Джош ва Дотти Макдауелл. ТЎҒРИ ҚАРОР - (Аудиокитоб) Ўзбек тилида
TO‘G‘RI QAROR (Djosh va Dotti Makdauell) O‘zbek tilida Audiokitob
Мундарижа
Тўғри ёки нотўғри қарор ҳақида ҳикоя ва намуналар
Миннатдорчилик
Сенинг кароринг
Биринчи боғ
Сузаётган ҳайвонот боғи
Уни баландроқ қуринг!
Ўз уйини ташлаб...
Ерни бўлишиш
Соранинг фарзанди
Ясмиқли бўтқа
Сержун қўллар
Ака-укалар
Чуқурликда
Узоқ кутиш
Мен Юсуфман
Сузаётган сават
«Фақат мен эмас!»
«Йўқ!»
Фисиҳ
Дарё ўртасидан қуруқлик орқали
Худонинг одил амрлари
Мусо ғойиб бўлди!
Бурғу чалинг
Бирга бориш
«Илтимос, менга ўғил бер»
Паҳлавон жангчи
Абадий дўстлар
Ҳатто шоҳлар ҳам хато қилишади
Энг яхши совға
Бир ҳовуч ун
Бир кунда етти марта чўмилиш
«Шундай қилиб, қулоқ солинг!»
Ким шерлардан қўрқади?
Китнинг қорнида саёҳат
Худонинг ажойиб режаси
Марям ва Исога ғамхўрлик қилиш
«Қўрқманглар»
Янги юлдуз
«Тўрларингизни ташланглар»
Қудуқ олдида
Узоқдан шифо топиш
Ёрдам қўли
«Мен биринчи!»
Исо болаларни севади
Ким ёрдам беради?
Уйдан узоқда
Ҳамма жойдан излаш
«Миннатдорман Сендан, Исо»
Қушларни кўриш
«Менинг ёнимга ўтир!»
Дарахт устида
Исо учун совға
Қуддусда
Фақат икки чақа
Ким хизматкор?
«Уйғонинглар!»
Олов олдида
«У Худонинг Ўғли!»
Тонг саҳарда
«Мен кўришим керак»
«Менинг қўзиларимни боқ»
Хар бир одам тушуниши мумкин!
Дамашқнинг йўлида
Қувончли қабул
Қамоқда Худога ҳамду сано
Ҳаммага ўргатинг
Сержун қўллар
Ибтидо 27
Ёқуб отасига рост гапирдими ёки у отасини алдадими?
Ёқуб авлодининг бошлиғи бўлишни жуда истаганди, шунинг учун айёрлик билан Эсовдан уни олди. Аммо отасининг дуосини олиш керак эди. Ўша пайтга келиб уларнинг отаси Исҳоқ кексайиб қолганди. Унинг кўзлари хиралашиб, қулоқлари ҳам яхши эшитмасди.
Бир куни Ёқубнинг онаси Ривқо ўғлига: «Мен бир нарсани ўйладим. Аканг Эсовнинг қўллари сержун. Эчкининг терисини ол, уни қўлингга ўра, гўё Эсовдек отангнинг олдига кир. Шунда у сенга ўз марҳаматини беради», — деди.
Ёқуб авлод бошлиғи бўлишни жуда ҳам истаган эди. Шунинг учун рози бўлди.
У қўлларини эчкининг терисига ўради ва ўзи билан онаси тайёрлаган овқатни олиб отасининг олдига кирди.
Исҳоқ овқатнинг ёқимли ҳидини сезди. У, Эсов овдан олиб келган гўштдан овқат тайёрлабди, деб ўйлади. Ёқуб эса отасига ростини айтишни истамади. Исҳоқ овқатни еб бўлиб: «Тўнғич ўғлим Эсовни марҳаматлайман. Эсовнинг қўллари сержун. Сен менинг ўғлим Эсовмисан?» — деди.
Шундай қилиб, Ёқуб муҳим қарор қабул қилиши керак эди. У рост гапириши мумкин эди. У ҳолда Эсовга тегишли бўлган дуони ололмасди. Ёки у ёлғон гапириши ва ўзини Эсовдек кўрсатиб, отасининг дуосини олиши ва авлодининг бошлиғи бўлиши мумкин эди.
Ёқуб нима қилди? У эчкининг териси ўралган қўлини отасига чўзди. Исҳоқ унинг кимлигини кўролмасди. Шунинг учун унга ишонди ва уни дуо қилди.
Шу йўл билан Ёқуб авлод бошлиғи бўлди. Буни билгач, Эсов жуда ғазабланди. Унинг шунчалик жаҳли чиққан эдики, укасини ёлғиз топганда, уни ўлдиришни ўйлаб қўйганди.
Ёқубнинг онаси уни йўлга тайёр қилди. Ҳа, Ёқуб авлод бошлиғи бўлганди, аммо қилган ишидан сўнг уйида қололмасди. У Эсовдан қочиб кетишга мажбур эди.
Ёқуб ёлғон гапиргани учун Худо афсусланди. Лекин шунга қарамасдан, Худо уни севарди ва доимо унга ҳамроҳ бўлди.
Эслайлик
Ёқуб отасини қандай қилиб алдади?
Ёқубнинг ёлғонидан сўнг, унга нима бўлди?
Ўз қароринг ҳақида ўйлаб кўр
Бўрттирилган ҳикоя ва қутқарилиш учун ёлғон ўртасида қандай фарқ бор? Сен рост гапира олмаган бирор вазиятни эслай оласанми? Сен рост гапира олмаганингда нима содир бўлади?
Тўғри қарор қилишни ўрган
Кубиклардан Ёқуб қочган йўлни яса. Ўзингни Ёқубнинг ўрнида тасаввур қил ва ўз уйингдан узоқлашганингда нимани ҳис қилишингни гапириб бер.
Рост гапириш ёлғон гапиришдан кўра яхши.
Ибодат
Худойим, биз баъзан ёлғон гапирганимиз учун кечир. Сенинг кечириминг ва севгинг учун раҳмат. Исо Масиҳ номи билан сўраймиз. Омин.
Книга на Узбекском языке: - Правильное решение (Джош Макдауэлл)
Перед вами переиздание опубликованного в 2007 г. под названием «Правильный выбор» перевода книги «The Right Choices Bible» Джоша и Дотти Макдауэлл. Сборник поучительных библейских историй адресован детям 5–10 лет. Пример персонажей Священного Писания поможет вашим детям научиться отличать истину от лжи и делать правильный выбор в любой жизненной ситуации.
Чему может научить ребенка пример Евы, Ноя или Лота? Авторы этой книги рассказывают детям свыше 60 поучительных библейских историй, чьи персонажи сделали правильный или неправильный нравственный выбор. На примере этих героев дети смогут научиться отличать добро от зла, истину от лжи и брать на себя ответственность за последствия своих решений.
В конце каждой главы — специальная страничка с вопросами и заданиями для лучшего усвоения урока из библейской истории.
Помогите своему ребенку уже сегодня найти ключ к принятию правильных решений!




































































































































