R.B.Mitchell Tashlandiq bola - (17 bob) Kitob O'zbek tilida
Ташландиқ бола (Р. Б. Митчелл) Ўзбек тилида Аудиокитоб
Мундарижа
Бу тарих ростми
01. Ташландиқ
02. Кичик ёшли ўғил болалар
03. Қуюн
04. Бошқа
05. Ўғирланган
06. Шифокорлар
07. Жижининг совғаси
08. Танлов
09. Атланта
10. Жой топилармикан?
11. Нима учун
12. Молиявий мустақиллик
13. Учрашув
14. Бир неча яхши йигитлар
15. Исёнкор
16. Йўқотишлар даври
17. Қутқарувчи
18. Сен ростдан ҳам бормисан?
19. Янги ибтидо
20. Биринчи курс талабаси
21. Уй
22. Кутилмаган янгилик
23. Африкада
24. Кечириш керакми?
25. Паулина
26. Отам
27. Онам
28. Йўқотилган болалар
29. Сьюзен билан учрашув
30. Ўзаро муносабатлар
31. Ўз қобиғига ўралган
32. Оила қуришдан қўрқиш
33. Ҳаммаси ойдинлашди
34. Хотима
35. Ўқитувчилар учун эслатма
Китобни муҳокама қилиш учун саволлар
Миннатдорчилик
17. ҚУТҚАРУВЧИ
Ўн иккинчи, яъни битирувчи синфда ўқишдан олдинги ёзнинг бошида, ниҳоят ҳаётимда ҳеч бўлмаганда, қандайдир ижобий ўзгаришлар рўй берди. Мен Висконсин штатидаги Женива кўли қирғоғида жойлашган “Аҳд кўрфази” масиҳийлар лагерида қутқарувчи ва сузиш бўйича йўриқчи ишига эга бўлдим.
Илгари ҳам бу лагерда бўлгандим: ҳар йили ёзда бу ерда етимхонанинг барча тарбияланувчиларини бир ҳафта давомида сузишга ва Муқаддас Китобни ўрганиш машғулотларида итоаткорона ўтиришга ўргатишарди. Муқаддас Китобни ўрганиш менга жиддий таъсир ўтказмади, лекин сузишни ўрганиш мана шу ёзда бўш иш ўрнини эгаллашга тайёрлади. Принстонда шаҳар ташқарисидаги бассейнда ва Свани раҳбарлиги остида болалар билан байдаркада сафарга чиқишларда олинган тажриба ҳам ортиқчалик қилмади.
Энди бошқа болалар учун қутқарувчи ва сузиш бўйича йўриқчи бўлиш навбати менга келганди.
«Зўр бўлади! – деб ўйладим. – Ёз бўйи етимхона тарбиячиларидан узоқда қизлар ортидан эргашиб юраман!»
Очилаётган истиқболдан ҳаяжонга тушдим дейиш, ҳали ҳамма гап айтилди, дегани эмасди. Бизларни овга олиб чиққан Боб бир гал ҳайвонот оламида эркак ҳайвонлар томонидан эътиборга тайёр урғочи ҳайвонлар алоҳида ҳид тарқатишини айтиб ўтганди. Қизлар бундай ҳид таратиш–таратмаслигини билмасдим, лекин улардан баъзилари, ота–онаси яқин атрофда бўлмаса, билиб қўйингки, ишва қилишдан умуман бош тортишмайди. Мана шу ерда мен ўзимни йўқотиб қўймаган бўлардим.
Масиҳийлар лагерининг ходимлари бундай одатдан ташқари вазиятда қандай йўл тутишни билишмасди. Лекин улар то етимхонага қайтгунимга қадар менинг қилиқларимга чидамоқчи ҳам эмасдилар.
– Тилингга эҳтиёт бўл, Робби, – деб айтишарди менга етакчи қизлар. – Биз кулишимиз мумкин, аммо уятсиз ҳазилларга эмас.
Уларнинг талаби қўш маъноли эмасди: қоидаларни бузсанг, нохушликка учрайсан. Бу жуда жаҳлимни чиқарарди, охир–оқибатда ёзга мўлжаллаган режаларим жабр кўриши мумкин эди.
Шунга қарамай, болалар билан ишлаш менга ёқарди. Ҳар ҳафтада лагерга тахминан юз нафарча одам келарди ва саккиз бола ҳамда бир етакчини сиғдирадиган уйчаларга жойлашишарди. Кичик, ўрта ва катта ёшдаги мактаб ўқувчилари учун алоҳида келишлар йўлга қўйилганди.
Эрталабки дам олиш “Моҳир қўллар” тўгарагидаги машғулотлар ва спорт тадбирларини ўз ичига олганди. Мен эрталабдан кечгача болаларни сузишга ўргатар, қутқарувчи вазифасини бажарардим ҳамда уларга байдаркалар ва парусли қайиқларни бошқариш кўникмаларини ўргатардим.
Муқаддас Китобни ўрганиш, ваъзларни эшитиш ва биргаликда масиҳий қўшиқларини куйлаш кечки вақтнинг катта қисмини эгалларди. Тез орада аксарияти хотиржам, бахтли, келажакка умид билан қарайдиган масиҳийлар, бир сўз билан айтганда, умуман бошқача тарздаги одамлар бўлган лагерь ходимлари орасида ўзимни ноқулай ҳис қила бошладим.
Руҳий ўсиш мавзусида ҳаяжон билан мулоҳаза қиладиган ва келажакка катта умидлар боғлаётган етакчи талабалар менинг бирлашиб олган мухолифларим эди. Уларнинг ижобий дунёқараши ўзига тортар, аммо эҳтиёткорлигим ва димоғдорлигим уларнинг қарашларини қабул қилишимга йўл қўймасди.
«Ҳарҳолда, нега энди улар ҳаётдан мамнун бўлмасликлари керак экан? – дердим ўзимча тўнғиллаб. – Чунки уларнинг ҳеч бири ақлдан озган ота–онаси бор бўла туриб, етимхонада яшамайди».
Лекин масиҳий хизматчиларидан бирининг оч малла ранг сочли қизи лагерга бир ҳафтага кўнгилли бўлиб ишлашга келганида, руҳий материяларга туғилиб келаётган қизиқишларим учди–кетди. Мени қамраб олган гормонал бўрондан ақлимни йўқотдим ва жалб этувчилик хусусиятимни тўла ишлатишга қарор қилдим.
Менинг ниятларимни пайқаб қолган лагерь ходималаридан кимдир қизни огоҳлантириб қўйибди: «У – қўй терисини ёпинган бўри. Унга ишонма».
Бир куни кечқурун улар мени тутиб олишди. «Қулоқ сол, оғайни, – бурнимнинг тагида бармоғини силкитганича деди уларнинг йўлбошчиси. – Байроқчадан бир қадам нарига ўтсанг – тамом бўлдим деявер!»
Уларнинг таҳдидига парво қилмайман! Ниятга етишим учун ихтиёримда бир ҳафта бор. Малла сочли қиз хаёлимдан кетмасди ва мен овни давом эттирдим.
Дугоналарининг огоҳлантиришига қарамай, қиз мени инкор қилмади. Гарчи “мен кўнгилхушлик қилишга қарши эмасман” деган белги ундан асло келиб чиқмаётган бўлсада, у осон ўлжа эканлигига ишончим комил эди.
Бир куни бир оз вақтни бирга ўтказишга муваффақ бўлдик, гарчи мен умуман бундай бўлмаган вазиятни орзу қилган бўлсамда. Огоҳлантириб қўйишларга тескари равишда, бу қиз мен билан ҳамсуҳбат бўлишни ўзига ҳеч ҳам оғир олмади. Мен илгари бошқа одамларда умуман учратмаган хислатлар уни ажратиб турарди. Авваламбор, унинг ғаройиб хотиржамлиги ақлни оларди. Гарчи қиз ўзининг мафтункорлигини жуда яхши англасада, менинг ёнимда бўлишдан у ҳеч ҳам қўрқмасди.
«Қизиқ, – деб ўйладим. – У ақлдан озган эмас ва хаёлимда нима борлигини тушунади. Унда нега мени қувиб юбормаяпти?»
Биз ҳар замонда ўпишардик, лекин негадир шундан бошқа нарсани истаб туриб ололмадим. Бу учрашувга қадар қизнинг обрўси, боз устига ўзимники ҳам, мени ҳеч қачон қизиқтирмаган. Лекин унинг тозалиги менинг ниятларимни бутунлай ўзгартириб юборди.
У кетишидан бир кун олдин иккаламиз кўл бўйлаб қайиқда сайр қилдик ва суҳбатлашдик. У сўради:
– Исо билан муносабатларинг ҳақида гапириб бер.
Ноаниқ бир нималарни минғирлаб, жим қолдим, уни алдашни истамаётгандим.
– Менда бундай муносабатлар йўқ, – деб тан олдим. – Мен Исога ишонмайман. Худо бу ҳаётда ўз ҳолимча типирчилаб яшашим учун мени ташлаб қўйган.
Сўзларим уни танг қолдиради ва ҳафсаласини пир қилади деб ўйлаб хато қилган эканман. Қиз муздек оҳангда уни қирғоққа элтиб қўйишимни сўрайди деган қарорга келиб, яна унинг мақсадини фаҳмлай олмабман. Бунинг ўрнига у болалигим ҳақидаги қисқа ва журъатсиз иқроримни диққат билан эшитди.
Гапимни тугатганимда у секин гапирди:
– Балки Худони ўз юрагингга таклиф қилсанг, ўзинг шунчалик қидираётган хотиржамликка эга бўларсан.
Мен норозилик билдирдим:
– Сенга гапириш осон! Чунки сенга ота–онанг ғамхўрлик қилади. Менинг ҳаётимга таққослаганда, сенинг ҳаётинг – шунчаки якшанбадаги сайр.
– Худо одамларнинг аҳволи қандай бўлишидан қатъий назар, уларнинг ҳаммасига меҳрибонлик қилади, – жавоб берди у. – Сенга оғир бўлганини тушунаман, лекин агар Унга ишонсак, бизга яхши тақдир ваъда қилинган.
– А–ҳа, – деб қўйдим, қайиқни қирғоққа йўналтирарканман.
Кейинги куни у билан хайрлашиш юрагимни парча–парча қилди. Мен бу қизни ва у таратаётган хотиржамликни яқинроқ билишни истардим.
Бир неча ҳафта давомида мен ҳали ҳам унинг сўзлари устида бош қотирдим. «Наҳотки шу рост бўлса? Наҳотки Худо ростдан ҳам мен кабиларга меҳрибонлик қилса?» Мендаги бор далиллар Унинг фойдасига гувоҳлик қилмаётганди.
«Бирор нарсани назардан қочираяпманми? – деб мулоҳаза қилардим. Бу қиз, худди лагернинг бошқа аксарият ходимлари каби, менинг тушларимга ҳам кирмаган хотиржамликда бўлиб келгани аён. – Лекин уларнинг ҳаммаси бошқа дунёда, мен эса ўша дунё учун яхши одам ҳисобланмаган бир оламда яшашади».
Мен Худо Мусо, Довуд ва Павлусни, гарчи уларнинг ҳар бири кимнидир ўлдирган бўлса ҳам, кечиргани ҳақида шу қиз гапириб берганини; гуноҳлари қандай бўлишидан қатъий назар, тавба қилиб, чин дилдан гуноҳини кечиришни сўраган ҳар бир кимсани Худо кечиришини эсладим.
«Агар Худо шу йигитларни кечирган бўлса, унда балки мени ҳам қилиб қўйган ишларим учун кечирар, – деб ўйладим. – Ҳеч бўлмаганда, мен ҳали ҳеч кимни ўлдирганим йўқ».
Мен бу масала ҳақида ёзнинг охиригача бош қотирдим, лекин уни лагерь ходимлари билан муҳокама қилганим йўқ. Ким бўлишидан қатъий назар, бировнинг кўтаринки руҳда мени “қутқариши”нинг қурбони бўлиб қолмасимдан, ҳаммасини ўзим тушуниб етишим керак эди.
1971 йил кузида етимхонага қайтиб келгач, ётоғим иккита кичкина, лекин алоҳида хоначаларга бўлинганини кўрдим. Битирувчи синф ўқувчиси сифатида, ниҳоят, ўз хонам ва ҳамма тортмалари ўз тасарруфимда бўлган комодимга эга бўлдим.
Менга тезда зарур бўлиб қоладиган жимлик ва ёлғизликда яшашга кўникишим учун бир оз вақт керак бўлди.
Книга на Узбекском языке: - Брошенный ребенок (Роберт Боб Митчелл)
Аннотация к книге Брошенный ребенок. В поисках надежды и дома.
В этой автобиографической книге рассказывается удивительная история жизни мальчика, которого в возрасте трех лет мать оставила в детском приюте. Это история горьких разочарований, годами не сбывающихся надежд, отчаянной борьбы за свое человеческое достоинство и в конце концов сокрушительной победы над превратностями судьбы. Книга адресована широкому кругу читателей, но может быть особенно полезна людям, работающим с подростками и воспитанниками приютов, так как она дает надежду тем, у кого в силу горького жизненного опыта ее не осталось.
Цитата из книги Общество считает, что такие, как я, — воспитанники сиротских приютов — обречены на бессмысленное прожигание жизни, раннюю гибель или тюремное заключение. Генетическая предрасположенность толкала меня к повторению несчастной судьбы моих родителей. Я же решил изменить свое представление о том, кем я был и кем мог стать. Обратившись к Богу за надеждой, которую Он предлагает всем и каждому, независимо от национальности, языка или культуры, я узнал, что ничто из сделанного мной или другими людьми, пытавшимися оскорбить или унизить меня, ничто из моего прошлого или даже будущего, включая смерть, не может отлучить меня от любви Божьей. Эта любовь помогла мне простить моих обидчиков и освободила из плена мучительного прошлого — точно так же, как помогла обрести свободу и многим другим.