Ruh va tana Uyg‘unligi. (Stormi Omartian) 1 bob

Ruh va tana Uyg‘unligi. S.Omartian. 1-Qadam Audiokitob Uzbek tilida.

Книга на Узбекском языке (Kitobni to'liq tinglash) - Stormi Omartian. Audiokitob Uzbek tilida

Mavzuning jismoniy jihati ma'naviy jihatini to‘sib qo‘ymasligi va o‘quvchilar faqat o‘z tanasi haqida qayg‘urishga berilib ketmasligi uchun salomatlik haqidagi kitobni qanday yozish mumkin?

Bu savollarning hammasiga javob topdim: chin dildan Xudoni izlash va hamisha Uning rahnamoligi, donoligi va roziligini so‘rash kerak.

 

СТОРМИ ОМАРТИАН - РУҲ ВА ТАНА УЙҒУНЛИГИ

Бу китобни ажойиб дўстим ва котибам Диана Кендрикка бағишлайман. Мен унинг меҳри, доимий қўллаб–қувватлаши ва ёрдами учун ташаккур айтаман.

Ҳар доим ёнимда бўлгани, мени ва болаларимизни деб ўзини қурбон қилишга тайёр тургани, шу туфайли бу китоб дунёга келгани учун эрим Майклга алоҳида миннатдорчилигимни билдираман.

 

MUNDARIJA

Kirish va So‘zboshi

QADAM:

1) Ruhiy Xotirjamlikka Erishish

2) Ovqatlanishga To‘g‘ri Yondashish

3) Jismoniy Yuklanmani Oqilona Taqsimlash

4) Suvni Me'yorida Ichish

5) Ro‘za Tutish Va Ibodat Qilish Amaliyoti

6) Toza Havo Va Quyoshda Qoling

7) To‘laqonli Dam Olish

8) Buni Amalda Qanday Bajarish Mumkin

 

Руҳ  ва  тана  Уйғунлиги. Сторми Омартиан. Аудиокитоб Узбек тилида

Мавзунинг жисмоний жиҳати маънавий жиҳатини тўсиб қўймаслиги ва ўқувчилар фақат ўз танаси ҳақида қайғуришга берилиб кетмаслиги учун саломатлик ҳақидаги китобни қандай ёзиш мумкин?

Бу саволларнинг ҳаммасига жавоб топдим: чин дилдан Худони излаш ва ҳамиша Унинг раҳнамолиги, донолиги ва розилигини сўраш керак.


 

Книга на узбекском языке - Гармония души и тела

Автор: Сторми Омартиан

В своей новой книге Сторми Омартиан предлагает семь шагов к обретению внешней и внутренней красоты, душевному и физическому здоровью. Вы узнаете, как жить без стрессов, как научиться правильно питаться, как сделать физические упражнения неотъемлемой частью своей жизни, как получать радость и удовольствие от молитвы и поста и многое другое.

 

Оглавление:

Предисловие и Введение

Глава 1. Шаг первый: обретение душевного покоя

Глава 2. Шаг второй: правильный подход к питанию

Глава 3. Шаг третий: разумное распределение физической нагрузки

Глава 4. Шаг четвертый: нормированное потребление воды

Глава 5. Шаг пятый: практика поста и молитвы

Глава 6. Шаг шестой: пребывание на свежем воздухе и солнце

Глава 7. Шаг седьмой: полноценный отдых

Глава 8. Как осуществить это на практике

 

Сторми Омартиан - Руҳ  ва  тана  Уйғунлиги Аудиокитоб Узбек тилида

www.kitobook.com/kitoblar/category/book/kutubxona/972/0/

Аудио Кутубхона: @audio_kito_bot (telegram)


БИРИНЧИ ҚАДАМ: РУҲИЙ ХОТИРЖАМЛИККА ЭРИШИШ

Шундай сарлавҳа остида китобни бошлай туриб, қандай таваккал қилаётганимни биламан. Балки сизлардан кимдир китобни ёпиб қўйиб, шундай деб қолар: «Бунинг соғлиққа нима алоқаси бор?» Балки кимдир бу бобга кўз югуртириб чиқиб, овқатланишга тўғри ёндашув, жисмоний юкланмани тўғри тақсимлаш ҳақида сўз юритилган кейинги саҳифаларини ўқишга тутинар. Лекин мен шу мавзуга бағишланган яхлит меҳнат ҳақида ўйлаганман ва мустаҳкам соғлиқ сари руҳий хотиржамликка эришишдан бошқа муҳим қадамни кўрмаяпман, бусиз ҳар қандай жисмоний машқлар ва дунёдаги энг яхши парҳезлар ҳеч нарсага айланиб қолаверади.

Шифокорларнинг фикрича, ҳамма касалликларнинг 95%ини тушкунлик келтириб чиқаради. Ҳатто касаллик тушкунликнинг бевосита оқибати бўлмаганда ҳам, у тушкунлик билан бевосита ёки билвосита боғлиқ: ҳаммамиз одамлар, масалан, яқин кишисининг ўлими ёки никоҳ бекор қилинишидан кейинги сиқилишлардан қандай касал бўлиб қолганликларини кўрганмиз.

Маргарет меҳрибон она эди, лекин, орасида бир ёш фарқ билан туғилган уч фарзанди бирин–кетин уйдан кетишгач, у бўшаб қолган қуш уяси ҳиссини туя бошлади. Гарчи фарзандлари оддий турмуш тақозоси туфайли онасидан кетишган бўлишсада, у ўзини ташлаб кетилган деб ҳис қиларди.

Тез орада аёлда саратон шиши борлиги аниқланди ва охир–оқибат ўлимга олиб келди.

Жек ташаббускор, керакли ходим эди, лекин уни ишдан бўшатишганда, гарчи илгари соғлигидан шикоят қилмаган бўлса ҳам, унда юрак хуружи содир бўлди. Бу ҳолатдан сўнг, у ўзини ҳеч кимга керак эмасдек, ҳаёти тугагандек ҳис қилди. Бироқ Жек ҳаракат қила бошлади ва тезда уйини сотиб, кичик бир фермага кўчиб ўтди; у фермада сабзавотлар етиштира бошлади ва бошқа фермерларга чорва кўпайтиришда ёрдам берди. Ҳозир бу эркак фаол, тўлақонли ҳаёт кечирмоқда. Унинг ҳаёти мустаҳкам соғлиққа эга бўлган, муваффақиятли одам ҳаётидир.

Маргаретдан фарқли равишда, Жек тушкунликнинг биринчи аломатларини сезиши биланоқ ҳаракат қила бошлади ва у юрак хуружини келтириб чиқарган тушкунли вазиятдан чиқиш йўлини топа олди.

 

Тушкунликнинг икки тури

Тушкунлик бу – ақлимиз, қалбимиз ва танамизнинг ташқи ҳолатларга акс–садо беришидир. Тушкунлик таъсирининг кучи бизга нима бўлиши билан эмас, балки содир бўлган ҳодисага бизнинг акс–таъсиримиз билан ўлчанишини ҳар доим унутиб қўямиз. Бир ҳолат қайсидир кунлари ғазабингизни қўзғаши ва сиқилишга олиб келиши, бошқа кунлари эса сизни умуман ташвишлантирмаслигини сезганмисиз? Ҳаммаси биз тушкунликка қанчалик тайёрланганимизга боғлиқ. Баъзан бизга ёғилган зарбадан ўзимизни ўнглай олмай қолишимиз учун арзимас майда–чуйдалар етарли бўлади.

Тушкунликнинг иккита тури бор: ижобий ва салбий. Ижобийси одам бемалол бошқара оладиган ёқимли туйғулардан келиб чиқади. Масалан, сиз ишда узоқ кутилган буюртмани ёки орзуингиздаги уйни қуриш учун қарз олдингиз ёки кутилмаганда ўзингиз яхши кўрган дўстларингиз ёхуд қариндошларингиз олдида пайдо бўлиб қолдингиз ва қувонч билан хитоб қилдингиз: «Мана мен!» Бундай вазиятлар ижобий туйғулар уйғотади, аммо ҳатто ижобий тушкунлик ҳам барибир тушкунлик ҳисобланади ва уларни эплай олиш лозим – яъни унга ўзингизни тегишлича ахлоқий ва жисмоний тайёрлашингиз зарур.

Салбий тушкунлик ҳар доим алам, қайғу, умидсизлик билан бирга рўй беради ва ўлим, никоҳни бекор қилиш каби ғамгин ҳодисалар, шунингдек, турмуш ўртоғи билан жанжаллашиб қолиш ёки қизиб турган плитадан қўлни куйдириб олиш ёхуд йўл ҳаракати қоидасини бузганлик учун жарима каби майда ноқулайликлар туфайли келиб чиқади. Бу барча вазиятларда одам ўз ҳиссиётларини назорат қилиши қийин бўлади.

Салбий тушкунликлардан қочишни биладиган одамлар, ички куч заҳирасига эга бўлишади, бу куч уларга тушкунли вазиятга кескин акс–таъсир кўрсатмасликка имкон беради ва ҳар куни ўз ҳаётига нимани киритиш ва нимани киритмасликка қарор қабул қилишларига кўмаклашади. Бундай одамлар ким эканлиги ва уларни Худо қандай яратганлигини билган ҳолда ҳаёт йўли бўйлаб ишончли қадам босишади. Ҳа, биз ўзимизда салбий туйғулар уйғотадиган ҳолатларга ҳукмимизни ўтказа олмаймиз, бироқ биз ўз туйғуларимизни ҳам, ҳолатларга акс–таъсиримизни ҳам бошқара оламиз, ўзимиз қабул қилган қарорга кўра, таъсир кўрсатамиз. Тушкунликка қизғин акс–таъсир кўрсатадиган одамлар ҳаётий ҳолатларнинг қурбонига айланишади ва кўпинча ошқозон–ичак яраси касаллиги билан ҳаётларини тугатишади.

Менинг уйимда содир бўлган вазият салбий тушкунликка ёрқин мисол бўла олади. Қайсидир вақтда бизнинг уйимизда икки ёшли боласи бор аёл яшаган эди. Менинг болаларим – олти ёшли ўғлим ва икки ёшли қизим – тарбия кўрган ва итоаткор болалар бўлиб, уйимизда ўрнатилган барча хулқ–атвор қоидаларига риоя қилишарди: улар гулқоғозларга расм солишмасди, хона ичидаги гулларни ерга ташлашмасди, менинг лаббўёғим билан гиламни бўяшмасди ва ҳожатхона қоғози ўрамини унитазга ташлашмасди. Бу қоидаларнинг ҳаммаси ҳар доим менга муҳим бўлган ва оқилона туюларди. Бироқ, бизникида меҳмон бўлиб турган аёл интизом ҳақида тушунчага эга эмасди ва ўз арзандасига бу қоидаларни бузишга рухсат берарди. Бизга гулқоғозлардаги ёзувларни ювиб ташлаш, гулдонлардаги тупроқни ердан чангютгич билан олиш, чилангарни чақиришга тўғри келган учинчи ҳафтанинг охирига келиб, мен норозилик ҳиссини туйдим ва ичимда ғазаб олови ёнди. Мен жаҳлим чиқиб ухлардим ва бутун оилам тушкунлик вазиятига тушиб қолганидан қутурган ҳолда уйғонардим.

Ана шунда гап нимадалигини англаб етдим: мен вазият ва ҳолатларнинг “бахтсиз қурбони бўлишимга” ва уларни назорат қилишдан маҳрум бўлишимга имкон бериб қўйгандим. Мен ҳамма учун “ўзимизнинг одам” бўлиш ва шундай деб мени қабул қилишларида давом этардим. Исо Масиҳ ҳеч қачон “ўз одами” бўлишга ҳаракат қилмаган ва ҳеч қачон ҳаммага ёқишга уринмаган. Йўқ, У ҳақиқатни айтган ва ҳамиша тўғри бўлган ишни қилган.

Шунда мен ўзимга савол бердим: «Бу вазиятнинг асл маъноси нимада?» Ҳақиқат шундан иборат эдики, биз ўрнатган хулқ–атвор қоидалари оиламизнинг барча аъзоларига тинчлик ва хотиржамликни кафолатларди ва биз эрим билан бирга, уй хўжайинлари сифатида, бу қоидалар бажарилишини тинмай кузатиб борардик.

Мен бизникида меҳмон бўлган аёлнинг ёнига келдим ва бошидаёқ уйимизда ўрнатилган қоидалар билан уни таништирмаганим учун узр сўрадим. Бегона одам бу қоидалар мавжудлигини билади, деб ўйлаганим менинг хатоим эди. Мен хушмуомалалик билан меҳмонни, агар у ўз ўғлини бу қоидаларнинг барчасини бажаришга мажбур қилмаса, эрим иккаламиз шундай қилишимизга тўғри келиши ҳақида огоҳлатирдим. Ўша пайтдан бошлаб, бола гулқоғозларга расм чизишни ёки гиламга лаббўёқ суртишни бошлаши билан, у мендан ёки эримдан шапалоқ ейдиган бўлди, чунки боланинг хулқ–атвори онасининг назоратидан чиқиб улгурган эди. Икки кун ичида болакай шундай шапалоқлардан тахминан олтитасини олди, шундан сўнг у оддий бир доноликни тушуниб етди: ўзини тўғри тутиш керак. Уйимизда яна тинчлик ўрнатилди, менинг ғазабим ва жаҳлимга чек қўйилди, боланинг онаси ҳам енгил нафас ола бошлади. Мен кимлигим ва қандай йўл тутишим кераклигини эсимдан чиқариб юборганим туфайли, ҳаракат қилишни бошлашимдан олдин, бутун бир ой давомида оиламни азобга қўйгандим.

Мана, мен ўз тажрибамда нимани ўргандим: умумий яшаш қоидаларига эга бўлиш ва уларга риоя қилиш гуноҳ эмас; боланинг хулқ–атворини тўғрилаб туриш гуноҳ эмас. Душманлик кайфиятида бўлиб, ғазабни ичга ютиб ухлаш гуноҳ. Ҳаммага ёқиш учун, нотўғри йўл тутишга интилиш гуноҳ. Ўз уйингга меҳмонларни таклиф қилиб, улар ҳеч ким тушунтирмаган қоидаларга риоя қилмагани учун улардан ғазабланиш гуноҳ. Бошқа одамларни, ўз фикримизча, улар бажариши шарт бўлган узундан узоқ қоидалар рўйхатига амал қилиш учун ёмон кўриш гуноҳ. Тушкунли вазиятларни назорат қила олмаслик учун жабр тортиш гуноҳдир.

Биз шунга ўхшаш ҳамма вазиятларни назорат қилиб тура олмаймиз, лекин ўзимизнинг акс–таъсиримизни бошқара оламиз, тушкунликни бошқариш учун ўзимизни тушкунликка ахлоқан ва жисмонан тайёрлай оламиз.

 

Тушкунликнинг дастлабки сабаблари

Тўртта муҳим сабаб тушкунликка олиб келади:

  1. Атроф–муҳит. Сершовқин, чангли, жадал йўл ҳаракатига эга шаҳарда яшашнинг ўзиёқ тушкунликка олиб келади. Аммо рақобатчилик муҳити ва сизнинг ўзаро муносабатингиз кайфиятингизни белгилаб берадиган одамларнинг бир–биридан ажралиб қолганлиги ҳам жиддий сабаб ҳисобланади: бу ўзаро муносабатлардан келиб чиқиб, кайфиятингиз ижобий ва ишончга тўла ёки салбий ва умидсизликка тўла бўлиши мумкин.
  2. Нотўғри овқатланши. Соғлиқ учун зарарли бўлган маҳсулотларнинг мен тузган рўйхатига киритилган баъзи маҳсулотлар (қаҳва, чой, оққанд, оқ ун, туз ва бошқ.), шунингдек, кўп марта ишлов берилган ва турли хил кимёвий қўшимчаларга эга маҳсулотлар тушкунлик қўзғайди. Кейинги бобда мен бу ҳақда батафсилроқ айтиб ўтаман.
  3. Жисмоний юкланманинг тақчиллиги. Мунтазам жисмоний машғулотлар ҳатто жиддий ҳаяжонлар пайтида ҳам асабий зўриқиш олдини олади, лекин бу машғулотларнинг йўқлиги ёки етишмаслиги энг арзимас тушкунликларни ҳам кескинлаштириши ва уларнинг сизга таъсирини кучайтириши мумкин.
  4. Ҳаётий нуқтаи назар. Тушкунли вазиятни келтириб чиқарган ҳодиса эмас, балки унга сизнинг акс–таъсирингиз қанчалик муҳим эканлигини сиз энди билиб олдингиз. Кўпинча биз шубҳа, айбдорлик туйғусини, хавотир, қўрқувни ҳис қиламиз ва эҳтимол бўладиган кўнгилсизликлар ҳақидаги фикрларимиз бу кўргуликлардан кўра бизга кўпроқ зарар етказади.

 

Тушкунли вазиятни қандай аниқлаш мумкин?

Тушкунликларга бардошлиликда ҳар бир одамнинг ўз индивидуал даражаси бор. Бир хил вазиятда кимдир жаҳлини тия олмай қолади, бошқа биров эса вазминлигича қолади. Кучли ва чўзилиб кетган тушкунликлар қоннинг кимёвий таркиби ўзгаришига олиб келиши ва нафақат оғир тана касалликлари, балки индивидуал хусусиятга эга бўлган руҳий бузилишларни ҳам келтириб чиқариши мумкин. Масалан, кучи бир хил бўлган тушкунли вазиятда бировнинг қон босими ошиб кетса, бошқа бировда саратон касалликлари ривожланади.

Тушкунлик сездирмай яқинлашиши мумкин. Биз ҳеч нарсани сезмаймиз ва ҳаммаси жойида деб ўйлаймиз. Ўзингиз ва атрофдаги одамларни кузатиб, стреснинг зўриқиш, тез жаҳли чиқиш, сиқилиш, ўзини олиб қочиш, доимий чарчаш, хотира пасайиши, салбий ахборотларга қаршилик кўрсатиш даражасининг пастлиги, сабрсизлик, иштаҳа йўқолиши, уйқусизлик, тез–тез бош оғриши, арзимас баҳонага кўра йиғлаш, аллергик акс–таъсирлар, ич қотиши, мускуллардаги оғриқ ва теридаги бузилиш каби ўзига хос хусусиятларини билиб олиш муҳимдир. Бундан ҳам жиддийроқ аломатлар бор: пасайган ёки кўтарилган қон босими, вақтидан олдин қариш, қулунж, ошқозон–ичак яраси касалликлари, лимфа тугунларининг яллиғланиши, иммун тизимидаги бузилишлар, юрак хуружлари ва саратон касалликлари.

Биз қиладиган ҳамма нарса руҳиятимизга таъсир кўрсатади ва руҳий бузилишлар келтириб чиқариши мумкин. Асабий зўриқишлар у ёки бу одамнинг организми учун йўл қўйилиши мумкин бўлган даражадан ортиши билан, касаллик бошланади. Тушкунликка охирги акс–таъсир ўлим эканлигини, шунинг учун биз ҳаётимиздаги тушкунли вазиятлар таҳдид солувчи миқёсга етгунига қадар, уларни билиб олишимиз зарурлигини эсда тутиш лозим.

Сиз руҳий ва жисмоний соғлиқ сари етти қадамнинг ҳаммасини, жумладан тўғри овқатланиш ва жисмоний юкланмани тўғри тақсимлашни муваффақиятли бажара оласиз, аммо агар тушкунли вазиятларни бошқаришни ўрганмасангиз, жиддий касалликлардан қутула олмайсиз. Нима учун мустаҳкам соғлиқ сари қадамнинг биринчиси руҳий хотиржамлик эканлиги ана шу билан изоҳланади.

 

Иккита вариантдан бирини танлаш

Тушунишимча, ҳар қандай тушкунли вазиятда сиз ҳолатни ўзгартиришга уриниб, ҳаракат қиласиз ёки “ҳар қандай шароитда борига қаноат қилиш..” (қаранг: Флп. 4:11) тамойилига амал қилиб, ўз танангиз ва руҳингизни мустаҳкамлаб, бу вазият сизнинг иштирокингизсиз қачон яхши томонга ўзгаришини кутасиз.

Ўзгартириш мумкин бўлган тушкунли вазиятлар бўлади. Мисол учун, агар уйингиз катта автомобиль йўли ёки аэропорт яқинида жойлашган бўлса ва чидаб бўлмас шовқин руҳиятингизга хатарли таъсир ўтказаётган бўлса, бошқа жойга кўчиш ҳақида ўйлашингиз лозим. Океан яқинида яшаш орзусига эришган танишларим бор. Бироқ бир неча йилдан сўнг, тўлқин қирғоққа келиб урилиши шовқини туфайли уларнинг ҳаёти шундай даҳшатга айландики, улар қирғоқдан океанни томоша қилиш ва жимликдан роҳатланиш мумкин бўлган қитъанинг ичкарироғига кетишга шошилишди.

Жуда тиғиз иш жадвали ҳам тушкунлик манбаи бўлиши мумкин. Унга ўзгартириш киритишга уриниб кўринг ва шу мақсадда махсус курсдан ўтинг ёки вақтни тўғри тақсимлаш ҳақида китоб ўқинг ва шундан сўнг ўз иш жадвалингизни тўғрилаб олинг.

Агар сиз перфекционистлар тоифасига кирадиган бўлсангиз, у ҳолда сиз қилишга улгурмаган ҳамма нарса тушкунлик манбаи бўлади.

Агар сизни бошқа одам билан йўлга қўйиб бўлмаётган муносабатлар безовта қилаётган бўлса, (тўғрисини айтганда, одамлар кўп тушкунликларимизнинг манбаи ҳисобланади), бунинг устига сиз унинг яхши томонга ўзгаришга уринаётганини сезмаётган бўлсангиз, Худодан шундай деб сўранг: «Худойим, мени бу муносабатлар яхшиланадиган қилиб ўзгартира оласанми?» Оғриқлими? Қийинми? Ҳа! Биринчи бўлиб бошлаш ҳар доим осон бўлмаган. Айниқса, сиз ўша бошқа одам ўзгаришга сиздан кўра кўпроқ муҳтож деб ҳисоблаётган бўлсангиз. Бироқ бундай оғриқ ҳаётга етаклайди. Шунга ўхшаш тушкунли вазиятлардан чиқишнинг бошқа йўли касаллик ёки ўлим билан тугаши мумкин.

Ўйлаб кўринг ва тушкунлик манбаларини аниқлаб олинг. Уларни ёзиб қўйинг ва қайси ҳолларда вазиятни ўзгартира олишингизни, муаммонинг кескинлигини камайтиришни таҳлил қилишга уриниб кўринг ва дарҳол ҳаракатга тушинг. Борди–ю бунинг иложи бўлмаса, тушкунликни бартараф этиш учун ўз соғлигингизни қандай қилиб мустаҳкамлаш ҳақидаги китобларни ўқиб чиқишингиз лозим бўлади.

 

Сиз ишонадиган Зот

Руҳий хотиржамлик излар эканман, мен Шарқ тасаввуфига, афсунгарлик тажрибаларига, сайентологияга, “ижобий фикрлаш”га, ўзини ўзи гипноз қилишга, илми нужумга, нумерологияга ва трансцендентал медитацияга мурожаат қилдим. Агар руҳий хотиржамликка эришиш умидида нигоҳингизни мен бир пайтлар қаратган томонга қадайдиган бўлсангиз, унда сизни ортиқча ташвишлардан халос қиладиган баёнот беришимга ижозат этинг: БУНИНГ ҲАММАСИ БЕФОЙДА! Мутасаввиф тажрибалар ўзига тортувчи катта кучга эга бўлиб, улардан баъзилари ҳатто қандайдир муддат ёрдам ҳам беради, лекин бу тажрибаларнинг узоқ муддатли ҳаётий кучи йўқ ва амалда уларнинг ҳаммаси соғлиқ учун зарарли. Бу тажрибаларнинг ҳаммаси сиз қиладиган (ёки қилмайдиган) нарсаларга асосланади. Аммо руҳий олам ҳақида гап кетганда – бу ерда ёки мангуликда, – сиз ишонадиган Зот ҳаммасидан муҳим бўлиб қолади. Асл тинчлик Исо Масиҳ орқали Худо билан тўғри ўзаро алоқалардан ва сизнинг қалбингиздан Муқаддас Руҳ қанчалик жой олганидан келиб чиқади. Қолган ҳаммаси – уйдирма! Қалбингизда яшаётган Муқаддас Руҳ бошқа ҳаммасидан кўра кўпроқ юрагингизни хотиржамлик билан тўлдиради. Соғлиқ ва гўзаллик айнан шундан бошланади. Ҳаётнинг барча соҳаларида муваффақиятга эришиш учун сизга Худо билан чуқур, севгига тўла муносабатлар зарур.

 

«…Эрта саҳардан Сени излайман…»

Ўзинг танимайдиган шахс билан мулоқот қилиш қийин, лекин бошқа томондан у билан мулоқот қилмас экансан, уни била олмайсан. Яқин дўстингиз билан мулоқотда шундай бўлади–ку: бегона одамлар орасида у билан иккингиз ёлғиз қолгандагидек ошкора гаплаша олмайсиз. Худо билан мулоқот қилиш ҳақида ҳам худди шундай дейиш мумкин. Фақат ҳар куни, сиз ва У яқин мулоқотда бўлганингиздагина – Худони таниш мумкин. Бу умуман жамоатда, оила даврасида ёки ибодат қилувчилар гуруҳида ибодат қилиш дегани эмас. Бунинг ҳаммаси яхши, албатта, аммо бу сизнинг Худо билан яккама–якка мулоқотда бўлишингизнинг ўрнини боса олмайди.

Ибодат орқали сиз Худо билан мулоқотда бўласиз ва Унинг иродасини билиб оласиз. У билан ёлғиз ҳолда қанчалик кўп мулоқотда бўлсангиз, Унинг овозини шунчалик яхшироқ эшита бошлайсиз, бу овоз сизни ташқи олам ташвишлари орасида тўғри йўналтириб туради ва бошлаб боради. Худо билан ҳар куни эрталаб мулоқотда бўлиш сизни кучли қилади ва қалбингизни руҳий хотиржамликка тўлдиради, бу руҳий хотиржамлик кун бўйи сизни тарк этмайди. Шу боис, атрофингизда ҳукмрон бўлган алғов–далғовларга қарамай, сиз хотиржамликда бўласиз.

Ибодат амалий кучга эга. Ибодатларингиз ҳар доим эшитилади ва ҳамиша керакли ҳаракатни келтириб чиқаради, чунки ҳар сафар ибодат қилаётганингизда, нимадир ўзгариб боради. Баъзи одамлардан мен қуйидаги изҳорни эшитганман: «Агар Худо ҳамма нарсани биладиган бўлса, демак менинг муҳтожликларим унга маълум, шундай экан, ундан сўраб нима қиламан». Бироқ Худо бизга мустақил равишда қарор қабул қилиш эркинлигини берган. Биринчи қадамни биз қўямиз, шундан сўнг биз ҳеч нарсадан ташвиш тормаслигимиз лозимлигини айтиб, Худо қаршимизга чиқади. Фақат бизда Унга илтимос билан мурожаат қилиш эҳтиёжимиз бўлиши зарур.

Довуд шундай деб илтижо қилганди: «Эй Эгам! Тонг чоғи овозимни эшитасан…» (Заб. 5:4) ва яна шундай деганди: «…Эрта саҳардан Сени излайман…» (Заб. 62:2). Исо Масиҳ ҳам эрта тонгда туриб, ибодат қилиш учун кимсасиз жойга кетарди. Агар биз эрталабки ибодатимизда Худони излаш имконини қўлдан чиқарсак, кўпинча кундуз куни У билан мулоқот учун вақт топишга уринишларимиз натижасиз бўлиб қолади. Мен одамлар билан мулоқотга киришишдан олдин Худо билан мулоқот бўлиши зарур деган гапни эшитганман. Бу нақадар тўғри! Ибодат бизга донолик беради, қалбимизни хотиржам қилади, ақлимизни ёриштиради. Ибодатсиз, Худо билан мулоқот қилмасдан, эрталаб уйдан югуриб чиқарканмиз, биз ўзимизни заиф ҳолатга солиб қўямиз. Токи ўз кунингизни бошлай туриб, ҳамма нарсани бошқариб турувчи Зот билан мулоқот қилар экансиз, амалда ҳаётингиз назоратдан чиқиб кетиши эҳтимолини бартараф этган бўласиз.

Кўп одамлар учун Худо билан ёлғиз қолиш беихтиёр ҳаракат ҳисобланмайди. У билан мулоқотда бўлиш вақтини режалаштириб олиш зарур. Агар бу бандни ўз ёндафтарингизга киритиб қўйиш зарур бўлса, шундай қилинг! Келинг, аввалига Худо билан мулоқот учун вақтингиз 15 дақиқадан кўп бўлмасин, лекин кейинчалик, сиз ибодатга бошқа муҳим ишларга ажратганчалик вақт ажратишингиз зарур. Баъзи одамлар ибодат пайтида Худо билан ишончли мулоқотга кераклича аҳамият беришмайди ва шундай дейишади: «Буни ҳар куни қилиш аслида унчалик мажбурий эмас». Аммо агар ҳар бир кунингиз жадвалида бундай мулоқот учун вақт ажратилган бўлса, сиз ўз шерикларингизга шундай дейишингиз мумкин: «Кечирасиз, учрашувимиз соат етти яримга белгиланганди. Биз уни соат саккизга кўчира олмаймизми?» Агар эрталаблари ибодат қилишга имконингиз бўлмаса, буни ўзингиз учун қулай бўлган ҳар қандай вақтда қилинг. Асосийси, Худо билан ибодат орқали мулоқот қилиш ҳаётингизнинг муҳим қисмига айлансин.

Ибодат учун сизга на телевизор ёки телефон, на китоблар ёки журналлар, на дўстларингиз ёки оила аъзоларингиз халақит бермайдиган тинч, осуда жойни танлаб олиш лозим. Фақат сиз ва Худо. Агар ваннахона сиз сажда қила оладиган уйдаги ягона жой бўлса, буни ўша ерда амалга оширинг. Худо сизнинг қалбингизга қарайди, атрофингиздаги ҳолатга эмас. Агар сиз ибодат учун уйқудан олдин ёки ҳамма яқинларингиз ухлаётган тонгдан бошқа вақт топа олмаётган бўлсангиз, демак айнан шу вақт сизнинг ибодат орқали Худо билан мулоқот қилиш вақтингиздир. Агар ибодат қилмасангиз, ҳаётингиз аста–секин маъносини йўқотиб боради ва руҳингиз қобиғи энг кичик зарбадан ҳам ёрилиб кетадиган тухумга ўхшаб қолади.

Ибодат учун ўзингиз билан Муқаддас Китоб, қоғоз ва қалам олиб олинг, булар Худо сиз билан гаплаша бошлаганида Унинг сўзларини ёзиб олишингиз учун керак бўлади. Агар Худо Муқаддас Китоб орқали сизга ниманидир очса ёки бирор муҳим нарсани эслатса, ибодат қилиш жойингизни тарк этиш ва қалам излаб қолишингиз керак эмас. Бир гал шундай қилмоқчи бўлганим мана нимага олиб келганди. Мен орқага қайтишга жуда шошилгандим, аммо кўзимга итимиз чайнаб ташлаган газета келиб урилди. Газетани чиқинди челагига ташлашга шошиларканман, шу пайт челакни чиқинди йиғувчи келгунича чиқариб қўйишим зарурлигини эслаб қолдим. Бўш челак билан қайтиб уйга кирганимда, телефон жиринглаб қолди ва мен қўнғироққа жавоб беришимга тўғри келди. Бунга нақд 15 дақиқа кетди, шудан сўнг чақалоғим уйғониб қолди ва эмизишимга тўғри келди. Алвидо ибодат, ташвишлар бошланди. Мана шунинг учун ҳам сизга ҳеч ким халақит қилмайдиган, кимсасиз жойда ибодат қилиш муҳим.

Худога яқинлашинг, Унга юрагингизни очинг ва Унга ҳамма ташвишларингиз ва хавотирларингизни беринг. Ўз умидларингиз, омадсизликларингиз, умидсизликларингиз ва сирларингизни Унга сўзлаб беринг. Баъзан тўлиқ халос бўлиш дарҳол келади. Худо сизни билиши ва қандай бўлсангиз, шундайлигингизча қабул қилишини эсда тутинг. Худо билан худди яқин дўстингиз ёки ўзингиз ишонадиган одам билан гаплашгандек суҳбатлашинг, лекин жавоб қилиши учун Унга вақт беришни унутманг. Унга келаётган кун ҳақидаги барча режаларингизни сўйлаб беринг ва Ундан марҳамат сўранг. Сиз Худога нима беришингиздан қатъий назар, У буни сизга ўн баробар қилиб қайтаради. Бу сизнинг Худо билан ибодат орқали мулоқот вақтингизга ҳам тааллуқли. Тонгда У билан мулоқотга 15–20 дақиқа сарфлар экансиз, кун бўйи Унинг ёрдамига эга бўласиз ва энг муҳим ишларингизни муваффақиятли бажарасиз, боз устига, буларнинг ҳаммасини хотиржам, тинч, ички зўриқишдан ҳоли тарзда амалга оширасиз. Худо билан ёлғиз вақт ўтказишга ўзингизни ўргатар экансиз, ўзингизда интизомлиликни тарбиялайсиз ва амалда ўз ҳаётингизни маънога тўлдирасиз. Агар сиз ўзингизни ҳориган ва фаол бўлмаган ҳолда ҳис этар экансиз, демак, Худо билан мулоқотингизни ҳам шундай деб номлаш мумкин.

Ўзингиз учун қадрли бўлган ҳамма одамлар (фарзандларингиз, эрингиз, қўшнилар ва бошқ.) учун ибодат қилишни унутманг. Сизнинг руҳий хотиржамлигингиз Худо уларнинг ҳаётига қандай таъсир ўтказишига боғлиқ.

Сизга ҳеч нарса содир бўлмаётгандек, ибодатингиз бемаъни машғулотдек бўлиб туюладиган кунлар бўлади. Бироқ бу нотўғри. Бундай лаҳзаларда руҳингиз чўкмаслиги керак. Нимадир ҳар доим бўлиб туради. Сиз хотиржамликка эга бўласиз ва ибодат орқали муаммоларингиз юзага келгунига қадар уларни ҳал қиладиган Худо билан мулоқотингиз вақтида тушкунликдан ҳоли бўласиз. Худо билан ёлғиз ўтказган вақтингиз соғлигингиз учун муҳимдир. Бунга менсимай қараманг.

 

Ҳар куни тавба қилиш

Худодан ҳеч нарсани яширманг, унга барча сирларингизни ишонинг. Ўта ҳалол бўлинг, токи ҳатто иқрорларингиз ҳар доим жамоатдаги истиғфор айтишни эслатсин. Ҳар куни Худога истиғфор келтиринг ва Унга қалбингиздаги нарсаларни сўзлаб беринг. Бошқача қилиб айтганда, сизга ҲАР КУНИ ТАВБА ҚИЛИШ зарур! Ўзингиз ибодат қилган хонадан Худо олдида тоза бўлиб чиқинг ва шайтон сизни айбингизни тан олишингиз билан заифлаштиришига имкон берманг. Ҳамма нарсани Худо олдида ошкор қилар экансиз, сиз бу туйғудан осон қутула оласиз. Гап сизга ва сизнинг юрагингизга тааллуқли бўлганида, муросага бориш ёки иккиюзламачилик қилиш мумкин эмас.

«Текшириб кўр мени, эй Худо, юрагимни бил...< >...менинг бирон қабиҳлигим бормикан?…» (Заб. 138:23–24). Агар сиз руҳингизни ҳар кунги тозалашлардан бўйин товласангиз, жарроҳ хонасига тушиб қолиш таваккалига ўзингизни маҳкум этасиз. Эсда тутинг: Худо қонунларни Ўзи учун эмас, балки бизлар учун ўрнатди. Гуноҳларга тавба қилиш ҳақиқатни биладиган Унинг учун эмас. Бу сиз учундир! Ўйлаб кўринг: иблис сизга учи заҳарли найзалар отмоқчи, аммо сиз Худога итоаткор бўлсангиз, бу найзалар сизнинг танангизга қадала олмайди, чунки сиз Худонинг ҳимояси остидасиз. Токи итоатсизликда яшар экансиз ва Худо билан муносабатларингизни нотўғри йўлга қўяр экансиз, сиз ўзингизни илоҳий ҳимоядан маҳрум этасиз. Агар сиз ёмон иш қилсангиз ва ўз гуноҳингизга тавба қилмасангиз, шайтон бу ҳимоядан маҳрум соҳага ўзининг найзасини санчади, бу найзанинг учи айбингизни англаш билан заҳарланган. У сизга шундай найзалардан бир нечтасини отганида, сиз эркин ҳаракат қилиш қобилиятини йўқотасиз, чунки ўзингизда бу юкнинг оғирлигини ҳис қиласиз. Гуноҳингиз қандай бўлишидан қатъий назар, ўзингизга айб юкини ортиб олманг. Бу соғлигингизга зарар келтиради. Шайтон сизнинг юрагингизга ўз найзаларининг заҳарланган учини қадайдиган жойни излаб топишига имкон берманг. Ўзимизни қораламасак, иблиснинг ҳужумларидан ҳимоялана оламиз ва руҳимиз тинч ҳолда яшаймиз.

 

“Шон–шараф либоси”га бурканмоқ

Бугунги кунда ташқи кўринишнинг шахсий хусусиятларини ифодалаб туриши учун кийим рангини танлаш оммавий тус олган. Ростдан ҳам, одам қандай ўзгаришини, муваффақиятли танланган кийим рангидан унинг кўзлари анча ифодали бўлиб кетишини, юз ранги анча тозаришини, сочлари чиройли ялтирашини кўриб ҳайратга тушасан. Лекин ҳаммага мос келадиган битта турфа рангли кийим бор бўлиб, бу – Худони улуғлашдир. Мен “маъюс руҳ ўрнига” (қаранг: Иш. 61:3) бериладиган “шон–шараф либоси” гўзаллаштирмаган бирорта ҳам эркак ёки аёлни кўрмаганман. Худони улуғлаш ҳаётимизда Унинг иштирокини акс эттиради, ҳамда бу бизни ва бизнинг ҳолатларимизни ўзгартириб юборади. Шу сабабдан, Худони улуғлашга ва Унга сажда қилишга қанча кўп вақт ажратсангиз, Муқаддас Руҳга шунчалик тўлиб бораверасиз. Бир сафар диққатимни қизиқарли таъриф тортганди: «Худога сажда қилиш бу – Худони яхши кўрган юраклар Унинг бизга бўлган севгисига берган жавобдир».

Худони улуғлаш асабий зўриқишни бартараф қилади, чунки улуғлаш сизнинг ҳаётингизга Худони киритади ва олдингизда сиз ўз кучингизга ишониб қиладиган ишларни бажарганингиздан кўра тез ва муваффақиятлироқ бажаришингиз учун имконият очиб беради. Бу тўғри – ўзига ишонишдан халос бўлиш Худонинг ёрдамига ишонишга эришиш билан бир хилдир. Агар ўз истеъдодингизга шубҳа қилсангиз ёки ўз қобилиятларингиздан норози бўлсангиз, ибодат чоғида Худога мурожаат қилинг ва Унга шараф айтишни бошланг. У сизга муҳтож бўлган ҳамма нарсангизни беради ва руҳингизни мустаҳкамлайди.

Миннатдор бўлиш маҳоратида сизнинг ҳаётга бўлган муносабатингиз намоён бўлади. Ҳар куни Худога шукр айтиш учун сабаб топиш норозили билдиришдан кўра осонроқ эмас. Ҳар тонг тўшакдан турар экансиз, қаршингизда шундай танлов намоён бўлади. Балки сиз “Мана олдинда яна бир хунук кун турибди, ёмғир ёғаяпти, болалар ақлдан оздираяпти, эрим ҳали ҳам ҳашаротлардан ҳимоя қиладиган тўрни илмаяпти, у мени умуман эшитмаётганлигига ишончим комил, бу ерда ҳеч ким қадримга етмайди. Буларнинг ҳаммаси менга нега керак?» деган фикр билан уйғонаётгандирсиз. Кейин эса эрингиз ишга кета туриб, сизга “Ҳозирча, азизам, хайрли кун тилайман” деб айтса, тўсатдан унинг ортидан бақириб қолаётгандирсиз: «Сенинг тилакларингга муҳтож эмасман!». Шу билан кайфиятингиз кун бўйи бузилади.

Эрталаб уйғонгач “Эгамиз яратган кундир бу” ва мен “шод бўлиб, севиниш” учун ҳамма нарсани қиламан (қаранг.: Заб. 117:24), деб айтиш қанчалик ёқимли бўлган бўларди. Шундан сўнг Худони қандай Зот эканлиги ва У нималар қилгани учун шарафланг. У бугун сизнинг ёнингизда эканлиги учун, ҳаётингиздаги ҳар қандай муҳим ва арзимас ҳодисалар учун Ундан миннатдор бўлинг, масалан шундай денг: «Жуда кечикаётганимда, машинамни тўхтаб туриш жойига қўяётганимда, кийимларни киёвий тозалаш жойининг олдида бўш ўрин топилгани учун ўзингга шукр, Худойим. Онам билан очиқча суҳбатимиз бўлиб ўтгани учун Ўзингга ҳамду–санолар бўлсин. Цемент ортилган юк машинаси қизил чироқда йўлга чиқиб кетганида мени ҳимоя қилиб қолганинг учун Ўзингга шукрлар айтаман. Худойим, Мэттью мактабда яхшироқ ўқий бошлагани учун Сендан миннатдорман; Ота, ўтган тунда яхши ухлаганим учун Ўзингга шукр». Кунни Худога ҳамду–сано айтиш билан бошлагач, юрагингизни миннатдорчиликка тўлдирасиз ва кутилмаганда душга тушаётиб хиргойи бошлаганингизни, эрингизга табассум ҳадя этаётганингизни, фарзанд билан сабрли суҳбат қилаётганингизни, телефонда мулойим гаплашаётганингизни ва кечаси заррача ҳам асабий зўриқишни ҳис этмаётганингизни сезиб қоласиз. Бунинг ҳаммасига сабаб, кун бошланишида қарор қабул қилдингиз: ўлим ўрнига ҳаётни танлаш қарори.

Ҳар сафар вазият назоратингиз остидан чиқиб кетаётгани ва кайфиятингиз бузилаётганини пайқаганингизда, Худони улуғлашни бошланг. Агар миннатдорчилик учун баҳона топа олмайдиган даражадаги тунд кайфиятда бўлсангиз, ҳеч бўлмаганда фикрлаш ва нафас олишга қодир эканлигингиз учун Унга шукрона айтинг. Бирор нарсадан бошланг! Худонинг хоҳиш–иродаси сизни тушкунликка тушмайдиган, Унга сажда қиладиган ва Уни улуғлайдиган ҳолда кўришдир. Худога ҳамду–санолар айтиш камдан–кам учрайдиган ҳодиса эмас, балки турмуш тарзига айланиши керак.

Ҳамиша ўзи ҳақда ўйлаш – асаб бузилиши аломати бўлиб, руҳий касалликлар шифохоналари ана шундай йўл тутган одамлар билан тўлиб кетган. Ўзига синчковлик билан тикилган ва “Мениг ишларим қандай? Мен умум эътироф этган андазаларга мос келаманми?” деб сўрашдан ҳали ҳеч ким соғломроқ бўлиб кетган эмас. Ҳозирги кунда ўзини эътибор маркази қилиб олган авлод майдонга келган. Бу авлоднинг кўп вакиллари чиройли тана тузилишига эга, лекин уларнинг онги алғов–далғов, руҳларида эса салбий ҳиссиётлар мавжуд. Тушкунликка йўл қўймаслик учун, ўз танаси, руҳи ва қалби ўртасидаги мувозанатга интилиш ва ўз шахси ҳақида асабийларча ҳаддан ортиқ қайғуришдан воз кечиш зарур. Ўзининг барча ташқи ҳолатларини Худога билдириш маҳорати – руҳий саломатлик сари ажойиб, ижобий йўлдир. Худога ҳамду–сано айтиш худбинликка қарши энг яхши доридир. Ўзингиздан чалғинг ва бутун диққатингизни Худога жамланг. Баъзи одамлар ибодат пайтида Худони улуғлаб, қўлларини тепага кўтаришади, бу билан худди фоний дунёдаги барча нарсаларни унутиб, руҳи осмонларга кўтарилаётганини тушунтираётгандек бўлишади..

Ҳар бир кун янги ниманингдир бошланиши. «…Мана, Мен ҳаммасини янги қилиб яратяпман!...» (Ваҳий 21:5). Худонинг раҳм–шафқати асло тугамайди. «Ҳар тонг улар янгиланади…» (Марсия 3:23). Агар кунингизни сизни яхши кўрувчи Отадан бошласангиз, кун бўйи қувноқ, шодон, ҳаракатчан, ўзидан қониққан, чиройли бўлиб юрасиз. Бу билан сиз ўз соғлигингиз ва ҳаётнинг барча соҳаларидаги хотиржамлигингизга пойдевор қўясиз.

 

Ақлингизни нима озиқлантираяпти?

Қандай китоблар ва журналлар ўқияпсиз? Бирор нарса ўрганиш учун ўқишга вақт ажратасизми ёки шунчаки ҳордиқ чиқариш учунми? Мутолаадан сўнг янги куч қўшилганини сезасизми ёки чарчоқ, сиқилиш, зерикишни ҳис қилиб, айбдорлик ҳиссидан азобланасизми? Қандай мусиқа тинглайсиз? У руҳингизни кўтарадими ёки хавотирга, эгоцентризм, хасислик ва зўравонлик нафаси билан тўлдирадими? Қандай фильмлар ва телекўрсатувлар кўрасиз? Балки ҳаётингизга бемаъно тус берадиган телевизорингиз куну тун ишлаётгандир? Худо сизга мурожаат қилганида телевизор шовқини орасида сиз Унинг сокин овозини эшита оласизми?

Ўзининг “Қандай қилиб соғлиқни мустаҳкамлаш мумкин?” китобида доктор Тед Чандлер ҳар куни телевизор қаршисида 4 соатдан ортиқ ўтирадиган одамлар “ҳар куни 2 соат телевизор кўрадиганларга қараганда, кўпроқ қўрқувларга берилгани, кўпроқ хавотирдалиги ва шубҳаланувчи” эканлигини айтган». Иккинчи марта ҳомиладорлигим вақтида бу сўзларнинг ҳақиқатга тўғри келишига ишонч ҳосил қилганман. Эрталаблари ўзимни шунчалик ёмон ҳис қилардимки, тўрт ёшли ўғлимни бир неча соат давомида телевизор қаршисида қолдиришга мажбур бўлардим, одатда мен бундай йўл тутмаган бўлардим. Кристоферда бошланган тунги қўрқишларнинг сабаби оиламизда икккинчи фарзанднинг пайдо бўлишидан ва шу орқали у ўз ҳуқуқларининг камситилишидан хавотирланмоқда, деган қарорга келгандим. Эрталабки ҳолсизлигим ўтиб кетганида, телевизор ўз ўрнини ўйинчоқларга бўшатиб берди ва ўғлимнинг тунги қўрқишлари барҳам топди. Зангори экран бир муддат энага ролини бажарган бўлсада, шунга қарамай мен телевизор қаршисида ўтириш меъёрдан ошиб кетса, оила ҳаётининг бир қисмига айланиб қолса, у қандай зарар келтиришини англадим. Тадқиқотлар кўрсатишича, “меъёрдан ортиқ бўлган телевизион кўрсатувлар” боланинг ақлини ва мустақил қарор қабул қилиш қобилиятини шу даражада фалажлаб ташлайдики, у ёмонроқ ўқий бошлайди. Кунига 3 соатдан ортиқ телевизор кўрадиган болаларда мактабдаги дарслар давомида телекўрсатувлар кўришга камроқ вақт ажратадиган бошқа болаларга нисбатан ишлаш қобилияти пасайганлиги кузатилади.

Умуман теледастурлар ва хусусан савияси паст телекўрсатувларга қизиқиш нафақат болаларга, балки катталарга ҳам бузғунчи таъсир ўтказади, гарчи мен жуда яхши телекўрсатувлар, яъни билим олишга қаратилган, кайфиятни кўтарувчи, умидворликка тўла, қувноқ, тажовузкорлик ёки аҳмоқгарчиликка шама қилмайдиганлари борлигини инкор қилмайман. “Эски, яхши вақтлар”ни соғинишни, ўзидан, ўз ҳаётидан норозилик ҳиссини келтириб чиқарадиган, янги ҳаёт, янги эр, яхшироқ уй ёки дугонасининг таниши билан муносабатларда кутилмаган бурилишлар ҳақида хаёллар уйғотадиган дастурлардан воз кечиб, жуда диққат билан дастурларни танлаб олиш лозим, деган хулосага келдим. Теледастур кўраётган вақтингизда шундай туйғуларни ҳис қилган барча ҳолатларда, дарров телевизорни ўчиринг. Сизда салбий туйғулар уйғотадиган ҳеч бир нарса Худо томонидан келмайди.

Ҳар доим ёдда тутинг: ақлингизни озиқлантираётган ҳамма нарса, хотирада муҳрланиб қолади ва гарчи баъзан эсдан чиқиб кетсада, ҳаётингизнинг бир қисмига айланади. Оддий таом баданни озиқлантиргани каби, ақл учун озиқ ҳам руҳга таъсир кўрсатади, шунинг учун, ўз танловингизда жуда синчков ва ҳушёр бўлишингиз зарур.

Бизнинг мавзуимиз, яъни руҳий хотиржамликка эришиш доирасида – биз навбатдаги ўта муҳим ҳолатга, яъни ўз қалбини ҳар куни Худонинг Каломи билан тўлдиришга яқинлашаяпмиз. Муқаддас Китоб ўқиш руҳий, жисмоний ва маънавий соғлиққа калит ҳисобланади. Худо ўз Каломида бизнинг барча саволларимизга жавоб берган.

Деярли уч минг йил олдин ёзилган Муқаддас Китоб бугунги кунда ўз долзарблигини йўқотган деган оммавий афсонани чиппакка чиқаришимга ижозат этинг. Бундай эмас! Худо ўзгармасдир, У Ўз Каломида ҳамма саволларга жавоб берувчидир.. «...Мен Эгангизман. Мен ҳеч қачон ўзгармайман!…» (Мал. 3:6). Тарихий ва амалий қадри билан бир қаторда Унинг Каломи, руҳи мангу қийматга эга бўлиб, биз ҳам одатдаги умримизда, ҳам охиратда билишимиз лозим бўлган ҳамма нарсаларни ўз ичига олган. Мен такрорлашдан чарчамайман: МУҚАДДАС КИТОБ ҲАР ДОИМ ДОЛЗАРБ, У ЭСКИРМАЙДИ.  

«Ўтлар қурийди, гуллар сўлиб қолади, Худойимизнинг каломи эса абадий туради» (Иш. 40:8).

Эскирадиган нарса Муқаддас Китобнинг баъзи бир таржималаридир. Агар сизга Муқаддас Китоб таржимларидан бири тушунарсиз бўлса, демак, қабул қилиш учун тушунарлироқ ва осонроқ бўлган бошқасини сотиб олиш керак. Агар қирол Иаковнинг Муқаддас Китоби сизда қониқиш уйғотмаса, ҳеч шубҳаланмай, New International Version (Муқаддас Китобнинг 1978 йилдаги инглизча таржимаси) ёки “Тирик Муқаддас Китоб”ни сотиб олинг. Кўплаб тадқиқотчилар, шунингдек, қавмбошилар ибодатларни тайёрлаш пайтида бу таржималарга мурожаат қилмасликлари менга маълум, лекин мени сиз ўша таржималардан ибодат чоғида фойдаланиш ёки фойдаланмаслигингиз қизиқтирмайди – руҳингиз Ҳақиқатга тўлишини жуда хоҳлайман. Агар сиз фойдаланаётган таржима юрагингизга ҳеч нарса демаётган бўлса, ўша таржимани алмаштиришга ҳаракат қилинг.

Токи нигоҳингизни Худонинг Каломига тикар экансиз, сиз учун алоҳида аҳамият ва мазмун касб этадиган оятларни ёд олинг. Токи буни сизнинг қавмбошингиз, истиғфорингизни қабул қилувчи ёки руҳоний амалга оширгунига қадар, ҳар куни уларни ичингизда такорланг. Муқадддас Руҳ сизда тирик кучни очишига имкон бергунингизга қадар, ички кўтаринкилик, ўзингизга ишонч, умид ва қувончни ҳис қилинг. Муқаддас Китобни қайта ва қайта ўқишингиз мумкин ва ҳар сафар Худо сиз билан янгича гаплашади, шунинг учун Муқаддас Китобни бир марта ўқиш ва шундай дейиш мумкин эмас: «Мана мен бу китобни ўқиб чиқдим. Кейингиси қайси бири?» Ҳар куни сиз ундан кеча олганингиздан кўра қандайдир янги нарса олишингиз мумкин. Мана шунинг учун ҳам, бугун қўлингизда ушлаб турганингиз Муқаддас Китоб сиз келаси йили ўқийдиган ёки беш йилдан сўнг ўқийдиган Муқаддас Китоб эмас. Сиз мунтазам равишда Худога яқинлашаверасиз, ҳатто буни англамаслигингиз ҳам мумкин ва ҳар куни ўзингизга Худонинг Каломини сингдириб олишингиз сизга руҳан ривожланишга имкон беради, янги ҳаётий куч ва руҳий хотиржамлик ато этади. Бу ўйлаганингиздан кўра, сиз учун муҳим бир нарсадир. Шунинг учун ҳар кунги ишларингиз жадвалида Муқаддас Китоб ўқиш учун банд ажратинг ва ўз жадвалингиздан оғишмай амал қилинг.

 

Кулиш вақти ва йиғлаш вақти

Сиз “безовталикдан ақлдан озиш” деган иборани биласизми? Бу шунчаки сўзлар эмас, ахир ростдан ҳам безовталик туфайли ақлдан озиш мумкин. Бироқ шифокорлар аксинча, самара бўлиши мумкинлигини ҳам аниқлашди: тузалиб кетишга қадар “кулиб ётиш” мумкин экан. Кулаётган одаминг қон босими меъёрга келади, мия кислород билан тўйинади ва тушкунлик ҳолати бартараф этилади, шунинг учун ҳар қандай вазиятда кулгили нарсани илғаш ёки ўз устингиздан кула олиш жуда муҳим. Ижобий ҳиссиётлар – жуда яхши дори бўлиб, кулги даволанишга кўмаклашади, чунки жисмоний ҳолат руҳнинг ҳолатига бевосита боғлиқ. Сизнинг ҳаётингизда қувониш учун сабаблар етарлими? «Шод юрак – шифобахш дори, ғам–кулфат эса жоннинг эговидир» (Ҳикмат. 17:22).

Кўзёшлар ҳам баъзан фойда бериши мумкин. Кўзёшлар одам организмига худди кулги каби таъсир қилиши далили анча қизиқарли. Тадқиқотлар давомида шу нарса аниқланганки, соғлом одамлар касалларга қараганда кўпроқ йиғлайди ва соғлигида муаммоси бор одамлар одатда кўз ёшини заифлик ёки ўзини бошқара олмаслик аломати, деб ҳисоблашади. Олимлар ташқи омиллар (масалан, кўз ёши пиёз тўғраш пайтида келса) таъсирида пайдо бўладиган кўз ёшларда туйғулар келтириб чиқарадиган кўз ёшидаги моддалар мавжуд бўлмаслигини аниқлашди.

Бундан мазкур моддалар тушкунлик таъсири остида пайдо бўлади ва организмдан фақат кўз ёшлари орқали чиқиб кетади, деган хулоса келиб чиқмайдими? Беихтиёр кўз ёшлари оқими тушкунликдан қутулишнинг мўъжизавий, соғлом ва табиий воситаси экан. Бунинг устига, кўз ёшини тийиб туриш – ўз соғлигига зарар етказиш демакдир. Шундай қилиб, агар йиғлагингиз келса, кўз ёшларингизни келтириб чиқарган сабаб қандай бўлишидан қатъий назар, йиғлаб олиш керак – бу эркакларга ҳам тааллуқли! Агар сизнинг хизмат мавқеингиз кўтарилиши чиппакка чиққан ҳолатда бошлиқ кабинетида ёки севимли жамоангиз ўйинни ютқазиб қўйган пайтда омма олдида кўз ёшларингизни тийишга тўғри келиб қолса, ваннахонада, машинада, гаражда, омборхонада ёки бирор пана жойда кўз ёш тўкиб олинг. Атрофингиздаги одамлар сизни қандай ҳолатда кўришга кўникиб қолган бўлсалар, ўша тарзда сақлашга уринишингиз, 45 ёшингизда инфаркт ёки саратон шиши орттириб олишингизга арзийдими? Исо Масиҳ мукаммал Инсон эди, аммо У ҳам йиғларди.

Ўғлим Кристофер отасининг ёнида ҳеч қачон йиғламасди. Ҳатто менга дардини айтиб йиғлаётганида ҳам, отаси келиб қолса, ўзини қўлга оларди. Бу менда хавотир уйғота бошлади, шунинг учун мен руҳшунос дугонам билан маслаҳатлашишга қарор қилдим ва у шундай деди: «Ҳойнаҳой, бунинг сабаби ўғлинг отаси йиғлаганини ҳеч қачон кўрмаганида бўлса керак». Майкл иккимиз бу вазиятни мулоҳаза қилиб кўрдик ва дугонам ҳақ эканлигини тан олдик. Гарчи эрим бошқа эркаклар одатланганидан кўра ўз ҳисларини эркинроқ намоён қилсада, ўғлимнинг олдида ҳеч қачон кўз ёшини кўрсатмасди. Аксинча, мен ҳеч қачон йиғимни тўхтатиб турмасдим, бирор кишининг борлиги мени хижолатга солмасди. Вазиятни ўзгартириш учун биз чоралар кўрдик ва Кристофер билан содир бўлган ўзгаришлардан таажжубга тушдик: у туйғуларини тийиб туришдан ҳатто отаси ёнида ҳам уларни кўз ёши орқали эркин намоён қилишга ўтди. Бу ҳолат бизнинг ҳиссий ҳаётимиз тўлақонли эканлигидан далолат бермайдими? Биз кўз ёшларимизни тийиб турганимиздан кўра, йиғлаб олишимиз зарур. Йиғи, ҳатто у салбий омиллар таъсирида келиб чиққан бўлса ҳам, танамизнинг биз ўйлаганимиздан кўра кўпроқ ижобий, соғлом акс–таъсири ҳисобланади.

 

Емирувчи туйғулар

Муқаддас Китобда қачонки биз Худонинг ҳузурига борганимизда ўзимиз айтган ҳар бир бепарво сўзимиз учун жавоб беришимиз айтиб ўтилган. Бу ҳақда ўйлашнинг ўзи қўрқинчли. Бироқ енгил–елпи сўзларимиз учун биз шу ерда ва ҳозирнинг ўзида тўлов тўлашимизга мен ишонаман. Ахир сўзлар яратувчи ва вайрон этувчи кучга эга–ку! Сўзлаётган ҳар бир гапингиз сизда ва атрофингизда ҳаёт яратади ёки ўлим келтириб чиқаради.

«Ёқимли сўз асал кабидир, жонга роҳат, суякларга малҳамдир» (Ҳикмат. 16:24). «Солиҳнинг тили – ҳаёт булоғи…» (Ҳикмат. 10:11) ва «…бузуқ тил – жоннинг ҳалокати» (Ҳикмат. 15:4). Руҳий хотиржамликка эришиш учун, сиз оғзингиздан чиқаётган сўзларни диққат билан назорат қилишингиз зарур. Ўз тилини тийишнинг ягона воситаси юракка мурожаат қилишдир. «...одамнинг дили нимага тўлиб–тошса, ўша тилига чиқади! Яхши одам юрагининг эзгулик хазинасидан яхшилик чиқаради, ёмон одам юрагининг ёмонлик хазинасидан ёмонлик чиқаради» (Мат. 12:34–35).

Болаларга, эрингизга ёки нотаниш одамга айтган сўзларингиздан афсусланишингизга тўғри келганми? Менда шундай бўлган. Албатта, сиз буни гапиришни истамаганингиз ва сўзларингизни қайтариб олишни хоҳлаётганингизни айтишингиз мумкин, аммо айтилган сўзни ортга қайтариб бўлмайди. Худо Ўз Каломи билан оламни яратди. Биз Худо сиймоси каби яратилганимиз боис, У бизга ўз сўзимиз билан ҳаёт яратадиган ижодий куч инъом этган. У ёки бу вазиятда ўлим келтирувчи сўзларни айтар эканмиз, биз атрофимизга ноуйғунлик, душманлик, ишончсизлик ва нафрат уруғини сочамиз.

Сиз ўғлингизнинг юзига қараб: “Аҳмоқ, сендан ҳеч қандай яхшилик чиқмайди”, деган сўзларни айтаётганингизда, бу билан уни, ўзингизни ва ўзаро муносабатларингизни барбод қилаётган бўлмайсизми? Моҳиятан, жумлаларни танлаётганимизда, биз ҳаёт ва ўлим ўртасида танлов қилаётган бўламиз. Агар сиз кейинчалик аччиқ афсусланадиган сўзларни айтадиган бўлсангиз, демак, юрагингиз салбий туйғуларга тўлиб бўлибди. Бу ҳолатда сизнинг дўстлигингизда адоват, алам ёки душманлик яшириниб ётган–ётмаганлигини аниқлаб олиш муҳим. Агар шундай бўлса, албатта, қалбингизни Худога очинг ва тавба қилинг, шундан сўнг эса бундай эҳтиёж пайдо бўлса, бу ҳақда яқин дўстингиз билан гаплашиб олинг.

Ғазабкорлик қотилликка ўхшашдир. Муқаддас Китобда сиз жаҳлингиз чиқишга ҳақли эмассиз, дейилмаган, лекин унда қуйидагилар таъкидланади: «Ҳатто ғазабланганингизда ҳам гуноҳ қилманг. Қуёш ботгунча жаҳлдан тушинглар. Иблисга фурсат берманглар...» (Еф. 4:26–27). Бу шуни англатадики, агар ғазаблансангиз, дарҳол ўз ғазабингизни тан олишингиз, бунинг учун Худога ва ғазабингизни чиқарган одамга тавба қилишингиз зарур. Токи салбий ҳиссиётлардан халос бўлмас экансиз, улар ўзининг емирувчи ишини бошлайди. Шунинг учун ҳамиша ўз туйғуларингизни назорат қилишга ҳаракатланинг, айниқса, улар оғзингиз орқали юрагингиздан чиқаётганида.

Барча салбий ҳиссиётлар орасида энг вайрон этувчилари – кечиришни истамаслик билан боғлиқ бўлганларидир: уларни саратон шиши каби шошмайдиган ва айёр қотилга таққослаш мумкин. Аслида юракдаги шафқатсзлик ва бу хасталик ўртасида биз ўйлаганимиздан кўра кўпроқ ўхшашлик бор. Сизни кимдир хафа қилди деб тахмин қилайлик. Сиз ўзингизга шундай дейсизми: «Мен бунинг учун уни ҳеч қачон кечирмайман»? Бундай ҳаётий нуқтаи назар, ҳойнаҳой, сизнинг соғлигингизга соғлиқ қўшмайди, жиддий сабаб бўлганида ҳам. Қоралаш ва ҳукм чиқариш – Худонинг имтиёзи, чунки барча ҳолатлар фақат Унгагина маълум. Одамлар ҳамма нарсани кўриб туриш қобилиятига эга эмас ва ҳатто ўзимиз яхши танисакда, бошқа одамни муҳокама қила олмаймиз. Кечириш оқлашни англатмаслигини эсдан чиқармаслик лозим – кечириш авваламбор сизнинг ўзингизни халос этади. Ўз умрингиз кунларини қисқартирманг ва ҳаётингизни кечиришни истамаслик билан мураккаблаштирманг. Ҳаётингизнинг ҳар бир куни кечириш билан тўлсин. Ғазабдан халос бўлиш учун ўзингизга шундай савол бериш фойдали: «Мен нимани танлайман: кечириш ва руҳий хотиржамликними ёки шафқатсизлик ва саратонними?» Бу саволга жавоб излаш тўғри қарор қабул қилишга кўмаклашади.

 

Жароҳатланган қалблар

Баъзиларимизда болаликда бошдан ўтказилган руҳий жароҳат туфайли шаклланган комплекслар бор. Катта бўлганимиздан кейин кутилмаганда ўзимизни яхши кўрмаслигимиз ва бошқа одамларни ҳам яхши кўра олмаслигимизни билиб қоламиз. Бунинг сабаби бизга етказилган чуқур руҳий жароҳатлардир.

Ҳамма одамларда қайсидир даражада қисиниш комплекси бор, лекин баъзиларда у жуда кучли ифодаланган. Худо биз учун бундай нарсаларни мўлжаллаб қўймаган. У бизларни ҳамма томондан тўлақонли шахслар қилиб яратган бўлиб, биз шундай шахс бўла олишимизга ишонаман. Ўзимдаги қисиниш комплексини қандай қилиб енга олганим ҳақида батафсил айтиб ўтирмайман, лекин шуни тасдиқлайман: Худо менинг майиб бўлган, жароҳатланган руҳимни даволади ва У сизни ҳам даволай олишини биламан. Ахир у бировни алоҳида ажратиб Ўзига яқин олмайди–ку. Худо Уни излаётганларнинг ҳаммасига жавоб қилади. Бироқ мен ҳеч қачон ўз кучим билан руҳий даволанишга эриша олмасдим, бу менда дарҳол рўй бермаган. Менинг яхши жамоатим, ажойиб қавмбошим ва тўла тузалиб кетмагунимча ёнимда бўлган энг яхши маслаҳатчиларим бор эди. Агар сизда чуқур руҳий жароҳат бўлса, демак, малакали масиҳий маслаҳатчисиз, жамоат қавмбошисиз ва психотерапевтсиз тузалиб кета олмайсиз. Ишонч билан айта оламанки, бу дунёда ўз саволларингизга жавоб топа олмайсиз. Гарчи дунёвий руҳшунослар ва психиатрлар учун мен Худодан миннатдор бўлсамда, барибир битта Нажоткор бор бўлиб, Унинг исми – Исо Масиҳдир. Мана шунинг учун ҳам бошқа Юпатувчини биладиган одамларга мурожаат қилиш муҳим ўрин тутади. Токи сизга етказилган руҳий жароҳатнинг оқибатларидан тўла қутулиб олмагунингизча, таслим бўлманг.

 

Худо сизни қандай яратган бўлса, шундайлигингизча қолинг

Яқинда мен кўчада ташқи кўриниши эътиборимни тортган бир чолни учратиб қолдим. У ифлос ҳолатда, кийимлари йиртилган бўлиб, букчайганча бадбўй ҳид таратаётган латта–путталар ортилган аравачани судраб борарди, тушунишимча, бу унинг бор мулки эди. У ўз кўч–кўронини ўзи билан олиб юрадиган дайдилардан бири эди. У мендан 25 цент сўради. Мен унга «Сэр, менда 25 цент йўқ, лекин сизга бермоқчи бўлган 20 долларим бор» дедим. Чол қалтираган қўлари билан бу қоғоз пулни олди ва уни ўпди. Кўзлари ёшга тўлиб шундай деди: «О, сиздан миннатдорман, сиздан миннатдорман» – ва тезда узоқлашиб кетди. Уни уйимга таклиф қилмоқчи, ваннага тушишини тавсия қилмоқчи, уни тоза тўшакка ётқизмоқчи, унга яхши иш топиб бермоқчи ва Исо Масиҳ билан таништирмоқчи бўлганмни сизга айтмоқчи эдим, аммо бундай бўлмади. Шунга қарамай, бу одам менинг юрагимда қолди ва унинг учун ибодат қилаётганимда ўткир оғриқ аъзойи баданимни қамраб олди – бу илгари ҳам ҳеч қачон Худо уларни нима учун яратганини тушунмаган одамларни кўрганимда бошдан кечирадиганим ўша оғриқ эди. Ҳойнаҳой, мендаги оғриқ – Отамиз Ўз ўғиллари ёки қизлари учун мўлжаллаган ҳаёти бузилган ва аянчли бўлиб қолганда уларга қараганидаги оғриқнинг майда бир зарраси бўлса керак, холос. Худо ўша қарияни ҳозирги аҳволда яратган эмас. Худди ҳар биримизга берилгани каби, Худо ўша кўча дайдисига ҳам унинг ҳаётига мазмун касб этадиган инъомлар берган, лекин чол Унинг ниятини тушунмаган. Менимча, орамиздаги кўпчилигимиз ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин. Биз Худони билмаймиз, асл вазифамиз ҳақида билишга вақтимиз ёки истагимиз етмайди – ва биз ҳаёт бўйлаб ўзимизнинг руҳий ва маънавий муаммоларимизни худди бадбўй латта–путталарни судрагандек, тортганимизча кетиб бораверамиз ва Худо бизга Ўз Шоҳлигини бермоқчи бўлаётганида қўлимизни майда чақа учун узатамиз. Исо Масиҳнинг хоҳиш–иродасини танишни излаш ўрнига, ўз йўлларини танлашда ўзининг ақлига таянадиган одамлар орамизда қанчалаб учрамайди, дейсиз?

Ўзимиз яхши кўрмайдиган иш Худо бизни қандай яратаган бўлса, шундайлигича қолишмизга халақит қилиши сизга маълумми? Мен баъзан сиз қилишингизга тўғри келадиган вақтинчалик иш ҳақида гапираётганим йўқ, балки сиз бутун умр шуғулланадиган иш ҳақида айтаяпман. Яхши кўрмаган ишимиз туфайли келиб чиқадиган тушкунлик руҳиятимизни эзади ва онгимизда Худо уни қандай қилиб яратганидан бехабар одам қиёфасини шакллантиради.

Сизчи? Ўз ишингизни севасизми? Бошқа бирор иш билан шуғулланишга рози бўлармидингиз? Мени нотўғри тушунманг: ҳатто дунёдаги энг яхши ишлардан бири билан машғул бўлиб туриб ҳам, ҳафсала пир бўлиши ва тушкунликка тушиш мумкинлигини биламан. Лекин умуман олганда, ишингиз сизга қувонч бағишлайдими, у билан доимо шуғулланиш истагингиз борми? Агар йўқ бўлса, дарҳол Худога мурожаат қилинг ва У сизни кўришни истаган жойда, ўзингиз нима учун яратилган бўлсангиз шу билан шуғулланадиган жойда эканлигингиз ёки эмаслигингизни аниқлаштириб олинг.

Балки сиз фермерлик иши ёки шифокорлик учун яратилган бўлсангизда, дастурчи бўлиб ишлаётгандирсиз, гарчи сизнинг вазифангиз мусиқа ёки банк ходими бўлиш лозим бўлсада, сиз болалар боғчасида тарбиячи сифатида ишлаётгандирсиз. Ёки қавмбоши бўлишингиз шарт бўлгани ҳолда суғурта агентидирсиз ёхуд ветеринар бўлиш ўрнига ҳисобчидирсиз. Агар сиз ўз касбингизни яхши кўрсангиз, бу сизнинг соғлигингизга таъсир этади; ўз ўрнингизда бўлганингиздан кейин, сиз муваффақиятли бўлиб борасиз ва ўзларига белиглаб берилмаган иш билан шуғулланувчи одамларни таъқиб қилувчи умидсизлик ва тушкунликларни билмайсиз,

Агар фарзандларингиз бўлса, она бўлиш сизга ёқаяптими? Агар оналик сизда зерикиш, ўзидан қониқмаслик ва ички зўриқиш уйғотаётган бўлса, сизга нима етишмаётганини тушуниб олишингиз ва ўзингизни ўзингиз ўғирламаётганлигингиз устида ўйлаб кўришингиз зарур. Балки Худо сизга алоҳида қобилиятлар ато этгандир, айтайлик, сиз рангтасвир, дизайн, боғдорчилик билан шуғулланишни истарсиз ёки ўзингизда намоён қила олмаётганингиз бошқа бирор истеъдодни ҳис қилаётгандирсиз? Ундай бўлса сабаб нимада эканлигини аниқлаб олинг. Балки сиз шунчаки яхши она бўлиш ўрнига супер она бўлишга уринаётгандирсиз? Агар Худо сизга рассом истеъдодини (ёки рассомчилик билан шуғулланиш истагини) берган бўлса, бадиий курсларга киринг ва чақалоғингиз ухлаётган пайтида расм чизиш жойини жиҳозлаб олинг. Бу Худо томонидан сизга юкланган ажойиб оналик мажбуриятлари билан бир қаторда, ўзингизнинг шахсий эҳтиёжларингиздан воз кечмаслигингизни англатади. Ёдингизда тутинг: сиз бадиий курсларга қатнашни бошлаганингиз эмас, уйда ўтириб олиб, ўз ҳаётнгизни ёмон кўришингиз гуноҳдир. Тушунинг, сизнинг буюк ибодатларингиздан бири, ўзингизга энг ёққан иш билан шуғулланишдан иборат. Ана шунда у бошқа одамлар учун ибодат бўлади.

Бизнинг ҳисобчимиз Гэри ўз мажбуриятларини жуда яхши бажаради, чунки у ўз ишини севади. Рақам ва сонлар билан мулоқотда бўлиш унга худди мен қўшиқ матнларини яратишимда оладиган қувончга ўхшаш завқ беради.

Уй хизматчимиз Тельма уй хўжалигини юритишга муҳаббат билан ёндашади, уйда тозалик ва тартибни таъминлайди. Бир–икки йил олдин Тельма бизнинг уйимизни тарк этди ва сотувчи сифатида юқори ҳақ тўланадиган ишга жойлашди. Бу унинг учун ошқозон–ичак яраси касаллиги ва уйқусизлик билан тугади, шундан сўнг, у бизникига, ўзи учун асабий зўриқиш бўлмаган тинч ва хотиржам муҳитга қайтиб келди. Тельма уй хизматчиси мажбуриятларини жуда яхши уддалаяпти ва унинг ажойиб кайфияти бугунги кунда у бахтли эканлигидан далолат бермоқда, чунки у ўзи яхши кўрган иш билан машғул.

Бизнинг уйимизда кўпинча у ёки бу ишни бажариш билан шуғулланадиган яна бир одам бор. Дэннис эплай олмайдиган ҳеч нарса йўқлиги, у тузата олмайдиган бирор нарса йўқлигига мен ишонаман. Унинг иш сифати ҳамиша жуда соз, унинг уйимизда бўлиши эса ҳаммамизга қувонч бағишлайди.

Механигимиз Питер дипломли муҳандис, у бир компанияга ишга жойлашган, у ерда юқори ҳақ тўланадиган лавозим олган эди. Бир неча йилдан сўнг у машиналарни таъмирлаш ўзига кўпроқ ёқишини тушунди, шунинг учун автомобилларни таъмирлаш устахонасига қайтиб келди. Питер бир неча йил муваффақиятли меҳнат қилдики, бугунги кунда у бемалол ўз устахонасини оча олади.

Бу одамларнинг ҳаммаси бизникида тасодифан пайдо бўлмаган: улар ўз ишларини яхши кўргани ва уни яхши бажаргани учун биз уларни танлаб олганмиз. Улар Худо томонидан нима қилишга буюрилган бўлса, ўша ишни қилишарди.

Агар сиз ўз юқоридан берилган вазифангиз билан шуғулланмасангиз, мутлақ соғлиқ, мутлақ руҳий хотиржамлик ёки бошқа бирор мутлақ нарсага эга бўла олмайсиз. Мен Худо сиз бирор нарса ўрганиб олишингиз зарурлигини назарда тутадиган жойлар тўғрисидаги ҳолатлар ҳақида гапирмаяпман. Касб танлаётганингизда, кўпинча Худо сизнинг юрагингизга солган истакка қараб иш тутмай, пул, обрў, ижтимоий мақомни кўзлаб ёки ота–онангиз ёки тенгдошларингиз фикрига қараб иш тутиш каби ташқи омиллар ҳақида гапираяпман. Буларнинг бари Худо сизга белгилаган вазифанинг ўрнини муносиб боса олмайди.

Юрагингиздаги истак Худодан келаётганига қандай ишонч ҳосил қилиш мумкин? Шунчаки унга мурожаат қилинг ва уларнинг ҳар бири ҳақида Унга сўзлаб беринг. Мен Худога ишона бошлаган пайтларимда саҳнадаги ишимни ёзувчилик билан бирга қўшиб олиб борардим. Тахминан бир йилдан сўнг мен Худога шундай сўзлар билан мурожаат қилдим: «Раббий, мени қандай кўришни истаётган бўлсанг, мен худди шундай одамга айланишни истайман». У шундай қилдики, саҳнадаги фаолият менинг умримдан чиқиб кетди ва мен ўзимни ёзувчилик меҳнатига бағишлашимга имкон берди. Саҳна пардалари мен учун ёпилди, лекин ижод қилиш эшиклари очилди. Фақат бир неча йил ўтгандан кейингина, ўз танловим қанчалик хато бўлганини тушуниб етдим: чунки мен ташқи ҳашам, омманинг эътибори ва мухлисларга эга бўлишдек мавҳум бахтни деб саҳнада бўлишга ҳаракат қилган эканман. Ёзувчилик меҳнатини ҳақиқатан ҳам яхши кўрганим ва ундан қувонч олганим учун ҳам шу фаолият билан шуғуллана бошладим.

Мен ёзувчилик меҳнатини жуда яхши кўраман, у ҳаётимнинг бир қисмига айланган ва ҳамиша бу фаолият учун вақт топаман. Бу китобни қачон ва қаерда ёзганимни биласизми? Мен уни тиш шифокори кабинетида; сартарошхонада; самолётда; болам ухлаб ётган пайтда; уйимдагилар уйғонгунича эрталаблари; улар тўшакка ётганда, кечалари ёзганман; болаларим ўйнаб юрган боғда; ўғлимнинг мактабдан чиқишини кутаётганимда машинада; кутубхонага вақт топишга муваффақ бўлганимда, кутубхонада ёзганман. Албатта, агар бир–икки ойга бирор жойга чиқиб кетиш ва ёзиш имконим бўлганида эди, шундай қилган бўлардим, лекин яқин 20 йиллар ичида менда бундай имконият бўлиши даргумон. Шунинг учун мен Худо менга белгилаб берганидек, ўзимнинг ҳар кунлик жадвалимни ўзгартирмасдан ёздим. Эрим, болаларим, ўзим ва ҳатто Худо билан муллоқот қилиш учун вақт топиш менга осон бўлмаган. Ҳозирги кунда ёзувчилик меҳнатим туфайли уй хизматчиси ёллашга менинг пулларим бор, лекин ҳаётимнинг катта қисмида ҳаммасини ўзим қилишимга тўғри келган. Биринчи фарзандим туғилганида, мен бошқа икки нафар она билан кооперацияга бирлашдим ва бу менга ўз китобим устида ишлашимни давом эттиришга имкон берди: душанба куни мен уларнинг болаларини ўзимникига олиб келардим, чоршанба ва жума кунлари улар менинг чақалоғим билан шуғулланишарди. Шундай қилиб мен ҳафтада икки кун эрталаб тўққиздан тушгача ёзишга муваффақ бўлдим. Худо менга қанчалик вақт етишмаётганини биларди ва менга ўша қимматбаҳо вақтларни инъом этди.

Токи мен уддалай олган эканман, демак, сиз ҳам эплайсиз. Ўзингизга қуйидаги саволларни бериб кўринг:

  • Ишим ўзимга ёқадими?
  • Ҳатто менга ҳақ тўлашмаса ҳам шу иш билан хурсанд бўлиб шуғуллана оламанми?
  • Қайси иш мени ҳаммасидан кўра кўпроқ ўзига жалб қилади?
  • Ишим тушкунлик манбаи эмасми?
  • У менда ички норозилик уйғотмайдими?
  • Доим иш куним тезроқ тугашини орзу қиламанми?
  • Наҳотки юқоридан берилган вазифам шунда бўлса?

 

Биз ўзимизнинг яроқсизлигимизни англаш, маъюслик ва ўз жойини топа олмаганлик ҳисси туфайли келиб чиқадиган доимий тушкунликлар учун яратилмаганмиз. Ўз ишингизга диққат билан қаранг ва ўйлаб кўринг, у сиз учун тушкунлик манбаими ёки сизни қониқтирадими. Энг яхши иш бу – сизга қувонч келтирадиган ишдир. Худо сизни қандай яратган бўлса, шундай одамга айланинг, шунда вазифангиз нимада эканлигини билиб оласиз.

 

Оддийликка ва яна бир бор оддийликка интилиш

Шошилинч маромда яшаяпсизми? Ўз ишларингизни тугатиш ва қониқиш ҳиссини туйиш учун вақтингиз етишмаяптими? Ўзингизни ҳориган мавжудотдек ҳис қилаяпсизми? Болаларингиз мусиқа, сузиш, рақс, гитара чалиш дарсларини олаяптими, буларнинг ҳаммаси билан бараварига шуғулланишдан бемалол воз кечиб, фақат биттасига ўзини бағишлашдан завқланиш ўрнига футбол ва бейсбол секцияларига қатнаяптими? Сиз ўта қудратли одамга айланмоқчимисиз? Ўз машғулотларингизни танлашда синчковроқ бўлишингиз ва бир вақтнинг ўзида шуғулланишингизга тўғри келаётган кўплаб ҳар хил ишлар орасида бўлиниб кетмаслигингиз лозим эмасми?

Ҳаддан ортиқ бандлигимиз ва шошилишимизда биз руҳий хотиржамлик ва ички кучимизни йўқотамиз. «…Сокинлигу ишончингиз сизнинг кучингиз бўлади…» (Иш. 30:15). Турмушнинг тинимсиз ташвишлари орасида сиз ҳаётни ҳис қилишга бўлган ҳайратланарли қобилиятни йўқотасиз ва Худо билан мулоқот қилиш теранлигидан айриласиз. Агар ҳар кунги ишларингиз орасида кўнгилсизликка учраган дўстингиз билан мулоқот қилишга, қандайдир кутилмаган ҳолатларга, Худо билан ёлғиз мулоқот қилишга, болаларингиз билан суҳбатга ёки эрингиз билан ёлғиз қолишга вақт қолмаса – ҳаммаси шундай бўлса, ўз жадвалингизни ўзгартиринг. Баъзан ишлар бошдан ошиб ётади, бироқ улар ўта бандлик турмуш тарзига айланиб қолмаслиги керак. Акс ҳолда ўта қиммат тўлов тўлашимизга тўғри келиб қолади.

Агар сиз шаҳар ҳудудида яшаётган бўлсангиз, таътил вақтида ўз соғлигингиз ҳақида қайғуриш мақсадида у ердан чиқиб кетишга ҳаракат қилинг. Тоққа чиқиб, пляжга, ферма ёки ранчога бориб, ҳолатни ва одатдаги турмуш суръатини ўзгартиришга ҳаракат қилинг. Сизни Худонинг яратганларига яқинлаштирувчи ва инсон қўллари яратганларидан узоқлаштирувчи ҳамма нарса руҳингиз ором олишига кўмаклашади. Ҳаётнинг табиий оддийлигига қайтиб, ўз кучини чамалаб олиш ва келажакка назар ташлаш жуда муҳимдир.

«Аммо Момо Ҳаво илоннинг ёлғон–яшиқларига ишониб, йўлдан оздирилгани каби, сизларнинг ҳам ўй–хаёлларингиз бузилмасин, сиз ўзингизни чин юракдан, самимийлик билан Масиҳга бағишлаганингизни унутиб қўясиз, деган хавотирдаман» (2 Кор. 11:3). Бу сўзларда Павлуснинг Коринф масиҳийларини ёлғончи душман ҳаётнинг Худо берган оддийлигидан маҳрум этиб қўймаслиги ҳақидаги хавотири янграйди. Исога муҳаббат қўйган менинг опа–сингилларим ва ака–укаларим, мен ҳам сиз учун  ибодат қиламан. Ўз танловингизни амалга ошираётганингизда ҳар сафар ОДДИЙЛИК сўзи эсингизга тушсин. Қарорлар қабул қилаётганингизда ва режалар тузаётганингизда у сизнинг танловингизни белгилаб берсин. Ҳаётингиз мажбуриятлар, ваъдалар, тўловлар, ўз гардеробингиз ҳақидаги ташвишлар, кечиктириб бўлмайдиган учрашувлар, телефон қўнғироқларидан иборат чигал калавага айланиб қолмасин. Агар ишга кўмилиб кетган бўлсангиз, ҳеч бўлмаганда шусиз ҳам яшай оладиган бирорта ишингиздан воз кечишга ҳаракат қилинг ва ўзингизга қадрли бўлган нарса учун вақт ажратинг. Оддийлик руҳингизга хотиржамлик бағишлайди.

 

Сиз нимани танлайсиз?

«Кимки ҳаётдан завқланишни, бахтли умр кўришни истаса… Тинчлик истаб, тинчлик пайида бўлсин» (1 Бут. 3:10–11). Шундай қилиб, биз шодлик ёки ғамдаги ҳаётни танлаб олишимиз мумкин. Ҳайратланарли эмасми? Биз эса ҳали ҳам ўзимиз ҳақимизда худди бахтсиз қурбонлардек ўйлаймиз.

Бизнинг жисмоний ва руҳий ҳолатимиз ўртасида ўзимиз ўйлашга одатланиб қолганимиздан кўра мустаҳкамроқ алоқа бор. Қўрқув, тушкунлик, хавотир, бошқа одамларга ёмон муносабат ёки ўзимизга ачиниш организмда рўй берадиган физиологик жараёнларга таъсир қилади. Салбий фикрлар ва ҳислар чин маънода сизни заҳарлайди ва кучдан қолдиради, улар на жисмоний машқлар билан, на парҳезлар билан тикланади, чунки тушкунлик таъсирида сизга тўғри овқатланиш ва тошқоллардан ҳамда заҳарли моддалардан тозаланиш қийин кечади. Натижа – асабий ҳолдан тойиш, уйқусизлик бўлиб, сиз ўзингизни шунчалик ёмон ҳис қила бошлайсизки, тўшакдан тура олмай қоласиз ва фақат тезроқ Исо Масиҳ ҳузурига жўнашни орзу қиласиз.

Тушкунликдан бекиниш мумкин эмас, лекин унинг салбий оқибатларидан баъзиларини энг кам даражага келтириш мумкин. Баъзан биз шунчалик банд бўламизки, тушкунлик аломатларига эътибор бермаймиз ёки шунчаки ўз ҳаётимиздаги тушкунли вазиятни таниб олмаймиз. Аммо айнан шундай пайтларда танамизга одатдагидан кўра кўпроқ эътибор ва ғамхўрлик керак. Тушкунликни бартараф этиш учун, Худо билан тўғри муносабатни йўлга қўйиш, овқатимизда У яратган маҳсулотларни ишлатиш, жисмоний юкланмага эътиборсиз бўлмаслик, етарли миқдорда сув ичиш, рўза тутиш, тоза ҳаво ва қуёш нурида бўлиш ҳамда тўлақонли ҳордиқдан воз кечмаслик зарур – бир сўз билан айтганда, руҳий ва жисмоний соғлиқ сари етти қадамнинг ҳаммасини босиб ўтиш керак.

Ҳаётингизда сиз шуғулланишингиз керак бўлган ишлар жуда кўп, тоза ва тартибли сақлашингиз керак бўлган уй бор (болаларга ҳар доим сизнинг эътиборингиз етишмайди). Бироқ, фақат Ота – ҳаёт ва руҳий тинчлик манбаи билан чин дилдан мулоқотга киришгандагина, сиз болаларга нимадир бера оласиз. Ўзингизни шу манбадан олинган сув билан тўлдиринг. «Эгамиз Ўз халқига... тинчлик билан барака берсин» (Заб. 28:11). Нимагаки қўл урмайлик бизда ҳамиша танлаш эркинлиги бор: биз ҳаётни ёки ўлимни танлашимиз мумкин. Сиз нимани танлайсиз?

 



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак