Otaning 10 majburiyati (Josh Makdauell) 1 bob

Otaning 10 majburiyati. 1-bob Josh Makdauell. Audiokitob Uzbek tilida

Книга на Узбекском языке Agar siz surunkali uyqusizlik tufayli ishda uxlamaslikka harakat qilayotgan yosh ota bo‘lsangiz, yoki yillar davomida ota-onangiz bilan bo‘lgan qarama-qarshiliklarda toblangan tajribali ota bo‘lsangiz, bu kitob sizlar uchun! Mashhur amerikalik voiz Josh Madauellning kitobida muallif o‘z farzandlarida Rabbiyga va ota-onalarga hurmatni oshirish uchun Xudo oldida, oilasi oldida va o‘zi oldida zimmasiga olgan majburiyatlari haqida hikoya qilinadi. Farzandlariga teran va samarali ta'sir ko‘rsatishni xohlaydigan yosh va tajribali otalarga muallifning shaxsiy tajribasi va Kalomning donoligiga asoslangan amaliy tavsiyalari foydali bo‘ladi.

Скачать: https://disk.yandex.uz/i/9gVf4rClQLMnYw PDF (1mb Otaning-10-majburiyati_Josh-Makdauell_kitob-Uzbek-tilida) Skachat

MUNDARIJA

Kirish. Shon Makdauellning so‘zi

1-BOB. Xo‘sh, ota nima qilishi kerak?

2-BOB. Birinchi majburiyat: Har doim bolaga haqiqatni mehr bilan aytishga harakat qilish

3-BOB. Ikkinchi majburiyat: Bolaning o‘rniga emas, uning oldida javobgar bo‘lishga harakat qilish. Birinchi qism

4-BOB. Ikkinchi majburiyat: Bolaning o‘rniga emas, uning oldida javobgar bo‘lishga harakat qilish. Ikkinchi qism

5-BOB. Uchinchi majburiyat: Bola uchun taqlid namunasi bo‘lishga harakat qilish

6-BOB. To‘rtinchi majburiyat: Bolaga xudo kimligi va u kimga o‘xshashligini tushuntirishga harakat qilish

7-BOB. Beshinchi majburiyat: Bolaga xudbin bo‘lmaslikni o‘rgatishga harakat qilish

8-BOB. Oltinchi majburiyat: Bolaga haqiqiy sevgi nima ekanligini tushuntirishga harakat qilish

9-BOB. Yettinchi majburiyat: Bolaga yaxshilikni yomonlikdan ajratishni o‘rgatishga harakat qilish

10-BOB. Sakkizinchi majburiyat: Bolaga jinsiy munosabatlarning ilohiy mazmunini tushuntirishga harakat qilish

11-BOB. To‘qqizinchi majburiyat: Nima uchun biz o‘zimiz ishonayotgan narsalarga ishonishimizni bolaga tushuntirishga harakat qilish

12-BOB. O‘ninchi majburiyat: Bolada minnatdor qalbni tarbiyalashga harakat qilish

SO‘NGGI SO‘Z. “Men iloji bo‘lgan hamma narsani qilaman”

Hissiy ehtiyojlarni aniqlash uchun test. Izohlar

Джош Макдауэлл. Отанинг 10 мажбурияти (Жош Макдауэлл)

Агар сиз сурункали уйқусизлик туфайли ишда ухламасликка ҳаракат қилаётган ёш ота бўлсангиз, ёки йиллар давомида ота-онангиз билан бўлган қарама-қаршиликларда тобланган тажрибали ота бўлсангиз, бу китоб сизлар учун! Машҳур америкалик воиз Жош Мадауэллнинг китобида муаллиф ўз фарзандларида Раббийга ва ота-оналарга ҳурматни ошириш учун Худо олдида, оиласи олдида ва ўзи олдида зиммасига олган мажбуриятлари ҳақида ҳикоя қилинади. Фарзандларига теран ва самарали таъсир кўрсатишни хоҳлайдиган ёш ва тажрибали оталарга муаллифнинг шахсий тажрибаси ва Каломнинг донолигига асосланган амалий тавсиялари фойдали бўлади.


1-БОБ

ХЎШ, ОТА НИМА ҚИЛИШИ КЕРАК?

Бутун бир умр ўтгандек эди, гўё. Мен касалларни қабул қилиш хонасини қадамлаб чиқардим ва тўхтай олмасдим. Дотти туғруқ қабул қилиш палатасида мен кутганимдан узоқ қолаётганди.

Ўша вақтларда бўлғуси оналар учун курслар йўқ эди, эрларга эса хотини туғаётганида иштирок этишга рухсат берилмасди. Бўлажак оталар касалларни қабул қилиш хонасини энига ва бўйига ўлчаганича, шу ерда кутишга мажбур эдилар. Шундай қилиб мен шаклланиб бўлган анъанани бузмадим.

Ниҳоят, Дотти ва оғирлиги сакиз фунт икки унция бўлган гўдак туғруқ қабул қилиш хонасини тарк этди. Уларни касалхона палатасига ўтказишлари биланоқ, Дотти менга қизимизни топширди. Келлини қўлимга оларканман, мен тиззаларим қалтираётганини ҳис қилдим. Ота бўлганимни энди тушунаётгандим, лекин ўшанда бу нимани англатишини ҳали тасаввур қилолмасдим.

Кўп эркаклар каби мен ҳам ота ролига тайёр эмасдим. Табиийки, қаттиқ қўрққандим. Агар бугунги дунёда болаларимизни нималар кутаётганлигини эсласак, қўрқувдан бутунлай эсдан оғиб қолиш ҳам ҳеч гап эмасди. Бизнинг дунёмизнинг кам қадриятларини ота–оналар ўз болаларига сингдиришни исташади. Алкоголь, наркотиклар ва никоҳдан олдинги жинсий алоқа васвасаси фарзандларимизни тобора кичикроқ ёшда ўз комига тортмоқда. Ҳамма жойда мактаб ўқувчиларининг бир–бирига нисбатан ҳақоратомуз хулқ–атвори, улар ўртасидаги зўравонлик ва ўсмирларнинг ўз жонига қасд қилиши ҳақида эшитиш мумкин. Бунинг ҳаммаси одамни ташвишга солмаслиги мумкин эмас. Шундай экан, ота нима қилмоғи керак?

 

ЖОШ, БУНИ ҚАНДАЙ ЭПЛАДИНГ?

Кўпчилик менинг болалигим тарихи билан таниш. Мен кўп вақтини бош кўтармай ичадиган, онамни дўппослайдиган ва менга ҳеч қандай эътибор бермайдиган шаҳарлик пиёнистанинг ўғли эдим. Отам умрида бирор марта мени яхши кўришини айтганини эслай олмайман. Бундай нохуш болалик ўзимнинг ҳам оиламда акс этса керак, деган хавотирда бўлганман ва бу мени жуда ташвишга соларди.

Менга кўпнча “Жош, буни қандай эпладинг?” деган савол билан мурожаат қилишади. Менинг тўрт нафар катта бўлиб қолган фарзандларим — Келли, Шон, Кэти ва Хизерни кўриб, ҳамма хотиним билан бирга бундай содиқ масиҳийларни қандай қилиб тарбиялай олганимизга ҳайрон қолади. Бугунги кунда уларнинг ҳаммаси ўз оиласига эга ва ўз фарзандларини тарбияламоқда. Ҳаммасига қараб туриб, хотиним иккимиз ўзимизни табриклашга ҳақлимиз, дейишимиз мумкин. Гарчи шундай бўлмасада, ҳаммасини тўғри бажарганмиз дегимиз келади. Тўғрисини айтганда, мен кўп ишни бузиб қўярдим, лекин ҳамиша бор кучим билан ҳаммасини тўғрилашга ҳаракат қилардим. Бу китоб мен Худо олдида, оилам ва ўзим олдимда болаларимда Худога ва ота–онага эҳтиромни тарбиялаш учун ўз зиммамга олган мажбуриятлар мағзини ифодалаб беради. Аммо бу мажбуриятларни кўриб чиқишдан олдин, болалар ҳаётида отанинг ўрни ҳақида гаплашиб оламиз.

 

1. Отага онанинг ёрдами зарур

Вояга етганликнинг бугунги ижтимоий, маънавий ва ҳиссий даражаси учун болалар биринчи навбатда менинг хотиним, Доттидан рози бўлишлари керак. Мен ота мажбуриятига бутунлай жиддий ёндашдим ва ҳеч қачон бу мажбуриятларни рўкач қилмадим, лекин гап шундаки, Дотти болалардан ҳеч ҳам ажралмасди, мен бутун онгли ҳаётим давомида сайёҳ ваьзгўй бўлган бир давримда уларга меҳр билан насиҳат қиларди ва тўғри йўналишга солиб турарди ва кўпинча оилага ўзининг жамиятини юкларди. Дотти ота ролини ўташда ёрдам бериб, мени жуда қутқарарди. У менинг иккинчи юрагим ва иккинчи бир жуфт қулоқларим ва кўзларимга айланганди. У мен шунчаки сезмаган нарсаларни кўрарди. Унинг синчковлиги учун Худога шукрлар айтаман. У мен ҳатто борлигини билмаган нутқий оҳангларни эшита оларди. Агар унинг зийраклиги бўлмаганида мен қаерда бўлардим! Унинг юраги муаммоларнинг моҳиятига менинг ақлга қараб иш тутишимдан кўра яхшироқ кириб борарди — бу тушунишга менинг ақлим ожиз бўлган қобилият эди. Унинг идроклигисиз мен ўз ролимни ўтай олмаган бўлардим. Хуллас, менинг фарзандларимнинг онаси уларнинг отасига етишмаган жойларни тўлдирарди.

Назаримда, бу китобни ҳозирнинг ўзида кўплаб оналар ўқишаяпти. Умуман олганда, аёллар эркакларга қараганда кўпроқ ўқишади. Сизга берадиган биринчи маслаҳатим: ўз эрингизни бу китобни ўқиши учун ишонтиришга ҳаракат қилинг. Иккинчи маслаҳат эса будир: ўз зиммасига у отанинг ўн мажбуриятини олмоқчи бўлганида, унга ёрдам беришга тайёр туринг. Бу масъулиятли ибтидода унга сизнинг ҳурматингиз, далда беришингиз, маъқуллашингиз, тан олишингиз, юпанчиғингиз ва қабул қила олишингиз зарур бўлади. Сизнинг зийраклигингиз, сезгирлигингиз ва уқувлилигингиз бўлмаса, у ҳаёт муаммолари ва шахслараро муносабатларни ҳал қила олмайди. Худо шунинг учун ҳам эркак ва аёлни бирга яратган. У ҳар биримизга тушуниш ва атрофдагиларга зарур бўлган хислатларни ато этган. Жамоат ҳам, унинг танаси ҳам бунга мисол бўла олади, «Ахир, танамиз бир бўлса–да, танамиз аъзолари кўп, танамиз аъзоларининг вазифаси ҳам бир хил эмас. Шунга ўхшаб, биз — Масиҳга тегишли бўлганлар бир танани ташкил қиламиз. Ҳар биримиз ҳар хил аъзолар бўлиб, бир–биримизга боғлиқмиз» дейди ҳаворий Павлус (Рим. 12:4–5).

Эрлар, аёлларингизга эътиборли бўлинг! Эҳтимол, сиз яхши ота бўлиш учун уларнинг қўллаб–қувватлашига нақадар муҳтож эканлигингизни фаҳмламаётгандирсиз. Агар сизнинг хотинингиз бу китоб билан таниш бўлмаса, сизни Худо қандай ота тарзида кўришни истаётганидек ота бўлишингизга ёрдам бериши учун, унга бу китобни ўқиб чиқишни таклиф қилинг. Хотинлар, сиз бўлмасангиз, эрларингиз яхши ота бўла олмайди. Уларга ёрдамга келинг. Уларга сизнинг кўмагингиз ўта зарур.

Агар сиз ёлғиз ота бўлсангиз — тушкунликка тушманг. Албатта, болани онасиз тарбиялаш анча қийин. Агар сиз ажрашган бўлсангиз, собиқ хотинингиз билан дўстона муносабатни сақлаб қолишга ва болалар ҳаққи–ҳурмати унчалик идеал бўлмаган бу вазиятнинг оқибатларини иложи борича кўпроқ бартараф этишга ҳаракат қилинг. Ўз жамоатингиздаги бахайр масиҳий жуфтлигининг қўллаб–қувватлашидан фойдаланинг. Олдин айтиб ўтилганидек, биз, масиҳийлар, «Исода бир танани ташкил қиламиз, айрича ҳолимизда эса, биримиз бошқамиз учун аъзомиз». Ўз дўстларингиздан ёрдам сўранг. Улар бу китобни сиз билан бирга ўқишлари, кейин эса ўз тажрибасини сиз билан бўлишиши ва сизга ёрдам бериши мумкин. Ҳаммадан ажралиб олган ҳолда болани муваффақиятли тарбиялаб бўлмайди. Ўзимизнинг турмуш ўртоғилик ва ота–оналик мажбуриятларимизни бажариш учун Худо бизга бир–биримизга таянч бўлишни амр этган.

 

2. Болаларга энг кўп вақт ажратинг

Ҳойнаҳой, менинг вазиятим сизникига ўхшаш эмасдир. Мен айтиб ўтдимки, бир умр сайёҳ ваъзхон бўлганман, демакки, кўпинча уйда бўлмаганман. Ўзим истаганимчалик болаларнинг ёнида бўла олмаслигим, жиддий муаммо эди, аммо, уйда бўлганимда болалар билан мулоқотга энг кўп вақт ажратардим.

Кўз очиб–юмгунингизча, болаларингиз катта бўлиб қолади ва ота уйини тарк этиб, мустақил ҳаётга қадам қўяди. Вақт тўхтаб турмайди. Кўпинча талаба ёшидаги фарзандлари билан бузилган муносабатлари устида кўз ёши тўкаётган оталардан “Улар ёш бўлганида мен уларга кўп вақт ажрата олмадим”, деган гапни эшитиш мумкин.

Санолар куйловчи: “Умримиз кунларини санашни бизга ўргатгин, Токи биз доно қалбга эга бўлайлик” деганида ҳақ эди (Заб. 89:12). Мен уйда бўлган вақтда амалда ҳар бир бўш дақиқани болалар билан мулоқотга ажратиш зарурлигини тушундим. Мен бой берилган вақтни тикламоқчи эдим ва навбатдаги сафарга кетишимдан олдин, болаларга хат ёзардим ва қўнғироқ қилиб турардим. Ҳатто сафарда бўлганимда ҳам улар билан алоқани йўқотишни истамасдим.

Ҳар бир кунингизнинг қадрига етинг. Болаларнинг ёнида бўлинг. Бунинг учун вақтингизни аяманг. Ҳатто ўз жадвалингизга болаларингиз билан мулоқотни ишбилармонлик учрашуви сифатида киритиб қўйишингиз мумкин. Фақат уларнинг ёнида бўлишнинг қимматли имкониятини қўлдан чиқарманг!

 

3. Ўз таъсирингизни етарлича баҳоламаслик керак эмас

Яқинда бир ота менга қуйидаги сўзлар билан мурожаат қилди: «Жош, мен замонавий гаджетлар билан рақобатлаша олмаяпман. Болаларим худди кинога бирга бориш ва синфдошлар билан мулоқотсиз бўлгани кабидек, ўз ҳаётини айфон, айпад, айтюнс, СМС хабарлар, Интернет, электрон почта, Твиттерсиз тасаввур қила олишмаяпти. Улар электрон тўр билан ўраб олинган ва ҳамма нарса ҳақида қаердандир билиб олишади, фақат мендан эмас. Мен заифман!»

Бундай қийналиш кўп оталарга таниш, лекин улар адашишади. Болаларингиз ўралашиб юрган муҳит қанчалик хилма–хил ва техник камолотга етган бўлмасин, ҳали ҳам сиз уларнинг ҳаётида энг муҳим ўрин тутасиз.

 Умуммиллий интернет тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ёшларнинг 45% ўз ота–оналарини тақлид қилиш учун намуна деб билишади1. Гумон қилишимча, сиз фарзандларингиз ёшларнинг поп юлдузлари, кино ёки спортдаги машҳур кишилардан ўрнак олади деб ўйлайсиз. Лекин бундай эмас. Бошқа ижтимоий сўровларга биноан, замонавий ёшларнинг 32% ўз дўстларидан ўрнак олишади ва фақат 15% машҳурларга тақлид қилишга уринишади2. Амалда бу тадқиқотлар шуни тасдиқлайдики, йигитлар ва қизлар йигирма беш ёшга киргунларича, уларнинг хулқ–атворига меҳрибон оталар билан яқин муносабатлар энг катта таъсир ўтказади3. Флорида Университетининг олимлари яқинда шу нарсани аниқлашдики, “ота–оналар нима деб ўйлашларидан қатъий назар, ўсмирларнинг кўпчилиги ўз ота–оналарига қулоқ солишади ва бу яхши хабардир»4.

Фараз қилайликки, гарчи сиз баъзан шубҳа қилсангизда, ҳар ҳолда фарзандларингиз сизга қулоқ тутишади. Сиз уларга нима дейишни исташингизни биласизми? Уларга қандай қадриятларни сингдиришни истайсиз ва уларда қандай ҳаётий нуқтаи назарни шакллантирмоқчисиз?

 

4. Болаларга қандай қадриятларни сингдирмоқчи эканлигинизни аиқлаб олинг

Сиз, ҳойнаҳой, “Ҳеч томонни нишонга олмаётган одам, ҳеч қачон мўлжалдан адашмайди” ёки “Қаёққа кетаётганини билмаётган одам албатта ўша ёққа тушади” деган ибораларни эшитгандирсиз. Бу тарбия масаласида ҳам адолатли сўзлардир. Агар биз ота сифатида ўз болаларимизга қандай қадриятларни сингдиришни билмасак, эҳтимол, биз уларга бирорта ҳам яхши нарсани сингдира олмаймиз.

Биз ўз фарзандларимизни нималарга тайёрлашни билишимиз шарт, акс ҳолда, биз бу вазифани эплай олмаймиз. Уларга қандай қисматни раво кўришингизни биласизми? Бир лаҳза ўйлаб кўринг. Ўзингиз шунчалик меҳр қўйган фарзандларингизни қандай кўришни исташингизни чин юракдан айтинг.

Менимча, жавоблар хилма–хил бўлиши мумкин. Келинг, худди шу саволни Худога бериб кўрайлик. Одамларни шунчалик яхши кўрувчи Яратган Эгам уларнинг қандай бўлишини истаган бўларди? Кимдир Худо биздан фақат Унинг амрларини бажаришни, яъни айнан унга хизмат қилиш ва уни эшитишимизни кутаётганига ишончи комил. Бу сиз фарзандларингиздан кутаётган бор–йўқ нарсами? Сўзсиз тинглашми? Инжилда болалар ота–онасига қулоқ солишлари амр қилинган ва албатта, Худо биздан ҳам айнан шуни кутади. Лекин У фақат шуни истагани учунгина бу амалга ошаяпти деган гап эмас — Худо ҳақиқатан ҳам биздан итоатни кутади, бироқ жуда ҳам жиддий сабабга кўра.

Исо ўз издошларини Мусонинг қонунларига риоя қилишга ўргатади. У ўз издошларидан Худога содиқлик ва Инжил амрларини бажаришни кутади. Аммо Исо нима учун У содиқликдан умид қилишини тушунтиради ва бу ҳар биримизга тааллуқли. Мана унинг сўзлари: «Менинг шодлигим қалбингизни тўлдирсин деб, сизларга бу сўзларни айтдим» (Юҳ. 15:11). Худо ўз болаларига мана нимани тайёрлаб қўйган: баркамол шодлик. Биз ҳам болаларимизга шуни тиламаймизми? Биз улар бахтли бўлишларини истаймиз. Биз уларни фаровон, кўнгилсизликлардан ҳимояланган, мустақил фикрлайдиган, мақсадга интилувчан ва муваффақиятли одамлар сифатида кўришни истаймиз. Кўп ота–оналар маълум қоидалар тўпламига риоя қилиш – бахтли ҳаётнинг зарур шарти эканлигига ишонишади. Уларнинг бу ишончи асоссиз эмас!

Шоҳ Довуд ва унинг ўғли шоҳ Сулаймон ўз донишмандлигини биз билан баҳам кўрган:

Бахтлидир йўллари пок бўлганлар,

Эй Эгам, Сенинг қонунинг бўйича юрадиганлар.

Бахтлидир Сенинг шартларингга риоя қиладиганлар,

Бутун қалби билан Сенга интиладиганлар.                      Заб. 118:1–2

 

Амрларинг сўқмоғидан мени етаклагин,

Мен ундан лаззат топаман.     Заб. 118:35

 

Бу (қонун) менга одат бўлган эди,

(Чунки) Буйруқларингга риоя қилдим   Заб. 118:56

 

Ўғлим, насиҳатларимни қабул қилиб,

амрларимни юрагингда сақласанг,

доноликка қулоқ солиб,

қалбингни фаҳм–идрокка очсанг,

<...> Шунда сен тўғрилик, адолат, одиллик,

яъни тўғри йўл нима эканлигини тушунасан.

Чунки юрагингга донолик киради,

руҳинг эса билимдан завқланади.

Фаҳм–фаросат сени ҳимоя қилади,

ақл–идрок сени қўриқлайди.    Ҳик. 2:1–2, 9–11

 

Наҳотки биз, оталар болаларимиз муттасил шодликка тўла ҳаёт Худо бизга ато қилган “яхшилик йўли”ни тушунишда ва тўғри ахлоқий танлов қилишга имкон берадиган доноликда эканлигини тушуниб олишларини истамасак? Биз ўз фарзандларимизни маънавий вояга етган, социумнинг ахлоқсиз босимига қарши тура оладиган ўсмирлар ва қизлар сифатида кўришни истаймиз. Улар ота уйини тарк этишларидан олдин, биз уларга ҳар қандай қийин даражадаги ҳаётий вазифаларни ҳал қилишларига имкон берадиган ҳаётий қарашлар ва Худо билан муносабатни шакллантириш ва қадриятларни сингдиришни истаймиз.

Менинг китобим айнан шу эзгу мақсадга эришиш йўлини қуришга бағишланган. Мен билан бирга отанинг ўнта мажбуриятини кўриб чиқишни таклиф қиламан, бу мажбуриятлар сизга фарзандларингизни бахтли ҳаётга тайёрлашга ва улар уяларидан учиб чиқиб кетишларидан олдин камида еттита ҳаётий муҳим фазилатни тарбиялашда ёрдамлашади, булар қуйидагилардир:

  1. Худо билан тўғри муносабат;
  2. одамлар билан соғлом муносабат;
  3. ўзига муносиб баҳо бера билиш;
  4. мусаффолик;
  5. шахс яхлитлиги;
  6. чуқур эътиқод;
  7. муваффақиятлардан мағрурланмай, муваффақиятсизликларни ҳал қилиш маҳорати.

Агар фарзандларингиз ушбу еттита фазилат эгаси бўлишса, уларнинг шодлиги, демак сизнинг ҳам шодлигингиз баркамол бўлади.

 

5. Сизнинг оталик мажбуриятларингиз муваффақиятга йўналган, лекин уларни бажариш ҳали сизга муваффақиятни кафолатламайди

Тўла ошкоралик билан баён қилишимга ижозат берсангиз: бу дунёда бенуқсон оталар йўқ. Сиз бу китобда санаб ўтилган барча ўнта мажбуриятни бенуқсон бажара олмайсиз. Ҳатто ўз зиммангизга олган барча мажбуриятларни бажаришга чин дилдан интилганингизда ҳам, улар билан бирга баён қилинган тамойилларга амал қилишга ҳар доим ҳам имкон топа олмайсиз. Ҳа, Худо олдида, ўзингиз ёки болаларингиз олдида, ўз зиммангизга олган ҳар қандай мажбуриятлар уларни бажаришга бўлган иштиёқ туфайлидир, лекин одам бўлиш – номукаммал бўлиш демакдир.

Яна бир бор такрорлайман: ўз зиммангизга олган мажбуриятлар ёнида ҳар доим уларни бажаришга бўлган иштиёқ ёки бор кучи билан уларни бажаришга бўлган уриниш бирга бўлади, бу эса, ўз навбатида, мажбуриятларингиз қандайдир истаклар ёки йўл–йўлакай ниятлар туфайли келиб чиқмаганлигини англатади. Лекин ҳатто барча мажбуриятларни бажариш ҳам сизга муваффақият учун қатъий кафолатлар бера олмайди. Шунга қарамай, айтиб ўтилган барча гапларни инобатга олган ҳолда, мен сизга отанинг ўн мажбуриятини бажариш учун барча иложи бор нарсаларни қилиш ва бажариб кўришни таклиф қиламан.

Масиҳий сифатида, сиз фарзандларингизни душманларча муносабатда бўлувчи ташқи олам билан учрашувга тайёр ҳолда кўришни истайсиз. Назаримда, сиз уларни бахтли ва марҳаматли ҳаёт ваъда қилувчи Худо амрларига ҳурматда бўлиш руҳида тарбиялаш учун сайъ–ҳаракат қиласиз. Шубҳасиз, уларда юқорида санаб ўтилган еттита муҳим фазилатни тарбиялашга интиласиз. Ундай бўлса, ўнта мажбуриятни ўз зиммангизга олиш ва қуйидагиларни амалга оширишга тайёрсиз:

  1. Ҳар доим болага ҳақиқатни меҳр билан айтиш.
  2. Боланинг ўрнига эмас, унинг олдида жавобгар бўлиш.
  3. Бола учун тақлид намунаси бўлишга ҳаракат қилиш.
  4. Болага Худо Кимлиги ва У кимга ўхшашлигини тушунтириш.
  5. Болани худбин бўлмасликка ўргатиш.
  6. Болага ҳақиқий севги нима эканлигини тушунтириш.
  7. Болани яхшиликни ёмонликдан ажратишга ўргатиш.
  8. Болага жинсий муносабатлар Худонинг нияти эканлигини тушунтириш.
  9. Нима учун биз ўзимиз ишонаётган нарсаларга ишонишимизни тушунтириш.
  10. Болада миннатдор қалбни тарбиялаш.

 

Бу ўнта мажбуриятни қандай бажаришни аниқлаб олиш учун, биз ушбу китоб саҳифалари бўйлаб биргаликда саёҳат қиламиз. Ҳатто шундан сўнг ҳам, мен фарзандларингиз бенуқсон тарбия олишларига ваъда бера олмайман. Сиз қанчалик идеал ота бўлиб қолманг ва ўз болаларингизда Худога, одамларга ва ўз–ўзларига муҳаббатни қунт билан тарбияламанг, якуний йўлни танлаш болаларингизнинг ўзида қолади. Сиз уларга танлаб бера олмайсиз, лекин уларнинг онгида мустаҳкам пойдевор қўйиш, уларга соғлом ўрнак кўрсатиш ва уларни тўғри йўлга солиш сизнинг қўлингизда.

Масиҳийлик эътиқоди, худди маънавий қадриятлар сингари, якшанба кунги ҳордиқ чиқаришларда ёки Каломни уйда бир ярим ойлик ўрганишлар орқали бировдан–бировга ўтиб қолмайди. У биз кунма–кун, ҳафтама–ҳафта, ойма–ой, йилма–йил болаларимиз билан мулоқот қилишимиз орқали сингдириб борилади. Мен айнан Худо ҳақида, ҳаёт, муҳаббат, одамлар билан муносабат ҳақида болаларга тушунтириб бериш учун алоҳида вақт ажратиладиган мулоқот ҳақида гапираяпман.

Исроил ўғилларига Худони бутун юрак, қалб ва ўз собитқадамлиги билан севиш, шунингдек, Худо амрларига итоат этишга чақирган Мусо шундай деган:

“Буларни болаларингизга ҳам ўргатинглар. Уйда ўтирганда ҳам, йўлда юрганда ҳам, ётганингизда ҳам, турганингизда ҳам шулар ҳақида гапиринглар. Буларни қўлингизга белги қилиб боғланглар, пешонангизга нишона қилиб тақиб олинглар” (Қонун. 6:7–8).

Менимча, сиз гап узлуксиз тарбия ҳақида бораётганини тушундингиз. Мусо даврида шундай бўлган ва бугунги кунда ҳам адолатлидир.


Книга на узбекском языке - 10 ОБЯЗАТЕЛЬСТВ ОТЦА. Как сделать свое влияние на детей глубоким и плодотворным
Автор: Джош Макдауэлл

Если вы отец — молодой, старающийся не заснуть на работе из-за хронического недосыпания, или бывалый, закаленный многолетними родительскими коллизиями, — эта книга для вас! Книга знаменитого американского проповедника Джоша Макдауэлла рассказывает о тех обязательствах, которые автор взял на себя перед Богом, своей семьей и самим собой ради того, чтобы воспитать в своих детях почтение к Господу и родителям. Практические рекомендации, которые автор дает на основе личного опыта и библейской мудрости, будут полезны и молодым, и бывалым отцам, желающим сделать свое влияние на детей глубоким и благотворным. В конце нее читателей ждет бонус: тест на определение основных эмоциональных потребностей.

Содержание: Предисловие
Глава 1. Так что же делать отцу?
Глава 2. Первое обязательство. Постараться всегда с любовью говорить ребёнку истину
Глава 3. Второе обязательство. Постараться нести ответственность не за ребёнка, а перед ним. Часть первая
Глава 4. Второе обязательство. Постараться нести ответственность не за ребёнка, а перед ним. Часть вторая
Глава 5. Третье обязательство. Постараться быть ребёнку примером для подражания
Глава 6. Четвёртое обязательство. Постараться объяснить ребёнку, Кто такой Бог и на кого Он похож
Глава 7. Пятое обязательство. Постараться научить ребёнка не быть эгоистом
Глава 8. Шестое обязательство. Постараться объяснить ребёнку, что такое настоящая любовь
Глава 9. Седьмое обязательство. Постараться научить ребёнка отличать добро от зла
Глава 10. Восьмое обязательство. Постараться объяснить ребёнку Божий замысел интимных отношений
Глава 11. Девятое обязательство. Постараться объяснить ребёнку, почему мы верим в то, во что мы верим
Глава 12. Десятое обязательство. Постараться воспитать в ребёнке благодарное сердце
Послесловие. "Я сделаю всё возможное"
Тест на определение эмоциональных потребностей
Примечания

Джош Макдауэлл - Отанинг 10 мажбурияти Аудиокитоб Узбек тилида

Аудио Кутубхона: https://t.me/audio_kito_bot (telegram) kitoblar olami



Shu bobni eshitish:


Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz