Ибодатгуй эрнинг қудрати (С.Омартиан) 1 bob

Сторми Омартиан. Ибодатгуй эрнинг қудрати (1-боб) Узбек тилида

МУНДАРИЖАAudiokitob Uzbek tilida

Кириш. Ибодатнинг кучи. Бобларнинг тузилиши
1 боб. Сиз уйландингиз
2 боб. Хотинингизнинг руҳий ҳаёти
3 боб. Хотинингизнинг туйгулари
4 боб. Хотинингизнинг оналиги
5 боб. Хотинингизнинг кайфияти
6 боб. Хотинингизнинг никоҳи
7 боб. Хотинингизнинг эрига итоат қилиши
8 боб. Хотинингизнинг одамлар билан муносабати
9 боб. Хотинингизнинг устувор ёъналишлари
10 боб. Хотинингизнинг чиройи
11 боб. Хотиннинг интим ҳаёти
12 боб. Хотинингизнинг қорқувлари
13 боб. Хотинингизнинг мақсадлари
14 боб. Хотинингизнинг ишончи
15 боб. Хотинингизнинг хавфсизлиги
16 боб. Хотинингизнинг истаклари
17 боб. Хотинингизнинг ишлари
18 боб. Ўтмиш кишанларидан озод бўлиши
19 боб. Хотинингизнинг Худога итоат қилиши
20 боб. Хотинингизнинг келажаги


1-БОБ СИЗ УЙЛАНДИНГИЗ

Бир куни мен футбол матчини кўраётган эдим, майдон эгалари мағлуб бўлаётган эди. Ўйин тугашига ўн беш секунд қолган эди, холос. Ўйинчилар ғолибликни қўлга киритиш учун ўйин усулини ўзгартиришлари зарур эди. Лекин ҳамма нарса уларга қарши. Вақт шунчалик оз эдики, ниманидир ўзгартиришга ҳеч қандай умид йўқ. Ўйин деярли тугаган, рақибларнинг тарафдорлари ғалабани нишонлаётган эдилар. Томошабинлар стадионни тарк эта бошладилар. Ьироқ мағлуб бўлаётган гуруҳ ва унинг тренери таслим бўлишмади, руҳларини туширмади. Бунинг ўрнига, юксак маҳорат кўрсатиб, бир неча сонияда бир неча тўпни етказиб бердиларки, бунга ҳайратланмасдан бўлмасди. Шу тариқа матчни тамомила ўзгартириб, охирги бир неча секундда ғалабани қўлга киритдилар. Бу шунчалик ақлга сиғмайдиган ҳодиса эдики, матбуот ходимлари юз берган бу воқеани мўъжиза деб атадилар.

Сизнинг никоҳингиз ҳам ушбу футбол матчига ўхшайди. Сиз хотинингиз билан бир гуруҳсиз. Ҳамма нарса барбод бўлаётганда, душман тантана қилаётганда, гўё ҳаммаси тамом бўлди, деган фикр хаёлингизга келганда, сизнинг ишончингиз вазиятни ўзгартира олишига хотинингиз ишониши зарур. Хотинингиз шунга ишонсинки, сизда ҳисобни таг-тугидан ўзгартиришга қодир усуллар бор, сиз рақибнинг қўлидан ғалабани тортиб олишга қодирсиз. Хотинингиз: «Эрим Худодан умид қилади, Худо учун имконсиз нарса йўқ, деб ишонади, эрим муаммонинг мўъжизавий тарзда ҳал бўлишига умид қилади», деб истайди. Сиз ибодат қилаётганингизни хотинингиз билса, ҳамма муаммолар бартараф бўлишига ишончи комил бўлади. Мен томондан сўров ўтказилган аёллларнинг 85 фоизи айтишича, уларнинг ҳаётдаги энг катта хоҳишлари шундай иборат эканки, ибодатгўй эрлари ҳақиқий эркак бўлсин, улар оилада бош бўлсин, яъни Худо уларни қандай маъқул кўрса, шундай бўлсин — мана аёлларнинг буюк хоҳиши! Эрларнинг ибодати мана шу энг муҳим жойдан бошланиши керак.

«Ибодатларингизга халал берманглар»

Ибодатда энг ажойиб ҳодиса ёки ибодат билан боғлиқ ҳолда содир бўладиган қийинчиликлар унга нисбатан муносабатимизга боғлиқ — биз ибодат қилиш учун юрагимизни Худога очишимиз кераклигида. Бундан биз ҳеч қачон қочиб қутулолмаймиз. Бу дегани — ҳар бир гуноҳли фикр, нотўғри кўрсатмалар, бағритошлик, худбинларча интилишлар Худо олдида эътироф этилиши керак, деганидир.

Биз Худога қайноқ, самимий ибодат қилганимизда, юрагимизнинг туб-тубига яширинган иллатларимиз очилади. Бу доимо ёқимсиз, баъзида эса камситишдек туюлади.

Агар мен шунча пайт давомида ниманидир ўрганган бўлсам ҳам, биринчи навбатда худбин, мағрур бўлсак, агар ғазаб, жаҳл биздан ғолиб келаётган бўлса, агар биз умр йўлдошимиздан ўзимизни олиб қочаётган бўлсак, ибодатимиз жавобсиз қолаверади. «Дилимда терслик бўлсайди гар, Раббим мени тингламас эди» (Забур 65:18). Ибодат қилаётганимизда, юрагимиз тоза бўлиши керак. Ҳаммамиз — эркаклар ҳам, аёллар ҳам — чин юракдан ибодат қилмасак, ибодатларимизнинг таъсирчанлигини ўзимиз заифлаштирган бўламиз. Ибодатимизга жавоб оламизми, йўқми — бу ибодатимиз нимадан иборат эканига боғлиқ эмас, балки юрагимизда нималар борлигига боғлиқдир. Шунинг учун Худога ибодат қилаётганимизда, биринчи навбатда: «Эй Худо, мен комил эмаслигимни эътироф этаман, мени ҳар қандай ноҳақликдан покла», деб сўрашимиз ва У биздан шуни кутишини эсда сақлашимиз керак. Худонинг қўйган шарти шуки, У билан орамизда ҳеч қандай тўсиқ қолмаслигини у биздан талаб қилади. Муқаддас Китобда шундай айтилган: «…сиз, эрлар ҳам, хотинларингиз заиф жинсдан эканлигини ҳисобга олиб, улар билан оқилона муносабатда бўлинглар. Улар ҳам абадий ҳаёт иноятидан баҳраманд бўлгани учун, уларни ҳурматга сазовор ҳисобланг, ибодатларингизга халал берманглар» (1 Бутрус 3:7).

Эрнинг хотинига оқилона муносабатда бўлиши — хотин ҳимояга ва севгига муҳтож деганидир. Хотинингиз Худонинг иноятидан баҳраманд экан, сиз уни фикрларингизда, сўзларингизда ва ҳаракатларингизда ҳурматга сазовор ҳисоблашингиз керак. Агар сиз буни қилмаётган бўлсангиз, у ҳолда ибодатларингизга ўзингиз ҳалал берган бўласиз. Бу фақат хотинингиз учун ибодатда эмас, балки ҳамма ибодатда ҳам зарур. Кўп эркаклар ибодатларига жавоб олмаганлар, чунки улар ҳалигача шу ҳақиқатни англаб етмаганлар. Хотинингизга ҳурматингизни намоён қилишнинг энг яхши усули — Худо олдида чин қалбдан, тоза қалб билан ибодат қилишдир. Худодан, юрагимда нима бўлса, шуни кўрсат, деб сўранг. Балки ажойиб оилангиз бордир, бахтиёр бўлсангиз керак, лекин барибир хотинингизга Худо истаганидек муносабатда бўлмаётгандирсиз. Худо ўзингизга кўрсатган барча гуноҳларни эътироф этинг. Худо олдида ҳамма номаъқул фикр-истакларингизни эътироф этганингизда, булар билан курашиш учун Ундан ёрдам ва куч оламиз. Ана шундай ибодатгўй эр учун энг катта машаққат — хотини учун вақт сарфлаётганида эмас, балки Худога юрагини очишда эканлигини билиб оласиз. Шу боис хотин учун ибодат қилишдан олдин, эри учун ибодат қилиш лозим.

Хавотирланманг, Худо ибодатгўй аёлларга ҳам шу мажбуриятни юклаган. Кўп аёллар китобнинг нақ шу жойига келиб тўхтаганларида, менга: «Йўқ! Мен бундай қилмоқчи эмасман!» дея китобни четга улоқтириб ташлаганларини айтиб берганлар. Албатта, тез орада Муқаддас Руҳ уларни ҳушларига келтиради, улар яна китобни қўлларига олиб, ўқишни давом эттирадилар. Агар сиз: «Йўқ! Бу менга тааллуқли эмас», деган сўзлар билан китобни хонанинг нариги четига улоқтириб юбормоқчи бўлсангиз, ҳозироқ шундай қилинг. Менга маълумки, сиз китобни қўлингизга оласиз. Чунки жавобсиз қолаётган ибодатлардан дарров толиқасиз.

Иккиси бир бутундек

Худо Одам Атони яратганда, бир нарсани билган: эркак киши улуғворлигига қарамасдан, ўзига мос ҳамфикр ва мададкорга эҳтиёж сезган (қаранг: Ибтидо 2:18). Шунинг учун Парвардигор Момо Ҳавони яратган. Қадрли биродарим! Фазилатларингиз борлигига қарамасдан, Худо фазилатларингиз давом этиши, бахтингизга кафолат бўлишига тайинланган хотинни яратган. Сиз ҳам хотинингизга шундай муносабатда бўлишингиз керак.

Худо айтяптики, сиз умр йўлдошингиз билан турмуш қурганингизда, икковингиз «бир тан» бўласизлар (қаранг: Ибтидо 2:24). Биз турмуш ўртоқларимиз билан бир тан бўлиш учун тайинланганмиз. Нақадар ажойиб-а! Муносабатлар энди бошланганда, биз бу аҳволнинг юз бериш эҳтимоли борлигини биламиз. Оддий дўст бўлганимиздан кўра, яқинроқ бўлишимиз олдиндан белгиланганини фаҳмлаганимизда, бир бутун бўлишимиз тақдиримизда бор экан, деб кўнглимиз сеза бошлайди. Муносабатларимиз ривожланиб борар экан, биз бирликни ҳис этамиз. Унаштирилганимизни эълон қилганимизда, иккаламиз бир бутун бўламиз, деб сўз берамиз. Никоҳ ваъдаларимизда бирлигимизни маълум қиламиз. Асал ойида бирликка эришганимиздан завқланамиз. Хонадонимизни шинамгина оилага айлантираётганимизда, ҳаяжон ҳаётимизга ҳамроҳ бўлади. Бундан сўнг эса бирлигимизни бегоналашиш занги чидан кемиради.

Нима учун шундай бўляпти?

Бунинг қуйидагича учта сабаби бор: дунё, башарий табиатимиз ва шайтон. Оилангизда болаларни тарбиялаш, амал эгаллашга берилиш ва кундалик ташвишлар билан боғлиқ муаммолар орқали дунё ўз таъсирини ўтказади. Биз турмуш ўртоғимиздан кўра шу муаммоларга кўпроқ эътибор қарата бошлаймиз. Қачон биз ўзлигимизни қурбон қилиш ўрнига шахсиятимизга бутун диққат-эътиборимизни қаратсак, башарий табиатимиз биздан устун кела бошлайди. Бундан ташқари, шайтон ҳам бор.

Оила Худо томонидан ўйлаб чиқилган, дунё яратилгандан бери мавжуд. Ўша пайтдан бери шайтон оилани бузишга ҳамон ҳаракат қилиб келади. Сиз ҳам, хотинингиз ҳам Худо суратида яратилгансиз (қаранг: Ибтидо 1:27) Шайтон сизни ўз сурати бўйича ясашни истайди. Сиз ҳаётда бахтли бўлишингизни у истамайди, ҳаётингизни барбод қилиш мақсадида режа тузади. Лекин, қадрли биродарим, душман ҳужумини ибодатларингиз билан тўхтатиш учун сизга куч-қудрат ато қилинган. Хотинингиз учун қилган ибодатларингиз бу дунёнинг эҳтиросларини ўз жиловида ушлаб туради. Ибодат худбин юракни ўзгартиради, шайтоннинг режаларини бузади. Худо душманларингиз учун ибодат қилишни буюрган экан, демак, У сизни, душманингни сев, деб даъват этган, бутун ҳаётингизни тақдирингизда бўлган одам билан бирга боғлаб, у учун ибодат қилишингизни қанчалар истайди! Лекин энг аввало, сиз ўзингиз учун ибодат қилишингиз керак.

Худо сизни қандай кўришни истаса, шундай эр бўлиш тўғрисида бешта амр

Худо Ўз Каломида: «Ўзаро ҳамфикр, ҳамдард бўлинглар, бир-бирингизни биродарларча севинглар, бир-бирингизга меҳр-шафқатли ва камтар бўлинглар» (1 Бут. 3:8), деган эди. Ушбу бешта амрни ижро этганингизда, ҳаётингиз ўзгариши ва Худо сизни қандай кўришни истаса, шундай эрга айлантириши мумкин. Шубҳасиз, шундай эр бўлиш учун ибодат қилсангиз арзийди.

1. Ўзаро ҳамфикр бўлинглар

Эр-хотин ўртасида зиддият бўлгани даҳшатли ҳодиса. Бундай кўнгилсиз ҳодиса бизни ерга уради, ҳаётимизнинг ҳамма соҳаларига ўз таъсирини ўтказади. Эҳтимол, бу вазият ер юзила мавжуд бўлиши мумкин бўлган, дўзахга олиб борадиган йўлдир. Агар бу узоқ вақт чўзиладиган бўлса, ҳамма нарса барбод бўлиши мумкин. Исо шундай деган эди: «Ўз ичидан бўлиниб кетган ҳар бир дошоҳлик хароб бўлади, ўз ичидан бўлиниб кетган ҳар бир шаҳар ёки уй абгор бўлади» (Матто 12:25). Нақадар қўрқинчли каромат! Аммо ибодат — эр-хотинлик муносабатингизни асраш калитидир. Эр ва хотин бир-биридан алоҳида-алоҳида бўлиб, қимматга тушмасдан яшашлари мумкин эмас. Бу ҳар икковини ҳам камбағаллаштиради. «Раббимиз назарида хотин эркакдан мустақил эмас ва эркак ҳам хотинидан мустақил эмас» (1 Кор. 11:11). Эр ва хотин ҳар хил бўлдими — улар умумий йўлларидан адашади, ҳар бири ўзининг сўқмоғидан кетади. Ҳаттоки мустаҳкам иттифоқ тузганларида ҳам, эр ва хотин идеал ҳамкор бўла олмайди. Сиз билан хотинингиз турли касб эгасисиз. қизиқишларингиз, ишқибозликларингиз ҳар хил. Агар доим бир-бирингиз учун ибодат қилсангиз, иккалангиз муносабатларингизда уйғунликни сақлаб қоласиз. Ибодат билан эришиладиган жон ва руҳнинг бирлашувисиз ёнингизда умр йўлдошингизнинг йўқлигига кўникиб қоласиз. Агар бирингизнинг қалбингизга бегоналик сояси ўрмалаб кирса, фикрингиз, жисмингиз ва ҳиссиётларингиз билан турмуш ўртоғингиздан узоқлаша борасиз. Бундай пайтда ҳатто нима бўлаётганини ҳам англамай қоласиз.

Эр ва хотиннинг бир имонда, бир хил эътиқодда бўлиши жуда муҳим. Ибодатни айнан шундан бошлаш керак. Агар бу борада бир бўлмасангиз, сизларнинг эр-хотинлик муносабатларингиз узилади. Масалан, ҳар иккалангиз турли жамоатхоналарга қатнасангиз ёки бирингизга ёқмайдиган жамоатга биттангиз борсангиз ё бўлмаса, биттангиз жамоатхонага борсангизу иккинчингиз бормасангиз, бу ҳолатларнинг ҳаммаси иттифоқнинг барбод бўлишига олиб келади. Агар хотинингиз билан узоқлашишга сабаб бўлаётган бошқа воситалар сизга маълум бўлса, эр-хотинлик ҳаётингизда булар бартараф этилиши учун ибодат қилинг. «Бизнинг иттифоқимиз тикланиши учун хотинимнинг қалбини ўзгартир», деб Худодан сўранг. Агар хотинингизнинг кайфияти ва нуқтаи назари тўғриланиши зарур бўлса, бу юз бериши учун ибодат қилинг. Агар сизлар якдил фикрда бўлсангизлар, сизнинг никоҳингиз яхшилик ва эзгуликнинг енгилмас таянчи бўлади.

2. Ҳамдард бўлинглар

Хотинингиз қийналяпти, сиз эса нима қилишни билмай саросимага тушиб қолгансиз. Шундай ҳолат сизда бўлганми? Бундай ҳолат баъзи эркакларнинг ғашини келтиради, бошқалари эса гангиб қолиб, ўзларини четга олишга интилади. Агар турмушингизда шундай ҳолат рўй бераётган бўлса, Худо сизга ҳамдард қалб ато қилишини Ундан сўранг. Хотинингизга ҳамдард бўлиш — унинг қалбини оғритаётган ҳамма сабабларга алоҳида эътибор қаратиш, унинг оғриғини енгиллаштириш мақсадида бутун қалбингиз билан унга ҳамдард бўлиш деганидир. Ҳамдард бўлиш — тинглашни билиш демакдир. Хотинингизга: «Менинг муҳимроқ ишларим бор, гапир, фақат тезроқ», демоқчи бўлган нигоҳ билан унга қараш ўрнига, уни диққат билан охиригача тинглашга ҳаракат қилинг. Хотинингиз сиздан: «Менинг муаммоларимни ҳал қилиб, ҳамма нарсани тартибга солиб беринг», деб умид қилмайди, балки сиз унинг қалбидаги оғриқларга ва ҳиссиётларга бефарқ эмаслигингизни билишни истайди, холос.

Авваллари эримнинг сабри уч секундга етарди, холос (мен атайлаб вақтни белгилаб қўярдим). Шу уч секунд давомида у мени эшитадиган ҳолатда бўларди, кейин эса ўзини четга оларди. Агар мен айтмоқчи бўлган ҳамма гапларни сўзлаб беришимни хоҳласам, унга чопиб етиб олишимга ёки фикримни кейинги сафар тугаллашимга тўғри келарди. Мен бирон гапни айтаётганимда, уни ўтирғизишга муваффақ бўлиб, ўзимга унинг эътиборини қаратишга мажбур қила олган тақдирда ҳам, у мени тинглаяптими ёки йўқми — билишим учун қандайдир аломат кўрсатишини сўрардим. Одатда мен Майклдан: «Гапларимни эшитаётганингни билишим учун, ҳеч бўлмаса, қандайдир ишора қил», деб сўрардим. Ҳозир эса у мени тинглашни билади, мени хавотирга солаётган ҳар бир ҳодисада иштирок этади. Бундай эътибор ва ҳамдардлик дақиқалари оиламизга ижобий таъсирини кўрсатмоқда.

Ибодатингизда Худодан: «Хотинимга ҳамдард бўлишни ўргат, қачон у менинг ҳамдардлигимга муҳтож бўлса, сабр билан уни эшитай», деб сўранг. Бу ривожлантиришга лойиқ бўлган, сиз ҳатто орзу ҳам қилмаган имкониятларни ўзингизга очиб берадиган ажойиб инъомдир.

3. Бир-бирингизни биродарларча севинг

Ўзимиздаги барча нуқсонларга қарамай, Исо бизни оташин муҳаббат, садоқат билан севади. Агар эр ўз хотинини Масиҳ бизни севгандек севмаса, у ўз обрўйига путур етказаётган, ўзини оила бошлиғи сифатида ергак ураётган бўлади. Оқибатда ўз хотинини ҳам ерга уради. Модомики, сиз умр йўлдошингиз билан бир бутунликни ташкил этар экансиз, сиз ўз танангизга қандай муносабатда бўлсангиз, хотинингизга ҳам шундай муносабатда бўлишга бурчлисиз. Ахир, сиз ўзингизга онгли равишда зарар келтириб, танангизни нобуд қилмайсиз-ку! Сиз танангизни яхши кўрасиз, уни парваришлайсиз. «…ҳар бир эр ўз хотинини ўзини севгандай севсин…» (Эфес. 5:33). 23 йил давомида бизга қавмбоши бўлган Жек Хайфорд, эрининг севгисини ҳис этадиган аёл йиллар ўтган сари, фақат гўзаллашади, деб доимо айтарди. У шуни назарда тутган эдики, агар аёл севилса, вақт ўтган сайин, у сўлмайди, аксинча янада равшанлашадиган ички гўзалликка эга бўлади.

Сизнинг севгингиз хотинингизга қанчалик катта аҳамиятга эгалигини ҳатто тасаввур ҳам қилолмайсиз. Унга нисбатан туйғуларингизни сир тутманг, акс ҳолда сиз уни йўқотиб қўясиз. Муқаддас Китобда: «Яхшилик қилиш қўлингдан келса, муҳтожлардан ёрдамингни аяма», дейилган. Худога: «Хотинимга нисбатан севгимни мустаҳкам қилгин», деб ибодат қилинг. Худо сизга туйғуларингизни намоён қилишини шундай ўргатсинки, хотинингиз фақат тобора очилиб борсин.

4. Меҳрибон бўлинг

Хотинингизнинг хулқ-атворида сизни энг кўп хавотирга солаётган нарса нима? Балки унинг сўзлари ёки хатти-ҳаракати ғашингизга тегаётгандир? Хотинингизда ниманидир ўзгартиришни истайсизми? Агар бу ишни мустақил ҳолда ўзингиз амалга оширишга ҳаракат қилганингизда, нима юз беряпти? У сизнинг жаҳлингизга қандай жавоб қайтармоқда? «Фойдаси йўқ, мен ҳеч қачон ўзгармайман», деган сўзлар билан ҳафсалангизни пир қилганми? Ўзгаришнинг қанчалик мураккаблигини ҳаммамиз яхши биламиз. Фақат Худонинг қудратигина бизни ўзгартиришга қодир. Шунинг учун ибодат — хотинингиз феъл-атворида ўзгаришлар қиладиган энг ишончли воситадир. Балки хотинингиз доимо кеч қолар, сиз эса ҳамма нарса ўз вақтида бўлишига ўргангандирсиз? Унинг ҳаракатларида ҳеч қандай ёвуз ният йўқ. У фақатгина ўз вақтини тақсимлашни билмайди ёки имкониятидан ортиқ вазифани бажаришни ўз зиммасига олган. Худодан: «Хотинимга шуни ўргатгинки, у вақтини онгли равишда режалаштирсин, кучи етмайдиган кўп ташвишларнинг оғир юкини зиммасига олмасин», деб сўранг. Ҳар қандай ҳолатда ҳам жаҳлингиз чиқмасин, хотинингиз билан қўпол муомала қилманг ёки қандайдир бошқа йўл билан уни камситманг. Хотинингизга танқид таъсир этмайди, кутган натижага эришолмайсиз. Ягона таъсир этувчи восита — ибодатдир.

Хотинингизнинг ожиз томонларини кўрганингизда, ачичқланмасдан, аксинча, бу нуқсонлардан у халос бўлсин, деб ибодат қилишингиз учун Худодан, қалбимни юмшат, деб сўранг. Хотинингизнинг ожиз томонлари қандай қилиб характерингизнинг кучли томонларини тўлдириши мумкинлигини кўрсатишини Худодан сўранг. Шуни ёдда тутинг: ўхшаш жиҳатлар сизларни бирлаштиради, орангиздаги фарқлар ўзаро муносабатингизга хилма-хилликни олиб киради.

5. Камтар бўлинглар

Хотинингиз билан оғайнингиз ёки ҳамкасбингиз билан суҳбатлашадиган оҳангда гаплашасизми? Балки кун давомида сиз одамлар билан одобли, мулойим муносабатда бўлиб, уйда ғазабингизни хотинингизга сочаётгандирсиз? Хотинингизнинг бошқа одамлар ҳузурида танқид қилишни ўзингизга эп кўрасизми? Агар шундай бўлса, ҳар иккингизни ҳам самимият билан севувчи Масиҳдаги синглингиз сифатида мен сизларга ушбу китоб саҳифалари орқали огоҳлантираман:

ДАРҲОЛ ТЎХТАТИНГ!

Эр-хотинлик ҳаёти бусиз ҳам ўзи мушкул. Бир томон иккинчи томонга қўпол ёки эътиборсиз муносабатда бўлаётган бўлса, бу янада мушкулдир. Агар эр-хотин бири иккинчисига қўпол ва беҳурмат муносабатда бўлса, оила ер юзидаги ҳақиқий дўзахга айланиши мумкин. Эр-хотин бири иккинчисига нисбатан беандиша, ёқимсиз муносабатда бўлганда, бошқа ҳеч нарса шу қадар инсоннинг дилини оғритмайди, руҳини туширмайди, шу қадар азоб берадиган оғриқ етказмайди. Мен шундай оилани биламан: эр хотинига нисбатан узоқ вақт давомида қўпол муносабатда бўлиб келган, хотини ўз қобиғига ўралиб олиб, ёвуз ва бахтсиз аёлга айланиб қолган. Натижада оила бузилиб кетган. Бошқача айтганда, аёл ҳеч қачон шундай бўлишини ўзи истамаган инсонга айланиб қолган. Биз турмуш ўртоғимизга шундай муносабатда бўлишга бурчлимизки, сўзимиз, ҳатто хатти-ҳаракатларимиз билан ҳеч қачон уларнинг дилини оғритмайлик, унга азоб бермайлик. Эҳтимол, эркакнинг овозидан ўткир, кучли ва таъсирли, ажойиб овоз йўқдир. Якдил бўлиб бирлашган бир неча эркак товушидан ҳам ортиқ нима бўлиши мумкин?! Лекин айни пайтда эркак кишининг товуши даҳшатга соладиган даражада янграши мумкин, айниқса, аёллар ва болалар учун кўпчилик эркаклар ўзларининг овози ҳақиқий кучга эгалиги тўғрисида ҳатто тасаввур ҳам қилолмайдилар. Эркак кишининг сўзлари ҳам яратиш, ҳам йўқотиш кучига эга. Унинг сўзлари ўткир пичоқдек яралаши, ҳатто ўлдириши мумкин, аммо шифо бахш этадиган малҳамдек ёқимли бўлиши ҳам мумкин.

Мен хотинингиз билан ҳаётингиздаги қандайдир муҳим муаммоларни бирга муҳокама қилишингиз керак эмас, демоқчи эмасман. Аксинча, сизларнинг фикрларингиз ва ҳис-туйғуларингиз доимо бир-бирингизга ойдин бўлсин, демоқчиман. Аммо сўзларингиз сақланиши лозим бўлган барча нарсани яксон этувчи танқид қуролига айланишига йўл қўймаслик керак. Баъзида ўзимиз хоҳламааган ҳолатда, сабримиз етишмаслигидан ёки ўта толиққанимиздан сўзларимиз ёвузлик асбобларига айланади. Яхшиси, Худонинг салтанати сўзда эмас, балки қудратда (1 Кор. 4:20) эканини унутмайлик. Энг муҳими, сизнинг гапираётган сўзларингиз эмас, балки бу сўзларда мужассамлашган Худонинг қудрати муҳимдир. Агар нозик масала ҳақида гап очишдан аввал ибодат қилиб олсангиз, сизнинг сўзларингиз солиҳ юракдан келиб чиқади. Бу дегани сўзларингизда куч бўлади, деганидир.

Хотинингиз сизга Худодан инъом сифатида берилган, унинг вазифаси — сизни тўлақонли қилишдир. Чунки Муқаддас Китобда: «…эркак киши учун эмас, балки хотин эркак учун яратилган» (1 Кор. 11:9) деб айтилган. Шу боис хотинингизга Худонинг сиз учун улкан марҳамати, инъоми сифатида муносабатда бўлишингиз зарур. Агар хотинингизни севиб, ҳурмат қилсангиз, у сиз учун бебаҳо мукофот бўлиши мумкин. «…Ундан нимаики сўрасак, У беради, чунки биз Унинг амрларини бажо келтириб, Унга мақбул бўлган ишларни қилаётирмиз», деб бизга ваъда берилган.

Худодан: «Мени хотиним билан Ўзингга маъқул йўсинда мулойим ва дўстона сўзлашишни ўргат», деб сўранг. Агар умр йўлдошингизга нисбатан қўпол ва беадабларча муносабатда бўлган бўлсангиз, Худодан: «Айбларимни Ўзинг кўриб, тавба қилишимга ёрдам бер», деб сўранг.

Ушбу бешта оддий амрларни бажаришни ўрганишингиз ҳақидаги ибодатингиз оилангизни ўзгартиради. Худо оилангизни янада яхши йўлга солиш истагида. У бизга «тубдан ўзгариш»ни амр этаркан, биз доимо руҳан ўсиб боришимиз керак, деган хулосага келамиз (қаранг: Рим. 12:2). Бундан шу нарса англашиладики, шахсан ўзимиз комилликка эришишимиз орқали оиламиз мукаммаллашади. Буюк инъом ҳисобланган севгидан кейин турадиган хотинингизни бахтиёр этишингиз мумкин бўлган нарса сизнинг ички барқарорлигингиздир. Худо сизни қандай яратган бўлса, шундай эркак бўлишингиз, бу сизнинг ҳам истагингиз бўлиши керак. Худо сизга жисмоний куч, ақл-идрок, ўзингизга ишонч, ўзига жалб қилиш ва азалдан ҳар бир эркак кишига хос бўлган бошқа фазилатларни ато этган. «Эй Худо, Ўзинг берган инъомлардан тўғри фойдаланишни менга ўргат», деб сўранг. Худонинг исми улуғланиши учун Унга хизмат қилинг.

Аёлларнинг эҳтиёжлари

Илтимос, ўзингиз учун қуйидагилар тўғрисида ибодат қилинг:

• Худо сизни қандай кўришни истаса, шундай эр бўлишингиз учун;

• Хотинингизни қандай қилиб ҳақиқатан ҳам севишингизни билишингиз учун;

• Ҳар қандай қарорни қабул қилишда Муқаддас Руҳ томонидан бошқарилишингиз учун;

• Ўзингизни қўпол тутишни тўхтатишингиз учун;

• Хотинингизга ибодат қилишни хоҳлашингиз учун;

• Руҳан ўсишингиз, ҳиссий ва ақлий жиҳатдан ривожланишингиз учун.

Эрларнинг гувоҳликлари

Овоз ёзиш фирмасининг хизматчиси, композитор Майкл Омартиан сўзлайди. У билан рафиқаси Сторми оила қурганларига 28 йил бўлди. Уларнинг учта вояга етган фарзанди бор.

Яқинда мен бир аёл ҳақида қайғули воқеа эшитдим. У эрининг чидаб бўлмас хулқ-атворига ва қўпол гапларига сабр қилиб келишга мажбур бўлган. Бу воқеа оиланинг ажралиб кетиши билан тугаган экан. Оилада хотиннинг фикри ҳеч қандай қимматга эга эмас экан. Аёл ўзини камситилган, оёқ ости қилинган, ниманидир ўзгартиришга ожиз, кераксиз деб ҳис этарди. Энг даҳшатлиси шуки, бундай воқеалар масиҳий оилаларда ҳам кам эмас. Гап шундаки, кўп эркаклар алоҳида оятларнинг ғалати шарҳини ўзлаштириб олганлар, Бундай нотўғри шарҳларга сабаб — эркакларнинг бу масалада билимсизлиги, уйларида ўзларини ҳукмрон феодалдек ҳис қилишларидир. Нима учун феминстларга фаолият кўрсатишда озодлик берилгани энди тушунарли.

Улар озодлик учун кураш олиб борганларида, кўп аёллар эркакларнинг ҳаракатларидан озор чекканлар. Шунга қарамасдан, бу ҳолатнинг бош сабабини тушуниш қийин эмас. Биз, эркаклар, хотинларимизни Масиҳ Ўз жамоатини севгандек севганимизда эди, вазиятни жиддий равишда ўзгартира олган бўлар эдик. Биламан, мен хотинимни шундай сева оламан. Хотинимни севишни уддасидан чиқай, деб ибодат қиламан. Ишонаманки, агар ибодат қилсак, Худо хотинларимизни ҳурмат қилишни, севишни, зарур бўлганда уларни доимо қўллаб-қувватлашни бизга ўргатади.

Масиҳ Жамоат учун жонини фидо қилди. Биз хотинимизнинг манфаатини ўз манфаатимиздан юқори қўйишимиз учун Раббимиздан, руҳан ўсишимизга ёрдам бер, деб сўрашимиз лозим. Фақат шундагина оиламизда ўзгариш юз бериши мумкин.

Ибодат

Эй Раббим, менда пок юрак ато қилгин, ичимда янги, собит руҳ бунёд этгин (қаранг: Забур 50:12) Сенга номаъқул бўлган, айниқса, хотинимга алоқадор бўлган фикр ва кайфиятларимни менга кўрсатгин. Кечира олмаслигимни фош қил; мен доимо равшан фикрлашим учун, ғазабдан озод бўлишим учун ёрдам бер. Мен ўзимни нолойиқ тутаётган эканман, хулқ-атворимни Ўзинг ўзгартир. Менга зоҳир қилганларингни Сенинг олдингда гуноҳ деб эътироф этиб, тавба қиламан. Мени Ўз қалбингга мос келадиган эркак қилиб ўзгартир. Сен мени қандай кўришни истасанг, хонадонимнинг ва оиламнинг Сен истагандай боши бўлишимга мадад бер.

Эй Раббим, мени умр йўлдошим (хотинингизнинг исми) устида ибодат чойшабини яратишга ўргат. Ибодатларимда тўсиқ бўлмаслиги учун, хотинимни ҳурмат қилиб, у билан фикран якдиллик бўлишга мени ўргат (қаранг: 1 Бут. 3:7). Бир-биримизга нисбатан севгимизни янгила. Иттифоқимизда битиб кетмаган ҳамма яраларни шифола. Менга сабр-қаноат, англаш ва ҳамдард бўлиш қобилиятини ато эт. Сен Ўз Каломингда бизга амр қилганингдек, севувчи, раҳмдил ва меҳр-шафқатли эр бўлишим учун ёрдам бер (қаранг: 1 Бут. 3:8). Хотинимни Сен уни севгандек севишим учун менга ёрдам бер.

Эй Раббим, Сендан илтижо қилиб сўрайман: бизнинг иттифоқимизни тикла, токи фикрларимизда якдил бўлайлик. Менга мадад бер, тўғри ҳаракат қилай, яралайдиган эмас, балки шифо бахш этадиган сўзлар бер. Менинг қалбимни Ўз севгинг билан шундай тўлдиргинки, оғзимдан фақат бунёд этувчи сўзлар отилиб чиқсин. Сенинг йўлингдан адашсам, менга адашганимни кўрсатгин. Сен мени қандай кўришни истасанг, шундай инсон ва эр бўлишимга ёрдам бер.

Муқаддас Китобдан
сизнинг ибодатларингизни таъсирчан қиладиган оятлар

«Киши ота-онасини қолдириб, ўз хотинига ёпишиб қолади ва иккови бир тан бўлади», деб ёзилган… Хулласи калом, ҳар бир эр ўз хотинини ўзини ўзи севгандай севсин. Хотин ҳам эрини ҳурмат қилсин.

Эфес. 5:31, 33

Қонундан юз ўгирганнинг ибодати ҳам жирканчлидир.

Ҳик. 28:9

Эй эрлар, Масиҳ имонлилар жамоатини севиб, улар учун Ўзини қандай фидо қилган бўлса, сизлар ҳам хотинларингизни шундай севинглар.

Эфес. 5:25

Шундай қилиб, шифо топишингиз учун, бир-бирингиз олдида қилган гуноҳларингизга иқрор бўлинглар ва бир-бирингиз учун ибодат қилинглар. Солиҳ одамнинг зўр бериб қилган илтижоси кучли таъсирга эгадир.

Ёқуб 5:16

Шундай қилиб, эркаклар ўз хотинларини ўз таналарини севгандай севишлари керак. Ўз хотинини севган ўзини ўзи севади. Ҳеч ким ҳеч вақт ўз танасини ёмон кўрмаган. Аксинча, уни озиқлантириб, парвариш қилади. Масиҳ ҳам Ўз умматини худди шундай озиқлантириб, парвариш қилади.

Эфес. 5:28–29


Книга на узбекском языке Сила молящегося мужа (Сторми Омартиан)

О книге: Муж и жена, как известно, одно целое, поэтому если ваша жена счастлива, вы тоже счастливы; если она несчастна, несомненно, несчастным будете и вы, так как ее проблемы — это и ваши проблемы. Вот почему ваши молитвы за нее так важны: ведь они касаются вас обоих. Сторми Омартиан рассказывает, как противостоять врагу, стремящемуся разлучить то, что соединил Бог, как мужу молиться за свою жену, в частности за:

    Ее безопасность;
    Ее отношения с людьми;
    Ее духовную жизнь;
    Ее красоту;
    Ее работу;
    Ее материнство.

Что бы ни произошло между вами и вашей женой, помните, что Бог может все исправить, если вы в молитве обратитесь к Нему.



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак