Джош ва Дотти Макдауелл. ТЎҒРИ ҚАРОР - (Аудиокитоб) Ўзбек тилида
TO‘G‘RI QAROR (Djosh va Dotti Makdauell) O‘zbek tilida Audiokitob
Мундарижа
Тўғри ёки нотўғри қарор ҳақида ҳикоя ва намуналар
Миннатдорчилик
Сенинг кароринг
Биринчи боғ
Сузаётган ҳайвонот боғи
Уни баландроқ қуринг!
Ўз уйини ташлаб...
Ерни бўлишиш
Соранинг фарзанди
Ясмиқли бўтқа
Сержун қўллар
Ака-укалар
Чуқурликда
Узоқ кутиш
Мен Юсуфман
Сузаётган сават
«Фақат мен эмас!»
«Йўқ!»
Фисиҳ
Дарё ўртасидан қуруқлик орқали
Худонинг одил амрлари
Мусо ғойиб бўлди!
Бурғу чалинг
Бирга бориш
«Илтимос, менга ўғил бер»
Паҳлавон жангчи
Абадий дўстлар
Ҳатто шоҳлар ҳам хато қилишади
Энг яхши совға
Бир ҳовуч ун
Бир кунда етти марта чўмилиш
«Шундай қилиб, қулоқ солинг!»
Ким шерлардан қўрқади?
Китнинг қорнида саёҳат
Худонинг ажойиб режаси
Марям ва Исога ғамхўрлик қилиш
«Қўрқманглар»
Янги юлдуз
«Тўрларингизни ташланглар»
Қудуқ олдида
Узоқдан шифо топиш
Ёрдам қўли
«Мен биринчи!»
Исо болаларни севади
Ким ёрдам беради?
Уйдан узоқда
Ҳамма жойдан излаш
«Миннатдорман Сендан, Исо»
Қушларни кўриш
«Менинг ёнимга ўтир!»
Дарахт устида
Исо учун совға
Қуддусда
Фақат икки чақа
Ким хизматкор?
«Уйғонинглар!»
Олов олдида
«У Худонинг Ўғли!»
Тонг саҳарда
«Мен кўришим керак»
«Менинг қўзиларимни боқ»
Хар бир одам тушуниши мумкин!
Дамашқнинг йўлида
Қувончли қабул
Қамоқда Худога ҳамду сано
Ҳаммага ўргатинг
Мусо ғойиб бўлди!
Чиқиш 32–34
Ҳорун Худонинг амрини бажардими? Бошқалар билан бирга Мусонинг қайтишини кутдими ёки у амрларга риоя қилмадими?
Мусо тоғда Худо билан гаплашаётганда, халқ пастда кутаётган эди. Мусо тоғда узоқ вақт қолди. Кейин қисқа вақтга қайтди ва яна тоққа чиқиб кетди. Бу сафар у тоғда жуда кўп қолиб кетди. Халқ, Мусо тирик қолдимикан, деб шубҳалана бошлади.
Мусо тоғда узоқ вақт қолиб кетган эди. Шунинг учун халқ, Мусо бизнинг ёнимизга қайтиб келмайди, деб ўйлашди. Агар Мусо бўлмаса, унинг ўрнига Худо билан ким гаплашади?
Худонинг халқи, энди бизга бошқа худо керак, деб ўйлашди. Улар мисрликларнинг кўп худоси борлигини эслашди. Мисрликлар тошдан, лойдан бутлар ясашар эди. Баъзи бутларни тилладан ясашар эди. Худонинг халқи бу бутлар ҳеч қандай кучга эга эмаслигини унутишган эди.
Бутларни эслаб, халқ тиллаларини ечиб, Мусонинг акаси Ҳорунга беришди. Улар Ҳорунга бут ясаб беришни илтимос қилишди. Улар бутни кўриб, унга сиғинишни хоҳлашди.
Шундай қилиб, Ҳорун муҳим қарор қабул қилиши керак эди. У одамларга, тиллангизни қайтариб олинг, дейиши мумкин эди. Шунингдек, Мусо албатта қайтиб келади, дейиши ҳам мумкин эди.
Ёки у одамлар сиғиниши учун тилладан бут ясаши мумкин эди. Балки Мусо ҳақиқатдан қайтиб келмас. У ҳолда ҳеч ким Худо билан гаплаша олмайди.
Ҳўш, Ҳорун нима қилди? У тилладан катта буқа ясади ва одамлар бутни Мисрдан олиб чиққан худо дейишига ижозат берди. Одамлар бутга хар хил инъомлар олиб келишарди. Кейин унинг олдида қўшиқ айтиб, рақсга тушишарди. Улар Мусо энди ҳеч қачон қайтиб келмайди, деб ўйлашарди.
Одамлар бутга сиғинишаётган пайтда, Мусо қайтиб келди. У халқдан жуда ғазабланган эди. Ғазабдан ўнта амр ёзилган тошни ерга уриб, синдириб юборди. Мусо Ҳорундан сўради:
— Нима қилиб қўйдинг?
— Ғазабланма, — деб жавоб берди Ҳорун.
Мусо Ҳорунга Худо ундан ва халқдан қанчалик ғазабланганини тушунтирди. Мусо яна тоққа чиқиб кетди. У Худодан халқини ташлаб кетмаслигини илтимос қилди. У яна қўлида амрлар ёзилган тошни олиб тушди. Янги тошда худди аввалгидек, Худонинг ўнта амрлари ёзилган эди.
Худо Мусодан мамнун эди. Шунинг учун Худо унинг илтимосини бажарди. Худо халқини Иброҳимнинг ерига олиб бориш ваъдасидан қайтмади. Узоқ йиллардан сўнг халқ Худо ваъда қилган ерга кирди.
Эслайлик
Нима учун одамлар, бизга бошқа худо керак, деб қарор қилишди?
Ҳорун тўғри қарор қилдими ёки йўқми?
Ҳорун ясаган тилла буқа билан одамлар нима қилишди?
Худо Ўз халқидан ғазабланди. Лекин Мусонинг илтимосини ҳисобга олиб, нима қилди?
Ўз қароринг ҳақида ўйлаб кўр
Айт-чи, нимани ёки кимни кутишга мажбур бўласан? (тиш шифокорини, дўкондаги сотувчини, ота-онангнинг уйга қайтишини, Худо ибодатингга жавоб беришини...) Кутаётган вақтингда Худога ҳамду сано айтишга ёки Муқаддас Китобдан оятлар айтишга қандай қарайсан?
Тўғри қарор қилишни ўрган
Кутиш вақтида «Саймон ... дейди» номли ўйин ўйнашинг мумкин. Агар Худо бирор ҳаракат қилишингни хоҳламаётганига ишонч ҳосил қилсанг «Саймон ... дейди» сўзларини айтма (ёлғон гапиришингни, бирор нарсани сўроқсиз олишингни...). Худо ҳаракатларингни оқлаётган вақтларда, масалан, шу сўзларни айт: «Саймон, жилмайгин, дейди», Саймон, қўшиқ айт, дейди», Саймон кимнидир, қучоқла, дейди».
Кутиш осон эмас. Лекин Худога қулоқ солсак, кутиш унчалик қийин бўлмайди.
Ибодат
Худойим, доим Сенга қулоқ солишимизга ёрдам бер. Исо Масиҳ номи билан сўраймиз. Омин.
Книга на Узбекском языке: - Правильное решение (Джош Макдауэлл)
Перед вами переиздание опубликованного в 2007 г. под названием «Правильный выбор» перевода книги «The Right Choices Bible» Джоша и Дотти Макдауэлл. Сборник поучительных библейских историй адресован детям 5–10 лет. Пример персонажей Священного Писания поможет вашим детям научиться отличать истину от лжи и делать правильный выбор в любой жизненной ситуации.
Чему может научить ребенка пример Евы, Ноя или Лота? Авторы этой книги рассказывают детям свыше 60 поучительных библейских историй, чьи персонажи сделали правильный или неправильный нравственный выбор. На примере этих героев дети смогут научиться отличать добро от зла, истину от лжи и брать на себя ответственность за последствия своих решений.
В конце каждой главы — специальная страничка с вопросами и заданиями для лучшего усвоения урока из библейской истории.
Помогите своему ребенку уже сегодня найти ключ к принятию правильных решений!