Джош ва Дотти Макдауелл. ТЎҒРИ ҚАРОР - (Аудиокитоб) Ўзбек тилида
TO‘G‘RI QAROR (Djosh va Dotti Makdauell) O‘zbek tilida Audiokitob
Мундарижа
Тўғри ёки нотўғри қарор ҳақида ҳикоя ва намуналар
Миннатдорчилик
Сенинг кароринг
Биринчи боғ
Сузаётган ҳайвонот боғи
Уни баландроқ қуринг!
Ўз уйини ташлаб...
Ерни бўлишиш
Соранинг фарзанди
Ясмиқли бўтқа
Сержун қўллар
Ака-укалар
Чуқурликда
Узоқ кутиш
Мен Юсуфман
Сузаётган сават
«Фақат мен эмас!»
«Йўқ!»
Фисиҳ
Дарё ўртасидан қуруқлик орқали
Худонинг одил амрлари
Мусо ғойиб бўлди!
Бурғу чалинг
Бирга бориш
«Илтимос, менга ўғил бер»
Паҳлавон жангчи
Абадий дўстлар
Ҳатто шоҳлар ҳам хато қилишади
Энг яхши совға
Бир ҳовуч ун
Бир кунда етти марта чўмилиш
«Шундай қилиб, қулоқ солинг!»
Ким шерлардан қўрқади?
Китнинг қорнида саёҳат
Худонинг ажойиб режаси
Марям ва Исога ғамхўрлик қилиш
«Қўрқманглар»
Янги юлдуз
«Тўрларингизни ташланглар»
Қудуқ олдида
Узоқдан шифо топиш
Ёрдам қўли
«Мен биринчи!»
Исо болаларни севади
Ким ёрдам беради?
Уйдан узоқда
Ҳамма жойдан излаш
«Миннатдорман Сендан, Исо»
Қушларни кўриш
«Менинг ёнимга ўтир!»
Дарахт устида
Исо учун совға
Қуддусда
Фақат икки чақа
Ким хизматкор?
«Уйғонинглар!»
Олов олдида
«У Худонинг Ўғли!»
Тонг саҳарда
«Мен кўришим керак»
«Менинг қўзиларимни боқ»
Хар бир одам тушуниши мумкин!
Дамашқнинг йўлида
Қувончли қабул
Қамоқда Худога ҳамду сано
Ҳаммага ўргатинг
Худонинг одил амрлари
Чиқиш 19:16–20:21; 31:18;
Қонунлар 5
Мусо Худонинг амрларини эшита олдими ёки у бу амрлар ҳақида ҳеч нима эшитишни хоҳламадими?
Мусо ва Худонинг халқи Иброҳим юртига кетарди. Худо доимо уларни асраб, улар билан бирга эди.
Бир куни Худо Мусога тоғнинг тепасига чиқишни буюрди. Худо Ўз халқи учун бир нечта амр бермоқчи эди. Аммо одамлар Худодан қўрқишарди. Шунинг учун Худо, Мусо Менинг амрларимни эшитсин, деб хоҳлади.
Худо Ўзининг амр ва қонунлари одамларга кераклигини биларди. Чунки бу амр ва қонунлар уларга ҳаётий қўлланма бўлиб хизмат қилади. Одамлар Худони ва бир-бирларини қандай севишни билишлари керак эди. Худо бу қонунларни махсус совға сифатида бермоқчи эди. У одамларни жуда ҳам севарди. Шунинг учун Ўз амрларини одамларнинг ҳаёти яхши бўлиши учун берди.
Одамлар Худонинг амрига бўйсуниб яшаса, ҳамма нарса яхши бўлади.
Шундай қилиб, Мусо муҳим қарор қабул қилиши керак эди. У Худони эшитиши, сўнг одамларга уни тушунтириши мумкин эди. Ёки у Худони эшитиш керак эмас, деб қарор қилиши мумкин эди.
Мусо Худони эшитишга қарор қилди. Худо эса унга Ўз амрларини берди:
1-амр: Худойингни бутун қалбинг билан севгин.
2-амр: Ўзингизга бут ясаманг ва унга сажда қилманг.
3-амр: Худонинг исмини бекорга айтманг.
4-амр: Ҳафтанинг бир куни, яъни шанба кунини Худони улуғлаш учун бағишланг.
5-амр: Ота-онангни сев ва ҳурмат қил.
6-амр: Қотиллик қилма.
7-амр: Эрингни ёки хотинингни умрингни охиригача сев.
8-амр: Ўғирлик қилма.
9-амр: Бошқа одамларни ғийбат қилманг.
10-амр: Бошқага тегишли нарса ўзингизники бўлишини хоҳламанг.
Худо амрларини тошга ёзди. Тошдаги ёзувлар жуда муҳим эди. Агар одамлар Худонинг амрларига қулоқ солиб яшасалар, улар доим бахтиёр бўлади. Худо эса улардан мамнун бўлади.
Эслайлик
Нима учун Худо халқига амрларини бермоқчи эди?
Нима учун Худо амрларни Мусо эшитишини хоҳлади?
Мусо тўғри қарор қилдими ёки йўқми?
Худо нечта амр берди?
Улардан биттаси ёки бир нечтасини айтиб бера оласанми?
Ўз қароринг ҳақида ўйлаб кўр
Икки ёки учта амрни танлаб ол. Нима учун бу амрларни бажарган одам бахтиёр бўлишини айтиб бер.
Тўғри қарор қилишни ўрган
Қоғозга «Худони ва бир-бирингизни севинг» деган амрни ёз. Кейин уни эшикка илиб қўй. Хар сафар эшикни очганингда бу сўзларни айт. Бу сўзлар жуда муҳим. Агар буларни фақат айтиб эмас, балки амалда бажарсанг, қолган амрларга ҳам риоя қиласан.
Худонинг амрларини бажариш бизни бахтиёр қилади.
Ибодат
Худойим, бизга амрларингни берганинг учун раҳмат. Улар бизни асрайди ва бошқалар билан тинчликда яшашимизга ёрдам беради. Хар доим тўғри қарор қилиб, Сенинг амрларингни бажаришимизга ёрдам бер.
Книга на Узбекском языке: - Правильное решение (Джош Макдауэлл)
Перед вами переиздание опубликованного в 2007 г. под названием «Правильный выбор» перевода книги «The Right Choices Bible» Джоша и Дотти Макдауэлл. Сборник поучительных библейских историй адресован детям 5–10 лет. Пример персонажей Священного Писания поможет вашим детям научиться отличать истину от лжи и делать правильный выбор в любой жизненной ситуации.
Чему может научить ребенка пример Евы, Ноя или Лота? Авторы этой книги рассказывают детям свыше 60 поучительных библейских историй, чьи персонажи сделали правильный или неправильный нравственный выбор. На примере этих героев дети смогут научиться отличать добро от зла, истину от лжи и брать на себя ответственность за последствия своих решений.
В конце каждой главы — специальная страничка с вопросами и заданиями для лучшего усвоения урока из библейской истории.
Помогите своему ребенку уже сегодня найти ключ к принятию правильных решений!