R.B.Mitchell Tashlandiq bola - (28 bob) Kitob O'zbek tilida
Ташландиқ бола (Р. Б. Митчелл) Ўзбек тилида Аудиокитоб
Мундарижа
Бу тарих ростми
01. Ташландиқ
02. Кичик ёшли ўғил болалар
03. Қуюн
04. Бошқа
05. Ўғирланган
06. Шифокорлар
07. Жижининг совғаси
08. Танлов
09. Атланта
10. Жой топилармикан?
11. Нима учун
12. Молиявий мустақиллик
13. Учрашув
14. Бир неча яхши йигитлар
15. Исёнкор
16. Йўқотишлар даври
17. Қутқарувчи
18. Сен ростдан ҳам бормисан?
19. Янги ибтидо
20. Биринчи курс талабаси
21. Уй
22. Кутилмаган янгилик
23. Африкада
24. Кечириш керакми?
25. Паулина
26. Отам
27. Онам
28. Йўқотилган болалар
29. Сьюзен билан учрашув
30. Ўзаро муносабатлар
31. Ўз қобиғига ўралган
32. Оила қуришдан қўрқиш
33. Ҳаммаси ойдинлашди
34. Хотима
35. Ўқитувчилар учун эслатма
Китобни муҳокама қилиш учун саволлар
Миннатдорчилик
28. ЙЎҚОТИЛГАН БОЛАЛАР
Бироқ ҳозиргача Роб Митчелл хоним ролига бирорта ҳам номзод уфқда кўринмасди. Шунинг учун бўлажак оиламни излашнинг ушбу босқичини бир муддатга кечиктиришга тўғри келди. Коллежнинг охирги босқичида мен болалар билан тил топиша оламанми – йўқми, буни билиш имкониятига эга бўлдим.
Фақат булар оддий болалар эмас эди. Уларни ҳам ташлаб кетишганди.
Биринчи босқичдаёқ мен коллеж яқинидаги жамоатнинг ёшлар гуруҳини бошқарар эдим. Энди ўзимда ёрдам беришга куч топиб, Гринсборо яқинида жойлашган «Нэт грин хоум» етимхонасида кўнгилли бўлиб ишлашга қарор қилдим. Тез орада мени душанба кунлари Муқаддас Китоб сабоқлари ва мунозара гуруҳига ўхшаш дарс ўтказишга таклиф қилишди.
Етимхонада тарбиячилар ва ҳаётдан хафа бўлган саккиз нафар ўсмир бор эди. Бунда яшовчилар мен биргаликда ўсиб–улғайган болалардан фарқ қилмасди; уларнинг муаммолари менга жуда таниш эди.
Менга қарши чиқишларига кўп вақт кетмади.
– Сен ўзингни ким деб ўйлаяпсан? – деб тўнғиллади менга яқинлашиб ўн икки яшар ғазаби қайнаган бола ва ўқрайиб қаради. – Сен бизнинг кимлигимизни ва қаердан келганимизни билмайсан!
Болани кўкрагидан ушлаб бир қўлим билан полдан кўтариб деворга босдим. У оёқлари билан тепсиниб, менга қараганида, хотиржамгина дедим:
– Йўқ, сен менинг кимлигим ва қаердан келганимни билмайсан. Энди эса ўтир ва эшит.
Мен уни курсига ўтқизар эканман, бола мендан кўзларини узмай қолди. Бошқалар эса, ўзини етакчиси деб тан олган болани жазолаганимдан ҳайратга тушиб, индашмади.
– Энди сиз мени тинглашга тайёрсиз, – дедим мен, – ҳеч қандай катталар сизни тушунишга қодир эмаслигига ишониш учун барча асосларингиз бор. Балки сиз ҳақдирсиз. Уларнинг кўпчилиги сизга ачинишлари мумкин, лекин улар сизнинг ҳис–туйғуларингизни ва қандай азоб чекаётганингизни тушунишмайди. Лекин мен биламан, чунки мен сизнинг ўрнингизда бўлганман. Уч ёшимда етимхонага ташлаб кетишди ва умримнинг ўн тўрт йилини у ерда ўтказдим. Ўн етти ёшимда “хоҳлаган тарафингга кетавер” деб, менга автобус чиптасини тутқазишди, шундан бери ўзим ёлғиз яшайман.
Саккиз жуфт очиқ кўз менга тикилиб турарди, лекин ҳамон ҳамма жим эди.
– Ишонинг, мен сизни тушунаман!
Дастлабки карахтлик йўқолгач, саволлар ёғила бошлади:
– Қаерда яшадингиз?
– Иллинойсда.
– Сиз эндигина уч ёшдамидингиз?
– Ҳудди шундай.
– Ўзи нима бўлган?
– Отам бизни ташлаб кетди, у бошига қурол ўқтаб, тепкини босиб юборган.
– Менинг отам эса гиёҳванд моддалар учун муштлашувда ўлдирилган! Сизнинг отангиз ўз жонига қасд қилганми?
– Йўқ, лекин у миясига зарар етказган ва умрининг охиригача рухий касаллар клиникаси бемори бўлиб қолади.
– Менинг отам эса фақатгина ўн йилдан кейин қамоқдан чиқади. Бир кун келиб мен уни кўраман. Гарчи у менга тупурган бўлса ҳам. Сиз отангизни олдига бориб турасизми?
– Йўқ. Лекин борган тақдирда ҳам у мени танимасди.
– Онангизга нима бўлган? У қаерда?
– Чикаго кўчаларида уйсиз; баъзан етимхона ёки реабилитация марказларига тушиб қолади.
– Менинг онам ичади.
– Сизга қарайдиган бувингиз борми?
– Шунга ўхшаш. У ажойиб, лекин камбағал ва қариб қолган. Чикагода яшайди.
– Менинг бувим муаммога дуч келмагунимча ғамхўрлик қилади. Кейин эса шунга ўхшаш жойларга юборади. Бу жой ҳарқалай мен бўлган жойларга нисбатан дурустроқ. Сизнинг опа–сингилларингиз ва ака–укаларингиз борми?
– Йўқ, мен ёлғизман.
– Менинг акам вафот этди, опаларим эса турмушга чиқиб, фарзандли бўлишган.
Ҳеч ким ўз ҳикоялари тафсилотларини ошкор қилишга шошилмаётган бўлса–да, ҳамма мен ҳақимда иложи борича кўпроқ билишни хоҳларди. Мен улардан маълумот сўрамасдан барча саволларга жавоб берардим. Улар менга ишонишлари учун бироз вақт ўтишини билардим.
Бир–икки ҳафта ўтгач, улар мени ўзлариники деб тан олиб, тиканларини яширишди. Мен уларнинг ёшида ўзимни қандай ҳис қилганим ва ёлғизлик, жаҳл ва бошқа шахсий муаммоларга қандай муносабатда бўлганим ҳақида гаплашардик. Улар менинг маслаҳатимга жуда умидвор эдилар.
Ғалати туюлишни истамаганим учун, мен ҳар доим болалигимни «одатий» одамлар билан муҳокама қилишдан қочардим. Аммо бу ерда бундай гап–сўзлар одатдагидек эди.
Бу болалар учун ижтимоий ҳимоя тизимида ўн тўрт йил яшаб, бироқ омон қолишга, қамоқхонага тушиб қолмасликка ва коллежни деярли тугатишга муваффақ бўлган одам билан учрашиш, ўз тақдирларида мумкин бўлган муваффақиятли натижага умид боғлаш билан баробар эди. Мен ўз ҳикоямни айтиб бериш орқали, ўзини ташландиқ, севилмаган, ёлғиз, рад этилган, ғазабланган ёки ақлдан озган деб ҳис қилганларга ёрдам бера оламан деб ўйлай бошладим. Мен кўнгилли бўлиб хизмат қилган йил давомида бир нечта ўғил бола Масиҳга топинишди ва яхши томонга ўзгаришга қарор қилишди.
Ҳаётимдаги бурилиш нуқтаси мен буни англамасдан олдин содир бўлди. Мен олдин кутмаган ҳодиса юз берди.
Коллеждаги ўқишим ниҳоясига етди.
Мен ҳеч қачон коллежга кира олмайман деб ўйлаганимни эсладим; етимхонадаги кўпгина ходимларнинг айтишича, етимхонанинг йигирма ёки ундан ортиқ йиллик фаолияти давомида унинг фақат иккита тарбияланувчисигина коллежни битиришга муваффақ бўлган экан.
Тушунишимча, дипломим нафақат мен учун, балки доим менга ишонган Жижи учун ҳам, шунингдек, олий маълумотли бўла олиши мумкинлигини кўриши керак бўлгани етимхона ўғил–қизлари ва уларга ўхшаганлар учун ҳам жуда катта ютуқ бўлди.
Дипломларни топшириш 1977 йил баҳорининг гўзал кунига тўғри келди. Дипломни қўлимга тутиб, жойимга ўтирдим, ҳиссиётлар тўлқини мени қамраб олди. Мен унсиз кўз ёшларимни ушлаб туролмадим.
Мен ўзим учун йиғламадим. Бу кўз ёшлари бундай муваффақиятга эриша олмаган барча ташлаб кетилган болалар учун ва ҳали ҳам олий маълумот олиш имкониятига эга бўлганлар учун тўкилган эди.
«Худойим, – деб ёлвордим мен, – ўзларининг оғир ўтмишини енгиб ўтишга ҳаракат қилаётганлар учун далда берувчи ўрнак бўлишга ёрдам бер».
Бу қандай содир бўлишини билмасдим. Аслида мени келажакда нима кутаётганини билмасдим. Мен семинарияда ўқишни давом эттирмоқчи эдим, лекин етарлича пул йиға олмадим. Аммо мен бутун мамлакат бўйлаб саёҳат қилишга – ўзига хос Америка сафарига умид боғлагандим.
Бу саёҳатга пул топиш учун қоғоз фабрикасига ишга кирдим. Мен шаҳар четида яшовчи бева аёлдан арзон хонани ижарага олдим. Менинг янги уйимдан заводгача ва орқага жами ўттиз миль йўл эди ва яхши об–ҳавода бензинга пул тежаш учун мен велосипедда қатнардим. Ҳамкасбларим мени ақлдан озган деб ўйлашарди.
Ўзимни етимхонанинг ноодатий собиқ тарбияланувчиси сифатида ҳис қилиш ёқимли эди. Шунга қарамай, мен ўзимга ва бутун дунёга собиқ етим эмаслигимни исботлаш учун жамоатдаги ёшлар гуруҳини бошқариш ва «Нэт грин хоум» болалар уйида ўсмирлар билан ишлаш каби кўп ишларни ўз зиммамга олмадиммикан, деб ўйлардим.
Тез орада мен, агарда ишкал қилиб қўймасам, энг катта орзуларимга эришмоғим учун менга ёрдам берадиган қизни учратишимни қаердан ҳам билардим дейсиз?..
Книга на Узбекском языке: - Брошенный ребенок (Роберт Боб Митчелл)
Аннотация к книге Брошенный ребенок. В поисках надежды и дома.
В этой автобиографической книге рассказывается удивительная история жизни мальчика, которого в возрасте трех лет мать оставила в детском приюте. Это история горьких разочарований, годами не сбывающихся надежд, отчаянной борьбы за свое человеческое достоинство и в конце концов сокрушительной победы над превратностями судьбы. Книга адресована широкому кругу читателей, но может быть особенно полезна людям, работающим с подростками и воспитанниками приютов, так как она дает надежду тем, у кого в силу горького жизненного опыта ее не осталось.
Цитата из книги Общество считает, что такие, как я, — воспитанники сиротских приютов — обречены на бессмысленное прожигание жизни, раннюю гибель или тюремное заключение. Генетическая предрасположенность толкала меня к повторению несчастной судьбы моих родителей. Я же решил изменить свое представление о том, кем я был и кем мог стать. Обратившись к Богу за надеждой, которую Он предлагает всем и каждому, независимо от национальности, языка или культуры, я узнал, что ничто из сделанного мной или другими людьми, пытавшимися оскорбить или унизить меня, ничто из моего прошлого или даже будущего, включая смерть, не может отлучить меня от любви Божьей. Эта любовь помогла мне простить моих обидчиков и освободила из плена мучительного прошлого — точно так же, как помогла обрести свободу и многим другим.