Джош ва Дотти Макдауелл. ТЎҒРИ ҚАРОР - (Аудиокитоб) Ўзбек тилида
TO‘G‘RI QAROR (Djosh va Dotti Makdauell) O‘zbek tilida Audiokitob
Мундарижа
Тўғри ёки нотўғри қарор ҳақида ҳикоя ва намуналар
Миннатдорчилик
Сенинг кароринг
Биринчи боғ
Сузаётган ҳайвонот боғи
Уни баландроқ қуринг!
Ўз уйини ташлаб...
Ерни бўлишиш
Соранинг фарзанди
Ясмиқли бўтқа
Сержун қўллар
Ака-укалар
Чуқурликда
Узоқ кутиш
Мен Юсуфман
Сузаётган сават
«Фақат мен эмас!»
«Йўқ!»
Фисиҳ
Дарё ўртасидан қуруқлик орқали
Худонинг одил амрлари
Мусо ғойиб бўлди!
Бурғу чалинг
Бирга бориш
«Илтимос, менга ўғил бер»
Паҳлавон жангчи
Абадий дўстлар
Ҳатто шоҳлар ҳам хато қилишади
Энг яхши совға
Бир ҳовуч ун
Бир кунда етти марта чўмилиш
«Шундай қилиб, қулоқ солинг!»
Ким шерлардан қўрқади?
Китнинг қорнида саёҳат
Худонинг ажойиб режаси
Марям ва Исога ғамхўрлик қилиш
«Қўрқманглар»
Янги юлдуз
«Тўрларингизни ташланглар»
Қудуқ олдида
Узоқдан шифо топиш
Ёрдам қўли
«Мен биринчи!»
Исо болаларни севади
Ким ёрдам беради?
Уйдан узоқда
Ҳамма жойдан излаш
«Миннатдорман Сендан, Исо»
Қушларни кўриш
«Менинг ёнимга ўтир!»
Дарахт устида
Исо учун совға
Қуддусда
Фақат икки чақа
Ким хизматкор?
«Уйғонинглар!»
Олов олдида
«У Худонинг Ўғли!»
Тонг саҳарда
«Мен кўришим керак»
«Менинг қўзиларимни боқ»
Хар бир одам тушуниши мумкин!
Дамашқнинг йўлида
Қувончли қабул
Қамоқда Худога ҳамду сано
Ҳаммага ўргатинг
«Илтимос, менга ўғил бер»
Биринчи шоҳлар 1:1–2:21
Худо Ханнанинг ибодатига жавоб беришига у ишонармиди ёки ибодатимга жавоб ололмайман, деб ўйлармиди?
Ханна доим ғамгин эди. Бу аёл чиройли уйда яшарди. Уйини тоза тутарди. Унинг эри кучли ва меҳрибон одам эди. Аммо Ханнанинг фарзанди йўқ эди. Бу эса уни жуда хафа қиларди.
Хар йили Ханна ва унинг эри Худога сиғинадиган жой, яъни маъбадга борарди. Ўша ерда Худога ибодат қилишарди. Яна бир бор у ерга боришнинг вақти келди.
Шундай қилиб, Ханна муҳим қарор қабул қилиши керак эди. У маъбадга бориб, Худога ибодат қилиши мумкин эди. У Худога кўнглидаги ҳамма қайғуларни айтиши ҳам мумкин эди. Худо Ханнани эшитиб, ибодатларига жавоб беришига у ишонса бўларди. Ёки у уйида қолиб, аввалгидек қайғуриб ўтириши мумкин эди. Ахир, у шунча вақт Худодан фарзанд сўради. Аммо ҳали ҳам фарзанди йўқ эди. Балки Худо уни эшитмаётгандир?
Хўш, Ханна нима қилди? У эри билан маъбадга кетди.
У ерга бориб, Худога ибодат қилди. Ханна Худога фарзанди йўқлигини айтиб, нола қилди. Шунингдек, бошқа аёллар фарзандлари ҳақида гапирганда, ўзини ёлғиз ҳис қилишини айтди. У эри ва ўз уйи учун Худога миннатдорчилик билдирди. Лекин Ханна Худодан фарзанд беришини ёлвориб сўрарди.
Яна Ханна Худога ваъда берди. У, фарзандим бўлса, уни Худонинг хизматига бераман, деб айтди. Фарзанди ўсмирлик вақтига етганда уни маъбадга олиб келишга ваъда берди. Ўша куни маъбадда руҳоний Элах хизмат қилаётган эди.
У Ханнанинг ибодатини эшитганди. Элах Ханнанинг ибодатига Худо жавоб беришини айтди.
Ханна бахтиёр бўлиб, уйига қайтди. Ҳали унинг фарзанди йўқ эди. Лекин у қайғурмасди. Чунки У Худога ибодат қилганди. Кўнглидагини айтиб, қайғудан ҳалос бўлганди.
Бир йил ўтмасдан, Ханна фарзанд кўрди! Худо унинг ибодатларини эшитди! У фарзандини жуда ҳам яхши кўрарди. Унинг исмини Шомуил қўйди. Ханна фарзандини қўлидан, оёғидан, юзларидан ўпарди. Унга алла айтарди, ювинтирарди.
Шомуил катта бўлиб, маъбадда хизмат қилиш ёшига етди. Шунинг учун Ханна ва эри Шомуилни Элахнинг ёнига олиб боришди. У ерда Шомуил Худога хизмат қилишда Элахга ёрдам беради. У яхши ёрдамчи эди.
Ханна хар йили Шомуилга янги кийимлар олиб келарди. Худо унга ажойиб фарзанд берганди. Ханна Худога миннатдорчилик билдиришдан чарчамас эди.
Ханна фарзанди учун тинмай ибодат қилганидан хурсанд эди. Худо Ханнадан мамнун эди. Чунки у, Худо менга фарзанд беради, деб ишонарди. Худо Шомуилга ғамхўрлик қиларди. У катта бўлиб, ҳаётини Худонинг хизматига бағишлади.
Эслайлик
Ханна нимадан қайғурарди?
У қаерга ибодат қилишга борарди?
Ханна тўғри қарор қилдими ёки йўқми?
Худо Ханнанинг ибодатига қандай қилиб жавоб берди?
Шомуил Худога қандай хизмат қиларди?
Ўз қароринг ҳақида ўйлаб кўр
Ибодатларингда Худодан нимани сўрайсан? У ибодатларингга жавоб берадими? Баъзан Худо сени кутишга мажбур қилади ёки илтимосингга йўқ деб жавоб беради. Баъзан Худонинг жавоби шундай бўлишини ёдингда тут.
Тўғри қарор қилишни ўрган
Дўстларинг ёки қариндошларингдан бир нечтасини танлаб ол. Сўнг улар учун ҳафта давомида, хар куни ибодат қил. Худо улар муҳтож бўлган нарсаларни беришини сўра. Худо ибодатингга жавоб беришига ишон.
Ибодат — бу хар доим тўғри йўл!
Ибодат
Худойим, кўнглимиздаги ҳамма нарсани Сенга айтолганимиз учун раҳмат. Доим бизни эшитиб, бизга ғамхўрлик қилаётганинг учун миннатдормиз. Ибодатларимизга керакли вақтда жавоб берганинг учун ҳам миннатдормиз. Исо Масиҳ номи билан сўраймиз. Омин.
Книга на Узбекском языке: - Правильное решение (Джош Макдауэлл)
Перед вами переиздание опубликованного в 2007 г. под названием «Правильный выбор» перевода книги «The Right Choices Bible» Джоша и Дотти Макдауэлл. Сборник поучительных библейских историй адресован детям 5–10 лет. Пример персонажей Священного Писания поможет вашим детям научиться отличать истину от лжи и делать правильный выбор в любой жизненной ситуации.
Чему может научить ребенка пример Евы, Ноя или Лота? Авторы этой книги рассказывают детям свыше 60 поучительных библейских историй, чьи персонажи сделали правильный или неправильный нравственный выбор. На примере этих героев дети смогут научиться отличать добро от зла, истину от лжи и брать на себя ответственность за последствия своих решений.
В конце каждой главы — специальная страничка с вопросами и заданиями для лучшего усвоения урока из библейской истории.
Помогите своему ребенку уже сегодня найти ключ к принятию правильных решений!