R.B.Mitchell Tashlandiq bola - (16 bob) Kitob O'zbek tilida
Ташландиқ бола (Р. Б. Митчелл) Ўзбек тилида Аудиокитоб
Мундарижа
Бу тарих ростми
01. Ташландиқ
02. Кичик ёшли ўғил болалар
03. Қуюн
04. Бошқа
05. Ўғирланган
06. Шифокорлар
07. Жижининг совғаси
08. Танлов
09. Атланта
10. Жой топилармикан?
11. Нима учун
12. Молиявий мустақиллик
13. Учрашув
14. Бир неча яхши йигитлар
15. Исёнкор
16. Йўқотишлар даври
17. Қутқарувчи
18. Сен ростдан ҳам бормисан?
19. Янги ибтидо
20. Биринчи курс талабаси
21. Уй
22. Кутилмаган янгилик
23. Африкада
24. Кечириш керакми?
25. Паулина
26. Отам
27. Онам
28. Йўқотилган болалар
29. Сьюзен билан учрашув
30. Ўзаро муносабатлар
31. Ўз қобиғига ўралган
32. Оила қуришдан қўрқиш
33. Ҳаммаси ойдинлашди
34. Хотима
35. Ўқитувчилар учун эслатма
Китобни муҳокама қилиш учун саволлар
Миннатдорчилик
16. ЙЎҚОТИШЛАР ДАВРИ
Ўн биринчи синфда ўқиш давримдаги қишки таътилларим одатдагидек қувонч ва ғамгинлик аралашмасидан иборат бўлди.
Мавлуд мусиқаси ва ошхонадаги арча етимхонага байрам муҳитини олиб келди. Телевизион кўрсатувлар, мактаб спектакллари ва болалар уйи ходимлари бизни қатнашишга мажбур қилган жамоат тадбирлари одатдаги ҳаёт маромини бир оз ўзгартирди. Лекин бу байрам ташвишлари бир нарса ҳақида ҳайқириб турарди: бахтли, бахтли, бахтли – оила, оила, оила.
Гарчи бизга ўхшаган болалар бу байрамдан хурсанд бўлсакда, кўпинча ундан кейинги узоқ қоронғу тунларда жиддий ёлғизлик ҳисси билан курашишимизга тўғри келарди.
Декабрда етимхонага маҳаллий жамоат масиҳийлари тез–тез ташриф буюришарди. Улар бизни турли томошалар билан хурсанд қилишар, жамоат мадҳиялари айтишар ва ҳатто катта ёшдагилар гуруҳидаги болалар билан бизнинг кичкина спорт залимизда баскетбол ўйнашарди.
Биз бажону дил бу шаҳарликларни дўппослардик ва худди шундай хурсандлик билан уларнинг совғаларини олардик. Лекин ёши каттароқ бўлган кўпчилигимизни бир савол қийнарди: «Нима учун сизлар йилнинг бошқа вақтида кўринмайсизлар? Бир йилнинг ўн бир ойи давомида ҳеч кимнинг биз билан иши йўқ эди, лекин тўсатдан мана – эътиборга молик одамларга айланиб қолдик. Бутун йил давомида бизни камида ойида бир марта келиб кўриб кетиш мантиқан тўғри бўлмасмиди?»
Лекин мен улардан буни овоз чиқариб сўрамасдим. Фақат мактабни тугатиш ва катта ҳаётга ўтишдан бир ярим йил олдингина бу савол мен учун долзарблигини йўқотди. Бундан ташқари, мен кичик ёшдаги ўғил болалар гуруҳида бўлганимда, бу байрам ташвишлари қандай зиёфатлар билан бирга бўлиши эсимда қолган. Эътиборга нақадар муҳтож бўлган ҳозирги болакайларнинг Мавлуд байрамини бузишни истамасдим.
Мавлуд байрами, бу – яна совғалар ҳам. Энди менда бир оз пул пайдо бўлганида ва Жижига ҳақиқий совға сотиб олишга қурбим етганида, буни қилишга қийналаётгандим. Мен бойроқ бўлганимда, у камбағалроқ бўлиб қолди. Мавлуд таътилларини унинг чўнтаги кўтара оларди, чунки у менга нафақат ўз номидан, балки гўёки мен ҳақимда ўйлаётган онам номидан ҳам совға сотиб олаётганди.
Агар менинг совғам у менга сотиб олганидан қимматроқ бўлиб чиқса, Жижи хафа бўлишини билардим. Шунинг учун мен унга ё четига тўр урилган дастрўмол ёки арзон атир сотиб олардим. У худди Сантадан айнан шундай совға олишни истагандек, бу совғалардан ҳар доим ҳаяжонга тушарди.
Ҳар ҳолда оғир меҳнат билан ишлаб топган пулингдан зарурат туғилганда фойдаланиш учун яшириб қўйганларинг борлиги ёқимли. Баъзи етимхона болаларининг бир чақаси ҳам йўқ эди. Улар ўзлари учун қадрли бўлганларга ҳатто оддий арзимас нарса ҳам сотиб олишолмасди. Мавлуддаги бундай қашшоқлик уларнинг бусиз ҳам паст бўлган ўзига баҳо беришларини янада ерга урарди.
Етимхона тарбияланувчисида совға қилиш истаги пайдо бўлса, у ҳамиша онасига ёки бувисига аталган бўларди. Кўпчилигимизнинг отамиз йўқ эди, уфқимизда вақти–вақти билан пайдо бўлиб қоладиганлари эса ачинарли бир томоша эди.
Мен болалардан бирортаси билан ҳам совға олиш учун пулларимни баҳам кўрмасдим. Акс ҳолда, шу заҳотиёқ олтмиш жуфт қўл мен томонга чўзилган бўларди. Ҳамманинг эҳтиёжини қондира олмаганим учун бирортасининг ҳам эҳтиёжини қондирмасдим.
Тарбиячилар Мавлудда ёки Мавлуд тонгида бизлардан ҳеч қайсимиз етимхонада қолмаслиги учун бор кучи билан ҳаракат қилишарди. Болаларни уларнинг қариндошлариникига жойлаштиришнинг барча имконларидан фойдаланиб бўлгач, улар маҳаллий аҳолини бизни ўз оилаларига таклиф қилишга кўндиришарди. Менинг фикримча, биз етимхона болалари учун ўзимизни камбағал қариндошлар деб ҳис қилиб, бегона оилавий тантанага суқилиб кирганимиздан кўра, етимхонада қолганимиз маъқулроқ эди.
Менга келганда эса шуни айтиш жоизки, таътилларни Жижиникида ўтказардим ва бу ҳолат ташландиқ болалар учун унчалик осон бўлмаган байрам тантаналари даврини осонроқ бошдан ўтказишимга кўмаклашарди.
Мана шу вақтда менинг ҳаётимга яна бир катта ёшли одам кириб келди.
Оқ кўйлак кийган ва сипо бўйинбоғ таққан Дэйв университетни тугатиши биланоқ етимхонада пайдо бўлди. У бизга, вояга етмаган бечора ҳуқуқбузарларга кўмаклаша оладиган мактаб таълими ҳақида булбулдек сайрарди.
Мен Дэйвга ўхшаган, тез орада бутунлай йўқ бўлиб кетиш учунгина келадиганларни ёқтирмасдим. Баъзилари ижтимоий фаолият масалалари бўйича магистр даражасини олиш учун пайдо бўлишарди ва биз улар учун тажриба қуёнчасидан бошқа нарса эмасдик; бошқалари – бир муддат қимирлаб туриш учун келишарди; кимдир эса Вьетнам урушидаги қирғинбаротга тушиб қолмаслик мақсадида армияга чақирувдан бош тортиш учун келарди.
Одатда шинам уйларда яшаган ва ғамхўр ота–оналар томонидан тарбияланган бу йигитлар бизга жуда яхши таниш бўлган молиявий, жисмоний ёки ҳиссий эҳтиёжлар ҳақида тушунчага ҳам эга бўлмасди ҳамда бизнинг душманона муносабатимиз олдида мутлақо ожиз қолишарди. Ёрдам беришга самимий уринишларига қарамай, биз уларни жуда тез чайнаб, тупуриб ташлардик ҳамда навбатдаги “олижаноб” ортидан эшик ёпилиши билан ғалабамизни нишонлардик.
«Яна бир оқ кўйлакли, – деб истеҳзоли кулдим, Дэйвни кўргач. – Қани, бир уриниб кўрсинчи. Гарчи, менимча, унда бирорта ҳам имконият йўқ».
Дэйв биз, катта ёшдаги ўғил болаларнинг кўпидан бўйи пастроқ эди. Бўйи 155 сантиметр бўлган Дэйв 64 килограммча вазнга эга бўлиб, бурнидан тушиб кетай деб турган кўзойнак тақарди.
Бунинг устига, биз уни бутунлай нотавон деб ҳисобладик. Баъзилар ҳатто уни энг қисқа муддат ичида қочиб кетишга мажбур қила олишини айтиб баҳс бойлашди ҳам. Кўпчилик у бир ойга ҳам бормаслигига гаров ўйнади.
Довга тикилган ютуқдан руҳланиб кетиб, биз қўполлик ва унинг номига айтилган ҳақоратли сўзларни аямадик. Биз билан мулоқотнинг биринчи ҳафтаси охирига келиб, у шунчаки гангиб қолди. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш бўйича университет дастури уни биз унга ёғдирган нафрат ва ҳурматсизликни бартараф этишга ўргатмаганди.
Ишончим комилки, у шундай деб қичқиришни хоҳларди: «Эй, йигитчалар, мен сизларга ёрдам бериш учун бу ердаман! Ўзларингни босинглар ва нафас ростлаб олишимга қўйиб беринглар!» Лекин бизнинг стратегиямиз ҳеч қандай тин олишларни назарда тутмасди, биз нафақат ношукур эдик, балки қўрқинчли тарзда аламзада эдик.
Қандайдир мўъжиза туфайли Дэйв қўполлигимизга туриб бера олди. Бир–икки ҳафтадан сўнг биз ўзгаришларни пайқай бошладик. У нима бўлса ҳам бизнинг ҳужумларимизни қайтаришга қарор қилган кўринади. Балки, у чинакам қизиқиш туфайли орамизга кириб олгандир – худди қўрқинчли авиаҳалокат шоҳидларини ўзига тортадиганига ўхшаб, яъни у ўта қўрқитади, лекин кўзингни олиб қочишга имкон бермайди.
Ҳарҳолда унинг қайсарлик қилиб туриб олгани ва белгиланган мақсад сари бораётгани эҳтимолга яқинроқ эди. У ҳақиқатан ҳам бизнинг мотивациямизни тушуниб олишга қарор қилган кўринади. Бизда унинг дунёқарашига бегона бўлган ўз дунёқарашимиз бор бўлиб, у худди ажнабий каби бунга мослашишга уринарди.
Дэйвни бир ой ёки ундан камроқ муддат ичида сиқиб чиқаришимизга дов тикканлар ютқазиб бўлди. У бизга ҳақиқатан ҳам лоқайд эмаслигини аста–секин ва самимий намоён қила бориб, шу ерда қолди. У бизнинг мажбур бўлган тан олишимизга лойиқ бўлди ва ҳамма катталар ҳам муғомбир эмаслигини исботлади.
Лекин Дэйвнинг таъсирига қарамай, мен нохушликларга ботишда давом этавердим. Баскетбол мавсуми тугаганидан сўнг, менда жуда кўп бўш вақтим бўларди. Менинг ҳаётим устида тўпланаётган қора булутларни қувиб юбора оладиган бирор киши йўқ эди.
Жамоат тадбирлари бу вазифани эплай олмади. Якшанба куни эрталаб мени ибодатга боришга ва якшанба куни кечқурун ёшлар гуруҳи машғулотларига қатнашишга мажбур қилишди, аммо самараси деярли бўлмади. Вақтнинг кўп қисмини мен йўл–йўлакай бўса олиш учун бирор қизни қоронғу бурчакка алдаб тортишга ёки сурбет башара билан, ким бўлишига қараб ўтирмай, ҳамма катталарнинг ҳаётини заҳарлашга уриниб ўтказардим.
Тез орада мен қия яланглик бўйлаб пастга эниб кетдим. Мен ичкилик ва марихуанани эрмак қила бошладим. Ўзим ўсимликни сотиб олмасдим, буни бошқа йигит қиларди, лекин ҳар қандай қулай ҳолатда иккаламиз бирга чекардик.
Эҳтимол, агар қўлга тушиб қолишдан қўрқмаганимда, гиёҳванд моддаларга кўпроқ боғланиб қолган бўлардим. Саккиз ёшимда Чикагодаги Ауди–Хоумда ўтказган ўша йигирма тўрт соат вақтим мен ҳеч қачон яна бошдан кечиришни истамаган даҳшат бўлганди.
Ҳаётимда гиёҳванд моддалар, қисман норозилик белгиси сифатида, лекин шунингдек қалб оғриғини қисқа вақтга бўлсада бостиришга маъюс бир уриниш оқибатида пайдо бўлганди. Бу оғриқ эса тобора кучайиб борарди. Менга таниш бўлган кўплаб болалар ортидан мен ҳам ўйлардим: «Менга оғриқ бераяпти. Бу оғриқдан қандай қутулишни билмайман. Токи мен азоб чекаётган эканман, унда бошқалар ҳам азоблансин».
Мен белгиланган чизиқдан ўтишни хоҳламасдим, аммо бу жангни қадамба–қадам ютқазаётгандим.
Ўн биринчи синфда ўқиш охирлаб қолаётган пайтга келиб, ҳаётим дарёси ўз сувини иложсизликнинг чуқур дараси орқали бемақсад олиб ўтаётган лойқа оқимдан иборат эди. Ҳаётимда ташвишини тортиш лозим бўлган бирорта ҳам нарса йўқдек туюларди.
Даранинг тик қияликлари умид ҳали ҳам мени тарк этмаганини ва мен учун ўзим ўйлаб кўришга ҳам журъат қила олмайдиган қандайдир нарсани тайёрлаб қўяётганини кўришимга халақит қиларди.
Книга на Узбекском языке: - Брошенный ребенок (Роберт Боб Митчелл)
Аннотация к книге Брошенный ребенок. В поисках надежды и дома.
В этой автобиографической книге рассказывается удивительная история жизни мальчика, которого в возрасте трех лет мать оставила в детском приюте. Это история горьких разочарований, годами не сбывающихся надежд, отчаянной борьбы за свое человеческое достоинство и в конце концов сокрушительной победы над превратностями судьбы. Книга адресована широкому кругу читателей, но может быть особенно полезна людям, работающим с подростками и воспитанниками приютов, так как она дает надежду тем, у кого в силу горького жизненного опыта ее не осталось.
Цитата из книги Общество считает, что такие, как я, — воспитанники сиротских приютов — обречены на бессмысленное прожигание жизни, раннюю гибель или тюремное заключение. Генетическая предрасположенность толкала меня к повторению несчастной судьбы моих родителей. Я же решил изменить свое представление о том, кем я был и кем мог стать. Обратившись к Богу за надеждой, которую Он предлагает всем и каждому, независимо от национальности, языка или культуры, я узнал, что ничто из сделанного мной или другими людьми, пытавшимися оскорбить или унизить меня, ничто из моего прошлого или даже будущего, включая смерть, не может отлучить меня от любви Божьей. Эта любовь помогла мне простить моих обидчиков и освободила из плена мучительного прошлого — точно так же, как помогла обрести свободу и многим другим.