Джош ва Дотти Макдауелл. ТЎҒРИ ҚАРОР - (Аудиокитоб) Ўзбек тилида
TO‘G‘RI QAROR (Djosh va Dotti Makdauell) O‘zbek tilida Audiokitob
Мундарижа
Тўғри ёки нотўғри қарор ҳақида ҳикоя ва намуналар
Миннатдорчилик
Сенинг кароринг
Биринчи боғ
Сузаётган ҳайвонот боғи
Уни баландроқ қуринг!
Ўз уйини ташлаб...
Ерни бўлишиш
Соранинг фарзанди
Ясмиқли бўтқа
Сержун қўллар
Ака-укалар
Чуқурликда
Узоқ кутиш
Мен Юсуфман
Сузаётган сават
«Фақат мен эмас!»
«Йўқ!»
Фисиҳ
Дарё ўртасидан қуруқлик орқали
Худонинг одил амрлари
Мусо ғойиб бўлди!
Бурғу чалинг
Бирга бориш
«Илтимос, менга ўғил бер»
Паҳлавон жангчи
Абадий дўстлар
Ҳатто шоҳлар ҳам хато қилишади
Энг яхши совға
Бир ҳовуч ун
Бир кунда етти марта чўмилиш
«Шундай қилиб, қулоқ солинг!»
Ким шерлардан қўрқади?
Китнинг қорнида саёҳат
Худонинг ажойиб режаси
Марям ва Исога ғамхўрлик қилиш
«Қўрқманглар»
Янги юлдуз
«Тўрларингизни ташланглар»
Қудуқ олдида
Узоқдан шифо топиш
Ёрдам қўли
«Мен биринчи!»
Исо болаларни севади
Ким ёрдам беради?
Уйдан узоқда
Ҳамма жойдан излаш
«Миннатдорман Сендан, Исо»
Қушларни кўриш
«Менинг ёнимга ўтир!»
Дарахт устида
Исо учун совға
Қуддусда
Фақат икки чақа
Ким хизматкор?
«Уйғонинглар!»
Олов олдида
«У Худонинг Ўғли!»
Тонг саҳарда
«Мен кўришим керак»
«Менинг қўзиларимни боқ»
Хар бир одам тушуниши мумкин!
Дамашқнинг йўлида
Қувончли қабул
Қамоқда Худога ҳамду сано
Ҳаммага ўргатинг
Дарё ўртасидан қуруқлик орқали
Чиқиш 13:17–14:31
Худонинг халқи, Мусо бизни дарёдан олиб ўтади, деб ишонишдими ёки халқ Худо Мусога ёрдам беришига ишонишмадими?
Мусо ва Худонинг халқи Мисрни хурсандчилик билан тарк этишди. Улар ўзлари билан мол, эчки, қўй ва эшакларни олиб кетишди. Худонинг халқидан ҳеч бири Мисрда қолмади. Уларнинг ҳаммаси оталари Иброҳимнинг ерига кетишди. Каттаю кичик йўл юришарди. Улар билан ёшлар ва кексалар ҳам бор эди. Худонинг халқи энди қул эмас эди.
Фиръавн эса Мисрда қолди. Унинг қўрқуви ўтиб кетгандан сўнг, у ғазабланди.
Ғазабланган фиръвн, Мусо мени алдаб, халқни озод қилди, деб ўйларди. Фиръвн олти юзта аскарни олди. Сўнг қочоқларнинг орқасидан қувиб кетди. Улар тез юрадиган араваларда йўлга тушишди. Ўзлари билан қилич ҳам олишди. Улар Мусони тўхтатиб, халқни қайтариб олиб келишмоқчи эди.
Худо Ўз халқини борган сари узоққа олиб кетарди. Кундузи Худо булут бўлиб уларга йўл кўрсатарди. Кечаси эса олов орқали уларга йўл кўрсатиб борарди.
Ва ниҳоят, улар Қизил денгизга етиб келишди.
Улар узоқда саҳрода чанг кўтарилганини кўришди. Чанг орасида фиръавн ўз аскарлари билан келаётган эди. Улар халқни Мисрга қайтариб олиб кетишмоқчи эди.
Худонинг халқи қўрқувда эди. Уларнинг олдида денгиз, орқасида эса фиръавн аскарлари билан келаётганди. Шунинг учун улар Худодан ёрдам сўрай бошлади. Кейин эса Мусодан ғазабланишди:
— Нима учун сен бизларни Мисрдан олиб чиқдинг? Бу ерда ўлганимиздан кўра, қулликда юрганимиз яхшироқ эди.
Мусо уларни тинчлантирарди:
— Қўрқманглар. Фақатгина Худо бизни қандай қилиб қутқаришини кутинглар. У бизни ҳимоя қилади.
Шундай қилиб, Худонинг халқи муҳим қарор қабул қилиши керак эди. Одамлар Мусога ишониб, Худо унга нима дейишини кутиши мумкин эди. Ёки улар ўз кучларига ишониб, ўзлари нима қилишни ўйлаб топиши мумкин эди. Агар халқ, Худо бизга ёрдам бера олмайди, деб ўйлаганда, балки Мисрга қайтиб кетган бўларди.
Худонинг халқи шундай йўл тутди: Улар ўзларининг йўлбошчиси Мусога қарашди. У ҳозиргина Худо билан гаплашган эди. Энди Худонинг амрини бажаришни истарди. Мусо қўлидаги таёғини тепага кўтариб, денгизга йўналтирди. Шу пайтда қаттиқ шамол эса бошлади. Шамол кечаси билан эсди. Эрталаб эса денгиз ўртасида қуруқлик пайдо бўлди.
Худонинг халқи нариги қирғоққа олиб борувчи йўлдан ўтишди. Одамлар билан бирга мол, қўй, эчки ва эшаклар ҳам боришарди. Икки томондан сувлар тўлқинланарди. Сувлар сачрарди. Уларнинг орқасидан фиръавн ва унинг аскарлари келишарди.
Лекин Худонинг халқи эса денгиз ўртасидан хавфсиз ўтиб борарди.
Охирги қўй-қўзилар қуруқликдан чиқди. Сўнг Худо Мусога таёғини яна бир бор кўтаришга амр берди. Мусо таёғини кўтариб, денгиз томонга йўналтирди.
Денгиз шу заҳотиёқ ёпилди. Тўлқин фиръавн ва унинг аскарларини босиб кетди.
Худонинг халқи Мусога ишонганидан хурсанд эди. Мусо яхши йўлбошчи эди. У Худога ишонди. Худо одамларни ҳатто иложсиз кўринган вазиятларда ҳам ҳимоя қилди.
Эслайлик
Қандай қилиб булутли ва оловли устунлар Худонинг халқига ёрдам берди?
Нима учун халқ қўрқиб кетди?
Худонинг халқи тўғри қарор қилдими ёки йўқми?
Нима учун Мусо яхши йўлбошчи эди?
Ўз қароринг ҳақида ўйлаб кўр
Қандай вазиятларда Худо сендан нима хоҳлашини билишинг учун Унинг ёрдами керак?(Қийин вазиятларда, бирортаси хафа қилганда, касал бўлганимда ва ҳоказо.) Бундай вазиятларда яна ким сенга ёрдам бера олади, деб ўйлайсан? (Ота-она, ўқитувчи, қавмбоши ёки бошқа имонлилар.)
Тўғри қарор қилишни ўрган
Бир нечта ёстиқ, сочиқларни бир жойга тўпла. Кейин унинг ўртасидан йўл қил. Худонинг халқи дарёдан ўтгандай, ўзинг ясаган йўлингдан ўт.
Биз Худога ишонган одамларга ишонишимиз мумкин. Улар бизни бошқаришига йўл беришимиз ҳам мумкин.
Ибодат
Худойим, хамма нарсани Сен бошқарганинг учун миннатдорман. Исо Масиҳ номи билан сўраймиз. Омин.
Книга на Узбекском языке: - Правильное решение (Джош Макдауэлл)
Перед вами переиздание опубликованного в 2007 г. под названием «Правильный выбор» перевода книги «The Right Choices Bible» Джоша и Дотти Макдауэлл. Сборник поучительных библейских историй адресован детям 5–10 лет. Пример персонажей Священного Писания поможет вашим детям научиться отличать истину от лжи и делать правильный выбор в любой жизненной ситуации.
Чему может научить ребенка пример Евы, Ноя или Лота? Авторы этой книги рассказывают детям свыше 60 поучительных библейских историй, чьи персонажи сделали правильный или неправильный нравственный выбор. На примере этих героев дети смогут научиться отличать добро от зла, истину от лжи и брать на себя ответственность за последствия своих решений.
В конце каждой главы — специальная страничка с вопросами и заданиями для лучшего усвоения урока из библейской истории.
Помогите своему ребенку уже сегодня найти ключ к принятию правильных решений!