Джош ва Дотти Макдауелл. ТЎҒРИ ҚАРОР - (Аудиокитоб) Ўзбек тилида
TO‘G‘RI QAROR (Djosh va Dotti Makdauell) O‘zbek tilida Audiokitob
Мундарижа
Тўғри ёки нотўғри қарор ҳақида ҳикоя ва намуналар
Миннатдорчилик
Сенинг кароринг
Биринчи боғ
Сузаётган ҳайвонот боғи
Уни баландроқ қуринг!
Ўз уйини ташлаб...
Ерни бўлишиш
Соранинг фарзанди
Ясмиқли бўтқа
Сержун қўллар
Ака-укалар
Чуқурликда
Узоқ кутиш
Мен Юсуфман
Сузаётган сават
«Фақат мен эмас!»
«Йўқ!»
Фисиҳ
Дарё ўртасидан қуруқлик орқали
Худонинг одил амрлари
Мусо ғойиб бўлди!
Бурғу чалинг
Бирга бориш
«Илтимос, менга ўғил бер»
Паҳлавон жангчи
Абадий дўстлар
Ҳатто шоҳлар ҳам хато қилишади
Энг яхши совға
Бир ҳовуч ун
Бир кунда етти марта чўмилиш
«Шундай қилиб, қулоқ солинг!»
Ким шерлардан қўрқади?
Китнинг қорнида саёҳат
Худонинг ажойиб режаси
Марям ва Исога ғамхўрлик қилиш
«Қўрқманглар»
Янги юлдуз
«Тўрларингизни ташланглар»
Қудуқ олдида
Узоқдан шифо топиш
Ёрдам қўли
«Мен биринчи!»
Исо болаларни севади
Ким ёрдам беради?
Уйдан узоқда
Ҳамма жойдан излаш
«Миннатдорман Сендан, Исо»
Қушларни кўриш
«Менинг ёнимга ўтир!»
Дарахт устида
Исо учун совға
Қуддусда
Фақат икки чақа
Ким хизматкор?
«Уйғонинглар!»
Олов олдида
«У Худонинг Ўғли!»
Тонг саҳарда
«Мен кўришим керак»
«Менинг қўзиларимни боқ»
Хар бир одам тушуниши мумкин!
Дамашқнинг йўлида
Қувончли қабул
Қамоқда Худога ҳамду сано
Ҳаммага ўргатинг
Уни баландроқ қуринг!
Ибтидо 11:1–9
Одамлар ҳамма нарсалар устидан Худо ҳукмрон эканлигини англашдими ёки улар Худога тенг бўлишни исташдими?
Қадим-қадимда саноқсиз ғиштлар ясаш учун кўплаб қурувчилар йиғилишди. Ғиштларни эрталаб, кундузи, кечқурун ясашарди. Ҳаттоки кечаси ҳам ғишт ясашда давом этардилар.
Одамлар бир-бирларининг тилини тушунганлари учун кўп миқдорда ғишт ясай олардилар. Бир турдаги асбобни улар бир ном билан аташарди. Лой керак бўлган қурувчи «лой» сўзини айтарди. Хар битта одам уни тушунарди ва у сўраган нарсани олиб келарди. Сув керак бўлган қурувчи эса «сув» сўзини айтса, ҳамма тушунарди ва сув олиб келишарди.
Кимга хашак керак бўлса, «хашак» сўзини айтиши биланоқ, хашак олиб келиб беришарди.
Нима учун бу одамлар кечаю кундуз ғишт ясашар эди? Чунки улар улкан бир нарса ясамоқчи эдилар. Улар бир шаҳар барпо қилиб, унда баландлиги осмонга етадиган жуда катта минора қурмоқчи бўлишди. Одамлар минора қурилиб битгандан сўнг, улар шу минорадан осмонга чиқамиз ва шунда худди Худодек қудратли бўламиз, деб ўйлар эди.
Лекин Худо усталардан мамнун эмасди. Одамлар бундай қудратни тўғри ишлата олишлари учун уларга донолик етишмаслигини Худо биларди. Одамлар кўп хатолар қилишлари ва бир-бирларига зарар етказиши мумкин эди.
Шундай қилиб, қурувчилар тўғри қарор қилишлари керак эди. Улар Худога тенг бўлишни истаб, минорани қуришни давом эттирадими ёки қуришни тўхтатиб, ҳамма нарсани Худо бошқаришини эслайдими?
Одамлар минора қуришни давом эттиришарди ва у борган сари баланд бўлиб борар эди.
Худога уларнинг ишлари манзур келмас эди. Шунинг учун У шундай қилдики, қурувчиларнинг хар бири хар хил тилларда гапира бошлашди.
Энди улардан кимдир лой сўраса, унга хашак, баъзилар эса сув олиб келардилар. Одамлар энди бир-бирларини тушуна олмас эди, шунинг учун минорани қура олмадилар.
Минора қурилаётган шаҳар Бобил деб атала бошлади, чунки у ерда тиллар аралашуви содир бўлди. Шундан бери одамлар бир тилда гапира олмасди.
Одамлар Бобил шаҳридан кетишиб, бошқа шаҳарлар қуришни бошлашди. Уларнинг хар бири ўз тилида гапирарди. Тез орада Бобил бўшаб қолди. Бобил минораси эса бир тўп синган ғиштга айланиб қолди.
Худо Бобилда яшайдиган одамларни севарди. Одамлар бундай қарор қилиб, Худога тенг бўлишни истаймиз, деганларидан У афсусда эди.
Эслайлик
Нима учун одамлар минора барпо қилишарди?
Бобил қурувчилари тўғри қарор қилишдими ёки йўқми?
Худо минора қурилишини қандай қилиб тўхтатди?
Бобилдаги одамлар қаерга кетишди?
Ўз қароринг ҳақида ўйлаб кўр
Сенинг оилангда ким бош ҳисобланади?
Мактабингда–чи? Агар биз катталарга қулоқ солмасак, нима бўлади?
Тўғри қарор қилишни ўрган
Ўйинчоқ ёки уй ҳайвонларинг учун бирор яхши нарса қил. Кейин улардан, менинг мана бу-мана бу илтимосимни бажар, деб сўра. Улар сенга қулоқ солишганда ўзингни қандай ҳис қиласан? (Агар буни ўйинчоқларинг билан қилаётган бўлсанг, улар қулоқ солишяптими ёки йўқми — тасаввур қил.)
Худо хар бир нарсани бошқаради, бизларга нима яхши эканлигини У билади.
Ибодат
Худойим, биз доимо тўғри қарор қилишимизга ва Сен ҳаётимизни бошқаришингга йўл қўйиб беришимиз учун ёрдам бер. Исо Масиҳ номи билан сўраймиз. Омин.
Книга на Узбекском языке: - Правильное решение (Джош Макдауэлл)
Перед вами переиздание опубликованного в 2007 г. под названием «Правильный выбор» перевода книги «The Right Choices Bible» Джоша и Дотти Макдауэлл. Сборник поучительных библейских историй адресован детям 5–10 лет. Пример персонажей Священного Писания поможет вашим детям научиться отличать истину от лжи и делать правильный выбор в любой жизненной ситуации.
Чему может научить ребенка пример Евы, Ноя или Лота? Авторы этой книги рассказывают детям свыше 60 поучительных библейских историй, чьи персонажи сделали правильный или неправильный нравственный выбор. На примере этих героев дети смогут научиться отличать добро от зла, истину от лжи и брать на себя ответственность за последствия своих решений.
В конце каждой главы — специальная страничка с вопросами и заданиями для лучшего усвоения урока из библейской истории.
Помогите своему ребенку уже сегодня найти ключ к принятию правильных решений!