Джош ва Дотти Макдауелл. ТЎҒРИ ҚАРОР - (Аудиокитоб) Ўзбек тилида
TO‘G‘RI QAROR (Djosh va Dotti Makdauell) O‘zbek tilida Audiokitob
Мундарижа
Тўғри ёки нотўғри қарор ҳақида ҳикоя ва намуналар
Миннатдорчилик
Сенинг кароринг
Биринчи боғ
Сузаётган ҳайвонот боғи
Уни баландроқ қуринг!
Ўз уйини ташлаб...
Ерни бўлишиш
Соранинг фарзанди
Ясмиқли бўтқа
Сержун қўллар
Ака-укалар
Чуқурликда
Узоқ кутиш
Мен Юсуфман
Сузаётган сават
«Фақат мен эмас!»
«Йўқ!»
Фисиҳ
Дарё ўртасидан қуруқлик орқали
Худонинг одил амрлари
Мусо ғойиб бўлди!
Бурғу чалинг
Бирга бориш
«Илтимос, менга ўғил бер»
Паҳлавон жангчи
Абадий дўстлар
Ҳатто шоҳлар ҳам хато қилишади
Энг яхши совға
Бир ҳовуч ун
Бир кунда етти марта чўмилиш
«Шундай қилиб, қулоқ солинг!»
Ким шерлардан қўрқади?
Китнинг қорнида саёҳат
Худонинг ажойиб режаси
Марям ва Исога ғамхўрлик қилиш
«Қўрқманглар»
Янги юлдуз
«Тўрларингизни ташланглар»
Қудуқ олдида
Узоқдан шифо топиш
Ёрдам қўли
«Мен биринчи!»
Исо болаларни севади
Ким ёрдам беради?
Уйдан узоқда
Ҳамма жойдан излаш
«Миннатдорман Сендан, Исо»
Қушларни кўриш
«Менинг ёнимга ўтир!»
Дарахт устида
Исо учун совға
Қуддусда
Фақат икки чақа
Ким хизматкор?
«Уйғонинглар!»
Олов олдида
«У Худонинг Ўғли!»
Тонг саҳарда
«Мен кўришим керак»
«Менинг қўзиларимни боқ»
Хар бир одам тушуниши мумкин!
Дамашқнинг йўлида
Қувончли қабул
Қамоқда Худога ҳамду сано
Ҳаммага ўргатинг
Фисиҳ
Чиқиш 11–12
Худонинг халқи, У бизни қутқаради, деб ишондими ёки Худо уларни Мисрдан олиб чиқишига шубҳаланишдими?
Фиръавн Худонинг халқини озод қилишни хоҳламасди. Худо бу мамлакатга кўп фалокатлар юборди. Хар бир фалокатдан сўнг Мусо фиръавндан, Худонинг халқини озод қиласанми, деб сўрарди. Лекин фиръавн:
— Йўқ! — деб жавоб берарди.
Худо мамлакатга ўлим фариштасини юборишга мажбур бўлди. Лекин аввал Худо Ўзининг халқи хавфсиз эканлигига амин бўлишни хоҳлади. Шунинг учун У Мусога нима қилишини аниқ айтди.
Мусо буни бошқаларга айтиши керак эди.
— Эшигингизга қон суртинг. Бу ўлим фариштаси учун белги бўлади. У сизнинг уйингизга кирмайди. Хамиртурушсиз нон ёпинг. Шунингдек, оловда ёш қўзини пиширинг. Уни еб бўлгач, уйдан кетишга тайёр туринг.
Шундай қилиб, Худонинг халқи муҳим қарор қабул қилиши керак эди. Улар Худога ишониб, барча айтилганларини бажариши мумкин эди. Ёки Худонинг халқи қулликда қолиб кетавериши мумкин эди.
Худонинг халқи шундай йўл тутди: Ўлим фариштаси келишидан олдин, улар эшикларига қон суртишди. Кейин хамиртурушсиз нон ёпишди. Уни тахир ўтлар билан ейишди. Тахир ўт — бу уларнинг қуллик вақтларини ёдида тутиш учун эди. Бу вақтда ўлим фариштаси шаҳарга кирган эди.
Худонинг халқи йўлга отланиб туришганди. Ўлим фариштаси яқинлашиб келаётган эди. Лекин қўзининг қони уларни ҳимоя қилди. Ўлим фариштаси бу уйларнинг ёнидан ўтиб кетар эди. Худонинг халқидан ҳеч ким ўлмади.
Ўлим фариштаси хар бир мисрликнинг уйига кириб ўтди. Ва ниҳоят, у фиръавннинг уйига яқинлашди. Ўша тунда фиръавн Мусо ва Ҳорунни чақирди. Сўнг Худонинг халқини озод қилганини айтди.
— Мисрдан кетинглар.
Худонинг халқи озод этилди!
Худо одамлардан мамнун эди. Улар Худонинг айтганларини бажаришди. Худо уларни асради ва озод қилди.
Эслайлик
Худо Ўз халқини қандай қилиб ўлим фариштасидан асради?
Халқ Худога ишониб, унинг амрини бажардими?
Худонинг халқи тўғри қарор қилдими ёки йўқми?
Ўша кечада фиръавн Мусога нима деди?
Ўз қароринг ҳақида ўйлаб кўр
Худо бизни хар қандай хавф-хатардан асрайди. У бизни гуноҳлардан озод қилиши мумкин. Сен Худонинг ёрдами билан нимадан озод бўлишни истардинг?
Тўғри қарор қилишни ўрган
Хамиртурушсиз нондан татиб кўр. Хар Фисиҳ байрамида яҳудийларнинг дастурхонида хамиртурушсиз нон бўлади. Бу илк Фисиҳдан бошлаб ҳозиргача давом этяпти. Бу нарса уларга озодлик фақат Худода эканлигини эслатиб туради. Албатта, бизга ҳам.
Биз Худога ишониб Унга итоат этишимиз мумкин. Чунки У бизни ёмонликдан асрашни хоҳлайди.
Ибодат
Худойим, бизни хар қандай ёмонликдан асраганинг учун шукр айтамиз. Гуноҳимизни ювиш учун Исони юборганингдан миннатдормиз. Исо Масиҳ номи билан сўраймиз. Омин.
Книга на Узбекском языке: - Правильное решение (Джош Макдауэлл)
Перед вами переиздание опубликованного в 2007 г. под названием «Правильный выбор» перевода книги «The Right Choices Bible» Джоша и Дотти Макдауэлл. Сборник поучительных библейских историй адресован детям 5–10 лет. Пример персонажей Священного Писания поможет вашим детям научиться отличать истину от лжи и делать правильный выбор в любой жизненной ситуации.
Чему может научить ребенка пример Евы, Ноя или Лота? Авторы этой книги рассказывают детям свыше 60 поучительных библейских историй, чьи персонажи сделали правильный или неправильный нравственный выбор. На примере этих героев дети смогут научиться отличать добро от зла, истину от лжи и брать на себя ответственность за последствия своих решений.
В конце каждой главы — специальная страничка с вопросами и заданиями для лучшего усвоения урока из библейской истории.
Помогите своему ребенку уже сегодня найти ключ к принятию правильных решений!




































































































































