Инжил
Салоникаликларга иккинчи мактуб
1. Отамиз Худо ва Раббимиз Исо Масиҳнинг уммати бўлган Салоника шаҳридаги имонлилар жамоатига Павлус, Силван ва Тимўтийдан салом!
2. Отамиз Худодан ва Раббимиз Исо Масиҳдан сизларга иноят ва тинчлик бўлсин.
3. Эй биродарлар, биз сизлар учун ҳамиша Худога шукр қилишни бурчимиз деб биламиз. Сизлар бунга муносибсиз, чунки имонингиз кун сайин мукаммаллашиб, ўзаро биродарлик муҳаббатингиз кўпайиб бормоқда.
4. Сизлар бошдан кечираётган бутун таъқибу қайғуларга сабр-қаноат ва эътиқод билан чидаб турибсиз. Ана шу сабабдан биз Худонинг жамоатлари олдида сизлар билан фахрланамиз.
5. Сизлар Худонинг Шоҳлигига лойиқ топилишингиз учун, бу азобларни чекмоқдасизлар. Булар Худонинг адолатли ҳукмидан далолат бермоқда.
6. Худонинг адолати яна шундан ҳам иборатки, сизларга азоб бераётганларга У ўзига яраша жазосини беради,
7. сиз, азоб чекаётганларни эса биз билан бирга роҳат-фароғатга эриштиради. Раббимиз Исо Ўзининг қудратли фаришталари билан бирга олов алангасида осмондан тушиб зоҳир бўлган вақтда, бу воқеа содир бўлади.
8. Ўшанда Раббимиз Исо Худони танимаган ва Ўзининг Хушхабарига итоат этмаган шаккоклардан ўч олади.
9. Улар Раббимизнинг ҳузури ва ҳашаматли қудратидан олис, абадий ҳалокат жазосига маҳкум бўладилар.
10. Раббимиз Исо келган куни барча имонлиларни ҳайратда қолдиради ва Ўз азизлари орасида улуғланади. Ана, сизлар ҳам ўша имонлилар қаторида турасиз, чунки бизнинг гувоҳлигимизга ишонгансизлар.
11. Шу сабабдан биз тинмай сизлар учун ибодат қиламиз: Худойимиз сизларни Ўз даъватига лойиқ кўрсин, Ўзига хос куч-қудрат билан бутун яхши мурод-мақсадингизни рўёбга чиқарсин, ҳар бир имонли ишингизга омад берсин,
12. шу йўсин Раббимиз Исонинг исми сизларда улуғлансин ва У сизларни ҳам улуғласин. Худойимиз ва Раббимиз Исо Масиҳнинг иноятли иродаси ана шу.

1. Эй биродарлар, Раббимиз Исо Масиҳ осмондан тушиб, сизлар билан қўшилиши арафасида сизлардан илтимос қиламиз:
2. «Раббимиз куни келди», деб даъво қилаётган ҳеч қандай руҳ ёки сўз, бизнинг номимиздан битилгандай қилиб кўрсатилган ҳеч қандай мактуб ақлингизни дарров адаштирмасин, сизларни чўчитмасин.
3. Ҳеч ким сизларни турли йўллар билан алдамасин. Чунки имондан қайтиш вақти келмагунча, тақдири ҳалокат бўлган дажжол пайдо бўлмагунча, ўша кун келмайди.
4. Дажжол эса илоҳий ва табаррук ҳисобланган ҳамма нарсага қарши туради, ўзини ҳаммадан устун ҳисоблайди, ҳаттоки Худонинг маъбадида ўтириб, ўзини Худо қилиб кўрсатади.
5. Эсингизда йўқми, мен ёнингизда бўлган пайтимда буларни сизларга айтиб турардим.
6. Дажжол белгиланган вақтда пайдо бўлишига энди нима монелик қилаётганини биласизлар.
7. Гарчи ёвузликнинг сирли кучи ҳозирданоқ амал қилса ҳам, аммо унга монелик қилаётган илоҳий Зот ғойиб бўлмагунга қадар, бу сир ошкор бўлмайди.
8. Ўшандагина дажжол пайдо бўлади. Лекин Раббимиз Исо осмондан тушиб, Ўзининг нафаси билан уни ўлдиради, улуғвор кўриниши билан уни маҳв этади.
9. Унгача дажжол шайтоннинг кучи билан ҳар турли қудратли ишлар, ажойиботлар, сохта мўъжизалар кўрсатади.
10. У ҳалок бўладиганларни ҳар турли ноҳақ васвасалар билан йўлдан оздиради. Бу кишилар ҳақиқат севгисини қабул қилмаганлари учун ҳалок бўладилар, нажот топа олмайдилар.
11. Ана шу сабабдан Худо уларга алдовчи бир куч юборади, улар эса ёлғонга ишониб кетади.
12. Шу йўсин ҳақиқатга ишонмаган, ноҳақлик қилишдан завқланадиган барча одамлар тегишли жазосини оладилар.
13. Эй Раббимиз севган биродарлар, сизлар учун ҳамиша Худога шукр қилиш бизнинг бурчимиз. Чунки сизлар Муқаддас Руҳ орқали муқаддас қилиндингизлар ва ҳақиқатга имон келтириб, нажот топдингизлар. Ана шу мақсадда Худо азалдан сизларни танлади,
14. Раббимиз Исо Масиҳнинг улуғворлигига эришишингиз учун, У биз тарғиб қилаётган Инжил Хушхабари орқали сизларни Ўзига даъват этди.
15. Шундай қилиб, эй биродарлар, маҳкам бўлинглар. Хоҳ оғзаки хабар, хоҳ мактуб орқали биздан олган ривоятларга риоя қилинглар.
16. Раббимиз Исо Масиҳ ҳамда Отамиз Худо бизни севиб, раҳм-шафқат кўрсатди, бизга боқий тасалли ва порлоқ бир умидни ато этди.
17. Унинг Ўзи кўнгилларингизни кўтарсин, ҳар қандай хайрли иш ва сўз учун қувват берсин.

1. Хуллас, эй биродарлар, Раббимиз каломи худди сизларда бўлгани сингари, бизнинг орамизда ҳам тез ёйилиши ва улуғланиши учун ибодат қилинглар.
2. Бузуқ ва ёвуз одамлардан қутулишимиз учун ҳам ибодат қилинглар; чунки ҳамма ҳам имонли эмас.
3. Раббимиз эса ишончлидир. У сизларни қўллаб-қувватлаб, ёвуз шайтондан сақлаб қолади.
4. Биз буюрган нарсаларни бажо келтираётганингизга ва яна бажо келтиришингизга, Раббимиз ҳақи, аминмиз.
5. Раббимиз Исо Масиҳ юракларингизни Худонинг меҳр-муҳаббати ва Ўзининг сабр-бардошига йўналтирсин.
6. Эй биродарлар, Раббимиз Исо Масиҳ номи билан сизларга буюрамиз: биздан қабул қилган ривоятларга хилоф тарзда бекор юрган ҳар бир биродардан узоқлашинг.
7. Биздан қандай ўрнак олишингиз кераклигини ўзларингиз биласизлар. Чунки биз орангизда бўлганда бекорчи эмас эдик.
8. Ҳеч кимнинг нонини текин емасдик, бирон кишига оғирлигимиз тушмаслиги учун кечаю кундуз юмуш қилиб, заҳмат чекардик.
9. Ҳаққимиз бўлмаганидан эмас, балки сизларга намуна бўлишимиз учун ва сиз биздан ўрнак олишингиз учун, шундай қилар эдик.
10. Ёнингизда бўлганимизда: ким ишлашни истамаса, овқат ҳам емасин, деб буюрган эдик.
11. Энди баъзиларингиз бекорчи бўлиб, ҳеч иш қилмай ҳовлиқиб юрганликларингизни эшитяпмиз.
12. Бундай одамларга Раббимиз Исо Масиҳ номидан ўтинамиз ва буюрамизки, тинч ишлаб, ҳалол нон есинлар.
13. Эй биродарлар, яхшилик қилишдан ҳориманглар.
14. Агар бирор киши бу мактубда ёзган сўзларимизга риоя қилмаса, уни ажратиб қўйинглар, у билан муносабатни узинглар, токи у уялсин.
15. Бундай одамни душман ҳисобламасдан, биродарингиз каби йўл-йўриқ беринглар.
16. Тинчлик манбаи бўлган Раббимизнинг Ўзи сизларга ҳар доим ва ҳар йўсинда тинчлик берсин. Раббимиз ҳаммангизга ёр бўлсин.
17. Мен, Павлуснинг ўз қўлим билан ёзган дуойи саломим ҳар бир мактубимда белги бўлиб хизмат қилади, мен бундай ёзаман.
18. Раббимиз Исо Масиҳнинг инояти ҳаммангизга ёр бўлсин. Омин.

► Uzbek tilida Muqaddas Kitob Injil (YANGILANGAN AUDIO KITOB)
Инжил
- Ибтидо
- Забур
- Сулаймоннинг ҳикматлари
- Матто баён этган Муқаддас Хушхабар
- Марк баён этган Муқаддас Хушхабар
- Луқо баён этган Муқаддас Хушхабар
- Юҳанно баён этган Муқаддас Хушхабар
- Ҳаворийларнинг Фаолияти
- Ёқубнинг мактуби
- Бутруснинг биринчи мактуби
- Бутруснинг иккинчи мактуби
- Юҳаннонинг биринчи мактуби
- Юҳаннонинг иккинчи мактуби
- Юҳаннонинг учинчи мактуби
- Яҳудонинг мактуби
- Римликларга мактуб
- Коринфликларга биринчи мактуб
- Коринфликларга иккинчи мактуб
- Галатияликларга мактуб
- Эфесликларга мактуб
- Филиппиликларга мактуб
- Колосаликларга мактуб
- Салоникаликларга биринчи мактуб
- Салоникаликларга иккинчи мактуб
- Тимўтийга биринчи мактуб
- Тимўтийга иккинчи мактуб
- Титусга мактуб
- Филимўнга мактуб
- Ибронийларга мактуб
- Юҳаннога Кўрсатилган Ваҳий
Tavrot | Zabur | Injil (+audio)
• Yuklab olish - Muqaddas Kitob O'zbek tilida Injil (latin 27mb .pdf)
• Скачать - Муқаддас Китоб (Инжил) (кирилл 26mb .PDF)
Яхши аудио Китоблар
Kinolar va Multiklar
Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Аудио Кутубхона
Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz