Джош ва Дотти Макдауелл. ТЎҒРИ ҚАРОР - (Аудиокитоб) Ўзбек тилида
TO‘G‘RI QAROR (Djosh va Dotti Makdauell) O‘zbek tilida Audiokitob
Мундарижа
Тўғри ёки нотўғри қарор ҳақида ҳикоя ва намуналар
Миннатдорчилик
Сенинг кароринг
Биринчи боғ
Сузаётган ҳайвонот боғи
Уни баландроқ қуринг!
Ўз уйини ташлаб...
Ерни бўлишиш
Соранинг фарзанди
Ясмиқли бўтқа
Сержун қўллар
Ака-укалар
Чуқурликда
Узоқ кутиш
Мен Юсуфман
Сузаётган сават
«Фақат мен эмас!»
«Йўқ!»
Фисиҳ
Дарё ўртасидан қуруқлик орқали
Худонинг одил амрлари
Мусо ғойиб бўлди!
Бурғу чалинг
Бирга бориш
«Илтимос, менга ўғил бер»
Паҳлавон жангчи
Абадий дўстлар
Ҳатто шоҳлар ҳам хато қилишади
Энг яхши совға
Бир ҳовуч ун
Бир кунда етти марта чўмилиш
«Шундай қилиб, қулоқ солинг!»
Ким шерлардан қўрқади?
Китнинг қорнида саёҳат
Худонинг ажойиб режаси
Марям ва Исога ғамхўрлик қилиш
«Қўрқманглар»
Янги юлдуз
«Тўрларингизни ташланглар»
Қудуқ олдида
Узоқдан шифо топиш
Ёрдам қўли
«Мен биринчи!»
Исо болаларни севади
Ким ёрдам беради?
Уйдан узоқда
Ҳамма жойдан излаш
«Миннатдорман Сендан, Исо»
Қушларни кўриш
«Менинг ёнимга ўтир!»
Дарахт устида
Исо учун совға
Қуддусда
Фақат икки чақа
Ким хизматкор?
«Уйғонинглар!»
Олов олдида
«У Худонинг Ўғли!»
Тонг саҳарда
«Мен кўришим керак»
«Менинг қўзиларимни боқ»
Хар бир одам тушуниши мумкин!
Дамашқнинг йўлида
Қувончли қабул
Қамоқда Худога ҳамду сано
Ҳаммага ўргатинг
«Йўқ!»
Чиқиш 7–10
Фиръавн Худонинг қудратли кучига ишонармиди ёки Худо ҳамма нарсани қила олишига у ишонмасмиди?
Мусо ва унинг укаси Ҳорун Мисрга қайтиб келишди. Улар фиръавнга: «Худо, Менинг халқимни озод қил, деб буюряпти», деб айтишди. Лекин фиръавн уларга ишонмади. Шунда Ҳорун таёқни ерга ташлади. Таёқ илонга айланди.
Аммо фиръавн уларга ишонмасди. Худонинг ҳалқини озод қилишни истамасди. У: «Йўқ!» — деб жавоб берди.
Мусо фиръавнга ягона Худо борлигини айтди. Бу Худо Миср худоларидан қудратли эканлиги ҳақида огоҳлантирди. Фиръавн ўз худолари ҳақида ўйларди.
Нима учун у Мусонинг қудратли Худосини тан олиши керак? У яна: «Йўқ!» — деб жавоб берди.
Шунда Худо мисрликларга фалокат юборди. Бу фалокатлар Худонинг жазоси дейилади. Аввалига Худо дарёнинг сувини қонга айлантирди. Кейин мамлакатни қурбақалар босиб кетди. Шундан сўнг Мусо яна фиръавндан сўради:
— Худонинг ҳалқини озод қиласанми?
— Йўқ!— деб жавоб берди фиръавн.
Шунда Худо қаттиқ чақадиган бурга ва сўна офатларини юборди. Кейин чорваларни ўлдирадиган касаллик юборди. Худо юборган бошқа касалликдан одам ва чорваларнинг териларида яралар пайдо бўларди.
Сўнгра Худо дўл ва чигиртка офатини юборди. Ва ниҳоят, Мисрни зулмат қоплади. Фиръавннинг ёрдамчилари қаттиқ қўрқувда эди.
— Энди Худонинг ҳалқини озод қиласанми? — деб сўради Мусо.
Шундай қилиб, фиръавн муҳим қарор қабул қилиши керак эди. У Мусонинг Худоси қудратли эканлигига ишониши мумкин эди. Шунингдек, Худо барча жонзот ва табиат устидан ҳокимиятини тан олиши мумкин эди.
Шунда у Худонинг халқини озод қилиши керак эди. Ёки у халқни аввалгидек қулликда ушлаб туриши мумкин эди. Фиръавн яна:
— «Йўқ!» — деб жавоб берди.
Фиръавн Худонинг қудратига ишонмаганидан У афсусланарди. Худо Мусони Ўзининг халқини озод қилишга юборди. Қачондир Мусо буни бажаришига У ёрдам беради.
Эслайлик
Худо фиръавндан нимани талаб қиларди?
Худо Мисрга қандай фалокатларни юборди?
Фиръавн тўғри қарор қилдими ёки йўқми?
Ўз қароринг ҳақида ўйлаб кўр
Худо қудратли кучга эга эканлигига ишонасанми? Худо ўз кучини сенга ёрдам бериш учун ишлатишини унутма. Касал бўлганингда ёки кайфиятинг ёмон бўлганда, Худо сенга қандай ёрдам бериши ҳақида айтиб бер.
Тўғри қарор қилишни ўрган
Табиий офатлардан бир нечтасини санаб ўт (чақмоқ, зилзила ва ҳоказо.) Шундай вақтларда Худо биз билан бўлади. Буни англаш қандай яхши. У бир вақтлар Миср халқи билан бўлган эди. Худди шу сингари, ҳозир у биз билан.
Худонинг қудратли эканлигига ва У бизни севишига тўлиқ ишонишимиз мумкин.
Ибодат
Худойим, доим сенинг қудратли кучингга ишонишимизга ёрдам бер. Сен бизни севасан ва биз ҳам Сени севамиз. Исо Масиҳ номи билан сўраймиз. Омин.
Книга на Узбекском языке: - Правильное решение (Джош Макдауэлл)
Перед вами переиздание опубликованного в 2007 г. под названием «Правильный выбор» перевода книги «The Right Choices Bible» Джоша и Дотти Макдауэлл. Сборник поучительных библейских историй адресован детям 5–10 лет. Пример персонажей Священного Писания поможет вашим детям научиться отличать истину от лжи и делать правильный выбор в любой жизненной ситуации.
Чему может научить ребенка пример Евы, Ноя или Лота? Авторы этой книги рассказывают детям свыше 60 поучительных библейских историй, чьи персонажи сделали правильный или неправильный нравственный выбор. На примере этих героев дети смогут научиться отличать добро от зла, истину от лжи и брать на себя ответственность за последствия своих решений.
В конце каждой главы — специальная страничка с вопросами и заданиями для лучшего усвоения урока из библейской истории.
Помогите своему ребенку уже сегодня найти ключ к принятию правильных решений!