Джош ва Дотти Макдауелл. ТЎҒРИ ҚАРОР - (Аудиокитоб) Ўзбек тилида
TO‘G‘RI QAROR (Djosh va Dotti Makdauell) O‘zbek tilida Audiokitob
Мундарижа
Тўғри ёки нотўғри қарор ҳақида ҳикоя ва намуналар
Миннатдорчилик
Сенинг кароринг
Биринчи боғ
Сузаётган ҳайвонот боғи
Уни баландроқ қуринг!
Ўз уйини ташлаб...
Ерни бўлишиш
Соранинг фарзанди
Ясмиқли бўтқа
Сержун қўллар
Ака-укалар
Чуқурликда
Узоқ кутиш
Мен Юсуфман
Сузаётган сават
«Фақат мен эмас!»
«Йўқ!»
Фисиҳ
Дарё ўртасидан қуруқлик орқали
Худонинг одил амрлари
Мусо ғойиб бўлди!
Бурғу чалинг
Бирга бориш
«Илтимос, менга ўғил бер»
Паҳлавон жангчи
Абадий дўстлар
Ҳатто шоҳлар ҳам хато қилишади
Энг яхши совға
Бир ҳовуч ун
Бир кунда етти марта чўмилиш
«Шундай қилиб, қулоқ солинг!»
Ким шерлардан қўрқади?
Китнинг қорнида саёҳат
Худонинг ажойиб режаси
Марям ва Исога ғамхўрлик қилиш
«Қўрқманглар»
Янги юлдуз
«Тўрларингизни ташланглар»
Қудуқ олдида
Узоқдан шифо топиш
Ёрдам қўли
«Мен биринчи!»
Исо болаларни севади
Ким ёрдам беради?
Уйдан узоқда
Ҳамма жойдан излаш
«Миннатдорман Сендан, Исо»
Қушларни кўриш
«Менинг ёнимга ўтир!»
Дарахт устида
Исо учун совға
Қуддусда
Фақат икки чақа
Ким хизматкор?
«Уйғонинглар!»
Олов олдида
«У Худонинг Ўғли!»
Тонг саҳарда
«Мен кўришим керак»
«Менинг қўзиларимни боқ»
Хар бир одам тушуниши мумкин!
Дамашқнинг йўлида
Қувончли қабул
Қамоқда Худога ҳамду сано
Ҳаммага ўргатинг
Ўз уйини ташлаб...
Ибтидо 12:1–8; 13:2
Иброҳим узоқ мамлакатга кетиш ҳақидаги Худонинг амрини бажардими ёки у аввалги жойида қолишни хоҳладими?
Иброҳим ўз рафиқаси Сора билан чодирда яшарди. Улар чодир олдидаги ўчоқда егулик тайёрлашар ва унинг олдидаги дарахт соясида дам олишарди. Иброҳимнинг қўй ва эчкилари яйловда ўт еб, туялари булоқдан сув ичарди. Иброҳимга уй бўлиб хизмат қиладиган чодирда у ўзини бахтли ҳис қиларди.
Вақти-вақти билан Иброҳим аввалги уйидан узоқ бўлмаган янги жойга кўчиб ўтарди. Яйловда ўт қолмаган, булоқдан сув чиқмай қолганда, Иброҳим ва Сора барча мол-мулки, хизматкорлари ва подаларини олиб, бошқа жойга кетарди.
У ерда улар яна бошқа чодир тикар эдилар. Бир куни Худо Иброҳимга узоқ мамлакатга кетишни буюрди. У Иброҳимга доимий яшаш жойини бермоқчи эди. Худо Иброҳимнинг оиласи кенгайишини ва улар ҳам Худони ўз Раббийсидек улуғлашини, севишини хоҳларди. Худо унга: «Бу жойдан кет, Мен сенга кўрсатган жойга бор. Мен сен ҳақингда ғамхўрлик қиламан ва у ерда сенинг оилангга доимий уй бераман», — деди.
Иброҳим ўзининг чиройли чодирига ва яйловдаги подасига қаради. Бу ерда етарлича сув ва ўт бор эди. Иброҳим тўғри қарор қилиши керак эди. У Худога итоат этиб, У кўрсатган жойга кетиши ёки чодирда қолиб фаровон ҳаётини давом эттириши мумкин эди.
Иброҳим эса шундай йўл тутди. У Худога бўйсуниб, барча нарсаларини йиғиштирди. Сора унга кийимлар солинган тугунларни эшакка ва озиқ-овқат тугунларини туяларга юклашга ёрдам берди.
Иброҳим подаларини сувга тўйдирди. Кейин чодирини йиғиштириб, йўлга отланди.
У Худо буюрган жойга кетар ва энди ҳеч қачон бу ерларга қайтиб келмаслигини биларди.
Иброҳимнинг йўли узоқ бўлди. У билан бирга рафиқаси Сора ва жияни Лут ҳам бор эди. Ва ниҳоят, улар авваллари ҳеч ҳам кўрмаган, янги жойга етиб келди. Бу ерда подани боқиш учун ўт жуда кўп, суғориш учун сув ҳам етарли эди. Шунингдек, тагига чодирни қўйиш учун ҳам катта дарахт бор эди.
Иброҳим, Сора ва Лут ўзларининг янги уйларида бахтиёр эдилар. Улар Худони улуғлашарди, уларнинг авлоди буюк халқ бўлди.
Иброҳим янги жойга кетганидан Худо жуда мамнун бўлди. У Иброҳимни марҳаматлади ва нимага муҳтож бўлса, ҳаммасини ортиғи билан берди.
Эслайлик
Иброҳимга чодирда яшаш ёқардими?
Худо унга нимани буюрди?
Иброҳим тўғри қарор қилдими ёки йўқми?
Худо Иброҳимни қандай марҳаматлади?
Ўз қароринг ҳақида ўйлаб кўр
Сен ва оиланг бошқа жойга кўчишини Худо хоҳлайдими, йўқми — қандай биласан?
Аввалги уйингизни ташлаб кетсангиз, ўзингиз билан нимани олиб кетган бўлардингиз?
Худо Иброҳим билан бўлганидек, сиз билан ҳам доимо бирга бўлади.
Тўғри қарор қилишни ўрган
Сенинг оиланг янги жойга қандай кўчганлиги ҳақида сўзлаб бер. Ёки дўстларинг кўчиб кетганда, ўзингни қандай ҳис қилишинг ҳақида сўзлаб бер. Аввалги уйингнинг расмларини кўриб чиқ ва ундан янги жойга нима олганлигинг ҳақида айтиб бер. Худо сизларга қандай ғамхўрлик кўрсатди?
Худо кўрсатган жойга боришимиз учун қарор қилишимизга Унинг Ўзи ёрдам беради.
Ибодат
Худойим, биз янги жойга кўчганимизда ҳам биз билан эканлигинг қандай яхши. Сен бизларни қаерга юборсанг ҳам, бизлар Сенга доимо бўйсунишимизга ёрдам бер. Исо Масиҳ номи билан сўраймиз. Омин.
Книга на Узбекском языке: - Правильное решение (Джош Макдауэлл)
Перед вами переиздание опубликованного в 2007 г. под названием «Правильный выбор» перевода книги «The Right Choices Bible» Джоша и Дотти Макдауэлл. Сборник поучительных библейских историй адресован детям 5–10 лет. Пример персонажей Священного Писания поможет вашим детям научиться отличать истину от лжи и делать правильный выбор в любой жизненной ситуации.
Чему может научить ребенка пример Евы, Ноя или Лота? Авторы этой книги рассказывают детям свыше 60 поучительных библейских историй, чьи персонажи сделали правильный или неправильный нравственный выбор. На примере этих героев дети смогут научиться отличать добро от зла, истину от лжи и брать на себя ответственность за последствия своих решений.
В конце каждой главы — специальная страничка с вопросами и заданиями для лучшего усвоения урока из библейской истории.
Помогите своему ребенку уже сегодня найти ключ к принятию правильных решений!