Джош ва Дотти Макдауелл. ТЎҒРИ ҚАРОР - (Аудиокитоб) Ўзбек тилида
TO‘G‘RI QAROR (Djosh va Dotti Makdauell) O‘zbek tilida Audiokitob
Мундарижа
Тўғри ёки нотўғри қарор ҳақида ҳикоя ва намуналар
Миннатдорчилик
Сенинг кароринг
Биринчи боғ
Сузаётган ҳайвонот боғи
Уни баландроқ қуринг!
Ўз уйини ташлаб...
Ерни бўлишиш
Соранинг фарзанди
Ясмиқли бўтқа
Сержун қўллар
Ака-укалар
Чуқурликда
Узоқ кутиш
Мен Юсуфман
Сузаётган сават
«Фақат мен эмас!»
«Йўқ!»
Фисиҳ
Дарё ўртасидан қуруқлик орқали
Худонинг одил амрлари
Мусо ғойиб бўлди!
Бурғу чалинг
Бирга бориш
«Илтимос, менга ўғил бер»
Паҳлавон жангчи
Абадий дўстлар
Ҳатто шоҳлар ҳам хато қилишади
Энг яхши совға
Бир ҳовуч ун
Бир кунда етти марта чўмилиш
«Шундай қилиб, қулоқ солинг!»
Ким шерлардан қўрқади?
Китнинг қорнида саёҳат
Худонинг ажойиб режаси
Марям ва Исога ғамхўрлик қилиш
«Қўрқманглар»
Янги юлдуз
«Тўрларингизни ташланглар»
Қудуқ олдида
Узоқдан шифо топиш
Ёрдам қўли
«Мен биринчи!»
Исо болаларни севади
Ким ёрдам беради?
Уйдан узоқда
Ҳамма жойдан излаш
«Миннатдорман Сендан, Исо»
Қушларни кўриш
«Менинг ёнимга ўтир!»
Дарахт устида
Исо учун совға
Қуддусда
Фақат икки чақа
Ким хизматкор?
«Уйғонинглар!»
Олов олдида
«У Худонинг Ўғли!»
Тонг саҳарда
«Мен кўришим керак»
«Менинг қўзиларимни боқ»
Хар бир одам тушуниши мумкин!
Дамашқнинг йўлида
Қувончли қабул
Қамоқда Худога ҳамду сано
Ҳаммага ўргатинг
Абадий дўстлар
Биринчи шоҳлар 18:1–4; 20
Йўнатан Довуднинг чин дўстимиди ёки у Довудга ёрдам бермадими?
Йўнатан ва Довуд хар хил одамлар эди. Довуд чўпон, Йўнатан эса шоҳнинг ўғли эди. Чўпон камбағал, шоҳнинг ўғли эса бой эди. Бири палахмондан тош отишни, бири эса камондан ўқ отишни яхши биларди. Лекин қандайдир йўл билан Довуд ва Йўнатан дўст бўлиб қолишди.
Бир куни шоҳ Шоул Довуддан жуда ғазабланди. Шунинг учун у шоҳликдан қочишга мажбур бўлди. Йўнатан ва Довуд бу ғазабнинг маъносини тушунишмасди. Ахир, Довуд ҳеч қандай ёмон иш қилмади-ку. Йўнатан дўсти учун қайғурарди. Шунинг учун отаси унга ёмонлик қилишини истамасди.
Шундай қилиб, Йўнатан муҳим қарор қабул қилиши керак эди. У нима учун отаси Довуддан ғазабланганини билиб, уни қайтариш йўлини топиши мумкин эди. Ёки отасига Довуднинг қаерга яширинганини айтиб, у билан дўстлигини унутиши мумкин эди.
Йўнатан шундай қилди: У Довудни қутқариш режасини тузди.
— Мен отам билан гаплашаётган вақтда, сен яйловдаги тошнинг орқасига яширин. Гаплашиб бўлганимдан кейин мен камондан учта ўқ отаман. Орқасидан хизматкор болани жўнатаман.
Агар болага ўқларни менга олиб келишни буюрсам, сенга хавф йўқ, Лекин болага, ўқларни шаҳарга олиб кет, деб буюрсам, у ҳолда сен қочишинг керак.
Йўнатан отаси билан гаплашди. Бундан тушундики, Довуднинг шоҳга кўриниши хавфли. Шунинг учун у яйловга қараб учта ўқ отди. Сўнг хизматкорга буюрди:
— Тезроқ югур! Лекин тўхтама!
Бола ўқларни йиғиб, шаҳарга қайтди. Довуд Йўнатан билан хайрлашиш учун тошнинг орқасидан чиқди.
Иккаласининг ҳам юраги қайғуга тўлганди. Лекин улар нима бўлса ҳам, доим дўст бўлиб қолишга ваъда беришди. Улар ваъдаларини бажаришди!
Йўнатан ва Довуднинг дўстлигидан Худо мамнун эди. Худо доим Довудга ғамхўрлик қиларди.
Эслайлик
Довуднинг дўсти ким эди?
Шоҳ Шоул Довудга қандай муносабатда эди?
Дўстини қутқариш учун Йўнатан қандай режа тузди?
Йўнатан тўғри қарор қилдими ёки йўқми?
Ўз қароринг ҳақида ўйлаб кўр
Ўзингнинг барча дўстларингни айтиб ўт. Бирга нима қилишни яхши кўрасизлар? Сизлар бир-бирингизга ўхшайсизларми? Бир-бирингизга қандай ёрдам берасизлар?
Тўғри қарор қилишни ўрган
Қоғозга одамнинг расмини чиз. Кейин унга кичкина шаклли қоғозчалар ёпиштир. Бу қоғозчаларда ҳақиқий дўстнинг хислатлари ёзилган бўлсин. Масалан, қўллар — ёрдам бериш учун; юрак — севиш учун; лаблар — яхши сўзлар учун ва ҳоказо.
Худо бизга дўстлар бериб, уларга яхшилик қилишимизни хоҳлайди.
Ибодат
Худойим, барча дўстларимиз учун раҳмат. Биз уларга қандай ёрдам беришимиз ва фойда келтиришимиз мумкинлигини кўрсат. Исо Масиҳ номи билан сўраймиз. Омин.
Книга на Узбекском языке: - Правильное решение (Джош Макдауэлл)
Перед вами переиздание опубликованного в 2007 г. под названием «Правильный выбор» перевода книги «The Right Choices Bible» Джоша и Дотти Макдауэлл. Сборник поучительных библейских историй адресован детям 5–10 лет. Пример персонажей Священного Писания поможет вашим детям научиться отличать истину от лжи и делать правильный выбор в любой жизненной ситуации.
Чему может научить ребенка пример Евы, Ноя или Лота? Авторы этой книги рассказывают детям свыше 60 поучительных библейских историй, чьи персонажи сделали правильный или неправильный нравственный выбор. На примере этих героев дети смогут научиться отличать добро от зла, истину от лжи и брать на себя ответственность за последствия своих решений.
В конце каждой главы — специальная страничка с вопросами и заданиями для лучшего усвоения урока из библейской истории.
Помогите своему ребенку уже сегодня найти ключ к принятию правильных решений!