Джош ва Дотти Макдауелл. ТЎҒРИ ҚАРОР - (Аудиокитоб) Ўзбек тилида
TO‘G‘RI QAROR (Djosh va Dotti Makdauell) O‘zbek tilida Audiokitob
Мундарижа
Тўғри ёки нотўғри қарор ҳақида ҳикоя ва намуналар
Миннатдорчилик
Сенинг кароринг
Биринчи боғ
Сузаётган ҳайвонот боғи
Уни баландроқ қуринг!
Ўз уйини ташлаб...
Ерни бўлишиш
Соранинг фарзанди
Ясмиқли бўтқа
Сержун қўллар
Ака-укалар
Чуқурликда
Узоқ кутиш
Мен Юсуфман
Сузаётган сават
«Фақат мен эмас!»
«Йўқ!»
Фисиҳ
Дарё ўртасидан қуруқлик орқали
Худонинг одил амрлари
Мусо ғойиб бўлди!
Бурғу чалинг
Бирга бориш
«Илтимос, менга ўғил бер»
Паҳлавон жангчи
Абадий дўстлар
Ҳатто шоҳлар ҳам хато қилишади
Энг яхши совға
Бир ҳовуч ун
Бир кунда етти марта чўмилиш
«Шундай қилиб, қулоқ солинг!»
Ким шерлардан қўрқади?
Китнинг қорнида саёҳат
Худонинг ажойиб режаси
Марям ва Исога ғамхўрлик қилиш
«Қўрқманглар»
Янги юлдуз
«Тўрларингизни ташланглар»
Қудуқ олдида
Узоқдан шифо топиш
Ёрдам қўли
«Мен биринчи!»
Исо болаларни севади
Ким ёрдам беради?
Уйдан узоқда
Ҳамма жойдан излаш
«Миннатдорман Сендан, Исо»
Қушларни кўриш
«Менинг ёнимга ўтир!»
Дарахт устида
Исо учун совға
Қуддусда
Фақат икки чақа
Ким хизматкор?
«Уйғонинглар!»
Олов олдида
«У Худонинг Ўғли!»
Тонг саҳарда
«Мен кўришим керак»
«Менинг қўзиларимни боқ»
Хар бир одам тушуниши мумкин!
Дамашқнинг йўлида
Қувончли қабул
Қамоқда Худога ҳамду сано
Ҳаммага ўргатинг
Ака-укалар
Ибтидо 32–33
Эсов Ёқубни кечирдими ёки у укасидан ҳали ҳам жаҳли чиқардими?
Ёқуб ўзини жуда ёлғиз ҳис қиларди. Узоқ йиллар у яқинларидан йироқда яшади. Отасининг уйини ташлаб кетганига кўп йиллар бўлди. Энди ўзининг катта оиласи бор эди. У жуда кўп қўй-эчкиларга, молу эшакларга эга эди. Лекин ёнида унинг акаси Эсов йўқ эди.
Ёқуб ўз мамлакатига қайтишни хоҳларди-ю, аммо қўрқарди. У уйини ташлаб кетаётганда, Эсов ундан ғазабда эди. Балки ҳозиргача Эсов ўз укасидан қасд олиш ниятида юргандир.
Ва ниҳоят, Ёқуб ўзини жуда ёлғиз ҳис қилганидан, Худо мени Эсов билан яраштиради, деган умидда, уйига қайтишга қарор қилди.
Ўз оиласи ва подаси билан Ёқуб йўлга отланди. Йўлда у Эсовнинг олдига одамларини жўнатди. У уйига қайтаётгани ҳақида акасини огоҳлантиришни хоҳлади. Чопарлар қайтиб келиб, Эсов унинг ёнига келаётганини айтишди. Эсов бир ўзи эмас, у билан тўрт юзта одам келаётган эди.
Бу хабардан Ёқуб қўрқиб кетиб, Худога нола қилди:
— Сен менга уйга қайтишни буюрдинг. Мени асрашга ваъда бердинг. Сен доимо мени севиб, менга ғамхўрлик қилдинг. Менинг оилам катта, ҳозир мен Сенинг ёрдамингга муҳтожман. Илтимос, мени Эсовдан ҳимоя қил.
Эртаси куни Ёқуб Эсовга ўз подасидан бир қисмини совға сифатида юборди. У Эсовга қўй-эчкиларидан, туя ва молларидан юборди.
Бир кундан сўнг Ёқуб Эсов ва у билан бирга келаётган одамларни кўрди. Чопарлар Эсовга совғаларни бериб, бу укангиз Ёқубдан, деб айтишган эди.
Ёқубдан! Лекин шунча йил ўтиб кетган-ку! Бир пайтлар Ёқуб айёрлик билан уни тўнғичликни сотишга мажбур қилган, энди эса у қайтиб келяпти.
Шундай қилиб, Эсов муҳим қарор қабул қилиши керак эди. У ўзининг тўрт юзта одамини жўнатиб, Ёқуб ва унинг оиласини йўқ қилиб юбориши ёки ўзи нотўғри қарор қилгани учун укасини кечириши мумкин эди. Ахир, бир коса бўтқа учун тўнғичлигини сотмаслиги керак эди-да.
Эсов ўз оиласи ва одамлари билан бирга Ёқубнинг олдига отланди. Оломон ва унинг бошида келаётган Эсовни кўриб, Ёқуб қўрқиб кетди. Аммо у орқага қайтмади. У оиласига тўхташни буюриб, ўзи йўлида давом этди. Ёқуб аста-секин Эсовнинг олдига яқинлашди ва уни чин юракдан қаршилади.
Эсов укасига қўлини чўзди ва уни бағрига босди. Улар дам кулишиб, дам йиғлашиб, бир-бирлари билан кўришарди. Қайтадан бирга бўлиш қандай яхши! Худо уларнинг орасида тинчлик ва розилик бўлишни хоҳлар ва улар ҳам шуни билишарди.
Бутун йўл давомида Худо Ёқуб билан бирга бўлди. Энди У Ёқубни авлод бошлиғи бўлиши учун уйга қайтарди.
Эслайлик
Нима учун Ёқуб уйига қайтишга қўрқди?
Ёқубни кўрганда Эсов нима қилди?
Эсов тўғри қарор қилдими ёки йўқми?
Ака-укалар яна биргалигидан хурсанд бўлишдими?
Буни қандай билдинг?
Ўз қароринг ҳақида ўйлаб кўр
Сенинг оилангда бир кишини ҳамма кечиришини истаган вазиятни эсла. Унинг кечирилиши қийин бўлдими ёки осон бўлдими? Ярашишдан олдин ёки кейин қолганлар ўзларини қандай ҳис қилишди?
Тўғри қарор қилишни ўрган
Қоғозда хунук бир нарсани чиз. У норозиликни ифодаласин. Оилангдан бирортасининг жаҳли чиқса, шу расмни бер. Балки у расмдаги хунук нарсани кўриб, жаҳлдан тушар. Норозиликдан қутулиш ва кечириш қанчалик яхши эканлигига ишонч ҳосил қил.
Норозиликни ифодалашдан кўра кечириш яхши.
Ибодат
Худойим, бошқалар бизни хафа қилса ёки ёлғон гапирса ҳам, биз уларни кечиришимизга ёрдам бер. Исо Масиҳ номи билан сўраймиз. Омин.
Книга на Узбекском языке: - Правильное решение (Джош Макдауэлл)
Перед вами переиздание опубликованного в 2007 г. под названием «Правильный выбор» перевода книги «The Right Choices Bible» Джоша и Дотти Макдауэлл. Сборник поучительных библейских историй адресован детям 5–10 лет. Пример персонажей Священного Писания поможет вашим детям научиться отличать истину от лжи и делать правильный выбор в любой жизненной ситуации.
Чему может научить ребенка пример Евы, Ноя или Лота? Авторы этой книги рассказывают детям свыше 60 поучительных библейских историй, чьи персонажи сделали правильный или неправильный нравственный выбор. На примере этих героев дети смогут научиться отличать добро от зла, истину от лжи и брать на себя ответственность за последствия своих решений.
В конце каждой главы — специальная страничка с вопросами и заданиями для лучшего усвоения урока из библейской истории.
Помогите своему ребенку уже сегодня найти ключ к принятию правильных решений!