Ибодатгўй Рафиқанинг Қудрати (Сторми Омартиан) 1 bob

Сторми Омартиан. Ибодатгўй Аелнинг Қудрати (1 боб) Ўзбек тилида 

Ibodatgo‘y rafiqaning qudrati. S.Omartian. Audiokitob Uzbek tilida

МУНДАРИЖА

Ибодатнинг кучи 

1 боб - Сиз Турмушга Чиќдингиз

2 боб - Унинг Ишлари

3 боб - Унинг Моддий Маблаѓлари

4 боб - Унинг Интим Хаёти

5 боб - Унинг Мехрибонлиги

6 боб - Унинг Васвасалари

7 боб - Унинг Шубхалари

8 боб - Унинг Ќўрќуви

9 боб - Унинг Маќсадлари

10 боб - Унинг Ќарорлари

11 боб - Унинг Соѓлиѓи

12 боб - Унинг Химояси

13 боб - Худонинг Синовлари

14 боб - Унинг Ахлоќий Принциплари

15 боб - Унинг Обрўйи

16 боб - Унинг Устиворликлари

17 боб - Унинг Ўзаро Муносабатлари

18 боб - Унинг Оталик Бурчи

19 боб - Унинг Ўтмиши

20 боб - Унинг Феъл-Атвори

21 боб - Унинг Оиласи

22 боб - Унинг Хиссиётлари

23 боб - Унинг Юриш-Туриши

24 боб - Унинг Гап - Сўзлари

25 боб - Унинг Тавба-Тазарруси

26 боб - Унинг Халос Бўлиши

27 боб - Унинг Итоаткорлиги

28 боб - Унинг Ўзи Тўѓрисидаги Фикри

29 боб - Унинг Ишончи

30 боб - Унинг Келажаги


1-БОБ СИЗ ТУРМУШГА ЧИҚДИНГИЗ

Эри учун ибодат қиладиган аёлнинг, ибодат учун доимий вақт ажратгандан кўра, юраги тоза бўлиши жуда муҳим. Агар ибодатларингиз яхши самара беришини истасангиз, Худо олдида юрагингиз тоза бўлиши лозим. Шу боис эр учун ибодат қилинганда, унинг хотини учун ибодат билан бошланиши керак. Агар сиз ғазаблансангиз, ниятингиз гуноҳли бўлса, сиз эрингизни кечира олмайсиз, ҳатто буларнинг ҳаммаси сабабли бўлса ҳам, ибодатларингизга жавобни кутиш жуда қийин бўлади. Бироқ сиз очиқ кўнгил билан Худо олдида ҳамма иллатларингиз учун тавба қилиб, ибодат қилишда давом этсангиз, оилангизда кескин ўзгаришларни кўрасиз. Баъзан хотинлар ўзларининг ибодатларига ўзлари қарши чиқадилар, чунки уларнинг қалбида тартиб йўқ. Буларни тушуниб олишим учун анча вақт талаб қилинди.

Уч сўздан иборат суюкли ибодатим

Мен эрим учун турмуш қурганимиздан бошлабоқ ибодат қилмаганимга ачинаман. Ҳар ҳолда, мазкур китобда тавсия берганимдай қилмаган эдим. Тўғри, ибодат қилардим. «Эй Худойим! Эримни ўзинг сақлагин», деб қисқа ибодат қилардим. Шу билан бирга ибодатим аниқ эди: «Оиламизни сақлагин». Бироқ кўпинча ибодатларим ўзим яхши кўрадиган «Худойим, уни ўзгартиргин» деган учта сўздан иборат бўларди.

Биз оила қурганимизда, мен эндигина имонга келган, олдинги гуноҳли йўлларимдан халос бўлган ва Худонинг халос қиладиган ва қайта тиклайдиган қудратидан бехабар эдим. «Комилликка яқин бўлган одамга турмушга чиқдим», деб ўйлардим, унинг қандайдир камчиликлари кўз олдимда жозиба бўлиб кўринарди. Вақт ўтиб, мен жозиба деб топган нарса ўзимни ғазаблантира бошларди, комиллик манзараси шунчаки сароб бўлиб чиқди. «Майклдаги мени ғазаблантирадиган ҳамма нарса йўқ бўлсин, ўшанда ҳаммаси бирданига ўзгаради, шуниси менга кифоя», деган қарорга келдим.

Эрим менинг тасаввуримдаги идеал эркакка тенглашишга асло ҳаракат қилмаётганини тушунишим учун бир неча йил вақт кетди. Уни ўзгартириш умуман мумкин эмаслигини тушунишим учун эса яна бир неча йил талаб қилинди. Ташвишларимни фақат Худога айта бошлаганимдан кейингина ниманидир тушуна бошладим. Бироқ ҳаммаси мен ўйлаганимдай бўлавермади. Шундай бўлдики, дастлаб Худонинг иштирокини мен ҳис қилдим ва ўзгара бошладим. Худо эримни ўзгартиришдан олдин менинг юрагим юмшаб, итоаткор бўлиб ўзгариши керак эди. Юз бераётган воқеаларни мен инсон каби эмас, балки Худо кўрадигандай кўришни ўрганишим керак эди.

Аста-секин шуни тушуниб етдимки, агар ўз қалбимни синчиклаб текширмасам, эрим учун чин юракдан ибодат қила олмас эканман. Юрагим қайғуга, муросасизликка тўла бўлгани учун, мен Худога келиб, ибодатларимга Ундан жавоб кута олмадим. Худо учта сўздан иборат «Худойим, мени кечиргин» деган ибодатдан бошқа Ўзига маъқул ибодатни мендан кутганини юрагим қаъридан сезиб, ўша суюкли ибодатимни айта олмадим.

Ким ўзгаради?... Менми?

Сиз шуни тушунишингизни истардим: сиз эрингиз учун, айниқса, унинг ўзгариши учун умид қилиб ибодат қилганингизда, табиийки, унда маълум ўзгаришлар юз беришини кутасиз. Аммо у биринчи бўлиб ўзгара бошлашини кутманг. Бу ўринда сиз биринчи бўлишингизга тўғри келади. Агар шу сўзлардан кейин ичингизда, худди мен билан юз бергандай, ғазаб қайнай бошласа, сиз шунга ўхшаш гапларни айта бошлайсиз: «Бир дақиқа! Ахир ўзгаришга мен муҳтож эмасман-ку!» Лекин биз кўрмайдиганни Худо кўради. Комиллик учун биз нимага муҳтож эканимизни У билади. Худо Ўз иродасига қарши турадиган биздаги нарсаларни излаб топиши учун Унга кўп вақт керак эмас. Биз юрагимизда гуноҳ қилишни тўхтатишимизни У истайди, чунки Худо билан бизни гуноҳ айиради, шундан кейин биз ибодатимизга Ундан жавоб ололмаймиз. «Юрагимда гуноҳни мен ардоқласайдим, Мени асло эшитмас эди Раббим» (Забур 65:18). Биз ибодатларимизга Худонинг берадиган жавобини тўғри тушуна олишимиз учун, У юрагимиз адоватга тўла бўлишини эмас, балки соф бўлишини истайди.

Бу талабни бажариш осон эмас, айниқса, эрингиз сизга қўполлик қилиб, гуноҳ қилганда, сизни ҳурмат қилмаганда, сизнинг гапларингизга лоқайд бўлганда, сизга мунофиқлик қилганда, ҳатто зўравонлик қилганда. Аммо Худо кек сақлашни, ғазабни, нафратни, қасоскорликни бошқа гуноҳлардан заррача кам ҳисобламайди. Бу гуноҳларингиз учун тавба қилиб, Худодан, Ўзингга маъқул бўлмаган нарсаларнинг ҳаммасидан мени халос қил, деб сўранг. Эрингизга олиб боришингиз мумкин бўлган энг буюк неъматлардан бири — сизнинг ички барқарорлигингиздир. Буни ўзгартиришнинг энг самарали усули ўзингизнинг ўзгаришингиз бўлиши мумкин.

Хавотирланманг — дастлаб мен ҳам буни жуда ёмон қабул қилган эдим. Худо билан менинг муносабатим ҳар сафар боши берк кўчага кириб қолганда, Худо билан менинг ўртамизда тахминан шундай мубоҳаса бўлиб ўтган эди:

— Худойим, кўряпсанми эримнинг қанақалигини?

— Ўзинг қандайлигингни кўряпсанми?

— Эй Ота, менда ҳам нимадир ўзгариш бўлишини айтмоқчимисан?

— Кўп нарсада. Нимада ўзгаришинг кераклигини эшитишга тайёрмисан?

— Албатта.

— Қачон тайёр бўлсанг, менга айтасан.

— Нимага мен айтишим керак, Худойим? Ахир, ўзгаришларга эрим муҳтож-ку!

— Муҳими — ким ўзгаришга муҳтожлигида эмас. Муҳими — ким ўзгаришни истаётганида.

— Эй Худойим! Ахир бу адолатдан эмас.

— Мен ҳеч қачон, ҳаёт ҳақдир, деб айтган эмасман, Мен ҳақман, деб айтганман.

— Аммо мен...

— Кимдир биринчи бўлишни хоҳлаши керак.

— Аммо...

— Оилангни сақлашинг сен учун қанчалик муҳим?

— Жуда муҳим. Бошқа вариантлари менга маъқул эмас.

— Яхши. Ундай бўлса, кел, сендан бошлаймиз.

— Эй Худойим! Бир фикрга келишимга ёрдам бер.

— Буни ўзинг ҳал қил.

— Эрим мен учун ибодат қилмаса ҳам, мен у учун ибодат қилаверайми?

— Шундай.

— Ахир, бу... Хўп, хўп... эсимда: ҳаёт ҳақ эмас, Сен ҳақсан.

(Самодан сўзсиз розилик.)

— Бўлди, таслим бўлдим. Бошлайвер. Оҳ, бу нақадар оғир дард! Ўз... ўзгартир... Наҳотки шу сўзларни мен айтаётган бўлсам?! (Чуқур хўрсиниш)

— Ўзгартир мени, эй Худойим!

Оғрияптими? Албатта! Сиз ўзгартиришингиз керак бўлган нарсалар ҳар доим оғриқ пайдо қилишини эътироф этиш лозим. Айниқса, бошқа одам ўзгариши керак, деб ишонганингизда. Аммо бу оғриқ орқали сиз янги ҳаётга келасиз. Ҳар қандай муқобил варианти ҳам кам оғриқ пайдо қилмайди, бунинг маҳсули эса доимо умиднинг, муносабатларнинг ва оиланинг ўлими ҳисобланади.

Худо энг ўлик оилани ҳам тирилтиришга қодир, аммо ўзингизни Худо олдида итоаткор қилиш ва Унинг қонунлари — кечириш, эзгулик ва севги қонунлари бўйича яшашга роз бўлишингизга бу арзийди. Бу ўз ўтмишингиз билан ва олдинги ҳаётингиз оғриқлари билан хайрлашув демакдир; улуғ жангда ғолиб бўлишингиз учун баҳсда ютқазишга рози бўлиш демакдир. «Сиз қадр-қимматингиз, туйғуларингиз, фикрларингиз тўғрисида унутишингиз керак, зўравон эрингизнинг ҳужумларига жимгина тоқат қилишингиз керак», деб айтмоқчи эмасман. Худо буни сиздан талаб қилмайди (агар сизга жисмоний ёки руҳий зўравонлик хавфи туғиладиган бўлса, зудлик билан бошқа бехатар жойга кетиб, ёрдам сўранг). Эрингиз эса ҳозирча керакли руҳий маслаҳат олади, у учун ибодат қилинг. Итоаткорлик — юрагингиздан ихтиёрий равишда чиқадиган қандайдир нарсадир. Исо айтган эди: «...Мен учун жонини йўқотган жон топади» (Матто 10:39). Ўз ҳаётингизни қурбон қилмоқчи экансиз, сиз буни ўз қалбингиз амри билан қилишингиз керак, чунки буни сиздан талаб қилиш имкони йўқ. Сиз билан Худо ўртасидаги муэосабатлар қандай бўлиши лозим? Фақат қуйидагича бўлиши лозим: «Сен истагандай бўлсин, Ота. Менга шуни ўргатгин». Бу дегани — сиз олдинги ҳаётингиздан воз кечишга ва «Мени ўзгартиргин, Худойим», деб айтишга тайёрсиз, деганидир.

Севгининг муқаддас тили

Биз бошқа одам учун ибодат қилганимизда, қалбимиздан қандайдир ғаройиб туйғу кечади. Тошюраклик йўқола бошлайди. Дард-аламлардан устун туришни ва кечиришни ўрганамиз. Охир-оқибатда биз ибодат қилаётган одамимизни севадиган бўламиз. Бу чинакам мўъжиза! Ибодатимизда Худонинг иштирокини ҳис қилаётганимиз учун ҳам мўъжиза юз беради. Худо бизни Руҳ севгиси билан тўлдиради.

Эрингиз учун ибодат қилаётганингизда, қалбингизда унга нисбатан Худонинг севгиси ортиб боради. Фақат шугина эмас — эрингиз қалбида ҳам сизга нисбатан севги ортиб бораётганини кўрасиз. Эрингиз учун ибодат қилаётганингизни ўзи ҳатто билмайди. Ибодат севгининг буюк тили бўлгани учун ҳам шу ҳодисалар юз беради. Бу биз учун мушкул. Мен шундай аёлларни кўрдимки, уларнинг қалбида эрларига нисбатан заррача севги йўқ, аммо вақт ўтиши билан ибодат пайтида ўзларида шу ҳиссиётларни намоён қиладилар. Уларнинг баъзилари ҳатто биринчи марта чин дилдан қилинган ибодатдан кейиноқ шу ўзгаришларни сездилар.

Ўз эри тўғрисида Худога гапириш — севги фаолиятини амалга ошириш демакдир. Ибодат севгини туғдиради, севги навбатдаги ибодатга ундайди, бу ибодат севгини кучайтиради. Ҳатто ибодатингиз беғараз бўлса, давом этишига қараб шундай бўлади. Эрингиз билан мулоқот қилганда сабр-тоқатли бўлиб қолганингизни кўрасиз, олдинги пайтларда жанжалларга, тортишувларга сабаб бўлган баҳоналар йўқолганини сезасиз, жанжалли масалаларни тинч йўл билан ҳал этишга муваффақ бўласиз, зиддиятларни четлаб ўтасиз. Ўрталарингизда тикланиб бораётган иттифоқнинг аниқ белгиларини кўрасиз.

Бизнинг руҳий алоқаларимиз узилганда, ҳамма нарсамиз барбод бўлади. Исо айтган эди: «...ўз ичидан бўлиниб кетган ҳар бир подшоҳлик хароб бўлади, ўз ичидан бўлиниб кетган ҳар бир шаҳар ёки уй абгор бўлади» (Матто 12:25). Агар эрингиз билан бирга ибодат қилмасангиз ҳам, ибодат бирлаштираверади. Эрим билан бўлган кучли таранг вазият ибодат натижасида йўқ бўлганини кўрдим. Эримга: «Сен учун қандай ибодат қилай?» деб берган оддийгина саволим душманлик музини эритиб, муносабатларимизда севги ва ишончни пайдо қилиши мумкин. Одатда эрим буни эшитиб тўхтар, гарчи бошқа вазиятда ундан садо чиқмаса ҳам, бундай пайтда менга батафсил жавоб берарди. Ҳатто имонга келмаган эрлар ҳам хотиинларидан бу саволни эшитганларида, саволга жавоб берганлари менга маълум.

Гап шундаки, бич эр-хотин бўлиб ҳаётда турли йўллардан бора олмаймиз, чунки биз бир бутунмиз. Биз бир умр бирга бўлишни истаймиз, умримиз охиригача сўнмас севги истаймиз. Буни бизга фақат ибодат инъом қилиши мумкин, чунки ибодат севгининг муқаддас тили билан гапиради.

У менга қарши бўлса-ю, қандай қилиб мен у учун ибодат қиламан?!

Қачонлардир эрингизни ёмон кўрганингизда, у учун ибодат қилиш тўғрисидаги ниятингиз ўзингизда исён пайдо қилганми? Менда шундай бўлган эди. Сиз ғазабга минганингизда ёки қаттиқ озор чекканингизда, бошқа одам учун ибодат қилиш жуда оғир. Аммо Худо ҳам биздан айнан шуни кутяпти. Агар Худо, душманларингиз учун ибодат қилинглар, деб бизга амр берса, ўзингиз севадиган ва Худонинг Каломи бўйича бир бутунликни ташкил қиладиган одам учун биз қанчалик қунт билан ибодат қилишимиз керак? Танқид қилиш истагидан қандай қилиб қутуламизу кечиришни қандай ўрганамиз?

Биринчидан, Худо олдида мутлақо ҳалол бўлиш керак. Мулоқотимизга ҳалақит берадиган кечирмаслик сингари зиддиятларга барҳам бериш учун ўз туйғуларимизни Худога имкон борича самимий равишда очишимиз керак. Худо олдида ҳеч нарсани бўяб кўрсатмаслигимиз лозим, чунки У бор ҳақиқатни билади. Биз унинг шартларини қабул қиламизми, Унинг олдида тавба қиламизми, шаккоклигимизни тан оламизми — Худо ана шуларни билишни истайди, холос. Фақат шундай ҳолатдагина Худо бизга таъсир кўрсата олади.

Агар эрингиздан ғазабланаётган бўлсангиз, бу тўғрида Худога айтинг. Бу хасталик кундан-кунга ўсиб борадиган рак сингари шиш бўлишига имкон берманг. «Мен ўз хоҳишим бўйича яшайман, у ҳам ўзи билганича яшайверсин», деб айтманг. Бир-биримиздан мустақил бўлиб яшашимиз бизга қимматга тушиши мумкин. «Ҳар ҳолда, Раббимиз назарида хотин эркакдан мустақил эмас ва эркак ҳам хотиндан мустақил эмас» (1 Кор. 11:11).

Бунинг ўрнига шундай деб айтинг: «Эй Худойим, бу одам учун ҳеч ҳам ибодат қилгим келмаяпти. Мен ғазабимни, оғриқларимни, кекчилигимни тан оламан, эримдан ҳафсалам пир бўлди, қалбим унга нисбатан нафратга тўла, юрагим унга нисбатан тош бўлган. Мени кечиргин, Ўз қаршингда менда тоза юрак ва ҳақиқий руҳ яратгин. Эримга янгича муносабатда бўлишимга ёрдам бер. Менга қувноқ, севгучи ва кечирувчи қалб ато қилгин, токи мен эримга юз бурайин. Унга хатоларини кўрсатгин, хатоларини чин дилдан қабул қилишига ёрдам бер. Уни тавба-тазарру ва нажот сўқмоқларидан еткалаб боргин. Эримга бўлган жисмоний ва руҳий нафратни бартараф қилишимга ёрдам бер, буларнинг сабаби — кечиришни билмаслигимдир. Бир-биримизни кечиришимизни сўрашни бизга ўргатгин. Агар мендан бирон муҳим нарса яширин бўлса, буни менга аён қил, тушунишимга ёрдам бер. Муносабатларимизда мулоқотимизга ҳалақит берадиган англашилмовчиликларни ва чалкашликларни бартараф қил. Агар икковимиздан биримизнинг хулқимизни ўзгартириш керак бўлса, умид қиламанки, Сен буни қилишга бизни ўргатасан. Бир томондан, мен ғазабимни ичимга ютаман, чунки мен уни ҳақ деб биламан, иккинчи томондан, Сенга маъқул бўладиган ишни қиламан, эй, Ота. Ҳамма ҳиссиётларимни Сенга ошкор қиляпман. Эримга бўлган севгимни қайта жонлантиргин. Вазиятни тўғрилашга ёрдам берадиган сўзларни топишимга ёрдам бер».

Агар сиз ўзингизда куч сезаётган бўлсангиз, қуйидагича кичик тажриба ўтказинг ва натижасини кутинг. Бир ой давомида ҳар куни эрингиз учун ибодат қилинг. Мазкур китобнинг ҳар бир боби охирида берилган ибодатлардан бирини ўқинг. Ҳар куни битта бобни танланг. Худодан, эримга марҳаматингни ёғдиргин, икковимизни Ўзингнинг севгинг билан тўлдиргин, деб сўранг. Юрагингиз эрингизга юмшаётганини ва эрингизнинг сизга муносабати ўзгараётганини кузатинг. Муносабатларингиз жойига тушиб, кўпроқ барқарорлашиб бораётганига қаранг. Агар бундай ибодат сизга қийинчилик билан келадиган бўлса, вазиятни Худонинг нуқтаи назари бўйича тушунишга ҳаракат қилинг, унга фақат эрингиз сифатида эмас, балки Худонинг суюкли ўғли сифатида Худонинг кўзи билан қаранг. Балки бу сиз учун буюк ваҳий бўлар. Кимдир сиздан, ўғлим учун ибодат қилгин, деб илтимос қилса, сиз рад қилмаган бўлардингиз, шундай эмасми?! Демак, ҳозир Худо ҳам шу тўғрида сўраяпти.

«Сукут сақла ва ибодат қил»

«Ҳамма нарсанинг ўз вақти бор», деб айтади Муқаддас Китоб. Бу сўзлар бевосита оиладаги мулоқотга тегишли. Гапиришнинг ҳам, сукут сақлашнинг ҳам вақти бор. Бу икки тушунчанинг фарқига борадиган аёлнинг эри бахтлидир. Эр-хотинлик ҳаётида бир оз тажрибага эга бўлган одам сукут сақлаш маъқул бўлган пайтларни билади. Эр-хотинлар ўртасида бир-бирини хафа қилиш, бир-бирининг дилини оғритиш учун имконият кўпроқ. Ҳар қандай кечирим сўрашга қарамай, айтилган сўзни қайтариб бўлмайди. Уларни фақат кечириш мумкин, аммо буни қилиш ҳар доим ҳам осон эмас. Баъзан бизнинг сўзларимиз Худонинг иродасини бажаришга ҳалақит бериши мумкин, шунинг учун яхшиси, сукут сақлаб ибодат қилган маъқул.

Майкл икковимиз турмуш қурганимизда, мен камгап эдим, ўртамизда келишмовчилик бўлганда, сукут сақлашни афзал кўрардим. Мен ўз ҳиссиётларимни намоён қилишга шошилмасдим. Биринчи фарзандимиз туғилгандан кейин, овозимни баланд кўтарадиган бўлдим. Фикрларимни ва эътирозларимни қаттиқроқ айтганим сари, эрим шунчалик фаол қаршилик кўрсатар, биз шунчалик кўп жанжаллашар эдик. Менинг сўзларим нафақат исталган ўзгаришларни пайдо қилди, аксинча кўп ҳолларда тескари натижалар берди. Миллионлаб аёллар асрлар давомида ўрганган «Эрни «эговлаш» мумкин эмас, бу беҳуда!» деган гапни тушунишим учун бир неча йил вақт кетди. Танқид таъсир қилмайди. Одатдагидай, оддий суҳбат ҳам самара бермайди. Мен шуни англадимки, бундай вазиятда ягона ўзгармас самарали восита — ибодатдир. Муваффақият гарови шундаки, ибодатда Худодан мадад олиш учун Унинг иштирок этишини биласиз. Сиз Худонинг қаршисида гумроҳлигингиз, ёмон кайфиятингиз, фосиқлигингиз билан намоён бўласиз. Аммо ибодат қилганингизда, Худо Ўз ваҳийсига ва ниятига қарши бўлган ҳамма нарсани сизга намоён қилади.

Эрим истамаган нарсани унга қилдириш имкони йўқ. Агар у кўнглига маъқул келмаган ишни барибир охирига етказадиган бўлса, бунинг учун биз — яқинлари жазо тортамиз. Агар мен эримга бирор нарса қилдиришни истасам, Худонинг тинчлиги юрагимда қарор топмагунча, ибодат қиламан. Шундан кейингина аниқ бир илтимос билан эримга мурожаат қиламан. Баъзан Худо бу муаммо юзасидан менинг фикрларимни ўзгартиради ёки бу муаммони ҳал қилиш учун бошқа йўлни кўрсатади. Шундан кейин тамомила жим бўлиб, бу масалага қайтмайман. Бирор нарсани айтишга ошиқсам, оғзимни очишга шошилмайман — Худога, Ўзинг раҳнамолик қилгин, деб ибодат орқали мурожаат қиламан.

Аммо буни ўрганишим учун ҳам кўп вақт кетди. Ҳаммаси бир куни қуйидаги оятни ўқишимдан бошланди: «Уришқоқ ва баджаҳл хотин билан яшагандан кўра, чўлу биёбонда яшаш яхшироқ» (Ҳикмат. 21:19). Негадир бу оят менга қаттиқ ботди.

«Эй Худойим! — дедим мен Худога, — бундай бўлса, «Ошкора танбеҳ пинҳона меҳрдан яхшироқ» (Ҳикмат. 27:5) деган оятни қандай тушуниш мумкин? Эрларимиз ноҳақ бўлганда ҳам, хотинлар эрларига танбеҳ бермаслиги керакми?»

Худо шундай жавоб берди: «Бу дунёда ҳамма нарсанинг ўз тайинланган пайти бор, ҳар бир ишнинг ўз вақти бор*... сукут сақлашнинг ҳам, сўзлашнинг ҳам ўз вақти бор» (Воиз 3:1,7). Ҳамма бало шундаки, қачон нимани қилишни сен ҳам билмайсан, бу ишларни сен муҳаббат билан килишни билмайсан».

«Хўп, Худойим, — дедим мен. — Қачон гапиришни, қачон сукут сақлашни ва қачон ибодат қилишни менга ўргатгин».

Кўп ўтмай имконият пайдо бўлди. Мен уйимда аёллар ибодат гуруҳини очдим, ибодатларимиз натижаси шундай яхши бўлдики, меэ эримга, мендан ибрат олиб эркаклар ибодат гуруҳини очсанг-чи, деб таклиф қилдим. Эрим эса бу тўғрида эшитишни ҳам истамади.

«Бунга вақтим йўқ» — мана унинг ҳар доим мендан ўзини олиб қочиш учун айтадиган тайёр жавоби.

Ибодат гуруҳи тўғрисида эрим билан гаплашганим сари, у кўпроқ ғазабланарди. Аммо Худодан: «Сукут сақлаб, ибодат қил», деган ўгитни олганимдан кейин, шу йўлдан боришга қарор қилдим: бу мавзуда гаплашишни бас қилиб, ибодат қила бошладим. Шунингдек, ибодат гуруҳимга ҳам, мен билан бирга ибодат қилинглар, деб илтимос қилдим. Орадан икки йил ўтди. Бир куни Майкл менга, эркаклар ибодат гуруҳини ташкил қилмоқчиман, деб айтиб қолди. Ўшандан буён бу гуруҳ мавжуд, мен бу гуруҳ учун ибодат қилганимни эрим ҳатто билмайди ҳам. Майли, ҳаммаси мен истаганимдай дарров бўла қолмади, аммо барибир бўлди. Шуни айтишим керакки, агар мен Худога итоат этиб, сукут сақлашни ўрганмаганимда эди, кутганим — менда йўқ бўлган бу нарса олам томонидан ижро этилган бўларди.

Муқаддас Китобдан маълумки, малика Эстер жуда муҳим илтимос билан эри — шоҳ олдига таваккал қилиб киришдан олдин, ибодат қилди, рўза тутди ва Худонинг раҳнамолигини кутди. Кўп нарса таваккал эканини у биларди. Эстер «Сенинг дўстларинг — сотқинлар, улар бизни ҳалок қилмоқчи!» деб бақириб, унинг тинчлигини бузиб югуриб бормади. Йўқ, у ибодат қилиб, эрининг севгисини қозонди, Худо ҳам шоҳ эрнинг юрагини тайёрлаб қўйган эди. Агар биз Худодан бундай вазиятда ёрдам сўрасак, У бизга ҳар доим керакли сўзларни айтади. Бу ўринда энг муҳими вақтдир.

Мен шундай одамларни биламан: улар бошқаларнинг адресига кескин, жондан ўтиб кетадиган сўзларни айтиб: «Мен тўғрисини айтдим, холос», дея гапларини оқлайдилар. Бироқ Муқаддас Китоб айтадики: «Нодон бор жаҳлини тўкиб солади, доно эса ичида сақлайди» (Ҳикмат. 29:11), дейди. Албатта, ўз ҳиссиётларини ва фикрларини ҳар қандай тийиқсиз равишда тўкиб солиши — аҳмоқликдир. Ҳамма нарсада ҳалол ва самимий бўлиш — ҳамма ҳаётий воқеаларни очиқчасига тўкиб солиш дегани эмас. Бундай пайтда шуни ёдда тутиш керакки, бундай гаплар одамларнинг қалбига зарба беради. Гарчи чин гап бахтиёр оиланинг мажбурий шарти бўлса ҳам, эрнинг нотўғри хулқ-атворини танқид қилиш нафақат номақбул, балки бефойдадир, чунки очиқчасига танқид чин ҳақиқатни очиб бермайди. Худонинг назаридаги жамики ҳақиқат ва У учун эрингизнинг хулқ-атвори катта муаммо бўлиб гавдаланмайди, фақат сиз учун муаммо, холос. Бизнинг вазифамиз — эрларимизни биз истагандай иш тутишга мажбур қилиш эмас, балки уларни Худога яқинлаштириш, Худо уларга таъсир этиши учун имконият яратишдир.

Сиз нима яхшию нима ёмон эканини фарқлашни ўрганишингиз зарур. Агар аҳволингиз ҳар иккисидан бирортасига тўғри келмаса, ўз фикрингизда қолинг ёки бу муаммо учун ибодат қилинг, токи юз берган вазиятнинг ҳамма деталларини хотиржам муҳокама қилиш учун имкониятга эга бўлинг. Муқаддас Китоб шундай таълим беради: «Ҳеч қачон гапиришга шошилма, қалбингда Худога ваъда беришда ҳовлиқма. Худо жаннатда, сен эса ердасан, шунинг учун камгап бўлгин» (Воиз 5:1). Эшитиш учун вақт бор, аммо маслаҳат берманг; қўллаб-қувватланг, аммо амалий танқид билан қарши чиқманг.

Мен асло сизга, эрингизнинг истагига қарши бирон сўз айта олмайдиган тилсиз жонзотга айланинг, деб таклиф қилмоқчи эмасман. Асло ундай эмас. Ҳар қандай ҳолатда ҳам сиз ўз муносабатингизни, фикр ва ҳиссиётларингизни тўғридан-тўғри айтишга ҳақлисиз. Бироқ бир марта айтганингиздан кейин, эрингизни тинч қўйинг, то иш зиддият келтириб чиқаргунча унга тазйиқ ўтказаверманг.

Агар сиз, барибир эримга нохуш гапни айтишим керак, деб ҳисобласангиз, Худодан мадад сўранг. Худодан, эрим эшитиши учун кўнгли мойил бўлган вақтни танлашим учун ёрдам бергин, деб сўранг. Биламан: оғзингиздан сўзлар отилиб чиқаётганда ўзингизни ушлашингиз мушкул. Аммо қанчалик қийин бўлмасин, аввало, сўзларингизни эшитиши учун Худога ижозат беринг, токи У Ўз Руҳи билан юрагингизни тўлдирсин. Бу жуда қийин, айниқса, эрингиз билан сизнинг муносабатларингиз бузилган бўлса, ҳар бир сўз юракка ўқдек қадалади. Мен гапиришни бошлашдан олдин ибодат қилишни билмаганим учун ҳалигача афсус қиламан. Менинг гапларимни кўпинча эрим душманлик, деб иғво қилар, бир-биримизнинг юзимизга ёмон сўзларни ёғдирардик, сўнгра афсус қилардик. У менинг ҳамма таклифларимни ўз «мен»ига суиқасд сифатида, ниманидир қилишга ёки нимадир бўлишга мажбур бўлиш сифатида қабул қиларди, аммо мен эса ҳар доим унинг манфаатлари учун яхши ният ва ғамхўрлик қилардим. Бироқ буларни тушуниш учун унга Худодан келиши керак эди.

Биз ўз танамиздан эмас, Худодан куч олганимизда, ниманидир ўз сўзларимиз билан исботлашимизга, сўзларимиздан куч ахтаришимизга ҳожат қолмайди. «Чунки Худо салтанати сўзда эмас, балки қувватдадир» (1 Кор. 4:20). Фаолиятни сўзлар эмас, балки сўзлар билан бирга юз берадиган Худонинг қудрати пайдо қилади. Сўзларингизни айтишдан олдин ибодат қилсангиз, сўзларингизда нақадар қудрат борлигига ҳайрон бўласиз. Агар сукут сақлашни ўрганиб, Худо фаолият кўрсатишига имкон берсангиз, ҳаётингизда аниқ ўзгаришларни кўриб, янада кўпроқ ҳайратланасиз.

Имонли ва имонга келмаган одам

Агар эрингиз имонга келмаган бўлса, дастлабки уринишларингиз натижасиз бўлгандан кейин, Худо тўғрисида унга қайта гапирганингиз нима билан тугашини била олмайсиз. Албатта, бу тўғрида гапириш керак, агар у бефаҳм, сизнинг гапларингизга лоқайд бўлса ёки гапларингиз уни ғазаблантирса, уринишларингизни тўхтатиб, ибодат қилинг. Муқаддас Китоб айтадики, хотин эридан ҳамма нарсага сўзсиз эришиши мумкин, чунки эр хотинида кўраётган нарса эр хотинидан эшитадиган нарсани баландроқ айтади. Муқаддас Китоб «аёлларнинг ор-номусли, покдомон хулқ-атворини кўриб, бирон сўз айтилмасданоқ қойил қоладиган» (1Бут.3:1) эркаклар тўғрисида айтади.

Худо: «Мен худди олдин бўлгандай, аммо ҳозирча йўқ нарсаларга қарайман», деб айтади. Сиз ҳам Ундан намуна олиб: «Мен муғомбирлик қилмайман, аммо эримнинг ҳозирча йўқ, худди бордай ҳаёти тўғрисида айтаман, ҳатто у ҳали имонга келмаган бўлса ҳам, уни имонли сифатида қараб ибодат қиламан», деб айтинг. Албатта, уни ўз хоҳишига қарши бирор иш қилишга мажбурлаш сизнинг ҳукмронлигингиз остида эмас. Аммо Худонинг овози эримнинг руҳига ёриб кирсин, дея ибодат қилганингизда, Худонинг қудрати сизнинг ҳукмронлигингизга ижозат беради. Эрингизнинг Худога юз буриши учун ибодат қилишингизга қанча вақт кетиши аҳамиятли эмас, майли, бунинг учун бутун умр кетсин. Муҳими, вақт беҳуда кетмаган бўлади. Эрингиз Худога ишониши ёки ишонмаслигига қарамасдан, сиз доимо у учун ибодат қилишингиз мумкин. Бунинг учун аввало мазкур китобда берилган ибодатни ўқиб, юқоридан ғаройиб жавобларни кутинг.

Ўз уйингизни қурар экансиз

Сиз ўзингизни қанчалик эркин сезманг, шуни билингки, сиз турмушга чиққанингиздан кейин, сизнинг зиммангизда икки мажбурият — уй ва болалар масъулияти ётади. Ҳатто сиз ишлаб, эрингиз уй ишлари ва болалар билан машғул бўлганда ҳам, барибир, уйингизни тинчлик, хотиржамлик масканига айлантириш сизга ишониб топширилган, токи хонадонингиз оилангиз учун янгиланиш, ҳаёт ва севги манбаи бўлиб қолсин. Аммо бундан ташқари, сиз жозибадор, пазанда, ажойиб она, жисмоний, руҳий ва маънавий соғлом аёл намунаси бўлиб қолишингиз керак. Кўпчилик аёллар учун бу юк жуда ҳам оғир бўлиб туюлади. Аммо медалнинг иккинчи томони ҳам бор — бу юкни бир ўзингиз олиб боришингиз керак эмас, чунки сиз Худодан мадад сўрашингиз мумкин.

Сиз Худодан, уйимни шундай қурайинки, оилам учун худди самовий масканга ўхшаб қолсин, бу масканда жонли мулоқот оқсин, менга шуни ўргат, деб сўранг. Худодан ҳамма нарса учун — уйда тозалик бўлсин, чойшаблар ювилган бўлсин, ошхонада тартиб бўлсин, қазноқча ма холодильник тўла бўлсин, кроватдаги ўрин йиғиштирилган бўлсин, деб сўрайверинг. Буларнинг ҳаммаси одатдаги ҳол бўлиб қоладики, эрингиз ҳатто кундалик ишларингизни сезмай қолади, сиз ҳам ундан ҳар куни (умуман, ҳеч қачон) мақтов кутмайсиз. Бироқ у аста-секин одатдаги қулайликлар рўйхатида нимадир йўқлигини сезади. Балки эрим ойлаб лампочка ёки батарея олиш учун шкафга бош суқмаслиги мумкин, аммо шундай қилганда, лампочка ҳам, батарея ҳам ўша жойда бўлиши керак. У кечқурун уйга келиб, уйда нон борлигини кутишга ҳақли. Мен ҳам ўзимга боғлиқ бўлган ҳамма нарсани қиламан. Мен ҳам Худодан, шундай хонадон барпо қилишга мени ўргатгинки, эрим хурсандчилик билан келадиган бўлсин, мен ҳам дўстларимни мамнуният билан таклиф қила олай, деб сўрайман. Бунинг учун кўплаб ашқол-дашқоллар олиб келиш, дизайнерни таклиф қилиш шарт эмас. Биринчи уйим жуда кичкина, эски мебеллар қўйилган эди. Уйим чиройли бўлсин деб, деворларни бир дугонам билан бирга бўяган эдик. Бунинг учун бир оз хаёлий тасаввур ва ғайрат керак, холос.

Уйингиз бутун оилангиз учун ҳақиқий бошпана бўлиши учун, эрингиз оила бошлиғи бўлишига имкон беринг, ўзингиз эса оиланинг юраги бўлинг. Ҳар иккаласи бўлиш ҳам қийин. Эрингиз оила бошлиғи бўлишга лойиқми ёки йўқми, бу вазифага у мосми ёки йўқми — бундан қатъий назар, бу ишни Худо қилди. Худонинг қарори шундай. Аммо бу дегани — эр ёки хотиннинг мақомини юқори қўйиш керак дегани эмас. Улар тенг ҳуқуқлидирлар. Агар эрингиз оила бошлиғи бўлиш ҳуқуқига эга бўлса, имкон беринг; агар сиз оиланинг юраги бўлишга даъват қилинган бўлсангиз ва ҳатто бир ўзингиз оилани таъминлаётган бўлсангиз ҳам, бор ғайратингизни ишга солинг. Икковингизнинг орангиздаги биринчилик учун курашнинг бу манбаи йўқолмасин.

Гап қайси бирингиз ишлаётганингизда эмас, балки уй ишлари билан ким бандлигида, бу икки вазифа — хонадон бошлиғи ва унинг юраги вазифаси сизнинг тушунчангиз бўйича ўзаро қандай муносабатда бўлаётганида. Қачонлардир эрим ҳафталаб рўзғор ва болалар билан машғул бўлишига тўғри келган эди, чунки мен китобимни белгиланган вақтида тугатишим керак эди. Шунда ҳам мен ҳеч қачон унинг оила бошлиқлигига ҳамла қилган, унинг оила бошлиғи сифатидаги ҳуқуқини поймол қилган эмасман. Баъзан, эрим бир оз дам олсин, деб ўзим ишлашимга тўғри келган эди. Бу кўпчилик эр-хотинлар учун жуда нозик масала, яхшиси, бундай вазиятда эр ва хотин — оила бошлиғи ва унинг юраги ўртасидаги муносабатлар уйғунлиги сақлансин, деб ибодат қилганингиз яхши.

Уйда тартиб сақлаш ҳамма нарсада бекаму кўстликни ва муаммолар йўқлигини билдирмайди, бу дегани — сизнинг уйингиздаги вазият назорат остида деганидир. Оилани таъминлаш учун ҳар иккалангиз ҳам бир хилда кўп ишласангиз, уй ишлари ҳам икковингизнинг ўртангизда тенг бўлиниши лозим. Агар эрингиз бунга рози бўлмаса, яхшиси, бир оз пул сарф қилиб, ташқаридан ёрдамчи ёллаган маъқул. Бўлмаса, оиланинг ажралиши, психолог (психотерапевт) ёки даволовчи шифокор, ҳатто дафн жараёнлари муносабати билан кўп молиявий сарф-харажатлар бўлиши мумкин. Бу масалада ҳам Худодан, Ўзинг йўл кўрсат, деб ёрдам сўранг.

Юқорида айтилганларнинг ҳаммаси сизнинг танангизга, руҳингизга, жонингизга алоқадор, чунки буларнинг ҳаммаси алоҳида эътибор ва ғамхўрликни талаб қилади. Бир куни радиодан «ток шоу» эшитиб ўтирган эдим. Бир аёл машҳур психологга шикоят қилиб қолди: «Эрим, сенда мени жалб қиладиган ҳеч нарса топа олмаяпман, деяпти». Олиб борувчи: «Сиз жозибали бўлиш учун нима қиляпсиз?» деб аёлдан сўради. Телефон қилаётган аёл нима жавоб беришини билолмай қолди. Гап шундаки, жозибадорлик ўз-ўзича келмайди. Ҳатто энг гўзал аёллар ҳам жозибадорлигини сақлаш учун кўп куч сарф қилганлар. Малика Эстер ўз мамлакатидаги энг гўзал аёллардан бири эди, шунга қарамай, у шоҳ ҳузурида ҳозир бўлишдан олдин бир йил давомида тайёргарлик кўрди.

Ҳар биримиз ўзимиздан ўзимиз сўрашимиз керак: «Эримга жозибадор бўлиб қолишим учун нима қиляпман? Покизаманми? Муттасил равишда жисмоний тарбия билан машғул бўлиб, ёшлигимни сақлаш, аъзоларимнинг ҳаётий фаолиятини сақлаш учун ғамхўрлик қиляпманми? Қоматимни ва иш қобилиятимни сақлаш учун парҳезга риоя қиляпманми? Замонавий кийинаманми? Энг муҳими: ҳар куни Худо билан ёлғиз вақт ўтказаманми?» Мен кафолат бераман: Худо билан қанчалик кўп вақт ўтказсангиз, бутун қиёфангиздан нур ёғилиб туради. «Жозиба алдамчи, чирой эса ўткинчидир, аммо Худодан қўрқадиган аёл кўкка кўтарилади» (Ҳикмат. 31:30).

Сиз ўзингизга, соғлиғингизга, ўз келажагингизга эътиборсизлик билан қараманг. Бунда заррача худбинлик йўқ. Худбинларча ҳам иш тутманг. Нима қилиш лозимлигини Худодан сўранг, Ундан, менга йўл кўрсат, деб сўранг. Муқаддас Руҳ менда, менинг хонадонимда истиқомат қилсин, деб сўранг.

Хом хаёллардан қутулайлик

Tўйимиздан кўп ўтмай, бир куни эрим ишдан қўнғироқ қилиб, мендан: «Кечки овқатга жўжа гўштидан қовургин», деб илтимос қилди. Мен дўконга бориб, керакли ҳамма нарсани сотиб олдим ва эрим истаган таомни тайёрладим. Аммо эрим келиб уйга кириши биланоқ, остонада туриб, шундай деди: «Негадир бугун қовурилган жўжа егим келмаяпти, эзилган мол гўштидан таом егим келяпти». Мен бу пайтда қандай аҳволга тушганимни тасаввур қилиб кўринг-а. Бундай аҳвол бир неча марта такрорланди. Ҳатто Майкл неча марта кечки овқатга етиб бораман, деб ваъда бериб, кейин овқатни столга олиб келиб қўйганимдан ўн дақиқа ўтар-ўтмас телефон қилиб: «Ҳали ишларим кўп, бирон жойда ҳамкасбларим билан овқатланиб оларман», деб айтганини ҳисобласам, ҳисобимдан адашиб кетаман. Охири тушундимки, у мендан жаҳли чиқяпти, хафа бўляпти. Жанжал қилиш бефойда — бундан аҳвол фақат ёмонлашади, холос. У ўзини ўзи ҳимоя қила бошлади, «Мен қандай аҳволда қолганимни сен тушунмайсан», деб мени айблаб, ўзини оқлайдиган бўлди. Мен тушундимки, агар мен эътирозларимни қайта кўриб чиқсам, икковимизга ҳам яхши бўлар экан. Шундан бошлаб Майклнинг таъбини ҳисобга олмай, фақат ўзим ва болаларим учун овқат тайёрлайдиган бўлдим. Агар у овқатга етиб келса, биз учун кутилмаган ёқимли янгилик бўларди, агар келмаса, бунга ҳам кўэикиб кетаверардим.

Мен энди йўлини топишга ўргандим: эримдан хафа бўлганимда, унинг фазилатлари тўғрисида ўзимга ўзим эслатардим. Ошхонада оғир уй ишларида менга ёрдам берганини неча марта эслаганман, У садоқатли эр ва бирон марта ҳам шубҳаланишимга баҳона яратмаган. У имонли, жамоатга боради, Муқаддас Китоб ўқийди, ибодат қилади. Унда олийжаноб аҳлоқий фазилатлар бор. У мени, болаларини севади, ўз истеъдоди билан Худога ҳамду сано ўқийди. У оилани ҳар доим таъминлаб келади. Ҳаммаси аксинча бўлиши ҳам мумкин эди-ку. Шунинг учун кечки овқатга келган-келмаганини баҳона қилиб жаврашга арзимайди.

Баъзан шундай ўйлайман: оила қураётган ёш қизча кейин умидсизликка тушмасин, деб оилавий ҳаётда учрайдиган бир қанча талабларнинг узун рўйхатидан қутулиши учун мрслаҳат бериб бажонидил ёрдам берган бўлардим. Эри бу рўйхатни топиб олиб, бунга мувофиқ яшашни ҳатто ҳаёлига ҳам келтирмаган бўларди. Ўз -ўзидан маълумки, никоҳ асосини ташкил қиладиган бир қатор муҳим масалалар бор ва бу масалалар никоҳгача муҳокама қилиниши лозим: булар — молиявий масалалар, суғурта масалалари, ҳалоллик, олийжаноблик, ахлоқий тамойиллар, севгида жисмоний ва руҳий бирлик. Агар сизларнинг оилангиз булардан маҳрум бўлса, талаб қилишга ҳақлисиз; агар ҳеч нарса ўзгармаса, бу тўғрида ибодат қилишингиз мумкин. Ўша одам менинг ҳамма талабларимга мос келсин, деб талаб қилишга ҳақли эмассиз. Эркаклар зуғумларингизга тоқат қила олмайди ҳам, ҳамма талабларингизни бажара олмайди ҳам.

Бунинг ўрнига, ибодат билан Худога ҳамма муаммоларингизни айтинг ва Ундан жавоб кутинг. Эримиз устидан назорат ўрнатишга ҳаракат қилиб ва улар олдига кўпдан-кўп талабларни қўйиб, сўнг жаҳлимиз чиқиб юради ва бизнинг талабларимизга улар жавоб бера олмасликларини билганимиздан кейин, гарчи бунда асосий айбдор ўзимиз бўлсак-да, тарвузимиз қўлтиғимиздан тушади. Оиламда энг катта мураккаблик — Майклдан кутган умидларим пучга чиққандан, у қандай бўлиши лозимлиги тўғрисида тасаввурларим чилпарчин бўлгандан кейин пайдо бўлди.

Хаёлий тасаввурларингиздан халос бўлинг. Эрингизни ўзгартириш учун мажбур қилишларингиз ва унинг сизга маъқул бўлиш учун ҳаракатлари муваффақиятсизликка маҳкум, икковингизга ҳам умидсизликдан бошқа ҳеч нарса келтирмайди. Яхшиси, Худодан, эримни Ўзингга маъқул қилиб ўзгартиргин, деб сўранг. Чунки У кутганингиздан ҳам яхши қилади. Зотан, «Худо қилган ҳар бир иш тоабад ўзгармас, бу ишга ҳеч нарса қўшиб бўлмайди, ундан ҳеч нарсани айириб бўлмайди» (Воиз 3:14). Эрингизни ўз ҳолича қабул қилинг, унинг камолоти учун ибодат қилинг. Ундаги ўзгаришларни кўрганингизда эса, билингки, Худонинг қудрати намоён бўляпти. «Жоним ёлғиз Худода ором топар, умидимга мени У етказар» (Забур 61:16). Энг катта умидларингизни эрингиздан эмас, Худодан қилинг.

Талаб этилган ҳурмат

Шуниси қизиқки, Худо эрдан, хотинингни сев, деб, хотиндан эса, эрингни ҳурмат қил, деб талаб этади: «Хулласи калом, ҳар бир эр ўз хотинини ўзини ўзи севгандай севсин. Хотин ҳам эрини ҳурмат қилсин» (Эфес. 5:33). Имоним комилки, биронта аёл севмаган одамига турмушга чиқмайди, аммо кўпинча тўйдан кўп ўтмай, хотин эрини ҳурмат қилмай қўяди. Одатда, ҳурматнинг йўқолиши севгининг барҳам топишидан устун келади, кўп ҳолларда эркаклар буни оғирроқ, биз ўйлагандан ҳам оғирроқ кечирадилар.

Эрга нисбатан ҳурматнинг йўқолиши жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин. Аҳд сандиғини Қуддусга олиб келганларида, шоҳ Довуд оддий кийимда Худонинг ва халқнинг олдида хурсандчиликдан ўйинга тушди. Буни Довуднинг хотини Михал кузатиб турган эди. Михал эрининг шодлигини бирга баҳам кўриш ўрнига, унга нафрат билан қаради (қаррнг: 2 Шоҳ. 6:16). У юз бераётган воқеаларга Худонинг кўзи билан қараш ўрнига, эрини танқид қилди. Эрига ҳурматсизлик қилгани унга қимматга тушди: Худо Михални жазолади, у умрбод бефарзанд ўтди. Имоним комилки, эрларимизга етарли ҳурмат кўрсатмасак, нафақат оиламизга путур етади, балки янги ҳаётдан ҳам ўзимизни маҳрум қиламиз.

Яна бир мисол келтираман: малика Ваштига эри уюштирилган зиёфат пайтида меҳмонлар олдига шоҳона либосда ҳозир бўлиш тўғрисида фармон берди, чунки эри шундан роҳатланмоқчи эди. Аммо малика эрининг фармонига итоат қилмади. Малика эрини пастга ураётганини билса ҳам, эрнинг фармонига итоат қилмади: «Лекин малика Вашти келмади, мулозимлар орқали шоҳнинг берган фармонини бажаришдан бош тортди. Шоҳ бундан қаттиқ ғазабланди, маликадан ғоятда жаҳли чиқди» (Эст. 1:12-13). Натижада Вашти маликалик мартабасидан маҳрум бўлди. У нафақат эрининг — шоҳнинг обрўйига путур етказди, меҳмонларга беписандлигини ҳам намойиш қилди. Агар хотин эрнинг қалбида маликалик мартабасини сақлаб қолмоқчи бўлса ва унинг дўстларини хафа қилишни истамаса, у эрини хафа қилмаслиги керак (гарчи хотиннинг фикрича, эр шунга лойиқ бўлса ҳам). Ахир, бунинг баҳоси жуда баланд.

Агар сиз эрингизга ҳурматсизлик қилган бўлсангиз, дарров Худо олдида тавба қилиб, шундай деб айтинг: «Эй Худойим, мен эримни Сен Каломингда амр этганингдай қадрламаётганимни тан оламан. Мен юрагимда оғриқдан ҳимоя қиладиган девор ўрнатганман. Аммо мен шуни истайман: бу девор қалбимни даволаганинг ҳақи-ҳурмати бузилсин. Эримни етарли ҳурмат қила олмаганимдан афсус чекяпман. Эримга нисбатан мен қилган беҳурматлик ва унинг шаънига айтган қўпол гапларим Сенга қарши гуноҳ эканини тан оламан. Сен менга бермоқчи бўлган кучли севги юрагимда қарор топишига имкон бермайдиган тўсиқларни вайрон қил. Қалбимдаги шафқатсизлик деворини бузиб ташла, Сенга маъқул келишим учун эримни қандай ҳурмат қилишимни менга кўрсат. Эй Худойим! Эримга нисбатан Сенинг севгинг билан тўла қалб ато қилгин, эримни Сенинг кўзларинг билан кўришимга ёрдам бергин».

Бундай ибодат эрингиздаги катта имкониятни кўришингизга, унинг камчиликларига диққат қилмаслигингизга имкон беради. Сиз эрингиз учун мадад бўладиган ва оилангизни янги ҳаёт билан тўлдирадиган сўзларни айтишга ўрганасиз. Агар ҳар доим фақат салбий жиҳатларга эътибор қаратаверсангиз, севги ўлади, фақат яхши томонларни кўришга ҳаракат қилсангиз, севги камол топади. Агар эрингизга нисбатан севги билан тўла, Худо истиқомат қиладиган юрак вужудингизда уриб турса, сиз ҳамма нарсага янгича кўз билан қарайсиз. Вақти-вақти билан эрингизнинг феъл-атворини, хатти-ҳаракатларининг сабабларини, унинг ҳиссиётларини тушунолмайсиз, аммо Худо сизга донолик ато қилади, ҳақиқий оламдаги вазиятни кўришингизга ёрдам беради. Худодан, шундай қобилият инъом қил, деб сўранг.

Сиз оилали аёл сифатида ўзингиз учун ибодат қилганингизда, Муқаддас Китобдаги яхши хотин намунасини ёдингизда тутинг. Муқаддас Китоб айтадики, яхши хотин уйи тўғрисида ғамхўрлик қилади, уйини бошқаради, пулни ҳам донолик билан сарф қилади, тўғри тақсимлашни билади. У ўз соғлиғини ўйлайди, ташқи кўринишига эътибор қилади, қунт билан меҳнат қилади, ноёб касб эгаси бўлади, кўп нарсани қила олади, доимо келажак тўғрисида ғамхўрлик қилади. У эрининг обрўсини сақлайди. У кучли, ўзига ишонади, тақводор, кексаликдан қўрқмайди. Унинг гаплари донолиги, яхшилиги билан ажралиб туради. Бекорчилик унга бегона, ҳар доим уй ишлари билан банд. Эри ва болалари уни мақтайди. У ташқи гўзаллик сеҳрига суяниб колмайди, Худо олдида қўрқув — унинг энг яхши безаги эканини билади. У эрининг ишларига ёрдам беради, мазмунли ҳаёт кечиради (Ҳикмат. 21).

Ажойиб аёлнинг — Худога тамомила итоаткор бўлиб, Унинг ҳимояси остидагина шундай даражага эришадиган аёлнинг қиёфаси шудир. Бу фазилатларнинг гултожи шундаки, у эрининг ишончини қозонади, чунки у «У эрига ёмонлик эмаё, бир умр яхшилик қилади» (Ҳикмат. 31:12). Мен бир нарсани биламанки, хотин эрига келтириши мумкин бўлган энг катта «яхшилик» — хотиннинг ибодатидир. Демак, ибодат қиламизми?

Ибодат

Эй Худойим, мен яхши хотин бўлишимга ёрдам бер. Мен яхши тушунаман: буни Сенинг мададингсиз амалга ошира олмайман. Мени худбинликдан, сабрсизликдан, жаҳлдорликдан халос қил, бу иллатларимни олийжанобликка, фидойиликка, итоаткорона сабрга айлантир. Мени ёмон одатларимдан, ёмон кайфиятимдан, қўпол сўзлардан халос қил, сабр, эзгулик, содиқлик, юмшоқ феъл ато қил, ўзимни ўзим назорат қилишни ўргат. Юрагимдаги шафқатсизликка шифо бер, бу деворларни Ўзингнинг ваҳийинг қудратли кучи билан бузиб ташла. Менга янги юрак ато қил, юрагимда севги, тинчлик, шодлик яратгин (қаранг: Гал. 5:22). Ўз кучим билан ўзим устимдан ҳукмронлик қила олма йман. Фақат Сен мени ўзгартиришинг мумкин.

Юрагимдаги гуноҳни, айниқса, эримга нисбатан қилган гуноҳимни кўрсат. Эримни лозим даражада севмаганим ва ҳурмат қилмаганим учун, унга жаҳлимни тўкиб солганим учун, уни танқид қилганим, кек сақлаганим учун кечирим сўрайман. Менга хафагарчиликдан, ғазаб ва умидсизликдан қутулишимга, эримни Сен кечирадигандай кечиришимга ёрдам бер. Фақат Сен тамомила, ўтмишни асло эслатмасдан кечира оласан. Шундай қилгинки, мхн оиламни шифолашнинг уддасидан чиқай, оиламга хотиржамлик олиб келай. Мен билан эрим ўртасида соғлом мулоқот ўрнат, бизни бегонасирашдан қутқаргин, ажралишга олиб келадиган остонадан бизни узоқлаштиргин.

Эримнинг ёрдамчиси, дўсти бўлишимга ёрдам бер. Хонадонимизни тинч, хотиржам жойга айлантиришим учун менга ёрдам бер, токи эрим ҳар доим хурсандчилик билан қайтсин. Ўзим тўғримда ғамхўрлик қилишни ўргат, токи эрим учун жозибали бўлиб қолай. Мен кучга тўла, собит, қобилиятга ва руҳан, маънавий жиҳатдан бой аёл бўлишим учун ёрдам бер. Мени эрим фахрлана оладиган хотин қилиб яратгин.

Мен ҳамма умидларимни Сенинг хочингга боғлайман. Мен эримни фақат Сен қондира олишинг мумкин бўлган эҳтиёжларни қондириш мажбуриятидан халос қиламан. Менга ёрдам бер: мен эримни қандай бор бўлса, шундайлигича, ўзгартирмасдан қабул қилай. У тамомила ўзгармаслигини ҳам тушунаман, аммо айни пайтда унда ажойиб ўзгаришлар бўлишига умид қиламан, бундай ўзгаришларни фақат Сен қила оласан. Эрим манфаатдор бўлиши учун Сен уни ўзгартиришингга ишонаман; яна шуни тан оламанки, биронтамиз комил эмасмиз ва ҳеч қачон бундай бўла олмаймиз. Фақат Сен, эй Худойим, комилсан, мен умид қиламан: биз комилликка яқинлашувимизга Сен ёрдам берасан.

Мени эрим учун ибодат қилишга ўргатгин, ибодат қиладиган тилимни чинакам севги тилига айлантиргин. Агар бизнинг севгимиз ўлган бўлса, Сен тирилтиргин. Чинакам севги борлигини менга кўрсат, ўша севгини намоён қилишни менга ўргатгинки, эрим буни ҳис қила олсин. Бизнинг ўртамизда бирликни барпо қилгин, токи биз ҳамма нарсада бир фикрда бўлайлик (қаранг: Омос 3:3). «Сабр ва тасалли манбаи бўлган Худонинг Ўзи эса, Исо Масиҳ ўргатганидек», (Рим. 15:5) бир-биримиз билан ҳамфикр бўлишни бизларга ато этсин. Шундай қилгинки, биз битта команда бўлиб, ўзаро баҳслашишни, мустақил бўлиш учун курашни бас қилайлик. Бизни якдил бўлиб ишлашга ўргатгин, оиламизнинг бирлиги ҳақи-ҳурмати, бир-биримизнинг хатоларимизга ва заиф томонларимизга эътибор бермайлик. Бизни тинчликка интилишга, бир-биримизга таянч бўлишга ўргатгин (қаранг: Рим. 14:19). Биз «ўзаро низоларга йўл қўймай, фикр-хаёлда тамомила якдил бўлайлик» (1 Кор. 1:10).

Биз ўзимизни Сенга ва бир-биримизга бағишлаганимиз кундан-кунга мустаҳкамланиб борсин, деб ибодат қиламан. Сенинг амрингга мувофиқ, эрим оиламизнинг бошлиғи бўлишига ёрдам бер. Эримни қўллаб-қувватлашга, ҳурмат қилишга ва бу чўққига чиқиши учун ёрдам беришимга мени ўргатгин. Менга ёрдам бер: унинг қалбидаги истакларни тушунай, унинг фикрлари билан ўртоқлашай. Унинг ҳаракатларини, эҳтиёжларини менга аён қил. Эҳтимол тутилган муаммолар пайдо бўлмасдан олдин менга кўрсат. Оиламиздаги ҳаётни илҳомлантиргин.

Эй Раббим, мени бошқача одам қилиб яратгин. Мени ҳаётга янгича, умид билан қарашга ўргатгин. Менга эр деб ато қилган одаминг билан менинг ўртамда янгича муносабатлар ўрнатгин. Унга бошқача, янгича кўз билан қарашга мени ўргатгин, юрагимни янги севги, янги шафқат, янги истаклар билан тўлдиргин. Шундай қилгинки, токи мен Худонинг янги ижоди, ҳурматга сазовор хотин бўлайин.

Муқаддас Китобдан сизнинг ибодатларингизни таъсирчан қиладиган оятлар

Бинобарин, сизларга айтаман: сиз ибодатда нимаики сўрасангиз, олишингизга ишонинглар ва эришасизлар. Ибодат қилиб турганингизда бировда гинангиз бўлса, уни кечириб юборинг, токи осмондаги Отангиз ҳам сизларнинг гуноҳларингизни кечирсин.

Марк 11: 24-25

Бир-бирингизга кўнгилчан ва меҳр-шафқатли бўлинглар. Худо сизларни Масиҳ ҳақи кечиргани каби, сизлар ҳам бир-бирингизни кечиринглар.

Эфес. 4:32

Сўраб туринг, сизга берилади. Излаб туринг, топасизлар. Тақиллатиб туринг, сизга очилади. Чунки ҳар бир сўраган олар, излаган топар, тақиллатганга эшик очилар.

Матто 7:7-8

Уй донолик билан қурилади, идрок билан мустаҳкам бўлади. Хоналар эса билим билан турли қимматбаҳо, қимматли бойликка тўлади.

Ҳикмат. 24:3-4

Яхшилик қилишдан безмайлик. Агар бўшашмасак, ўз вақтида бунинг ҳосилини ўриб оламиз.

Гал. 6:9


Книга на узбекском языке: Сила молящейся жены (Сторми Омартиан)

Книга, которую вы держите сейчас в руках, расскажет вам о великой силе молитвы. Если ваш брак переживает трудные времена, возможно, вы найдете здесь советы, которые помогут вам по-новому взглянуть на сложившуюся ситуацию в вашей семье и подскажут верное решение ваших проблем. Вы узнаете, в чем состоит истинное призвание жены. Научитесь лучше понимать своего мужа. Сторми Омартиан на примерах из жизни показывает, насколько эффективной может быть ваша молитва. Ведь часто только она одна может все исправить.



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак