Джош ва Дотти Макдауелл. ТЎҒРИ ҚАРОР - (Аудиокитоб) Ўзбек тилида
TO‘G‘RI QAROR (Djosh va Dotti Makdauell) O‘zbek tilida Audiokitob
Мундарижа
Тўғри ёки нотўғри қарор ҳақида ҳикоя ва намуналар
Миннатдорчилик
Сенинг кароринг
Биринчи боғ
Сузаётган ҳайвонот боғи
Уни баландроқ қуринг!
Ўз уйини ташлаб...
Ерни бўлишиш
Соранинг фарзанди
Ясмиқли бўтқа
Сержун қўллар
Ака-укалар
Чуқурликда
Узоқ кутиш
Мен Юсуфман
Сузаётган сават
«Фақат мен эмас!»
«Йўқ!»
Фисиҳ
Дарё ўртасидан қуруқлик орқали
Худонинг одил амрлари
Мусо ғойиб бўлди!
Бурғу чалинг
Бирга бориш
«Илтимос, менга ўғил бер»
Паҳлавон жангчи
Абадий дўстлар
Ҳатто шоҳлар ҳам хато қилишади
Энг яхши совға
Бир ҳовуч ун
Бир кунда етти марта чўмилиш
«Шундай қилиб, қулоқ солинг!»
Ким шерлардан қўрқади?
Китнинг қорнида саёҳат
Худонинг ажойиб режаси
Марям ва Исога ғамхўрлик қилиш
«Қўрқманглар»
Янги юлдуз
«Тўрларингизни ташланглар»
Қудуқ олдида
Узоқдан шифо топиш
Ёрдам қўли
«Мен биринчи!»
Исо болаларни севади
Ким ёрдам беради?
Уйдан узоқда
Ҳамма жойдан излаш
«Миннатдорман Сендан, Исо»
Қушларни кўриш
«Менинг ёнимга ўтир!»
Дарахт устида
Исо учун совға
Қуддусда
Фақат икки чақа
Ким хизматкор?
«Уйғонинглар!»
Олов олдида
«У Худонинг Ўғли!»
Тонг саҳарда
«Мен кўришим керак»
«Менинг қўзиларимни боқ»
Хар бир одам тушуниши мумкин!
Дамашқнинг йўлида
Қувончли қабул
Қамоқда Худога ҳамду сано
Ҳаммага ўргатинг
Ясмиқли бўтқа
Ибтидо 25:19–34
Эсов келажакда авлод бошлиғи бўлишни истармиди ёки айни пайтда ва шу ерда унга нима кераклиги қизиқтирармиди?
Иброҳим ва Соранинг фарзанди Исҳоқ улғайиб, Ривқога уйланди. Исҳоқ бир кунда туғилган икки фарзанднинг отаси бўлди. Унинг фарзандлари эгизак эди, лекин бир-бирларига ўхшамасди.
Улардан бири сержун бўлиб туғилганди. Унинг исмини Эсов деб қўйишди. У биринчи бўлиб туғилди. Демак, у авлод бошлиғи бўлиши керак эди.
Эсов кучли бўлиб улғайди ва вақтининг кўп қисмини ов қилиш билан ўтказарди. Исҳоқнинг иккинчи фарзандига Ёқуб деб исм қўйишди. У акасининг оёғини ушлаб туғилганди. Ёқуб улғайгач, уйдан узоққа кетмасликка ҳаракат қиларди. У Эсов олиб келган балиқ ва қушлардан овқат тайёрлашни ёқтирарди. Сўнг ака-ука биргаликда уни баҳам кўришарди. Ёқуб Эсовдан озгина кичкина эди, лекин у доимо авлод бошлиғи бўлишни истарди.
Бир куни Эсов овдан қорни оч бўлиб қайтиб келди. Ёқуб эса ясмиқли бўтқа пишираётган эди.
Унинг ҳиди жуда мазали бўлиб, атрофга тарқаларди. Эсов овқатни ҳидлаб, ўзининг оч қолганини сезди. Бир коса бўтқа учун Эсов ҳамма нарсасини бериши мумкин эди.
Ёқуб айёрлик қилмоқчи бўлди. Шунда у акасига: «Мен сенга бўтқа бераман, лекин эвазига менга тўнғичлигингни берасан. Вақти келганда мен авлодни бошқараман», — деди.
Шундай қилиб, Эсов муҳим қарор қабул қилиши керак эди. У озгина кутиб туриши ва бошқа бирор нарса еб олса бўларди.
Шунда келажакда у авлодни бошқариши мумкин эди. Ёки ўша пайтда бўтқани ейиши, лекин эвазига Ёқубга тўнғичлигини бериши керак эди.
Эсов ҳақиқатдан ҳам жуда оч қолганди. Шунинг учун ҳам Ёқубга: «Тўнғичлик сеники, вақти келганда авлод бошлиғи бўлишинг мумкин. Ҳозир эса менга бўтқа бер», — деди.
Ёқуб акасининг илтимосини бажарди. Оч қолган Эсов овқат ейишда давом этар, тўйганини сезмасди. У ҳатто нима қилиб қўйганини билмасди. Бир коса бўтқа учун у тўнғичлигини бериб юборди. Эсов бундай сабрсиз ва ақлсиз бўлганидан Худо афсусланди. Унинг укаси Ёқубга эса Худо доно бошқарувчи бўлишга ёрдам беради.
Эслайлик
Ёқуб Эсовдан нима сўради?
Нима учун Эсов тўнғичлигини укасига берди?
Эсов тўғри қарор қилдими ёки йўқми?
Ўз қароринг ҳақида ўйлаб кўр
Қачонлардир бирор нарсани қилишни жуда-жуда истаганмидинг? Балки сен кўп ширинлик егандирсан ёки катталар айтганидек уйга бормай, дўстларинг билан ўйнаб юргандирсан? Шундай қилганингдан кейин нима бўлади?
Тўғри қарор қилишни ўрган
Қандай йўл тутиш тўғри эканлигини ўйлаб кўр. Шундан сўнг нимани танлашни қарор қил: онангга ёрдам бериш ёки аксинча, уни хафа қилиш; тушликни ейиш ёки унинг ўрнига телевизор кўриш; хар куни Муқаддас Китоб ўқишни режалаштириш ёки йўқ.
Айни пайтда танлаган нарсамиз келажакдаги ҳаётимизни ўзгартириши мумкин.
Ибодат
Худойим, биз доим муҳим нарсани қилишимизга ёрдам бер. Сенга хизмат қилиш ва Сени севиш ҳамма нарсадан муҳим эканлигини ёдда тутишимизга ёрдам бер. Исо Масиҳ номи билан сўраймиз. Омин.
Книга на Узбекском языке: - Правильное решение (Джош Макдауэлл)
Перед вами переиздание опубликованного в 2007 г. под названием «Правильный выбор» перевода книги «The Right Choices Bible» Джоша и Дотти Макдауэлл. Сборник поучительных библейских историй адресован детям 5–10 лет. Пример персонажей Священного Писания поможет вашим детям научиться отличать истину от лжи и делать правильный выбор в любой жизненной ситуации.
Чему может научить ребенка пример Евы, Ноя или Лота? Авторы этой книги рассказывают детям свыше 60 поучительных библейских историй, чьи персонажи сделали правильный или неправильный нравственный выбор. На примере этих героев дети смогут научиться отличать добро от зла, истину от лжи и брать на себя ответственность за последствия своих решений.
В конце каждой главы — специальная страничка с вопросами и заданиями для лучшего усвоения урока из библейской истории.
Помогите своему ребенку уже сегодня найти ключ к принятию правильных решений!