Инжил
Титусга мактуб
1. Худо танлаган кишиларнинг имонли бўлишлари ва ҳақиқий диёнатни уқиб олишлари учун хизмат қилаётган Худонинг қули ва Исо Масиҳнинг ҳаворийси, Павлусдан – салом!
2. Бизнинг имонимиз абадий ҳаётга умидворликдан иборатдир. Ёлғон гапирмайдиган Худо бу умид ҳақида азалий вақтларданоқ ваъда берган эди,
3. ҳозир эса, Ўзи хоҳлаган пайтда, каломини рўёбга чиқарди. Мен бўлсам, бу каломни эълон қилиш учун Қутқарувчимиз Худодан ваколат олдим.
4. Умумий имонимиз асосида ҳақиқий фарзандим бўлган Титусга Отамиз Худодан ва Қутқарувчимиз Исо Масиҳдан меҳр-шафқат ва тинчлик тилайман.
5. Сенга буюрганимдек, қолган ишларни битир, ҳар бир шаҳардаги имонлилар жамоати устидан оқсоқоллар тайин қил. Мана шунинг учун сени Крит оролида қолдирдим.
6. Сен тайин қиладиган одам беайб, якка хотинли, болалари эса имонли ва шалоқлик ёки итоатсизлик айбидан холи бўлсин.
7. Чунки имонлилар жамоатининг нозири Худо хонадонини бошқарувчи сифатида бенуқсон бўлиши керак. Ўзбошимча, ғазабли, шаробга мойил, тажанг, ғаразгўй бўлмасин.
8. Аксинча меҳмондўст, хайрихоҳ, вазмин, одил, пок кўнгилли ва нафсини тиядиган одам бўлсин.
9. Соғлом таълимот билан насиҳат қилишга ҳамда қаршилик қилувчиларнинг адабини беришга иқтидорли, ҳақиқат каломига ўргатилган ва унга қаттиқ риоя қиладиган киши бўлиши лозим.
10. Хусусан суннатлилар орасида ўзбилармон, қуруқ гап сотувчи алдамчилар кўп.
11. Уларнинг оғзини тўсиш керак. Улар жирканч манфаат йўлида лозим бўлмаган нарсаларни ўргатиб, бутун оилаларни бузиб кетмоқдалар.
12. Мана, улардан чиққан бир шоир: «Критийлар доимо ёлғончи, золим йиртқичлар, еб-тўймас танбаллардир», деб айтган эди.
13. Бу гап тўғри. Улар соғлом имонни топсин ва бунинг учун сен уларни қатъий огоҳлантириб қўй.
14. Улар яна яҳудийларнинг афсоналарига ва ҳақиқатдан юз ўгирган одамларнинг гапларига қулоқ солмасинлар.
15. Пок одамлар учун ҳамма нарса пок бўлур. Нопоку имонсизлар учун ҳеч бир пок нарса йўқ. Чунки уларнинг ақли ҳам, виждони ҳам нопоклашиб кетган.
16. Худони тан оламиз, дейдилар-у, ўз қилмишлари билан Уни инкор этадилар. Улар ҳар қандай хайрли ишга ярамас, бўйин эгмас, ифлос одамлардир.

1. Сенга келсак, соғлом таълимот асосида насиҳат қил.
2. Чоллар ўз ҳаддини билувчи, ҳушёр, вазмин, соғлом имонли, меҳр-муҳаббатли ва сабр-тоқатли бўлсинлар.
3. Шунингдек, кампирлар ҳам ғийбат ва майхўрликка ружу қўймай, балки муқаддасликка мувофиқ, ҳар қандай хайрли ишда ибрат бўлиб турмуш кечирсинлар.
4. Кампирлар ёш хотинларга ҳам таълим-тарбия берсинлар.
5. Худонинг каломи қораланмаслиги учун, улар ўз эрлари ва болаларини севадиган, рўзғорга жонкуяр, вазмин, иффатли, хушфеъл, эрларига бўйсунадиган бўлсинлар.
6. Шунингдек, йигитларни ҳам босиқ бўлишга ундагин.
7. Ҳар бир хайрли ишда уларга ўрнак бўл. Таълим вақтида холис ва жиддий бўлиб гапир.
8. Сўзларинг аниқ ва ҳеч шубҳасиз бўлсин, токи рақибларинг биз ҳақимизда ёмон сўз айтолмай, уятга қолсинлар.
9. Қулларга шундай насиҳат қилки, ўз хўжайинларига итоат этсинлар, уларни ҳар жиҳатдан мамнун қилсинлар, терслик қилмасинлар.
10. Ўғрилик қилмасинлар, балки очиқ кўнгил билан муомала қилиб, ҳар нарсада Қутқарувчимиз Худонинг таълимотини шарафласинлар.
11. Чунки Қутқарувчимиз Худонинг инояти бутун одамларга яққол ошкор бўлди.
12. Бу иноят эса шуни ўргатадики, биз диёнатсизлик ва дунёвий орзу-эҳтиросларни рад этишимиз керак, бу дунёда Худодан қўрқиб, вазминлик ва тақводорлик билан ҳаёт кечиришимиз лозим.
13. Шу орада буюк Худо ва Қутқарувчимиз Исо Масиҳнинг улуғворлик билан осмондан тушиб зоҳир бўлишига ва муборак умидимиз амалга ошишига кўз тикиб юрибмиз.
14. Масиҳ бизни ҳар қандай гуноҳли ишлардан қутқариш учун, фақат Ўзига тегишли бўлган, хайрли ишларга ғайратли, пок бир уммат яратиш учун Ўзини биз учун фидо қилди.
15. Буларни бутун бир салоҳият билан гапир, насиҳат қил, ошкор қил. Ҳеч ким сени камситмасин.

1. Сен имонлиларга шуни эслатиб тургинки, улар ҳукмрон ҳокимиятга тўла итоаткорлик билан бўйсунсин, ҳар бир хайрли ишга тайёр бўлишсин.
2. Ҳеч кимни ёмонламасинлар. Урушқоқ бўлмай, барча инсонларга ювошлик ва мулойимлик билан муомала қилсинлар.
3. Чунки бир вақтлар бизлар ҳам фаҳмсиз, итоатсиз, адашган одамлар эдик, ҳар хил эҳтирос ва завқларга қул эдик, гина-кудурат ва бахилликка тўлган, бир-биримиздан нафратланадиган разил одамлар эдик.
4. Аммо Қутқарувчимиз Худо Ўзининг илтифот ва инсонпарварлигини очиқ кўрсатди.
5. Худо бизнинг қилган савобли ишларимиз туфайли эмас, балки Ўзининг раҳм-шафқати туфайли бизни қутқарди, гуноҳларимизни ювиб, бизни янгидан туғилтирди, Муқаддас Руҳ орқали бизга янги ҳаёт ато этди.
6. Қутқарувчимиз Исо Масиҳ шарофати билан Худо бизнинг устимизга мўл-кўл Муқаддас Руҳ ёғдирди.
7. Худо иноят қилиб, бизни оқлади ва абадий ҳаётга умидворлик билан қараган меросхўр ҳам қилди.
8. Бу сўз барқарордир. Худога ишонганлар хайрли ишларга астойдил бел боғлаши учун, бу гапларни таъкидлаб уқтиришингни истайман. Бундай хатти-ҳаракат инсонларга маъқул ва фойдалидир.
9. Лекин бемаъни баҳслар, шажаралар, Таврот қонун-қоидалари ҳақида борадиган жанжалу музокаралардан қоч; булар фойдасиз ва беҳудадир.
10. Бидъатчи одам бир-икки огоҳлантиришдан сўнг ҳақиқатга тушунмаса, у билан алоқани уз.
11. Ўзинг биласанки, бундай бузуқ одам кундан-кунга гуноҳига гуноҳ қўшиб, ўзини ўзи маҳкум этади.
12. Артемас ёки Тихикни сенинг ёнингга юборганимдан кейин, Никопол шаҳрига, менинг олдимга келишга ҳаракат қил. Чунки мен қишни шу ерда ўтказишга қарор қилдим.
13. Қонуншунос Зинас ва Аполлосни йўлга отлантираётганингда, уларнинг кам-кўстсиз жўнашларига эътибор қил.
14. Бизнинг одамларимиз ҳам самарасиз кун кечирмасдан, зарурий эҳтиёжларини қондириш учун яхши ишлар қилишни ўргансинлар.
15. Менинг ёнимдагиларнинг ҳаммаси сенга салом йўллаяптилар. Бизни севадиган имондошларга салом айтгин. Худонинг инояти ҳаммангизга ёр бўлсин. Омин.

Скачать Titusga - 1-bob - Injil Yangi Ahd. mp3 (1.02 МБ)
YouTube kanaliga xush kelibsiz!
► Uzbek tilida Muqaddas Kitob Injil (YANGILANGAN AUDIO KITOB)
Инжил
- Ибтидо
- Забур
- Сулаймоннинг ҳикматлари
- Матто баён этган Муқаддас Хушхабар
- Марк баён этган Муқаддас Хушхабар
- Луқо баён этган Муқаддас Хушхабар
- Юҳанно баён этган Муқаддас Хушхабар
- Ҳаворийларнинг Фаолияти
- Ёқубнинг мактуби
- Бутруснинг биринчи мактуби
- Бутруснинг иккинчи мактуби
- Юҳаннонинг биринчи мактуби
- Юҳаннонинг иккинчи мактуби
- Юҳаннонинг учинчи мактуби
- Яҳудонинг мактуби
- Римликларга мактуб
- Коринфликларга биринчи мактуб
- Коринфликларга иккинчи мактуб
- Галатияликларга мактуб
- Эфесликларга мактуб
- Филиппиликларга мактуб
- Колосаликларга мактуб
- Салоникаликларга биринчи мактуб
- Салоникаликларга иккинчи мактуб
- Тимўтийга биринчи мактуб
- Тимўтийга иккинчи мактуб
- Титусга мактуб
- Филимўнга мактуб
- Ибронийларга мактуб
- Юҳаннога Кўрсатилган Ваҳий
AJOYIB KITOBNI O'QING

• Yuklab olish - Muqaddas Kitob O'zbek tilida Injil (latin 27mb .pdf)
• Скачать - Муқаддас Китоб (Инжил) (кирилл 26mb .PDF)
• Муқаддас Китоб (катта шрифтли нусхаси) (кирилл 38mb .PDF)
MUQADDAS KITOB
1. Eng ko'p o'qiladigan kitob - har yili taxminan 80 million nusxada nashr etiladi
2. Muqaddas Kitob 1600 yil davomida 40 dan ortiq mualliflar tomonidan yozilgan va hech qanday qarama-qarshiliklarga ega emas.
3. Injil uch tilda (ibroniy, yunon va oromiy) va uchta qit'ada yozilgan.
4. Muqaddas Kitob toʻliq yoki qisman 2377 til va dialektga tarjima qilingan.

Tavrot | Zabur | Injil (+audio)

Яхши аудио Китоблар

Kinolar va Multiklar

Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd

Аудио Кутубхона

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz