R.B.Mitchell Tashlandiq bola - (14 bob) Kitob O'zbek tilida
Ташландиқ бола (Р. Б. Митчелл) Ўзбек тилида Аудиокитоб
Мундарижа
Бу тарих ростми
01. Ташландиқ
02. Кичик ёшли ўғил болалар
03. Қуюн
04. Бошқа
05. Ўғирланган
06. Шифокорлар
07. Жижининг совғаси
08. Танлов
09. Атланта
10. Жой топилармикан?
11. Нима учун
12. Молиявий мустақиллик
13. Учрашув
14. Бир неча яхши йигитлар
15. Исёнкор
16. Йўқотишлар даври
17. Қутқарувчи
18. Сен ростдан ҳам бормисан?
19. Янги ибтидо
20. Биринчи курс талабаси
21. Уй
22. Кутилмаган янгилик
23. Африкада
24. Кечириш керакми?
25. Паулина
26. Отам
27. Онам
28. Йўқотилган болалар
29. Сьюзен билан учрашув
30. Ўзаро муносабатлар
31. Ўз қобиғига ўралган
32. Оила қуришдан қўрқиш
33. Ҳаммаси ойдинлашди
34. Хотима
35. Ўқитувчилар учун эслатма
Китобни муҳокама қилиш учун саволлар
Миннатдорчилик
14. БИР НЕЧА ЯХШИ ЙИГИТЛАР
– Мени бу аёл билан мулоқот қилишдан қутқаринг! – деб бақирдим психологнинг навбатдаги қабули давомида.
Дод–войимга жавобан Марвнинг қалин қошлари қаншарига уйилди.
– У шаҳодатнома топшириш маросимимни расво қилди. Туғилганимдан буён ундан оғриқдан бошқа ҳеч нарса олмадим. Мен уни ёмон кўраман, ёмон кўраман!
– Қулоқ сол, Робби… – гап бошлади Марв.
Мен унинг навбатчи насиҳатларини эшитмоқчи эмасдим.
– Йўқ! Мен уни бошқа кўришни истамайман! – дея ғазабим жўш урди.
Яхши ва ҳамдард одам бўлган Марв менга азоб бераётган фикрларимни айтиб олишимга ва гапимни бўлмасдан эшитиб психотерапия сеансини тарк этишимга имкон берди.
Мана шу ҳиссий қўзғалишдан сўнг, катта ёшдаги ўғил болалар гуруҳининг тарбиячилари мен ўзимга ёки бошқа бировга зиён етказишимдан қўрқишган, шекилли, мендан ёш кимёгар тўпламини олиб қўйишди, психолог ҳузурига боришим даврийлигини ҳар кунлик қилиб узайтиришди ва онамга етимхона ҳудудида пайдо бўлишни тақиқлаб қўйишди. Уни кўриш учун яна бир марта Чикагога боршим ҳақида ҳеч ким сўз ҳам айтмади ва мен бунинг учун улардан миннатдор бўлдим.
Кичкина пайтимда Жижи билан ҳар ҳафталик учрашувлар менинг руҳий мувозанатимни сақлаб турди, лекин етмиш тўрт ёшида етимхонага келиб–кетиш бувимга анча оғирлик қиларди, шунинг учун икки ойда бир марта тарбиячилар мени уникига олиб боришарди. У фикр–мулоҳазалари мени ўз мувозанатимни сақлашга имкон берадиган ягона одам эди. Унинг ҳар ҳафталик ташрифлари менинг туйғуларим омборини етарлича меҳр захираси билан тўлдириб, тўғри йўлдан оғиб кетмаслигимга имкон берарди, лекин энди бу омбор камроқ тўлдирилар ва менинг руҳий илиқлик заҳираларим деярли тугаб бўлганди.
Тўлиқ бўлмаган ўрта маълумот ҳақидаги шаҳодатнома топширилганидан ярим йил ўтиб, Жижи ўзи билан бирга реабилитация марказига бориб онамни кўриб келишни таклиф қилди. Бу илтимосни қондирдим, аммо онам билан навбатдаги учрашувга лоқайд эдим. Уни ҳаётимдан ўчириб ташлаб, унга нисбатан ўтмишдан бир кўриниш сифатида муносабатда бўлдим.
Афтидан, бу билан иш тугамаганини ҳеч ким пайқамади: мен энди келажагимни онам билан боғламасдим.
Чамаси, Жижидан бошқа кўп сонли оиламизнинг бирорта ҳам аъзосини келажагимдаги инсонлардан бири деб ҳисобламасдим.
Мана шу босқичда мен отамнинг қўллаб–қувватлашига ўта муҳтож бўлдим, лекин у бу ролга мутлақо ноқобил эди. Яхшиямки, ҳаётимда унинг ўрнини боса оладиган ва вазиятни яхши томонга ўзгартира оладиган бошқа эркаклар пайдо бўлди.
Жим камгап ва гаплашишни ёқтирмайдиган эди.
Ўрта мактабда ўқиётганимда, у катта ёшдаги ўғил болалар гуруҳининг тарбиячиси эди. Ўрта бўйли, лекин Невада кумуш конларидаги кўп йиллик меҳнати туфайли ҳаддан ортиқ кучли бўлган Жим менинг оғир атлетика машғулотларидаги устозим бўлди.
Менинг ҳолатимда оғир атлетика шунчаки спортга қизиқиш эмасди. Машғулотлар тажовузкорлик даражамни пасайтиришга ёрдам берди ва чамаси, Жижи буни пайқади.
Бундан ташқари, Жим менинг ғазабимни ижобий ўзанга буришга уринарди: менга Морзе алифбосини ўргатиб, радиоҳаваскорга айланишимга ёрдам берди. У ва маҳаллий аҳолидан бўлган яна бир киши радиодеталлар мажмуидан қандай қилиб радио ясашни ўргатди.
Биринчи марта ишлайдиган моделни йиғишга муваффақ бўлишим ўзимга баҳо беришимни кескин кўтарди. Бошқа радиоҳаваскорлар мени ўзларига тенг олиб, ўз ҳамжамиятига қабул қилишганида эса ғуруримнинг чеки бўлмади.
WN9UHJ шартли номланишдан фойдаланиб, мен радиоалоқа журналини юритдим ва бутун дунёдаги радиоҳаваскорлар билан почта карточкалари алмашардим. Ҳеч ким менинг кимлигимни ва қаердан алоқага чиқаётганимни билмасди.
Ниҳоят, мен ўзлигимни топдим ва “етимхона тарбияланувчиси” деб номланмайдиган бўлдим.
Икки йил давомида Свани етимхона тарбиячилари дам олиш куни олганида ёки таътилга чиқанида уларнинг ўрнига ишлар эди. Бундан ташқари, у ёғочга қайта ишлов бериш малакасига эга эди ва тилларанг ретривер овчи ити каби ўзига маҳлиё қиладиган тийнатга (характерга) эга бўлиб, шу туфайли у билан низолашиш қийин эди.
Сийраклашиб қолган қумранг–малла сочи ва юзидан аримайдиган табассуми билан, Свани ҳар доим навбатдаги ўйинга тайёр турарди. У ўзининг Аннасига саратон ташхиси қўйилганидан сўнг уйланганини эшитиб, ҳатто бизнинг тош қотган юракларимиз ҳам қалқиб тушди. Улар бирга яшаши учун берилган ўша бир неча йилда ҳам, у Аннага ҳар куни ғамхўрлик қиларди.
Ўхшаши йўқ мардлик эгаси бўлган Свани етти нафар тарбияланувчини ўзи билан бирга олиб, Минессота дарёсининг юқориси бўйлаб байдаркада бир ҳафталик саёҳатга чиқишга журъат қилганди. Маданий ҳаётдан олисларда биз кўлларни байдаркада сузиб ўтдик, байдаркалар ва бошқа сафар жиҳозларини кейинги кўлгача ташидик, булоқлардан энг тоза сувлар ичдик, тунда эса қайсидир бир оролчаларда лагерь қурдик. Улкан маскинон–чўртанбалиқларини тутдик, тозаладик ва гулханда пиширдик. Устимизда тўпланган ва чивинлардан кўра ўн марта кучлироқ чақадиган катта сўналар талашидан қонталаш бўлиб кетдик. Чўмилдик, кейин эса танамизга ёпишиб олган зулукларни сидириб ташладик.
Биз жанжалкашлар ва тиниб–тинчимаслар анча кўп эдик ва бу олти кунлик саргузаштларимиз давомида Свани бор сабри ва маҳоратини кўрсатишига тўғри келди.
Унинг таъсир доираси фақат табиатга чиқишлар билангина чекланиб қолмасди. Бир куни мени четга тортиб, у хижолат тортиб ўтирмай, жинсий алоқа тўғрисида суҳбат бошлаб қолди. «Худо жинсий алоқани бир–бирини яхши кўрадиган эркак ва аёлнинг никоҳини муқаддас қиладиган севги хатти–ҳаракати сифатида яратган, – деди у. – Уни фақат эр–хотинга мўлжалланган Худонинг инъоми деб қараш керак».
Бу мен учун янгилик бўлди. Етимхонадаги катта ёшли йигитлар қизларга ҳеч бир истисносиз ўлжа сифатида қарашар ва бу муносабат уятсиз журналлар ва романларнинг туганмас захираси орқали мустаҳкамланиб борарди. Моҳиятан, олтинчи синфда мени катта ёшдаги ўғил болалар гуруҳига ўтказишганидан бери мен асосан фақат порнографияни ўқирдим.
Деярли ахлоқий чекловлари бўлмаган, жўшқин ўспирин сифатида, Сванининг насиҳатлари менинг у қулоғимдан кириб, бунисидан чиқиб кетарди, қачондир бир кун келиб, унинг маслагига қўшилишимга кучли шубҳа қилардим. Лекин ҳар ҳолда у менинг ҳурматимга сазовор бўлди, қолаверса, унинг ёввойи табиатга бўлган севгисини баҳам кўрмаслигимнинг иложи йўқ эди.
Боб ижтимоий ходимлардан бири бўлиб, табиатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис эди, камондан жуда яхши отар ва ов қиларди, зарурат туғилганда эса тарбиячиларнинг ўрнига ишларди.
У озғин, сочлари қалта қирқилган бўлиб, десантчиларга ўхшаб кетарди. Гарчи унинг тарбияланувчилари сирасига кирмасамда, у бор кучи билан менга ёрдам беришга ҳаракат қиларди.
Олтинчи синфда ўқиётганимда, Боб менга милтиқ ўқлаш ва ундан отишни ўргатди. У мени ўзи билан бирга қуён, олмахон ва буғу овлашга олиб борарди, кейин эса гўштни тозалаш, нимталаш ва пиширишни ўргатди.
У қуёшнинг жойига қараб вақтни аниқлаш, ўрмонда овоз чиқармай юриш ва йўлни компассиз топишни ҳам мени ўргатган. Мен тинчлантирувчи таъсир қилган хушбўй ҳидларга тўлган далалар ва ўрмонларда кўп вақтимни ўтказдим.
Лекин Жим уч нафар ўспирин ўғил болаларни олиб Шимолий Мичиган яқинидаги Айрон–риверда буғу овлашга чиққанида менга энг ёдда қоладиган сабоқ берган.
Биз бир неча кун давомида ўрмонда натижасиз тентирадик. Овнинг охирги кунида кичкина отрядимиз саҳарлаб ўрмоннинг энг қуюқ жойида дарахт кесишдан сўнг қолган тупроқ сўқмоқ бўйлаб борарди.
Тўсатдан Боб чапга бурилди, камонни кўтариб, қотиб қолди.
Ўрмондаги ялангликда виқор билан сершох буғу турарди. Шунчалик ҳаяжонланиб кетдимки, зўрға нафас олардим.
Одатда буғулар ёлғиз тентираб юради, лекин бу буғунинг ёнида иккита урғочи буғу ва буғу болалари бор эди. Биз билардик: агар буғу ўрмонга қочса, у хавфсиз жойда бўлади, урғочи буғулар ва болалари эса бизнинг қонуний ўлжамизга айланарди.
Лекин буғу қочишни хаёлига ҳам келтирмади, у ўзининг ҳашаматли бошини секин кўтарди ва худди бизга: “Урғочи буғулар ва болаларида қутулишга имкон бўлиши учун сизлар аввал мени отишларинг керак” дегандек қаради.
Биз, болалар, милтиқларни елкамиздан олдик, сақлагични туширдик, буғу болаларини нишонга олдик ва Бобнинг белги беришини кутганимизидан бери мангулик ўтгандек туюлди. У бизни фақат камондан биринчи бўлиб ўқ узганидан сўнг отишимиз мумкинлиги ҳақида огоҳлантирганди.
Лекин камондан ўқ узилмади. «У нимани кутаяпти?» – деб ўйладим.
Ниҳоят, камон ипини секин бўшаштириб, Боб камонни пастга туширди. Гангиб қолган бизлар ҳам милтиқларни сақлагичга қўйиб, уларни туширдик. Буғу думи билан ишора қилди ва она буғулар болалари билан бирга ўрмонга яширинди. Шундан сўнггина маҳобатли ҳайвон бурилиб, кўздан йўқолди.
Боб бирор сўз айтмай, ёнимиздан ўтиб кетди ва худди ўша сўқмоқ билан машинага йўл олди. Кейинроқ тамадди қилиб олиш учун тўхтаганимизда, ниҳоят, у бўлиб ўтган воқеани тушунтириб берди.
– Йигитлар, бизлар буғу овлашга келдик, – деди у.
Биз бу гапга қўшилиб, бош ирғадик.
– Биз мақсадга етдик, – давом этди у. – Биз буғуни топдик, оддий буғуни эмас, эркак буғуни. Гарчи унинг боши кимнингдир деворини безамаган бўлсада, агар ўқ узганимизда, уни йиқитган бўлишимизни доимо биламиз.
Бир оз жим тургач, олдин ҳам айтган жумлани айтди:
– Биз уларнинг ҳаммасини ўлдиришимиз шарт эмасди. – Эшитганларимизни ўйлаб олганимиздан сўнг у қўшиб қўйди: – Бу буғуни унинг ғайритабиий жасурлиги ва ўзини қурбон қила олиши қутқариб қолди. У қочиб кетиши ва қутулиши мумкин эди, аммо у бошқаларни қутқариш учун қолишни ва нишонга айланишни маъқул кўрди.
– Тасаввур қилинг–а! – хитоб қилди ўсмирлардан бири. – Умримда бунақасини кўрмаганман.
– Бу Муқаддас Китоб оятини намоён қиладиган ажойиб мисол: «Ким ўз жонини дўстлари учун фидо қилса, бундан ортиқ севги йўқ»*, – деб хотима қилди Боб, камонни кўтарди ва сўқмоқдан кетишда давом этди
* Қаранг: Юҳн. 15:13.
Биз уйга овдан беўлжа, лекин бир умрга ёдимизда қоладиган ажойиб сабоқ билан қайтдик.
Кейинроқ ўша тунда, мен Боб айтган севги ҳақида ўйладим.
Лекин Жижидан бошқа бирор киши мен учун ўз ҳаётини бағишлар даражада бировни севишини тасаввур қила олмадим.
Албатта, яна Марв ҳам.
У менга тайинланган ижтимоий ходим эди, лекин аста–секин мен учун ҳозирча аниқ таърифи бўлмаган, лекин мен ҳеч бир шартларсиз қабул қила оладиган, анча муҳим кимгадир айланиб борарди.
Ўсмирларга хос саркашлик билан биз уни “Омадсиз ит”* мультфильми қаҳрамони шарафига ўзаро “Омадсиз Марв” деб атардик, бу ит ёрдамга ошиқа туриб, доимо бирор ҳалокатга йўлиқиб қоларди. Табиийки, Марв биз тан олишга тайёрлигимиздан кўра кўпроқ ақлли эди.
* «Омадсиз ит» (Underdog) – илк марта 1964 йилда экранларга чиқарилган Америка анимацион телесериали. Омадсиз ит – Этик Тозаловчи лақабли ўғил боланинг қаҳрамонона альтер–эгоси. – Таҳр. изоҳи.
Сабр билан ва маълум бир жасорат билан Марв мени ўзининг тезликни алмаштирувчи тугмали қутиси бўлган ноёб автомобили “плимут”ини ҳайдашга ўргатди. Ўсмирлик ёшининг тўфонларини енгишда ёрдам бериб, олишганларида ҳам унинг жасорати бундан кам бўлмади.
Мени кўп йиллар давомида таъқиб этган муаммо Марвнинг энг қийин вазифаси эди.
Ота–онам мени ташлаб кетиши учун нималар қилиб қўйганимни мулоҳаза қилар эканман, мен ёқимсиз хулосага келдим: муаммо уларнинг ўзида эди. Лекин келажакда мени нималар кутаётгани масаласи ҳали ҳам долзарблигича қолмоқда эди. Ниҳоят мен сеансларимиздан бири пайтида Марвга берган савол шундай бўлди:
– Мен ҳам отам ва онам каби ақлдан озишим қисматимга ёзилганми? – Бу беҳуда савол эмасди. Меъёрдагидек ҳаёт кечириш учун бу ердан бир амаллаб чиқиб олишни қанчалик кучли истамайин, мен ҳали ҳам ўзим учун шундай келажак борлигига шубҳаланардим.
– Мен наслий жиҳатдан ўз ота–онамнинг тақдирини такрорлашга дастурланганманми? – деб Марвдан синчиклаб сўрашда давом этардим. – Менинг миям ҳам онамники каби бузиладими?
Ақлдан озишга тайёрланишим керакми? Мени кўчадаги, реабилитация марказидаги ёки руҳий касалликлар шифохонасидаги ҳаёт кутиб турибдими?
Марв бор кучи билан ҳаётим умуман ота–онам танлаган хулқ–атворни такрорлашдан иборат бўлмаслигига мени ишонтиришга уринарди. Ҳатто ҳикояларимни Паулинанинг ғалати қилиқлари билан тўлдираётганимда ҳам, у менинг келажагим ўтмишимдан фарқ қилиши мумкинлигида қатъий туриб оларди.
– Робби, ота–онанг ёки Паулина бувингга ўхшаган бўлиш тақдирингга ёзилмаган, – деб ишонтирарди у мени. – Лекин сен турмуш муаммоларини ҳал қилишни ва тушкунлигинг ҳамда ғазабингни назорат қилишни ўрганишинг керак. Сен воқеалар ривожи салбий сценарий асосида бўлишидан воз кечиб, ижобийсига алмаштиришинг шарт. Сени ёрқин келажак кутмоқда, лекин уни қабул қилиш–қилмасликни фақат ўзинг ҳал этасан.
Бунга ишониш жуда қийин эди. Мен келажакка қарай олмасдим ва яхши нарсаларга умид қила олмасдим, чунки менинг болаликдаги барча орзуларим чиппакка чиққанди. Марвнинг ишонтиришлари адолатли эканлигига бирорта ҳам далилим йўқ эди.
Бир куни ундан сўрадим:
– Қандай қилиб кўринмайдиган нарсаларга ишониш мумкин?*
* Қаранг: Ибр. 11:1.
Марв хўрсиниб қўйиб, бошқа ёндашувни синаб кўрди:
– Яхши, Робби. Тахмин қилайликки, сен ҳақсан ва демак, ота–онангнинг тақдирини такрорлаш – қисматинг. Унда ҳаракатларинг қандай бўлади?
Ҳойнаҳой, мен шоштириб қўйдим, дегандек, у стул суянчиғига ўзини ташлади.
Шу пайтгача ҳали ҳеч ким менга бу саволни беришга журъат қила олмаган эди, гарчи бу саволга менда жавоб бўлса–да. Психологнинг ортидаги қаёқларгадир қарарканман, мен ҳеч бир ҳиссиз шундай дедим:
– Ўзим дуч келган нарсалар болаларимнинг бошига тушмаслиги учун ўзимни тартибга солган бўлардим.
Гангиб қолган Марв жавоб топа олмай қолди. Психотерапия сеанси тугади.
Книга на Узбекском языке: - Брошенный ребенок (Роберт Боб Митчелл)
Аннотация к книге Брошенный ребенок. В поисках надежды и дома.
В этой автобиографической книге рассказывается удивительная история жизни мальчика, которого в возрасте трех лет мать оставила в детском приюте. Это история горьких разочарований, годами не сбывающихся надежд, отчаянной борьбы за свое человеческое достоинство и в конце концов сокрушительной победы над превратностями судьбы. Книга адресована широкому кругу читателей, но может быть особенно полезна людям, работающим с подростками и воспитанниками приютов, так как она дает надежду тем, у кого в силу горького жизненного опыта ее не осталось.
Цитата из книги Общество считает, что такие, как я, — воспитанники сиротских приютов — обречены на бессмысленное прожигание жизни, раннюю гибель или тюремное заключение. Генетическая предрасположенность толкала меня к повторению несчастной судьбы моих родителей. Я же решил изменить свое представление о том, кем я был и кем мог стать. Обратившись к Богу за надеждой, которую Он предлагает всем и каждому, независимо от национальности, языка или культуры, я узнал, что ничто из сделанного мной или другими людьми, пытавшимися оскорбить или унизить меня, ничто из моего прошлого или даже будущего, включая смерть, не может отлучить меня от любви Божьей. Эта любовь помогла мне простить моих обидчиков и освободила из плена мучительного прошлого — точно так же, как помогла обрести свободу и многим другим.




































































































































