Джош ва Дотти Макдауелл. ТЎҒРИ ҚАРОР - (Аудиокитоб) Ўзбек тилида
TO‘G‘RI QAROR (Djosh va Dotti Makdauell) O‘zbek tilida Audiokitob
Мундарижа
Тўғри ёки нотўғри қарор ҳақида ҳикоя ва намуналар
Миннатдорчилик
Сенинг кароринг
Биринчи боғ
Сузаётган ҳайвонот боғи
Уни баландроқ қуринг!
Ўз уйини ташлаб...
Ерни бўлишиш
Соранинг фарзанди
Ясмиқли бўтқа
Сержун қўллар
Ака-укалар
Чуқурликда
Узоқ кутиш
Мен Юсуфман
Сузаётган сават
«Фақат мен эмас!»
«Йўқ!»
Фисиҳ
Дарё ўртасидан қуруқлик орқали
Худонинг одил амрлари
Мусо ғойиб бўлди!
Бурғу чалинг
Бирга бориш
«Илтимос, менга ўғил бер»
Паҳлавон жангчи
Абадий дўстлар
Ҳатто шоҳлар ҳам хато қилишади
Энг яхши совға
Бир ҳовуч ун
Бир кунда етти марта чўмилиш
«Шундай қилиб, қулоқ солинг!»
Ким шерлардан қўрқади?
Китнинг қорнида саёҳат
Худонинг ажойиб режаси
Марям ва Исога ғамхўрлик қилиш
«Қўрқманглар»
Янги юлдуз
«Тўрларингизни ташланглар»
Қудуқ олдида
Узоқдан шифо топиш
Ёрдам қўли
«Мен биринчи!»
Исо болаларни севади
Ким ёрдам беради?
Уйдан узоқда
Ҳамма жойдан излаш
«Миннатдорман Сендан, Исо»
Қушларни кўриш
«Менинг ёнимга ўтир!»
Дарахт устида
Исо учун совға
Қуддусда
Фақат икки чақа
Ким хизматкор?
«Уйғонинглар!»
Олов олдида
«У Худонинг Ўғли!»
Тонг саҳарда
«Мен кўришим керак»
«Менинг қўзиларимни боқ»
Хар бир одам тушуниши мумкин!
Дамашқнинг йўлида
Қувончли қабул
Қамоқда Худога ҳамду сано
Ҳаммага ўргатинг
Соранинг фарзанди
Ибтидо 18:1–15; 21:1–7
Худо Ўз ваъдасини бажаришига Сора ишондими ёки у, Худо иложи йўқ нарсани ваъда қилди, деб ўйладими?
Иброҳимнинг хотини Сора чиройли чодирда яшарди. У кундузи катта ўчоқда овқат қилишни ва кечқурун осмондаги юлдузларни томоша қилишни яхши кўрарди.
Лекин Сора ўзида йўқ нарсага эга бўлишни, яъни фарзанди бўлишини хоҳларди. У фарзандини қўлида олиб юришни, қучоғига босишни, аллалашни ва Худо яратган ажойиб дунё ҳақида унга гапириб беришни истарди.
Худо Иброҳимга, сенинг фарзандинг бўлади, деб ваъда берди. Лекин вақт ўтиб борарди. Соранинг ёши ҳам анча катта эди. Бундай ёшда у буви бўлиши мумкин эди, холос. Бироқ шу пайтгача у фарзанд кўрмаган эди.
Худо Иброҳим ва Сорага фарзанд бериш ваъдасини унутмаганини улар билишларини истарди.
Шунинг учун Худо Иброҳимнинг олдига аслида фаришта бўлган уч одамни жўнатди. Худонинг фаришталаридан бири Иброҳимга: «Кейинги йилнинг худди шу вақтида Сора фарзанд кўради», — деди.
Чодирда ўтирган Сора буни эшитди. У кулиб: «Мен фарзанд кўра олмайман, ахир, кексайиб қолганман-ку», — деди.
Худонинг фариштаси яна Иброҳимга мурожаат қилди ва: «Худо учун имконсиз нарса йўқ, келаси йилга Сора фарзанд кўради», — деди.
Шундай қилиб, Сора муҳим қарор қабул қилиши керак эди. У Худога ишониб, фарзанд туғилишини кутиши ёки, Худо энди фарзанд бермайди, деб ўйлаши мумкин эди.
Сора нима қилди? У Худо ваъдасини бажаришини кутди. Бир йилдан сўнг у фарзанд кўрди ва унга «кулги» деган маънони англатувчи Исҳоқ деб исм қўйишди. Улар фарзанд туғилганда, чин кўнгилдан кулишганди. Бу Худодан бўлган махсус совға эди. Энди уларнинг меросхўри бор эди.
Худо ҳатто иложсиз нарсаларни ҳам қила олади. Сора ваъда қилган фарзандни кутиб, тўғри қарор қилди.
Эслайлик
Иброҳим ва Сора Худонинг қандай ваъдасини ёдда тутишлари керак эди?
Нима учун Соранинг Худога ишониши қийин бўлди?
Сора тўғри қарор қилдими ёки йўқми?
Туғилган фарзандга нима деб исм қўйишди?
Ўз қароринг ҳақида ўйлаб кўр
Одамлар сенга қандай ваъдалар беришади? Улар ўз ваъдасини бажришига ишонасанми? Нима учун «ҳа» ва нима учун «йўқ»? Худо сени севишга ва доимо асрашга ваъда беради. Сен Унга ишонасанми? Нима учун «ҳа» ва нима учун «йўқ»?
Тўғри қарор қилишга ўрган
Худо сени севиб, асраши ҳақидаги ваъдасини бажараётганига бир қанча мисоллар келтир. У Ўз ваъдасини бажарганда, сенинг юзинг қандай кўринишини расмда ифодала.
Худо Ўз ваъдасини бажаришига ишониш доимо бахт келтиради.
Ибодат
Худойим, Сен Ўз ваъдаларингни бажаришингни кутишимиз учун бизга сабр-тоқат бер. Сен ваъда қилган хар бир нарса бажарилишига ишонишимизга ёрдам бер. Исо Масиҳ номи билан сўраймиз. Омин.
Книга на Узбекском языке: - Правильное решение (Джош Макдауэлл)
Перед вами переиздание опубликованного в 2007 г. под названием «Правильный выбор» перевода книги «The Right Choices Bible» Джоша и Дотти Макдауэлл. Сборник поучительных библейских историй адресован детям 5–10 лет. Пример персонажей Священного Писания поможет вашим детям научиться отличать истину от лжи и делать правильный выбор в любой жизненной ситуации.
Чему может научить ребенка пример Евы, Ноя или Лота? Авторы этой книги рассказывают детям свыше 60 поучительных библейских историй, чьи персонажи сделали правильный или неправильный нравственный выбор. На примере этих героев дети смогут научиться отличать добро от зла, истину от лжи и брать на себя ответственность за последствия своих решений.
В конце каждой главы — специальная страничка с вопросами и заданиями для лучшего усвоения урока из библейской истории.
Помогите своему ребенку уже сегодня найти ключ к принятию правильных решений!