. Эй дарвозалар, кенгроқ очилинг, Баландроқ кўтарилинг, мангу қопқалар; Токи улуғвор Подшоҳ кириб келсин.
8. Кимдир бу улуғвор Подшоҳ? Қудратли ва музаффар Худованддир, Жангда зафар қучғуси Худованддир У.
9. Эй дарвозалар, кенгроқ очилинг, Баландроқ кўтарилинг, мангу қопқалар; Токи улуғвор Подшоҳ кириб келсин.
10. Кимдир бу улуғвор Подшоҳ? Мана, Худованд, Сарвари коинот, Удир улуғвор Подшоҳ!
1. Сенга, эй Худованд, дилимни йўллайман.
2. Сенга таваккал қиламан, эй Худойим! Мен шарманда бўлмайин, Душманларим тантана қилмасин устимдан!
3. Сенга умид боғлаган ҳеч ким шарманда бўлмас; Сабабсиз хоинлик қилганлар эса шармандаю шармисор бўлсин.
4. Эй Худованд, менга Ўз йўлингни кўрсатгин, Ўз йўриқларингни ўргатгин менга.
5. Мени ҳақиқатинг йўлидан бошлаб, ўргатгин, Чунки Нажоткор Худойим Ўзингсан, Кундан-кун умидим Сенда.
6. Эй Худованд, Ўз марҳаматингни, Азалий иноятларингни эслаб тур!
7. Ёшлик чоғида қилган гуноҳларим Ва жиноятларимни эсга солма. Ўз раҳмингу мурувватингни ёдлаб, Менга раҳм айлагин, эй Худованд!
8. Худованд мурувватли ва адолатлидир, У гуноҳкорларга йўл-йўриқ кўрсатур.
9. Бўйсунганларни тўғри йўлга бошлар, Беозорларга Ўзи раҳнамо бўлар.
10. Ўзининг аҳду низомин тутганлар учун Худованднинг барча йўллари иноят ва ҳақиқатдир.
11. Эй Худованд, Ўз номинг хотири учун гуноҳимдан ўтгил, Чунки кўпдир менинг гуноҳим.
12. Худованддан қўрққан одам ким? Танлайдиган йўлини унга Ўзи кўрсатар.
13. Жон-тани фароғатга эришар, Зурриёти эса ерга эга бўлар.
14. Худованд Ўз сирини худотарсларга очар, Ундан қўрққанларга илоҳий аҳд насиб этар.
15. Кўзларим доим Худованддадир, Оёғимни Ўзи тўрдан тортиб олар.
16. Менга назар солиб, меҳрибонлик қилгин, Чунки мен ёлғиз ва тушкунман.
17. Юрагимда дард тўлиб-тошган, Балоларимдан мени қутқаргин!
18. Тушкунлигим ва эзилганлигимни кўргил, Барча гуноҳларимдан кечгил!
19. Душманларимни кўргин, қанчалик кўпайган улар! Ашаддий нафрат сочиб менга қасд қилмоқдалар.
20. Жонимни Ўзинг сақла, халос қилгин мени! Сендан паноҳ топдим деб шарманда бўлмайин.
21. Софлик ва тўғрилик сақласин мени, Чунки Сенга умид боғлаганман.
22. Эй Худо, Исроилни барча дардларидан қутқаргин!
1. Эй Худованд, юзимни ёруғ қилгин, Чунки мен покдил бўлиб юрдим; Худовандга таяниб иккиланмадим.
2. Эй Худованд, Мени имтиҳон қил, синаб кўргин, Кўнглим ва юрагимни синовдан ўтказгин!
3. Сенинг иноятинг кўзим олдидадир, Мен Сенинг ҳақиқатинг ила юрдим.
4. Ёлғончи одамлар аро ўтирмасман, Юрмасман ҳам ҳийлагарлар бирлан.
5. Бадкирдорлар жамиятидан нафратланаман, Бетавфиқларга бўлмасман ҳамсуҳбат.
6. Ҳалол қўлларимни чайдим, эй Худованд, Сенинг қурбонгоҳингни айланиб чиқаман.
7. Сенга шукроналар айтаман, Мўъжизаларингни бир-бир ҳикоя этиб.
8. Эй Худованд, Сенинг масканингни, Жалолинг ўрин олган маконни севаман.
9. Жонимни гуноҳкорлар жони билан, Танимни қонхўрлар тани билан бир санаб, барҳам бермагин!
10. Уларнинг-ку сўл қўли фожирлик, Ўнг қўли порага тўлиб-тошган.
11. Мен бўлсам, покдил бўлиб юраман; Халос қилгин мени, аямагил меҳринг!
12. Текис майдонда турибди оёғим менинг, Йиғинларда Худовандни олқишлагайман.
1. Нурим ва нажоткорим Худованддир, Кимдан мен қўрқаман? Ҳаётим қўрғони Худованддир, Кимдан хавотирланаман?
2. Ёвузлар этимни ғажимоқ-чун ҳужум қилганда, Ўзлари қоқилиб қулайди, ўша ашаддий ёвларим.
3. Юрагимга даҳшат тушмайди, гарчи Қаршимга жангга тизилсалар ҳам. Ҳатто ҳамла қилсалар ҳам, Комилдир менинг ишончим.
4. Худованддан бир тилагим бор, Фақат ўшани излайман: Худованд уйида умрбод турайин, Худованд жамолини тамошо қилайин, Унинг маъбадини зиёрат қилиб.
5. Оғир кунда У мени ҳимоясига олар, Ўз макони соясида мени яширар, Қоя устига мени юксалтириб қўяр.
6. Энди мен бош кўтариб юраман, Қуршаб олган ёвлар устидан ғалаба қиламан. Худованд маконига тантана ила кириб, Хурсандлик ила қурбонлик келтираман. Худовандни куйлаб васф қиламан.
7. Эй Худованд, Чақирган пайтим овозимни эшитгин, Меҳрибонлик қилиб, менга жавоб бергин!
8. «Ҳузуримни қидиринг» деган сўзингни Мен дилимга тугиб қўйдим. Сенинг ҳузурингни қидираман, эй Худованд!
9. Мендан юз ўгирмагин, Ғазаб ила силтаб ташлама қулингни! Сен менинг паноҳим бўлгансан-ку, Мендан воз кечма, ташлаб кетма, Эй, менинг нажоткорим Худованд!
10. Ота-онам мени ташлаб кетса-да, Худованд мени қабул қилар.
11. Эй Худованд, Ўз йўл-йўриғингни менга ўргатгин, Ёвларим сабабли мени тўғри йўлга бошла!
12. Ағёрим ихтиёрига топширмагин мени! Мана, ёлғончи шоҳидлар, Қаҳр-зўғим сочиб турган зўравонлар Менга қарши ҳужум бошлади!
13. Менга қолса, ишончим комилки, Мен тириклар диёрида қоламан, Худованднинг баракатларини кўраман.
14. Худовандга умид боғла! Бақувват бўл, дадил бўл, Худовандга умид боғла!
1. Эй Худованд, менинг суянган қоям! Сени чақираман, мени эшитмай қолмагин! Сен менга жавоб бермасанг гар, Ер бағрига тушганларга ўхшаб қоларман.
2. Мен Сенга ёлвориб фиғон қилсам, Муқаддас маконинг томон қўлларим чўзсам, Муножотимга қулоқ солгин!
3. Ўз қўшнилари билан дўстона гапириб, Дилида эса қора ният сақлаётган бетавфиқ, Ёмон одамлар бирла мени қириб ташлама!
4. Сен уларнинг қилмишига яраша, Кирдикорлари ёмонлигига яраша, Қўллари булғанган қабиҳликларига яраша жазо бер!
5. Улар-ку Худованднинг фаолиятига, Унинг бажарган ажойиб ишларига бепарво қарайди. Худованд уларни хонавайрон қиладию, Тағин ҳеч барпо этмас.
6. Худованд ҳамду санога муносибдир, У менинг таваллоларимни эшитди.
7. Худованд менинг қудратим ва қалқонимдир. Мен чин юракдан Унга умид боғладим, У менга ёрдам берганда, дилим қувончга тўлди; Қўшиғим билан Унга шукрлар дейман.
8. Худованд Ўз халқининг қудратидир, Танлаган подшоҳига нажоткору қўрғондир.
9. Ўз халқингга Ўзинг нажот бергин, Ўз мулкингни муборак айлагин! Уларни абадий юксалтириб боргин!
1. Эй Тангри ўғиллари*, Худовандга тан беринг! Худованднинг шавкати ва қудратига тан беринг!
2. Худованднинг исми шарафига тан беринг! Муқаддас кўркда Худовандга сажда қилинг!
3. Худованднинг овози сувлар узрадир, Улуғвор Тангри гулдурос товуш чиқарур, Азим сувлар устидадир Худованд.
4. Худованднинг овози кучлидир, Худованднинг овози маҳобатлидир.
5. Худованднинг овози кедр дарахтини қулатар, Лубнон кедрларини ёриб ташлар Худованд.
6. У уларни бузоқдайин ўйнатар, Лубнон ва Сириўн* тоғини буқадек чоптирар.
7. Худованднинг овози ўт алангасини ёриб юборар.
8. Худованднинг овози чўлни титратар, Қадеш чўлини ларзага солар Худованд.
9. Худованднинг овози буғуларни туғдирар, Ўрмонларни яланғочлаб юборар. Маъбадида эса ҳаммаси Унинг улуғворлигини куйлар.
10. Тўфон бўлганда Худованд тахтида ўтирар эди, Худованд мангу Подшоҳ бўлиб тахтига ўтирган.
11. Худованд Ўз халқига куч-қудрат ато этар, Худованд Ўз халқига баракаю осойиш бахш этар.
1. Сени улуғлайман, эй Худованд, Сен мени чуқурликдан чиқариб олдинг, Ёвларимнинг тантана қилишига йўл қўймадинг.
2. Сени улуғлайман, эй Худованд, Сен мени чуқурликдан чиқариб олдинг, Ёвларимнинг тантана қилишига йўл қўймадинг.
3. Эй Худойим, Сенга фарёд қилдим, Эй Худовандим, менга шифо бердинг.
4. Жонимни ўликлар диёридан қайтардинг, ё Раб, Қабрга кирмаслигим учун менга ҳаёт бағишладинг.
5. Худовандни тараннум этинг, эй, Унинг мухлислари! Унинг муқаддаслиги шарафига шукрлар қилинг!
6. Чунки Унинг ғазаби – бир лаҳзалик, Лутфу карами эса умрбоддир. Оқшомда йиғи ҳукм сурса, Саҳарда шодиёна келур.
7. Мен эсам ўзимга амин бўлиб, То абад тебранмасман, деган эдим.
8. Эй Худованд, мурувват этган чоғингда Мени қудратли тоққа айлантирдинг; Бироқ мендан юз ўгирганингда, Мен саросимага тушдим.
9. Сенга, эй Худованд, илтижо қилдим, Мен ўз Раббимга ялиниб-ёлвордим:
10. Мен ўлиб гўрга кирсам, Ҳаётимдан не фойда? Тупроқ Сенга шукрона айтармикан, Ҳақиқатингни юқори кўтарармикан?
11. Қулоқ бергин, эй Худованд, Менга меҳрибонлик қилгин! Ё Раб, Ўзинг менга мададкор бўлгин!
12. Сен мотамимни рақсга айлантирдинг, Қора кийимимдан фориғ қилдинг, Бахт-севинч либосини кийгиздинг.
13. Ё Худоё Худовандо! Сенга тинимсиз санолар ўқиса арзийди, Мен Сенга абадий шукрлар айтаман.
1. Эй Худованд, Сени паноҳим деб биламан, Абадий шарманда бўлмайин! Ўз адолатинг ҳақи мени қутқаргин!
2. Эй Худованд, Сени паноҳим деб биламан, Абадий шарманда бўлмайин! Ўз адолатинг ҳақи мени қутқаргин!
3. Менга қулоқ сол, тезроқ халос қилгин! Мен учун суянадиган тоғ, Нажот топадиган қалъа бўлгин!
4. Менинг қоям ва қўрғоним Сен экансан, Ўз исминг шаъни учун мени етаклаб, Менга раҳнамо бўлгил!
5. Мен учун яширишган тўрдан чиқариб қўй, Чунон Сени паноҳим деб билдим.
6. Руҳим Сенинг қўлингда омонатдир. Сен менга эркинлик берасан, Эй Худованд, эй Ҳақ Таоло!
7. Бемаъни бутга сиғинувчилардан нафратланиб, Мен фақат Худовандга умид боғлайман.
8. Сенинг иноятинг учун мен шод-хуррамман, Сен бечораҳол бўлганимни кўрдинг, Жоним азоб-уқубатда қолганини билдинг.
9. Душман қўлига мени топширмадинг, Оёқларимни кенг ерларга қўйдинг.
10. Эй Худованд, менга раҳм-шафқат кўрсат, Юрагимга қил сиғмай бўлиб қолди. Қайғудан кўзим хиралашди, Ботиним, жон-таним адо бўлди.
11. Мана, ҳаётим ғам-ғуссада, Умрим оҳ-зор билан ўтиб кетди. Гуноҳларим учун илигим қуриб, суякларим қақшади.
12. Барча рақибларим назарида уятга қолдим, Қўни-қўшни ва танишларимга олабўжи бўлдим. Кўчада кўрган барча мендан қочяптилар.
13. Ўлик каби эсдан чиқарилдим, унутилдим, Парчаланган сополга ўхшаб қолдим.
14. Кўпларнинг ҳақоратини эшитяпман, Мана, ҳамма ёқда ваҳималар! Менга қарши тил бириктиряптилар, Жонимни олмоқ-чун суиқасд қилмоқдалар.
15. Мен-чи Сенга эътиқод қиламан, эй Худованд, Сенсан менинг Худойим, дейман.
16. Ҳар бир куним Сенинг қўлингдадир. Душманларим ва эзувчиларим қўлидан Мени халос қилгин!
17. Мунаввар юзингни қулингдан дариғ тутма, Иноятинг билан мени халос этгин!
18. Эй Худованд, Сенга таваккал қилдим деб уятга қолмайин. Бетавфиқлар эса шарманда-шармисор бўлсин, Ўликлар диёрига тушиб жимжит бўлиб қолсин.
19. Ёлғончилар тили лол бўлсин! Улар уялмасдан солиҳни ҳақорат қилиб, Катта гапириб гердайиб юрибдилар.
20. Сен Ўзингдан қўрққанлар учун яширган, Эл кўзида Сени паноҳ билганлар учун яратган Эҳсонлар хазинаси қанчалик ажойибдир!
21. Ўз ҳузурингда паноҳ топганларни Сен инсон фитнасидан сақларсан, Ўз соянгда яширарсан ёлғон чақиқлардан.
22. Худовандга шон-шарафлар бўлсин! У мустаҳкам шаҳарда менга ажойиб иноятини кўрсатди.
23. Кўзингдан жудо бўлдим, дедим мен эсанкираб. Илло Сенга фарёд қилиб ўтинганимда, Сен муножотимга қулоқ бердинг.
24. Худовандни севингиз, Унинг барча азизлари! Худованд содиқларни Ўз паноҳида асрайди, Такаббурлардан эса дариғ тутмайди тегишли чорасини.
25. Эй, барча Худовандга таваккал қилувчилар, Бақувват ва дадил бўлингиз!
1. Қандай бахтли гуноҳи ўтилган, Қонунсиз ишлари афв бўлган одам!
2. Қандай саодатли ундай киши-ким, Худованд инобатга олмас айбин, Кўнглида эса бирон макр йўқ.
3. Мен гуноҳимни сир сақлаганим сайин, Суякларимгача ҳуркираб, нолиб ўтирдим.
4. Кечаю кундуз Сенинг қўлинг устимда оғирлашди, Ёзнинг саратонидаги мевадек қуриб қолдим, Тинка-мадорим бутунлай адо бўлди.
5. Сенинг олдингда гуноҳимга иқрор бўлдим, Яширмадим ҳеч бир айбимни. Ёзиқларимни бўйнимга оламан, – дедим Сенга, эй Худованд. Сен эса гуноҳу айбимни кечирдинг.
6. Шул сабабдан ҳар бир художўй Ижобат чоғида Сенга сиғинсин, Токи азим сувлар тошқини унга етмасин.
7. Сенсан менинг паногоҳим, Танглигимдан Ўзинг халос этарсан, Озодлик куйлари-ла мени кўмиб ташларсан.
8. «Мен сенга ақл ўргатарман, Юрар йўлингни кўрсатарман. Кўзим сенинг устингда бўлиб, Сенга раҳнамолик қиларман.
9. Онгсиз от ёки хачир каби бўлманглар! Уларни тутиб юриш учун юган ва сувлуқ тақмасанг, Улар сенга сира бўйсунмас».
10. Фосиқнинг дардлари кўп бўлур. Вале Худовандга умид боғлаганга Илоҳий лутф-карам доим ёр бўлур.
11. Худованддан қувонинг, эй солиҳлар, Хуррам бўлинг, тараннум этинг, Эй барча кўнгли тўғрилар!
1. Эй солиҳлар, Худовандни куйлангиз! Дили тўғриларга ҳамду сано ярашар.
2. Ғижжак чалиб, Худовандга шукр қилинг, Ўн торли чанг билан Уни тараннум этинг!
3. Унга янги бир қўшиқ куйланг, Гўзал оҳанг чалиб, хитоб қилинг!
4. Зеро Худованднинг каломи – ҳақиқатдир, Унинг барча ишлари вафодорлигидан далолатдир.
5. Солиҳлик ва адолатни Худованд севар, Унинг инояти ила дунё тўлгандир.
6. Кўк Худованд каломи билан бунёд бўлган, Барча осмон лашкари* Унинг амри ила яралган.
7. Денгиз сувларини уюмдай уйиб қўйган, Уммонни Ўз омборига жойлаб сақлаган.
8. Худованддан бутун ер юзи қўрқсин, Барча аҳли жаҳон Ундан қалтирасин.
9. Зеро У сўзлади, худди айтганидай бўлди; У амр берди, амри вожиб бўлди.
10. Худованд мажусийлар ниятини бузади, Халқлар мурод-мақсадини пучга чиқаради.
11. Худованднинг нияти эса боқий туради, Наслдан-наслга жорий бўлади Унинг дил муроди.
12. Худовандни Тангримиз деб билган халқ бахтли! Худованд Ўз мулким деб сайлаган эл иқболли!
13. Худованд осмондан боқар, Барча инсон ўғилларин кўриб турар.
14. Тахти маконидан кузатиб туриб, Бутун жаҳонни текшириб кўрар.
15. У жами инсоннинг юрагини яратган, Инсон қилмишларига ҳам англаб етар.
16. Аскарлари кўплиги билан подшоҳ қутулмас, Қуввати кўплиги учун жангчи зафар топмас.
17. От жангчининг бошини омон сақлаёлиши ёлғондир, Катта кучи билан ҳам уни қутқара билмас.
18. Мана, Худованднинг кўзи Ундан қўрққанларда, Унинг иноятига умид қилганлардадир.
19. У уларнинг жонини ўлимдан қутқазар, Очлик пайтида уларнинг дилига қувват киритар.
20. Жонимиз Худовандга мунтазир, Ёрдамчимиз, қалқонимиз Ўзидир.
21. Қалбимиз У билан шод бўлур, Унинг муқаддас номи бизнинг таянчимиздир.
22. Эй Худованд, биз Сенга умид боғлаганмиз, Яна иноятинг бизга ёр бўлсин!
1. Ҳар лаҳзада Худовандни олқишлайман, Унинг саноси тушмас ҳеч тилимдан.
2. Ҳар лаҳзада Худовандни олқишлайман, Унинг саноси тушмас ҳеч тилимдан.
3. Жоним Худованд билан фахрланур, Беозорлар буни эшитиб севинур.
4. Мен билан бирга Худовандни улуғланг, Келинг, бирга Унинг исмини шарафлайлик!
5. Худовандга мурожаат қилганимда, У менга қулоқ солди-ю, Барча даҳшатларимдан қутқарди.
6. Унга боққанлар зиё олдилар, Уларнинг асло юзи шувут бўлмас.
7. Бу фақир чақирганда, Худованд эшитди, Барча дардларидан уни халос қилди.
8. Худованднинг фариштаси мўминлар атрофида қароргоҳ қурган, Ундан қўрққанларни Ўзи халос этар.
9. Худованддан лаззат олиб кўринг-чи, У қанчалик мурувватли экан! Бахтли Ундан паноҳ топган одам!
10. Худованддан қўрқинг, эй Унинг азизлари! Ундан қўрққан киши муҳтожлик кўрмас.
11. Арслонлар оч ва муҳтож бўлур, Художўйлар ризқ-насибаси эса бут бўлур.
12. Эй ўғилларим, келинг, мени тингланг! Худованддан қўрқишни сизларга ўргатай.
13. Ҳаёт яхши, умрим узоқ бўлсин, Яхши кунлар кўрай, деган одам ким?
14. У тилини ёмон сўздан тийсин, Оғзини эгри гапдан сақласин.
15. Ёмонликдан қочиб яхшилик қилгин, Тинчликни қидириб унинг пайидан бўлгин.
16. Худованднинг кўзлари солиҳлардадир, Солиҳлар фиғонига У қулоқ солар.
17. Бадкирдорлардан эса У юз ўгирар, Ер юзидан йўқ қилар уларнинг хотирасин.
18. Солиҳлар фарёд этгач, Худованд эшитар, Барча дардларидан уларни халос этар.
19. Худованд дили вайронларга яқиндир, Руҳи тушкунларни Ўзи қутқарар.
20. Солиҳнинг дардлари кўп бўлар, Бироқ Худованд уни барчасидан халос этар.
21. Суякларининг ҳеч бири синмасин дея, Уларнинг барчасини ўз ўрнида тутар.
22. Ёвуз одам ёвузларча ўлиб кетар, Солиҳга душманлик қилувчилар айбдор бўлар.
23. Қулларининг жон тўловини Худованд берар, Ундан паноҳ сўраган ҳеч ким айбдор бўлмас.
1. Эй Худованд, Мен билан талашаётганлар билан Ўзинг талашгин! Мен билан жанг қилаётганлар-ла Ўзинг жанг қилгин!
2. Совут ва қалқонни олиб, менга ёрдамга келгин!
3. Найзангни яланғочлаб чиққин, Мени қуваётганларнинг йўлини тўсгин! Жонимга: «Сенинг нажотинг Менман!» – дегин.
4. Жонимга қасд қилганлар шармандаю шармисор бўлсин, Менга ёмонликни ўйлаётганлар орқага қайтсин, Юзлари шувут бўлсин.
5. Шамолда учиб кетган тўзон каби, Худованднинг фариштаси уларни супуриб ташласин.
6. Уларнинг йўли қоронғи ва тойғанчоқ бўлсин, Худованднинг фариштаси уларни ҳайдаб юборсин.
7. Улар-ку мен учун сабабсиз дом тайёрлашди, Сабабсиз жонимга қасд қилиб, чоҳ қазишди.
8. Тасодифан уларнинг бошига ҳалокат тушсин, Яширган тўрларига ўзлари тушиб маҳв бўлсин!
9. Менинг жоним Худованддан масрур бўлур, У берган нажотдан кўнглим қувонур.
10. Ҳатто суякларим ҳам тилга кирур: Эй Худованд, эзилганни қувватлидан, Бечора-фақирни талончидан қутқарувчи Сендан бўлак ким ҳам бор экан?.
11. Қора ниятли шоҳидлар бош кўтариб, Билмайдиганларим ҳақида сўроқ қиладилар.
12. Яхшилик эвазига ёмонлик кўрсатиб, Жонимни ҳижронда қолдирмоқдалар.
13. Мен бўлсам, улар оғриганда жон куйдирар, Жулдурга бурканиб рўза тутар эдим, Аммо менинг дуом ўз бағримга қайтар эди.
14. Худди у менинг дўстим, Қардошим бўлгандай муносабатда бўлар эдим, Онаси учун аза тутгандек мунгли юрар, Ғам-ғусса билан йиғлар эдим.
15. Лек мен қоқилганимда улар севиниб тўпланди, Урушқоқ одамлар бошимга тўпланиб, Тўхтовсиз менга азоб беришар эди, Негадир – мен билмайман.
16. Юзларини буриштириб уялмай масхара қилар, Менга тишларини қайрар эдилар.
17. Ё Раббий, қачонгача қараб турасан? Жонимга улар бераётган уқубатдан қутқар, Ҳаётимни шу йиртқичлардан халос қил!
18. Улуғ жамоат ичра Сенга шукрлар дейман, Беҳисоб эл аро Сенга ҳамд – санолар айтаман.
19. Ноҳақ менга хусумат этганлар тантана қилмасин, Сабабсиз нафрат этганлар бир-бирига кўз ўйнатмасин.
20. Улар тинчликни оғзига ҳам олмайдилар, Мамлакатда тинч яшаётганларга қарши фитна уюштирадилар.
21. Менга оғизларини катта очиб: «Эҳа, эҳе, кўзимиз билан кўрдик!» – деяптилар.
22. Эй Худованд, Сен буни кўрдинг-ку, Индамай ўтирмагин! Ё Раббий, мендан узоқлашиб кетма!
23. Ҳаракатга кел, ғайратга кел, Менинг даъвомни инобатга олгин, Юзимни ёруғ қилгин, ё Раббим, ё Худойим!
24. Эй менинг Раббим ва Тангрим, Менга адолатли ҳукм чиқаргин, Улар устимдан тантана қилмасин!
25. «Эҳа, тилагимиз бажо бўлди!» – деб Кўнгилларидан кечирмасинлар, «Уни ютиб юбордик!» – демасинлар.
26. Бахтсизлигимдан севинганлар бари уялсин, Уларнинг юзи қора бўлсин! Менга қарши бош кўтарганлар қора кийсин, Шармандаю шармисор бўлишсин!
27. Мени оқловчилар эса севиниб тараннум этсин, Улар доимо: «Худованд юксалаверсин! У Ўз қулига хотиржамлик тилаган», – десинлар.
28. Мен эса Сенинг адолатингни тилдан қўймай, Кун бўйи Сени мақтаб ҳикоя қиларман.
1. Қонунсизнинг фисқ-фасоди дилимга ғулу солади, Унинг кўз ўнгида Худодан қўрқиш деган нарса йўқ.
2. Қонунсизнинг фисқ-фасоди дилимга ғулу солади, Унинг кўз ўнгида Худодан қўрқиш деган нарса йўқ.
3. У мақтаниб юриб, ўзини ўзи алдайди, Ёмонлиги фош бўлганда эса надомат қилмайди.
4. Оғзидан чиққан сўзлар эгрилигу маккорликдир, Фаҳм-фаросатдан, хайрли ишдан у бош тортган.
5. Ётганида ҳам ёвузликни хаёл қилиб, Фисқ-фасод сўқмоғига қадам ташлаб, Нопок ниятидан юз ўгирмайди.
6. Эй Худованд, Сенинг иноятинг кўкларгача, Содиқлигинг булутларга қадардир.
7. Адолатинг Тангри тоғларидай юксакдир, Ҳукмларинг эса – тубсиз уммон. Инсону ҳайвонни Ўзинг қутқарасан, эй Худованд!
8. Ё Худо, иноятинг қанчалик бебаҳо! Қанотларинг соясида одам ўғиллари осойиш топар.
9. Улар уйинг ноз-неъматларидан тўядилар, Лаззат дарёларингдан қондирарсан уларни.
10. Зотан, ҳаёт манбаи Сендадир, Сенинг нурингдан биз зиё оламиз.
11. Сени билганлардан иноятингни аямагил, Раҳматингни дариғ тутма юраги софлардан!
12. Такаббурнинг оёғи менга етмасин, Фосиқнинг қўли мени овора қилмасин.
13. Мана, бадкирдорлар бехосдан ағдарилиб, йиқилиб тушди, Улар тағин қад кўтара билмас.
1. Ёмон одамларга ғашлик қилма, Бадкирдорларга ҳавас қилма!
2. Чунки улар ўт каби тезда қуриб, Яшил сабзадай сўлиб кетадилар.
3. Худовандга умидвор бўлиб яхшилик қилгин, Ер юзида яшаб, эътиқодни сақлагин.
4. Худованддан лаззат олгин, У сени кўнгил армонларингга етказади.
5. Йўлларингни Худовандга топшир, Ундан умид қил, У бажо келтиради.
6. У сенинг ҳақлигингни нурдай порлатар, Кун ёруғлигидай ёруғ қилар юзингни.
7. Худованд ҳузурида тинч тур, Унга умидвору мунтазир бўлгил. Йўли очилган фирибгарга ғашлик қилма.
8. Қаҳрдан чекиниб, ғазабдан ўзингни тутгил, Ҳаяжонланиб ёвузлик қилишга мойил бўлма.
9. Ёмонлик қилувчилар бари қириб ташланур, Худовандга умидворлар эса ер юзига эга бўлур.
10. Яна бироздан кейин фосиқ йўқ бўлур, Унинг жойини кўрасан-у, Аммо ўзи йўқолиб кетган бўлур.
11. Беозорлар эса ер юзига эга бўлажак, Улар тинч-осойишталикда ҳузур қилажак.
12. Фосиқ солиҳга ёмонлик тилаб, Унга қарши тишларини қайрайди.
13. Фосиқнинг куни битай деб турибди-ку, Эгам буни кўриб, унга мазах қилади.
14. Бечора ва фақирни ерга урмоқ, Тўғри йўлдан юрувчиларни бўғизламоқ-чун Фосиқлар қилич чархлаб, ёйларини тортадилар.
15. Уларнинг тиғи қайтиб, ўз юрагига санчилгай, Ёйлари эса синиб чилпарчин бўлгай.
16. Солиҳнинг қўлидаги оз нарсаси Барча фосиқлар мўлчилигидан афзалдир.
17. Фосиқнинг-ку қўллари синиб кетгуси, Солиҳларга эса Худованд мадад бергуси.
18. Худованд софдиллар кунларини белгилаб, Уларнинг насибасини мангуликка беради.
19. Офат замонида ҳам улар шарманда бўлмас, Қаҳатчилик кунларида ҳам еб тўядилар.
20. Аммо фосиқлар эса-чи, ҳалок бўлажаклар, Худованд душманлари қўйлар подасидек тўзиб кетажак, Тутунга айланиб йўқолиб кетажаклар.
21. Фосиқ қарз олиб уни тўламайди, Солиҳ эса муруввату саховат кўрсатади.
22. Худованд олқаганлар ер юзини эгаллаб олур, У қарғаганлар эса барҳам топурлар.
23. Киши қадамларини Худованд тўғрилар, У рози бўлган кишининг йўлини очар.
24. У киши мункиганда ҳам юз тубан йиқилмас, Чунки унинг қўлидан Худованд ушлаб турар.
25. Мен ёш ҳам эдим, қариб ҳам қолдим, Аммо солиҳнинг ташлаб кетилганини, Ёки унинг зурриёти нонга зор бўлганини кўрмадим.
26. Кундан-кун у мурувват кўрсатиб, Мардумга қарз берар, Зурриёти эса муборак бўлар.
27. Ёмонликдан бош тортиб, яхшилик қилгин, Шунда мангу яшайсан.
28. Чунки Худованд адолатни севар, Ўз азизларини ташлаб кетмас. Улар абадий сақланар, Фосиқлар томири эса қуриб қолар.
29. Солиҳлар ер юзига эга бўлиб, Унда мангу яшайдилар.
30. Солиҳнинг ирни ҳикматни сўзлар, Тили эса тўғриликни баён этар.
31. Худоси Қонуни дилига бўлган жо, Адашмас унинг қадами асло.
32. Фосиқ кишилар солиҳни кузатиб, Уни ўлдирмоқ учун пойлайдилар.
33. Худованд улар қўлига солиҳни топширмас, Ҳукм пайтида уни айблашга йўл қўймас.
34. Худовандга кўз тутиб, У кўрсатган йўлда юр, Ер юзига эга бўлишинг учун сени У юксалтирур. Фосиқлар нобуд бўлганда сен буни кўрурсан.
35. Ёвуз ва золим бир одамнинг илдиз отиб, Яшил дарахт каби униб яшнаганини кўрдим.
36. Бироқ у ўтди, битди, йўқ бўлди, Уни қидирсам ҳам, топа олмадим.
37. Софдилга нигоҳ ташла, тўғри одамни кузат! Бундай кишининг истиқболи осойишталикдир.
38. Аммо қонунсизлар бари нобуд бўлур, Фосиқлар насли оқибатда қириб ташланур.
39. Солиҳлар омонлиги Худованддан келур, Кулфат чоғида Ўзи уларга қалъа бўлур.
40. Худованд уларга мададу нажот юборур, Фосиқлар қўлидан уларни халос этур, Мендан паноҳ сўради, деб уларни қутқарур.
1. Эй Худованд, Ғазабинг ила таъзиримни берма, Қаҳринг келиб менга жазо берма!
2. Эй Худованд, Ғазабинг ила таъзиримни берма, Қаҳринг келиб менга жазо берма!
3. Сенинг ўқларинг менга санчилди, Қўлинг устимга оғир босиб тушди.
4. Ғазабингдан баданимда соғ жой қолмади, Гуноҳим туфайли устухонимда роҳат йўқ.
5. Менинг ёмонликларим бошимдан ошди, Оғир юк каби устимга босди, Энди кўтара олмайман.
6. Ўзимнинг ақлсизлигим туфайли Яраларим йиринглаб сасимоқда.
7. Ғоят букчайиб, чўкиб қолдим, Кун бўйи ғамгин юраман.
8. Ҳа, белим ўтдай ёнмоқда, Баданимда соғ жой қолмади.
9. Мажолим қолмади, ғоят эзилдим, Юрагим аламидан додлаб юраман.
10. Ё Раббий! Бутун тилагим Сенга равшандир, Нолаю фиғоним Сендан пинҳон эмас.
11. Юрагим безовта, қувватим адо бўлди, Кўзларим нуридан ҳам маҳрум бўлдим.
12. Мени севадиган дўстлару маҳбубларим Жароҳатимдан жирканиб узоқлашиб кетди, Хеш-ақрабо узоқдан кўз олайтирмоқдалар.
13. Жонимга қасд қилганлар тузоқ қўймоқда, Ёвузлик пайидан бўлганлар менга бало- қазодан сўзлаб, Кун бўйи ҳийлаю найранг тўқимоқдалар.
14. Мен эса эшитмайдиган кар кабиман, Оғзини оча олмайдиган соқовга ўхшайман.
15. Ҳа, оғзидан гап чиқмайдиган, Эшитмайдиган одам бўлиб қолдим.
16. Эй Худованд, умидим Сендандир, Ё Раббим, эй Тангрим, Сен тинглайсан-ку!
17. Душманларим тантана қилмасин, дейман, Оёғим қоқилса, димоғи кўтарилмасин.
18. Мана, мен йиқилиш арафасидаман, Ғам-алам менга доим ҳамроҳ.
19. Мен гуноҳимни бўйнимга олдим, Ўз айбим учун қайғурмоқдаман.
20. Лекин душманларим бардам ва кучлидир, Мендан ноҳақ нафратланганлар кўпайиб кетган.
21. Яхшиликка жавобан менга ёмонлик қиладилар, Эзгу ниятим эвазига адоват сақлайдилар.
22. Эй Худованд, мени ташлаб қўймагин, Эй Худойим, мендан узоқлашмагин!
23. Менга мадад бермоқ учун шошилгин, Ё Раббий, эй менинг Халоскорим!
1. Мен юрар йўлимга эҳтиёт бўлайин, Айтар сўзим ила гуноҳ қилиб қўймайин, Фосиқ қаршимда экан, оғиз очмайин, дедим.
2. Мен юрар йўлимга эҳтиёт бўлайин, Айтар сўзим ила гуноҳ қилиб қўймайин, Фосиқ қаршимда экан, оғиз очмайин, дедим.
3. Тилимни тийиб, сукут этдим, Ҳар қандай яхши гапни ҳам оғзимга олмай, жим бўлдим. Шунда дардим ортиб борди,
4. Вужудимда юрагим ҳароратланди, Хаёлимдан кўнглим ўртанди, Ниҳоят мен тилга келдим:
5. Айтгил, Худованд, умрим қазосин, Кунларим саноғи неча эркан, Нечоғлик фоний эканман, билайин!
6. Ҳа, Сен кунларимни қаричлаб бергансан, Умрим Сенинг олдингда ҳеч нарсадай, Ҳар қандай бадастир инсон умри ҳам фақат оворагарчиликдир.
7. Ҳар бир одам юрадиган кўланкага ўхшайди, Инсон ғавғоларининг ҳаммаси – оворагарчилик. Мол тўплайди, бироқ кимга қолишини билмайди.
8. Энди, ё Раббим, мен нимани кутай? Сендандир менинг барча умидим!
9. Бутун қонунсизлигимдан ўтиб фориғ қилгин, Разиллар разолатига дучор этмагин мени!
10. Индамадим, оғзимни очмадим, Чунки Сенинг ишингдир бу.
11. Зарбларингни мендан четлатгин, Қўлинг балосидан мен тамом бўлдим.
12. Сен инсонни жинояти учун фош этиб, Жазосини берадиган бўлсанг гар, Унинг бор ҳусни, куя емиргандек, кукунга айланар. Ҳа, ҳар бир инсон умри оворагарчиликдир.
13. Ибодатимни эшитгин, эй Худованд, Қулоқ солгин дод-фарёдимга! Кўз ёшларимни назарга илмай қўйма! Мана, Сенинг олдингда мен бир ғарибман, Барча боболарим каби бир мусофирман.
14. Ғазабингни мендан қайтаргин, Оламдан ўтиб йўқолишимдан олдин Мен бир таскин топайин!
1. Мен Худовандга қаттиқ умид боғладим, У менга эгилиб, фарёдимни эшитди.
2. Мен Худовандга қаттиқ умид боғладим, У менга эгилиб, фарёдимни эшитди.
3. У мени даҳшатли зовурдан, Лойли ботқоқдан чиқариб олди. Оёқларимни қояга бостириб, Қадамларимни мустаҳкамлаб қўйди.
4. У оғзимга янги бир қўшиқ, Худойимиз учун тасанно солди. Кўплар буни кўриб ва қўрқиб, Худовандга умид боғлайдилар.
5. Худовандга умид боғлайдиган, Мағрурларга эса ялинмайдиган, Каззоблар билан юрмайдиган одам бахтли!
6. Ё Раббим, Худоё Худовандо, Сен кўп ажойиботлар кўрсатдинг, Мўъжизакор мақсадларинг биз учундир; Бунда Сенинг тенгинг йўқ. Ажойиботларингни баён этиб оғиз очсам, Уларнинг сон–саноғи йўқ.
7. Қурбонлик ва бағишловдан Сен рози бўлмадинг, – Қулоқларимни очиб юбординг – Гуноҳ учун ёқиладиган қурбонликни, Бахшидани талаб қилмадинг.
8. Ўшанда мен дедим: Сенинг ҳузурингга келдим, Ўроғлиқ битикда мен ҳақда битилган.
9. Хоҳишингни бажармоқ истайман, эй Худойим, Сенинг Қонунинг юрагимда менинг.
10. Улуғ жамоат ичра ҳаққониятни эълон этдим, Асло ирнимга қатағон қилмадим; Эй Худованд, Сен биласан!
11. Сенинг ҳақлигингни юрагимда яширмадим, Садоқат ва нажоткорлигингни баён этдим, Инояту ҳақиқатингни эса сир сақламадим улуғ жамоатдан.
12. Эй Худованд, Дариғ тутма мендан ҳимматларинг, Инояту ҳақиқатинг мени доим сақласин!
13. Мен саноқсиз офатларга дучор бўлдим, Ўз гуноҳларим мени қувиб, бошимга етди, Қарашга ҳам ботинолмайман. Улар бошимдаги сочлардан ҳам кўп, Юрагим мени тарк этди.
14. Эй Худованд, мени озод этмоққа рози бўлгин, Менга ёрдам беришга шошилгин, эй Худованд!
15. Жоним пайига тушганларнинг ҳаммаси Шарманда бўлсин, юзи шувут бўлсин! Менга ёмон ниятларни истаганлар Орқага қайтиб калака бўлсинлар!
16. Менга: «Эҳе, Эҳа!» – деганлар Шармисорликдан эсанкираб қолсинлар!
17. Барча Сени қидирувчилар эса Сендан шод бўлиб севинсинлар. Сенинг нажотларингни севганлар: «Худованд улуғ!» – десинлар мудом.
18. Мен бўлсам – бечораю фақирман, Вале Раббим ейди менинг ғамимни, Удир мададкору халоскорим менинг. Кечикмагин, эй Худойим!
1. Бечорага жони куйган киши бахтлидир, Офат кунида Худованд уни қутқарар.
2. Бечорага жони куйган киши бахтлидир, Офат кунида Худованд уни қутқарар.
3. Худованд уни асраб, ҳаёт бағишлар, Ўзи мамлакатда бахтли бўлар. Сен уни душман ихтиёрига топширмайсан, эй Худованд.
4. У оғриб ётганида уни мустаҳкамлайсан, Хасталик тўшагини Ўзинг ағдариб юборасан!
5. Мен Худовандга дедим: Менга меҳрибонлик қилгин, Дардимга даво бергин; Мен Сенга қарши гуноҳ қилдим.
6. Душманларим мени ғийбат қиладилар, «Қачон ўлиб, унинг номи йўқ бўларкан?» – дейдилар.
7. Улар мени кўрмоққа келса гар, Ёлғон сўзлаб, кўнглида ёмонлик тўқийдилар, Ташқарига чиқар-чиқмас, лоф урадилар.
8. Мендан нафратланувчилар ўзаро пичирлашиб, Менга қарши ёмон ният қиладилар.
9. «Бало-қазо ёпишибди унга, – дейдилар, – Бир ётгандан кейин жойидан турмас!»
10. Ҳатто менинг нон-тузимни тотган, Мен суянган, мен билан тотув бўлган дўстим Менга қарши товонини кўтарди!
11. Аммо Сен, эй Худованд, Менга меҳрибонлик қилиб, оёққа турғаз, Токи улардан қасос олайин!
12. Мендан рози эканингни шундан биламан: Душманим мендан асло устун чиқа олмайди.
13. Софдиллигим туфайли менга мададкорсан, Юзинг ўнгида абадий турғазиб сақлайсан.
14. Исроилнинг Тангриси – Худовандга Абадулабад шон-шарафлар бўлсин! Омин! Омин!
1. Кийик оқар анҳор сувларини тусагандай, Кўнглим Сени шундай тусамоқда, эй Худо!
2. Кийик оқар анҳор сувларини тусагандай, Кўнглим Сени шундай тусамоқда, эй Худо!
3. Худога, кучли, барҳаёт Тангрига жоним ташна. Қачон келиб Худонинг ҳузурига кўринар эканман?
4. «Сенинг Худойинг қаерда?» деб Мендан кун бўйи сўрашмоқда, Кеча-кундуз кўз ёшим менга озиқ бўлмоқда.
5. Шуларни эслаганимда кўнглим сел бўляпти: Мен жамоат билан сайр этар эдим, Байрам тусли, тантанавор оломон ичра, Баланд овозли куйлару ҳамд – санолар ичра Худонинг маъбадига бориб кирар эдим.
6. Эй жоним, нега бундай тушкунсан? Нечун ичимда ғашлик қиласан? Худога умид боғла! Ҳа, мен яна Худога шукр айтаман, Ундан келар менга нажот.
7. Жоним ичимда қийналиб кетмоқда, Шунинг учун Ўрдун диёридан, Ҳермўн ва Мисъор тоғларидан туриб, Сени хотирламоқдаман, эй Худойим!
8. Сенинг шаршаранг овозлари ила Гирдоб гирдобни чорламоқда, Сенинг барча сув тўлқинларинг Устимдан ўтиб кетмоқдалар.
9. Кундузи Худованд иноятини йўллар, Кечаси эса Унгадир менинг хонишим, Ҳаётим Тангрисигадир ибодатим.
10. Мен суянган қоям – Худога дейман: Нечун Сен мени унутдинг? Нега ёв зулми остида ғамгин юрар эканман?
11. «Сенинг Худойинг қаерда?» деб Кун бўйи сўрашмоқда душманларим. Уларнинг ҳақорати илигимга сингди, Суякларим зирқираб кетди.
12. Эй жоним, нега бундай тушкунсан? Нечун ичимда ғашлик қиласан? Худога умид боғла! Ҳа, мен яна Худога шукр айтаман, Ундан келар менга нажот.
1. Ё Худоё, юзимни ёруғ қилгин! Шаккок халойиққа ҳақлигимни кўрсат! Ёлғончидан, ҳийлагардан мени ҳимоя қил!
2. Менинг Худойим ва қўрғоним Сенсан-ку, Нечун мени рад қилдинг? Нега ёв зулми остида ғамгин юрар эканман?
3. Ўз нуринг ва ҳақиқатингни юборгил, Улар менга йўл кўрсатсин, Сенинг муқаддас тоғингга, Улуғ масканларингга мени элтсин;
4. Токи мен Худонинг қурбонгоҳига борай, Мени қувонтирган Тангримга шукрлар дей. Сени ғижжак чалиб куйлайман, Эй, мени шод қилган Худойим!
5. Эй жоним, нега бундай тушкунсан, Нечун ичимда ғашлик қиласан? Худога умид боғла! Ҳа, мен яна Худога шукр айтаман, Ундан келар менга нажот.
1. Ё Худоё! Биз ўз қулоғимиз билан эшитганмиз, Ўтган кунларда, қадимий замонларда Сен яратган ажойиб ишларинг ҳақида Бизга оталаримиз ҳикоя қилиб келдилар.
2. Ё Худоё! Биз ўз қулоғимиз билан эшитганмиз, Ўтган кунларда, қадимий замонларда Сен яратган ажойиб ишларинг ҳақида Бизга оталаримиз ҳикоя қилиб келдилар.
3. Сен Ўз қўлинг-ла халқларни қувиб ташлагансан, Элу элатларни тўнтариб, суриб ташлагансан, Ота-боболаримизнинг эса азиз диёрда томир ёйишига йўл бергансан.
4. Улар диёрни ўз қиличи билан олгани йўқ, Қўл кучлари ёрдамида ғалабага эришгани йўқ. Фақат Сенинг қўлинг, Сенинг кучинг, Юзинг нури ва лутфинг туфайли ғалабага эришганлар.
5. Эй Худойим ва Подшоҳим, Сен Ўшасан, Бани-Ёқубга Ўзинг нажотлар йўллагайсан.
6. Сенинг қувватинг-ла ёвни сузиб юборармиз, Исми шарифинг-ла эзиб ташлармиз ғанимни.
7. Мен ўз камонимга суянмайман, Шамширим эса мени қутқармас.
8. Душманларимиздан бизни Сен қутқарурсан, Биздан нафратланганларни шарманда қилурсан.
9. Кундан-кун Сен бизнинг ифтихоримизсан, эй Худо, Сенинг исмингни абадий шарафлаймиз.
10. Бироқ ҳозир Сен бизни ташлаб, шарманда қилдинг, Қўшинларимиз билан жангга чиқмаяпсан энди.
11. Ёв олдидан бизни қочирдинг, Ағёрлар бизни талон-тарож қилмоқдалар.
12. Бизни қўйлар каби емиш учун топширдинг, Халқлар орасига бизни тарқатиб юбординг.
13. Ўз халқингни эса текинга сотдинг, Унинг баҳоси ҳақида савдолашмадинг.
14. Қўшниларимиз олдида юзимизни қора қилдинг, Атрофимиздагиларга кулги ва масхара бўлдик.
15. Эллар аро бизни кинояга қолдирдинг, Ёт қавмлар бизга қараб, бош чайқаб қўйдилар.
16. Ҳар куни шармандалик кўзим ўнгида, Юзим қора, беркитиб юраман.
17. Туҳматчи ва таҳқирчининг сўкувидан, Душман ва қасоскорнинг боқишидан уяламан.
18. Буларнинг ҳаммаси бошимизга тушди, Бироқ биз Сени унутмадик, Аҳдингга ҳам хоинлик қилмадик.
19. Кўнглимиз қайтмади Сендан, Товонимиз оғиб кетмади роҳингдан.
20. Илло Сен бизни аждарҳо инида поймол қилдинг, Ўлим сояси билан бошимизни чулғадинг.
21. Агар биз Худойимиз номини унутиб, Бегона бир тангрига сиғинганимизда,
22. Худованд бунинг ҳисобини сўрамасмиди? У юрак сирларини билади-ку!
23. Сен туфайли бизни ҳар кун ўлдирмоқдалар, Қурбонлик қўйлар деб ҳисоблайдилар.
24. Ё Раббий, уйғонгин, нега уйқудасан? Тургин, бизни абадий ташлаб қўйма!
25. Нега Сен юзингни яширасан, Фақир ва мазлумларимизни унутасан?
26. Жонимиз тупроқда поймол бўлди, Бағримиз ерга ёпишиб қолди.
27. Сен туриб, бизга ёрдамга шошил, Иноятинг билан бизга нажот юборгил!
1. Дилимдан эзгу каломлар тўкилаверади, Тилим – моҳир ёзувчининг қалами. Яратган шеъримни подшоҳга тақдим этгайман:
2. Дилимдан эзгу каломлар тўкилаверади, Тилим – моҳир ёзувчининг қалами. Яратган шеъримни подшоҳга тақдим этгайман:
3. Сен инсон ўғилларининг энг гўзалисан, Лабларингдан латофатли сўзлар қуйилар. Шул боис Худо сени мангу муборак айлаган.
4. Эй ботир, жамолу салобатинг ила Белингдаги шамширни шайлаб қўй!
5. Шу салобатинг ила жангга тушгил, Ҳақиқатгўйлик, олижаноблик, одиллик йўлида курашгил! Сенинг қўлингдан ажойиб ишлар келгай.
6. Камонинг ўқлари ўткир бўлгай, Подшоҳ душманларининг юрагига санчилгай, Сенинг пойингга халқлар йиқилгай!
7. Эй Худо, Сенинг тахтинг доимий ва абадийдир, Подшоҳлигинг ҳассаси – ҳаққоният ҳассаси.
8. Сен адолатни севиб, Ёвузликдан нафратланасан, Шунинг учун Худо, Сенинг Худойинг Тенгдошларингдан кўра кўпроқ Сенинг бошингга хуррамлик мойи суртган.
9. Бутун уст-бошингдан мирра*, Сабур ва долчин ҳиди сочилар; Фил суягидан қилинган саройлардан келган Ўйин-кулги садолари сени шод қилар.
10. Ҳурматли бонуларинг ичра шоҳ қизлари бор, Малика эса Ўфир олтинига безаниб, Сенинг ўнг томонингда турибди.
11. Тингла, эй қиз, қулоқ солиб қарагин, Қавминг ва отанг уйини унутгин!
12. Подшоҳ сенинг гўзаллигингни орзу этмоқда, Сенинг жанобингдир у, унга сажда қил!
13. Тир қизи сенга таважжуҳ қилсин, Элнинг бойлари сенга ялиниб-ёлворсин.
14. Ҳарамдаги подшоҳ қизи жуда чиройли, Олтиндан тикилгандир унинг либоси.
15. Нақшинкор либосда уни шоҳга келтирадилар, Дугоналари унинг ортидан бориб, Сенга уни элтадилар.
16. Улар шодлигу хуррамлик-ла кузатилиб, Подшоҳ саройига кирадилар.
17. Боболаринг жойини ўғилларинг олгайлар, Сен бутун жаҳонда уларни сарвар этгайсан.
18. Мен наслдан-наслга Сенинг номингни мақтайман, Халқлар эса илалабад Сенга шукроналар айтгай.
1. Худо бизнинг паноҳимиз ва қувватимиздир, Танг аҳволларимизда ҳамиша тайёр турган ёрдамчимиздир.
2. Худо бизнинг паноҳимиз ва қувватимиздир, Танг аҳволларимизда ҳамиша тайёр турган ёрдамчимиздир.
3. Шунинг учун биз қўрқмаймиз; Ҳатто ер остин-устин бўлиб кетса ҳам, Денгизлар бағрига тоғлар қулаб тушса ҳам,
4. Тўлқинлар мавж уриб, кўпириб кетса ҳам, Пўртаналардан тоғу тепа силкиниб кетса ҳам, Биз қўрқмаймиз!
5. Бир дарё борки, Унинг оқимлари Худонинг шаҳрига, Таолонинг муқаддас масканига севинч келтирур.
6. Худо унинг ўртасида, у тебранмас асло. Тонг отганда Худо унга ёр бўлур.
7. Халқлар шовқин солди, ўлкалар тебранди, Тангри овоз берди, дунё эриб кетди.
8. Сарвари коинот бизлар билан, Ёқуб Худоси қўрғонимиз бизнинг!
9. Келинг, Худованд қилмишларини кўринг, У ер юзига қандай даҳшатлар солди!
10. Ер четларига қадар У жангларни тўхтатади, Камонни синдириб, найзани парчалайди, Жанг аробаларини ёқиб кулга айлантиради.
11. «Тўхтанг, билингки, Мен – Худоман, Халқлар ичра номим баланд бўлгай, Ер юзи бўйлаб номим баланд бўлгай».
12. Сарвари коинот бизлар билан, Ёқуб Худоси қўрғонимиз бизнинг!
1. Эй барча халқлар, Худо шаънига қарсак чалинглар, Қувончли садолар-ла хитоб қилинглар!
2. Эй барча халқлар, Худо шаънига қарсак чалинглар, Қувончли садолар-ла хитоб қилинглар!
3. Худойи Таолодан қўрқмоқ лозим, Бутун ер юзида У буюк Подшоҳдир!
4. У бизга халқларни тобе қилди, Элатларни оёғимиз тагига қўйди.
5. Суйган қули Ёқубнинг фахрли қисматин Бизнинг қисматимиз қилиб белгилади.
6. Худо зафар шодиёнаси ила юксалди, Сурнай овози-ла тахтга чиқди Худованд.
7. Тараннум этинг, Худога тараннум этинг! Тараннум этинг, Подшоҳимизга тараннум этинг!
8. Худо бутун ер юзининг Подшоҳидир; Буни фаҳмлаб, тараннум айланг!
9. Худо халқлар устидан салтанатлидир, Худо муқаддас тахтида ўлтирибдир.
10. Халқлар асилзодалари тўпландилар, Иброҳим Худосининг қавмига тўпландилар, Худога қарамдир ер юзи саркардалари; У ғоят баланд мартабалидир.
1. Худованд бузруквордир! Ўз шаҳрида, Ўзининг муқаддас тоғида Худойимизни қанчалар улуғласа оздир.
2. Худованд бузруквордир! Ўз шаҳрида, Ўзининг муқаддас тоғида Худойимизни қанчалар улуғласа оздир.
3. Сион тоғи гўзал тепаликдир, Бутун ер юзининг севинчидир. Шимол тоғларидай улуғдир у, Буюк Подшоҳнинг шаҳридир у.
4. Худо унинг саройларида ҳозирдир, Мудофаа қалъаси Ўзи эканини кўрсатур.
5. Шунинг учун подшоҳлар тўпланиб, Унинг ҳузурига саф-саф бўлиб ўтдилар.
6. Уни кўрганларида таажжубда қолиб, Ваҳму даҳшат олиб қочиб кетдилар.
7. Туғаётган хотиннинг тўлғоғи каби, У ерда уларни титроқ ва азоб қоплади.
8. Сен шарқ шамолини эстириб, Таршиш кемаларини парчалаб ташладинг.
9. Биз Худойимизнинг шаҳрида, Сарвари коинотнинг кентида эшитган эдик, Энди худди ўшани кўрдик: Худо шаҳарни то абад мустаҳкамлайди.
10. Эй Худованд, Сенинг маъбадинг ўртасида Биз иноятингни кўз олдига келтириб, маҳлиё бўлдик.
11. Эй Худо, Сенинг номинг қанчалик улуғ! Шуҳратинг ернинг четларигача ёйилган, Ўнг қўлинг адолатли ишларга тўлиб-тошган.
12. Сенинг ҳаққоний ҳукмларинг туфайли Сион тоғи севинсин, Яҳудо қизлари шод бўлсин!
13. Сион чегарасини кезиб, Атрофини айланиб чиқингиз, Минораларини санаб чиқингиз.
14. Истеҳкомларига яхши эътибор беринг, Саройларида сайр қилинглар, Келажак наслга ҳам ҳикоя этинглар:
15. Ана, бу – Худодир! Абадулабад бизнинг Худойимиздир, Ўлимдан нарига бошловчи Доҳиймиздир.
1. Бунга қулоқ солинг, эй ҳамма халқлар! Эй аҳли дорилфано, барчангиз тингланг!
2. Бунга қулоқ солинг, эй ҳамма халқлар! Эй аҳли дорилфано, барчангиз тингланг!
3. Авомлару бекзода ҳам, бойлару фуқаро ҳам Биргаликда қулоқ солинглар!
4. Тилим ҳикматни баён этар, Дилимдан доно мулоҳазалар ўтар.
5. Ўзим ҳам масалга қулоқ солиб, Сиримни ғижжак билан англатарман.
6. Офатли кунларда нечун қўрқар эканман? Мана, таъқиб қилувчиларнинг ёвузлиги Ҳар ёқдан мени сиқиб қўймоқда!
7. Улар ўз давлатмандлигига таяниб, Бойликлари кўплигидан гердайиб кетганлар.
8. Вале тўлов билан қутқара олмас Бирон-бир инсон ўз биродарин, Худога пул бера билмас Жонига нажот топмоқ учун.
9. Жонлар баҳоси-ку – бебаҳодир, Бунга киши асло эриша олмас.
10. Йўқса киши боқий яшар, Қабр юзини ҳам кўрмас эди.
11. Маълумки, ҳатто донолар ўлар, Аҳмоқ ва нодон бирдай йўқ бўлар, Бойликлари эса бошқаларга қолар.
12. Улар ич-ичидан хаёл суриб: Бизнинг уй-жойимиз боқийдир, дейдилар, Масканимиз наслдан-наслга ўтаверади, деб, Ер-сувига ўз номларини берадилар.
13. Бироқ одам иззатли бўлса-да мангу қўнмас, У ҳайвонга ўхшаб йўқ бўлиб кетар.
14. Уларнинг бу йўли телбаликдир, Уларни маъқуллаганлар эса уларга эргашадилар.
15. Улар қўйлардек тамуғга ҳайдаладилар, Ўлим эса уларнинг чўпони бўлиб қолар. Субҳда солиҳлар улар устидан ҳукм сурар. Уларнинг тани тамуғда нураб кетар, Ўликлар диёри уларнинг қасри бўлар.
16. Бироқ менинг жонимни Худо Ўлим панжасидан қутқариб қолар, Ўзи мени қабул қилар.
17. Бировнинг давлатманд бўлганидан, Ёки хонадони иззати ошганидан қўрқма.
18. У ўлганида ўзи билан ҳеч нарса олиб кетмас, Унинг иззати ҳам орқасидан кетмас.
19. Гарчи тириклигида уни дуо этишган бўлса ҳам, Гарчи у инсонга яхшилик қилиб, Мақтовга сазовор бўлган бўлса ҳам,
20. У ўз оталари наслига етар, Улардай то абад ёруғликни кўрмас.
21. Шуни англамайдиган инсон иззатли бўлса- да, Ҳайвонга ўхшаб йўқ бўлиб кетар.
1. Худованд, Тангри Таоло сўзлади, Қуёшнинг чиқар еридан ботар еригача У ер юзига хитоб қилмоқда.
2. Камоли чиройли Сиондан Худо зуҳур этади.
3. Худойимиз келадию, индамай турмас. Унинг олдида еб битирадиган оташ, Атрофида эса – шиддатли бўрон.
4. Ўз халқига ҳукм чиқармоқ учун, У юқоридан еру осмонни чақиради:
5. «Мен билан қурбонликка аҳд қилган Азизларимни Менга тўплаб беринглар!»
6. Осмон Унинг адолатини эълон қилади, Худонинг Ўзи – Ҳукмловчидир.
7. «Эй халқим, тинглагин, Мен сўзлайман, Эй Исроил, сени қаттиқ огоҳлантираман, Мен Худоман, Сенинг Худойингман.
8. Қурбонликларинг учун таъна қилмайман, Куйдирган бағишловларинг қаршимда доим.
9. Мен на ҳовлингдаги буқани, На оғилингдаги такани истайман.
10. Меникидир ўрмоннинг ҳамма ҳайвонлари, Тоғда яшовчи минглаб жониворлар.
11. Барча тоғ қушларини Мен биламан, Бутун дашт жониворлари қўлим остида.
12. Оч қолсам-да, сендан сўрамайман, Меникидир дунё ва уни тўлдирган борлиқ.
13. Мен буқа гўштини ермиканман, Ёки такалар қонини ичармиканман?»
14. «Худога шукрона билан қурбонлик келтир, Ҳақ Таолога назрларингни бажо келтир.
15. Оғир кунларда Мени чақиргин, Мен сенга нажот бераман, Сен эса Мени улуғлайсан».
16. Бироқ гуноҳкорга Худо бундай дейди: «Нега сен Менинг амрларимни талқин қилиб, Аҳд-паймонимни оғзингга оласан?
17. Сен Менинг йўл-йўриғимдан нафратланиб, Каломларимни хор қилиб ташлайсан-ку!
18. Ўғрини кўрганда у билан топишиб оласан, Зиногар ила бир жон, бир тан бўласан.
19. Оғзингда ёмонликка эрк бериб, Тилингда ҳийлани тўқийсан.
20. Ўтирсанг, биродарингни ғийбат қиласан, Ўз онанг ўғлига туҳмат қиласан.
21. Сен шу ишларни қилдинг, Мен эса индамадим; Шунда Мени ўзингга ўхшаш деб ўйладинг. Энди Мен адабингни бериб қўяман, Гуноҳингни кўз ўнгингда фош қиламан.
22. Энди шуни англаб олинг, Эй сизлар, Худони унутганлар! Йўқса сизларни парчалаб ташларман Ва нажоткорингиз қолмас».
23. «Шукрона билан қурбонлик келтирган Мени улуғлайди, Шу йўлда тўғри юрганларга Мен илоҳий нажот йўллайман».
1. Эй Худо, менга иноят қилиб, Меҳрибонлик кўрсатгин! Чексиз раҳм-шафқатинг туфайли Қонунсиз ишимдан кечиб юборгин!
2. Эй Худо, менга иноят қилиб, Меҳрибонлик кўрсатгин! Чексиз раҳм-шафқатинг туфайли Қонунсиз ишимдан кечиб юборгин!
3. Эй Худо, менга иноят қилиб, Меҳрибонлик кўрсатгин! Чексиз раҳм-шафқатинг туфайли Қонунсиз ишимдан кечиб юборгин!
4. Айбимни тамоман ювиб ташла, Гуноҳимдан мени тозалагин!
5. Қилмишимни қонунсизлик деб тан оламан, Қилган гуноҳим кўз ўнгимдадир мудом.
6. Мен Сенга, фақат Сенга қарши гуноҳ қилдим, Сенинг кўз олдингда ёмонлик қилдим. Сен эса сўзингда доим барҳақсан, Ҳукм қилганингда фақат одилсан.
7. Мен гуноҳкор бўлиб дунёга келганман, Онам мени гуноҳ ичида туққан экан.
8. Сен кўнгиллардан ҳақиқатни қидирасан, Яширин қалбимга ҳикматни ўргатасан.
9. Мени иссоп* билан тозала, пок бўлай, Мени ювгин, қордан ҳам оқ бўлай!
10. Менга шодлигу хурсандлик муждасин келтир, Сен эзган суякларимга яна жону қувонч кирсин!
11. Гуноҳларимдан юзингни ўгиргин, Барча ёмонликларимдан кечиб юборгин!
12. Эй Худо, менда пок юракни яратгин, Ичимда янги, собит руҳни бунёд этгин.
13. Мени Ўзингдан узоқлаштириб ташлама, Ўз Муқаддас Руҳингни мендан олма.
14. Нажотинг ила мени қайта қувонтиргин, Иродали руҳ ила мени мустаҳкамлагин.
15. Қонунбузарларга Сенинг йўлларингни ўргатаман, Гуноҳкорлар Сенга қайтиб келсинлар.
16. Қонимдан ўтавергин, эй Худойим, Нажоткорим, Сенинг адолатингни тараннум этсин тилим.
17. Қулфи дилимни Ўзинг очиб юборгин, ё Раббий, Тилимдан тушмасин энди Сенинг саноларинг!
18. Сен қурбонликни хоҳламассан, Акс ҳолда уни сўйиб келтирар эдим; Куйдирилган бағишловдан ҳам рози бўлмассан.
19. Худога маъқул бўладиган қурбонлик – бузилган кўнгилдир. Бузилган, эзилган кўнгилни Сен хорламассан, эй Худо.
20. Сионга лутфу карам айлагин, Қуддус деворларини обод қилгин!
21. Ўшанда ҳалол қурбонликлар келтирилажак, Ўшанда ёқиладиган қурбонликлар тутуни Сенинг ризолигингни топажак, Қурбонгоҳингда новвослар қурбон қилинажак.
1. Эй зўравон, нечун ёвузлигинг билан мақтаниб, «Тангри инояти менга доим ёр», деб юрасан?
2. Эй зўравон, нечун ёвузлигинг билан мақтаниб, «Тангри инояти менга доим ёр», деб юрасан?
3. Эй зўравон, нечун ёвузлигинг билан мақтаниб, «Тангри инояти менга доим ёр», деб юрасан?
4. Ҳой ҳийлагар, нияти бузуқ, Кескир устарадекдир тилинг!
5. Сен яхшиликдан кўра ёмонликни, Ҳақиқатдан кўра ёлғонни ортиқ севасан.
6. Эй сен, макрли тил, Қинғир мақсадларни ортиқ севасан!
7. Тангри Ўзи сени абадий ҳалок қилади, Сени чодирингдан қувиб чиқаради, Тириклар диёридан илдизингни қуритиб ташлайди.
8. Солиҳлар буни кўриб, қўрқадилар, Унинг устидан кулиб, дейдилар:
9. «Қаранг, Худони таянчим деб билмаган, Давлати кўплигига эътиқод қўйиб, Бойлигига ишонган одамнинг оқибати шу!»
10. Мен эса Худо уйида яшнаб турган зайтун дарахти кабиман, Илалабад Худо иноятига суяниб, умид қиламан.
11. Сенга мангу шукрлар дейман, ё Раб, Чунки буни Сен бажардинг. Сенинг исмингга умид қиламан, Зеро азизларинг наздида эзгудир исминг.
1. Аҳмоқ ўз кўнглида: «Худо йўқ!» – дейди. Бундайлар бузилиб борган сари расво бўладилар. Яхшилик қиладиган ҳеч кимса йўқ.
2. Аҳмоқ ўз кўнглида: «Худо йўқ!» – дейди. Бундайлар бузилиб борган сари расво бўладилар. Яхшилик қиладиган ҳеч кимса йўқ.
3. Худо инсон ўғилларига осмондан боқади, Мени қидирувчи бирор идрокли киши бормикан, дея.
4. Илло ҳамма йўлдан озиб гумроҳ бўлган, Барча чириб, яроқсиз бўлган. Эзгулик қиладиган йўқ, Ҳатто бирор киши ҳам йўқ!
5. Халқимни бир луқма каби ютиб юборадиган, Худони эса чақирмайдиган бадкирдорларнинг ақли етмасмикин?
6. Қаранг, улар қўрқувдан чўчидилар, Аммо ҳеч қўрқинч йўқ эди. Худо сени қамал қилганларнинг суякларини сочиб ташлади. Сен уларнинг шармандасини чиқардинг, Ҳа, Худонинг Ўзи уларни рад этди.
7. Кошки СионданИсроилга нажот келса! Худо Ўз халқини асирликдан қайтаргач, Бани-Ёқуб шод бўлгай, Исроил севингай.
1. Эй Худо, Исминг ҳақи учун мени қутқаргин, Қудратинг ила ҳуқуқимни ҳимоя қилгин!
2. Эй Худо, Исминг ҳақи учун мени қутқаргин, Қудратинг ила ҳуқуқимни ҳимоя қилгин!
3. Эй Худо, Исминг ҳақи учун мени қутқаргин, Қудратинг ила ҳуқуқимни ҳимоя қилгин!
4. Ибодатимни тинглагин, эй Худо, Сўзларимга қулоқ бергин!
5. Ажнабийлар менга қарши оёқ кўтарди, Золимлар жонимга қасд қилдилар; Улар Худони писанд қилмайдилар.
6. Мана қаранг, Худо менга ёрдамчидир, Раббимнинг Ўзи жонимни асрайди.
7. У офатни мендан қайтариб, Ёвларимнинг ўз бошига солади. Ҳақиқатинг ҳақи уларни маҳв қил, эй Худованд!
8. Сенга чин кўнгилдан қурбонлик келтириб, Исмингга шукрлар дейман, ё Раббим, Чунки эзгудир Сенинг исминг.
9. Сен мени ҳар қандай кулфатдан қутқардинг, Ёвларимнинг шармандалигини менга кўрсатдинг.
1. Эй Худо, Ибодатимга қулоқ солгин, Юз ўгирма муножотимдан!
2. Эй Худо, Ибодатимга қулоқ солгин, Юз ўгирма муножотимдан!
3. Мени яхши тинглаб, жавоб бергин! Мен қайғуга ботиб, фиғон чекяпман.
4. Душман дўқ-пўписа қилаётир, Фосиқ жабр-ситам айламоқда; Улар менга кулфат келтирмоқчи, Қаҳр-зўғим ва хусумат ёғдирмоқдалар.
5. Бағримда юрагим ўйнаяпти, Устимга ўлим даҳшатлари тушди.
6. Менга қўрқув ва титроқ келди, Ваҳима босиб олди юрагимни.
7. Кошки кабутарнинг қаноти менда бўлса эди, Учар ва роҳат ҳам топар эдим, дедим.
8. Ҳа, узоқларга учиб кетиб, Чўл-биёбонда қўнолға топар эдим.
9. Қирон ва бўрондан тез қочиб, Бекинар жой қидириб топар эдим.
10. Ё Раббий, Сен уларни яксон қил, Тилларидан айириб ташла! Шаҳарда фақат зўравонлик ва ғавғони кўряпман.
11. Кечаю кундуз шаҳар деворлари устида юрибдилар, Шаҳар гуноҳ ва кулфат билан тўлиб-тошган.
12. Унинг ўртасида бузуқчилик ҳоким, Ҳийлаю фириб майдонларидан чиқмай қолди.
13. Мени ҳақорат қилаётган душман эмас, Акс ҳолда чидар эдим. Менга ағёрлик қилаётган ёв эмас, Йўқса ундан қочар эдим.
14. Аммо сен ўзингсан, менинг тенгқурим, Ўртоғим, менинг жон дўстим!
15. Биз қандай бирга ширин суҳбатлар қилиб, Оломон билан Худо уйига кириб чиқар эдик...
16. Ўлим уларнинг бошига келсин, Тамуғга тириклигича кетсинлар! Уларнинг уйларидаю ичларида – фақат ёвузлик.
17. Мен бўлсам, Худони чақиряпман, Худованд менга нажот берар.
18. Оқшом, субҳ ва қиёмда фарёд этиб, Ташвишмандлар ноласини қиляпман. Худованд менинг товушимни эшитар.
19. Қаршимда кўпчилик саф тортган бўлса-да, Жангдан жонимни Ўзи қутқарар, Мени соғ-саломат сақлаб қолар.
20. Азалдан Тангри Ўз тахтида ўлтирибди, У эшитади ва уларни жиловлайди.Улар тавба-тазарруга ёндашмайди, Худодан ҳам қўрқмайдилар.
21. Тинч аҳолига қўл узатиб, Аҳд-паймонни бузиб юрибдилар.
22. Уларнинг тили ёҒдай бўлса ҳам, Лекин юракларида ҳарбу зарб бор. Сўзлари ҳалимдек бўлса-да, Лекин ўзлари – яланғоч қиличдир.
23. Ташвишингни Худовандга ташлаб кет, Унинг Ўзи сенга таянчиқ бўлур. Солиҳнинг йиқилишига У абадий йўл бермас.
24. Қонхўр ва ҳийлагар одамларни эса Ўзинг ҳалокат чоҳига ташлайсан, эй Худо, Улар умрининг ярмини ҳам яшамайдилар. Менинг эса Сенга ишончим комил.
1. Эй Худо, менга меҳрибонлик кўрсатгин! Чунки инсон мени ютмоқни истамоқда, Кун бўйи зарба бериб, исканжага олмоқдалар.
2. Эй Худо, менга меҳрибонлик кўрсатгин! Чунки инсон мени ютмоқни истамоқда, Кун бўйи зарба бериб, исканжага олмоқдалар.
3. Кундан-кун душманларим мени ютмоқ пайида, Жуда кўпчилик менга қарши чиққан, ё Таоло!
4. Қўрққан кунимда умидим Сенда, ё Раб!
5. Мен Худо каломини тараннум этаман, Худога умид боғлаб, қўрқмайман; Башар менга не қила билар?
6. Ҳар кун сўзларимни бузиб кўрсатадилар, Менга қарши бутун ниятлари – ёвузлик.
7. Улар мени яширинча кузатиб турадилар, Жонимга қасд қилиб, изимдан қувадилар.
8. Уларни асло қўлдан чиқарма, эй Худо, Ғазабинг ила халқларни тўнтариб юбор!
9. Ғурбатимни Сен ҳисобга олгансан; Кўз ёшларимни шишангга солиб кўргин, Улар Сенинг китобингда ёзилган-ку!
10. Мен Сени чақирган кунимда, Душманларим орқага қайтадилар; Шундан биламанки, Худо мен томонда.
11. Мен Худо сўзини тараннум этаман, Худованд каломини куйлайман;
12. Худога умид боғлаб, қўрқмайман; Инсон менга не қила билар?
13. Эй Худо, атаган назрларим менга фарздир, Сенга шукроналаримни бажо келтираман.
14. Сен жонимни ўлимдан асрадинг, Оёқларимни тўсиқлардан сақладинг. Мен энди ҳаёт ёруғида, Худо ҳузурида юраман.
1. Менга шафқат қилгин, эй Худо, Менга шафқат қилгин! Ўзингсан-ку жонимга паноҳ! Балолар қайтмагунига қадар, Қанотларинг соясида паноҳ топаман.
2. Менга шафқат қилгин, эй Худо, Менга шафқат қилгин! Ўзингсан-ку жонимга паноҳ! Балолар қайтмагунига қадар, Қанотларинг соясида паноҳ топаман.
3. Мен учун эзгулик яратувчи Тангримга, Худойи Таолога илтижо қиламан.
4. У кўкдан менга нажот юборгай, Мени тишлаётганларни шарманда қилгай. Худо Ўзининг инояту ҳақиқатини юборгай.
5. Мен арслонлар ўртасида қолдим, Йиртқичлар ичра ётибман-ку! Одамзод тиши – бамисоли найзаю ўқ, Уларнинг забони – кескир қилич!
6. Эй Худо, фалакдан ҳам баланд юксалгин, Улуғворлигинг рўйи замин узра порласин!
7. Улар қадамларимга тўр тайёрлашди, Жоним маъюсликка тушди. Борар йўлимда чуқур қазишди, Чуқурга ўзлари қулаб тушди.
8. Юрагим шай, эй Худо, юрагим шайдир. Мен Сени куйлайман, тараннум этаман.
9. Уйғонгин, эй руҳим! Уйғонинг, эй чанг ила ғижжак! Мен саҳарни уйғотиб юбораман.
10. Халқлар ичра Сенга шукр дейман, ё Раббий, Эллар аро Сени тараннум этгайман.
11. Сенинг иноятинг кўклардан ҳам баланд, Ҳақиқатинг эса булутлардан ҳам юксакдир.
12. Эй Худо, фалакдан ҳам юқорига юксалгин, Улуғворлигинг рўйи замин узра порласин!
1. Эй қозилар, наҳотки сиз адолатни сўзлаяпсизлар? Наҳотки тўғри ҳукм чиқаряпсиз, эй бекзодалар?
2. Эй қозилар, наҳотки сиз адолатни сўзлаяпсизлар? Наҳотки тўғри ҳукм чиқаряпсиз, эй бекзодалар?
3. Аксинча, кўнглингизда ноҳақликни тўқийсизлар, Қўлингиздан мамлакат бўйлаб зўравонлик келади.
4. Фосиқлар она қорнидан чиқибоқ янглишар, Ёлғончилар туғилишидан бошлаб адашар.
5. Уларнинг заҳари – бамисли илон оғуси, Улар кар илонга ўхшаб қулоғини беркитар.
6. У илонки, эшитмас афсунгар товушин, Туймас ҳам унинг моҳирона сеҳр-жодусин.
7. Ё Худоё Худовандо, Уларнинг оғзидаги тишларни синдириб ташла, Арслонлар жағларини эзиб ташла!
8. Оқар сувдай сочилиб йўқ бўлсинлар, Ёйни тортганда ўқлари синиб тушсин.
9. Шиллиқ қурт сингари эриб кетсинлар, Онаси қорнидан чала туғилган, Қуёш кўрмаган гўдакдай бўлсинлар.
10. Қозонларингиз тикан ўтини сезишидан олдин, Гўшт хомми, пишиқми деб ўтирмасдан, Уларни уюрма супуриб ташлагай!
11. Солиҳ қаримтасини кўриб севингай, Фосиқнинг қони ила оёқларини ювгай.
12. Ўшанда инсонлар айтадурлар: Ҳали ҳам солиҳга мукофот бор экан, Ҳануз ер юзида ҳукм қилувчи Худо бор экан!
1. Мени душманларимдан озод этгин, эй Худойим, Менга исён қилганлардан ҳимоя қилгин.
2. Мени душманларимдан озод этгин, эй Худойим, Менга исён қилганлардан ҳимоя қилгин.
3. Бадкирдорлардан мени халос қилгин, Қонхўр одамлардан мени қутқаргин.
4. Мана улар писиб ётиб, жонимга қасд қилмоқдалар, Зўравонлар менга ҳужум бошлаяптилар. Жиноят ёхуд гуноҳим туфайли эмас, эй Худованд,
5. Мен бегуноҳ бўла туриб, ҳужумга саф тортяптилар. Менга ёрдам бермоқ учун тургин ва қарагин!
6. Сен, эй Худованд, Сарвари коинот, Исроилнинг Тангриси, Барча халқларга чора бермоқ учун қўзғалгин, Сотқину хоинларнинг ҳеч бирини аямагин!
7. Шомда улар қайтиб, итлардай увлаб, Шаҳар атрофини айланиб чиқадилар.
8. Уларнинг оғзи тинмай иғво тўқийди, Лаблари эса бамисоли дудама қилич! Улар: Ким эшитар экан? – дейди.
9. Сен эсанг, эй Худованд, Бундайлар устидан куласан, Элу элатларни масхара қиласан.
10. Эй қудратим*, Сенга кўз тикаман; Менинг минорам Сенсан-ку, эй Худойим!
11. Худойим Ўз инояти ила мени қаршилайди, Душманларим устидан зафар бағишлайди.
12. Уларни ўлдирма, токи халқим унутмасин, Уларни қудратинг-ла йиқит, дарбадар қил, Ё Раббий, бизнинг қалқонимиз!
13. Оғизларидан чиққан гуноҳли сўзлар, Улар ўқиган лаънат ва ёлғонлар учун Ўз ғурурлари билан ушлаб қолинсинлар.
14. Нест-нобуд қилгин уларни! Ғазабинг билан қириб ташла уларни! Улар йўқ бўлсин ва ҳамма билсин: Ёқуб элида ва рўйи замин узра Худо ҳокими мутлақдир.
15. Шомда улар қайтиб, итлардай увлаб, Шаҳар атрофини айланиб чиқадилар.
16. Ўлжа топмоқ-чун дайдиб юриб, Очликдан ириллаб тунайдилар.
17. Мен эсам, Сенинг қудратингни куйлайман, Эрта тонгдан иноятингни тараннум этаман. Чунки Сен менга минора бўлгансан, Хавфли кунимда паноҳим бўлгансан.
18. Эй қудратим, Сени тараннум этаман. Худодир менинг мустаҳкам қалъам, У мендан меҳр-иноятини аямайди.
1. Эй Худо, Сен бизларни ташлаб қўйдинг, Сафларимизни ёриб босдинг, Бизлардан ғазабландинг. Кошки бизларга яна юз тутсанг!
2. Эй Худо, Сен бизларни ташлаб қўйдинг, Сафларимизни ёриб босдинг, Бизлардан ғазабландинг. Кошки бизларга яна юз тутсанг!
3. Эй Худо, Сен бизларни ташлаб қўйдинг, Сафларимизни ёриб босдинг, Бизлардан ғазабландинг. Кошки бизларга яна юз тутсанг!
4. Сен мамлакатни ларзон айладинг, Ерни дарз-дарз қилиб юбординг. Ер юзи яксон-талқон бўлди, Ёриқларини тикламоқ-чун даво топгин!
5. Халқингга оғир кулфатлар келтирдинг, Бизга заққумли шаробни ичирдинг.
6. Ўзингдан қўрққанларга туғ бергинки, Уни ҳақиқат йўлида баланд кўтарсинлар!
7. Ўз севганларинг халос бўлсинлар, Кучли қўлинг билан қутқаргин бизни, Қулоқ солгин бизга!
8. Худо Ўзининг муқаддас маконида сўзлади: «Мен Шакамни тантана ила тақсимлайман, Суккот водийсини эса ўлчаб оламан.
9. Гилъад Меники, Манаше ҳам Меники. Эфраим – бошимдаги дубулға, Яҳудо – салтанатим ҳассаси.
10. Мўов – ювинадиган тосимдир. Эдўм устига этигимни босаман, Филистия узра ғалаба эълон қиламан».
11. Мустаҳкам шаҳарга мени ким элтади? Эдўмга мени ким кузатиб боради?
12. Эй Худо, Ўзинг бизни ташлаб қўймадингми? Қўшинларимиз билан чиқмаяпсан-ку, эй Худо!
13. Ёвга қарши курашда бизга ёрдам бергин, Чунки башарият нажоти бемаъниликдир!
14. Биз Худо номи билан ботирлик қиламиз, Душманларимизни У тор-мор этади.
1. Эй Худо, дод-фарёдимни эшитгин, Тоат-ибодатимга қулоқ солгин!
2. Эй Худо, дод-фарёдимни эшитгин, Тоат-ибодатимга қулоқ солгин!
3. Менинг дилим қон бўлди-ку, Ернинг олис бурчидан Сени чақираман. Ўзимдан баланд қояга мени олиб чиққин!
4. Ўзинг менга паноҳ бўлгансан-ку, Ёвга қарши мустаҳкам минора бўлгансан.
5. Сенинг чодирингда боқий қоларман, Қанотларинг соясида осойиш топарман.
6. Эй Худо, Менинг назр-ниёзимни Ўзинг эшитдинг, Художўйлар насибасига мени ноил этдинг.
7. Подшоҳ кунларига кунлар қўшгин, Унинг умри айёми даврларча давом этсин!
8. У Сенинг ҳузурингда абадий турсин, Эй Худо, амр бергин-ким, Иноят ва ҳақиқат унга ёр бўлсин доим!
9. Мен Сенинг исмингни мангу куйлайман, Атаган назрларимни кундан-кун бажо этаман.
1. Худо олдида менинг қалбим тинч, Фақат Ундан келар менга нажот.
2. Худо олдида менинг қалбим тинч, Фақат Ундан келар менга нажот.
3. Ўзидир суянчиғим, нажоткорим, Мустаҳкам қалъам менинг; Мен тебранмасман мутлақо.
4. Қачонгача ҳаммангиз эрга ёпириласизлар? Гўё эгилган пахса, қийшайган ғов бўлгандай, Унга қақшатқич зарба берасизлар.
5. Унинг номига доғ туширишни кўзлаб, Ёлғон-яшиқ гапга ружу қўясизлар. Уларнинг оғзидан-ку хайр дуо тўкилур, Лекин юракларида заҳру лаънат тўқилур.
6. Худо олдида тинчлан, қалбим менинг, Фақат Ундандир менинг умидим.
7. Ўзидир суянчиғим, нажоткорим, Мустаҳкам қалъам менинг; Мен тебранмасман ҳеч қачон.
8. Нажотим ва иззатим Худодан келур, Худодир қудратли қоям, паноҳим менинг.
9. Ҳар дам Унга умид боғланг, эй мардум, Унинг олдида юракларингизни очинг; Худодир бизнинг паноҳимиз.
10. Одамзод-ку – бир нафасгина, Бекзода-чи – бир ёлғондир. Улар иккови тарозида тортилса, Нафасдан ҳам енгил бўлиб чиқарлар.
11. Талончиликка умид боғламанг, Ўғирлиқ-ла беҳуда мақтанманг, Давлат ошиб кетса, унга кўнгил қўйманг!
12. Худо бир дафъа сўзлади, Мен икки карра эшитдим: Қудрат Худодан келур, дея.
13. Иноят ҳам Сендан келур, ё Раббий, Сен ҳар кишини қилмишига яраша тақдирлайсан.
1. Эй Худо, Сен менинг Тангримсан, Эрта саҳардан Сени излайман, Сенга ташнадир жон-дилим. Қуриб, чарчаб, сувсиз қолган тупроқдай Вужудим Сени қўмсаб қийналмоқда.
2. Эй Худо, Сен менинг Тангримсан, Эрта саҳардан Сени излайман, Сенга ташнадир жон-дилим. Қуриб, чарчаб, сувсиз қолган тупроқдай Вужудим Сени қўмсаб қийналмоқда.
3. Муқаддас маконингда Сенга интизор бўлиб, Қудратинг ва жамолингни кўрай деб турибман.
4. Сенинг иноятинг ҳаётдан ҳам афзалдир, Сенинг мадҳингни тилдан қўймайман.
5. Умрим бўйи Сенга санолар ўқиб, Сенинг номинг-ла кўкка чўзаман қўлларим.
6. Илик ва чарвидан тўйгандек жоним тўяр, Лаб-даҳаним эса Сени тараннум этар.
7. Ётганимда Сени хотирлайман, Кечалари Сени чуқур ўйлайман.
8. Қанотларинг соясида тараннум этаман, Чунки Сен менга ёрдам бериб келдинг.
9. Жон-дилим ила Сенга боғланганман, Сенинг ўнг қўлинг мени қаттиқ ушлар.
10. Бироқ жонимга қасд қилганлар эса Ернинг қаърига тушиб кетгайлар.
11. Улар қилич тиғидан ҳалок бўлғай, Чиябўрига ўлжа бўлғайлар.
12. Подшоҳ бўлса Худодан шод бўлғай. Худо номи ила онт ичган барча Шу кўйи ифтихор топар; Илло ёлғончилар оғзи куяр.
1. Эй Худо, ҳасратли овозимни эшитгин, Душман даҳшатидан мени омон сақлагин!
2. Эй Худо, ҳасратли овозимни эшитгин, Душман даҳшатидан мени омон сақлагин!
3. Ёмон одамларнинг фитна-фасодидан, Бадкирдорлар ғавғосидан мени ҳимоя қилгин!
4. Улар тилларини шамширдай қайраб, Ўқ узгандай заҳарини сочадилар.
5. Софдил одамни пистирмадан пойлаб, Ҳеч қўрқмасдан, ногаҳон уни отадилар.
6. Улар ёвуз ниятларида қаттиқ турадилар, Домларини яшириш учун тил бириктириб: «Ишимизни ким ҳам кўради?» – дейдилар.
7. Улар ёвузлик режаларини тузиб: «Роса боплабмиз-да шу ишни!» – дейдилар, Одамнинг юрак-бағрини чуқур ковлайдилар.
8. Бироқ Худо уларга ўқ отиб, Ногаҳон уларни яралайди.
9. Ўзларининг тиллари орқали Худо уларни йўлдан қоқинтиради; Уларни кўрган барча улардан қочади.
10. Бутун одамзод ваҳм олиб: Буни Худо қилган, деб тан оладилар, Худонинг фаолиятини фаҳмлаб оладилар.
11. Солиҳлар Худованддан шодлигу паноҳ топур, Барча юраги поклар эса У билан ифтихор этур.
1. Эй Худо, Сен Сион мақтовларига муносибсан, Сенга аталган назр-ниёзлар бажо бўлғуси.
2. Эй Худо, Сен Сион мақтовларига муносибсан, Сенга аталган назр-ниёзлар бажо бўлғуси.
3. Сен ибодатни эшитгучисан, Сенга келади барча банибашар.
4. Гуноҳли ишлар мени енгмоқда, Қонунсизлик айбимизни Сен ўчиргайсан.
5. Саодатлидир ундай киши-ким, Сен уни маъбадинг ҳовлисига киритиб, Ўз ҳузурингга сазовор биласан! Биз Сенинг уйинг фаровонлигидан, Муқаддас маъбадинг баракасидан қониқайлик.
6. Эй Сен, бизнинг нажоткор Худойимиз! Сен бизга маҳобату адолат ила жавоб берасан, Эй Сен, ернинг тўрт бурчи-ю, Олисдаги денгизларнинг умиди!
7. Ўз қудратинг-ла тоғларни ўрнатгансан, Сенинг либосинг – ҳайбат.
8. Сен денгизлар шов-шувини, Тўлқинлар гумбурлашини, Халқлар шовқин-суронини тинчитасан.
9. Ер юзи бурчакларида яшовчилар Сенинг ғаройиботларингни кўриб қўрқадилар. Сен кунчиқар ва кунботар ерларини ҳам Ўз шаънингга тараннум эттирасан.
10. Сен ерни зиёрат этиб, сувга қондирасан, Унга мўл-кўлчилик ато қиласан. Худонинг дарёси сув билан тўлиб-тошади. Сен ерни шундай яратдинг-ким, Одамлар учун ғалла ҳосил этсин.
11. Дала жўякларига сув тараб, Кесакларини Ўзинг текислайсан. Тупроғини ёмғир билан юмшатиб, Униб-ўсувига барака берасан.
12. Йилнинг мўл-кўлчилиги таъминланар, Сенинг изларингдан фаровонлик келар.
13. Чўлдаги ўтзорлар ҳам сувга қониб, Тепаликлар шодлик тусига бурканар.
14. Яйловларга чорва ёйилар, Водийларда буғдой тўлғанар. Улар бари севинчдан ўйноқлаб, Тантана билан куйлайдилар.
1. Эй бутун ер юзи, Худо шаънига тантана қилинг!
2. Унинг улуғ исмини куйланг, Шон-шуҳратини юксалтиринг!
3. Худога айтингиз-ким: Сенинг ишларинг қандай қўрқинчли! Қудратинг буюклиги туфайли, Душманларинг Сенга бўйин эгарлар.
4. Бутун дунё Сенга сажда қилсин, Сени тараннум этсин, исмингни куйласин!
5. Келинг-да, Худо яратганларини кўринглар! У бани-инсонга не-не мудҳиш ишлар кўрсатди!
6. У денгизни қуруқликка айлантирди, Бани-Исроилни баҳрдан пиёда ўтказди; Шул кез биз Ундан чоғ бўлдик.
7. У Ўз қудрати билан абадий ҳукм сурар, Кўзлари халқларга диққат билан боқар, Исёнчилар эса қад кўтармас асло!
8. Эй халқлар, Худойимизга санолар ўқинг, Унга таҳсин-тасаннолар ёғдиринг!
9. Бизнинг жонимизни Ўзи барҳаёт сақлаган, Оёғимизнинг тойиб кетишига йўл бермаган.
10. Сен бизни синаб кўрдинг, эй Худо, Кумушни тозалагандай бизни тозаладинг.
11. Бизларни тўрга илинтириб, Белимизга оғир юк қўйдинг.
12. Инсонни бошимизга миндирдинг, Бизни ўтга ҳам, сувга ҳам итқитдинг, Тағин бизни фаровонликка эриштирдинг.
13. Мен Сенинг уйингга бориб, Қурбонликлар келтириб бераман, Атаган назр-ниёзларимни бажо этаман.
14. Қайғули кунларимда ўз оғзим билан Бу ҳақда Сенга ваъда берган эдим.
15. Сенинг шаънингга қўчқорни сўяман, Думба мойини куйдириб тутатаман, Буқалару такаларни бағишлайман.
16. Келингиз, тинглангиз, эй сиз, Барча Худодан қўрқадиганлар! Жоним учун У нелар қилганини ҳикоя этайин.
17. Ўз оғзим билан Уни чақирар эдим, Тилдан қўймас эдим ҳамду саносин.
18. Дилимда терслик бўлсайди гар, Раббим мени тингламас эди.
19. Ҳолбуки Худо менга қулоқ солди, Дуою ибодатларим ижобат бўлди.
20. Худо ибодатимни рад этмади, Дариғ тутмади мендан иноятин. Унга шон-шарафлар бўлсин!
1. Эй Худо, Бизга меҳрибон бўл, дуо қилгин бизни, Мунаввар юзингни устимизга порлатгин!
2. Эй Худо, Бизга меҳрибон бўл, дуо қилгин бизни, Мунаввар юзингни устимизга порлатгин!
3. Ер юзи бўйлаб роҳинг маълум бўлсин, Барча халқлар билиб олсин нажотинг!
4. Эй Худо, халқлар Сенга шукр қилсин, Барча халқлар Сенга шукрона айтсин.
5. Эллар бари севиниб тараннум этсин. Элатларни Сен адолат ила ҳукм этасан, Ер юзидаги қавомларга йўл кўрсатасан.
6. Эй Худо, халқлар Сенга шукр қилсин, Барча халқлар Сенга шукрона айтсин.
7. Мана, ер ўз ҳосилини берди, Худо, бизнинг Худойимиз бизни дуо қилди.
8. Ҳа, Худо бизни доим дуо қилсин, токи Ер юзининг тўрт бурчаги Ундан қўрқсин!
1. Худо кўтарилсин, ёвлари тўзисин, Ғанимлари Унинг олдидан қочиб кетсин!
2. Худо кўтарилсин, ёвлари тўзисин, Ғанимлари Унинг олдидан қочиб кетсин!
3. Сен уларни тутундай тарқатиб юбор! Оташда мум қандай эриб кетса, Фосиқлар Худо олдидан шундай йўқ бўлсин!
4. Солиҳлар бўлса севинсинлар, Худо ҳузурида шодиёна қилсинлар, Қувонч билан тараннум этсинлар!
5. Қани, Худога куйлар айтинг, Унинг исмини тараннум этинг! Булут Чавандозини юксалтиринг!* Унинг номи – Худованддир, Хурсандчилик қилинг ҳузурида!
6. Худо Ўзининг муқаддас маконидадир, У етим-есирларнинг Отасидир, Тул аёлларнинг Ҳимоячисидир.
7. Худо ёлғизларга уй-жой беради, Занжирбандларни озодликка чиқаради; Исёнкорлар эса қуруқ чўлда қолаверадилар.
8. Эй Худо, Сен Ўз халқинг олдига чиқаётганингда, Биёбонда кезиб қадам отаётганингда,
9. Худо олдида, Исроилнинг Тангриси олдида Ер ларзага келди, Синай* тоғи тебранди, Ҳатто фалак ҳам эриб сел бўлди.
10. Сен диёрингга барака ёмғирини ёғдирдинг, Тетикладинг-да ҳолдан кетганда, эй Худо.
11. Умматинг у диёрда истиқомат қилганда, Бечораҳолларга Ўз неъматингни ҳозирладинг, эй Худо!
12. Раббано эълон қилмоқда, Мужда келтираётган қизлар – улкан қўшин:
13. «Саркардаю шоҳлар тўздай тўзғиб кетяпти, Уйда қолган аёллар ўлжани тақсимлашяпти».
14. Наҳот сиз қўралар* аро ётаверасиз? Каптарнинг* қанотлари кумуш ила қопланган, Парлари ялтироқ олтин каби товланар.
15. Жаббор диёридан шоҳларни тўзитганда, Зулмон тоғини қор ёғиб босди.
16. Башан тоғи – Худонинг тоғи, Башан тоғи – юксак тоғдир.
17. Худо маконим деб танлаган Сион тоғига Нечун сиз ғилай қарайсиз, юксак чўққилар? Мана, Худованд унда абадий давр сурар!
18. Худонинг жанг аробалари минг-мингу лак- лак, Улар ичра Раббимиз Ўзи келяпти; У муқаддас макони – Синай тоғидадир.
19. Сен юксакликка чиқиб, асирларни асир олдинг, Инсонлар аро ҳадялар қабул қилдинг, Токи ҳатто осий бандалар ҳам Сендан паноҳ топсин, ёҳу Худовандо!
20. Ҳар куни Раббимизни олқишланг! Худо бизга оғирлик қўйса-да, Бизни Ўзи халос қилади.
21. Худо биз учун Халоскор Тангридир, Қодир Раббимиз қўлидадир ўлимдан нажот.
22. Худонинг Ўзи ёвнинг бошини эзиб ташлар, Гуноҳи билан гердайиб юрган сочли каллани мажақ қилар.
23. «Башандан қайтараман, – деди Раббано, – Денгиз тубидан қайтараман сени.
24. Оёғингни ёвнинг қонига булагайсан, Итларинг ҳам қон ялаб-ялаб тўйгай!»
25. Улар Сенинг тантанавор юришларингни, Ё Худоё, эй Тангрим, эй Подшоҳим, Сенинг муқаддас маконга чиқишингни кўрдилар.
26. Олдинда хонандалар, орқада созандалар, Ўртада чилдирмачи қизлар юришарди.
27. Эй сизлар, Исроил уруғи бўлганлар, Йиғинларда Худойи Таолога санолар ўқинг!
28. Мана кенжа Бенямин уларнинг йўлбошчиси, Улар аро тумонат Яҳудо амирлари бор, Завулун ва Нафтоли* беклари ҳам ҳозир эди.
29. Худойинг сенга куч атаб қўйган. Бизга яратганингни амалда кўрсат, ё Худоё!
30. Қуддус тепасидаги маъбадингдан бошлаб Подшоҳлар Сенга ҳадя келтирадилар.
31. Қамишзорда* яшовчи ёввойи ҳайвонни, Халқлар бузоқлари ичидаги буқалар галасини чўчитгин! Кумуш ёмбилари ила ясаниб елиб бораётган Жанговар халқларни Ўзинг тўзитиб юборгил!
32. Мисрдан ҳудайчилар келади, Ҳабашлар Худога қўл чўзади.
33. Эй ер юзи султонликлари, Худони куйланг, Раббимиз шаънига хониш айланг!
34. Осмону фалак юксаклигига минган, Азалий самовотдан тушган Чавандозни куйланг! Мана, У Ўз овозига куч бериб хитоб қилар.
35. Худонинг қудратига тан беринглар! Унинг салобати Исроилнинг устидадир, Куч-қудрати эса булутларда намоёндир.
36. Худо Ўзининг муқаддас маконида ваҳималидир, У Исроилнинг Тангрисидир, Ўз халқига қувват ва ғалаба бахш этар. Худони олқишланг!
1. Қутқаргин мени, эй Худо! Сувлар ҳалқумимга қадар етди.
2. Қутқаргин мени, эй Худо! Сувлар ҳалқумимга қадар етди.
3. Чуқур ботқоқликка ботганман, Оёқ қўядиган жойим йўқ. Тубсиз гирдоб оғушида қолдим, Сел мени олиб кета ёзди.
4. Мен фарёд қилавериб чарчадим, Томоғим қуриб кетди, Худони кутиб кўзим нури сўнди.
5. Мендан ноҳақ нафратланаётганлар Бошимдаги сочлардан ҳам кўп бўлди-ку! Менга беҳуда хусумат қилаётганлар жуда зўр, Улар мени хомуш қилмоқчилар. Мен ҳеч на олмаган бўлсам ҳам, Қайтариб беришга мажбур этяптилар.
6. Эй Худо, ақлсизлигимни Ўзинг биласан, Айбдорлигимни Сендан яширмайман.
7. Ё Раббий, Сарвари коинот, Сенга умид қилганлар уятга қолмасин, Мен сабабли, эй Исроил Худоси, Таваккал қилувчилар бўлмасин хижолат!
8. Мен Сен деб ҳақоратга чидаяпман, Хижолатдан юзим шувут.
9. Ака-укамга, ўз онамнинг ўғилларига Ғарибу бегона бўлиб қолдим.
10. Сенинг уйингга бўлган рашким Менинг ичимни кемиряпти. Сени таҳқир қилувчиларнинг ҳақорати Менинг бошимга тушди.
11. Йиғлаб, рўза тутиб жонимни қийнасам, Бу ҳам ҳақорат саналди менга.
12. Қанорни* ўзимга уст-бош қилганимда, Улар учун афсона бўлдим.
13. Шаҳар киришида ўтирганлар оғзига тушдим, Майхўрлар таронасига ҳадаф бўлдим.
14. Эй Худованд, Сен лутф қилган чоғинг Ибодатимни Сенга йўллайман, Эй Худо, Сенинг иноятинг беҳад экан, Менга қатъий нажот юборгин!
15. Мени балчиқдан чиқариб қўй, ботиб кетмайин! Мендан нафратланаётган одамлардан, Чуқур сувлардан халос бўлайин!
16. Сел сувлари мени олиб кетмасин, Тубсиз чуқурлик мени ютмасин, Қудуқ оғзи устимдан ёпилмасин!
17. Менга қулоқ бергин, эй Худованд! Сенинг лутфу караминг беқиёс, Раҳмдиллигинг эса беҳисоб экан, Менга эътибор бергин!
18. Юз ўгирма қулингдан, Кулфатдаман, менга тез жавоб бергин!
19. Яқинроқ келиб, жонимни халос қилгин, Менга нажот бер, душманларим уялсин!
20. Бошимга не-не ҳақоратлар тушди, Қанчалик расвою шармисор бўлдим, Ўзинг биласан! Ёвларимнинг ҳаммаси Сенинг кўз ўнгингда.
21. Шармандаликдан юрагим қон бўлди, Ўлар ҳолатда дармонсизман. Шафқат кутдим, аммо беҳуда; Тасалли қидирдим, лекин топмадим.
22. Емагим учун менга заҳар бердилар, Ташналигимда менга сирка ичирдилар.
23. Ўз дастурхонлари уларга қопқон бўлсин, Ўз ҳамсуҳбатлари уларга тузоқ бўлсин!
24. Уларнинг кўз нури сўниб қолсин, Беллари доим титрайдиган бўлсин!
25. Сен ғазабингни уларнинг бошига соч, Қаҳрингга дучор қил уларни!
26. Уларнинг маскани ҳувиллаб қолсин, Чодирларида тирик жон қолмасин!
27. Сендан жафо чекканларни улар қувади, Сен яралаган одамларнинг ярасини эса Қайта-қайта ковлайдилар.
28. Уларнинг гуноҳига гуноҳ қўшгин, Уларни мутлақо оқламагин!
29. Ҳаёт китобидан ўчирилсинлар, Солиҳлар билан бирга ёзилмасинлар!
30. Мен-ку бечораман, азобдаман; Эй Худо, Ўз нажотинг ила мени тиклагин!
31. Қўшиғимда Худонинг номини шарафлайман, Шукроналар билан Уни улуғлайман.
32. Ана шу ҳар қандай туёқли, шохли буқадан Ёки ҳўкиздан кўра Худовандга мақбул келади.
33. Ҳақирлар буни кўриб севинадилар. Эй, барча Худога интилаётганлар, Сизнинг дилингизга яна жон кирсин!
34. Худованд бечоралар фиғонини эшитар, Асир тушган Ўз азизларини хор қилмас.
35. Ер ҳам, кўк ҳам, денгизлар ҳам, Унда қайнайдиган бор махлуқотлар ҳам Худога ҳамду санолар айтишсин!
36. Зеро Худо Сионга нажот юбориб, Яҳудо шаҳарларини ободон қилажак. Улар диёрни эгаллаб, тинч яшашажак.
37. Худо қулларининг насли унга ўрнашажак, Худо номини севгучилар унда ҳузур топажак.
1. Ё Худоё Худовандо, ёрдам бергин, Мени халос қилмоққа шошилгин!
2. Ё Худоё Худовандо, ёрдам бергин, Мени халос қилмоққа шошилгин!
3. Жонимга қасд қилганлар шарманда бўлсин, Юзлари шувут бўлсин! Менга ёмонликни истаганлар орқага қайтиб, Расвои олам бўлсинлар!
4. Менга: «Эҳе, эҳа!» – деганлар Шармандаликдан паришон бўлсинлар!
5. Барча Сени қидирувчилар қувониб, Сендан хурсанд бўлсинлар! Сенинг нажотингни орзу қилганлар: «Худо улуғдир!» – десинлар мудом.
6. Мен эрсам, бечора ва фақирман, Эй Худо, менга тез келгин! Сенсан ёрдамчим ва Қутқарувчим, Кеч қолмагин, эй Худованд!
1. Эй Худованд, Сени паноҳ тортиб келаман, Абадий шарманда бўлмайин!
2. Адолатинг хотири учун менга нажот бергин, Қулоғингни мен томонга тутгин, Токи кулфатдан қочиб халос бўлайин!
3. Сен мен учун суянар қоя бўлгин, Доим қочиб беркинар жойим бўлгин! Мени қутқармоққа амр бергансан-ку, Якка Ўзингсан менинг суянчиғим, қўрғоним!
4. Эй Худойим, Қутқар мени фосиқ одамлардан, Нопоку тажовузкорлар панжасидан!
5. Менинг умидим Сенсан-ку, ё Раббий, Ёшлигимдан бери ишончимсан, эй Худованд!
6. Туғилганимдан буёқ Сенга суянганман, Онам қорнидан Ўзинг ёруғ дунёга чиқардинг, Сени қанчалар мадҳ қилсам оздир.
7. Мен кўплар назарида ажиб бўлиб қолдим, Илло Сен менинг қудратли паноҳимсан.
8. Савлатинг кун бўйи кўз ўнгимда менинг, Ҳамду санойинг тушмас тилимдан менинг.
9. Қариган чоғимда мени ташлаб кетма, Қувватим битганда мени тарк этма!
10. Душманларим менга қарши тил биркитмоқда, Ўзаро кенгашиб, жонимга қасд қилмоқдалар.
11. «Худо уни ташлаб қўйган, деяптилар, Қувиб етиб тутинглар уни, Уни қутқарадиган қолмабди-ку».
12. Эй Худо, мендан узоқлашма, Менга ёрдам бермоққа шошгин, эй Худойим!
13. Жоним душманлари шарманда бўлсин, йўқолсин! Менга ёмонликни раво кўрганлар уялсин, Расвои олам бўлсинлар!
14. Менга қолса, доим Сенга умид боғлайман, Сенга мақтовларни оширавераман.
15. Сенинг адолатингни кун сайин ҳикоя этаман, Нажоткорлигингни тилдан қўймайман мутлақо. Синоатларингни қанча баён этсам оздир!
16. Мен Раббимнинг куч-қудратига суяниб бораман, Сенинг ҳақиқатингдан бўлак ҳеч на тилга олмасман, эй Худованд.
17. Ёшлигимданоқ Ўзинг мени ўргатгансан, эй Худо, Ҳозирга қадар мўъжизаларингни хабарлаб юраман.
18. Эй Худо, мен қартайганимда ҳам, Сочимга оқ тушганда ҳам мени тарк этма, Токи шу наслга Сенинг қудратингни баён этай, Келажак авлодга эса ботирлигингни эълон этай!
19. Эй Худо, осмондай юксакдир адолатинг, Сен улуғ ишлар бажаргансан. Сен каби ким бор, эй Худо?
20. Сен мени кўп ёмон фалокатларга йўлиқтирдинг, Энди қайта жонлантиргин мени! Ернинг қаъридан қайтариб чиқаргин мени!
21. Мени яна юксалтириб, таскин бергин!
23. Мен Сени тараннум этавераман, Лаб-даҳаним Сени куйлайверсин, Сен қутқарган жоним ҳам куйласин.
24. Адолатингни тилдан қўймасман асло. Менга ёмонлик истаганларни қаранг, Улар шармандаю, юзлари шувут бўлди!
222. Эй Худо, Сенга шукрлар дейман, Сенинг садоқатингни чангда куйлайман, Ғижжак чалиб Сени куйлайман, Эй Исроилнингмуқаддас Тангриси!
1. Эй Худо, Подшоҳга Ўз ҳаққониятингни ато қилгин, Шаҳзодага Сенинг адолатинг ёр бўлсин!
2. У Сенинг халқингни ҳаққоният билан, Фақирларингни инсоф ила ҳукм этсин.
3. Токи тоғлардан элга осойишталик, Тепалардан адолат оқиб келсин.
4. У элнинг фақирларини ҳимоя қилсин, Ғариб-ғураболарни халос этсин, Золимни эса эзиб ташласин!
5. Қуёш балқиб, ой чиқиб тургунча, Барча насллар сендан қўрққайлар.
6. Ўти ўрилган майсазорга тушувчи ёмғир каби, Тупроқни суғорадиган кўк томчилари сингари Шоҳ диёрга баракат келтиргай.
7. У ҳукм сурган айёмда солиҳ яшнагай, Ой йўқ бўлгунча тинчлик-осойиш бўлгай.
8. Денгиздан денгизга қадар, Дарёдан* то ер четларигача У ҳукм сургай.
9. Чўл халқи Унинг олдида эгилажак, Душманлари тупроқни ялаяжак!
10. Таршиш* ва ороллар шоҳлари Унга бож келтиражак, Шабо ва Сабо* шоҳлари Унга ҳадя беражак.
11. Ҳамма подшоҳлар Унга сажда қилажак, Барча миллатлар Унга хизмат қилажак.
12. Зеро У додлаб юрган фақирни, Ҳомийси йўқ қашшоқни қутқарур.
13. Бечораю мискинларга раҳмдиллик кўрсатур, Фақирларнинг жонига ора кирур.
14. Ҳийлагар ва зўравондан уларни озод қилур, Назарида уларнинг қони жуда қадрли бўлур.
15. У узоқ яшасин! Унга Шабо олтинидан берилсин! Доимо У учун дуо қилгайлар, Кундан-кун Уни олқагайлар!
16. Ўлка бўйлаб буғдой ҳосили мўл бўлгай, Лубнон ўрмонларидай бўлгай ҳосили, Тоғу тепа бошларида ҳилпиллагай. Шаҳар аҳли эса ердаги майса каби чечак отгай.
17. Шоҳимиз номи мангуликка туражак, Қуёш тургунча донғи ошажак. Барча халқлар У орқали барака топажак, Ҳамма эллар Уни муборакбод этажаклар.
18. Мўъжизавий ишларни ёлғиз Ўзи бажарувчи Исроилнинг Тангриси, Худойи Таолони олқишланг!
19. Унинг улуғвор исмига абадий офаринлар бўлсин, Бутун ер юзи Унинг шуҳрати билан тўлсин! Омин! Омин!
20. Ишай ўғли Довуднинг ибодатлари шу билан тугади.
1. Исроилга, ҳа, барча дили покларга Худо доим ҳимматлидир.
2. Менинг эса оёқларим қоқила ёзиб, Товонларим тойишига оз қолган эди.
3. Мен фосиқлар соғломлигини кўрдим, Мақтанчоқлар ҳолига ғашим келди.
4. Улар ўлгундек изтироб чекмайди, Танлари эса соппа-соғломдир.
5. Уларда халқ дарди йўқ, Бошқа одамлардай балога йўлиқмайдилар.
6. Гарданларига мағрурлик мунчоғин тақиб, Зўравонлик либосига безанганлар.
7. Кўзлари семизликдан қисилиб қолган, Кўнгилларидаги хаёллар дайдиб юради.
8. Мазах билан, кек сақлаб гапирадилар, Кибр ҳам, жабр ҳам тушмас тилларидан.
9. Оғизларини кўкка кўтарганлар, Забонлари эса ерда судралмоқда.
10. Ҳатто Худо халқи улар томон юз бурмоқда, Уларда сув кўп экан, ичган қонар экан.
11. «Тангри қаердан билади? Таолода билим бормикан?» – дейдилар.
12. Ана шундайдир бетавфиқлар, Бу дунёда роҳат-фароғатдадирлар, Давлатлари тобора ошиб боради.
13. Мен бекорга пок сақлабман юрагим, Ҳалол қўлим-ла ишламоғим беҳуда экан!
14. Мен ҳар куни кулфатга йўлиқаман, Субҳдан-субҳга адабимни еяпман-ку!
15. Агарда шундай сўзлайман, деганимда, Сенинг ўғилларинг наслига хоинлик қилар эдим.
16. Буни қандай тушуниш керак деб ўйлаганимда, Бу менга оворагарчиликдай туюлди –
17. То Тангрининг азиз маконига кириб, Уларнинг хотимасини тушуниб олгунимча..!
18. Ҳа, Сен уларни тойғоқ ерларга қўйдинг, Бехосдан туби йўқ жарликка улоқтирарсан.
19. Улар ногаҳон донг қотиб қолар, Даҳшатдан супурилиб, барҳам топар.
20. Уйғонганда туш қандай эсдан учиб кетса, Сен, ё Раббий, уларни шундай уйғотиб, Бемаъни хаёлларини барбод қиласан.
21. Менинг юрагим қайнаб турганда, Жон-таним азобда қолганда,
22. Мен нодон ва жоҳил бўлиб қолдим, Сенинг олдингда ҳайвон каби эдим.
23. Бироқ мен доим Сен биланман, Сен менинг ўнг қўлимдан тутиб турасан.
24. Маслаҳатинг ила менга йўл кўрсатиб, Охирида мени шараф ила қабул қиласан.
25. Осмонда кимим бор Сендан бўлак? Ерда ҳам Сендан ўзгасини истамайман.
26. Баданим, юрагим ҳолдан кетмоқда, Илло Худо абадий дилим суянчиғидир, Эзгулик қисматим Унинг Ўзидир.
27. Мана, Сендан узоқда қолганлар йўқолур, Сенга хоинлик қилган ҳар бир кишини нобуд этасан.
28. Лекин мен учун Худога яқинлашмоқ яхшидир. Унинг барча ишларини тарғиб қилай дейман, Худойи Таолони ўзим учун паноҳ биламан.
1. Эй Худо, Сен нечун бизни абадий рад қилдинг? Нега Ўз яйловинг қўйларига қарши қаҳринг ўт олди?
2. Қадимдан соҳиб бўлган умматингни эслагин, Ўз халқим деб қўлга киритган миллатни, Масканим деб танлаган Сион тоғини аягил!
3. Шу бепоён харобага қараб одим отиб боравергин: Душман маъбадингга қанчалик вайронагарчилик келтирган!
4. Азиз маконинг ўртасида ёвларинг наъра тортиб, Туғ деб ўз санжоқларини ўрнатдилар.
5. Улар худди дарахтга болта ургандек, Сенинг азиз маконингни болталаб ташладилар.
6. Маъбаднинг ҳамма ёғоч безакларини Болтаю табарлар-ла чопиб ташладилар.
7. Маъбадингни оташга бердилар, Исминг ўрин олган азиз жойни ҳаромладилар.
8. «Уларни батамом вайрон қиламиз!» – деб кўнгилдан кечирдилар, Мамлакатдаги барча Худо уйларини кулга айлантирдилар.
9. Илоҳий аломатни тополмай қолдик, Наби-анбиё ҳам қолмади бизда, Ҳеч ким билмайди, қачонгача...
10. Эй Худо, қачонгача ғаним ҳақорат этади? Душман исмингни абадий сўкармикан?
11. Нечун қўлингни, кучли ўнг қўлингни чўзмай турасан? Қўлтиғингдан қўлингни чиқар-да, йўқ қил уларни!
12. Эй Худо, Сен қадимданоқ менинг Подшоҳимсан, Замин бўйлаб нажотлар юборгучи Худосан.
13. Сен қудратинг билан денгизни ёриб, Аждаҳо бошларини сувда яксон қилгансан.
14. Ҳа, Левятан* бошларини тилка-пора қилиб, Уни чўл аҳлига емиш учун ташлагансан.
15. Янги чашмалару анҳорларни юзага келтириб, Доим оқиб келган дарёларни қуритиб юборгансан.
16. Кундуз Сеники, кеча ҳам Сеникидир, Ёғдуни, қуёш нурини Сен бунёд этгансан.
17. Барча ер чеккаларини ўрнатган Сенсан, Ёзу қишни таъсис этган Ўзингсан.
18. Шуни эслагин, эй Худованд, Душман Сени ҳақорат қилди, Олчоқ бир қавм Сенинг исмингни сўкди.
19. Каптаринг жонини ёввойи ҳайвонларга берма, Бечораларинг ҳаётини абадий унутма!
20. Ўз аҳд-паймонингга эътибор бергин, Зеро диёримизнинг қоронғу жойлари Зўравонлик ўчоқлари билан тўлиб кетган.
21. Ҳақиру мазлум шармандаларча тисланмасин, Бечораю камбағал яна исмингга санолар ўқисин!
22. Тургин, эй Худо, Ўз ғоянгни ҳимоя қилгин! Кун бўйи ёғаётган разиллар ҳақоратини инобатга олгин!
23. Душманларингнинг товушини эшитмай қолмагин, Исёнчилар ғулғуласи тўхтовсиз юксалиб боряпти-ку!
1. Сенга шукрлар деймиз, эй Худо, Шукрлар деймиз, чунки Сенинг исминг яқин, Бунга Ўз ажойиботинг гувоҳдир.
2. Сенга шукрлар деймиз, эй Худо, Шукрлар деймиз, чунки Сенинг исминг яқин, Бунга Ўз ажойиботинг гувоҳдир.
3. «Мен белгилаган вақтнинг ўзида Тўғрилик билан ҳукм чиқараман.
4. Ер ва ундаги борлиқ жон қалтираганда, Унинг устунларини Ўзим ўрнида тутаман».
5. Манманчиларга дейман: Манманлик қилманг! Мугузингизни кўтармангиз, эй фосиқлар!
6. Кўкка кўтармангиз мугузларинг, Кеккайиб гапирманг-да ғоз юриб!
7. Зотан на Шарқдан, на Ғарбдан, На чўллардан одамга юксаклик келур.
8. Ҳокими мутлақ фақат Худодир, Бировни ерга урар, бировни юксалтирур.
9. Мана, Худованднинг қўлида коса бор, Унда шароб кўпириб қайнар; Шу косадан У қуяр-да, Заминдаги жами бетавфиқларга ичирар, Улар ичиб-ичиб, қуйқасини ҳам ялаб чиқар.
10. Шуни мен абадий хабар қиламан, Ёқубнинг Худосига тараннум этаман.
11. Фосиқларнинг ҳамма шохлари қирқилгуси, Солиҳлар мугузи эса юксалиб боргуси.
1. Яҳудо юртида Худо маълумдир, Исроилда Унинг номи буюкдир.
2. Яҳудо юртида Худо маълумдир, Исроилда Унинг номи буюкдир.
3. Салимда* Унинг макони бўлган, Сионни Ўзига маскан қилиб олган.
4. Ўша ерда У ловуллаган ўқларни синдириб, Қалқону, шамширу жанг яроғларин Яксон қилган эди.
5. Сендан нур ёғилиб туради, Ваҳший тоғлардан ҳам баҳайбатсан.
6. Дили ботирлар ўлжа бўлиб, Ўлим уйқусига йўлиқдилар; Эрларнинг ҳеч бири қўлига мадор тополмади.
7. Эй Ёқуб Худоси, Сенинг танбеҳингдан Арава ҳам, от ҳам карахт бўлиб кетди.
8. Сен, ҳа Сен – даҳшатлисан; Ғазабинг келганда олдингда ким тура олар?
9. Осмондан ҳукмингни билдирганингда, Ер қўрқиб, сукутга чўмди.
10. Эй Худо, Сен ҳукм этмоққа турганингда, Ердаги барча мазлумларга қутулиш умиди келди.
11. Инсонлар қаҳри Сенга ҳамду санога айланади, Қолган ғазабни эса Сен бўйсундирасан.
12. Раббингиз Худовандга назр атаб, Уни бажо келтиринглар! Эй, барча Унинг атрофида бўлганлар, Даҳшатли Худога ҳадя келтиринглар!
13. У амирлар руҳини бўйсундирур, У дунё подшоҳлари учун қўрқинчлидур.
1. Овозим борича Худога фарёд қиламан, Овозим Худога етиб боради, У қулоқ солади менга.
2. Овозим борича Худога фарёд қиламан, Овозим Худога етиб боради, У қулоқ солади менга.
3. Оғир кунимда Раббимга илтижо қиламан, Тун бўйи қўлимни узатиб, туширмайман, Жоним эса тасаллини рад қилади.
4. Худони эслаб, титраяпман, Андиша қилиб, жоним ҳолдан тоймоқда.
5. Сен кўз юмишимга йўл бермаяпсан, Юрагим сиқилиб, сўзлай олмайман.
6. Мен эски кунларни, Ўтган даврларни ўйламоқдаман.
7. Кечалари чалган оҳангларимни эслаб, Ўз қалбим ила суҳбат қиламан, Руҳим сўраб-суриштирмоқда:
8. Наҳотки Раббимиз абадий ташлаб қўяр, Бошқа ҳеч қачон лутф-карам қилмас бизга?
9. Наҳотки Унинг инояти тамоман адо бўлган, Келгуси наслларга яна ваҳий келмас бўлса?
10. Наҳотки Тангри шафқат қилишни унутган, Раҳмдиллик манбаини ғазаби тўсиб қўйган бўлса?
11. Таолонинг ўнг қўли ўзгаргани – Бу менинг дардимнинг боиси, дедим.
12. Мен Худованднинг ишларини хотирлайман, У азалдан яратган барча мўъжизаларини эслайман.
13. Сенинг бутун амалларинг ҳақида фикр юргизиб, Кўрсатган ажойиботингни чуқур ўйлайман.
14. Эй Худо, Сенинг йўлинг муқаддасдир, Худомиздан улуғ илоҳ ким экан?
15. Мўъжизакор Тангри фақат Сенсан, Халқлар аро қудратингни билдиргансан.
16. Ўз халқингни кучли қўлинг-ла озод этиб, Ёқуб ва Юсуф ўғилларини қутқаргансан.
17. Сувлар Сени кўрди, эй Худо, Сувлар Сени кўрди-да қўрқди, Тубсиз уммонлар ларзага келди.
18. Булутлар ёмғирин қуйди, Самода момақалдироқ гумбурлади, Ўқларинг тўрт томонга учиб кетди.
19. Довул ичидан чақмоғинг гумбурлади, Барқларинг дунёни ёритиб юборди, Ер юзи қалтираб остин-устин бўлди.
20. Сенинг йўлларинг денгиздан ўтди, Роҳларинг азамат сувлардан кечди. Изларинг эса – номаълумдир.
21. Мусо ва Ҳорун қўли билан Сен Халқингни сурув каби етаклаб бординг.
1. Эй халқим, Қонунимга диққат этинг, Оғзимдан чиққан ўгитларни тингланг!
2. Масал айтмоқ-чун оғиз очаман, Азалий сирларни баён этаман.
3. Эшитган ҳамда билганларимизни, Ота-боболаримиз бизга айтганларини
4. Ўз ўғил-набираларимиздан яширмайлик, Келажак наслга ҳам хабар этайлик Худованднинг шон-шуҳратию буюк қудратин, Унинг кўрсатган барча мўъжизаларин.
5. У Бани-Ёқуб учун низом ўрнатган, Исроил ўғилларига Тавротни йўллаган. Ўғилларингизга уларни ўргатинг деб, Ота-боболаримизга буни амр этган-ким,
6. Келгуси насл, туғилажак ўғиллар ҳам билсин, Улар эса ўз даврида ўз ўғилларига ўргатсин.
7. Токи улар Худога умид боғласинлар, Тангри яратган ажойиботни унутмасинлар, Амр-фармонларига эса амал қилсинлар.
8. Зинҳор, ота-боболаримиз каби ўжар ва исёнкор, Юраги тош, Худога садоқатсиз насл бўлмасинлар.
9. Ўқ-ёй билан қуролланган Эфраим* ўғиллари Жанг кунида орқага қайтдилар.
10. Улар Худо буюрган аҳдни тутмадилар, У юборган Таврот йўлидан юрмоқ истамадилар.
11. Унинг ажойиботини эсдан чиқариб, Кўрсатган мўъжизаларини унутдилар.
12. Миср диёрида, Сўъан даштида Уларнинг ота-боболари олдида Худо мўъжизалар кўрсатган эди:
13. Денгизни ёриб, ўртасидан уларни ўтказди, Сувларни бир девор каби қилиб қўйди.
14. Кундузи булут билан уларни етаклар, Тунлари эса оташ ёруғи ила йўл кўрсатар эди.
15. Улар учун чўл-биёбонда қояларни ёриб, Катта гирдобдай сув чиқариб берди.
16. У қоялардан оқизган сувлар Улкан дарёга айланиб қолди.
17. Аммо улар гуноҳ қилишда давом этиб, Саҳрода Худойи Таолони ғазаблантирдилар.
18. Нафсларига қараб овқат талаб қилиб, Кўнгилларида Тангрини синаб кўрдилар.
19. Худога қарши сўзлаб, шундай дедилар: «Тангри чўлда дастурхон ёзолармикан?
20. Дарвоқе, У қояни ёриб сув чиқазган, Шунда селдай сувлар оққан эди. Аммо наҳот халқига нон ҳам берар, Гўшт ҳам ҳозирлай билар экан?»
21. Худованд буларни эшитиб ғазабланди, Бани-Ёқубга ўт-сув бўлди, Исроилга қарши жаҳлга минди.
22. Чунки улар Худога инонмадилар, Тан бермадилар-да нажоткорлигига.
23. Шунга қарамай, У юқоридан булутларга амр этди, Осмон қопқаларини очиб юборди.
24. Емоқ учун уларга манна* ёғдирди, Ҳа, самовий ғалла берди уларга.
25. Одамзод фаришталар нонини еди, Уларга тўйгунча озуқа юборди.
26. Кўк юзидан У шарқ шамолини қўзғатди, Қудрати билан жануб елини эстирди.
27. Уларнинг устига тўзондек гўшт ёғдирди, Денгиздаги қумдай қуш-парранда шай қилди.
28. Улар манзилининг ўртасигаёқ, Чодирлари атрофигача буларни ёғдирди.
29. Улар қорни тўйгунча еб-ичишди, Нафслари қонгунча, уларга берди.
30. Ҳануз иштаҳалари узилмаган, Луқмалари ҳамон оғизларида экан,
31. Уларга қарши Худо қаҳри келди, У Исроил йигитларини қирди, Энг бақувватларини ўлдирди.
32. Шунга қарамай, улар яна гуноҳ қилдилар, Худованднинг мўъжизаларига инонмадилар.
33. У уларнинг кунини оворагарчиликда, Умр йилларини даҳшат ичида битирди.
34. Тангри уларни ўлдираётганда улар ўгирилиб, Тонгданоқ Унинг ҳузурига югуришар эди.
35. Худо уларнинг нажот қояси бўлганини, Худойи Таоло уларни қутқариб келганини эслардилар.
36. Лек оғизлари-ла Унга хушомад қилар, Тиллари-ла Унга ёлғон сўзлардилар.
37. Унинг олдида юраклари қийшайган эди, Буюрган аҳдига бевафолик қилдилар.
38. Шунга қарамай, У раҳмдиллик кўрсатди, Гуноҳларидан ўтиб уларни ҳалок этмади. Неча марталаб қаҳрини улардан қайтариб, Бутун ғазабини бирдан тўкмади.
39. У билар эдики, улар ўткинчи махлуқдир, Чиқиб кетиб, қайтиб келмас нафасгинадир.
40. Неча марталаб чўлда Унинг ғашини келтирдилар, Дашт-биёбонда Уни ғазаблантирдилар!
41. Улар Худони қайта-қайта синадилар, Исроилнинг муқаддас Тангрисини ранжитдилар.
42. Улар Унинг қудратли қўлини, Уларни жабр-зулмдан қутқарган кунини,
43. Унинг Мисрда кўрсатган ажойиботини, Сўъан даштида кўргазган ғаройиботини эсдан чиқардилар.
44. Худо Нил дарёсини қонга айлантирди, Мисрликлар сув ичолмай қолди.
45. Уларни чақсин дея ҳашарот галасини юборди, Қириб битирсин дея қурбақаларни йўллади.
46. Уларнинг ҳосилини чигирткага берди, Меҳнатлари самарасини қуртларга едирди.
47. Узумзорларига дўл ёғдирди, Тут-анжирларини ях билан хароб этди.
48. Ҳайвонларини дўлга дучор қилди, Подаларини барқ оташига берди.
49. Уларга қарши қаҳр-ғазаби ўт олди, Бошларига жаҳл, зуғум, балолар келтирди, Талай қирувчи малакларни ҳам юборди.
50. Тангри Ўз ғазабига йўл очди-ю, Ўлимдан сақламади уларнинг жонини, Вабою қирғинга топширди молларини.
51. Мисрда ҳар бир тўнғич фарзандни урди, Ҳом* чодирларидаги бор эркаклик ғурурини йўқотди.
52. Худо Ўз халқини қўйлар каби ҳайдаб чиқарди, Чўлда уларни сурув каби етаклаб борди.
53. Уларни бехатар бошлаб борди, улар қўрқмади, Душманлари эса денгизга кўмилди.
54. Уларни Ўзининг муқаддас ўлкаси ҳудудига, Ўнг қўли эгаллаган бу тоққа келтирди.
55. Ўз олдидан эл-элатларни қувиб чиқарди, Исроил авлодларига у ерни мерос қилиб берди, Уларни ёвнинг чодирларида жойлаштирди.
56. Улар эса ҳали ҳам Худойи Таолони синаб, хафа қилардилар, Низом-қоидаларига риоя этмасдилар.
57. Оталари каби орқага қайтиб хоинлик қилдилар, Ўқи адашган камон каби эгри кетдилар.
58. Тепадаги санамларга топиниб Уни хафа қилдилар, Ўйма бутларга сажда қилиб рашкини қўзғатдилар.
59. Худо буни эшитиб ғазабга минди, Исроилдан жуда қаттиқ аччиқланди.
60. Одамзод ичра У олган Ўз ўрнини, Шилўда* қурган масканини ташлаб қўйди.
61. Ўз шону шавкатин асирликка мубтало қилди, Душманлар қўлига берди Ўз шарафин.
62. Ўз халқини қиличга топширди, Ўз мулкидан ғазаби келди Худонинг.
63. Уларнинг йигитларини ўт ёқиб битирди, Қизлари никоҳ қўшиқларини айтмай қолди.
64. Руҳонийлари қиличдан ўтказилди, Тул хотинлари йиғлаёлмай қолди.
65. Ўша вақт Раббим уйқудан турган каби, Шаробдан кайф қилган ботирдай уйғонди.
66. Душманларига зарба бериб орқага қайтарди, Уларни абадий шармандаликка дучор қилди.
67. Худо Юсуф қавмини рад этган, Эфраим наслини тан олмаган бўлса-да,
68. Лекин Яҳудо авлодини танлаб олди, Ўзи севган Сион тоғини сайлади.
69. Ўзининг азиз маконини фалак каби яратди, Ер куррасидай мангу ўрнатди уни.
70. Худо Ўз қули Довудни танлаб, Уни қўй қўраларидан олиб чиқди.
71. Ўзининг халқи бўлган Бани-Ёқубни, Ўзига айириб олган Исроилни бошқармоқ учун, Довудни мол боқувчиликдан озод қилиб юксалтирди.
72. У эса дил софлиги ила уларга чўпон бўлди, Маҳоратли қўллари-ла уларга бошчилик қилди.
1. Ёт халқлар Сенинг диёрингни босиб олди, Муқаддасмаъбадингни мурдор қилдилар, Қуддусни харобага айлантирдилар, эй Худо.
2. Қулларинг жасадини ем учун кўк қушларига, Азизларинг этини дашт ҳайвонларига бердилар.
3. Қуддус атрофида уларнинг қонини сувдек тўкиб, Уларни кўмадиган бирор киши ҳам қолдирмадилар.
4. Қўшниларимиз кўзи олдида расвои жаҳон бўлдик, Атрофдагиларга кулги ва масхара бўлдик.
5. Эй Худованд, Қачонгача тўхтовсиз ғазаб сочасан? Қачонгача рашкинг оташдай ёнаверади?
6. Сени танимайдиган миллатлар устига, Исмингни тилга олмайдиган ўлкалар узра Қаҳрингни тўкиб ташлагин!
7. Улар Ёқубнинг бошини еб ютдилар, Унинг юртини талон-тарож қилдилар.
8. Оталаримизнинг гуноҳларини бизга эслатма, Дарров раҳм-шафқатингни биз томон йўлла! Чунки биз жуда ҳам хўрландик.
9. Эй, нажоткор Худомиз! Исминг ҳурмати учун бизга ёрдам бергин, Ўз номинг хотири учун бизни қутқаргин, Гуноҳларимиздан кечиб юборгин!
10. Нима учун ёт халқлар: «Уларнинг Худоси қаерда?» – десин? Қулларингнинг тўкилган қонлари бадалига Халқлардан ўч олгин, кўзларимиз кўрсин!
11. Маҳбуслар ноласи Сенга етсин! Ўлимга маҳкум бўлган одамзодни Буюк қудратинг билан асрагин!
12. Ё Раббий, Қўшниларимиз Сенга қилган ҳақоратларини Етти марта кўпайтириб ўз бағрига қайтаргин!
13. Мана бизлар – Сенинг халқингмиз, Сенинг яйловинг қўйларимиз! Сенга абадий шукрона айтамиз, Наслдан-наслга мақтовингни ошираверамиз.
1. Эй Исроилнинг Чўпони, бизни тинглагин! Зуҳур этгин, эй, Юсуфни сурувдай бошқарган, Малаклар устида тахт қурган Худо!
2. Эй Исроилнинг Чўпони, бизни тинглагин! Зуҳур этгин, эй, Юсуфни сурувдай бошқарган, Малаклар устида тахт қурган Худо!
3. Эфраим, Бенямин, Манаше авлодлари олдида Ўз қудратингни намоён қилгин, Бизни қутқаришга келгин!
4. Эй Худо, бизни асл ҳолимизга келтиргин, Мунаввар юзингни кўрсатгин, Бизлар нажот топайлик!
5. Эй Худованд, Сарвари коинот, Қачонгача халқинг ибодатига дарғазаб бўласан?
6. Сен бизга кўз ёши билан нон едирдинг, Коса-коса кўз ёши ичирдинг.
7. Қўшниларимизнинг биз билан талашувига сабаб бўлдинг, Душманларимиз бари мазах қилмоқдалар.
8. Эй Худо, Сарвари коинот, Бизларни асл ҳолимизга келтиргин, Мунаввар юзингни кўрсатгин, Бизлар нажот топайлик!
9. Мисрдан ток новдасини келтирдинг, Халқларни қувиб уни ўтқаздинг.
10. У учун ер тайёрлаган эдинг, У чуқур илдиз ёйиб мамлакатни қоплади.
11. Ҳатто тоғлар ҳам унинг сояси остида қолди, Тангри дарахтларидайдир унинг тармоқлари.
12. Унинг бутоқлари денгизга қадар, Шохлари эса Фрот дарёсигача ёйилган эди.
13. Энди нега Сен унинг иҳоталарини буздинг? Ўтган-кетган унинг унумини юлиб ташламоқда.
14. Ўрмон тўнғизлари унинг илдизини емирмоқда, Ёвон жониворлари новдасини ғажиб ташламоқда.
15. Эй Худо, Сарвари коинот, Бизга қайтиб келгин, ахир! Осмондан боқиб паноҳ бергин, Шу токнинг аҳволини кўриб кетгин!
16. Ўз қўлинг билан ўтқазган кўчатни, Ўзинг учун ўстирган ўғлонни асрагин!
17. Мана, уни чопиб, оташда ёндиряптилар, Улар Сенинг танбеҳ-ғазабингдан йўқ бўлсин!
18. Ўнг томонингга раво кўрган мард узра, Ўзинг учун ўстирган инсон ўғли узра қўлинг бўлсин!
19. Биз энди Сендан юз ўгирмаймиз, Жонимизга Ўзинг жон бўлгин, Токи Сенинг номингни чақириб юрайлик.
20. Эй Худованд, Сарвари коинот, Бизларни асл ҳолимизга келтиргин, Мунаввар юзингни кўрсатгин, Бизлар нажот топайлик!
1. Қувватимиз – Худони тараннум этинг, Ёқуб Худосига шодланиб хитоб қилинг!
2. Қувватимиз – Худони тараннум этинг, Ёқуб Худосига шодланиб хитоб қилинг!
3. Хониш қилинг, чилдирма чалинг, Хушовоз ғижжак ила чанг чертинг!
4. Янги ойда, белгиланган вақтда, Байрам кунимизда бурғу чалинг!
5. Чунки бу Исроилнинг қонунидир, Ёқуб Худосининг фармонидир.
6. Худо Миср ерига қарши чиққанда, Мен тушунмайдиган бир тил эшитдим, У шуни Юсуфга низом қилиб берди:
7. «Унинг елкасидаги юкини енгиллаштирдим, Қуллик бўйинтуруғидан озод этдим қўлин.
8. Мусибат куни фиғон кўтарганингда, Мен сенга нажот йўлладим, Гулдуросли булут ичидан сенга жавоб бердим, Исёнгоҳ* сувлари бўйида сени синадим».
9. «Тингла, халқим, сени жиддий огоҳлантираман, Эй Исроил, кошки Менга қулоқ солсанг!
10. Орангда бошқа тангри бўлмасин, Ўзга эл худосига бош эгмагин!
11. Миср диёридан сени олиб чиққан Раббинг, Худованд – Ўзимдирман. Оғзингни катта оч, Мен уни тўлдирарман».
12. «Бироқ халқим гапимга қулоқ солмади, Исроил Менга бўйсунмоқ истамади.
13. Мен уларни ўжарликлари бўйича қолдирдим, Майли ўз хаёллари билан борсинлар, дея».
14. «Қани эди халқим Менга қулоқ солса эди, Исроил Менинг йўлларимдан юрса эди!
15. Душманларини бир онда мағлуб қилар эдим, Жабр этувчилари узра қўлимни босар эдим.
16. Худобезорлар унга лаганбардорлик қилар, Унинг эзгу қисмати эса мангу бўлар эди.
17. Сенга буғдойнинг аълосини едирар эдим, Қоядан асал оқизиб сени тўйдирар эдим».
1. Худо илоҳий мажлисда туриб, Илоҳийлар* орасида ҳукмини юритди.
2. Қачонгача сиз ноҳақ ҳукм қиласизлар, Фосиқ одамларга юз-хотир қиласизлар?
3. Қашшоқ ва етимнинг даъвосини қилинг, Бечораю камбағалга инсоф кўрсатинг!
4. Дармонсизу фақирни халос қилинг, Фосиқлар қўлидан озод этинг уларни!
5. Улар билмасдан ва англамасдан зулматда кезмоқда, Ҳатто ернинг негизлари ларзон урмоқда.
6. «Мен айтдим: Сизлар худоларсиз, Ҳаммангиз ҳам Таолонинг ўғилларисиз.
7. Шунга қарамай, инсон каби ўласизлар, Ҳар қандай раис каби йиқиласизлар».
8. Тургин, эй Худо, ер юзини ҳукм этгин! Барча халқларнинг Соҳиби Сенсан-ку!
1. Эй Худо, индамай турмагин, Жим бўлма, сукутда қолма, эй Тангрим!
2. Эй Худо, индамай турмагин, Жим бўлма, сукутда қолма, эй Тангрим!
3. Мана Сенинг душманларинг тўполон қилмоқда, Худобезорлар бош кўтармоқдалар.
4. Сенинг халқингга суиқасд қилмоқдалар, Ўз ҳимоянгга олганларингга қарши Муғомбирона кенгаш ўтказмоқдалар.
5. «Юринглар, уларни миллат сифатида йўқ қилайлик, Исроил номи бошқа эсга олинмасин!» – деяптилар.
6. Улар бир жон, бир дил бўлиб, Сенга қарши иттифоқ туздилар.
7. Мана, Эдом ва Исмоил чодирлари, Бани-Мўов ва ҳажрийлар,
8. Жабал, Аммон ва Омолеқ ўғиллари, Филистийлар ҳамда Тир аҳолиси,
9. Ҳатто Ассирия ҳам уларга қўшилиб, Лут ўғилларини қўллаб-қувватлаган.
10. Сен Қишўн дарасида мидёнликларни, Шоҳлари Сисаро ва Ёбинни тўнтарган эдинг, Энди худди шундай уларни тўнтариб юборгин!
11. Улар-ку Айн-Дўрда поймол бўлган эдилар, Ҳа, ер учун гўнгга айланган эдилар.
12. Ўриб ва Заибга қандай муомала қилган бўлсанг, Ўзларию улуғларига худди шундай муомала қилгин; Беклари Завоҳ ва Салмунога қандай қилган бўлсанг, Уларнинг жами саркардаларини ҳам шу кўйга солгин!
13. «Худо ўтлоқларини ўзимизга мулк қилиб оламиз!» – деб айтишган эди-ку улар.
14. Эй Худойим, уларни қуюндаги тўзондай, Уюрмадаги сомон каби учириб юборгин!
15. Алангада ўрмон ёнгани каби, Олов тоғларни куйдиргани каби,
16. Сен бўрон чақириб уларни ҳайдаб ташла, Бошларига тўфон келтириб даҳшатга солгин!
17. Сенинг номингга рижо этишлари учун Уларнинг юзини шувут қилгин, эй Худованд!
18. Улар абадий шармандаю саросима бўлсин, Расвои жаҳон бўлсинлар, йўқолсинлар!
19. Билсинларки, Сенинг исминг – Худованд, Бутун дунёда энг олий ёлғиз Сенсан.
1. Эй Худованд, Сарвари коинот, Сенинг масканларинг қандай азиздир!
2. Эй Худованд, Сарвари коинот, Сенинг масканларинг қандай азиздир!
3. Худованд ҳузурини* соғиниб кўнглим адо бўлди, Жону таним барҳаёт Тангрини тараннум этади.
4. Мана, қушча ҳам ўзига қўнолға топган, Қалдирғоч палапонларим учун жой топай дея, Сенинг қурбонгоҳларинг аро уясин қурган, Эй Худованд, эй Сарвари коинот, Менинг Подшоҳим ва Худойим!
5. Сенинг уйингда манзил топганлар бахтлидир! Улар тинимсиз Сенга ҳамду сано айтадилар.
6. Дил сўқмоқлари Сен томон бурилган, Сени қувватим деб билган одамлар бахтли!
7. Ҳасрат водийсидан ўтар эканлар, Уни чашмазорга айлантирадилар, Барака ёмғирлари эса унумини оширар.
8. Улар қадам босган сари кучаявериб, Сионда Худонинг ҳузурида ҳозир бўладилар.
9. Эй Худойи Таоло, Сарвари коинот, Ибодатимни тинглагин! Қулоқ солгин, эй Ёқуб Худоси!
10. Эй Худо, бизнинг Ҳимоячимиз, Танлаган Подшоҳингга илтифот-ла қарагин!
11. Маъбадинг ҳовлисида ўтган бир кун Бошқа минг кундан афзалдир, Фосиқлар чодирида яшагандан кўра, Худойим уйи эшигида турганим яхшидир.
12. Худованди карим қуёш ва қалқондир, Иноят ва иззат бахш этади Худованд; Тўғри юрганлардан дариғ тутмас неъматин.
13. Эй Худованд, Сарвари коинот, Бахтлидир Сенга умид боғлаган инсон!
1. Эй Худованд, Сен Ўз диёрингга илтифот кўрсатиб, Бани-Ёқубни асоратдан қайтаргансан.
2. Эй Худованд, Сен Ўз диёрингга илтифот кўрсатиб, Бани-Ёқубни асоратдан қайтаргансан.
3. Халқингнинг гуноҳидан ўтиб, Барча айбларини кечиргансан.
4. Бутун ғазабингни қўйнингга солиб, Ловуллаб ёнаётган қаҳрингдан тушгансан.
5. Эй, нажоткоримиз Худо! Яна бизни асл ҳолимизга келтиргин, Бизга қарши жаҳлингни барҳам бер!
6. Наҳот бизга абадий ғазабланиб, Авлодларча қаҳрингни сочаверасан?
7. Наҳот халқинг Сендан шодланмоғи-чун, Бизни қайтадан жонлантирмайсан?
8. Эй Худованд, лутф-карамингни кўрсатиб, Бизларга нажот бергин!
9. Тангри Таоло нелар сўзлаётир, Қулоқ солайин: У Ўз халқига, Ўзининг аҳли мўминига тинчликдан сўзлаётир, Токи улар яна тентакликка қайтмасинлар.
10. Худотарслар нажоти жуда яқиндир, Диёримизда иззат-ҳурмат қарор топгай.
11. Иноят ва ҳақиқат учрашгай, Адолат ва тинчлик ўпишгай.
12. Ҳақиқат ердан униб чиққай, Адолат эса кўкдан ёққай.
13. Худованд баракатин бергай, Диёримиз ҳосилин бергай.
14. Адолат Унинг олдидан юргай, Қадамларини йўлга солгай.
1. Қулоғингни мен томон тутиб, Жавоб бергин, эй Худованд; Чунки мен фақир ва мискинман.
2. Жонимни асрагин, негаки художўйман. Сенга умид қилган қулингни қутқаргин, ё Худойим!
3. Менга меҳрибон бўл, эй Худованд, Мен ҳар кун Сенга ёлвормоқдаман.
4. Қулингнинг кўнглини севинтиргин, Сенга, ё Раб, кўнгил боғлаганман.
5. Сен мурувватли ва кечиримлисан, эй Худованд, Барча Сени чақирганларга караминг чексиздир.
6. Менинг ибодатимга қулоқ солгин, Ҳасратли овозимни эшит, эй Худованд!
7. Мусибат кунида Сени чақираман, Чунки Сен менга жавоб берасан.
8. Худолар орасида Сенга ўхшаши йўқ, Ишларингнинг тенги ҳам йўқ, эй Худованд.
9. Сен яратган барча халқлар келиб, Сенинг ҳузурингда сажда қиладилар, Исмингни шарафлайдилар, эй Худованд.
10. Зеро Сен жуда буюксан, Мўъжизаларни пайдо қиласан. Ёлғиз Сен – Худосан.
11. Ўз йўлингни менга ўргатгин, эй Худованд, Токи ҳақиқат сўқмоғингда юрайин, Исмингдан қўрқмоқ-чун юрагим бутун бўлсин!
12. Ё Раббим, чин юракдан Сенга шукр дейман, Абадий исмингни шарафлайман, ё Худойим!
13. Сен менга буюк иноят кўрсатдинг, Тубандаги дўзахдан жонимни қутқардинг.
14. Такаббур одамлар менга қарши кўтарилган, Ғаддорлар тўдаси жонимга қасд қилган, ё Худо, Улар Сени хаёлларига ҳам келтирмайди-ку!
15. Аммо Сен менинг Раббимсан, Раҳмдил ва меҳрибон Тангримсан. Сен жуда узоқ сабрлисан, Иноятинг ва садоқатинг ҳам кўп.
16. Мен томонга юз буриб, меҳрибон бўлгин! Шу қулингга қувват бергин, Канизагинг ўғлига нажот бергин!
17. Бахтим учун бир аломат яратгин, Токи мендан нафратланганлар буни кўриб, Шарманда бўлсинлар! Ўзинг менинг ёрдамчимсан-ку, эй Худованд, Менга тасалли бериб келасан.
1. Пойдевори азиз тоғлардадир Сионнинг!
2. Барча Ёқубнинг масканларидан кўра, Худованд севади Сион дарвозаларин.
3. Сени зўр эҳтиром ила тилга олурлар, Эй Худонинг шаҳри!
4. Танишларим аро Миср* ила Бобилни эслатурман, Филистия, Тир, Ҳабашистон ҳақида сўйлашиб: «Мана бу одам ўша ерда туғилган», – дерлар.
5. Сионга эса шундай айтажаклар: «Ҳар бир киши ўша ерда туғилган, Худойи Таоло Ўзи уни мустаҳкамлаган».
6. Худованд халқларни рўйхатга олган пайтда: «Фалон киши бу ерда туғилган», – деб ёзиб қўяжак.
7. Хонандаю чолғучилар тараннум этишажак: Менинг барча манбаларим Сендадир, деб.
1. Эй Худованд, нажоткорим Худо, Кеча-кундуз Сенга нола қилиб тураман.
2. Эй Худованд, нажоткорим Худо, Кеча-кундуз Сенга нола қилиб тураман.
3. Ибодатим олдингга етиб ижобат бўлсин, Фарёд-фиҒонимга қулоқ солгин!
4. Чунки мусибатлардан жоним тўйган, Ўликлар диёрига яқинлашгандир ҳаётим.
5. Гўрга кетаётганлар билан бир саналаман, Мадори қуриган одамдай бўлиб қолдим.
6. Ўликлар орасига ташланганман, Қабрда ётган тиғ қурбонларидайман. Сен уларни бошқа эсламайсан, Улар йироқ тушган қўлингдан.
7. Сен мени чуқурлик тубига қўйдинг, Зулмат, зимзиё мағорага ташладинг.
8. Ғазабинг устимга оғир юкдай чўкди, Мавжу селларинг ила мени эзиб қўйдинг.
9. Танишларимдан мени узоқлаштирдинг, Уларни мендан жиркантирдинг; Қамалганман, чиқа билмайман.
10. Азоб-уқубатдан кўзларим хиралашди, Ҳар кун Сени чорлайман, эй Худованд, Қўлларимни Сенга қарата чўзиб ётаман.
11. Ўликларга мўъжиза кўрсатурмикансан? Марҳумлар туриб Сенга шукр қилурмикан?
12. Наҳотки қабрда Сенинг лутфу карамингни, Талафот диёрида ҳақиқатингни мақтасалар?
13. Наҳотки зулматда, унутилганлар диёрида Сенинг ажойиб, одил ишларингни билсалар?
14. Бироқ мен Сенга фарёд қиляпман, эй Худованд, Субҳданоқ ибодатим Сени қаршилар.
15. Эй Худованд, нега жонимни рад қилдинг? Не сабабдан мендан юз ўгирдинг?
16. Мен ғарибман, ёшлигимдан бошлаб сўнмоқдаман; Сенинг даҳшатларингни кўравериб ҳолдан тойдим.
17. Ғазабинг ўти устимдан ўтиб жонимни ўртади, Ваҳималаринг мени тамоман хазон қилди.
18. Селдай бўлди-ку мени ўраб олганлар, Кун бўйи мени исканжага олмоқдалар.
19. Маҳбубу дўстимни мендан йироқлаштирдинг, Танишим қоронғуликка кўмилиб қолди.
1. Эй Худованд, Сенинг меҳр-иноятингни абадий куйлайман, Тилдан қўймасман ҳақиқатинг-да то абад.
2. Эй Худованд, Сенинг меҳр-иноятингни абадий куйлайман, Тилдан қўймасман ҳақиқатинг-да то абад.
3. Иноятинг мангу асосланган, дедим, Садоқатинг фалакда мустаҳкамланган.
4. Сен деган эдинг-ким: «Мен Ўз танлаганим ила аҳд тузганман, Қулим Довудга қасамёд қилганман:
5. Сенинг зурриётингни абадийлаштираман, Тахтингни наслдан-наслга ўтказаман», деб.
6. Эй Худованд, кўк Сенинг ажойиботингни куйласин, Малаклар* жамоатида ҳақиқатингга тан берилсин!
7. Осмону фалакда Худовандга тенги бормикан? Илоҳий зотлар* ичра Худованд каби бормикан?
8. Малаклар мажлисида Тангри бир ҳайбатлидир, Атрофидагиларнинг ҳаммаси учун қўрқинчлидир.
9. Эй Худованд, Сарвари коинот, Сен каби қудратли кимдир? Садоқатинг бутун атрофни эгаллаган, эй Худованд!
10. Денгиз мавж урганда, Сен ҳукмронсан, Тўлқинлари кўтарилганда, уларни Сен тинчитасан.
11. Раҳаб* билан жанг қилдингу тор-мор қилдинг, Кучли қўлинг-ла душманларингни тўзитиб юбординг.
12. Осмон Сеники, ер ҳам Сеникидир, Дунё ва унинг борлиғини Сен бунёд этгансан.
13. Шимол ва Жануб томонларни Сен яратгансан, Тобур ва Ҳермўн тоғлари исмингни куйлар.
14. Сенинг қудрат-иқтидоринг мислсиздир, Сўл қўлинг кучли, ўнг қўлинг музаффардир.
15. Тахтинг асоси адолат ва ҳаққониятдир, Иноят ва садоқат эса доим ҳузурингдадир.
16. Эй Худованд, бахтлидир ундай халқки, Ғолибларча тантана қилишни билади, Сенинг юзинг нури билан юради!
17. Исминг ила халқ кун сайин севинар, Адолатинг орқали эл юксалиб борар.
18. Халқинг қувватию савлати фақат Сенсан, Сенинг розилигинг ила биз ғалаба қозонамиз.
19. Бизнинг қалқонимиз ёлғиз Худованддир, МуқаддасИсроил Худосининг амридадир шоҳимиз.
20. Қадимда Сен ўз азизингга ваҳий юбориб дегансан: «Мен бир ботирга ёрдам йўлладим, Эл орасидан арзандамни юксалтирдим.
21. Қулим Довудни топдим, Муқаддас мойим-ла уни суркадим.
22. Қўлим абадий унга ёр бўлур, Ўзим унга куч-қувват бераман.
23. Душман уни енгиб олмас, Муғомбир унга ситам бермас.
24. Ёвларини унинг кўз ўнгида қулатаман, Ғанимларини ер билан яксон қиламан.
25. Ўз садоқатим ва иноятим унга ёр бўлар, Менинг номим билан у ғалаба қучар.
26. Унинг сўл қўлини денгиз узра, Ўнг қўлини эса наҳрлар узра қўяман».
27. «У мени чақириб дейди-ким: Сен – менинг Отамсан, Худойим, нажот топадиган қоямсан.
28. Мен уни тўнғич ўғлим деб, Дунё подшоҳларидан юқори қўяман.
29. У учун иноятимни абадий сақлайман, У билан аҳдим собит бўлгай.
30. Унинг зурриётига мангу умр бериб, Тахтини кўк кунларидай давом эттираман».
31. «Мабодо унинг ўғиллари Тавротимдан чиқиб, Қонунларим билан юрмасалар,
32. Мабодо қонун-қоидаларимни бузиб, Амрларимга бўйсунмасалар,
33. Унда Мен қонунбузарларни хивич ила, Гуноҳкорларни яра-жароҳат ила жазолайман.
34. Лекин ўзидан иноятимни дариғ тутмай, Садоқатимни сира ўзгартирмайман.
35. Тузган аҳдимни асло бузмай, Берган сўзимдан қайтмайман.
36. Бир марта муқаддаслигим ҳақи онт ичиб, Довудга ёлғон сўзлармиканман?
37. Унинг зурриёти абадий яшар, Тахти қаршимда қуёш каби турар.
38. Кўк юзидаги барҳақ шоҳид – ой каби, У ҳам мангу собит турар», – деган эдинг.
39. Бироқ энди Сен дарғазаб бўлдинг, Танлаганингни қаҳр билан силтаб ташладинг.
40. Қулинг билан қилган аҳдингни менсимай, Унинг тожини тупроққа қординг.
41. Барча деворларини йиқитиб, Қасрларини вайронага айлантирдинг.
42. Йўлдан ўтаётган барча уни таламоқда, Қўшнилари олдида у масхара бўлди.
43. Ёвларининг қўлларини баланд қилдинг, Бутун душманларини севинтирдинг.
44. Ҳатто қиличи учини қайтардинг, Жангда уни қўлламадинг.
45. Унинг довруғини битирдинг, Тахтини эса ерга урдинг.
46. Ёшлик кунларини қисқартирдинг, Юзи қаро қилдинг.
47. Қачонгача, эй Худованд..? Ўзингни абадий яшираверасанми? Қачонгача ғазабинг оташ каби ёнар?
48. Умрим нақадар қисқа экан, эсда тутгин! Қандай оворагарчилик учун яратгансан одам болаларин!
49. Қандай эр борки, яшаб, ўлим юзи кўрмас экан, Ўликлар диёридан эса қутқарар экан жонин?
50. Довудга ичган онтингга садоқат кўрсатгин, Аввалги лутф-караминг қаерда қолди, ё Раббий?
51. Қулинг қанчалик шарманда бўлганини, Бутун қудратли халқларнинг жабр-ситамини Қандай бағримда кўтариб юрганимни эсда тут, эй Худованд!
52. Душманларинг қандай таҳқир этганларини, Танлаганинг изларини қандай таҳқир этганларини Эсда тут, эй Худованд!
53. Худовандга абадий шон-шарафлар бўлсин! Омин! Омин!
1. Ё Раббий, Сен барча наслларимизга паноҳ эдинг.
2. Ё Раббий, Сен барча наслларимизга паноҳ эдинг.
3. Тоғлар вужудга келмасидан олдин, Ер ва коинот бунёд бўлмасидан бурун, Азалдан ва илалабад Сен Тангрисан.
4. Сен инсонни тупроққа қайтарасан, «Эй одам ўғиллари, қайтинглар!» – дейсан.
5. Мана, Сенинг назарингда минг йил – Ўтиб кетган кечаги кун каби, Бир тун қоровуллиги қадардир.
6. Одамларни селдай супуриб ташлайсан, Улар уйқу сингари ўтиб кетадилар, Субҳда кўкариб чиққан ўтга ўхшайдилар. Субҳда ўт кўкариб гул очар, Оқшомда эса сўлиб, қуриб кетар.
7. Мана, Сенинг қаҳр-ғазабингдан Биз ваҳималаниб, тугаб боряпмиз.
8. Сен гуноҳларимизни қаршингга келтирдинг, Сирли ишларимизни юзинг нурига чиқариб қўйдинг.
9. Бор кунларимиз Сенинг ғазабинг остида ўтди, Йилларимизни оҳ билан бой бериб қўйдик.
10. Умримиз муддати етмиш йил экан, Ёки бардамлик берса саксон йил экан, Унинг чўққиси ҳам жафо ва заҳматдир. Ҳаёт тезлик билан ўтар, Мана, биз учиб кетамиз!
11. Ғазабинг шиддатига кимнинг фаҳми етар? Қаҳринг даҳшатини ким ўлчар экан?
12. Кунларимизни санашни бизга ўргатгин, Токи доно қалб эгаси бўлайлик!
13. Қайтгин бизга, эй Худованд, қачонгача..? Қулларингга раҳм айлагин!
14. Субҳда яна иноятинг ила бизни тўйдиргин, Токи умримиз борича шод бўлиб куйлайлик.
15. Бизни ранжитган кунлар эвазига, Балога йўлиқтирган йиллар эвазига Бизни тағин севинтиргин!
16. Қулларингга улуғ ишларингни кўрсатгин, Қулларинг ўғилларига ҳам улуғлигинг ошкор бўлсин!
17. Ё Раббимиз Худо, марҳаматинг бизга ёр бўлсин, Қўлларимизга Ўзинг барака ато этгин, Қўл урган барча ишларимиз ўнгсин!
1. Кимки Худойи Таолонинг паноҳида яшар, Қодир Тангри соясида ором топар экан,
2. У Худовандга айтади: Ўзингсан бошпанам, қасрим менинг, Умидим фақат Сенда, эй Худойим!
3. Худо сени овчи қопқонидан ҳам, Вабо-қазодан ҳам халос этар.
4. У Ўз парлари билан сени ёпар, Қанотлари остида бехатар бўласан; Ҳақиқати сенга қалқон ва тўсиқ бўлар.
5. На тунги ваҳимадан қўрқасан, На кундузи учаётган ўқдан,
6. На зулматда кезувчи вабодан, На қиём чоғи қирувчи ўлатдан.
7. Сенинг ёнингда мингтаси йиқилиб, Туман қулаб кетса-да ўнг ёҒингда, Бало-қазо сенга яқин йўламас.
8. Сен фақат кўзларинг билан боқиб, Фосиқларга берилган жазони кўрасан.
9. Худовандни паноҳим деб билганинг учун, Ҳақ Таолони қўрғоним деганинг учун,
10. Тушмас бошингга бирон-бир фалокат, Йўламас чодирингга ҳам қандайдир ўлат.
11. У Ўз фаришталарига сен ҳақда амр этгай, Токи бутун йўлларингда сени асрасинлар.
12. Улар сени қўлларида кўтариб кетар, Оёғинг ҳам тошга қоқилиб кетмас.
13. Шер ва бўғма илон устидан босиб ўтасан, Арслон ва аждарни эзиб ташлайсан.
14. «У Менга меҳр боғлагани-чун қутқазаман, Номимни тан олгани-чун омон сақлайман.
15. У Мени чақирган чоҒида жавоб бераман, Қайғули кунида у билан бирга бўламан, Уни халос этиб ҳурматга сазовор қиламан.
16. Узоқ умр бериб кўнглини тўйғазаман, Нажоткорлигимни унга намоён қиламан».
1. Қандай яхшидир Худовандга шукр этмоқ, Сенинг исмингни куйламоқ, ё Рабби Таоло!
2. Қандай яхшидир Худовандга шукр этмоқ, Сенинг исмингни куйламоқ, ё Рабби Таоло!
3. Субҳданоқ иноятингни хабарламоқ, Кечалари эса садоқатингни тан олмоқ,
4. Ўн торли соз ва танбурда Сени куйлаб, Ғижжакда ҳам оҳанг чалмоқ яхшидир.
5. Эй Худованд, Ўз ижодларинг ила мени севинтирдинг, Яратганларингдан қойил бўлиб куйлайман.
6. Ишларинг қандай буюкдир, эй Худованд, Жуда терандир андишаларинг Сенинг!
7. Бефаҳм киши буни била олмас, Нодон одам буни англаб етмас.
8. Бетавфиқларнинг ўт каби чечак отиши, Ҳамма қонунсизларнинг яшнаб-гуллаши Уларнинг абадий йўқ бўлиши учундир.
9. Лекин Сен, эй Худованд, Абадулабад улуғворсан!
10. Душманларингга қара, эй Худованд, Мана, душманларинг йўқ бўладилар, Барча қонунсизлар тарқалиб кетадилар!
11. Ёввойи буқа қандай шохини кўтариб юрса, Сен бошимни шундай кўтариб юргизасан, Мени ёғинг-ла суртиб жонимни киргизасан.
12. Ёвларим йиқилганини ўз кўзим-ла кўрдим, Ўз қулоғим билан эшитдим фарёдини Менга қарши қўл кўтарган ёвуз душманнинг.
13. Солиҳлар хурмо дарахти каби гуллаб- яшнар, Лубнондаги кедр дарахтидек юксалиб кетар.
14. Худованднинг уйида ўтқазилган барчалар Худойимиз ҳовлиларида яйраб-яшнайдилар.
15. Мўйсафидликда ҳам мўл мева берадилар, Бардам ва ширадор бўладилар.
16. Худованднинг ҳақлигини хабар қиладилар, Қоям Удир, Унда ноҳақлик йўқ, дейдилар.
1. Худованд салтанат сурмоқда; Улуғворлик билан кийингандир У, Қудрат камарин боғлаб ясангандир Худованд. Мана, дунё қарор топган, у тебранмас асло.
2. Сенинг тахтинг қадимдан мустаҳкамланган, Сен азалий Ўшасан, эй Худо!
3. Мана, дарёлар шовқини, эй Худованд, Мана, дарёлар шовқини кўтарилди! Наҳрлар шов-шуви жуда баландлади!
4. Кўп сувларнинг шовқинидан кўра, Азим денгиз долғаларидан кўра, Юқоридаги Худованд жуда маҳобатлидир.
5. Сенинг ваҳийларинг шак-шубҳасиздир, Уйингга илалабад муқаддаслик ярашур, Эй Худованд!
1. Ё Худовандо, интиқомлар Тангриси! Ё интиқомлар Тангриси, зуҳур этгин!
2. Кўтарилгин, эй ерни Ҳукм қилувчи, Мағрурларнинг жазосини бергин!
3. Қачонгача бетавфиқлар, эй Худованд, Қачонгача бетавфиқлар тантана қиладилар?
4. Бадкирдорлар ҳаммаси оғзини катта очиб, Баландпарвоз гаплар-ла кеккайиб юрадилар.
5. Эй Худованд, Сенинг халқингни тепкилаб, Умматингга жабр-жафо бермоқдалар.
6. Бева ва ғарибларни ўлдириб, Етимларни нобуд қилмоқдалар,
7. «Худованд кўрмас», – дея, «Ёқуб Худоси билмас», – дея.
8. Эй элнинг тентаклари, ақлга киринглар! Қачон ҳушингизни йиғасиз, эй аҳмоқлар?
9. Қулоқни ясаган эшитмайдими? Кўзни яратган кўрмайдими?
10. Наҳотки одам болаларига ақл ўргатувчи, Халқларга танбеҳ берувчи Худо фош қилмаса?
11. Худованд инсонларни биладики, Уларнинг фикр-хаёлотлари беҳудадир.
12. Ё Худоё, бахтлидир Ўзинг танбеҳ берадиган, Қонунинг орқали ақл ўрганадиган киши!
13. Уни ёмон кундан соғ-омон сақлайсан, То фосиқ учун чуқур қазилмагунча...
14. Худованд Ўз халқини тарк этмас, Ўз умматин ташлаб қўймас мутлақо.
15. Чунки ҳукм-фармон адолатга қайтажак, Ҳамма покдиллар эса унинг пайидан бўлажак.
16. Ёмон одамлар олдида ким мени ёқлайди? Бадкирдорлар қаршисида ким мени оқлайди?
17. Худованд ёрдамчим бўлмасайди гар, Аллақачон жоним чиқар, Сукунат диёрида ётар эдим.
18. Оёғим қоқила ёзди, деганимда, Лутфинг мени қўллади, эй Худованд.
19. Ичимда қайғуларим тошиб борганида, Таскинларингдан кўнглим қувончга тўлди.
20. Қонундан қийшиқ ҳукмлар чиқарадиган Инсофсиз қозиларга Сен шерик бўлармидинг?
21. Улар-ку солиҳга қарши ҳужумга ёпирилиб, Бегуноҳ қонни ерга қормоқчилар.
22. Илло Худованд менинг истеҳкомимдир, Ҳа, паноҳ топар қоямдир Худойим менинг.
23. Уларнинг фосидлигини У ўз бошларига солар, Ўз ёвузликлари билан уларни қириб ташлар; Ҳа, бизнинг Раббимиз – Худованд Ўзи уларни қириб ташлар.
1. Келинглар, Худовандни куйлайлик, Нажотимиз Қоясини олқишлаб хитоб қилайлик!
2. Унинг ҳузурига шукрона айтиб яқинлашайлик, Унга севинчли қўшиқлар-ла хитоб қилайлик!
3. Чунки Худованд – улуғ Тангридир, Бутун худолар устидан буюк Подшоҳдир.
4. Ернинг тубсиз қаъри Унинг қўлидадир, Тоғлар чўққилари ҳам Унга қарамдир.
5. Денгиз Уники, уни яратган Ўзидир, Қуруқликни ҳам Унинг қўллари бунёд этган.
6. Келинглар, Унга юз тубан сажда қилайлик, Парвардигоримиз олдида тиз чўкайлик!
7. Чунки У бизнинг Худойимиздир, Бизлар эса – Унинг яйловининг халқи, Унинг қўли остидаги қўйлармиз. Кошки бугун Унинг овозига қулоқ солсангиз!
8. «Чўлда, исён ва синов* кунида бўлгандай, Яна юрагингизни тош қилманглар!
9. Ўшанда оталарингиз Мени синов қилдилар, Ишимни кўриб туриб, имтиҳон қилдилар.
10. Қирқ йил бу наслдан безор бўлиб дедим: Булар дилидан адашган бир қавмдир, Менинг йўлларимга риоя қилмадилар.
11. Мен ғазабланиб онт ичдимки, Улар Менинг фароғат диёримга кирмас».
1. Худовандга янги қўшиқ айтинг! Эй бутун ер юзи, Худовандни куйланг!
2. Худовандни куйлаб, исмига санолар ўқинг, Нажоткорлигини кундан-кунга эълон қилинг!
3. Шон-шуҳратини халқлар орасида хабарланг, Мўъжизаларини барча элларга билдиринг!
4. Худованд бузруквордир, У кўп мақтовга сазовордир; Барча худолардан кўра Ундан қўрқмоқ керак.
5. Чунки барча халқларнинг худолари – бут, Худованд эса осмону фалакни яратгандир.
6. Унинг ҳузурида – савлат ва маҳобат, Азиз маконида эса қудрат ва ҳашаматдир.
7. Эй халқ қабилалари, Худовандга тан беринг, Унинг шуҳратию қудратига тан беринг!
8. Худованднинг исми шарафига тан беринг, Сийлов билан Унинг ҳузурига киринг!
9. Муқаддас кўркда Худовандга сажда қилинг, Бутун ер юзи Унинг олдида титрасин!
10. Халқлар орасида эълон қилинг: Худованд – Ҳокими мутлақдир, Дунё қарор топган, у тебранмас асло. Халқларни У тўғрилик билан ҳукм этади.
11. Осмон севинсин, ер хурсанд бўлсин, Денгиз ва уни тўлдирган борлиқ жўш урсин!
12. Далалар ва улардаги борлиқ жон яйрасин, Ўрмондаги бутун дарахтлар Худовандни куйласин!
13. Чунки мана, Худованд келади! У келади-ю, ерни ҳукм этади; У коинотни Ўз адолати билан, Дунё халқларини ҳақиқати ила ҳукм этади.
1. Худованд Ҳокими мутлақдир. Ер хурсанд бўлсин, Бутун ороллар севинсин!
2. Булутлар ва зулумот Унинг атрофидадир, Ҳаққоният ва адолат тахтининг асосидир.
3. Унинг олдида оташу олов югурар, Атрофдаги душманларни куйдириб ташлар.
4. Унинг яшинлари дунёни ёрқин қилди, Ер буни кўриб титрамоқда.
5. Худованд олдида, Бутун ернинг Эгаси олдида Тоғлар мумдай эриб кетмоқда.
6. Кўк Унинг адолатини эълон қилар, Улуғворлигини барча халқлар кўрар.
7. Уялсин барча санамга бош эгувчилар, Бутлари билан мақтаниб юрувчилар! Ҳамма худолар Ҳаққа сажда этсинлар!
8. Эй Худованд, одил ҳукмларингни эшитгач, Сион қувонди, Яҳудо қизлари шод бўлди.
9. Эй Худованд, бутун ер узра энг юксаги Сенсан, Барча худоларга қараганда Сен жуда юқорисан.
10. Эй сизлар, Худовандни севганлар, Ёвузликдан нафратланинг! Азизларининг жонини У сақлар, Бетавфиқлар қўлидан халос этар.
11. Солиҳлар йўлига нур сочилгай, Дили тўғриларга хуррамлик насиб этгай.
12. Эй солиҳлар, Худованддан хурсанд бўлинг, Муқаддаслигига тан бериб ҳамду сано қилинг!
1. Худовандга янги бир қўшиқ айтинг! Чунки У мўъжизалар яратди, Ўзининг ўнг қўли, муқаддас қўли Унга зафар келтирди.
2. Худованд Ўз нажоткорлигини кўрсатди, Халқлар ўнгида одил ҳукмини намоён қилди.
3. Исроил халқига бўлган инояту садоқатини эслади, Ернинг тўрт бурчи Худойимиз нажотини кўрди.
4. Эй бутун ер юзи, Худовандни олқишланг, Қувнаб куй куйланг, чолғу чалинг!
5. Худованд шаънига ғижжак чалинг, Ғижжак чалиб қўшиқлар айтинг!
6. Карнай ва сурнай товушлари билан Подшоҳимиз Худовандни куйланг!
7. Денгиз ва ундаги барча мавжудот, Дунё ва унда яшайдиганлар жўш урсин!
8. Худованд олдида дарёлар қарсак урсин, Тоғлар ҳам қўшилиб тараннум этсин!
9. Чунки У ерни ҳукм этгали келади. У келади-да, дунёни адолат билан, Халқларни одиллик билан ҳукм қилади.
1. Худованд – Ҳокими мутлақдир, Элу халқлар титраб кетар. Малаклар узра салтанатлидир У, Ер юзи ларзага келар.
2. Сионда Худованд буюкдир, Барча халқлар устидан олийдир.
3. Сенинг исмингни тан олсинлар, эй Худованд, Улуғ ва қўрқинчли, муқаддасдир исминг.
4. Подшоҳнинг қудрати адолатсеварликдадир. Ўзинг тўғриликни маҳкам ўрнатгансан, ё Раб, Бани-Ёқубга адолат ва ҳаққоният кўрсатгансан.
5. Раббимиз – Худовандни улуғланг, Унинг оёғига йиқилиб сажда қилинг! У – муқаддасдир.
6. Унинг руҳонийлари аро Мусо ва Ҳорун* бор эди, Исмини чорлаганлар ичра Шомуил* ҳозир эди. Улар Худовандни чақирганларида, У уларга қулоқ солар эди.
7. Худо булут устунидан уларга сўзлар, Улар эса У берган низом-қоидаларга амал қилишар эди.
8. Сен уларга қулоқ солар эдинг, ё Раббий. Эй Худованд, Сен уларнинг айбини кечирувчи, Ёмон қилмишларига яраша жазо ҳам берувчи бир Тангри эдинг.
9. Раббимиз – Худовандни улуғланг, Муқаддас тоғида Унга сажда қилинг! Чунки Раббимиз – муқаддасдир.
1. Эй бутун ер юзи, Худовандни олқишланг!
2. Худовандга хурсандчилик ила хизмат қилинг, Ҳузурига ҳайқириқлар ила яқинлашинг!
3. Билингки, Худованд – Ҳақ Худодир, Унинг Ўзи бизни яратган, Бизлар – Унга тегишлимиз, Ўз халқию яйловининг қўйларимиз.
4. Маъбад дарвозаларига шукрона айтиб киринг, Мақтовлар айтиб Худонинг ҳузурига келинг, Унга шукр қилиб, исмига ҳамд – сано ўқинг!
5. Чунки Худованд эзгудир, абадий иноятлидир, Садоқати эса даврдан-даврга ҳукм сурар.
1. Лутфу караминг ва адолатингни куйлаб, Сени тараннум этаман, эй Худованд.
2. Бенуқсонлик йўли ҳақида фикр юритаман. Сен қачон мен томонга келасан? Хонадоним ичра соф дилим ила юраман.
3. Разил нарсани кўз ўнгимга келтирмайман, Бузуқилар қилмишидан нафратланаман, Бундай нарса менга ёпишмас асло.
4. Терс кўнгил мендан узоқлашади, Ёвузлар билан алоқам бўлмайди.
5. Дўстини орқаворотдан ғийбат қилганни Мен йўқ қиламан – чидай олмайман ҳеч Кўзлари мағрур, ўзига бино қўйган одамга.
6. Кўзларим мамлакатнинг мўминларидадир, Улар менинг соямда ўрнашурлар. Софдил одам менга хизмат қилур.
7. Ҳийлагарлар менинг ҳузуримда яшамас, Ёлғончилар турмас ҳеч қаршимда.
8. Саҳар демай мамлакатнинг бари фосиқларин Йўқ қиламан – қуритиб ташлайман-да Бадкирдорлар илдизин Худованд шаҳридан.
1. Эй Худованд, ибодатимни эшитгин, Фарёдим Сенга етиб борсин!
2. Эй Худованд, ибодатимни эшитгин, Фарёдим Сенга етиб борсин!
3. Мусибат кунимда мендан юз ўгирма, Қулоғингни мен томон тутгил; Чақирган чоғим менга тез жавоб бергин!
4. Мана, кунларим тутун каби ўтиб кетди, Суякларим – бамисли сўхта ўтин!
5. Юрагим қуёшдан қовжираган ўтдайин, Ҳатто нонимни ейишни ҳам унутяпман.
6. Мен оҳу зор қилавериб, Этим суягимга ёпишиб қолди.
7. Мен чўл-биёбонда яшовчи соққақушга, Вайроналарда қўнувчи бойўғлига ўхшайман.
8. Кўзимга уйқу келмай қолди, Том устида ёлғиз қолган қуш кабиман.
9. Душманларим ҳар кун мени ҳақоратламоқда, Исмимни таҳқирловчилар лаънат ўқимоқдалар.
10. Мен кулни нон деб еяпман, Ичимлигимни кўз ёшим-ла аралаштиряпман.
11. Сенинг қаҳру ғазабинг туфайлидир бу, Сен мени кўтардинг-у, ерга урдинг.
12. Кўланка узайгандек куним битди, Қуриган ўт сингари қақшаб кетдим.
13. Лекин Сен абадий ҳукмронсан, эй Худованд, Даврлар оша давом этар шон-шуҳратинг Сенинг.
14. Сен кўтарилиб Сионга марҳамат этгайсан, Ана, унга меҳрибонлик қилиш вақти келди, Ҳа, вақт-соати етиб келди!
15. Унинг тошларига қулларинг меҳр қўйган, Ҳатто гарду тўзонини ҳам аямоқдалар.
16. Эй Худованд! Элу халқлар ва бутун жаҳон подшоҳлари Сенинг маҳобатли исмингдан қўрқадилар.
17. Мана, Худованд Сионни обод қилажак, Ўзининг маҳобати билан зоҳир бўлажак.
18. Маъюслар ибодатига эътибор беражак, У хор қилмагай асло тоатларин.
19. Ушбулар келажак насл учун ёзилсин, Токи туғилажак қавм ҳамду сано ўқисин!
20. Худованд муқаддас юксаклигидан энгашади, Ерга боқади осмони фалакдан –
21. Маҳбуслар ноласини эшитай дея, Ўлиб кетадиган одамзодни қутқарай дея.
22. Сионда Худованд исмини шарафласинлар, Қуддусда хабар қилсинлар шон-шуҳратин.
23. Шунда барча халқлар жам бўлажак, Мамлакатлар Худовандга хизмат этажак.
24. Йўлимда У қувватимни олди, Кунларимни Ўзи қисқартирди.
25. Умрим ярмида мени олма, дедим, Сенинг йилларинг даврларча давом этар, ё Раббим!
26. Сен ерни азалдан яратгансан, Осмон эса қўлларинг амалидир.
27. Улар йўқ бўлиб кетар, Лекин Сен тураверасан. Ҳаммаси кийимдай нураб кетар, Уларни жома каби алмаштирасан, Улар эса ўзгариб кетар.
28. Бироқ Сен айни Ўшанинг Ўзисан, Йилларинг тамом бўлмас Сенинг.
29. Қулларинг ўғиллари ўзларига макон топажак, Уларнинг зурриёти эса Сенинг ҳузурингда бехатар яшаяжак.
1. Эй жоним, Худовандни олқишла! Унинг муқаддас исмини олқишланг, Эй, бутун аъзойи баданим!
2. Эй жоним, Худовандни олқишлагин, Унутма Унинг бирон-бир эҳсонини!
3. У бутун айб-гуноҳларингни кечирар, Барча хасталикларингга даво топар;
4. Ҳаётингни гўр азобидан қутқарар, Бошингга инояту марҳамат тожин тақар;
5. Кўнглингни неъматлар билан қондирар, Ёшлигинг кучини бургут кучидай янгилар.
6. Худованд адолатли ҳукм чиқарар, Барча эзилганлар ҳуқуқини ҳимоя қилар.
7. У Ўз йўлларини Мусо пайғамбарга, Ишларини Бани-Исроилга намоён қилган.
8. Худованд раҳмон ва меҳрибондир, Жуда узоқ сабрли ва иноятлидир.
9. У охиригача аразлаб юрмас, То абад дарғазаб ҳам бўлмас.
10. Айбларимизга қараб бизга муомала қилмас, Гуноҳларимизга яраша бизга жазо бермас.
11. Осмон ердан қанчалик юксак бўлса, Ундан қўрққанларга инояти шунчалик кўпдир.
12. Шарқ Ғарбдан қанчалик узоқда бўлса, Ёзиқларимизни биздан шу қадар узоқлаштирди.
13. Ота фарзандларига қандай марҳамат қилса, Худованд Ундан қўрққанларга шундай марҳаматлидир.
14. Бизнинг таркибимизни У билар, Тупроқ эканлигимизни ёдга олар.
15. Инсон кунлари бир ўтга ўхшар, Дашт гулидай униб чиқиб, чечак отар.
16. Унинг устидан шамол эсиб ўтади-ю, У йўқ бўлур, макони ҳам уни танимас.
17. Лек Худованднинг инояти абадийдир, Илалабад Ундан қўрққанларга ёрдир, Уларнинг ўғилларига ҳам садоқати ёрдир.
18. Худованд буюрган аҳдга вафо қилган, Амрларини эслаб бажарган барчага ҳам Унинг садоқати ёрдир.
19. Худованд тахтини осмонда қурган, Унинг салтанати бутун коинотга ҳокимдир.
20. Эй, Унинг сўзига қулоқ берувчи, Каломини ижро этувчи кучли, ботир малаклар, Худовандни олқишланглар!
21. Эй сизлар, Унинг барча қўшинлари, Иродасини адо этувчи хизматкорлари, Худовандни олқишланглар!
22. Эй, Худованд яратган борлиқ жон, Салтанатининг ҳамма жойида Уни олқишланг! Эй менинг жоним, Худовандни олқишлагин!
1. Эй жоним, Худовандни олқишлагин! Эй Худованд, ё Раббим, жуда улуғсан, Жамол ва салобат ила кийингансан.
2. Ёруғлик либосига буркангансан, Осмонни чодир каби ёйиб қўйгансан.
3. Юқори даргоҳларинг томини сувдан қургансан, Булутларни Ўзингга ароба қилиб, Шамол қанотлари узра кезасан.
4. Шамолларни Ўзингга малак қиласан, Хизматчиларинг қилиб ўт-оловни ишлатасан.
5. Ер то абад тебранмасин дея, Уни пойдевори узра маҳкам қургансан.
6. Унга уммонни либосдай кийдиргансан, Сувлар тоғ чўққиларигача етиб борди.
7. Сенинг қатъий ажримингдан сувлар чекинди, Чақмоғинг гулдурашидан тез қочиб кетди.
8. Улар Сен тайинлаган ерга оқди, Тоғ чўққиларигача чиқиб борди, Водийларни тўлдириб тошди.
9. Тўфон қайтиб тошмасин, Ерни яна қопламасин дея, Сен унга чегара қўйгансан.
10. Дараларда чашмаларни очиб юбординг, Суви тоғлар орасидан оқиб боради.
11. Сувига даштдаги ҳар бир жонивор қонади, Ёввойи эшак ҳам чанқовини босади.
12. Ўша сувлар бўйида кўк қушлари қўнади, Дарахт шохлари аро улар сайрайди.
13. Юқори даргоҳларингдан тоғларни суғорасан, Ер мўъжизаларинг маҳсулидан тўяр.
14. Сен ҳайвон учун ўт-ўлан ўстириб, Инсонлар учун кўкат яратасан; Инсон ерига ишлов бериб овқат топар.
15. Одам дилини хушнуд қиладиган шаробни, Инсон юзини ялтиратадиган ёғни, Дилига қувват берадиган нонни ҳам Сен яратасан.
16. Худованднинг дарахтлари – Ўзи ўтқазган Лубнон кедрлари сувга қонади.
17. Шохлари аро қушлар уя қуради, Лайлак уяси эса сарв дарахтларида.
18. Баланд тепалар – тоғ эчкиларининг юрти, Қоялар эса – бўрсуқлар паноҳидир.
19. Фаслларни аниқламоқ учун У ойни яратди, Қуёш эрса – ботар ерин билур.
20. Сен қоронғилик чўктирсанг, тун бўлур, Ўрмондаги ҳайвонлар бари сайрга чиқур.
21. Арслон болалари ўлжа ахтариб бўкирар, Тангридан озиқ-овқатларини сўрашар.
22. Қуёш чиқар, тўпланарлар, Қайтиб кириб, инларида ётарлар.
23. Инсон эса ўз меҳнатига чиқар, Оқшомгача рўзғор тебратиш учун ишлар.
24. Эй Худованд, Сенинг ишларинг қанчалик кўпдир! Ҳаммасини ҳикмат билан яратгансан, Ер Сенинг ижодларинг билан тўладир.
25. Мана, буюк, бепоён денгиз! Унда сон–саноғи йўқ жониворлар, Кичик ва катта ҳайвонлар бор.
26. Денгизда кемалар қатнайди, Унда ўйнасин дея Сен Левятанни* – Ўша ҳайбатли балиқни яратгансан.
27. Уларнинг ҳаммаси Сенга кўз тикар, Вақтида овқатимизни берсин деб умид қилар.
28. Уларга берганингда, териб оларлар, Қўлингни очганингда, неъматингга тўярлар.
29. Юзингни яширганингда, улар даҳшатга тушар, Руҳларини олсанг, улар ўлиб кетар, Яна тупроққа қайтарлар.
30. Руҳингни юборсанг, қайта яратилурлар, Ер юзига Сен янги қиёфа берурсан.
31. Худованднинг шон-шуҳрати абадий бўлсин, Ўз ишлари билан севинсин Худованд!
32. У ерга боққанида, ер титрайди, Тоғларга текканида, улар тутун чиқаради.
33. Мен бор эканман Худовандни куйлайман, Умрим борича Худойимни тараннум этаман.
34. Менинг суханим Унга хуш келсин, Мен Худованддан хурсанд бўламан.
35. Гуноҳкорлар дунёдан йўқ бўлсин, Бетавфиқлар йўқолиб кетсинлар! Эй жоним, Худовандни олқишлагин! Ҳамдлар бўлсин!
1. Худовандга шукр қилинг, исмини чорланг, Халқлар аро ажойиботини тарғиб қилинг!
2. Қўшиқлар айтиб, Уни тараннум этинг, Бутун мўъжизаларини сўзлаб беринг!
3. Муқаддас исми билан ифтихор қилинг, Худовандни соғинганлар кўнгли шод бўлсин!
4. Худовандни, Унинг қудратини ахтаринг, Унинг ҳузурини доимо қидиринг!
5. Унинг яратган ажиб мўъжизаларини, Оғзидан чиққан ҳукмларини эсда тутинг!
6. Эй, Унинг қули Иброҳим зурриёти, Ўзи танлаган Ёқубнинг ўғиллари:
7. Раббимиз – Худованд ана шудир, Бутун ер юзида Унинг ҳукми ўтади.
8. У қилган аҳдини абадий ёдда тутар, Васиятини минглаб наслларгача эслар.
9. Иброҳим билан тузган аҳдини, Исҳоққа ичган қасамини хотирлар.
10. Буни Ёқубга қонун деб жорий қилди, Исроилга абадий аҳд қилиб берди.
11. «Канъон ерини улушинг қилиб Сенга ва зурриётингга бераман», – деди.
12. Ўшанда улар сон жиҳатдан жуда оз, У ерда ҳали келгинди эдилар.
13. Бир халқдан бошқа халққа, Бир ўлкадан ўзга элга кезар эдилар.
14. Худо уларга озор беришга йўл қўймас, Улар ҳақида подшоҳларга ҳам ман этарди.
15. «Менинг танлаганларимга тегмангиз, Набиларимга ёмонлик қилмангиз!» – дерди У.
16. Мамлакат бўйлаб очарчилик эълон қилди, Ғалла поясини ҳам буткул қуритиб юборди.
17. Улардан олдин бир одамни – Қул қилиб сотилган Юсуфни юборган эди.
18. Унинг оёқларини кундалаб қўйдилар, Жони темирга киргандай қийналар эди –
19. То Худованднинг сўзи ижро бўлгунча, Илоҳий калом уни синаб софлагунча.
20. Шоҳ* одам юбориб уни бандиликдан қутқарди, Ҳа, эллар ҳукмдори уни озодликка чиқазди.
21. Уни ўз уйи устидан мирзо қилиб қўйди, Бутун мол-мулкига бошлиқ қилиб тайинлади.
22. Токи вазирларига кўнглидагидек ўгит қилсин, Оқсоқолларига эса ҳикматни ўргатсин.
23. Сўнгра Ёқуб Мисрга келди, Ҳом* диёрида маскан олди Исроил.
24. Худованд халқини жуда ҳам кўпайтириб, Душманларидан кўра қувватлироқ қилди.
25. Ўз халқига қарши хусумат қилмоғи-чун, Қулларига қарши фитна уюштирмоғи-чун Ёвнинг юракларида нафрат уйғотди.
26. У Ўз қули – Мусо пайғамбарни, Ўзи танлаган Ҳорунни йўллади.
27. Улар Ҳом диёрида Худованд ажойиботин, Илоҳий аломатларни намоён қилишди.
28. Худованд қоронғилик юборди, Ён-атрофни зулмат қамради, Мисрийлар Унинг амрига қарши турмади.
29. Уларнинг сувларини қонга айлантирди, Балиқларини эса нобуд қилиб ташлади.
30. Ўлкаларини ғуж-ғуж қурбақалар босди, То подшоҳ ётоқхонасигача тўлиб кетди.
31. Илоҳий амр бўйича пашша галалари босиб келди, Мамлакатнинг тўрт томонини битлар босиб олди.
32. Бошларига ёмғир ўрнига дўл ёғдирди, Ўлкаларига жазирама оташ юборди.
33. Боғларини, анжир дарахтларини қуритди, Сарҳадлари ичидаги ҳар бутани қириб ташлади.
34. Унинг буйруғи ила чигирткалар пайдо бўлди, Сон–саноқсиз ҳашарот галалари чиқди.
35. Мамлакатдаги бутун ўт-ўланни ўпириб юборди, Даладаги ҳосилни тамоман еб тугатди.
36. Охири Худо ўлканинг барча тўнғичларини, Элнинг бутун эркаклик ғурурини ўлдирди.
37. Ўз халқини эса симу зар ила чиқарди, Ораларидан ожиз қолгани йўқ эди.
38. Уларнинг чиққанига Миср севинди, Чунки уларга ваҳм солган эдилар.
39. Худованд булутни пардадай ёйиб ташлар, Тунни ойдин қилмоқ учун оташ юборар эди.
40. Улар сўради, Худо беданаларни муҳайё қилди, Уларни самовий нон ила тўйғазди.
41. Худованд қояни ёриб сув оқизди, Қуруқ чўл ўртасида дарёдай сув оқди.
42. У берган муқаддас сўзини хотирлади, Ўз қули Иброҳимни эсдан чиқармади.
43. Ўзи учун танлаб олган халқини Шодиёнаю тантаналар ила озодликка чиқарди.
44. Уларга элу элатлар диёрини берди, Бошқа халқлар меҳнати уларга насиб бўлди.
45. Токи улар Худо қонунларини тутиб, Кўрсатган йўл-йўриқларига риоя қилсинлар! Ҳамдлар бўлсин!
1. Ҳамдлар бўлсин! Худовандга шукр қилинглар! У олижанобдир, абадийдир инояти.
2. Худованднинг қудратли ишларини ким сўзлай билар? Унинг бор шон-шуҳратини ким баён қила олар?
3. Бахтлидир адлу инсоф ила иш тутган, Доим солиҳлик билан юрган киши!
4. Халқингга кўрсатган карамингни менга раво кўр, Нажотингни мен томон йўлла, ё Раб!
5. Танлаганларинг қут-баракасини кўрайин, Халқинг шодлиги ила шод бўлайин, Элинг ифтихори ила мақтаниб юрайин!
6. Биз оталаримиз қаторида гуноҳ қилдик, Йўлдан оздик, бузуқлик қилдик.
7. Ота-боболаримиз Мисрда бўлганларида, Сенинг ажойиботингни фаҳмламасдилар. Беҳад лутфу карамингни эсга олмасдан, Денгизда, Қизил денгиз бўйида исён қилдилар.
8. Худованд эрса, қудратимни кўрсатай дея, Ўз исми ҳурмати учун уларни қутқарди.
9. У Қизил денгизга дўқ урди, Денгиз қоқ қуруқ бўлди. Худди чўл ўртасидан кездиргандай, Уларни гирдоб ўртасидан қуруқ ўтказди.
10. Ағёр қўлидан уларни қутқарди, Душман дастидан халос қилди.
11. Ёвларини сувлар босди, Уларнинг ҳеч бири қолмади.
12. Ўшанда инондилар Унинг каломларига, Сано ўқидилар-да шону шуҳратига.
13. Бироқ тезда унутдилар ишларини, Кўз тикмадилар ўгит-насиҳатларига.
14. Чўлда ўтакетган эҳтиросга берилдилар, Дашт-биёбонда Тангрини синадилар.
15. Сўраганларини У уларга берди-ю, Жонларини озғинликка ҳам мубтало қилди.
16. Манзилда Худованднинг авлиёлари – Мусо билан Ҳорунга рашк қилдилар.
17. Ер ёрилиб Датанни ютиб юборди, Абиром қавмини қоплаб олди.
18. Бошларига ногаҳон ўт-олов тушди, Осийлар тўдасини ёндириб юборди.
19. Ҳўриб тоғида қуйма бутни ясадилар, Бузоққа топиниб сажда қилдилар.
20. Ҳа, ўт ейдиган ҳўкиз сурати билан Улуғвор Худовандларини алмаштирдилар.
21. Мисрда буюк ишлар намоён қилган Халоскорлари – Тангрини унутдилар.
22. Ҳа, Ҳом* диёрида ажойиботлар яратган, Қизил денгизда маҳобатини кўрсатган Худони унутдилар.
23. Худо уларни ҳалок қилишга ният қилди. Агарда Худованднинг танлагани – Мусо Худованд ҳузурида тик турмаганида, Даҳшатли ғазабидан қайтармаганида эди, У ниятини бажарган бўлур эди.
24. Гўзал Диёрни ҳам улар хор қилдилар, Инонмасдилар-да Худонинг каломига.
25. Чодирларида зорланиб турдилар, Бўйсунмадилар-да Худованд амрига.
26. Шу кез Худо уларга қарши қўл кўтарди, Чўлда уларни яксон қилмоқчи бўлди.
27. Бари зурриётини эллар орасига сочиб ташлай, Турли халқлар аро уларни яксон қилай, деди.
28. Улар Баал-Пеғўр номли бутга топиндилар, Жонсиз санамга қурбонлик атаб едилар.
29. Қилмишлари-ла Худованд қаҳрини келтирдилар, Иттифоқо ўлатга гирифтор бўлдилар.
30. Пинҳос турди-да, ҳукм юритди, Шунда ўлат ҳам кесилди.
31. Бу Пинҳоснинг эзгу ишларига кирди, Насллар оша, абадий қадрлангуси.
32. Исёнгоҳ* сувларида Бани-Исроил тағин Худованднинг ғазабини келтирдилар, Улар сабабли Мусо жафо тортар эди.
33. Мусонинг ғашини келтирганларида, У ўйламай сўзлаб юборди.
34. Худованд уларга амр берган эди, Вале ҳалок қилмадилар ёт халқларни.
35. Улар мажусийлар билан аралашиб, Уларнинг ишларини ўргандилар.
36. Санамларига ҳам топиндилар, Булар эса тузоқ бўлди уларга.
37. Ўз ўғилларию қизларини ўлдириб, Жинларга қурбонликка бағишладилар.
38. Манфур Канъон бутларига қурбонлик атаб, Ўғил-қизларининг бегуноҳ қонини тўкдилар, Мамлакат эса қонга ботиб ҳаром бўлди.
39. Улар бу иши туфайли мурдор бўлдилар, Қилмишлари-ла фаҳшлик қилгандай бўлдилар.
40. Шунда Худованд Ўз халқидан ғазабланди, Ўзининг азиз диёридан нафратланди.
41. Уларни ёт халқларнинг қўлига берди, Ғанимлари улар устидан ҳукмронлик қилди.
42. Душманларидан улар жабр-зулм чекди, Ёв қўли остида эгилиб-букилдилар.
43. Кўп марталаб Худованд уларни қутқарарди, Улар эса ўз қайсарлиги ила Уни аччиқлантирар, Ўз ёмонликлари туфайли хазон ҳам бўлардилар.
44. Шунга қарамай Худованд Уларнинг ноласини эшитди, Оғир аҳволларига эътибор берди.
45. Улар билан қилган аҳдини эслади, Кўп илтифот қилиб уларни аяди.
46. Уларни асир олган ҳамманинг дилида Уларга нисбатан раҳм қўзғатди.
47. Ё Раббано, ё Худовандо, бизларни қутқаргин! Халқлар орасидан бизни тўплаб олгин, Токи муқаддас исмингни улуғлайлик, Ҳамду санойинг ила ифтихор этайлик!
48. Исроилнинг Тангриси – Худовандга Азалий ва абадий офаринлар бўлсин! Бутун қавм эса «Омин!» – десин! Ҳамдлар бўлсин!
1. Худовандга шукр қилинглар! У олижанобдир, абадийдир инояти.
2. Бундай десин Худованд қутқарган, Душман қўлидан нажот топган халқ!
3. У бизни Шарқу Ғарбдан, Шимолу Жанубдан, Турли ўлкалардан тўплаб олди, деб юришсин!
4. Улар чўлу биёбонни кезиб адашардилар, Одам яшайдиган бирон шаҳар тополмасдан.
5. Оч ҳамда сувсиз қолган эдилар, Жону танлари ҳолдан кетар эди.
6. Машаққатларида Худовандга фарёд этишгач, У уларни қутқарди азоб-уқубатларидан.
7. Одам яшайдиган шаҳарни топсин дея, Уларни тўғри йўлга бошлади У.
8. Худовандга шукр қилсинлар берган инояти учун, Одам болаларига кўрсатган мўъжизалари учун!
9. Чунки У қондирди чанқоқ кўнгилни, Неъматлар билан тўйдирди очиққан жонни.
10. Зулматга, ўлим ваҳимасига келиб қолдилар, Темир кишанда ўтириб азоб чекардилар.
11. Чунки Тангри амрларига қаршилик қилдилар, Тангри Таоло иродасини менсимадилар.
12. У оғир иш билан уларнинг димоғини туширди, Улар қоқилди, ёрдамчилари йўқ эди.
13. Машаққатларида Худовандга фарёд этишгач, У уларни қутқарди азоб-уқубатларидан.
14. Зулмат ва ўлим ваҳмасидан уларни озод қилди, Занжир-кишанларини синдириб ташлади.
15. Худовандга шукр қилсинлар берган инояти учун, Одам болаларига кўрсатган мўъжизалари учун!
16. Мана Ўзи мис дарвозаларни пора-пора қилган, Темир тамбаларни чопиб парчалаб ташлаган.
17. Улар эса тентаклик қилиб исён кўтардилар, Қилган ёмонликлари эвазига жафо ҳам чекдилар.
18. Жонлари ҳар қандай озиқ-овқатни рад этар, Ўлим дарвозасига яқинлашган эдилар.
19. Машаққатларида Худовандга фарёд этишгач, У уларни қутқарди азоб-уқубатларидан.
20. Каломини юбориб уларга шифо берди, Уларни тушган чоҳларидан чиқариб олди.
21. Худовандга шукр қилсинлар берган инояти учун, Одам болаларига кўрсатган мўъжизалари учун!
22. Худовандга шукрона билан қурбонлик атасинлар, Унинг ишларини тантана ила тарғиб қилсинлар!
23. Кемаларида денгизда қатновчилар ҳам, Баҳрлар аро меҳнат қилувчилар ҳам
24. Худованднинг ишларига гувоҳ бўлдилар, Гирдобда кўрсатган мўъжизаларин кўрдилар.
25. У амр бериб, кучли бўрон келтирди, Денгиз тўлқинларин баланд кўтариб юборди.
26. Кемачилар кўкка ўрлаб, тубсизликка чўкди, Даҳшатдан уларнинг жони мумдек эриди.
27. Улар маст каби ўйноқлаб айланди, Ақли-ҳуши бошидан учди.
28. Машаққатларида Худовандга фарёд этишгач, У уларни чиқарди азоб-уқубатларидан.
29. Худованд бўронни тинчитиб қўйди, Сув тўлқинларини ҳам пасайтирди.
30. Сувларни тинчитиб, умматини севинтирди, Орзу қилган бекатларига етаклаб борди.
31. Худовандга шукр қилсинлар берган инояти учун, Одам болаларига кўрсатган мўъжизалари учун!
32. Халқ йиғинларида Уни кўкка кўтарсинлар, Оқсоқоллар мажлисида Унга ҳамд – сано айтсинлар.
33. Худованд дарёларни чўлга айлантиради, Булоқларни эса қуритиб юборади.
34. Аҳолисининг ёвузлиги сабабли Ҳосилдор тупроқни шўр ерга айлантиради.
35. Тағин саҳрода кўлларни пайдо қилиб, Бўз ерни чашмазорга айлантиради.
36. Оч-юпунларни ўша ерга жойлаштиради, Улар яшайдиган шаҳарни қурадилар.
37. Экин экиб, узумзор яратадилар, Даладан мўл-кўл ҳосил кўтарадилар.
38. Худованд уларга баракат беради, Уларнинг сони ошиб боради, Чорваси эса сира камаймайди.
39. Тағин улар сон жиҳатдан озайиб қолган, Жабр-жафо, бало-қазога йўлиқиб қадди букилган эди.
40. Саркардаларни шувут қилувчи Худованд Ўзи Йўлсиз саҳрода уларни саргардон қилди.
41. Лек бечораҳолларни тупроқдан юқори кўтарди, Оилаларини қўйлар подасидек кўпайтирди.
42. Тўғри кишилар буни кўриб севинур, Барча қаллоблар оғзи эса тўсилиб қолур.
43. Кимки оқил бўлса, буларни пайқар, Худованднинг меҳр-иноятини англар.
1. Юрагим шайдир, эй Худо! Мен бажону дил куйлайман, Сени тараннум этаман.
2. Юрагим шайдир, эй Худо! Мен бажону дил куйлайман, Сени тараннум этаман.
3. Уйғонинг, эй чанг ила ғижжак! Мен саҳарни уйғотиб юбораман.
4. Эллар аро Сенга шукр дейман, эй Худованд, Элатлар ичра Сени тараннум этгайман.
5. Сенинг иноятинг кўклардан ҳам баланд, Ҳақиқатинг эса булутлардан ҳам юксакдир.
6. Эй Худо, фалакдан юқорига юксалгин, Улуғворлигинг рўйи замин узра порласин!
7. Севганларинг халос бўлсин учун Кучли ўнг қўлингни узатиб юборгин! Менга қулоқ солгин, нажот бергин!
8. Худо Ўзининг муқаддас маконида сўзлади: «Мен Шакамни тантана ила тақсимлайман, Суккот водийсини эса ўлчаб оламан.
9. Гилъад Меники, Манаше ҳам Меники. Эфраим – бошимдаги дубулға, Яҳудо – салтанатим ҳассаси.
10. Мўов – ювинадиган тосимдир, Эдўм устига этигимни босаман, Филистия узра ғалаба эълон қиламан».
11. Мустаҳкам шаҳарга мени ким элтади? Эдўмга мени ким кузатиб боради?
12. Эй Худо, бизни ташлаб қўйган Сен эмасми? Қўшинларимиз билан чиқмаяпсан-ку, эй Худо!
13. Душманга қарши курашда бизга ёрдам бергин! Чунки инсон нажоти – бекордир.
14. Биз Худо номи билан ботирлик қиламиз, Душманларимизни Ўзи тор-мор этади.
1. Эй, менинг мақтайдиган Худойим, жим турма!
2. Мана, фосиқлару маккорлар оғзини катта очиб, Менга қарши тилларини қайрамоқдалар!
3. Нафратли сўзлар билан мени чулғаб, Сабабсиз менга зарба бермоқдалар.
4. Муҳаббатим учун менга адоват қиладилар, Мен бўлсам – тоат-ибодатдаман.
5. Яхшилигим эвазига ёмонлик қиладилар, Севгимга қарши нафрат изҳор этадилар.
6. Бундай одамнинг бошига фосиқни миндир, Шайтон* турсин унинг ўнг томонида.
7. Муҳокама қилинганда айбдор бўлиб чиқсин, Тоати гуноҳ деб ҳисоблансин.
8. Умри қисқа бўлсин, Ўрнини бошқаси эгалласин.
9. Болалари етим қолсин, Хотини бева бўлсин.
10. Ўғиллари дарбадарликка йўлиқсин, Вайроналарда гадойлик қилишсин.
11. Мол-ҳолини судхўрлар эгалласин, Меҳнати самарасин бегоналар тарож қилсин.
12. Унга ҳеч ким илтифот кўрсатмасин, Етимларига ҳеч кимса ачинмасин.
13. Унинг зурриёти қириб ташлансин, Келажак наслдан номлари ўчирилсин.
14. Оталари айбларини Худованд ёдга олсин, Оналари гуноҳларидан кечмасин.
15. Доим Худованднинг ўнгида бўлсин айби, Ер юзидан супуриб ташласин хотирасини.
16. Улар-ку бечораю фақирни таъқиб қилди, Илтифот кўрсатмоқни ҳеч ўйламади, Дилабгорларни ўлдирмоққа қасд қилди.
17. Лаънатгўйнинг лаънати ўз бошига тушади, Дуо қилмоқ истамагандан дуо арийди.
18. Лаънатни у либосдай кийиб олсин, Қарғишни эса сувдай ичсин, Иликдай суякларига ўрнашиб қолсин.
19. Ўзи учун лаънат ҳамиша киядиган жома, Доимо тақадиган бир тасма бўлсин.
20. Жонимга ёмонлик тилаганларнинг оқибати, Туҳматчиларнинг Худованддан жазоси шу бўлсин!
21. Эй Худованд, менинг Раббим, Исминг ҳурмати учун менга илтифот кўрсатгин, Беқиёсдир иноятинг Сенинг, халос қилгил мени!
22. Чунки мен бечораю мискинман, Юрагимга ўқ қадалгандай бўлди.
23. Кечки соя каби тез ўтиб кетяпман, Чигиртка каби улоқтириб ташладилар.
24. Тиззаларим рўзадан титрамоқда, Этим суягимга ёпишиб қолган.
25. Одамларнинг ҳақоратига нишон бўлдим, Менга кўз олайтириб, бош чайқаяптилар.
26. Эй Худованд, менинг Худойим, Мадад юборгин менга! Иноят қилиб мени қутқаргин!
27. Билсинларки, бу Сенинг қўлингдир, Буни бажарган Сенсан, ё Раббий!
28. Улар лаънат ўқиса-да, Сен дуо қиласан, Улар оёқланса-да, шарманда бўлиб қайтарлар, Сенинг қулинг эса севиниб кетар.
29. Ғанимларим расволикка буркансин, Шармандаликка жома каби ўрансинлар.
30. Худовандга шукрни тилимдан туширмайман, Катта халойиқ ичра Унга санолар ўқийман.
31. Жон душманларидан уни қутқариб қолай дея, Худованд фақирнинг ўнг томонида туради.
1. Худованд менинг Раббимга айтди: «Ёвларингни оёқларинг остига йиқитмагунимча, Сен Менинг ўнг томонимда ўлтириб тургин!»
2. Сенинг қудратли салтанатинг ҳассасин Худованд Сиондан узатиб юборгай, Душманларинг ўртасида ҳукмрон бўлгил дея.
3. Жанговарлик кунингда Сенинг халқинг Муқаддас зийнатда Сенга хоҳиш билдиргай, Тонг бағридан тушган шабнам мисоли Йигитларинг* Сен томон келаверишгай.
4. Худованд онт ичган ва сўзидан қайтмас: «Малкисидқ* мартабаси бўйича Сен абадий руҳонийсан».
5. Раббинг Сенинг ўнг томонингда ўлтирар, Қаҳри келган кунда шоҳларни эзиб ташлар.
6. Халқларни У ҳукм этган вақтда Ер юзи жасадлар билан тўлғуси, Улкан давлат бошлари мажақ бўлғуси.
7. Йўл бўйидаги ирмоқдан сув ичиб, Мард бошини баланд кўтариб юргуси.
1. Ҳамдлар бўлсин! Мен солиҳлар маҳфилида, улуғ жамоатда Худовандга чин юракдан шукр қиламан.
2. Худованднинг ишлари буюкдир, Барча мухлислари улардан завқ олур.
3. Худованд ижоди – жамол ва салобатдир, Унинг адолати эрса – илалабаддир.
4. Ажойиботини унутилмайдиган қилиб яратган, Раҳмону меҳрибондир Худованд.
5. Ўзидан қўрққанларнинг ризқи-рўзини берар, Халқи ила тузган аҳдини абадий эсда тутар.
6. Ўз халқига қудратли фаолиятини кўрсатди, Мажусийлар ер-мулкини уларга берди.
7. Бажарган ишлари ҳақиқат ва адолатдир, Барқарордир бари фармойишлари.
8. Улар доимий ва абадий устувордир, Ҳақ ва тўғрилик ила ижро бўлмишдир.
9. Худованд Ўз халқига нажот юборган, Ўз аҳдини абадий қилиб буюрган, Унинг исми – муқаддас ва қўрқинчлидир.
10. Доноликнинг боши – Худодан қўрқмоқликдир, Бундай йўл тутган ҳамманинг ақли расодир, Худовандга абадий сано ўқимоқ даркордир.
1. Ҳамдлар бўлсин! Қандай бахтли Худованддан қўрқадиган, Амрларига завқ билан бўйсунадиган киши!
2. Унинг зурриёти ер юзида мард авлод бўлгай, Кўнгли тўғрилар насли табаррук бўлгай.
3. Бойлик ва мўлчилик солиҳнинг ҳовлисидадир, Боқий умр кўргай солиҳнинг салоҳи.
4. Солиҳга қоронғуликда ҳам ёғду нур сочар, Раҳмону меҳрибон ҳамда одилдир У.
5. Элга мурувват қилиб қарз берувчи, Инсоф ила иш бошқарувчи одам бахтиёрдир.
6. Солиҳ то абад тебранмагай, Мангу бўлгай унинг хотираси.
7. Ёмон овозадан у қўрқмайди, Умиди Худовандда, собитдир юраги.
8. Душманларига бемалол қарар, У довюрак ва қўрқмас бўлар.
9. У қўлини очиб камбағалга садақа берар, Унинг солиҳлиги боқий бўлар, Иззат-ҳурмати юксалиб борар.
10. Бетавфиқ буни кўриб ғазабланур, Тишларин ғижирлатару завол топур, Ҳа, бетавфиқлар тилаги пучга чиқур.
1. Ҳамдлар бўлсин! Ҳамдлар айтинг, эй Худованд қуллари, Худованд номига ҳамд – сано айтинглар!
2. Худованд номига олқишлар бўлсин, Ҳозирдан бошлаб то мангуликка қадар!
3. Кун чиқардан то кун ботарга қадар Худованд исмига мақтовлар бўлсин!
4. Худованд барча халқлар устидан олийдир, Улуғворлиги эса осмондан ҳам баланддир.
5. Раббимиз Худованд юксакларда ўлтирибди, Унга ўхшайдиган ким ҳам бор экан?
6. У ҳам ер, ҳам кўкдагиларни кўрай дея, Тубанликка энгашиб нигоҳ ташлар.
7. Бечораҳолни У тупроқдан кўтарар, Фақирни ахлатдан олиб чиқиб юксалтирар.
8. Уларни элнинг улуғлари бирла, Ўз халқининг беклари бирла ўтқизар.
9. Туғмас аёлни У уйида ўрнаштирар, Уни фарзандлар онаси қилиб қувонтирар. Ҳамдлар бўлсин!
1. Бани-Исроил Мисрдан қочган пайтда, Ёқуб забони забун элдан чиққан кезда,
2. Яҳудо ери Худонинг азиз макони бўлди, Исроил юрти Худо салтанатига асос бўлди.
3. Денгиз суви буни кўрди-да қочди, Ўрдун оқими тўхтаб орқага қайтди.
4. Тоғлар қўйлардай сакрашди, Тепалар қўзилардай ирғишлади.
5. Эй денгиз, сенга не бўлди, қочяпсан? Нечун орқага қайтяпсан, Ўрдун суви?
6. Эй тоғлар, нега қўйлардай сакраяпсизлар? Нечун қўзилардай ирғишлаяпсиз, эй тепалар?
7. Раббано олдида, Ёқубнинг Худоси олдида Ер юзи қўрқувдан титрасин!
8. У қояни сув ҳовузига айлантирган, Харсанг тошдан селдай сув оқизган.
9. Бизларга эмас, эй Худованд, бизларга эмас, Ўзингнинг исмингга мақтов бергин! Зеро Сен кўп иноятлию садоқатлисан.
10. Нима учун мажусийлар: «Қани уларнинг Худоси», – дейди?
11. Бизнинг Худойимиз осмондадир, У истаганини яратаверади.
12. Уларнинг санамлари кумуш ва олтиндир, Инсон қўлларининг иш-амалидир.
13. Оғизлари бор, лекин сўзламайдилар, Кўзлари бор, аммо кўрмайдилар.
14. Қулоқлари бор-у, эшитмайдилар, Бурунлари бор-у, ҳидламайдилар.
15. Қўллари бордир, вале сезмайдилар, Оёқлари бордир, вале юрмайдилар, Бўғизларидан эса товуш чиқмайди.
16. Уларни ясаган ҳар бир киши – Ҳамма уларга эътиқод қилувчилар Худди уларга ўхшаб қолур.
17. Эй Исроил, Худовандга умид боғлагин! У сенинг ёрдамчинг ва қалқонингдир.
18. Эй Ҳорун хонадони*, Худовандга умид боғланг! У сизнинг ёрдамчингиз ва қалқонингиздир.
19. Эй художўйлар, Худовандга умид боғланг! У сизнинг ёрдамчингиз ва қалқонингиздир.
20. Худованд бизларни эслади-ю, Қут-баракали ҳам қилди. Исроил хонадонини баракали қилсин! Ҳорун хонадонини баракали қилсин!
21. Ўзидан қўрққан каттаю кичикни Худованд баракали қилсин!
22. Худованд ўзларингиз ва ўғилларингизга Хийла ва хийла кўпайтириб берсин!
23. Еру осмонни яратган Худованд Сизларни муборак айласин!
24. Осмон – Худованднинг осмонидир, Аммо ерни У инсон ўғилларига берган.
25. Ўлиб сукунат диёрига борган ҳеч кимса Худовандга ҳамду сано айтмас.
26. Биз эса ҳозирдан бошлаб то абад Худовандга ҳамду санолар айтамиз. Ҳамдлар бўлсин!
1. Доду фиғонимга қулоқ солгани-чун Мен Худовандни севаман.
2. Қулоғини мен томон тутгани-чун Умрим борича Уни чақираман.
3. Ўлим тўрлари мени чулғаб олди, Дўзах азоблари бошимга тушди, Жуда сиқилдиму, дард-аламда қолдим.
4. Ўшанда Худованд исмини чақирдим, Ёҳу Худовандо, жонимни қутқар, дедим.
5. Худованд меҳрибон ва одилдир, Ҳа, Худойимиз раҳмдилдир.
6. Худованд соддадил одамларни асрар, Ожиз қолганимда Ўзи мени қутқарар.
7. Эй жоним, роҳатингга қайтгил, Мана Худованд сенга эзгулик қилган!
8. Жонимни ўлимдан, кўзимни ёшдан, Оёғимни эса қоқилиб кетишдан Ўзинг тийгансан, ё Раббим!
9. Мен тириклар диёрида қоламан, Худованд ҳузурида юравераман.
1. Мен ишондим, шул боис гапирдим: Мен кўп озор чекдим, дедим.
2. Бутун инсоният ёлғончиликдир, – дедим мен ҳаяжонланиб.
3. Менга қилган барча яхшиликлари учун Худовандни қандай тақдирлайман?
4. Мен нажот қадаҳини кўтариб, Худованд номини чақираман.
5. Бутун аҳли мўминнинг кўзи ўнгида Худовандга атаганларимни бажо этаман.
6. Ўз азизларининг ўлими Худованд назарида бебаҳодир.
7. Ёҳу Худовандо, Мен Сенинг қулингман-ку, Ўз канизагинг ўғлидирман, Кишанларимни Ўзинг ечгансан.
8. Сенинг исмингни чақириб, эй Худованд, Шукрона билан қурбонлик келтираман.
9. Бутун аҳли мўминнинг кўзи ўнгида Худовандга атаганларимни бажо этаман.
10. Худованднинг маъбади ҳовлиларида, Қуддус бағрида назрларимни ифо этаман. Ҳамдлар бўлсин!
1. Эй барча халқлар, Худовандни мадҳ этинглар! Унга ҳамду сано айтинглар, Эй бутун миллатлар!
2. Унинг бизга берган инояти беҳаддир, Абадийдир Худованднинг вафосию ҳақиқати. Ҳамдлар бўлсин!
1. Худовандга шукр қилинг! У эзгудир, абадийдир инояти.
2. Исроил хонадони десин: Абадийдир Унинг инояти!
3. Ҳорун хонадони десин: Абадийдир Унинг инояти!
4. Худодан қўрққанлар десин: Абадийдир Унинг инояти!
5. Танг қолганимда Худовандни чақирдим, У менга қулоқ солди-да, Кенгликка чиқариб қўйди мени.
6. Худованд мен томонда, қўрқмайман, Инсон менга не қила билар?
7. Худованд менинг ёрдамчим экан, Ғанимларимга бемалол қарайман.
8. Инсонга эътиқод қилгандан кўра, Худованддан паноҳ сўраш афзалдир.
9. Шаҳзодаларга ишонгандан кўра, Худованддан паноҳ сўраш афзалдир.
10. Барча халқлар мени ўраб олган эди, Худованд номи ила қириб ташладим уларни.
11. Мени ўраб олгандилар, ҳа, Ҳамма ёғимдан қисиб қўйгандилар; Худованд номи ила қириб ташладим уларни.
12. Арилар каби мени ўраб олдилар, Тикан алангасидек ўчиб қолдилар; Худованд номи ила қириб ташладим уларни.
13. Йиқилиб кетсин деб мени туртдиларинг, Илло Худованд менга ёрдам берди.
14. Ёҳу, қувватим ва қўшиғим менинг, Ўзинг бўлдинг Нажоткорим менинг!
15. Хурсандчилик ва озодлик садолари Солиҳларнинг чодирларида янграйди: Худованднинг ўнг қўли мардлик кўрсатур!
16. Худованднинг ўнг қўли баланд кўтарилур! Худованднинг ўнг қўли мардлик кўрсатур!
17. Мен ўлмасман, яшайвераман, Худованднинг ишларини хабар қиламан.
18. Худованд менга қаттиқ чора кўрди-ю, Илло ўлимга топширмади жонимни.
19. Салоҳ қопқаларини менга очиб қўйингиз, Улардан кириб, Худовандга шукр қилайин!
20. Бу – Худованднинг дарвозасидир, Ундан солиҳлар кирадилар.
21. Сенга шукрлар дейман, ё Раб, Сен менга қулоқ солдинг, Халоскорим ҳам бўлдинг.
22. Бинокорлар кераксиз деб ташлаган Тош Нақ бинонинг пештоқидан жой олди.
23. Бу Худованд иродаси туфайлидир, Бизга эса ажойибот тимсолидир.
24. Худованднинг яратган кунидир бу, Ундан шод бўлиб севинайлик!
25. Худоё Худовандо, нажот бергин! Худоё Худовандо, муваффақият тилагин!
26. Худованд номидан Келаётган муборак! Худованд уйидан туриб сизни дуо қиламиз.
27. Ҳақ Тангри – Худованддир, У бизга зиё йўллагандир. Байрам тусида арқон улашинг-да, Қурбонгоҳ мугузларини зиёрат этинг!
28. Сенсан Тангрим менинг, шукр қиламан, Сенсан Худойим менинг, сано қиламан.
29. Худовандга шукр қилинглар! У эзгудир, абадийдир инояти.
1. Қандай бахтлидир софдиллик йўлидан борувчи, Илоҳий Қонун билан юрувчи кишилар!
2. Бахтлидир Худованд шаҳодатин сақлаб, Чин қалбдан Худога интилувчилар!
3. Улар қонунсиз ишга оёғини бурмай, Худованднинг йўлларидан юрадилар.
4. Низом-қонунларингни Ўзинг буюргансан, Жиддийлик билан риоя қилинсин дея.
5. Қоидаларингга амал қилмоққа Кошки йўлларим ўнгса эди!
6. Шунда шарманда бўлмасман, Барча амрларингни кўз ўнгимга келтириб.
7. Соф кўнгилдан шукр қиларман, Сенинг одил ҳукмларингни ўрганиб.
8. Фармонларингни бажараман Сенинг, Мени бутунлай ташлаб кетмагин!
9. Йигит ўз йўлини қандай қилиб соф сақлар? Сенинг каломинг билан юрса бу бўлар.
10. Мен Сени чин кўнгилдан қидиряпман, Амрларингдан бош тортишимга йўл қўйма!
11. Сенга қарши гуноҳ қилмаслик учун, Каломингни юрагимда сақлайман.
12. Эй Худованд, мен Сени олқишлайман, Қонун-қоидаларингни менга ўргатгин!
13. Оғзингдан чиққан барча ҳукмларни Ўз ирним билан хабар қиламан.
14. Сенинг ваҳийларинг йўлида мен Катта бойлик топгандек хурсанд бўламан.
15. Буйруқларингни теран ўйлаб, Сенинг йўлларингга кўз тикаман.
16. Низом-қоидаларингдан завқ топаман, Унутмайман каломинг Сенинг.
17. Қулингга илтифот қилгин, Мен яшаб сўзингни тутайин!
18. Кўзларимни очиб юборгин, Қонунинг ажойиботларини кўрайин!
19. Мен бу дунёда мусофирман, Амрларингни мендан яширмагин!
20. Ҳукмларингни доимо орзу қиламан, Соғинчдан жоним адо бўлмоқда.
21. Бошбошдоқларнинг адабини Ўзинг берасан, Амрларингдан адашган ҳамма лаънатидир.
22. Шармандалик ва ҳақоратни мендан узоқлаштир, Мен Сенинг шаҳодатингга риоя қиламан-ку.
23. Ҳатто беклар ўтириб мени ғийбат қилмоқда, Қулинг эса низомларингни теран ўйламоқда.
24. Ҳа, Сенинг ваҳийларинг мен учун завқдир, Улар менинг маслаҳатчиларим ҳамдир.
25. Жоним тупроққа ёпишиб қолган, Ўз каломинг ила мени жонлантиргин!
26. Йўлларимни Сенга очганимда, мени эшитдинг; Қонун-қоидаларингни менга ўргатгин!
27. Буйруқларинг йўлини менга англатгин, Токи мўъжизаларингни теран ўйлаб олайин!
28. Жоним ғам-ғуссадан адо бўлмоқда, Каломинг билан мени мустаҳкамлагин!
29. Ёлғончилик йўлин мендан узоқлаштир, Қонунинг роҳини мен учун ўнглагин!
30. Мен садоқат йўлини танлаб, Ҳукм-фармонларингни олдимга қўйдим.
31. Ваҳийларингга қаттиқ ёпишдим, Мени шарманда қилма, ё Раббим!
32. Сен юрагимни кенг қилган сайин, Амрларинг йўлидан елиб борарман.
33. Эй Худованд, Қонун-қоидаларинг йўлини менга ўргатгин, Уларни охиригача тутиб амалга оширайин!
34. Менга ақл-идрок бергин, Токи Қонунингга риоя қилайин, Уни чин қалбдан сақлаб юрайин!
35. Мени амрларинг йўлидан юргизгин, Чунки ундан мен хушнуд бўлдим.
36. Юрагимни тамагирликка эмас, Ўз шаҳодатингга мойил қилгин!
37. Беҳуда иш-ҳаракатларга қаратма кўзим, Ўз йўлларингда мени тирик тутгин!
38. Сендан қўрққанларга берган сўзингни Ўз қулингга ҳам барқарор қилгин!
39. Мен қўрқадиган ҳақоратни мендан узоқлаштиргин! Фақат Сенинг ҳукмларинг олижанобдир.
40. Ҳа, Сенинг буйруқларингни ҳавас қилдим, Ўз адолатинг ҳақи жонлантиргин мени!
41. Берган ваъдангга кўра, эй Худованд, Иноятинг ва нажотинг менга келсин!
42. Шунда ҳақорат қилганларга жавоб берарман, Чунки Сенинг каломингга ишончим комил.
43. Оғзимдан ҳақиқат каломини бутунлай тортиб олма, Мен Сенинг ҳукмларингга умид боғлаганман.
44. Сенинг Қонунингни мен ҳамма вақт, Доимо ва абадий сақлайман.
45. Юрагим кенг бўлиб юравераман, Зеро буйруқларингга кўнглим мойил.
46. Шоҳлар қошида шаҳодат келтираман, Сени деб шарманда бўлмайин!
47. Мен амрларингни кўп севаман, Улардан ҳузур-ҳаловат топаман.
48. Меҳр билан қўл чўзаман амрингга, Фармонларингни чуқур ўйлаб ўрганаман.
49. Бандангга берган сўзингни эслагин, Ундан мени умидвор қилгансан-ку!
50. Мусибатим кунида тасаллим шу бўлур: Сенинг каломинг жонимга жон киритур.
51. Такаббурлар мени кўп масхара қилишди, Мен эса қайтмадим Қонунингдан.
52. Азалий ҳукмларингни эслаб Сенинг, Мен тасалли топмоқдаман, эй Худованд.
53. Қонунингни ташлаб кетган, Йўл-йўриғинг баҳридан кечган фосидлардан Мени ваҳима босиб кетди.
54. Шу ғурбатсаромда низому қоидаларинг Илҳом бўлди қўшиқларимга менинг.
55. Эй Худованд, тунда Сенинг исмингни эслаб, Қонунингга риоя қилишга азм қилдим.
56. Сенинг буйруқларингни сақлаганим учун, Бу бахт менга насиб бўлди.
57. Эй Худованд, – дедим мен, – Каломингни сақлашдир менинг бурчим.
58. Мен чин кўнгилдан Сенга ёлвордим, Ваъдангга кўра менга меҳрибонлик қилгин!
59. Мен йўлларимни ўйлаб кўрдиму, Оёқларимни қоидаларинг томон бурдим.
60. Амрларингни тутмоқ учун шошилдим, Шу йўлда мутлақо имилламадим.
61. Бетавфиқлар ўз домига тортди мени, Вале Сенинг Қонунингни унутмадим.
62. Одил ҳукмларинг учун шукр қилай деб, Мен ярим кечада ҳам тураман.
63. Мен барча Сендан қўрққанларнинг, Буйруқларингни тутганларнинг улфатиман.
64. Сенинг иноятинг билан тўладир ер юзи, Менга қоидаларингни ўргатгин, ё Раб!
65. Эй Худованд, Ўз каломингга мувофиқ Шу қулингга яхшилик қилгин!
66. Менга аъло дид ва фаросат бахш этгин, Буйруқларингга ишончим комил менинг.
67. Жафо тортмасдан олдин адашар эдим, Энди эса каломингни тутмоқдаман.
68. Сен яхшисан, яхшилик қилувчисан, Қонунларингни менга ўргатгин!
69. Такаббурлар орқамдан ғийбатимни қиладилар, Мен эса чин қалбдан амрларингни тутаман.
70. Уларнинг юраги чарви боғлаб семирган, Мен эса Сенинг Қонунингдан лаззат оламан.
71. Жафо тортганим менга яхши бўлибди, Чунки қонун-қоидаларингни ўрганиб олдим.
72. Минглаб олтину кумушдан афзал биламан Ўз оғзингдан чиққан Қонунинг Сенинг.
73. Сенинг қўлларинг мени яратган, барпо этган, Амрларингни ўрганишим учун менга идрок бергин!
74. Сендан қўрққанлар мени кўриб севинар, Чунки Сенинг сўзингга умид боғлаганман.
75. Эй Худованд, ҳукмларинг одил эканини биламан, Мени қийнаганингда ҳам вафодорлик қилдинг.
76. Қулингга берган ваъдангга кўра, Илтифотинг менга тасалли бўлсин!
77. Раҳм-шафқатинг менга келсин ва яшайман, Сенинг Қонунингдир менга ҳузур берадиган.
78. Мени ноҳақ ситам қилган шаккоклар уялсин, Мен Сенинг буйруғингни фикрлаб борайин.
79. Сендан қўрққан, шаҳодатингни билган Барча мен томон бурилиб келсин.
80. Мен шарманда бўлмаслигим учун, Қоидаларинг йўлида дилимни пок сақлайман.
81. Нажотингни кутиб жоним адо бўлмоқда, Каломингга мен умид боғлаганман.
82. Қачон менга тасалли берасан? – дея, Каломингга тикилиб кўзим сўниб бормоқда.
83. Тутунда бужмайиб қолган мешга ўхшайман, Лекин Сенинг фармонларингни унутмайман.
84. Шу қулингнинг умри ҳам қанча бўларди? Изимга тушганларни қачон ҳукм этарсан?
85. Қонунингни менсимайдиган шаккоклар Менга чоҳ-чуқур қазидилар.
86. Барча амрларинг ҳақдир Сенинг. Ноҳақ изимга тушганларга қарши туриб, Менга ёрдам юборгин!
87. Мени ер юзидан йўқ қилишларига оз қолди, Бироқ мен амрларингдан кўз юммадим.
88. Иноят қилиб мени барҳаёт сақлагин, Ўз оғзингдан чиққан шаҳодатни сақлаб юрайин!
89. Эй Худованд, Сенинг каломинг абадийдир, У фазода маҳкам ўрнатилгандир.
90. Садоқатинг наслдан-наслга ўтади, Сен ерни мустаҳкам қилиб яратгансан.
91. Қароринг ила бугунгача ҳаммаси мавжуд, Сенинг қулларингдир борлиқ мавжудот.
92. Қонунингдан тасалли тополмасайдим гар, Мен мусибатдан йўқ бўлиб кетардим.
93. Буйруқларингни ҳеч вақт унутмайман, Улар орқали менга ҳаёт бағишладинг.
94. Мен Сеникиман, халос қилгин мени, Сенинг амрингни ўзим талаб қилганман.
95. Бетавфиқлар мени йўқ этмоқни пойлади, Мен-чи шаҳодатингни дилимга тугиб олдим.
96. Ҳар қандай камолотнинг ҳаддини кўрдим, Сенинг амринг эса ҳадсиз-поёнсиздир.
97. Қонунингни мен қанчалик севаман, Кун бўйи у фикр-хаёлимда менинг.
98. Ёвларимдан ортиқ доно қилди мени амринг, То абад меники деб биламан фармонинг.
99. Барча устозларимдан ақллироқ бўлдим, Чунон хаёлимдан кетмас қонун- қоидаларинг.
100. Оқсоқоллардан ҳам ҳикматлироқ бўлдим, Зеро Сенинг буйруқларингни сақлаб келаман.
101. Сўзингга риоя қилай дея тийдим мен Оёқларимни барча ёмон йўлдан.
102. Сенинг ҳукмларингдан қайтмадим, Зеро Ўзинг менга таълим беряпсан.
103. Каломларинг томоғимга нечук лазиздир, Оғзимга улар болдан ҳам ширин татийди!
104. Буйруқларингдан ақл ўрганганим учун, Ҳар хил ёлғон йўлдан нафратланаман.
105. Сенинг каломинг қадамларим учун чироқдир, Йўлимга нур сочадиган ёруғликдир.
106. Ҳақ қарорларингни тутмоққа онт ичдиму, Қасамимга вафо ҳам қиламан.
107. Мен жуда кўп жафо чекдим, ё Раб, Каломинг ила менга жон бахш этгин!
108. Эй Худованд, тилимдаги ҳамду санони Кўнгил қурбонлиги каби қабул этгин, Ҳукму қарорларингни менга ўргатгин!
109. Жоним нуқул ҳовучимда бўлса ҳам, Лек Сенинг Қонунингни унутмадим.
110. Фосиқлар менга қопқон қўйган бўлса-да, Лек Сенинг амрларингдан бош тортмадим.
111. Ваҳийларингни абадий мерос қилиб олдим, Улар юрагимга шод-хуррамлик бағишлайди.
112. Низом-қоидаларингга риоя қилмоққа, Умрбод, қатъий қарор қилдим.
113. Иккиланувчилардан нафратланаман, Сенинг Қонунингни мен севаман.
114. Паноҳим ва қалқоним Сенсан, Сенинг сўзингга умид боғлаганман.
115. Эй бадкирдорлар, мендан узоқлашинг, Худойимнинг амрларини тутиб юрайин!
116. Ўз амринг бўйича маҳкам ушла қўлимдан, Яшайверайин, кўнглимни совитма умидимдан!
117. Менга мадад юборгин, халос бўлайин, Низомларингга синчиклаб қарайин мудом!
118. Қоидаларингдан чиққан барчани Сен рад қиласан, Мана беҳудадир уларнинг ҳийлаю найранги!
119. Ер юзидаги ҳамма бетавфиқларни Сен чиқитдай супуриб ташлайсан; Мен-ку Сенинг ваҳийларингни севаман.
120. Сендан қўрққанимдан вужудимни титроқ босди, Ҳукмларингдан мен жуда қўрқаман.
121. Мен инсоф ва ҳаққоният йўлида ҳаракат қилдим, Жабр қилувчилар қўлига топширма мени!
122. Ўз қулингдан дариғ тутма шафоатинг, Такаббурлар менга жабр-зулм қилмасин!
123. Сенинг нажотингга кўзим тўрт бўлди, Одил ҳукмингни кутиб кўзим нури тўкилди.
124. Қулингга иноят қилиб иш кўрсатгин, Амру фармонларингни ўргатгин менга!
125. Мен Сенинг қулингман-ку, Менга ақл-идрок бергин, Ваҳийларингни фаҳмлаб олайин!
126. Худованднинг иш қилиш вақт-соати келди, Мана, Сенинг Қонунингни бузиб юрибдилар!
127. Менга қолса, амрларингни олтиндан ҳам, Энг соф тилладан ҳам кўпроқ севаман.
128. Ҳамма буйруқларингни тўғри деб биламан, Ҳар қандай ёлғончиликдан нафратланаман.
129. Ваҳийларинг ажойибдир Сенинг, Шул боис уларга ёпишар жоним.
130. Каломинг очилиб қолганда зиё сочар, Ғофилларга ақл-идрок берар.
131. Оғзимни кенг очиб оҳ дейман, Амрларингга қанчалик зориқаман!
132. Исмингни севгучиларга қилганингдек, Менга ҳам қараб меҳрибонлик кўрсатгин!
133. Амринг ила қадамларимни тўғри қил, Ҳеч бир ёмонлик менга ҳукмрон бўлмасин!
134. Инсон жабридан мени қутқаргин, Буйруқларингни тутиб борайин!
135. Қулингга мунаввар юзингни кўрсатгин, Низом-қоидаларингни ўргатгин менга!
136. Қонунингни бузганлар сабабли Кўз ёшимни дарёдай тўкиб юраман.
137. Сен одилсан, эй Худованд, Ҳукмларинг эса тўғридир Сенинг.
138. Ваҳийларингни барҳақ қилиб буюргансан, Улар тамомила ишонарлидир.
139. Жаҳду ғайратим мени адо этмоқда, Каломингни эсдан чиқаряпти-ку ёвларим!
140. Сенинг каломинг жуда мусаффодир, Қулинг унга қанчалик меҳр қўйган!
141. Мен кичикман, хўрланганман, Лекин буйруқларингни унутмайман.
142. Сенинг адолатинг – мангу алолат, Қонунинг эса – ҳақиқатдир.
143. Мен азоб ва машаққатга йўлиқдим, Амрларинг-чи менга завқ бағишлар.
144. Ваҳийларинг абадий адолатдир, Менга идрок бергин ва яшайман.
145. Чин кўнгилдан ёлворяпман, Менга жавоб бергин, эй Худованд! Сенинг қонун-қоидаларингни сақлайман.
146. Сенга ёлворяпман, қутқаргин мени, Токи шаҳодатингга содиқ қолайин!
147. Саҳар чоғи туриб нолаю фиғон қиламан, Сенинг сўзингга умид боғлайман.
148. Каломингни фикр қилиб тунни тонгга улайман, Кўзларимга уйқу бермайман асло.
149. Иноят қилиб овозимни эшитгин, ё Раббим, Адолат қилиб менга жон бергин!
150. Фисқ-фасод пайидан бўлган бузуқ ниятлилар Қонунингдан узоқлашиб, менга яқинлашдилар.
151. Бироқ Сен жуда яқинсан, эй Худованд, Барча амрларинг эса ҳақиқатдир.
152. Ваҳийларингни азалий деб биламан, Сен уларни мангу барқарор қилгансан.
153. Тушкунлигимни кўру, мени қутқаргин, Чунки Сенинг Қонунингни унутмадим!
154. Даъвомга чора қил, мени ҳимоя этгин, Ваъдангга кўра мени жонлантиргин!
155. Бетавфиқлар қутулишдан узоқдир, Чунки улар низомингни изламайдилар.
156. Сен эса-чи кўп раҳмдилсан, эй Худованд, Ўз ҳукму қароринг ила жонимни киритгин!
157. Мени таъқиб қилаётган душманларим кўп, Бироқ Сенинг шаҳодатингдан мен чиқмадим.
158. Каломингга амал қилмайдиган хоинларни кўриб, Мен қаттиқ нафратландим.
159. Қара, Сенинг амрларингни мен қандай севаман! Эй Худованд, лутф қилиб мени жонлантиргин!
160. Сенинг каломинг асоси ҳақиқатдир, Ҳар бир адолатли ҳукминг абадийдир.
161. Беклар сабабсиз орқамдан тушдилар, Дилимга эса Сенинг каломинг қўрқув солар.
162. Мен Сенинг ваъдангни эшитиб, Катта ғанимат топгандай хурсанд бўлдим.
163. Ёлғончиликдан нафратланиб жирканаман, Лекин Сенинг Қонунингни севаман.
164. Мен адолатли ҳукмларингни куйлаб, Ҳар куни етти марта Сенга сано айтаман.
165. Қонунингни севганларга буюк хотиржамлик ёрдир, Уларнинг оёғи тўсиққа қоқилиб кетмас.
166. Нажотингга умид боғладим, эй Худованд, Сенинг амрларингни бажариб бораман.
167. Ваҳийларингни қалбимда сақлаб юраман, Уларни жон-дилим билан севаман.
168. Буйруқ ва низомларингни тутаман, Барча йўлларим Сенинг олдингда аёндир.
169. Фарёдим Сенга бориб етсин, эй Худованд, Каломинг билан менга фаҳм-идрок бергин!
170. Ёлвориб-ялинишим Сенга бориб етсин, Сўзингга яраша мени халос қилгин!
171. Низомларингни менга ўргатар экансан, Сенга мақтовлар тилимдан тушмасин!
172. Сенинг барча амрларинг адолатли экан, Ирним каломингни тараннум этсин!
173. Қўлинг менга ёрдам бермоққа шай бўлсин, Сен буюрган амрларни мен танлаганман.
174. Нажотингни ҳавас билан излайман, ё Раббим, Қонунинг эса завқу овунчоғим бўлди менинг.
175. Жоним яшасин, Сенга мақтовлар ўқисин, Ҳукмларинг менга ёрдам берсин!
176. Йўқолган қўй каби йўлдан адашдим; Сен шу қулингни ахтариб топгин, Чунки амрларингни унутмадим.
1. Худовандга дод қилдим мен танглигимда, У эса қулоқ солди фарёдимга.
2. Ёлғончи лаблардан, маккор тилдан Жонимни асрагин, ё Раббий!
3. Ҳой маккор тил-ей, Сенга не насиб бўлар экан? Нелар орттирар экан сенга Тангри?
4. Баҳодирнинг ўткирлашган ўқларию, Қизғин юлғун чўғи насиб этгуси.
5. Ўзимнинг ҳолимга вой, дейман, Мана, кофирлар* ўртасида қолибман-ку, Имонсизлар* чодиридан чиқмай қолдим!
6. Тинчлик душманлари бирла узоқ яшаб, Анча қийнадим мен жонимни!
7. Мен тинчлик тарафдориман, Илло оғзимни очай десам, Улар урушни истайдилар.
1. Тоғларга кўзларимни тикаман, Менга мадад қаердан келар экан?
2. Худованд еру осмонни яратган, Ундан келар менга мадад.
3. Оёқларинг қоқилишига У йўл қўймагай, Сенинг Қўриқчингдир У, ухламагай асло!
4. Ҳа, Исроилни Қўриқловчи мудрамас, У мижжа ҳам қоқмас.
5. Худованд сенинг Қўриқчингдир, Ўнг томонингдаги соябонингдир У.
6. Кундузи қуёш сени урмас, Кечаси ой сенга зарар етказмас.
7. Ҳар бир бадбахтликдан сени асрар, Жонингни ҳам қўриқлар Худованд.
8. Ҳозирдан бошлаб то абадга қадар Чиқиш ва қайтишингни Худованд асрар.
1. Худованднинг уйига борамиз! – деганлардан хурсанд бўлдим.
2. Сенинг дарвозаларинг остонасида Оёқларимиз турган эди, Қуддус!
3. Уйларинг бир-бирига туташ, Маҳкам қурилган шаҳарсан, Қуддус!
4. У шаҳарга қабилалар бориб кирди, Худованднинг қабилалари бориб кирди. Худованд исмини мадҳ этмоқ – Ана бу Бани-Исроилга буюрилган амр.
5. Ўша ерда ҳукм қилиш учун тахтлар қурилган, Довуд хонадони учун минбарлар қурилган.
6. Қуддусга тинчлик тилангиз: Сени севгучилар ҳузур кўргай!
7. Деворларинг ичра тинчлик, Қасрларинг аро осойиш бўлғай!
8. Қардошу қондошларим учун дейман: Сенга тинчлик ҳамроҳ бўлғай!
9. Рабби Худовандимиз хонадони хотири учун Сенга эзгулик тилайман.
1. Кўзларимни Сенга тикаман, Эй, осмони фалакда ўлтирган Эгам!
2. Худди қулларнинг кўзлари хўжайини қўлига, Канизларнинг кўзлари бекаси қўлига тикилгандай, Бизнинг кўзимиз Рабби Худовандимизга тикилган, То У бизга меҳрибонлик қилгунига қадар.
3. Бизга меҳрибонлик қилгин, эй Худованд! Бизга меҳрибонлик айлагин, Зеро ҳақоратдан жуда тўйганмиз.
4. Роҳатда яшовчиларнинг масхарасидан, Димоғи кўтарилганларнинг ҳақоратидан Жонимиз жуда ҳам тўйгандир..!
1. Агар Худованд биз билан бўлмаса эди, – десин Исроил,
2. Банибашар бизга қарши чиққанда, Агар Худованд биз билан бўлмаса эди,
3. Улар ашаддий қаҳр-ғазаби билан Тириклайин бизни ютиб юборишар эди.
4. Унда сувлар бизни босиб қолар, Жонимиз устидан селлар қуюлар эди.
5. Унда сувлар шовуллаб тошиб, Жонимиз устидан босиб ўтар эди.
6. Худовандни олқишлайлик, чунки Йиртқичларга ўлжа қилиб қўймади бизни.
7. Овчилар қопқонидан қочиб қутулди Жонимиз бизнинг, бамисоли қуш; Қопқон синиб, биз қочиб қутулдик.
8. Еру осмонни яратган Парвардигор – Худованднинг исмидандир мададимиз.
1. Худовандга умид боғлаганлар Сион тоғидайдир: У тебранмас, мустаҳкамдир илалабад.
2. Қуддус-чи тоғу тепа унинг атрофидадир, Худованд эса Ўз халқининг атрофидадир, Ҳозирдан бошлаб то илалабад.
3. Худованд фосиқларнинг ҳукм ҳассасини Солиҳлар тақдирига устун қўймас, токи Солиҳлар ноҳақ ишга қўл урмасин зинҳор.
4. Яхшиларга, юраги тўғриларга Ўзинг яхшилик қилгин, эй Худованд!
5. Ўзларининг қинғирлиги ила юрувчиларни эса Худованд бадкирдорлар билан ирғитиб ташлар. Исроилга тинчлик ёр бўлсин!
1. Худованд Сион аҳлини сургундан қайтарганда, Биз туш кўраётганлардай бўлар эдик.
2. Шу кез оғзимиз кулги ила тўлиб-тошар, Тилимиздан эса узилмас эди тараннум. Шу кез эл-халқлар орасида: «Худованд улар учун буюк ишлар яратди», – деган гап-сўз ёйилар эди.
3. Ҳа, Худованд биз учун буюк ишлар яратди, Бундан биз хуррам бўлар эдик.
4. Эй Худованд, Жанубистондаги селларни Мавсумида Сен қандай қайтариб турсанг, Сургунда бўлганларимизни шундай қайтаргин!
5. Кўз ёши билан экин экканлар Хурсандчилик билан ҳосил кўтарар.
6. Оҳ-зор билан уруғини сепган деҳқон Боғ-боғ буғдой кўтариб куйлаб қайтар.
1. Агар уйни Худованд қурмаса, Қурувчилар бекорга ишлайди; Агар шаҳарни Худованд қўриқламаса, Қоровул бекорга бедор қолади.
2. Бекорга сизлар саҳар туриб, Тунги уйқудан қоласизлар, Бекорга ғам-ғусса нонини ейсизлар. Мана, Худонинг маҳбубига уйқу насиб этар.
3. Мана ўғиллар – Худованд берган насиба, Фарзандлар – Худованд берган мукофотдир.
4. Ботирнинг қўлида ўқлар қандай бўлса, Ёшлик чоғида кўрган ўғиллари шундайдир.
5. Ўқдони улар билан тўлган эр бахтли! Майдонда душманлари билан даъволашса, Элнинг кўзи олдида шарманда бўлмас.
1. Бахтлидир Худованддан қўрқадиган, Унинг йўлларидан юрадиган ҳар бир инсон!
2. Қўл меҳнатинг самарасини ер экансан, Ҳузур-ҳаловатга ноил бўлурсан.
3. Хотининг ҳовлинг ичра ўтқазилган Серҳосил ток новдаси каби бўлур. Дастурхонинг атрофидаги ўғилларинг Зайтун кўчатлари сингари бўлурлар.
4. Мана қаранг Худодан қўрққан эрни, У қанчадан-қанча баракага эришур!
5. Худованд сени Сиондан табаррук қилгай! Сен бутун ҳаётинг давомида Қуддуснинг гуллаб-яшнашини кўргайсан.
6. Ҳатто ўғилларинг ўғилларини кўргайсан. Исроилга тинчлик ёр бўлсин!
1. Ёшлигимдан бери мени кўп жабрладилар, – десин Исроил,
2. Ёшлигимдан бери мени кўп жабрладилар, Бироқ мени енга олмадилар.
3. Орқамда қўшчилар ер ҳайдаб, Узун эгатлар очдилар.
4. Худованд эса-чи адолатпарвардир, У фосиқлар кишанларин синдириб ташлади.
5. Барча Сиондан нафратланувчилар Шарманда бўлиб орқага қайтсинлар!
6. Юлинмасдан олдин қуриб кетган Том устидаги ўт каби бўлсинлар!
7. У билан на ўроқчининг ҳовучи, На боғ боғловчининг қўйни тўлар.
8. Ўтган-кетган ўроқчиларга айтишмасин: «Худованд сизга барака берсин!» – дея, «Худованд номидан сизни муборакбод этамиз!» – деб ҳам айтишмасин зинҳор.
1. Эй Худованд, Чуқурликлардан Сени чорлаяпман!
2. Ё Раббий, овозимни тинглагин, Ёлворишимга қулоқларинг диққат қилсин!
3. Ёҳу Раббано! Сен гуноҳларни ҳисобга олсанг, Ким ҳам тура олар экан?
4. Бироқ, Сен кечиримлисан; Шу сабаб эл Сендан қўрқсин.
5. Худовандга умид боғладим, Жоним билан умид боғладим, Унинг амрига мунтазирман.
6. Қоровулнинг саҳарни кутишидан кўра, Посбоннинг тонгни кутишидан кўра, Жоним Раббимга кўпроқ мунтазирдир.
7. Исроил Худовандга умид боғласин! Худованд раҳм-шафқатлидир, Жон исқотини Ўзи мўл беради.
8. Ўзи фориғ қилади Исроилни Барча гуноҳларидан.
1. Эй Худованд, дилимда мағрурлик йўқ, Кўзларим такаббурона боқмайди. Мен ета олмайдиган, ажиб ишларга киришмайман.
2. Жонимни тинчитдим мен, осудаман. Онаси қучоғида ётган эмизиксиз гўдак, Сутдан чиқарилган чақалоқ каби Бағримда ётибди жоним менинг.
3. Ҳозирдан то илалабад Исроил Худовандга умид боғласин!
1. Эй Худованд, Довудни ҳам, Барча қайғуларини ҳам эслагин!
2. У Худованд ҳузурида қасам ичган, Ёқубдек Жабборга назр атаб деган:
3. «Мен уйимга кирмайман, Тўшагим узра ётмайман,
4. Кўзларимга уйқу келмагай, Юмилмагай қовоқларим ҳам,
5. То Худовандга бир макон топмагунимча, Манзил қурмагунимча Ёқуб қўрққан Жабборга».
6. Аҳд Сандиғи Эфратда*, деб эшитган эдик, Яъар* қирларида эса уни топиб олдик.
7. Келинг, Худонинг масканига кирайлик, Оёқлари остига йиқилиб сажда қилайлик!
8. Тургин, эй Худованд, Роҳатланадиган ерингга чиққин, Ўзинг ила қудратли Сандиғинг бирла!
9. Руҳонийларинг солиҳлик ила кийинсин, Азизларинг севинч-ла тараннум этсин!
10. Қулинг Довуднинг хотири учун, Ўз танлаганингдан юз ўгирмагин!
11. Худованд Довудга онт ичган эди, Сўзи барқарордир, У сўзидан қайтмас: «Тахтингга ўз уруғингдан одам ўтқазаман.
12. Агар ўғилларинг Менинг аҳд-паймонимга, Ўзим ўргатган шаҳодатга риоя қилсалар, Ўғилларинг ўғиллари ҳам тахтингга ўтирар, то абад».
13. отан, Худованд Сионни танлади, Ўзига маскан учун у ерни хоҳлади.
14. «Роҳатланадиган ерим шудир то абад, Бунда ўрнашаман, бу ерни хоҳладим, – деди,
15. Озуқаларини баракали қилиб бераман, Нонга тўйдираман фақир-фуқароларин.
16. Руҳонийларига нажот кийимини кийдираман, Буюк севинч-ла куйлаб борар азизларим.
17. Ўша ерда Довудга салтанат пайдо қиламан, Танлаганимга ёнар чироқни муҳайё қиламан.
18. Душманларини шармандалик билан қоплайман, Бошидаги тожи эса гуллаб-яшнагай».
1. Биродарларнинг иноқ бўлиб яшаши Мана, қандай яхши ва қандай соз!
2. Бошга суртилган хушбўй ёғ кабидир бу, Ҳа, Ҳоруннинг* соқолига оқиб тушган, Тўни ёқасигача оқиб тушган мойдекдир.
3. Сион тепаликларигача тушиб келган Кўҳи Ҳермўн шабнами кабидир бу. Зеро Сионда Худованд баракатни, Абадий ҳаётни амр этган.
1. Эй сизлар, Худованднинг барча бандалари, Кечалари Худованднинг уйида турганлар, Худованд шаънига ҳамду сано айтинглар!
2. Унинг муқаддас маконига томон Қўлларингизни юқорига чўзинг-да, Ҳамду сано айтинглар Худовандга!
3. Осмон ва ерни яратган Худованд Сени Сиондан туриб табаррук қилгай!
1. Ҳамдлар бўлсин! Ҳамдлар ўқинг, эй Худованд қуллари, Худованднинг исмига ҳамдлар ўқинг!
2. Эй сиз, Худованднинг уйида турганлар, Худойимиз ҳовлиларида хизмат қилаётганлар,
3. Худовандни мақтанглар, чунки У эзгудир, Исмини тараннум этинг, чунки у олижанобдир!
4. Зероки Худованд Ўзига Ёқубни, Азизим деб Исроилни танлаган.
5. Мен биламан, Худованд улуғдир, Ҳа, Раббимиз барча худолардан улуғдир.
6. Ер ва осмонда ҳам, Денгизлар ва ҳамма тубсиз жойларда ҳам Худованд истаганини яратаверади.
7. Ернинг четидан У булутларни чиқаради, Ёмғир ичра чақмоқларни чақнатади, Ўз хазиналаридан елни ҳам чиқаради.
8. Удир Мисрнинг тўнғичларини қирган, Инсондан тортиб ҳайвонга қадар.
9. Миср ўртасида, Фиръавннинг кўзи ўнгида, Фиръавннинг барча қуллари кўзи ўнгида У кароматли ажойиботлар пайдо қилган.
10. У анча элу халқларни қирган, Қудратли шоҳларни тиғдан ўтказган.
11. Амўрийлар шоҳи Сиҳўнни ҳам, Башан подшоҳи Ўгни ҳам, Бутун Канъон шоҳликларини ҳам У ағдариб ташлаган.
12. Уларнинг ер-мулкини тортиб олиб, Ўз халқи Исроилнинг мулкига қўшиб берган.
13. Эй Худованд, Сенинг номинг абадийдир, Наслларча давом этар хотиранг, эй Худованд.
14. Худованд Ўз халқини ҳукм қилар, Ўз қулларига раҳм-шафқат айлар.
15. Мажусийларнинг манфур санамлари кумуш ва олтиндир, Инсон қўлларининг иш-амалидир.
16. Уларнинг оғзи бор, лек сўзламайдилар, Уларнинг кўзлари бор, лек кўрмайдилар.
17. Қулоқлари бор-у, эшитмайдилар, Оғизларидан эса нафас чиқармас.
18. Уларни ясаган киши, Уларга эътиқод қилган барча Худди уларга ўхшаб қолур.
19. Эй Исроил хонадони, Худовандни олқишланг! Эй Ҳорун хонадони, Худовандни олқишланг!
20. Эй Левий хонадони, Худовандни олқишланг! Эй Худованддан қўрққанлар, Уни олқишланг!
21. Қуддусда маскан топган Худованд шаънига Сионда ҳамду санолар ўқилсин! Ҳамдлар бўлсин!
1. Худовандга шукр қилинг, У олижанобдир, абадийдир инояти!
2. Худолар Худосига шукр қилинг, Абадийдир Унинг инояти!
3. Ҳокимлар Ҳокимига шукр қилинг, Абадийдир Унинг инояти!
4. Ёлғиз Ўзи буюк мўъжизалар яратган, Абадийдир Унинг инояти!
5. Осмонни У ҳикмат билан яратган, Абадийдир Унинг инояти!
6. Ерни сувлар устида ўрнатган, Абадийдир Унинг инояти!
7. Буюк осмон ёритқичларин яратган, Абадийдир Унинг инояти!
8. Кундузи ҳукм сурмоғи-чун қуёшни яратган, Абадийдир Унинг инояти!
9. Тунда ҳукм сурмоғи-чун ой ва юлдузларни яратган, Абадийдир Унинг инояти!
10. Мисрдаги тўнғичларни Қирганга шукр қилинг, Абадийдир Унинг инояти!
11. У Бани-Исроилни ўрталаридан олиб чиққан, Абадийдир Унинг инояти!
12. Уларни Ўзининг баланд қўли ила, Ўзининг чўзилган қўли ила озод қилган, Абадийдир Унинг инояти!
13. Қизил денгизни иккига бўлган, Абадийдир Унинг инояти!
14. Бани-Исроилни денгиз ўртасидан ўтказган, Абадийдир Унинг инояти!
15. Фиръавн ва лашкарин Қизил денгизга ағдарган, Абадийдир Унинг инояти!
16. Халқини чўлдан Ўтказганга шукр қилинг, Абадийдир Унинг инояти!
17. У буюк подшоҳларни қириб ташлаган, Абадийдир Унинг инояти!
18. Шуҳрати баланд шоҳларни ўлдирган, Абадийдир Унинг инояти!
19. Амўрийлар шоҳи Сиҳўнни ўлдирган, Абадийдир Унинг инояти!
20. Башан подшоҳи Ўгни нобуд қилган, Абадийдир Унинг инояти!
21. Уларнинг ерини мерос қилиб берган, Абадийдир Унинг инояти!
22. Ўз қули Исроилга мерос қилиб берган, Абадийдир Унинг инояти!
23. Хор бўлганимизда У бизни эслаган, Абадийдир Унинг инояти!
24. Ёвларимиздан бизни халос этган, Абадийдир Унинг инояти!
25. Ҳар бир жонга ризқини Берувчига шукр қилинг, Абадийдир Унинг инояти!
26. Осмон Тангрисига шукр қилинг, Абадийдир Унинг инояти!
1. Бобил наҳрлари бўйида ўтириб, Биз Сионни эслаб йиғлар эдик.
2. Бобил бағридаги тол дарахтларига Ғижжакларимизни осиб қўйган эдик.
3. Чунки бизни асир қилиб олганлар Бизни у ерда масхара қилар, Биздан қўшиқ айтиб беришни сўрар, «Сион қўшиқларидан айтиб беринглар!» – деб жонимизни қийнар эдилар.
4. Аммо бегона ерда эканмиз, Худованднинг қўшиғини қандай айтайлик?
5. Агар сени унутсам, эй Қуддус, Ўнг қўлим мени унутсин!
6. Эй Қуддус, агар сени эсламасам, Энг чексиз севинчимдан юқори тутмасам, Тилим танглайимга ёпишиб қолсин!
7. Қуддусга фалокат келган кунда: «Уни тубигача яланғочланг, Уни хароб қилиб ташланг!» – деган Эдўм ўғилларини эсга олгин, эй Худованд!
8. Эй, вайронагарчилик қизи – Бобил! Бизга қилган ёмонликларинг учун Сендан ўч олгучи бахтли бўлур!
9. Гўдакларингни олиб қояга уриб, Тилка-пора қилгучи бахтли бўлур!
1. Эй Худованд, Чин кўнгилдан Сенга шукр қилиб, Илоҳлар қаршисида Сени куйлайман.
2. Муқаддасмаъбадинг томон сажда қилиб, Инояту садоқатинг учун шукр қиламан, Улуғ номингга тан бераман Сенинг. Сен номингдан ҳам улуғ ваъда бергансан.
3. Чақирган кунимда менга қулоқ солдинг, Кўнглимни кўтариб тетик қилдинг.
4. Эй Худованд, Ўз оғзингдан чиққан амрларни эшитганларида, Ер юзи шоҳлари ҳаммаси Сенга шукр қиладилар.
5. Худованднинг йўлларини куйлайдилар, Чунки шуҳрати буюкдир Худованднинг!
6. Худованд юксак бўлиб, ювошларга боқар, Мағрурларни эса узоқдангина танир.
7. Мусибатлар ичида юрсам ҳам, Сен менинг руҳимни кўтарасан; Ёвларим ғазабига қарши қўл кўтариб, Кучли ўнг қўлинг ила мени қутқазасан.
8. Худованд менинг ишимни рўёбга чиқазар. Сенинг иноятинг абадийдир, эй Худованд, Ўзинг яратганларни ҳеч вақт ташлаб қўймагин!
1. Эй Худованд, Сен мени синадинг Ҳамда билиб олдинг.
2. Ўтириб-туришларимни Сен биласан, Хаёлларимни узоқдан англайсан.
3. Юришиму ётишимни Сен текширасан, Барча йўлларим Сенга равшандир.
4. Бирон гапни айтмоққа тилим бормасдан, Сен ҳаммасини биласан, эй Худованд.
5. Олдимдан ва орқамдан мени ўраб олиб, Қўлингни устимга қўйгансан.
6. Бу менинг тушунчам учун ғоят ажибдир, Юксакдир, ақлим бовар қилмас.
7. Сенинг Руҳингдан қаерга ҳам кетар эдим? Сенинг ҳузурингдан қаерга қочиб бораман?
8. Агар осмонга ўрласам, Сен у ердасан, Ўликлар диёрига тушай десам, Ўша ерда ҳам Сен борсан.
9. Саҳарнинг қанотларини олиб учсам, Денгиз четларигача кўчиб ўрнашсам,
10. Ўша ерда ҳам Сенинг қўлинг мени етаклар, Ҳа, кучли ўнг қўлинг мени ушлаб турар.
11. Агар мен: Зулмат мени ўраб олсин, Атрофимдаги ёруғлик тунга айлансин, – десам-да,
12. Ҳатто зулмат ҳам Сен учун қора эмас, Тунни гўё кундуздек ёруғ кўрасан. Қоронғу ва ёруғ Сен учун бари бирдир.
13. Бутун ичларимни Сен бунёд этдинг, Онам қорнида мени ташкил қилдинг.
14. Сенга шукрлар қиламан, Мен ҳайбатли суратда яралганман, Санъатинг ажойибдир Сенинг, Буни жон деб тан оламан.
15. Шаклим Сенга сир эмас эди; Пинҳона вужудга келганимни, Ернинг тубан жойларида тўқилганимни, Ҳаммасини ҳам Сен биласан.
16. Ҳамон пушт шаклида эканман, Кўзларинг кўрарди мени. Ҳали бир кун ҳам яшамаганимда, Сен кунларимни тайин қилиб, Ҳаммасини китобингга ёзган эдинг.
17. Сенинг муддаоларинг менга жуда азиздир, Улар қанчадан-қанчадир, эй Тангрим!
18. Уларни санаб чиқадиган бўлсам, Қум зарраларидан кўпроқ бўлиб чиқар. Мен бир ухлаб, уйғонсам, Ҳали ҳам Сен билан биргаман.
19. Эй Худо, кошки Сен фосиқни ўлдирсанг эди! Узоқлашинглар мендан, барча қонхўрлар!
20. Нопок ният билан Сени тилга оладилар, Беҳуда ишларни хаёл қиладилар ғанимларинг.
21. Эй Худованд, Сендан нафратланганлардан Мен нафратланмайинми? Сенга қарши чиққанлардан жирканмайинми?
22. Бор нафрат билан улардан жирканаман, Ўзимга душман деб биламан уларни!
23. Эй Тангрим, Мени синаб, юрагимни билиб олгин! Мени текшириб, хаёлларимни ўрганиб чиққин!
24. Кўргил-чи, йўлимда бирон хафалик бормикин? Абадият йўлига мени йўналтиргин!
1. Эй Худованд, Мени ёмон одамдан қутқаргин, Золимдан асраб қолгин мени!
2. Эй Худованд, Мени ёмон одамдан қутқаргин, Золимдан асраб қолгин мени!
3. Улар юрагида ёвуз ниятларни тўқиб, Кундан-кунга уруш қўзғайдилар.
4. Илон каби тилларини қайрайдилар, Лаблари учида қора илон заҳридир.
5. Эй Худованд, фосиқ қўлидан мени сақлагин, Золим одамдан асраб қолгин мени! Улар мени туртиб, йўлдан тойдирмоқчи.
6. Мағрурлар мен учун дом яширишди, Борар йўлим четига тўру илмоқ, Қопқону тузоқ ёйиб қўйишди.
7. Менинг Тангрим Сенсан, дедим Худовандга. Ёлворишимга қулоқ бергин, эй Худованд!
8. Ё Худоё Худовандо! Ўзингсан қувватиму нажотим менинг, Жанг кунида Ўз паноҳингда асрадинг.
9. Фосиқлар тилагини бермагин, ё Раббий! Ёвуз ниятларига омад берсанг гар, Улар мағрурланиб кетар!
10. Мени ўраб олганларнинг тил учидаги ёмонлиги Ўз бошига қайтиб уларни шувут қилсин!
11. Бошларига ёнаётган чўғлар ёғсин, Оташга, тубсиз чуқурликларга ташлансин, Қайтиб у ердан чиқмасинлар!
12. Тил қайровчи одам мамлакатда ўрнашмасин, Золим изидан бадбахтлик қувиб ҳалок қилсин!
13. Биламан, Худованд мазлумни ҳимоя қилар, Бечораҳолни У адолатли ҳукм қилар.
14. Солиҳлар-чи Сенинг исмингга шукр қилар, Софдиллар бари Сенинг ҳузурингда яшар.
1. Эй Худованд, Сенга ёлворяпман, менга шошилгин! Чақирган чоғим тавалломга қулоқ солгин!
2. Ибодатим исириқ каби тутаб, Сенинг олдингга етиб борсин; Дуога қўл чўзишларим эса Сенга Шом қурбонлигидай мақбул бўлсин!
3. Эй Худованд, оғзимга посбон қўйгин, Ирним эшигини иҳота қилгин!
4. Юрагимни ёмон йўлга майл қилмагин, Ёвуз одамларнинг кирдикорларигагин, Ёмон қилмишларига ҳаваслантирма, Уларнинг мазасидан мен лаззат олмайин!
5. Солиҳ мени урар экан – бу иноятдир, У мени фош қилар экан – бошимга мойдир, Бундан мен бош тортмайман мутлақо. Вале ҳанузгача менинг ибодатим Ёвузларнинг ёвузлигига қарши қаратилган.
6. Уларнинг беклари қояга урилиб нобуд бўлганда, Менинг сўзларимга улар қулоқ солажаклар, Ёқимли сўзлар эканини тушунажаклар.
7. Худди ер ҳайдагандек бизни чопиб-тилиб, Суякларимизни ўликлар диёрига сочиб юбордилар.
8. Менинг кўзларим эса Сенга тикилган, Ё Раббим! Эй Худованд! Сендан паноҳ топган эканман, Зинҳор итқитиб ташлама жоним!
9. Менга қасд қилиб қўйилган домдан, Қонунсизлар тузоғидан сақлагин мени!
10. Мен бемалол ўтиб кетар эканман, Фосиқлар ўз тўрларига тушиб қолсинлар.
1. Овозим Худовандга етиб борсин, Нолаю фарёд қиламан. Овозим Худовандга етиб борсин, Тавалло қилиб ялинаман.
2. Кўнглимни Унинг олдида очаман, Қайғуларимни Унга сўзлаб бераман.
3. Танимдаги руҳим ҳолдан кетганда, Сен борар йўлимни билар эдинг. Мен келаётган йўлимда-ку Мен учун илмоқ яширибдилар.
4. Ўнг томонимга қарасам, Мени танийдиган ҳеч ким йўқ, Мен учун қочар жой қолмабди, Жоним ҳақида ҳеч ким қайғурмаяпти.
5. Эй Худованд, Сенга фарёд қилдим: Сенсан менинг паноҳим, дедим, Ўзингсан тириклар диёридаги ҳиссам менинг.
6. Ноламни тинглагил, жуда толиққанман! Мени қувғин қилганлар қўлидан халос этгин, Улар мендан ғоят зўрдирлар!
7. Исмингни мадҳ этмоғим учун, Зиндондан чиқариб юбор жонимни! Менга эзгулик қилганинг учун, Солиҳлар атрофимга тўпланадилар.
1. Эй Худованд, ибодатимни эшитгин, Садоқатинг ҳақи тавалломга қулоқ солгин, Адолатинг ҳақи менга жавоб бергин!
2. Банданг билан даъволашмагин, Чунки яшайдиганлардан бирортаси Сенинг олдингда оқлана билмас.
3. Душман жоним пайига тушди, Ҳаётимни оёқости қилди. Дунёдан ўтиб кетганлар каби, Мени қоронғида яшашга мажбур этди.
4. Танимдаги руҳим жуда тушкун, Сийнамдаги қалбим аламзада.
5. Илгариги кунларни эслайман, Барча ишларингни фикрлаб юраман, Қўлларинг ижоди ҳақида ўйлаб юраман.
6. Қўлларимни Сен томон чўзаман, Жоним қуриган ер каби Сенга ташна.
7. Эй Худованд, мени тезда эшитгин! Соғинчдан руҳим ҳолдан кетмоқда! Юзингни мендан яширмагин, токи Гўрга кирганлар каби бўлиб қолмайин!
8. Саҳардан иноятли сўзингни эшиттиргин, Чунки Сенга умид боғлаганман. Юрадиган йўлимни менга кўрсатгин, Чунки Сенга кўнгил боғлаганман.
9. Душманларимдан халос қилгин, эй Худованд! Мен Сенинг ҳузурингга югураман.
10. Иродангни адо этишни менга ўргатгин, Сенсан менинг Худойим! Сенинг олиҳиммат Руҳинг Равон ерлардан мени етаклаб борар.
11. Эй Худованд! Ўз исминг ҳақи мени жонлантиргин, Адолатинг ҳақи мени кулфатдан қутқаргин!
12. Иноятинг ҳақи душманларимни қириб битиргин, Жонимга ғулу солганларнинг барини йўқ қилгин! Ахир, мен Сенинг бандангман-ку!
1. Қўлларимни жангга, Бармоқларимни урушга ўргатган Суянчиғим – Худовандни олқишлайман.
2. У иноят манбаим ва қўрғонимдир, Истеҳкомим, Халоскорим менинг, Қалқонимдир, Ундан паноҳ топдим, У халқимни менга бўйсундирган.
3. Эй Худованд, инсон қадри недирки, Сен унга эътибор бергайсан? Инсон ўғли недирки, Сен уни ардоқлайсан?
4. Одамзод – бир нафасгинадир, Кунлари бир соя каби ўтиб кетар.
5. Эй Худованд, осмонингни ёриб тушгил, Тоғларга теккил, улардан тутун чиқаргил!
6. Чақмоқ юбориб, ёвларни тарқатгин, Ўқларингни отиб, уларни супуриб ташлагин!
7. Самодан қўлингни узатиб мени қутқаргин, Улкан сувлардан, ажнабийлар қўлидан Мени халос қилгин!
8. Уларнинг оғзидан ёлғон-яшиқ гаплар тошган, Қўллари эса ҳаром ишларга булғангандир.
9. Эй Худо, Сенга янги қўшиқ айтаман, Ўн торли чангда Сени тараннум этаман.
10. Сенсан-ку шоҳларга нажот берадиган, Банданг Довудни қилич дамидан қутқазган.
11. Ажнабий ўғилларининг қўлидан қутқар, Халос қил бандангни! Уларнинг оғзидан ёлғон-яшиқ гаплар тошган, Қўллари эса ҳаром ишларга булғангандир.
12. Ўғилларимиз ёшлигида ўсиб қалинлашган кўчатлар каби, Қизларимиз саройнинг нақшли устунлари каби бўлсинлар!
13. Омборларимизда мўл-кўлчилик бўлсин, Ҳар хил неъматлардан тўлиб-тошсин! Яйловларимиздаги қўйлар минг-минглаб, Минги эса туман бўлиб кўпайсин!
14. Қора молимиз семириб борсин, Талаш ҳам, зарар-зиён ҳам бўлмасин, Кўчаларимизда дод-фиғон эшитилмасин!
15. Мана шундай дуоларни олган халқ бахтли! Худовандни Раббимиз деб билган халқ бахтли!
1. Эй Худойим, эй Подшоҳим, Сени улуғлайман, Исмингга абадулабад тасаннолар айтгайман.
2. Сени кундан-кунга олқишлайман, Исмингни мадҳ этаман илалабад.
3. Худованд бузруквордир, У кўп мақтовга сазовордир, Унинг буюклигига ақл етмас.
4. Ишларингга зурриётларимиз тасанно айтишгай, Қудратли ажойиботларингни хабарлаб юришгай.
5. Мен улуғворлигинг, савлату маҳобатинг, Ажойиб ишларинг ҳақида ўйлаб юргайман.
6. Ваҳимали ғаройиботларинг ҳақида гапиргайлар, Буюклигингни хабар қилмоқ эса менга фарз.
7. Улуғ илтифотингни мақтаб юргайлар, Одиллигингни куйлаб тараннум этгайлар.
8. Худованд раҳмону меҳрибондир, У узоқ сабрли, жуда иноятлидир.
9. Худованд ҳар бир инсонга ҳиммат айлар, Барча махлуқотга раҳм-шафқат кўрсатар.
10. Эй Худованд, Ҳамма яратганларинг Сенга шукр қилар, Азизларинг Сенга ҳамду сано ўқирлар.
11. Салтанатинг шон-шуҳратини тарғиб қилар, Куч-қудратинг ҳақида ҳикоя қиларлар.
12. Инсон ўғилларига Сенинг қудратли ишларинг, Буюк, ҳашаматли салтанатингни билдирарлар.
13. Сенинг салтанатинг даврлар оша давом этар, Асрдан-асрга Сен ҳукмронлик қиласан.
14. Барча йиқилаётганларга Худованд мадад берар, Ҳар бир қадди букилганни У ростлар.
15. Ҳамманинг кўзи Сенга тикилган экан, Ўз вақтида уларнинг ризқини берасан.
16. Сен қўлингни очасан-у, Ҳар бир жонзотни марҳаматингга тўйдирасан.
17. Худованд барча йўлларида адолатли, Ҳамма ишларида содиқ ва иноятлидир.
18. Худовандга мурожаат қиладиган, Чин қалбдан мурожаат қиладиган Ҳар бир инсонга У яқиндир.
19. Художўйларнинг тилагини У қондирар, Уларнинг фарёдини эшитиб, нажот берар.
20. Ўзини севган ҳаммани Худованд асрар, Барча бетавфиқларни эса йўқ қилар.
21. Худованднинг мадҳи тилимдан тушмас, Бутун одамзод ҳамду сано айтсин Унинг муқаддас исмига, то абад!
1. Ҳамдлар бўлсин! Эй жоним, Худовандни мадҳ қилгин!
2. Тирик эканман Худовандни мадҳ қиламан, Умрим борича Худойимни тараннум этаман.
3. Умид боғламанг бекларга, Нажот беролмайдиган одамзодга!
4. Унинг руҳи чиқиб, ўз тупроғига қайтар, Ўша куннинг ўзида пучга чиқар Унинг барча мурод-орзулари.
5. Ёқуб Тангрисини ёрдамчим деб билган, Раббим деб Худовандга умид боғлаган Ҳар бир инсон бахтлидир!
6. Ўзи еру осмонни ҳам, денгизни ҳам, Улардаги ҳар бир мавжудотни ҳам яратган, У абадий вафодорлигини сақлайди.
7. Худованд эзилганларни ҳимоя қилади, Очларга нон, асирларга озодлик беради.
8. Худованд кўрларнинг кўзини очади, Қадди букилганларни У ростлайди, Солиҳларни севади Худованд.
9. Худованд ғарибларни асрайди, Етим ва беваларга мадор беради, Фосиқларни эса йўлларидан адаштиради.
10. Худованд абадий ҳукм сургай! Сенинг Худойинг, эй Сион, Даврдан-даврга салтанатли бўлгай! Ҳамдлар бўлсин!
1. Ҳамдлар бўлсин! Худойимизни тараннум этмоқ Қандай яхши, қандай лаззатлидир! Мана, У кўп мақтовга муносибдир!
2. Қуддусни қайта қуражак Худованд, Исроилнинг тарқалиб кетганларини эса Ўзи тўплаб олажак.
3. У эзилган кўнгилларни даволаб, Яраларига малҳам суртади.
4. У юлдузлар сонини белгилаб, Ҳаммасини номма-ном чақиради.
5. Раббимиз буюк, қуввати азимдир, Донолигини эса ўлчаб бўлмайди.
6. Худованд хокисорларни юқори кўтарар, Бетавфиқларни эса ерга урар.
7. Худовандга шукрона айтиб куйланглар, Ғижжакда куйланглар Худойимизни!
8. У булутлар ила осмонни қоплайди, Ер учун ёмғир ҳозирлайди, Тоғларда эса гиёҳ ўстиради.
9. Ҳайвонларга У ризқи-рўзини беради, Қағиллайдиган қарға болаларин тўйғазади.
10. Худованд отнинг куч-қувватидан рози бўлмас, Чопқирнинг болдирлари Унга манзур бўла олмас.
11. Худованд Ўзидан қўрқадиганлардан, Иноятига умид боғлаганлардан рози бўлур.
1. Эй Қуддус, Худовандни мадҳ қилгин! Худойингга ҳамд – сано айтгин, эй Сион!
2. Удир дарвозаларинг тамбаларини маҳкамлаган, Ўртангдаги ўғилларингга баракат берадиган,
3. Сарҳадларинг ичра тинчликни барқарор қилган, Сени буғдой ҳосили билан тўйдирадиган.
4. У ер юзига каломини жўнатар, Унинг амри зудлик ила елиб борар.
5. У жун каби қор ёғдирар, Кул сингари қиров сочар.
6. У парча-парча қилиб муз ёғдирар; Қаҳратон аёзига ким тоб бера олар?
7. У каломини юбориб, уларни эритар, Шамолини юбориб, сувларни оқизар.
8. У Ўз каломини Ёқубга билдирган, Қонун-қоидаларини Исроилга берган.
9. У бошқа халққа буни раво кўрмаган, Улар Унинг ҳукмларини билмайдилар. Ҳамдлар бўлсин!
1. Ҳамдлар бўлсин! Осмондан Худовандни мадҳ қилинглар, Баландликлардан туриб Уни мақтанглар!
2. Эй, Унинг барча малаклари, Уни мадҳ қилинглар! Эй, Унинг барча қўшинлари, Уни мадҳ қилинглар!
3. Эй қуёш ва ой, Уни мадҳ қилинглар, Эй бутун нурли юлдузлар, Уни мадҳ қилинглар!
4. Эй осмону фалаклар, Эй кўк юқорисидаги сувлар, Уни мадҳ қилинглар!
5. Худованднинг исмини мадҳ қилсинлар, Чунки У амр этди ва улар яратилди.
6. У уларни абадий ўрнаштирди, Уларга қайтиб бўлмас мангу қонун берди.
7. Худовандни ердан туриб бирга мадҳ этинглар, Эй, денгиз аждарлари ва бутун тубсизликлар!
8. Эй, оташ ва дўл, қор ва буғ, Унинг каломига бўйсунадиган бўрон шамоли!
9. Эй, тоғлар ва бутун тепаликлар, Мевали дарахтлар ва ҳамма сарв оғочлари!
10. Эй, ёввойи ҳайвонлар ва бутун чорвалар, Судралувчилар ва қанотли паррандалар!
11. Эй, дунё подшоҳлари ва барча халқлар, Хонлар ва ернинг барча ҳокимлари!
12. Эй, йигитлар билан қизлар, Қариялар билан ёшлар!
13. Бариси Худованд исмини мадҳ қилсин, Чунки ёлғиз Унинг исми юксакдир; Унинг улуғворлиги ердаю осмондадир.
14. Барча азизларим шуҳратини оширай дея, У Ўзига яқинлаштирган халқига – Исроил ўғилларига ғалаба бағишлаган. Ҳамдлар бўлсин!
1. Ҳамдлар бўлсин! Худовандга янги бир қўшиқ айтинг, Азизлар жамоатида ҳамду санолар қилинг!
2. Исроил ўзининг Парвардигоридан севинсин, Сион ўғиллари ўз Подшоҳидан қувонсин!
3. Рақс тушиб Унинг исмини мадҳ қилишсин, Доира ва ғижжак ила Уни тараннум этишсин!
4. Чунки Худованд Ўз халқига марҳамат қилар, Хокисорларни нажот гулчамбари ила шарафлар.
5. Азизлар шараф ила тантана қилсинлар, Ётганда ҳам тараннум этсинлар!
6. Оғизларида Тангрига ҳамду санолар, Қўлларида эса дудама қилич бўлсин!
7. Токи улар ўзга халқлардан ўч олгайлар, Элатларга тегишли жазосини бергайлар;
8. Токи подшоҳларини занжирлар билан, Тўраларини пўлат кишанлар ила боғлагайлар;
9. Токи уларни ёзилгани бўйича ҳукм қилгайлар. Бу шараф эса барча Худо азизларига хос бўлгай. Ҳамдлар бўлсин!
1. Ҳамдлар бўлсин! Муқаддас маконида Тангрини мадҳ қилинг! Қудратли фалагида Уни мадҳ қилинг!
2. Қаҳрамонликлари учун Уни мадҳ қилинг! Бузрукворлиги учун Уни мадҳ қилинг!
3. Бурғу овози билан Уни мадҳ қилинг! Чанг ва ғижжак ила Уни мадҳ қилинг!
4. Доира ва рақс билан Уни мадҳ қилинг! Най ва торли асбобларда Уни мадҳ қилинг!
5. Жарангдор зиллар билан Уни мадҳ қилинг! Хушовоз зиллар билан Уни мадҳ қилинг!
6. Бутун жонзод Худовандни мадҳ қилсин! Ҳамдлар бўлсин!

Скачать Zabur - 2-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.57 МБ)

Скачать Zabur - 3-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.38 МБ)

Скачать Zabur - 4-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.45 МБ)

Скачать Zabur - 5-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.64 МБ)

Скачать Zabur - 6-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.53 МБ)

Скачать Zabur - 7-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.78 МБ)

Скачать Zabur - 8-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.48 МБ)

Скачать Zabur - 9-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (1.76 МБ)

Скачать Zabur - 10-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.39 МБ)

Скачать Zabur - 11-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.44 МБ)

Скачать Zabur - 12-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.29 МБ)

Скачать Zabur - 13-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.39 МБ)

Скачать Zabur - 14-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.27 МБ)

Скачать Zabur - 15-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.54 МБ)

Скачать Zabur - 16-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.77 МБ)

Скачать Zabur - 17-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (2.1 МБ)

Скачать Zabur - 18-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.72 МБ)

Скачать Zabur - 19-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.46 МБ)

Скачать Zabur - 20-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.64 МБ)

Скачать Zabur - 21-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (1.51 МБ)

Скачать Zabur - 22-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.33 МБ)

Скачать Zabur - 23-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.54 МБ)

Скачать Zabur - 24-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.85 МБ)

Скачать Zabur - 25-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.48 МБ)

Скачать Zabur - 26-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.79 МБ)

Скачать Zabur - 27-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.51 МБ)

Скачать Zabur - 28-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.48 МБ)

Скачать Zabur - 29-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.64 МБ)

Скачать Zabur - 30-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (1.2 МБ)

Скачать Zabur - 31-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.58 МБ)

Скачать Zabur - 32-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.89 МБ)

Скачать Zabur - 33-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.92 МБ)

Скачать Zabur - 34-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (1.24 МБ)

Скачать Zabur - 35-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.55 МБ)

Скачать Zabur - 36-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (1.54 МБ)

Скачать Zabur - 37-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.81 МБ)

Скачать Zabur - 38-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.73 МБ)

Скачать Zabur - 39-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.91 МБ)

Скачать Zabur - 40-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.58 МБ)

Скачать Zabur - 41-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.7 МБ)

Скачать Zabur - 42-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.33 МБ)

Скачать Zabur - 43-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (1.14 МБ)

Скачать Zabur - 44-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.89 МБ)

Скачать Zabur - 45-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.53 МБ)

Скачать Zabur - 46-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.41 МБ)

Скачать Zabur - 47-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.64 МБ)

Скачать Zabur - 48-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.89 МБ)

Скачать Zabur - 49-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.96 МБ)

Скачать Zabur - 50-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.89 МБ)

Скачать Zabur - 51-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.46 МБ)

Скачать Zabur - 52-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.44 МБ)

Скачать Zabur - 53-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.39 МБ)

Скачать Zabur - 54-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (1.02 МБ)

Скачать Zabur - 55-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.61 МБ)

Скачать Zabur - 56-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.58 МБ)

Скачать Zabur - 57-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.53 МБ)

Скачать Zabur - 58-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.88 МБ)

Скачать Zabur - 59-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.7 МБ)

Скачать Zabur - 60-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.39 МБ)

Скачать Zabur - 61-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.6 МБ)

Скачать Zabur - 62-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.49 МБ)

Скачать Zabur - 63-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.43 МБ)

Скачать Zabur - 64-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.69 МБ)

Скачать Zabur - 65-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.81 МБ)

Скачать Zabur - 66-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.35 МБ)

Скачать Zabur - 67-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (1.64 МБ)

Скачать Zabur - 68-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (1.49 МБ)

Скачать Zabur - 69-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.3 МБ)

Скачать Zabur - 70-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (1.09 МБ)

Скачать Zabur - 71-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.87 МБ)

Скачать Zabur - 72-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (1.01 МБ)

Скачать Zabur - 73-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.98 МБ)

Скачать Zabur - 74-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.45 МБ)

Скачать Zabur - 75-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.53 МБ)

Скачать Zabur - 76-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.88 МБ)

Скачать Zabur - 77-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (2.88 МБ)

Скачать Zabur - 78-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.66 МБ)

Скачать Zabur - 79-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.9 МБ)

Скачать Zabur - 80-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.71 МБ)

Скачать Zabur - 81-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.34 МБ)

Скачать Zabur - 82-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.74 МБ)

Скачать Zabur - 83-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.62 МБ)

Скачать Zabur - 84-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.52 МБ)

Скачать Zabur - 85-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.74 МБ)

Скачать Zabur - 86-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.35 МБ)

Скачать Zabur - 87-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.78 МБ)

Скачать Zabur - 88-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (1.99 МБ)

Скачать Zabur - 89-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.77 МБ)

Скачать Zabur - 90-bob - Muqaddas Kitob Eski Ahd (0.64 МБ)

Скачать Zabur - 91-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.66 МБ)

Скачать Zabur - 92-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.31 МБ)

Скачать Zabur - 93-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.87 МБ)

Скачать Zabur - 94-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.49 МБ)

Скачать Zabur - 95-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.61 МБ)

Скачать Zabur - 96-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.52 МБ)

Скачать Zabur - 97-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.41 МБ)

Скачать Zabur - 98-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.5 МБ)

Скачать Zabur - 99-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.28 МБ)

Скачать Zabur - 100-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.41 МБ)

Скачать Zabur - 101-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (1.09 МБ)

Скачать Zabur - 102-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.97 МБ)

Скачать Zabur - 103-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (1.46 МБ)

Скачать Zabur - 104-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (1.66 МБ)

Скачать Zabur - 105-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (1.9 МБ)

Скачать Zabur - 106-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (1.53 МБ)

Скачать Zabur - 107-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.57 МБ)

Скачать Zabur - 108-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (1.13 МБ)

Скачать Zabur - 109-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.36 МБ)

Скачать Zabur - 110-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.44 МБ)

Скачать Zabur - 111-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.42 МБ)

Скачать Zabur - 112-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.36 МБ)

Скачать Zabur - 113-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (1 МБ)

Скачать Zabur - 114-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.34 МБ)

Скачать Zabur - 115-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.38 МБ)

Скачать Zabur - 116-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.14 МБ)

Скачать Zabur - 117-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (1.03 МБ)

Скачать Zabur - 118-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (6.02 МБ)

Скачать Zabur - 119-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.3 МБ)

Скачать Zabur - 120-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.31 МБ)

Скачать Zabur - 121-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.35 МБ)

Скачать Zabur - 122-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.24 МБ)

Скачать Zabur - 123-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.31 МБ)

Скачать Zabur - 124-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.28 МБ)

Скачать Zabur - 125-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.31 МБ)

Скачать Zabur - 126-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.28 МБ)

Скачать Zabur - 127-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.28 МБ)

Скачать Zabur - 128-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.31 МБ)

Скачать Zabur - 129-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.34 МБ)

Скачать Zabur - 130-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.2 МБ)

Скачать Zabur - 131-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.65 МБ)

Скачать Zabur - 132-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.2 МБ)

Скачать Zabur - 133-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.19 МБ)

Скачать Zabur - 134-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.93 МБ)

Скачать Zabur - 135-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.77 МБ)

Скачать Zabur - 136-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.42 МБ)

Скачать Zabur - 137-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.43 МБ)

Скачать Zabur - 138-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (1.1 МБ)

Скачать Zabur - 139-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.59 МБ)

Скачать Zabur - 140-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.57 МБ)

Скачать Zabur - 141-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.41 МБ)

Скачать Zabur - 142-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.66 МБ)

Скачать Zabur - 143-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.75 МБ)

Скачать Zabur - 144-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.91 МБ)

Скачать Zabur - 145-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.49 МБ)

Скачать Zabur - 146-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.46 МБ)

Скачать Zabur - 147-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.37 МБ)

Скачать Zabur - 148-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.67 МБ)

Скачать Zabur - 149-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.43 МБ)

Скачать Zabur - 150-bob - Injil Eski Ahd. mp3 (0.3 МБ)

Инжил



Muqaddas Kitob. Tavrot, Zabur, Injil
Tavrot | Zabur | Injil (+audio)
Muqaddas Kitob  Muqaddas Kitob APP
Yuklab olish - Muqaddas Kitob O'zbek tilida Injil (latin 27mb .pdf)
Скачать - Муқаддас Китоб (Инжил) (кирилл 26mb .PDF)

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz


Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms


Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd

Matto Muqaddas xushxabar  Mark Muqaddas xushxabar  Luqo Muqaddas xushxabar  Yuhanno Muqaddas xushxabar  Havoriylarning faoliyati  Yoqubning maktubi  Butrusning birinchi maktubi  Butrusning ikkinchi maktubi  Yuhannoning birinchi maktubi  Yuhannoning ikkinchi maktubi  Yuhannoning uchinchi maktubi  Yahudoning maktubi  Rimliklarga maktub  Korinfliklarga birinchi maktub  Korinfliklarga ikkinchi maktub  Galatiyaliklarga maktub  Efesliklarga maktub  Filippiliklarga maktub  Kolosaliklarga maktub  1-Salonikaliklarga  2-Salonikaliklarga  Timo'tiyga birinchi maktub  Timo'tiyga ikkinchi maktub  Titusga maktub  Filimo'nga maktub  Ibroniylarga maktub  Yuhannoga ko'rsatilgan vahiy


Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18


Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida  Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida  Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак