Гувоҳ (Джош Мак-Дауэлл) 1 bob

1-Боб - Гувоҳ (Джош Мак-Дауэлл). Ўзбек тилида Аудио китоб Онлайн

Джош Макдауэлл - Гувоҳ
Книга на Узбекском языке У қотилликнинг, одам ўғирланишнинг ва товламачиликнинг гувоҳи бўлди. Бу ишни қилганлар жиноятни ўзларига касб қилиб олишган. Улар гувоҳдан қутулиш учун пухта режа ўйлашади ва бу ашаддий жиноятларни айнан гувоҳнинг ўзи қилган деб, уни асосий гумондор қилиб кўрсатишади. Гувоҳнинг қочишдан бошқа чораси қолмайди, бироқ душманлари Европа, Шимолий Африка ва Яқин Шарқ давлатлари чегаралари бўйлаб унинг кетидан изма-из юришади.

 

Қиз вафот этди. Хотин бедарак йўқолди. Рафик Рэмзи шахсий ҳаётидан ҳавотирда эди.
— Фақат икки кун қолди, — деди бу кекса ёшлардаги одам Монте-Карлодаги бой ва бадавлат хонадонининг меҳмонхонасини қадамлаб ўлчар экан. У бирин-кетин бир неча сигаретани тутатиб чекди, гўёки у ўпка саратонидан ўлишни қотилнинг ўқидан ёки бомбасидан афзал кўрган‑
дай. — Сизнинг келишингиздан олдин менга яна бир мактуб келди. Уларнинг айтишларига қараганда, агар мен жума кунигача яна пул жўнатмасам, улар Клодетни ўлдириб, кейин менинг изимга тушар эканлар. Шунинг учун ҳам, жаноб Аккад, хушхабар олиб келдим деб айтинг, акс ҳолда мен бошқа бардош қила олмайман.
— Бу сафар қанча пул сўрамоқдалар?
— Йигирма беш миллион, — деди Рэмзи. – Бу мен берган ўн бир миллион еврога қўшимчадир.
Оддий одам учун бу жуда катта пул ҳисобланади. Бироқ етмиш тўққиз ёшли Рэмзи оддий одамлардан эмас эди. Ярим йил олдин у раҳматли акаси билан бирга 1963 йилда асос солган “Блю Найл Холдингз” номли компаниясини француз конгломератига 563 миллион еврога сотди. Эндиликда у Мисрда бой ва бадавлат одамлардан бири ва Шимолий Африка, Яқин Шарқдаги ишбилармон намояндаларнинг кўзга кўринган коммерсантларнинг энг машҳури эди.
Марван Аккад узун қимматбаҳо итальян чарм диванига ўтирди ва вазиятни ўйлай бошлади. Қандайдир бир маънода Рэмзи — идеал мижоз эди: у кекса, бой ва қўрқоқ. Айнан

Книга на Узбекском языке
шундай одамлар учун Аккаднинг бизнеси мўлжалланганди.
Аммо шундай ишлар билан шуғулланар экан, Аккад ҳар қадамда инсон хулқ-атворининг бузуқлигига дуч келарди — очкўзлик, коррупция, шантаж ва қотиллик жуда авж олган эди. У икки азиз кишисидан айрилган баҳтиқаро чол Рэмзини юпатишга сўз топа олмасди. Унинг ўйлашича, секьюрити хизматидан кетишнинг аллақачон вақти келганга ўхшайди.
Аккад қаҳвасини охиригача ичди-да, Ўрта ер денгизининг жилваланиб турган сувига боқди. Қуёш ботиб, шафақ сув бўйидаги баланд иморатларнинг ойналаридан акс этиб турарди. У чуқур ўйга толди: ота-онаси унинг ҳозирги шуғулланаётган ишига ва ҳаёт тарзига нима дейишган бўларди — вертолёт ва лимузинларда сайр, Ар‑
мани маҳсулоти костюм-шимларини ва кевлардан тикилган жилетларни кийиб юриш. У қанчалик ўз ҳаётини хавф-хатарга қўйиб қалтис ишлар билан шуғулланса, унинг чўнтагига пуллар шунчалик кўп оқиб келарди. Қолаверса, ҳақиқий бизнесменнинг асл моҳияти ана шунда эмасми?
Онаси нима дейиши мумкинлигини Аккад яхши биларди. Онаизор қачонлардир ўғли армиядан қайтиб келгандан кейин Байрутдан кетиб, шифокор ёки инженер бўлишини, Ранияни излаб топишини ва Парижда жойлашиб қолишини илтижо қилган эди. Она ўғлининг ҳаёти тинч ва осуда бўлишини, унинг фарзандлари улғайиб биронта бехавотир ва муваффақиятли иш билан шуғулланишларини жуда истаган. Лекин Аккад онасининг гапига кирмади. Нотовон ўғил наркоманлар ва тамагирлар томонидан қўлга олинган бойларнинг хотинларини қайтаришга ёрдам беришини, мижозларни Боғдод, Мосула ёки Фаллуджидан олиб чиқишга ҳаракат қилганини она тасаввур қилганмикан?
— Янгилик бор, — деди ниҳоят Марван Аккад. — Бироқ янгилик нохуш бўлиши мумкин.


— Оҳ Клодетт? – деди жавоб кутаётган Рэмзи. – Бу ҳайвонлар хотинимни бирор нима қилибдиларми? Мен уларнинг ҳаммасини ўлдираман! Онт ичиб айтаманки, мен золим қонхўрларни топиб, улардан ўч олмагунимча тинчимайман!
Аккад норози тарзда бош чайқаб қўйди.
— Сиз нотўғри фикр юритмоқдасиз. Илтимос, ўтиринг. Гап Клодеттга тааллуқли.
— Айтинг, сиз нимани биласиз?
— Жаноб Рэмзи, тинчланинг. Жойингизга ўтиринг, мен сизга ҳаммасини сўзлаб бераман.
Бақувват Рэмзининг соғлиги сўнгги икки ҳафта давомида жуда ёмонлашди. У оҳистагина креслога чўкди ва навбатдаги сигаретани тутатди. Унинг қизарган кўзларида бетоқатлик акс этиб турарди. Қария олдинга энгашгандай бўлди.
— Жаноб Аккад, илтимос қиламан, гапни чўзманг. Диққатим ошиб кетди.
Аккад хўп дегандай, дарҳол гап бошлади.
— Жаноб Рэмзи, сиз Сан-Паула ҳақида нималарни биласиз?
Савол чолни довдиратиб қўйди.
— Сиз Бразилиядаги шаҳарни назарда тутяпсизми?
— Ҳа.
— Ҳеч нарса билмайман, — деди Рэмзи елкасини қи‑
сиб. — Нима сабабдан сизни бу шаҳар қизиқтириб қолди?
— Чиндан ҳам ҳеч нарса билмайсизми? — сўради яна бир бор таажжубланган Аккад.
— Мен бирор нимани билишим керакми?
— У ерда ваколатхоналар ёки “Блю Найл” заводлари борми?
— Йўқ.
— У ердан сизнинг маъмуриятингизга алоқадор бўлган бирор кимса келмадими?


— Йўқ.
— Балки, ўша ердаги ходимларингиздан бирортаси ташриф буюргандир?
— Ўйлашимча, йўқ.
— Сизнинг ўзингиз иш юзасидан Сан-Паулага бор‑
ганмисиз?
— Йўқ деяпман–ку сизга!
— Хотинингиз билан дам олишга ҳам бормаганмисиз?
— Қандай дам олишга? — вайсади Рэмзи. — Менинг жуда ишим кўп бўлса.
— Сан-Паулага Рэмзи хонимнинг ўзлари бирор юмуш билан бормаганмилар?
— Йўқ, албатта.
— Сизнинг ишончингиз комилми?
— Сиз нима демоқчисиз? Мен тушунмаяпман...
— Яна бир сўрайман, сизнинг ишончингиз комилми жаноб Рэмзи? — Аккад жавоб кутарди. — Яхшилаб ўйлаб кўринг.
Рафик Рэмзи ўрнидан турди, яна сигаретани тутатганича хонанинг у ёғидан –бу ёғига юрди.
— Умуман олганда, борган бўлиши мумкин, — деди у бирозгина ўйланиб.
— Менга шу ҳақда сўзлаб беринг.
— Ҳикоя қилиб берадиган ҳеч нима йўқ, — гап бошлади Рэмзи. — Холаваччам Клодетт қачонлардир бир бразилия‑
ликка турмушга чиққан эди. Аммо уларнинг биргаликдаги ҳаёти узоққа чўзилмади. Ярим йил ўтгач улар ажралиш‑
дилар.
— Сиз у ерга тўйга борганмисиз? — сўради Аккад.
— Йўқ, мен бормаганман. Лекин Клодетт Сан-Паулада бўлган. У ер унга ёқмабди. Мен Сан-Паулани назарда тутяпман. Шаҳар жуда гавжум ва шовқин экан. Унинг айтишига кўра, шаҳар Нью-Йоркка ўхшар экан, фақатгина мафтункорлигидан ташқари.


— Тўй қачон бўлиб ўтган?
— Ҳозир эсимда йўқ, эҳтимол, уч-тўрт йил илгари бўлса керак, — деб жавоб берди Рэмзи ўзига бардан вино қуяр экан. — Хўш, нима бўпти? Нега менга бундай савол‑
лар беряпсиз?
Аккад эгилиб столнинг устида турган портфелини очди, унинг ичидан катта бир конвертни олиб Рэмзига узатди.
— Бу нима? — сўради чол бокалдаги мартинидан аранг бир қултим ютиб.
— Конвертни очинг, кейин биласиз, — деди Аккад.
Рэмзи бироз Аккадга тикилганича қотиб қолди, сўнгра стаканни столнинг устига қўйди ва секингина конвертни оча бошлади. Конверт ичидан 20*25 ҳажмли оқ-қора фотосуратни олди. Суратни кўргач унинг ранги оқариб кетди, юзида эса таажжубланиш акс этиб турарди. Унинг қўлида икки кун олдин олинган хотинининг фотосурати турарди. Суратга олинган вақт расмда ёзилган эди. Пул олиш мақсадида юборилган бошқа фатосуратлардан бу расмнинг фарқи шунда эдики, бу расмда хотини боғланмаган эди. Хотиннинг оғзи елим қоғоз билан ёпиштирилмаган. Аёл бемалол ўтирганича, қандайдир корхонада бошқарувчи ёки клерк (баъзи мамлакатларда ёзув-чизув ишларини олиб борадиган хизматчи — изоҳ таржимонники) билан суҳбатлашар эди.
— Мен... мен тушунмадим, — ниҳоят тилга кирди Рэм, унинг расм ушлаб турган қўллари қалтирарди. — Бу нима? Бу фотосурат қаерда олинган?
— Бу расм Сан-Паулада яширин камера билан олин‑
ган, — тушунтирди Аккад. — Унда сизнинг хотинингиз жонини қутқариш учун юборилган пулни банкдан шахсан ўзи олмоқда.
Рэмзи бундай хабарни асло ақлига сиғдиролмас эди.
— Жаноб Аккад, сиз нима деяпсиз, менинг хотиним... гапни ўйлаб гапиринг! — деди мўйсафид. — Сизнинг
ўйлашингизча, менинг хотиним пул олиш мақсадида шундай йўл тутган. Шундайми? У менга хиёнат қилдими?
Аккад ҳеч нима демади. Бирор маслаҳат беришдан олдин аччиқ ҳақиқат мижозга етиб боришини у кутарди. Аммо Аккад бундай қилишга улгурмади. Икки бор узилган ўқ овози эшитилди, ялтираб турган ойналар чилпарчин бўлди. Чол йиқилди, унинг оғзидан қон сизиб оқди. Рафик Рэмзи ўлдирилди, Марван Аккад эса энди ўзининг навбати келганидан хавотирда эди.

 



Shu bobni eshitish:


Download (0 mb)

Kitoblar