Джош ва Дотти Макдауелл. ТЎҒРИ ҚАРОР - (Аудиокитоб) Ўзбек тилида
TO‘G‘RI QAROR (Djosh va Dotti Makdauell) O‘zbek tilida Audiokitob
Мундарижа
Тўғри ёки нотўғри қарор ҳақида ҳикоя ва намуналар
Миннатдорчилик
Сенинг кароринг
Биринчи боғ
Сузаётган ҳайвонот боғи
Уни баландроқ қуринг!
Ўз уйини ташлаб...
Ерни бўлишиш
Соранинг фарзанди
Ясмиқли бўтқа
Сержун қўллар
Ака-укалар
Чуқурликда
Узоқ кутиш
Мен Юсуфман
Сузаётган сават
«Фақат мен эмас!»
«Йўқ!»
Фисиҳ
Дарё ўртасидан қуруқлик орқали
Худонинг одил амрлари
Мусо ғойиб бўлди!
Бурғу чалинг
Бирга бориш
«Илтимос, менга ўғил бер»
Паҳлавон жангчи
Абадий дўстлар
Ҳатто шоҳлар ҳам хато қилишади
Энг яхши совға
Бир ҳовуч ун
Бир кунда етти марта чўмилиш
«Шундай қилиб, қулоқ солинг!»
Ким шерлардан қўрқади?
Китнинг қорнида саёҳат
Худонинг ажойиб режаси
Марям ва Исога ғамхўрлик қилиш
«Қўрқманглар»
Янги юлдуз
«Тўрларингизни ташланглар»
Қудуқ олдида
Узоқдан шифо топиш
Ёрдам қўли
«Мен биринчи!»
Исо болаларни севади
Ким ёрдам беради?
Уйдан узоқда
Ҳамма жойдан излаш
«Миннатдорман Сендан, Исо»
Қушларни кўриш
«Менинг ёнимга ўтир!»
Дарахт устида
Исо учун совға
Қуддусда
Фақат икки чақа
Ким хизматкор?
«Уйғонинглар!»
Олов олдида
«У Худонинг Ўғли!»
Тонг саҳарда
«Мен кўришим керак»
«Менинг қўзиларимни боқ»
Хар бир одам тушуниши мумкин!
Дамашқнинг йўлида
Қувончли қабул
Қамоқда Худога ҳамду сано
Ҳаммага ўргатинг
Узоқ кутиш
Ибтидо 39; 41
Юсуф Худога ишондими ёки у Худонинг режасидан шубҳаландими?
Юсуф уйидан жуда узоқда яшади. Уни сотиб олган савдогарлар Мисрга келишди. У ерда Юсуф мисрлик бойнинг уйида ишлаши керак эди. Юсуф жуда яхши хизматкор эди. У барча буюрилган ишларни бажарарди. Лекин бир куни бойнинг хотини Юсуфдан жуда ҳам жаҳли чиқди. Бойнинг хотини Юсуф ҳақида ёлғон гапирди. Кейин эса Юсуфни зиндонга ташлашга мажбур қилди.
Энди Юсуф учаётган қушларни, ёғаётган ёмғирларни ҳам кўролмасди. Унга зиндонда бўлиш ёқмасди. Худо уни бу ердан олиб чиқишига умид қиларди.
Лекин вақт ўтиб борарди. Юсуфнинг ҳаётида эса ҳеч нима ўзгармасди.
Шундай қилиб, Юсуф муҳим қарор қабул қилиши керак эди. У Худонинг ёрдамини кутмасдан ўз кучи билан зиндондан қутилиши мумкин эди. Балки калитни ўғирлаб, зиндондан қочиб кетиши мумкин эди. Ёки бунинг ҳаммаси Унинг режаси эканига ишониши мумкин эди.
Юсуф Худога топинишга қарор қилди. Бир куни унинг олдига битта одам келди. У фиръавннинг ёрдамчиси эди. Юсуф тушларни таъбир қилишини Миср шоҳи биларди. У ғаройиб бир туш кўрганди.
Шунда у Юсуфни олиб келишларини буюрди. Юсуф унинг тушини таъбир қилиб беришини хоҳлади.
Шоҳнинг ёрдамчиси Юсуфни қасрга олиб келди. Шоҳ тушида еттита семиз ва еттита озғин молларни кўрган эди. У бу тўғрида Юсуфга айтди.
Худо тушнинг маъносини Юсуфга очиб берди. Юсуф шундай деди:
— Еттита семиз мол — бу етти йиллик мўл ҳосил. Далада кўп ҳосил бўлади. Халқ оч қолмайди. Еттита озғин моллар эса етти йиллик очарчилик. Далада ҳосил бўлмайди. Халқда очарчилик бошланади.
Фираъвн, нима қилиш керак, деб сўради. Юсуф:
— Ҳосил мўл вақтида омборга дон йиғиш керак, буларни очарчилик вақтида ишлатиш мумкин бўлади, — деди.
Юсуф фиръавннинг бош ёрдамчиси бўлиб тайинланди. Унга барча ҳосилни ҳисоб-китоб қилишни буюрди. Ҳосил мўл бўлган вақтда Юсуф ортиқчаларини омборга йиғди.
Кейин қурғоқчилик йиллари келди. Мисрда очарчилик бошланди. Аммо Юсуфнинг омборларида ҳосил кўп эди. Йиғилган ҳосилларни у барча муҳтожлар билан бўлишарди. Мисрликлар дон олиб, ўзларига егулик тайёрлашарди.
Худо Юсуфдан мамнун эди. Чунки у бутунлай Худога ишонган эди. Худонинг режаси ҳақиқатдан ҳам ажойиб эди. Юсуф Мисрда муҳим одам бўлишига Худо ёрдам берди.
Эслайлик
Юсуф зиндонда ўзини қандай ҳис қилди?
Нима учун Юсуфнинг ўз кучига ишониши нотўғри бўларди?
Юсуф қандай қилиб фиръавн ва Мисрга ёрдам берди?
Ўз қароринг ҳақида ўйлаб кўр
Ибодатингга жавобни узоқ вақт кутган пайт бўлганми? Балки жавобни тез олишни истагандирсан. Сен ҳам Юсуфдек бўла оласанми? Худога Юсуфдек ишона оласанми?
Тўғри қарор қилишни ўрган
Ўзингни шифокор, ўқитувчи ёки дурадгор деб тасаввур қил. Катта бўлганинг сари, Худо сенга Ўз режасини очиб беради.
Худонинг жавобини кутиш — бу доимо энг тўғри қарор
Ибодат
Худойим, доимо ибодатларимизга ўз вақтида жавоб берганинг учун раҳмат. Бизнинг хар биримизга Ўз режанг борлиги учун миннатдорман. Доимо сенинг жавобингни кутишимизга ёрдам бер. Исо Масиҳ номи билан сўраймиз. Омин.
Книга на Узбекском языке: - Правильное решение (Джош Макдауэлл)
Перед вами переиздание опубликованного в 2007 г. под названием «Правильный выбор» перевода книги «The Right Choices Bible» Джоша и Дотти Макдауэлл. Сборник поучительных библейских историй адресован детям 5–10 лет. Пример персонажей Священного Писания поможет вашим детям научиться отличать истину от лжи и делать правильный выбор в любой жизненной ситуации.
Чему может научить ребенка пример Евы, Ноя или Лота? Авторы этой книги рассказывают детям свыше 60 поучительных библейских историй, чьи персонажи сделали правильный или неправильный нравственный выбор. На примере этих героев дети смогут научиться отличать добро от зла, истину от лжи и брать на себя ответственность за последствия своих решений.
В конце каждой главы — специальная страничка с вопросами и заданиями для лучшего усвоения урока из библейской истории.
Помогите своему ребенку уже сегодня найти ключ к принятию правильных решений!