R.B.Mitchell Tashlandiq bola - (7-bob) Kitob O'zbek tilida
Ташландиқ бола (Р. Б. Митчелл) Ўзбек тилида Аудиокитоб
Мундарижа
Бу тарих ростми
01. Ташландиқ
02. Кичик ёшли ўғил болалар
03. Қуюн
04. Бошқа
05. Ўғирланган
06. Шифокорлар
07. Жижининг совғаси
08. Танлов
09. Атланта
10. Жой топилармикан?
11. Нима учун
12. Молиявий мустақиллик
13. Учрашув
14. Бир неча яхши йигитлар
15. Исёнкор
16. Йўқотишлар даври
17. Қутқарувчи
18. Сен ростдан ҳам бормисан?
19. Янги ибтидо
20. Биринчи курс талабаси
21. Уй
22. Кутилмаган янгилик
23. Африкада
24. Кечириш керакми?
25. Паулина
26. Отам
27. Онам
28. Йўқотилган болалар
29. Сьюзен билан учрашув
30. Ўзаро муносабатлар
31. Ўз қобиғига ўралган
32. Оила қуришдан қўрқиш
33. Ҳаммаси ойдинлашди
34. Хотима
35. Ўқитувчилар учун эслатма
Китобни муҳокама қилиш учун саволлар
Миннатдорчилик
7. ЖИЖИНИНГ СОВҒАСИ
Чикаголик шифокорлар ҳузурига ташрифимиздан бир неча ой ўтиб, Нола мендан сўради:
– Робби, бу дам олиш кунларини Жижи билан бирга Чикагода ўтказишни истамайсанми? У сенга муҳим бир гап айтмоқчи бўлаяпти.
– Ана холос! Наҳотки?
– Ҳа, шундай. Жума куни уникига боргин ва яхшилаб хурсандчилик қилгин, кейинги ҳафтада эса сизлар нима ҳақида гаплашганларингни муҳокама қиламиз.
«Бу Жижининг мени ўзига олишини англатадими?». Буни аниқлаб олиш учун белгиланган кунни сабрсизлик билан кутдим.
Ниҳоят жума куни келганида, Жон мени бувимникига олиб борди. Тоблаб пиширилган жўжа ҳидидан сўлагим оқиб кетди. Жижи пиширган ҳамма таом менга ёқарди, лекин бостончасига, ғарчиллаб турган пўстигача бўктириб пиширилган товуқ, қиймаланиб, тўқмоқланган чўчқа гўшти ва гуруч ҳамда қўзиқоринлар қўшилган товуқ гўшти менинг севимли овқатларим эди.
– Қандай овқатланишингни томоша қилиш менга ёқади, Робби, – ҳар доим ўзича гапириб қўярди Жижи. – Бу мени хурсанд қилади.
Мен эса унинг пишириқларидан яна ҳам хурсанд эдим. Бу гал мен бувимдан икки баробар кўпроқ едим.
Биз ҳар доим десертни кейинга қолдирардик. Одатда Жижи столни йиғиштириб олганидан сўнг, биз у билан домино ёки қарта ўйнардик. У ўзини ютиб чиқишимга менга имкон берарди, лекин буни секин–аста, сездирмай қиларди. Мен эса яна ошхона ва меҳмонхона ўртасидаги дарпарда орқасига бекиниш ва ўзимни улкан махлуқдек ҳис қилиб, ириллашни, кейин эса Жижи қандай қичқириб юборгани ва ўзини худди ҳушдан кетиб йиқилаётгандек қилиб кўрсатишини кўриб, хохолаб кулишни ёқтирардим. Баъзан биз қувлашмачоқ ёки бекинмачоқ ўйнардик, тўғри, унинг мебеллар қўйиб чиқилган кичкина хонадонида бурилиб оладиган жой деярли йўқ эди.
Бироқ ўша оқшом Жижи анча жиддий кўринарди.
– Идиш–товоқ кутиб турар, диванга ўтирайликчи. Сен билан гаплашиб олишни истайман.
Мен кулгидан ўзимни зўрға тийдим. Албатта, у менга ўзи билан бирга яшаб қолишим мумкинлигини эълон қилмоқчи.
Жижи диванга, ёнимга ўтирди.
– Робби, – деб гап бошлади у, – мен ҳар доим сени ҳимоя қилишга уринганман. Лекин бошингдан ўтказган барча воқеалардан сўнг, сенга баъзи гапларни айтиб бериш вақти келди деб ўйлайман.
Мен узоқ тарих эшитишга тайёрланиб, диванга қулайроқ ўрнашиб олдим.
– Бувинг Паула ҳамиша онангни ёқтирмаган, – давом этди Жижи. – У ўзининг ўғли уларнинг ижтимоий ва молиявий мақомига кўпроқ мос келадиган, ўзи айтганидек, яъни улар билан бир доирадаги аёлга уйланиши шарт деб ҳисобларди. – Бувимнинг жиддийлиги ҳиринглаш билан ўрин алмашди. Сохта расмиятчилик билан мен ундан бир неча марта эшитган гапларни айтди: – Лекин сен билан иккимиз биламиз: жилваланаётган ҳамма нарса ҳам олтин эмас.
Ҳақиқий жилва қилишга кимдир даъвогарлик қиладиган бўлса, бу Жижи бўлади, деб ўйлардим. Мен бу хислатга эга бўлишдан бош тортмаган бўлардим. Агар у билан бирга яшаганимда, ҳойнаҳой, бу хислатга эга бўлардим.
– Паулина тўйга халақит қила олмаганидан сўнг, – давом этди Жижи, – у улкан шоуни режалаштириш ва режиссёрлик қилиш учун қўлидан келган ҳамма нарсани қилди. – Паулинанинг чучмал жанубча оҳангини масхара қилиб, бувим шундай деди: – Жойс, азизим, мен сен ва Роберт учун энг яхши нарсларни истайман, холос.
Энди ҳиринглаш навбати менга ўтди.
Жижи бошини чайқади ва унинг овозида саркашлик оҳанглари сезилди:
– Яққол кўриниб турган мурувват билан Паулина ўз ота–онасини уларнинг тўйи энг майда икир–чикирларигача қандай бўлиши кераклигига ишонтириб туриб олди. Лекин онанг таслим бўлишни истамасди. Бу иккита қайсар аёл қиёфасида Шимол ва Жануб ўртасидаги уруш ҳали ҳам давом этаётгандек туюларди. – Юзида азоб ифодасини намоён қлганича, Жижи кўзларини олайтириб давом этди: – Ота–онанг асал ойини саёҳатда ўтказар экан, Паулина юк ташувчиларни ёллади ва уларнинг хонадонидаги бор уй жиҳозларини олиб чиқиб, қандайдир омборхонага жойлаштирди. Шундан сўнг уларга бир тўда қимматбаҳо мебель сотиб олди.
– Ана холос! Қайтиб келганидан сўнг онам роса хурсанд бўлгандир, – тахмин қилдим мен.
– Хурсанд? Э, йўқ, болагинам! Ота–онанг Паулина улардан рухсат сўрамай, уларга бундай қимматбаҳо мебель сотиб олгани, ўзларининг уй жиҳозларини эса чиқариб ташлаганидан ғазабга тушишди. Онанг худди мушукдек пихиллади, отанг эса яна икки ўт орасида қолди.
«Паулина худди онам каби ақлдан озган, шекилли, – ўйладим мен. – Наҳотки оиламизда ҳамма жинни бўлса?»
Мени етимхонага ташлаб кетишганидан сўнг, онам ломбардлар орқали баъзи мебелларни сота бошлаганини Жижи менга тушунтириб берди.
– Мен уни уй жиҳозларининг бир қисмини бу ерда, менинг хонадонимда қолдиришга кўндира бошладим. Ўрнига унга ўзимнинг мебелимни ва токи иш топиб оёқққа туриб олиши учун 1000 доллар бердим.
– Шунинг учун сизда мебеллар кўп экан–да? – деб сўрадим. – Мен эса сизга шунча буюмлар нимага керак экан деб ўйлагандим!
Жижи индамай қолди, чуқур хўрсинди ва жиддий тортиб, суҳбатни давом эттирди. У қўлимни ушлаб, кўзларимга синовчан тикилди.
«Мана гап нимада, – деб ўйладим. – Ҳозир у мебелларнинг бир қисмини сотмоқчи ва мени ўзига олмоқчи эканини айтади». Мен қаддимни тикладим ва яхши янгилик эшитишга тайёрландим.
– Робби, мен сен университетни тугатиб, уйланадиган вақтгача яшамоқчиман.
«Нима?»
– Қизил дарахтдан ясалган бу мебелларнинг ҳаммаси, шунингдек, чиннилар, биллур ва кумушлар мен ўлганимдан сўнг ёки агар истасанг, эртароқ сеники бўлади. Мен буларни сен учун асраб келдим! Онанг уларни сотиб юбориб, охирги центигача ҳавога совуриши мумкинилиги боис, бу бойликни сақлай олганимдан хурсандман. Бу сенинг меросинг. Агар хотининг иккалангнинг таъбингга бу буюмлар маъқул тушмаса, сизлар уларни сотишингиз ва ўзингизга ёққанини сотиб олишингиз мумкин. Бу сизлар учун яхши мадад бўлади.
Жижининг лаблари қалтиради. Менинг университетда ўқишим, балоғатга етишим ва уйланишим ҳақидаги фикрлар унинг қалбини тўлқинлантириб юборганини фаҳмладим.
Лекин бир оғиз ҳам сўз айта олмаганимдан жуда ҳафсалам пир бўлди. Қандайдир мебелларни бувим катта бир кутилмаган совға деб ҳисоблашига ишона олмаётгандим.
Қандай йўл тутишни билмай, бувимнинг бағрига кирдим ва уни қучоқладим. Жижининг кўзларидан ёш оқди, мен эса хаёлга ботдим: «Яна синиш. Энди мебель ҳам қўшилди! Менинг шусиз ҳам ғалати ҳаётимда яна бир ғалати тарих». Ниҳоят у ўзини нари тортди ва кўз ёшларини артди.
– Бу ҳақида гапириш етар, – эълон қилди бувим. – Кел, музқаймоқ еймиз!
Биз иссиқ шоколадли ва қаймоқ қўшилган юмшоқ конфетли ванил пломбир ейишга киришдик.
Ўша тунда мен тўшакда ошқозоним тўлиб, лекин юрагимда ҳали ҳам ўша–ўша унутиб бўлмас бўшлиқ билан ётардим.
Книга на Узбекском языке: - Брошенный ребенок (Роберт Боб Митчелл)
Аннотация к книге Брошенный ребенок. В поисках надежды и дома.
В этой автобиографической книге рассказывается удивительная история жизни мальчика, которого в возрасте трех лет мать оставила в детском приюте. Это история горьких разочарований, годами не сбывающихся надежд, отчаянной борьбы за свое человеческое достоинство и в конце концов сокрушительной победы над превратностями судьбы. Книга адресована широкому кругу читателей, но может быть особенно полезна людям, работающим с подростками и воспитанниками приютов, так как она дает надежду тем, у кого в силу горького жизненного опыта ее не осталось.
Цитата из книги Общество считает, что такие, как я, — воспитанники сиротских приютов — обречены на бессмысленное прожигание жизни, раннюю гибель или тюремное заключение. Генетическая предрасположенность толкала меня к повторению несчастной судьбы моих родителей. Я же решил изменить свое представление о том, кем я был и кем мог стать. Обратившись к Богу за надеждой, которую Он предлагает всем и каждому, независимо от национальности, языка или культуры, я узнал, что ничто из сделанного мной или другими людьми, пытавшимися оскорбить или унизить меня, ничто из моего прошлого или даже будущего, включая смерть, не может отлучить меня от любви Божьей. Эта любовь помогла мне простить моих обидчиков и освободила из плена мучительного прошлого — точно так же, как помогла обрести свободу и многим другим.