Джош ва Дотти Макдауелл. ТЎҒРИ ҚАРОР - (Аудиокитоб) Ўзбек тилида
TO‘G‘RI QAROR (Djosh va Dotti Makdauell) O‘zbek tilida Audiokitob
Мундарижа
Тўғри ёки нотўғри қарор ҳақида ҳикоя ва намуналар
Миннатдорчилик
Сенинг кароринг
Биринчи боғ
Сузаётган ҳайвонот боғи
Уни баландроқ қуринг!
Ўз уйини ташлаб...
Ерни бўлишиш
Соранинг фарзанди
Ясмиқли бўтқа
Сержун қўллар
Ака-укалар
Чуқурликда
Узоқ кутиш
Мен Юсуфман
Сузаётган сават
«Фақат мен эмас!»
«Йўқ!»
Фисиҳ
Дарё ўртасидан қуруқлик орқали
Худонинг одил амрлари
Мусо ғойиб бўлди!
Бурғу чалинг
Бирга бориш
«Илтимос, менга ўғил бер»
Паҳлавон жангчи
Абадий дўстлар
Ҳатто шоҳлар ҳам хато қилишади
Энг яхши совға
Бир ҳовуч ун
Бир кунда етти марта чўмилиш
«Шундай қилиб, қулоқ солинг!»
Ким шерлардан қўрқади?
Китнинг қорнида саёҳат
Худонинг ажойиб режаси
Марям ва Исога ғамхўрлик қилиш
«Қўрқманглар»
Янги юлдуз
«Тўрларингизни ташланглар»
Қудуқ олдида
Узоқдан шифо топиш
Ёрдам қўли
«Мен биринчи!»
Исо болаларни севади
Ким ёрдам беради?
Уйдан узоқда
Ҳамма жойдан излаш
«Миннатдорман Сендан, Исо»
Қушларни кўриш
«Менинг ёнимга ўтир!»
Дарахт устида
Исо учун совға
Қуддусда
Фақат икки чақа
Ким хизматкор?
«Уйғонинглар!»
Олов олдида
«У Худонинг Ўғли!»
Тонг саҳарда
«Мен кўришим керак»
«Менинг қўзиларимни боқ»
Хар бир одам тушуниши мумкин!
Дамашқнинг йўлида
Қувончли қабул
Қамоқда Худога ҳамду сано
Ҳаммага ўргатинг
Биринчи боғ
Ибтидо 2:4–3:23; 5:4–5
Одам Ато ва Момо Ҳаво Худонинг амрини бажаришдими ёки Худога қулоқ солишмадими?
Худо баланд тоғли, кенг ёйилган дарахт ва ҳатто қўпол бегемотлари бор ажойиб бир дунёни яратди. Шунингдек, Худо одамларни ҳам яратди. Улар боғни парвариш қилиши ва ундан завқ олишлари мумкин эди. Яратилган одамларни Худо Одам Ато ва Момо Ҳаво деб атади. Уларга Худо яратган дунё жуда ҳам ёқарди. Бу боғ фойдали ва мазали меваларга бой эди. Одам Ато ва Момо Ҳаво бундан завқланарди. Одам Ато ва Момо Ҳавога боғда Худо билан бирга бўлиш ёқарди. Худо уларни жуда ҳам севарди.
Ҳақиқатан ҳам, Худо уларни шунчалик қаттиқ севдики, Менга итоаткор бўлиб яшасинлар, деб хоҳлади. Худо уларга кўп ажойиб ишлар ҳақида сўзлаб, шу ишлар билан машғул бўлишлари мумкинлигини айтди. Фақат биргина мумкин бўлмаган иш ҳақида огоҳлантирди. Худо уларга боғнинг ўртасида турган дарахтни кўрсатди ва шундай деди: «Бу дарахтнинг мевасидан еманглар. Ундан еб кўрган кунингиз ўласизлар».
Худо, Одам Ато ва Момо Ҳавo Менга бўйсунсинлар, деб истарди. Шунингдек, уларни хавфдан асрашни ҳам хоҳлади. Шу ҳолдагина улар умрларини абадий шу боғда ўтказган бўлишарди.
Худо яратган илон ҳам шу боғда яшарди. У яратган барча жонзотлардан энг айёри илон эди. Илон Худони, У яратган дунёни ва боғда яшовчи одамларни ҳам ёмон кўрар эди.
Бир куни илон Момо Ҳавони суҳбатга тортди ва ундан сўради:
— Нима учун сен ва Одам боғнинг ўртасида турган дарахт мевасидан емайсизлар?
— Худо буни бизга ман қилган. Агар унинг амрини бузсак, биз ўламиз, — деб жавоб берди Момо Ҳаво.
Илон эса уларга шундай деди:
— Йўқ, аксинча, сизлар ўлмайсизлар. Агар бу дарахтнинг мевасидан татиб кўрсангизлар, ҳамма нарсани биладиган ва Худодек бўлиб қоласизлар.
Момо Ҳаво дарахтнинг мевасига тикилиб қаради ва унинг мазаси қандай эканлигига қизиқди.
Шундай қилиб, Момо Ҳаво муҳим қарор қабул қилиши керак эди. У Худонинг амрига бўйсуниб, ман этилган мевани емаслиги мумкин эди. Ёки Худога қулоқ солмай, кўринишидан мазали бўлган мевани татиб кўриши ҳам мумкин эди.
Момо Ҳаво ўз истагига бўйсуниб, дарахтнинг мевасидан узиб, уни еди. У мевадан Одам Атога ҳам берди, у ҳам мевадан татиб кўрди. Одам Ато ва Момо Ҳаво Худога қулоқ солишмади. Шунинг учун улар боғдан кетишди ва умрбод оғир меҳнат қилишга мажбур бўлишди. Улар энди ҳеч қачон боққа қайтиб кела олмас эдилар.
Йиллар ўтиб борарди. Одам Ато ва Момо Ҳаво кексайиб, оламдан ўтишди. Худо Одам Ато ва Момо Ҳавони доимо севарди. Лекин улар нотўғри қарор қилишди ва Худонинг амрига бўйсунмай, Уни ранжитишди.
Эслайлик
Жаннат боғида Худо яратганларнинг орасида энг айёри ким эди?
Худо одамларга қандай амр берди?
Одам Ато ва Момо Ҳаво тўғри қарор қилишдими ёки йўқми?
Одам Ато ва Момо Ҳаво боғдан қувилгандан сўнг, уларга нима бўлди?
Ўз қароринг ҳақида ўйлаб кўр
Худога қулоқ солиш нимани англатиши ҳақида гапириб бер. (Ўзгаларнинг нарсасини сўроқсиз олмаслик ва ёлғон гапирмаслик; меҳрибон бўлиш, Худо яратган нарсаларга ғамхўрлик қилиш; ота-оналар ўрнатган қоидаларга риоя қилиш.) Сенинг оилангда қандай қоидалар мавжуд?
Тўғри қарор қилишни ўрган
Қоғоздан кесилган думалоқ шаклдан бирига хурсанд бўлган юзни, бошқасига хафа бўлган юзни чиз ва уларнинг орасига қалам қўй. Хар куни кечқурун, ухлашдан олдин ўзинг Худога қулоқ солганинг ҳақида сўзлаб бер. Аввал Худога қулоқ солмаган вазиятларни айт ва хафа бўлган юзни кўрсат. Сўнг Унга қулоқ солганинг ҳақида айт ва хурсанд бўлган юзни кўрсат.
Агар биз ўзимиз учун Худога қулоқ солишни танласак, У бизларни асрайди ва ҳаётимизни хурсандчиликка тўлдиради.
Ибодат
Худойим, Сен бизларга тўғри қарор қилишга ёрдам бераётганинг учун шукрона билдираман. Бизни турли хавф-хатардан асрайдиган ажойиб амрларинг учун раҳмат. Исо Масиҳ номи билан сўраймиз. Омин.
Книга на Узбекском языке: - Правильное решение (Джош Макдауэлл)
Перед вами переиздание опубликованного в 2007 г. под названием «Правильный выбор» перевода книги «The Right Choices Bible» Джоша и Дотти Макдауэлл. Сборник поучительных библейских историй адресован детям 5–10 лет. Пример персонажей Священного Писания поможет вашим детям научиться отличать истину от лжи и делать правильный выбор в любой жизненной ситуации.
Чему может научить ребенка пример Евы, Ноя или Лота? Авторы этой книги рассказывают детям свыше 60 поучительных библейских историй, чьи персонажи сделали правильный или неправильный нравственный выбор. На примере этих героев дети смогут научиться отличать добро от зла, истину от лжи и брать на себя ответственность за последствия своих решений.
В конце каждой главы — специальная страничка с вопросами и заданиями для лучшего усвоения урока из библейской истории.
Помогите своему ребенку уже сегодня найти ключ к принятию правильных решений!