Джош ва Дотти Макдауелл. ТЎҒРИ ҚАРОР - (Аудиокитоб) Ўзбек тилида
TO‘G‘RI QAROR (Djosh va Dotti Makdauell) O‘zbek tilida Audiokitob
Мундарижа
Тўғри ёки нотўғри қарор ҳақида ҳикоя ва намуналар
Миннатдорчилик
Сенинг кароринг
Биринчи боғ
Сузаётган ҳайвонот боғи
Уни баландроқ қуринг!
Ўз уйини ташлаб...
Ерни бўлишиш
Соранинг фарзанди
Ясмиқли бўтқа
Сержун қўллар
Ака-укалар
Чуқурликда
Узоқ кутиш
Мен Юсуфман
Сузаётган сават
«Фақат мен эмас!»
«Йўқ!»
Фисиҳ
Дарё ўртасидан қуруқлик орқали
Худонинг одил амрлари
Мусо ғойиб бўлди!
Бурғу чалинг
Бирга бориш
«Илтимос, менга ўғил бер»
Паҳлавон жангчи
Абадий дўстлар
Ҳатто шоҳлар ҳам хато қилишади
Энг яхши совға
Бир ҳовуч ун
Бир кунда етти марта чўмилиш
«Шундай қилиб, қулоқ солинг!»
Ким шерлардан қўрқади?
Китнинг қорнида саёҳат
Худонинг ажойиб режаси
Марям ва Исога ғамхўрлик қилиш
«Қўрқманглар»
Янги юлдуз
«Тўрларингизни ташланглар»
Қудуқ олдида
Узоқдан шифо топиш
Ёрдам қўли
«Мен биринчи!»
Исо болаларни севади
Ким ёрдам беради?
Уйдан узоқда
Ҳамма жойдан излаш
«Миннатдорман Сендан, Исо»
Қушларни кўриш
«Менинг ёнимга ўтир!»
Дарахт устида
Исо учун совға
Қуддусда
Фақат икки чақа
Ким хизматкор?
«Уйғонинглар!»
Олов олдида
«У Худонинг Ўғли!»
Тонг саҳарда
«Мен кўришим керак»
«Менинг қўзиларимни боқ»
Хар бир одам тушуниши мумкин!
Дамашқнинг йўлида
Қувончли қабул
Қамоқда Худога ҳамду сано
Ҳаммага ўргатинг
«Фақат мен эмас!»
Чиқиш 2:11–4:20
Мусо Худога қулоқ солдими? Ёки Унинг айтганларига бефарқ бўлдими?
Мусо Мисрда фиръавн саройида яшади. У шаҳзода сифатида тарбияланди. Аммо Мусо Худонинг халқидан эканлигини ўзи биларди.
Фиръавн Худонинг халқини қул қилиб олганидан Мусо ғазабланарди. У ўз халқига ёрдам беришни хоҳларди. Лекин у ўйламасдан ҳаракат қила бошлади. Унинг бу ҳаракати Худога маъқул келмасди. Бундан ташқари, Мусо фиръавннинг ғазабига дучор бўлганди.
Шунинг учун Мусо Мисрдан қочиб кетишга мажбур бўлди. Кўп йиллар давомида у чўпон бўлиб юрди.
Пода боқиб юрган кунларининг бирида ажойиб бир ёруғликни кўрди. Бу ёнаётган бута эди. Бутада олов бор эди-ю, аммо бутанинг шохлари ёнмасди. Мусо бутага яқин келди. Шунда бута орасидан Худонинг овозини эшитди. Мусо оёқ кийимини ечди. Чунки у турган жой муқаддас эди.
Худо Мусонинг Мисрга қайтишини хоҳларди. Шунинг учун У: «Сен менинг халқимни қулликдан олиб чиқишингни истайман», — деди.
Мусо Худонинг амрини бажаришга рози бўлдими?
Мусо: «Фақат мен эмас, қандай қилиб мен фиръавнни кўндираман?» — деди.
Худо Мусога: «Мен сен билан бўламан», — деди.
Балки энди Мусо рози бўлгандир? Лекин Мусо деди: «Фақат мен эмас. Одамлар менга ишонишмайди. Улар сенинг исмингни билишни хоҳлашади. Мен уларга нима деб жавоб бераман?» Шунда Худо Мусога жавоб берди: «Мен доим бор бўлган Худоман. Мен-Борман. Бу менинг исмимдир».
Энди Мусо Худога қулоқ солдими? Йўқ, у яна ўз фикрида туриб олди.
— Фақат мен эмас. Одамлар Сени кўрганимга ишонишмайди.
Шунда Худо Мусонинг қўлидаги таёқни ерга ташлашни буюрди. Ўша онда таёқ илонга айланди. Худо Мусога илоннинг думидан ушлашни буюрди. Илон яна таёққа айланди. Шунда Худо деди:
— Буни менинг халқим ёнида қил. Шунда улар Мени кўрганингга ишонишади.
Бу сафар Мусо рози бўлдими? Йўқ, У яна ўз фикридан қайтмади.
— Мен яхши гапира олмайман. Менинг гапларим тушунарсиз.
Худо Мусога бунда ҳам ёрдам беришини айтди. У Мисрга унинг акаси Ҳорун ҳам боришини айтди. Ҳорун жуда гапга чечан эди.
Шундай қилиб, Мусо муҳим қарор қабул қилиши керак эди. У Худонинг амрини эшитди. Энди Худо ундан нима исташини биларди. Мусо Худонинг амрига бўйсуниб, Мисрга қайтиши мумкин эди. Ёки у бефойда бўлган тортишувни давом эттириши мумкин эди.
Мусо нима қилди? У Худонинг амрини бажариб, Мисрга қайтишга қарор қилди. Худо ундан мамнун бўлди. Мусо ўзига ишонмасди. Лекин Худодан эшитганлари уни ҳаракатга келтирди. Шундай қилиб, Мусо Худонинг халқига ёрдам бериш учун Мисрга отланди.
Эслайлик
Худо Мусодан нима қилишни сўради?
Худонинг амрини бажармаслик учун Мусо қандай баҳоналар топарди?
Мусо тўғри қарор қилдими ёки йўқми?
Ўз қароринг ҳақида ўйлаб кўр
Сен боришни ёқтирмайдиган бирор жойни эслай оласанми? Бундай жойларда ўзингни қандай ҳис қилишинг ҳақида Худога айт. Кейин Худо Мусога ёрдам бергандек, сенга ҳам ёрдам беришини сўра.
Тўғри қарор қилишни ўрган
Машинада кетаётганингда Худо сен билан бирга эканлигини ўйла. Хар бир тўхтаган жойингда сен «Худо биз билан шу ерда» дейишинг мумкин.
Биз Худонинг амрини бажаришимизга Унинг Ўзи ёрдам беради.
Ибодат
Худойим, баъзан Сен айтган нарсани бажариш биз учун қийин. Сенинг амрларингни бажаришимиз учун бизга жасорат бер. Сен доимо ёнимизда эканлигингга ишонч бер. Исо Масиҳ номи билан сўраймиз. Омин.
Книга на Узбекском языке: - Правильное решение (Джош Макдауэлл)
Перед вами переиздание опубликованного в 2007 г. под названием «Правильный выбор» перевода книги «The Right Choices Bible» Джоша и Дотти Макдауэлл. Сборник поучительных библейских историй адресован детям 5–10 лет. Пример персонажей Священного Писания поможет вашим детям научиться отличать истину от лжи и делать правильный выбор в любой жизненной ситуации.
Чему может научить ребенка пример Евы, Ноя или Лота? Авторы этой книги рассказывают детям свыше 60 поучительных библейских историй, чьи персонажи сделали правильный или неправильный нравственный выбор. На примере этих героев дети смогут научиться отличать добро от зла, истину от лжи и брать на себя ответственность за последствия своих решений.
В конце каждой главы — специальная страничка с вопросами и заданиями для лучшего усвоения урока из библейской истории.
Помогите своему ребенку уже сегодня найти ключ к принятию правильных решений!