Джош ва Дотти Макдауелл. ТЎҒРИ ҚАРОР - (Аудиокитоб) Ўзбек тилида
TO‘G‘RI QAROR (Djosh va Dotti Makdauell) O‘zbek tilida Audiokitob
Мундарижа
Тўғри ёки нотўғри қарор ҳақида ҳикоя ва намуналар
Миннатдорчилик
Сенинг кароринг
Биринчи боғ
Сузаётган ҳайвонот боғи
Уни баландроқ қуринг!
Ўз уйини ташлаб...
Ерни бўлишиш
Соранинг фарзанди
Ясмиқли бўтқа
Сержун қўллар
Ака-укалар
Чуқурликда
Узоқ кутиш
Мен Юсуфман
Сузаётган сават
«Фақат мен эмас!»
«Йўқ!»
Фисиҳ
Дарё ўртасидан қуруқлик орқали
Худонинг одил амрлари
Мусо ғойиб бўлди!
Бурғу чалинг
Бирга бориш
«Илтимос, менга ўғил бер»
Паҳлавон жангчи
Абадий дўстлар
Ҳатто шоҳлар ҳам хато қилишади
Энг яхши совға
Бир ҳовуч ун
Бир кунда етти марта чўмилиш
«Шундай қилиб, қулоқ солинг!»
Ким шерлардан қўрқади?
Китнинг қорнида саёҳат
Худонинг ажойиб режаси
Марям ва Исога ғамхўрлик қилиш
«Қўрқманглар»
Янги юлдуз
«Тўрларингизни ташланглар»
Қудуқ олдида
Узоқдан шифо топиш
Ёрдам қўли
«Мен биринчи!»
Исо болаларни севади
Ким ёрдам беради?
Уйдан узоқда
Ҳамма жойдан излаш
«Миннатдорман Сендан, Исо»
Қушларни кўриш
«Менинг ёнимга ўтир!»
Дарахт устида
Исо учун совға
Қуддусда
Фақат икки чақа
Ким хизматкор?
«Уйғонинглар!»
Олов олдида
«У Худонинг Ўғли!»
Тонг саҳарда
«Мен кўришим керак»
«Менинг қўзиларимни боқ»
Хар бир одам тушуниши мумкин!
Дамашқнинг йўлида
Қувончли қабул
Қамоқда Худога ҳамду сано
Ҳаммага ўргатинг
Мен Юсуфман
Ибтидо 42–45
Юсуф ҳаётида бўлган яхши нарсалар ҳақида ўйладими ёки у фақат ёмон нарсаларни эслармиди?
Акалари Юсуфни савдогарларга сотгач, уйга қайтиб келишди. Сўнг отасини Юсуфнинг ўлганига ишонтиришди.
Албатта, улар Юсуфнинг ўлмаганлигини билишарди. Лекин уни энди ҳеч қачон кўрмаймиз, деб ўйлашарди.
Йилдан-йилга далада ҳосил камайиб борарди. Етти йил давомида ерда ҳосил бўлмади. Охир-оқибат ҳеч кимда дон қолмади. Бу жуда ёмон хабар эди.
Лекин кейинчалик Ёқуб яхши хабар эшитди. Мисрда дон бор экан. Бир доно одам кўп дон ғамлаб қўйганмиш. Ёқуб ўғилларини олдига чақирди. У ўғилларига Мисрга боришларини буюрди. Улар Мисрдан дон сотиб олишади. Сўнг ундан егулик тайёрлаб, очликни унутишади.
Ёқубнинг ўғиллари туяларда йўлга чиқишди. Улар узоқ йўл юришди ва ниҳоят, Мисрга етиб келишди. У ерда ўша доно одам ҳақида билишди. Сўнг унинг ёнига келиб, бизга дон сотинг, деб илтимос қилишди. Ёқубнинг ўғиллари, биз укамиз билан гаплашяпмиз, деб хаёлларига ҳам келтирмас эди.
Лекин Юсуф акаларини таниди. Кўп йиллар олдин акалари уни савдогарларга сотиб юборгани ёдида эди. Шунингдек, уйда отаси билан укаси Бенямин ҳам қолганини билди. Юсуф укасини ҳеч қачон кўрмаган эди. Юсуф кичик укасини олиб келишларини буюрди. Уни олиб келгунларича катта акаларидан бири у билан қолишини айтди. Юсуф акаларининг қопларини донга тўлдиришларини буюрди. Шунингдек, дон учун тўланган пулларни ҳам қопга солишларини айтди.
Ёқубнинг ўғиллари пулларни кўриб қўрқиб кетишди. Юсуф бунинг учун бизни жазолайди, деб ўйлашди. Лекин бунга қарамай, улар Мисрга қайтишди. Ўзлари билан Беняминни ҳам олиб келишди. Юсуф улар учун таом тайёрлади. Сўнг уларни уйига таклиф қилди.
Бир оздан сўнг акалари уйга отланишди. Уларнинг қоплари донга тўлган эди. Улар эндигина шаҳардан чиқишган эди. Юсуф Беняминнинг қопига ўзининг кумуш қадаҳини солиб қўйган эди. Шунинг учун уларнинг орқасидан хизматкорини жўнатди. Уларни қайтариб олиб келишларини буюрди. Сўнг у Беняминни ўғирликда айблаб, уни олиб қолишини айтди. Катта акалари, бундай қилманг, деб илтимос қилишди. Чунки кекса оталари бундан жуда ёмон аҳволга тушган бўларди. Бундан Юсуф билдики, акалари анча яхши бўлиб қолибди.
Шундай қилиб, Юсуф муҳим қарор қабул қилиши керак эди. У Мисрга келганини ва у ерда яхши ишлар бўлгани ҳақида ўйлаши мумкин эди.
У омборда ғамлаган дон, бу билан оч қолган одамларни тўйдиргани ҳақида ўйлаши мумкин эди. У акаларига ўзининг кимлигини айтиб, уларни кечириши мумкин эди. Ёки акалари уни савдогарларга сотганини эслаши мумкин эди. Бунинг учун уларни жазолаши ҳам мумкин эди.
Юсуф эса шундай қилди. У ҳайқириб: «Мен укангиз Юсуфман!» — деди. Ёқуб ўғиллари қўрқувдан қалтирашарди. Лекин Юсуф уларни тинчлантирди.
— Ҳа, биламан, сизлар мени ўлдирмоқчи эдингиз. Аммо Худо оиламни қутқариш учун мени Мисрга олиб келди.
Бу ерда егулик тайёрлаш учун дон етарли. Ҳеч қайсимиз оч қолмаймиз. Отамни бу ерга олиб келинг. Ҳаммамиз бирга яшаймиз.
Худо ҳамма нарсани яхшиликка бурганини Юсуф тушунди. Худо Юсуфдан мамнун бўлди.
Эслайлик
Нима учун Юсуфнинг акалари Мисрга келишди?
Юсуф акаларини кўрганда нималарни эслади?
Юсуф фақатгина акалари қилган ёмон ишни эсладими?
Юсуф тўғри қарор қилдими ёки йўқми?
Юсуфнинг ҳаётида бўлган нарсаларни Худо қандай қилиб яхшиликка ишлатди?
Ўз қароринг ҳақида ўйлаб кўр
Оилангда бўлган ёмон ишларни Худо қандай қилиб яхшиликка ишлатган? Фақат ёмон нарсалар ҳақида ўйлаганингда ўзингни қандай ҳис қиласан? Ёмонлик яхшиликка айаланганда, сенинг кайфиятинг ўзгарадими?
Тўғри қарор қилишни ўрган
Ёмон вазият билан бошланган ҳикоя ўйлаб топ. Ҳикоя охирини яхшилик билан тугат.
Бирор ёмон иш содир бўлса ҳам бизнинг ҳаётимиз учун Худонинг ажойиб режаси борлигини унутмаслигимиз керак.
Ибодат
Худойим, ёмон ишлар содир бўлса ҳам хафа бўлмаслигимизга ёрдам бер. Сен ёмонликни яхшиликка айлантиришингга ишонишимизга ёрдам бер. Исо Масиҳ номи билан сўраймиз. Омин.
Книга на Узбекском языке: - Правильное решение (Джош Макдауэлл)
Перед вами переиздание опубликованного в 2007 г. под названием «Правильный выбор» перевода книги «The Right Choices Bible» Джоша и Дотти Макдауэлл. Сборник поучительных библейских историй адресован детям 5–10 лет. Пример персонажей Священного Писания поможет вашим детям научиться отличать истину от лжи и делать правильный выбор в любой жизненной ситуации.
Чему может научить ребенка пример Евы, Ноя или Лота? Авторы этой книги рассказывают детям свыше 60 поучительных библейских историй, чьи персонажи сделали правильный или неправильный нравственный выбор. На примере этих героев дети смогут научиться отличать добро от зла, истину от лжи и брать на себя ответственность за последствия своих решений.
В конце каждой главы — специальная страничка с вопросами и заданиями для лучшего усвоения урока из библейской истории.
Помогите своему ребенку уже сегодня найти ключ к принятию правильных решений!