Джош ва Дотти Макдауелл. ТЎҒРИ ҚАРОР - (Аудиокитоб) Ўзбек тилида
TO‘G‘RI QAROR (Djosh va Dotti Makdauell) O‘zbek tilida Audiokitob
Мундарижа
Тўғри ёки нотўғри қарор ҳақида ҳикоя ва намуналар
Миннатдорчилик
Сенинг кароринг
Биринчи боғ
Сузаётган ҳайвонот боғи
Уни баландроқ қуринг!
Ўз уйини ташлаб...
Ерни бўлишиш
Соранинг фарзанди
Ясмиқли бўтқа
Сержун қўллар
Ака-укалар
Чуқурликда
Узоқ кутиш
Мен Юсуфман
Сузаётган сават
«Фақат мен эмас!»
«Йўқ!»
Фисиҳ
Дарё ўртасидан қуруқлик орқали
Худонинг одил амрлари
Мусо ғойиб бўлди!
Бурғу чалинг
Бирга бориш
«Илтимос, менга ўғил бер»
Паҳлавон жангчи
Абадий дўстлар
Ҳатто шоҳлар ҳам хато қилишади
Энг яхши совға
Бир ҳовуч ун
Бир кунда етти марта чўмилиш
«Шундай қилиб, қулоқ солинг!»
Ким шерлардан қўрқади?
Китнинг қорнида саёҳат
Худонинг ажойиб режаси
Марям ва Исога ғамхўрлик қилиш
«Қўрқманглар»
Янги юлдуз
«Тўрларингизни ташланглар»
Қудуқ олдида
Узоқдан шифо топиш
Ёрдам қўли
«Мен биринчи!»
Исо болаларни севади
Ким ёрдам беради?
Уйдан узоқда
Ҳамма жойдан излаш
«Миннатдорман Сендан, Исо»
Қушларни кўриш
«Менинг ёнимга ўтир!»
Дарахт устида
Исо учун совға
Қуддусда
Фақат икки чақа
Ким хизматкор?
«Уйғонинглар!»
Олов олдида
«У Худонинг Ўғли!»
Тонг саҳарда
«Мен кўришим керак»
«Менинг қўзиларимни боқ»
Хар бир одам тушуниши мумкин!
Дамашқнинг йўлида
Қувончли қабул
Қамоқда Худога ҳамду сано
Ҳаммага ўргатинг
Ерни бўлишиш
Ибтидо 13:5–18
Лут ўзига ёққан ерни олишига Иброҳим изн бердими ёки Иброҳим яхшироқ қисмини ўзига олдими?
Иброҳим Худони севарди. Шунинг учун Унга бўйсуниб, янги жойга кетди. Бу ер булоқ ва ўтларга бой эди. Бу нарсалар эса унга жуда керак эди, чунки унинг қўй-қўзилари кўп бўлган.
Худди тоғасидек, Лутнинг ҳам қўй-қўзилари кўп эди. Унга ҳам сув, ўт-ўланлар керак бўлган.
Иброҳим ва Лутнинг подасига қараш учун хизматкорлари бор эди. Уларнинг орасида тушунмовчиликлар бошланди. Бирлари, булоқ ва яйловлар Иброҳимники, дейишарди. Бошқалари эса, Лутники, дердилар.
Иброҳим янги жойни кўздан кечириб чиқди. Худо унга, бу ерлар абадий сенинг оилангга тегишли бўлиб қолади, деб айтди.
Шундай қилиб, Иброҳим тўғри қарор қилиши керак эди. У жияни Лутга, ўзингга ёққан ерни улуш қилиб олавер, деб изн берди. Нима учун Лут ўз истаги бўйича танламаслиги керак экан? Ёки Иброҳим Лутни ҳайдаб юбориб, ҳамма ер меники, деб айтиши мумкин эди.
Иброҳим билардики, Худонинг хоҳиши — бу ерларнинг ҳаммаси унинг хонадонига тегишли бўлсин, унинг авлоди алоҳида, танланган халқ бўлсин, оиласидаги ҳамма Худони олқишласин, бир-бирлари билан уришмасин. Шунинг учун Иброҳим Лутга: «Бу жойда ер кўп, ундан хоҳлаган улушингни олишинг мумкин», — деди.
Лут қалин ўтлоқли ва булоғи кўп жойни танлаб олди.
У кетгандан сўнг, Иброҳим жойни яна кўздан кечирди. Шу пайтда Худо унга мурожаат қилаётганини эшитди: «Иброҳим, Мен сенга катта оила бераман ва бу ер абадий сенинг авлодингга тегишли бўлади».
Кейин Иброҳим баланд дарахтлар ўсадиган жойга отланди. Шу ерда у ибодат қилиб, Худони олқишлади. Иброҳим хурсанд эди: Худо доим унинг авлоди ҳақида ғамхўрлик қилаётган эди.
Эслайлик
Иброҳим билан бирга янги жойга ким кириб келди?
Нима учун Лутга ернинг қандайдир қисми керак бўлди?
Иброҳим тўғри қарор қилдими ёки йўқми?
Лут ундан ажралиб кетгандан сўнг, Иброҳим нима қилди?
Ўз қароринг ҳақида ўйлаб кўр
Худо хоҳлагандек бошқалар билан нарсаларни қандай бўлишишинг мумкин? Хар куни албатта Худога У бераётган неъматлари учун шукр айт.
Тўғри қарор қилишни ўрган
Иброҳим ҳақидаги ҳикояни хар хил қўй-қўзиларнинг овози иштирокида айтиб бер. Иброҳим тўғри қарор қилган жойга етганда, албатта маъқулловчи овоз чиқар.
Худди Иброҳимдек, биз ҳам Худонинг неъматларини бошқалар билан бўлишсак, У хурсанд бўлади.
Ибодат
Худойим, бошқалар билан Сен бераётган неъматларни бўлишишимга ёрдам бер. Бошқалар муҳтож бўлган нарсаларига эга бўлишлари учун қўлимиздан нима келса, шуни қилишни ҳоҳлаймиз. Исо Масиҳ номи билан сўраймиз. Омин.
Книга на Узбекском языке: - Правильное решение (Джош Макдауэлл)
Перед вами переиздание опубликованного в 2007 г. под названием «Правильный выбор» перевода книги «The Right Choices Bible» Джоша и Дотти Макдауэлл. Сборник поучительных библейских историй адресован детям 5–10 лет. Пример персонажей Священного Писания поможет вашим детям научиться отличать истину от лжи и делать правильный выбор в любой жизненной ситуации.
Чему может научить ребенка пример Евы, Ноя или Лота? Авторы этой книги рассказывают детям свыше 60 поучительных библейских историй, чьи персонажи сделали правильный или неправильный нравственный выбор. На примере этих героев дети смогут научиться отличать добро от зла, истину от лжи и брать на себя ответственность за последствия своих решений.
В конце каждой главы — специальная страничка с вопросами и заданиями для лучшего усвоения урока из библейской истории.
Помогите своему ребенку уже сегодня найти ключ к принятию правильных решений!