Otaning 10 majburiyati (Josh Makdauell) 6 bob

Otaning 10 majburiyati. 6-bob Josh Makdauell. Audiokitob Uzbek tilida

Книга на Узбекском языке Agar siz surunkali uyqusizlik tufayli ishda uxlamaslikka harakat qilayotgan yosh ota bo‘lsangiz, yoki yillar davomida ota-onangiz bilan bo‘lgan qarama-qarshiliklarda toblangan tajribali ota bo‘lsangiz, bu kitob sizlar uchun! Mashhur amerikalik voiz Josh Madauellning kitobida muallif o‘z farzandlarida Rabbiyga va ota-onalarga hurmatni oshirish uchun Xudo oldida, oilasi oldida va o‘zi oldida zimmasiga olgan majburiyatlari haqida hikoya qilinadi. Farzandlariga teran va samarali ta'sir ko‘rsatishni xohlaydigan yosh va tajribali otalarga muallifning shaxsiy tajribasi va Kalomning donoligiga asoslangan amaliy tavsiyalari foydali bo‘ladi.

Скачать: https://disk.yandex.uz/i/9gVf4rClQLMnYw PDF (1mb Otaning-10-majburiyati_Josh-Makdauell_kitob-Uzbek-tilida) Skachat

MUNDARIJA

Kirish. Shon Makdauellning so‘zi

1-BOB. Xo‘sh, ota nima qilishi kerak?

2-BOB. Birinchi majburiyat: Har doim bolaga haqiqatni mehr bilan aytishga harakat qilish

3-BOB. Ikkinchi majburiyat: Bolaning o‘rniga emas, uning oldida javobgar bo‘lishga harakat qilish. Birinchi qism

4-BOB. Ikkinchi majburiyat: Bolaning o‘rniga emas, uning oldida javobgar bo‘lishga harakat qilish. Ikkinchi qism

5-BOB. Uchinchi majburiyat: Bola uchun taqlid namunasi bo‘lishga harakat qilish

6-BOB. To‘rtinchi majburiyat: Bolaga xudo kimligi va u kimga o‘xshashligini tushuntirishga harakat qilish

7-BOB. Beshinchi majburiyat: Bolaga xudbin bo‘lmaslikni o‘rgatishga harakat qilish

8-BOB. Oltinchi majburiyat: Bolaga haqiqiy sevgi nima ekanligini tushuntirishga harakat qilish

9-BOB. Yettinchi majburiyat: Bolaga yaxshilikni yomonlikdan ajratishni o‘rgatishga harakat qilish

10-BOB. Sakkizinchi majburiyat: Bolaga jinsiy munosabatlarning ilohiy mazmunini tushuntirishga harakat qilish

11-BOB. To‘qqizinchi majburiyat: Nima uchun biz o‘zimiz ishonayotgan narsalarga ishonishimizni bolaga tushuntirishga harakat qilish

12-BOB. O‘ninchi majburiyat: Bolada minnatdor qalbni tarbiyalashga harakat qilish

SO‘NGGI SO‘Z. “Men iloji bo‘lgan hamma narsani qilaman”

Hissiy ehtiyojlarni aniqlash uchun test. Izohlar

Джош Макдауэлл. Отанинг 10 мажбурияти (Жош Макдауэлл)

Агар сиз сурункали уйқусизлик туфайли ишда ухламасликка ҳаракат қилаётган ёш ота бўлсангиз, ёки йиллар давомида ота-онангиз билан бўлган қарама-қаршиликларда тобланган тажрибали ота бўлсангиз, бу китоб сизлар учун! Машҳур америкалик воиз Жош Мадауэллнинг китобида муаллиф ўз фарзандларида Раббийга ва ота-оналарга ҳурматни ошириш учун Худо олдида, оиласи олдида ва ўзи олдида зиммасига олган мажбуриятлари ҳақида ҳикоя қилинади. Фарзандларига теран ва самарали таъсир кўрсатишни хоҳлайдиган ёш ва тажрибали оталарга муаллифнинг шахсий тажрибаси ва Каломнинг донолигига асосланган амалий тавсиялари фойдали бўлади.


6-БОБ

ТЎРТИНЧИ МАЖБУРИЯТ:

БОЛАГА ХУДО КИМЛИГИ ВА У КИМГА ЎХШАШЛИГИНИ ТУШУНТИРИШГА ҲАРАКАТ ҚИЛИШ

  • Дада, Худо қаерда яшайди? — сўрайди сиздан ўғлингиз.
  • Нима десам экан, — дея жавоб берасиз, — қаердадир осмонда, менимча.
  • Лекин биз ўлмагунимизча осмонларни кўра олмаймиз, тўғрими? — суҳбатга қўшилади қизингиз.
  • Тўғри, ўлмагунимизча кўра олмаймиз, — тасдиқлайсиз.

Ўғлингиз қўшимча қилишга шошилади:

  • Ҳеч ким ҳеч қачон Худони кўрмаган, тўғрими?
  • Тўғри, — дейсиз сиз, улар гапни қаёққа бурмоқчилигини топишга уриниб.
  • Ундай бўлса, — ҳайрон бўлиб бошини қашлаганича хулоса қилади қизингиз, — агар биз ўлмагунимизча Худонинг олдига бориб кела олмасак ва ҳатто Уни ҳозироқ кўра олмасак, У кимга ўхшашини ва умуман у бор–йўқлигини била олмаймизку?

Балки болалар сизга айнан шу саволни бермаган бўлишлари ҳам мумкин, лекин ҳар қандай лаҳзада улар сиздан Худо ҳақида сўрашлари тайин. Эҳтимол, сиз, ота ва масиҳий сифатида жавоб беришингиз шарт бўлган энг муҳим савол, Худо ким ва У кимга ўхшайди, деган саволдир. Болаларингизнинг келажаги ва уларнинг Худо билан муносабати қандай шаклланиши кўп жиҳатдан улар Самовий Отасини қандай қабул қилишларига боғлиқ.

Ўзингиз Худони танишга қай йўл билан келганингизни эслайсизми? Болалигингизда уни қандай тасаввур қилгансиз ва катта бўлгунингизча Унга муносабатингиз қандай ўзгарган? Кўп одамлар ўз ҳаётида ҳокимиятга эга бўлган одам – асосан ўзининг отасига қараб туриб, ўзларининг Худо ҳақидаги тасаввурини шакллантирганини айтиб ўтгандим.

Агар отангиз ҳукмдор ота бўлган бўлса, унда унинг тарбияга қаттиққўллик билан ёндашувидан келиб чиқиб, Худо сизга қораловчи бўлиб туюлган бўлиши мумкин. Балки Уни сиз нуқсон ёки хатога йўл қўйишингизни кутиб турган назоратчи сифатида тасаввур қилгандирсиз. Агар йўл қўйиб берувчи отангиз бўлса, сиз нима қилаётганингизнинг Худога аҳамияти йўқдек ҳиссиёт билан катта бўлгансиз. Агар сизни иштироксиз ота тарбиялаган бўлса, шубҳасиз, Худо сиздан жуда олисдалигига ишонгансиз.

Бироқ, қоидаларни  ўрнатаётганда фақат севгига таяниб иш кўрган севувчи отангиз борлиги билан омадингиз чопган бўлса, ҳойнаҳой, Худо сизни яхши кўриши ва ҳаққатан ҳам сизга ғамхўрлик қилишига шубҳа қилмагансиз. Менимча, У сизни қандай бўлсангиз шундайлигингизча қабул қилган ва Унинг амрлари сизнинг манфаатларингизни кўзлаган, деб ҳисоблагансиз. Шундай бўлса, Масиҳни ўз Худоингиз ва Нажоткорингиз деб тан олиш имкониятингиз статистик жиҳатдан анча юқори.

Худо оилани Хушхабарнини тарғиб қилиш ва болаларни Масиҳга олиб келиш учун асосий манбаи сифатида ўйлаб топган. Ота–оналар — Хушхабарнинг энг яхши жарчиси бўлишиб, бу хабар Худо фарзандларимизни яхши кўриши ва уларни Ўзининг севги тўла қалбига мангу босишни исташидан иборат. Охирги статистик маълумотларга қараганда, «83% америкаликлар тўрт ёшдан ўн тўрт ёшгача бўлган даврда ўз ҳаётини Исога бағишлайди. Ўн тўққиз ёш ва ундан катта ёшдаги одамларда масиҳий бўлиш эҳтимоли атиги 6% ни ташкил қилади»1. Ҳурматли ота–оналар, бу шуни англатадики, сизда Худони иложи борича кўргазмали ва ишончли тасвирлаб, болаларингизни Худо билан таништиришнинг ажойиб имконияти бор. Бирорта ҳам ота унинг боласи ҳукмдор, йўл қўйиб берувчи ёки иштироксиз бўлган Худога ишонишини истамайди. Биз Муқаддас Китоб саҳифаларида намоён бўлганидек, фарзандимиз севувчи ва раҳмдил Самовий Отасини – “бизлар билан жўшқин мулоқотни истаётган Худо”ни билиб олишини истаймиз (Чиқ. 34:14).

Баъзан болалар Худо ҳақида анча қийиин саволлар беришади. Уларга жавоб беришга тайёрланинг. «Ҳа, Худони жисмоний кўз билан кўриб бўлмайди, лекин воқелик шундан иборатки, У Ўзи бўлиши керак бўлган жойда. Худо бизни бехабарликда қолдирмаган, лекин биз У кимлиги ва У кимга ўхшашини билишимиз учун аниқ ваҳий қолдирган».

 

КЎРИНМАС, ЛЕКИН МУҚАРРАР ИШТИРОК ЭТУВЧИ

«Мангу Шоҳга ҳамду санолар бўлсин! Ўлмас, кўринмас, ягона Худога абадулабад шон–шарафлар бўлсин! Омин.» (1 Тим. 1:17). Биз жуда муҳим сабабга кўра, Уни кўра олмаймиз. Гап шундаки, Худо моддий эмас. «Худо Руҳдир, Унга сажда қилувчилар ҳам Муқаддас Руҳ бошчилигида, ҳақиқатни билган ҳолда сажда қилишлари лозим» (Юҳ. 4:24). Бу Худо инсоний ва кенгроқ олганда жисмоний аъзолар учун нотанишдир.

Бизнинг танамиз Худони Унинг қўрқув уйғотувчи қудрати билан кўришга мослашган эмас. Худо Мусога шундай дейди: «...Лекин Менинг юзимни кўра олмайсан. Мени кўрган одам тирик қолмайди» (Чиқ. 33:20). Унинг буюклиги, қудрати ва шуҳрати инсон танасининг параметрларидан шунчалик ортиқки, уни кўрса, одам шу заҳотиёқ жон берган бўларди.

Болаларингизга гўдаклигидан бошлаб, Худо буюк ва ҳайратомус эканлигини, лекин У моддий дунё чегралари билан чекланмаганлигини тушунтириш муҳимдир. Бизнинг ҳаммамиз, ҳатто кичкина болалар ҳам ўзимиздан катта бўлган нарсалардан ҳайратга тушамиз. Худо буюклик ва сирга бурканган. Бизнинг ёнимизда у юрагимиз орқали “кўзга кўринарли”, лекин жисмоний кўз билан эмас ва Худо номоддий эканлиги далили биз болаларимизга Унинг мавжудлигини исботлай олмаймиз, деган гап эмас. Худо Ўзини дунёга турли хил йўллар билан танитган. «Худо қадимда ота–боболаримизга кўп марта ва турли тарзда пайғамбарлар орқали гапирган эди. Бу охирги кунларда эса У бизга Ўз Ўғли орқали гапирди. Худо коинотни Ўғли орқали яратган ва Уни бутун борлиқнинг вориси қилиб тайин этган. Ўғил — Худо шуҳратининг порлаши, Худо борлиғининг аниқ суратидир. У Ўзининг қудратли каломи билан коинотни асраб турибди. У Ўз жонини фидо қилиб, бизни гуноҳлардан поклади, сўнг самода Улуғвор Худонинг ўнг томонида ўтирди» (Ибр. 1:1–3). Исо Худонинг инсон қиёфасида мужассамлашувидир. Эврилиш мўъжизаси туфайли Худо бизнинг моддий оламимизга келди, бизнинг орамизда яшади, ўлди ва биз У билан яқин муносабатлар ўрнатишимиз учун қайта тирилди. Масиҳий эътиқодининг энг муҳим постулатларидан бирида шундай дейилади: «Калом инсон бўлди, орамизда яшади. У иноят ва ҳақиқатга тўлганди. Биз эса Унинг улуғворлигини кўрдик...» (Юҳ. 1:14). Болаларга Худо реал эканлигини, икки минг йил олдин биз билан яқин муносабатлар ўрнатиш учун У ўзини танада намоён қилганини тушунтириб беринг. Бу Исо эди, унинг Эммануэл исми “Худо биз билан” деган маънони билдирарди.

Худо ўзи яратган нарсалар орқали ҳам Ўзини намоён қилган, чунки «Борлиқ яратилгандан бери Худонинг кўринмас хусусиятлари, яъни абадий қудрати ва илоҳиёти очиқ кўриниб турибди.» (Рим. 1:20). Шоҳ Довуд бу ҳақда шундай деган:

«Осмон кундан–кунга буни билдиради,

Ҳар тун бундан хабардор қилади.

Само, фалак айтмас бир гап, ё бир жумла,

Чиқмас улардан ҳеч бир садо.

Аммо хабарлари ҳар томонга тарқалади,

Оламнинг четигача етиб боради.» (Заб. 18:3–5).

 

Атрофимизни ўраб турган моддий олам унинг Яратувчиси шунчаки нозик эмас, балки ноёб Дизайнер бўлганидан далолат беради. Бу дунё тасодифан вужудга келганлиги ҳақилаги ғоя ақлга сиғмасдир. Болаларнинг эътиборини коинот Худонинг мўъжизавий ижоди эканлигидан далолат берувчи хусусиятларига қаратиш имконини қўлдан чиқарманг. Бу уларга Худо – бутун борлиқнинг Ижодкори эканлигини тушунишга ёрдам беради.

Сиз бирор марта болалар билан Диснейленд ёки Дисней Уорлдга борганмисиз? Ундай бўлса, бу кўнгилочар паркка киришдаги қия қояларни безаб турган гулзорларни унутган бўлишингиз мумкин эмас. Турли навдаги гуллар ва жилолардан ташкил топган композициялар Микки Мауснинг осон таниладиган қиёфаларини ҳосил қилади. Ландшфт санъатининг бу мўъжизаси оддий тасодиф деб тушунтириш ҳеч кимнинг хаёлига келмайди. Нега? Биринчидан, бу навдаги ва жилоли гуллар у ерда машҳур Микки Маусга бир томчи сувдек нарса шакллантириб. ўз–ўзидан ўсган эмас. Гулларнинг кўплаб турли навлари ва улар композициясининг маънога эгалиги объект мураккаб эканлигини яққол кўрсатиб турибди. Мураккаблик ушбу ҳолатда бу гуллар бу ерда ўз–ўзидан ўсганлиги ва соф тасодифга кўра қандайдир сирли композицияни ҳосил қилганлиги далили ўта кам эканлигидан далолат бермоқда.

Иккинчидан, бу гул композицияси мураккаб эканлиги билан бирга, унинг компонентлари қатъий тартибда жойлаштирилган: баъзи гуллар кўзларни, бошқалари оғизни ва учинчи бирлари машҳур қулоқларни ташкил қилган. Бу гулзорлар мустақил композицияни ташкил қилади, демак бизнинг кўз ўнгимизда мураккаб қилиб берилган объект турибди.

Мураккаблик (ёки ақл бовар қилмаслик) ва берилганлик (ёки композициянинг ўзига хослиги)нинг бундай уйғунлашуви берилган мураккаблик деб аталади. Берилган мураккааблик интеллект кўрсаткичи ҳисобланади. Худди бармоқ излари ёки индивидуал дастхат каби у бетакрор ва интеллектга эга шахснинг ҳаракатини кўрсатади. Диснейлендга келувчиларнинг кўзини қувонтирадиган улкан гулзор уларга берилган мураккабликни тақдим этади ва уларни бу ақлли боғбоннинг хоҳишига кўра пайдо бўлганлигига ишонишга мажбур қилади.

Анча катта берилган мураккабликни талаб қилувчи объектлар буюк Дизайнернинг таққослаб бўлмас даражадаги янада кучлироқ интеллектини кўрсатади. Бу дунё ва уни тўлдирувчи ҳамма нарса ҳақиқатан ҳам мавжуд бўлган Худонинг санъаткорона маҳоратидан далолат беради. Табиат ҳақидаги ҳужжатли фильмлар ёки болалар билан бирга ҳайвонот боғига боришлар Яратувчи Худо томонидан яратилган дунёнинг ҳайратланарли ғоясидан ҳаяжонга тушишга ажойиб имконият беради. Болаларга “Атиргул бизга Худо ва Унинг афзал кўришлари ҳақида нимани ҳикоя қилиб бериши мумкин?” ёки “Нега Худо жирафани шундай узун бўйни билан яратган?” каб саволлар устида бош қотиришни таклиф қилинг. Худонинг яратган мўъжизасига иззат–икром кўрсатиш ва бунинг учун Худони улуғлаш мақсадида чуқур илмий билимларга эга бўлиш шарт эмас.

Боланинг туғилган кунини нишонлаш Яратувчи Худонинг яна бир мўъжизаси – янги ҳаёт туғилиши мўъжизасидан ҳайратланишга яна бир сабаб бўлиши мумкин. Бизнинг шунчалик мураккаб тузилган танамизнинг қизиқарли хусусиятлари — бетакрор Устадан завқланишга сабаб бўла олмайдими? Ҳойнаҳой, сиз ҳали ўрта мактабдаги биология дарсини унутмагандирсиз ва шаклига кўра, ДНК ҳар бир поғонаси сизнинг генетик кодингизнинг митти парчасини намоён қилувчи икки томонлама спиралли бурама зинапояни эслатиши ёдингиздадир. О, яна бир мўъжиза! Ҳар бир ҳужайра сизнинг тана ўлчамларингиз ҳақида батафсил маълумот берувчи ДНКнинг тўлиқ нусхасига эга. Бу “поғоначалар” тартиби ҳар бир янги ҳужайрани қайта ишлаб чиқариш учун намуна яратади, лекин фақат шугина эмас: ҳар бир одамнинг репродуктив ҳужайрасида иккинчи ота ёки онаинг генетик ахбороти билан қўшилганда болага ўтадиган генетик намунани ташкил қилувчи ахборот жойлашган.

Бошқача қилиб айтганда, ДНК нафақат биз кимга ўхшашлигимизни, балки бизнинг болаларимиз кимга ўхшашлигини ҳам аниқлаб беради. Яратган Худога иззат–икром кўрсатишни ният қилар экансиз, болалар билан бирга “Қандай қилиб Худо ДНК ғоясигача ўйлаб топган?”, “Билиш керак бўлган ҳамма нарсани билиш қандай бўлади?”, “Худо кимга ўхшайди?”, “Агар у ранглардан қай бирини маъқул кўрсачи?”, “Нега У бизни бунчалик кучли яхши кўради?” каби саволлардан ҳайратга тушмоқчи бўлсангиз, бу қизиқарли маълумотлардан фойдаланинг. Бу машқ Худони одам даражасигача тушириб қўйишга эмас, балки болаларга энг муҳим ҳақиқатни англатишга хизмат қилади: бир томондан Худо одамнинг ақлига сиғмайди, бошқа томондан эса — ҳатто у бошимиздаги соч толалари сони ҳақида ҳам ғамхўрлик қилар экан, У ақл бовар қилмас даражада бизга яқиндир (қаранг: Мат. 10:30).

Болаларни Худо – моҳир Яратувчи эканлигига ишонтиришда сизга ёрдам берадиган бир қатор ажойиб ва айни пайтда арзон китоблар мавжуд. Уильям Дембски ва Шон Макдауэлларнинг «Идрокли ниятни англаш» китоби шулардан биридир. Албатта, менинг ўғлим – бу китобнинг ҳаммуаллифи. Нима ҳам дердим, мен у билан фахрланаман! (Бу манба ҳақида ушбу китобнинг охирида батафсилроқ сўз юритилади)

Шубҳасиз, Худо Исо қиёфасида одамга айланиб, шунингдек Ўзи яратган нарсалар орқали ўзини намоён қилди, лекин бу ҳали ҳаммаси эмас. У бизнинг виждонимизнинг маънавий гувоҳлигида (қаранг: Рим. 2:14–15), Ўз Сўзида (қаранг: 2 Тим. 3:16–17), жамоатда (қаранг: Эф. 1:23), тарихда (қаранг: 1 Шоҳ. 17:46–47) ва бизнинг танамизда яшаётган (қаранг: Рим. 8:9–11) Муқаддас Руҳда Ўзини очди. Худо биздан тана жиҳатидан ва жисмонан чексиз устун, аммо биз У ҳақиқий ва бизга яқин эканлигининг рад этиб бўлмайдиган далилларига эгамиз.

 

БОЛАЛАРНИ ХУДОГА ИЗЗАТ–ИКРОМ КЎРСАТИШГА ЎРГАТИНГ

Худо ҳақида кўп нарсалар билиш мумкин ва Ундаги ҳамма нарса бизнинг тасаввуримизни ҳайратга солади. Болаларни Унга иззат–икром кўрсатишга ўргатар экан, ота–оналар болаларни Парвардигори Олам билан таништириш йўлида муҳим қадам қўйган бўлади. Бу болаларни “Худодан қўрқишга ўргатиш”нинг яна бир усулидир.

Шоҳ Сулаймон шундай деган эди: “Эгамиздан қўрқиш доноликнинг бошидир, Муқаддас Худони билиш идрокдир”  (Ҳик. 9:10). Болаларни Худога иззат–икром билан муносабатда бўлишга ўргатинг. Мен биз заҳарли илонлар, бўронлар ёки террор ҳақида ўйлаганимзда бошдан кечирадиган қўрқув ҳақида гапирмаяпман. Биз Худодан ваҳимага тушмаслигимиз керак. Йўқ, Худо ғоят ҳайратомус, демак биз Унга таҳсин ўқишимиз, унга сажда қилишимиз ва У Кимлигини ва дунёдаги ҳамма нарса Унга бўйсунишини англашимиз шарт.

Иззат–икром кўрсатишдаги Худонинг буюклигини англашга имкон берувчи титроқ баракалидир. Худо пайғамбар Еремиёга нима учун Исроил фарзандлари Унга иззат–икром кўрсатишлари зарур эканлигини очди: «...Мендан юз ўгириб кетмасликлари учун уларнинг юракларига Мендан қўрқиш ҳиссини солиб қўяман» (Ерем. 32:40). Сиз болаларнинг юрагига ижобий титроқ солар экансиз, бу уларни хавфли васвасалардан чегаралайди ва уларга Худога содиқликни сақлашга кўмаклашади.

Худонинг биз болаларимизга сўзлаб беришимиз шарт бўлган камида учта хусусияти мавжуд. Улардан ҳар бири бизни титроққа солади — Худога чексиз ҳурмат ва унинг олдидаги табиий қўрқувни ҳис қилишга мажбур қилади, бунинг натижасида биз у томонга янада кўпроқ талпинамиз.

  • Унинг буюклигидан сўзловчи Унинг чексизлиги.
  • Инсон гуноҳкор бўлганлиги сабабли Унинг қўрқувга солувчи муқаддаслиги, лекин Худонинг муқаддаслиги намоён бўлиши бизнинг ҳаётимиз учун ўта муҳим аҳамиятга эга.
  • Унинг биз ҳатто тасаввур қилганимздан ҳам кўпроқ бўлган, биз учун улкан аҳамиятга эга муҳаббати.

 

Шундай қилиб, Худонинг бу уч хусусиятии кўриб чиқишга киришамиз ва улар ҳақида болаларга қандай қилиб сўзлаб беришни аниқлаб оламиз.

 

ХУДОНИНГ ЧЕКСИЗЛИГИГА ИЗЗАТ–ИКРОМ КЎРСАТУВЧИ ҲАЁТ

У мангудир

Худонинг мавжудлиги абадий, бу мавжудликнинг ибтидоси ҳам, интиҳоси ҳам йўқ — Худо мангу. «Наҳотки билмайсан? Наҳотки эшитмагансан? Эгамизнинг Ўзи абадий Худо–ку! Бутун оламни У яратган–ку! У чарчамайди, ҳолдан тоймайди, Унинг донолигини билиб бўлмайди» (Иш. 40:28). Замонни яратар экан, Худо Ўзини унинг бир қисмига айлантирди, лекин унинг ўзи замондан ташқарида, яъни мангу мавжуд. Худо мавжуд бўлмаган замоннинг ўзи йўқ ва Худо бўлмайдиган вақт ҳеч қачон келмайди. Худо мангу ва бу титроқ уйғотмаслиги мумкин эмас.

Тўғрисини айтганда, биз мангуликка эришиш имконидан маҳруммиз. Биз на боши, на охири бўлмаган бирор нарсани англашга қодир эмасмиз. Бироқ биз ҳамма нарса у ёки бу тарзда тугашини ва ҳамма нарсанинг охири борлигини жуда яхши тушунамиз. Бу синган ўйинчоққа ҳам, умрини ўтаб бўлган автомобилга ҳам, мункиллаб қолаётган танага ҳам ва ҳатто ўлимннинг ўзига ҳам тааллуқли. Бу бизнинг чиришга маҳкум дунёмиздаги оддий ҳодиса. Воқелик шундай ва бунинг қувонадиган жойи йўқ. Аммо гап шундаки, Худо абадийдир. У – бизнинг ўткинчи дунёмиз учун хулосадир. У бизга мангу ҳаёт – бузилиш, чириш ва ўлимдан холи ҳаёт бериш учун келди!

Автомобилни бошқариб бораркансиз, болалар билан “савол–жавоб” ўйинини ўйнашга ҳаракат қилиб кўринг. Улардан сўранг: «__________ бўлиш қанча вақт давом этади?» ва автомобилингиз ёки пальтонгиз ёхуд ўзингиз яшаётган уй қанчалик узоқ вақт хизмат қилиши мумкинлигини; қуш, фил, дарахт ёки асалари қанча яшашини ўйлаб кўринг. Менимча ғояни тушундингиз: Ердаги ҳаёт ёки жонли ва жонсиз объектлардан фойдаланиш муддати қанчалигини топиш. Шундан сўнг болалардан “Худо қанча вақт мавжуд бўлади?” деб сўранг. Уларнинг эътиборини У мангу эканлигига қаратинг.

Улар билан кимнингдир ҳаётининг на боши, на охири борлиги ҳақидаги антиқа фикрни муҳокама қилинг ва Худонинг осмон кўшкидаги ёритқичлари ҳеч қачон ўчмаслиги ҳақида улардан сўранг? Нега унинг дарёлари ҳеч қачон тугамайди? У ўз бандаларини ўраган кийим нега ҳеч қачон тўзиб кетмайди? Болаларга нима учун Худо бизга мангу ҳаёт ҳадя этмоқчи эканлигини тушунтиринг. У биз У билан бирга мангуликда бўлишимизни истаяпти. Исонинг “Мен тирилиш ва ҳаётдирман. Менга ишонган одам ўлса ҳам яшайди. Кимда–ким Менга ишониб яшаса, то абад ўлмайди” (Юҳ. 11:25–26) деган сўзларини ўқиб беришини сўранг. Болаларингизга мангу мавжуд Худога иззат–икром кўрсатиш ва у сизга ва яқинларингизга бузилишлар, чиришлар ва ўлим бўлмаган жойда мангу қолишингизни таклиф қилаётганидан юрагингизни тўлдирган миннатдорчилик ҳақида сўзлаб беринг.

 

У чексиз қудрат эгаси

Калом Худони ҳар нарсага қодир деб атаб, Парвардигори Олам ҳақида ҳикоя қилади. Бирор нарса – хоҳлаган нарсаси бўлишини истаса, у буни амалга оширишга қодир. Шоҳ Довуд шундай деган: «Раббимиз буюкдир, қудрати азимдир, Унинг донолиги чексиздир» (Заб. 146:5). Чексиз қудрат эгаси ва коинот Султони келажакни кўриш ва яратиш қудратига эга:

...Мен Худоман, мендан бошқа Худо йўқ ва менга ўхшаш Худо йўқ. Мен нима бўлишини бошдан охиригача хабар қиламан ва ҳали келмаган узоқ даврлардан туриб гапираман: менинг маслаҳатим амалга ошади ва Ўзим лозим топган нарсани амалга ошираман. (Иш. 46:9-10).

Биз қувват (энергия) манбалари чекланган дунёда яшаяпмиз. Охир–оқибатда, биз кўмир, нефть, газ ва қазиб олинадиган ҳамма ёнилғи турларини тугатамиз. Бунинг устига инсон ҳукмронлиги ва кучи ҳам ўз чегараларига эга. Биз мангу қувват (энергия) ғоясига ёки чексиз ҳокимият ёки кучга етишишимиз осон эмас. Лекин айнан шу Худони фарқлаб туради — мутлақ ҳокимият, қувват ва кучга эгалик. Унинг учун иложи йўқ нарсанинг ўзи йўқ. Бизга — шунчалар жисмоний чекланганликка эга мавжудотларга бундай қудрат манбаи ҳаётий жиҳатдан жуда зарур.

Мана болаларни ўйлантириш мумкин бўлган бир неча саволлар: «Кучдан қолиб йиқилишидан олдин одам неча миль югуриши мумкин?», «Одам сувсиз узоқ яшай оладими?», «Одам овқатсиз узоқ яшай оладими?», «Одам уйқусиз узоқ яшай оладими?»

Кейин уларга Худо ҳақида худди шудай саволлар беринг. «Худо чарчайдими?», «У егуликка, сувга ва уйқуга муҳтожми?», «Уни ким енга олади?», «У истаган ҳамма нарсасини қила оладими?» Болалардан бирортаси эслаб ўтилган парчани ўқиб берсин: «Раббимиз буюкдир, қудрати азимдир, Унинг донолиги чексиздир» (Заб. 146:5). Пайғамбар Еремиё нима деганини ўқиб беринг: «Ё Эгам Раббий! Сен Ўз қудратинг ва ажойиботларинг билан еру осмонни яратдинг. Сенинг қўлингдан келмайдиган нарса йўқ» (Ерем. 32:17).

Бизнинг Худомиз ва Дўстимиз ана шундай — унинг учун иложи бўлмаган нарсанинг ўзи йўқ! Болалардан “Буюк қудрат эгаси бўлган Худо бизга ёрдам беришни истайдими?” деб сўранг. Болалардан бири Забур 144:13–16 оятларни ўқиб берсин:

“Сенинг салтанатинг абадий шоҳликдир,

Ҳукмронлигинг насллар оша давом этар.

Йиқилаётганларга Эгамиз таянч бўлади,

Икки букилганларнинг қаддини ростлайди.

Эй Эгам, ҳамманинг кўзи умид билан Сенга тикилар,

Ўз пайтида уларнинг ризқини берасан.

Сен қўлингни очиб,

Жамики жонзотнинг истагини қондирасан”.

 

Болаларга чексиз қудрат эгаси бўлган Худога иззат–икром кўрсатишингизни айтиб беринг. Сиз шунчаки Унинг чексиз имкониятларидан фақат ҳайратга тушаётганингизнигина эмас, балки жуда муҳтож бўлганингизда, У сиз билан Ўз кучини бўлашмоқчи эканлигидан ҳайратланаётганингизни улар билиб қўйишсин. Худо сизни сабрлироқ, яхшироқ, мулойим, яхши кўрувчи – хуллас У сизни қандай кўришни истаётган бўлса шундай қилишига имкон беришини истаётганингизни болаларга билдиринг. Улар Худодан Унинг чексиз қудрат эгаси эканлиги учун сизнинг миннатдор эканлигингизни билиб қўйишсин.

 

У ҳар ерда ҳозир

Худо учун чегаралар ва чекловлар йўқ, шунинг учун у ҳамма ерда мавжуд, яъни ҳамма ерда иштирок этади, деймиз. Такрорлайман: биз мавжудликнинг жисмоний ўлчамлари билан чекланганмиз, бир вақтнинг ўзида коинотнинг ҳамма нуқтасида Иштирок этувчини тасаввур қилишга қодир эмасмиз. «Мен ҳамма ёқдаман — яқинда ҳам, узоқда ҳам ўша Худоман. Ким Мендан яширина олади?! Еру кўкни тўлдириб турган Мен эмасми?! — деб айтмоқда Эгамиз» (Ерем. 23:23–24)

Аввалига Худонинг ҳамма жойда ҳозирлиги бир оз қўрқитади, ахир биз ҳаракат қилаётган пайтимизда қилаётган ҳар бир ишимизни кўриб турибди. Бу Ундан на яхши, на ёмон қилмишларимиз яширин қолмайди, деганидир. Бироқ бу вазият ўз устунликларига ҳам эга: биз ҳеч қачон ёлғиз қолмаймиз. Қаерда жойлашганимиздан қатъий назар, биз билан содир бўлаётган воқеалардан ва биз қилаётган қилмишлардан қатъий назар, Худо ҳар доим ёнимизда. Бу титроққа солмаслиги мумкин эмас..

Мана сиз болаларга беришингиз мумкин бўлган кичик бир тарих ва бир неча саволлар. Тасаввур қилинг, сиз ўзингиз жуда яхши кўрган жойлардан бирида таътилни ўтказаяпсиз. Уйда қолган энг яқин дўстингиз унга ёрдам бериш учун иложи борича тезроқ келишингизни илтимос қилиб СМС хабар жўнатди. Демак сиз тез уйга қайтишингиз керак. Лекин сиз ўз таътилингизни тўхтатишни жуда ҳам хоҳламаяпсиз... бу ерда дам олиш жуда ажойиб... Шунда қадай йўл тутасиз?

Бир оз муҳокама қилгандан сўнг болаларга савол беринг: «Тасаввур қилайлик сизлар мўъжизакор кучга эгасизлар. Таътилни тўхтатмай туриб ва айни пайтда дўстингизга ёрдамга келиш учун сизлар бу кучдан қандай фойдаланасизлар?»

Бу вазифанинг фақат битта ечими бор: бир вақтнинг ўзида бир нечта жойда бўлишга фақат Худо қодир. Болалардан биридан Иер. 23:23–24 парчасини ўқиб беришини илтимос қилинг, кейин эса сўранг: «Худонинг ҳамма ерда мавжудлиги бизга қандай ёрдам бериши мумкин?» Болаларга ҳар бир одам Худонинг ёрдамига жуда муҳтож бўлиб қолганида, шундан умид қилиши мумкинлигини тушунтиринг. Худо замонда ҳам, макода ҳам чекланмаган. Шунинг учун Исо «Мен ҳар доим, дунёнинг охиригача сизлар билан бирга бўламан» (Мат. 28:20) деб ваъда бера олган. Худо ҳамма жойда ҳозиру нозир, бу эса биз ҳеч қачон ёлғиз бўлмаймиз деганидир. Бу титроққа солмаслиги мумкин эмас!

 

У ҳамма нарсадан хабардор

Худони англаш чексиздир. Унга ўтмиш, ҳозирги замон ва келажак маълум, шунинг учун биз Уни ҳар нарсадан хабардор деб атаймиз. Аввал эслатиб ўтилган парчада (Иш. 46:9–10) қуйидагиларни ўқиймиз:

“...Мен Худоман, бошқаси йўқ!

Мен Худоман, Менга ўхшагани йўқ!

Охирида нима бўлишини бошидаёқ айтаман.

Содир бўлмаганларни олдиндан билдираман.

«Ниятларим бажо бўлади,

Барча истакларимни ижро этаман», деб айтмоқдаман”. 

 

Инсоният тарихида тўпланган ҳамма билимларни йиғсаккина, биз Худонинг чексиз билимлари остонасига етамиз, холос. Лекин Унинг ҳамма нарсадан хабардорлиги бизга қандай ёрдам бериши мумкин?

Айтайлик, айни пайтда ҳамма ишларимиз жойида. Лекин бу эртага ҳам ҳамма ишларимиз жойида бўлади, деган гап эмас. Мавҳумлик бизни ҳаяжонланишга мажбур қилади. Гарчи келажакда бизни нима кутаётганлигини биллмасак ҳам, биз бу Кимга боғлиқ бўлса, Ўшани таниб олишимиз мумкин. Биз ва оилаларимиз Худога ишонишимиз мумкин, У келажакда бизни нималар кутаётганини билади ва шундай дейди: «Менинг маслаҳатим амалга ошади». Ҳамма нарсадан хабардор Худо — хавфсизлигимиз кафолатидир.

Болалардан сўранг: «Имло хатоларини қилганмисиз?», «Бирор марта бўлсада адашиб қолганмисиз?», «Инсоният тўплаган билимлардан сизга кўпи маълумми?» Болалардан биридан Иш. 46:9–10 ва Заб. 138:2 оятини ўқишни илтимос қилинг. Токи улар ҳам ҳақиқатан Худога қанча ахборот маълумлиги ҳақида ўйланиб кўрсин. У ўтмиш,ҳозирги замон ва келажакни биладими? Худонинг ҳамма жойда ҳозирлиги ҳақидаги билим бизнинг ҳозирги кунимиз ва келажагимизни Унинг қўлига топширишимизга қандай ёрдам беради?

Биз ҳамма жойда ҳозир Худога тўла ишонишимиз ва бизнинг келажагимиз маълум бўлган ва осмонларда бизни у тайёрлаб қўйган макон кутаётганини ваъда қилган Зотдан умид қилишимиз мумкни.

 

У ўзгармас

Худонинг моҳиятининг ўзи ишончга мойил этади. Худо ўзгармайди, шунинг учун биз уни ўзгармас деб атаймиз. Бу У ҳеч қачон шубҳаланмайди ва алдамайди деганидир. У ҳар доим ваъдасини бажаради. «Худо инсон эмаски, У ёлғон гапирса, У одам эмаски, фикрини ўзгартирса. У доим ваъдаси устидан чиқар! Ўз айтганларин албатта бажарар!» (Саҳ. 23:19). Худонинг ўзгармаслиги, Худонинг доимийлиги чексиз, бузилмас ва кафолатланган. Худога тўлиқ ишониш мумкин, чунки У абадий Ўша–Ўшалигича қолади.

Яқинда мен Жанубий Африкада бўлдим, у ерда мусулмон–масиҳий қўшма диний конференциясида қатнашдим. Маърузалардан биридан сўнг, мен тингловчиларнинг эътиборини Худо характерининг изчиллиги ва ўзгармаслигига қаратдим. Мен Худонинг ҳаракатлари ҳеч қачон Унинг одиллигига зид келмаслиги ва унинг қилмишлари ҳар доим Унинг илоҳийлигини тасдиқлашини айтдим.

Менинг нутқимдан сўнг ёнимга ёш мусулмон йигит келди.

  • Сизнинг Худо ҳақидаги тасаввурларингиз – деди у, – менинг Оллоҳ ҳақидаги тасаввурларимдан фарқ қилади. Бизнинг Оллоҳимиз ҳар нарсага қодир. Оллоҳнинг ҳукмронлиги У истаган нарсасини қилишга имкон беради.
  • Оллоҳ алдаши ва ёлғон сўз айтиши мумкинми? — сўрадим мен.
  • Албатта мумкин, — жавоб берди ёш мусулмон. — Оллоҳ ҳар нарсага қодир. Сизнинг Худоингиздан фарқли равишда, у ҳеч нарсада чекланмаган. Агар У яхши кўришни истаса, яхши кўради. Агар У ёмон кўришни истаса, ёмон кўради. Оллоҳ ҳар нарсага қодир.
  • Оллоҳ сизни жазолай оладими, — сўрадим мен, — ҳатто фақат яхши қилмишлар содир этсангиз ҳам?
  • Агар қилмишларим Оллоҳга ёқмаса, У мени жазолайди..
  • Демак, сиз у ёки бу ҳолатда Оллоҳ қандай муносабатда бўлишини билмайсиз, шундайми?

Ёш мусулмон бир лаҳза ўйланиб қолди.

  • , — ниҳоят эътироз билдирди у. — У қандай йўл тутишини мен ҳар доим ҳам билавермайман... — У бир оз тутилиб қолди, лекин шу заҳоти қўшиб қўйди: — Лекин мен Оллоҳ ҳамма ишга қодир эканлигини биламан.

Мен бош ирғаб, дедим::

  • Кўраяпсизми, агар мен Оллоҳга хизмат қилганимда, Унга қўрқувдан хизмат қилган бўлардим. Агар Оллоҳ ўз тантиқлиги билан адолатли ёки адолатсиз иш тутадиган бўлса, фақат ўзининг худбин истакларидан келиб чиқиб, мени жазолашга ҳақли. Гапимга кўнинг, бу хизмат қилиш учун энг яхши рағбат эмас, ахир мен қилмишларимдан қайси бири унинг қаттиқ ғазабини келтиришини билмайманку. — Ёш мусулмон мени диққат билан эшитарди, шунинг учун мен давом этдим: — Гап шундаки, мен муҳббатим боис Худога хизмат қиламан. Унинг муқаддаслиги, мукаммаллиги ва ҳамма нарсага қодирлиги мени ҳаяжонга солади ва менда иззат–икром титроғини уйғотади. Лекин Унинг раҳмдиллигини ва Ўзининг яхши кўрувчи табиатига ўзгармас садоқатини била туриб, муҳаббат туфайли Унга хизмат қиламан. Мен ҳар доим нима Унинг ғазабини келтиришини биламан, қувончли томони шундаки, у Ўзгармасдир.

Бу суҳбатни тугатгач, мен ўзим хизмат қилаётган Худонинг олдида янада кўпроқ титроқни ҳис қилдим.

Биз ҳар доим Унинг бизга бўлган муҳаббатидан умид қилишимиз мумкин, чунки бу Унинг ўзгармас муҳаббатли табиатига хосдир. Болаларимиз ҳар доим кутадиган ва муҳтож бўладиган нарса бу — хавфсизликдир. Тўлиқ суянишинг мумкин бўлган зотга ишончдан бошқа нима ҳам улкан хавфсизлик ҳиссини бера оларди? Болаларга улар ҳар доим суяниши мумкин бўлган ва уларга нисбатан ҳар доим адолатли бўладиган зотдан бошқа умуман дунёда бошқа ҳеч ким бунчалик содиқ ва ишончли эмаслигини айтиб беринг. «...Масиҳ содиқ бўлиб қолаверади. Ахир, У Ўз табиатига қарши чиқа олмайди. » (2 Тим. 2:13).

Болаларга қуйидаги саволларни беринг: «Нима учун ҳар куни қуёшли бўлишга умид қилиб бўлмайди?», «Нима учун биз ҳеч қачон касал бўлмаслигимизга умид қилиб бўлмайди?», «Нима учун дўстларимиз бизга ҳеч қачон панд бермаслигига умид қилиб бўлмайди?», «Ҳаётингизда ҳар доим суяниш мумкин бўлган кимдир ёки ҳар доим ишонса бўладиган нимадир борми?»

Кейин болалардан сўранг: «Нима учун ҳамма нарсада Худога суяниш ва ҳар доим Унинг бизга бўлган одиллигидан умид қилиш мумкин?», «Худо адолатсиз бўлишга қодир эмаслигини билатуриб, сиз нимани ҳис қиласиз?» Худонинг муҳаббатли табиати мутлақ ўзгармаслиги сизда қандай титроқ уйғотишини болаларга сўзлаб беринг. Бу Уни ажабланарли қилувчи хусусиятлардан фақат бири эканлигини уларга айтиб беринг!

 

ХУДОНИНГ МУҚАДДАСЛИГИНИ ЭЪЗОЗЛАБ ЯШАШ

Ҳеч биримизга Худонинг чексизлигини англашга яқинлашишга имкон берилмаган, лекин биз У абадий, ҳамма нарсага қодир, ҳамма нарсадан хабардор ва ўзгармас эканлигини биламиз. Худодан фарқли равишда, инсон чекланган, лекин ҳар ҳолда Унинг қиёфасидан улги олиб ва унга ўхшаш қилиб яратилганмиз. Эҳтимол, Худонинг чексизлигидан далолат берувчи барча сифатлар ичида, Унинг ўзгармаслиги бизга бевосита алоқадор.

Биз Худога суянишимиз мумкин, чунки Ўз табиатига кўра, У муқаддас, адолатли ва мукаммал. Каломда айтилишича: «Унинг ишлари комил, ҳамма йўллари адолатлидир.

Худо садоқатлидир, Унда ёлғон йўқ, У ҳақ ва одилдир» (Қонун. 32:4).

Муқаддас Китоб Худонинг муқаддаслигини (қаранг: Иш. 54:5; Ваҳий. 4:8), одиллигини (қаранг: Ваҳий. 16:5) ва ҳаққонийлигини (қаранг: Заб. 118:137) очиб беради, лекин санаб ўтилган сифатлардан бирортаси ҳам Унинг ҳукмини белгилаб берувчи сифат эмас. Бошқача қилиб айтганда, Худо қандайдир муқаддас, адолатли ва ҳаққоний нарса яратишга шунчаки қарор қилмаган — муқаддас, адолатли ва ҳаққонийлик биргаликда Унинг моҳиятини ташкил қилади ва муқаддас, адолатли ва ҳаққоний бўлган ҳар бир нарса Унинг табиатидан бошланади. Муқаддас китобда айтилишча: «Ҳар бир яхши ва мукаммал ҳадя самодан келади. Бу ҳадяларни осмондаги жамики ёритқичларни яратган Худо беради» (Ёқуб. 1:17).

Бу ҳақиқат шунчалик муҳимки, биз оталар буни болаларимизга сингдиришимиз керак. Ҳар бир бола муқаддас Худонинг ўзи бекам–кўст фаровонлик эканлигини билиши шарт. Ер юзидаги асл, ҳаққоний, муҳим, мукаммал, гўзал, мангу фаровонликдан, қувонч ва бахтдан ясалган ҳар бир нарса У туфайли мавжуд ва Унинг ўзидан келади. Худо табиатининг ўзи ва Унинг моҳияти эзгуликдир. «Эгамиз яхши, адолатлидир! У гуноҳкорларга йўл–йўриқ кўрсатади» (Заб. 24:8). У «Муқаддас ва ҳақ Зотдир» (Ваҳий. 3:7). «Муқаддасдир, муқаддасдир, муқаддасдир Сарвари Олам!...» (Иш. 6:3). «Эгамиз ҳамма йўлларида адолат қилар, ҳамма ишларида севгисини кўрсатар.» (Заб. 144:17). «...Эгамиз одилдир! У менинг суянган қоямдир, Унда ноҳақлик йўқдир» (Заб. 91:16).

Болалардан улар учун бу ҳаётда нима энг ажойиб эканлигини сўранг. Улардан шуни айтиб беришларини илтимос қилинг ёки уларга қуйидаги топшириқни таклиф қилинг: «Ўзингизнинг энг яхши таътилингизни тасвирлаб беринг», «Ҳаётингиздаги энг қувончли воқеа ҳақида сўзлаб беринг», «Яхши кўрган таомингизни айтинг», «Сиз кўрган энг чиройли ва эсда қоладиган томошани эсланг», «Юрагингизни хотиржамликка тўлдирган воқеа ҳақида сўзлаб беринг». Болаларга қуйидаги саволларни беринг: «Сизда нима энг кўп ғурур уйғотади?», «Спорт мусобақасида ғолиб чиқиш ёки бирор алоҳида иш қилиш қандай туйғу уйғотади?» Уларга жавоб бераркан, болалар шодлик, роҳатланиш, хотиржамлик, гўзалликдан, самимийликдан ва яхшиликдан ҳайратланиш онларини яна бир бор бошдан ўтказишади.

Кейин эса болалардан уларнинг ҳаётида бу барча ажойиб кечинмалар ва ҳиссиётлар қаердан пайдо бўлгани ҳақида ўйлаб кўришларини сўранг. Болалардан кимдир Худодан келаётган барча яхшилик ва мукаммалик ҳақида сўз юритилган Ёқуб. 1:17 оятини ўқиб берсин. Худо юбораётган ҳимматлар ва у қилаётган инъомлар – Унинг муқаддаслиги ва бенуқсон фаровонлиги натижаси эканлигини болаларга тушунтиринг. Буюк Худонинг табиатининг ўзи — мукаммал илоҳийлик ва баракадир!

Ўзининг муқаддаслиги туфайли Худо ҳеч қачон улардан бирор нотўғри ёки ёмон иш қилишни сўрамаслигини, Ўзига хос эзгуликдан келиб чиқиб, Худо уларнинг муваффақятга эришишига ғамхўрлик қилиши ва уларни зарар етказадиган ҳамма нарсадан муҳофаза қилишга уринишини, айнан Ўзининг илоҳий шафқатига кўра, У болаларга сахийлик билан иззат–икром ҳадя этишини, чунки болаларнинг хавфсизлиги, бахти ва манфаати Унинг учун дунёдаги ҳамма нарсадан афзал эканлигини болаларга такрор ва такрор айтинг. Ўз табиатига кўра Худо мутлақо олижаноб эканлигини болалар билиши шарт. Сиз Унинг эзгулиги ва муқаддаслиги ҳақидаги фикрдан титроққа тушмаслигингиз мумкин эмаслигини болаларга айтинг. У ҳайратланарли Худодир!

Худо буюк! Ҳамма томондан У бенуқсон эҳсон эгасидир. У — бизнинг эъзозимизга муносиб Худо, нафақат шунгагина муносиб Худо. Худонинг муқаддаслиги — Унинг самовий эзгулиги манбаи, лекин Худонинг айнан инсониятга қаратилган қалби Уни абадий яхши кўрувчи Самовий Отасига айлантирган.

 

ХУДОНИНГ СЕВГИСИНИ ЭЪЗОЗЛАБ ЯШАШ

Ҳамма нарсага қодир Худо “...бўлсин” деганида бу олам ўзининг қиёфасига эга бўлди (қаранг: Ибт. 1:3). Худонинг Ўзи бенуқсон ҳокимият эканлиги туфайли, У яратган ҳамма нарса ҳам гўзалдир. Яратишнинг ҳар бир куни ҳақида: «Худо бунинг ажойиб эканини кўрди” дейилган (10–оят). Лекин Худонинг бир ўзи ижод қилмади ва бизнинг дунёмиз ёлғиз зотнинг тантиқлиги бўйича пайдо бўлмаган. Яратишда Худонинг ҳар учала шахси иштирок этди, чунки Худо уч қисмдан иборат.

«...Худонинг Руҳи сувлар узра юрарди» (2–оят). Ер юзига Исо қиёфасида келган Худонинг Ўғли ҳам яратиш жараёнида иштирок этди.

«Кўринмас Худонинг сурати Масиҳдир,

У бутун борлиқнинг тўнғичидир.

Худо бутун борлиқни Масиҳ орқали яратган.

Еру кўкдаги бор мавжудот,

Кўринадиган ва кўринмайдиган ҳар бир нарса,

Ғайритабиий кучлар, тахту салтанатлар,

Буларнинг ҳаммаси Масиҳ орқали,

Унинг Ўзи учун яратилгандир» (Кол. 1:15–16).

 

Худонинг уч қисмдан иборат яхлитлиги унинг яхши кўрувчи моҳиятини исботлайди. Ер юзида одамлар пайдо бўлишидан олдин, коинот ва вақт биз уларни қабул қилишга кўникиб қолганимиздек кўринишга келишидан олдин, Худо абадийликда учта яхши кўрувчи Моҳиятлар тарзида бўлиб турган эди.

Одамни яратар экан, Худо ҳеч ким билан яқин муносабатларга муҳтож эмасди — У азалдан руҳий қариндошликни намоён этган. Биз уни ўз Самовий Отамиз сифатида яхши кўришимиз учун Худо бизларни, ўз бандаларини яратди. Мен Худони на ҳукмронлик билан қоидалар ўрнатаётган Ота, на йўл қўйиб берувчи ва иштироксиз Ота деб аташ мумкин эмаслигини айтиб ўтгандим. Тўғрироғи, Худо биз ҳаётнинг фаровонликларидан ва У билан яқин муносабатлардан ҳузурланишимиз учун ҳаракат қилаётган яхши кўрувчи Отанинг яққол мисолидир.

Худонинг муҳаббат тўла қалбини шоҳ Довуд қуйидаги сўзлар билан тасвирлаган:

Эгамиз иноятли, раҳмдилдир,

Жаҳли тез чиқмайди, содиқ севгиси мўлдир.   (Заб. 144:8)

 

... Сенинг садоқатинг насллар оша давом этади....

Эй Эгам, шафқатинг буюкдир... (Заб. 118:90, 156)

 

Мазлумларга адолат қилади,

Очларга У нон беради.

Асирларни озод қилувчи Эгамиздир.

Эгамиз кўрнинг кўзларини очади,

Икки букилганларнинг қаддини ростлайди,

Эгамиз солиҳларни севади.

Эгамиз мусофирларни асрайди,

Етим ва беваларни қўллайди,

Фосиқнинг йўлларига халақит беради. (Заб. 145:7–9)

 

Эзилган кўнгилларга У шифо беради,

Уларнинг яраларига малҳам қўяди. (Заб. 146:3)

 

Худо ҳамдард, раҳмли, ўзгармас, садоқатли, адолатли ва яхши кўрувчидир. Унинг тоза қалби У яхши кўрадиган ва фаровонлиги ҳақида қайғурадиганларни ҳимоя қилади. Унинг муҳаббати сахий ва ишонувчан, беғараз ва ўзини қурбон қиладиган, қўзғалмас ва ишончли, содиқ ва мангу.

Агар сиз болаларингизни Худонинг муҳаббати билан яхши кўрадиган бўлсангиз, унда сиз уларнинг хавфсизлиги, бахти ва фаровонлиги учун, худди ўз хавфсизлигингиз, бахтингиз ва фаровонлигингиз учун қайғургандек, қайғурасиз. Айнан шундай оталик муҳаббати болаларга Худонинг қалбини очади. Муқаддас Китобда айтилишича, Худонинг муҳаббати билан яхши кўриш қобилиятига эришар эканмиз, биз «...ҳаммамиз очиқ юз билан Эгамизнинг улуғворлигини кўриб турибмиз. Биз ўзгариб борар эканмиз, янада улуғвор бўлиб, Эгамизга ўхшаган бўламиз. » (2 Кор. 3:18).

Бу қиёфани тасаввур қила олдингизми? Сиз ўз болаларига қоидалар ўрната туриб ва уларга йўл–йўриқлар кўрсата туриб, фақат меҳрдан келиб чиқиб иш кўрадиган яхши кўрувчи ота бўлишингиз шарт. Нима учун? Чунки бу барча қоидалар ва йўл–йўриқлар болаларимизнинг ҳимояси ва манфаатини таъминлашга қаратилган. Бундай муносабат Худонинг қалбини акс эттиради. У бизга айнан шундай муносабатда. Болаларга ғамхўрлик қилар экансиз, «Уларни Раббимизнинг таълим–тарбияси билан ўстиринг» (Эф. 6:4), чунки шундай бўлса, сиз Худога ўхшаб иш тутасиз ва болалар учун улар Самовий Отасининг меҳрга тўла қалбини кўриши мумкин бўлган кўзгуга айланасиз. Фақат шундай қилибгина, “бошқа худолар билан баҳам кўрмайдиган Худо”ни болаларга таништириш мумкин (Чиқ. 34:14).

Ҳар бир болангизга қуйидагиларни тез–тез такрорлаб туринг:

“...Худодан қўрқинг, Унинг йўлидан юринг, Эгангиз Худони севинг, бутун қалбингиз билан, жону дилингиз билан Унга хизмат қилинг. Мен бугун сизларга бераётган Эгамизнинг амру фармонларига риоя қилинг, шунда бахтиёр бўласиз”. (Қонун. 10:12–13; курсив меники. – Ж. М.)

Болаларингиз Худо яратган ҳамма нарса Унинг муқаддас олижаноблигидан келиб чиққани ва Унинг яхши кўрувчи қалби туфайли намоён бўлганини билиб олсин. Болаларингизга қайта–қайта такрорланг: Худо бизга бўлган муҳаббати ва бизнинг манфаатимиз учун худди Ўзи қилганидек, иш тутади!

 

БОЛАЛАРГА ХУДОНИНГ СЕВГИСИНИ КЎРСАТИШГА ИМКОН БЕРАДИГАН НОЁБ УСЛУБ

Худонинг чексизлигини тушуниш ёки тушунтириб беришнинг иложи йўқ. Биз унинг муқаддас эзгулигини ангайдиган ҳолатда эмасмиз. Лекин барибир Худо биз у билан муҳаббат ришталари орқали бирлашишимиз учун, бизларни севувчи мавжудотлар қилиб яратди. Биз қачонлардир Худо қалбининг бутун бепоёнлигини англаб етишимиз эҳтимолдан йироқлигига қарамай, барибир биз Унга тийиб бўлмас даражада интилваерамиз ва биз У билан асл яқин муносабатларга қодирмиз. Биз Худони, ўзимизнинг яқинларимизни худди ўзимизни яхши кўргандек яхши кўрадиган қилиб яратилганмиз.

Фожиа шундан иборатки, биринчи эр–хотин жуфтлиги Худо эзгулигининг муқаддаслигига ва Худонинг муҳаббат тўла қалбига шубҳа қилишни маъқул кўрди. Васвасага дуч келгач, Момо Ҳаво Адам боғининг ўртасида ўсаётган дарахтнинг мевасини татиб кўришни тақиқлар экан, Худо мутлақо унинг манфаатларини кўзлагани ва унинг фаровонлигини назарда туганига ишонмади. Унинг манфаати ҳақида ғамхўрлик қилган Зот билан муносабатни узаркан, Одам Ато ва Момо Ҳаво Худони ҳақорат қилди. Инсон ўз Яратувчисига қарши исён қилди, у гуноҳ қилди ва Худо “...юракдан афсусланди” (Ибт. 6:6).

Ўз табиатига кўра Худо муқаддас эканлигини унутмаймиз. Ҳар қандай гуноҳнинг намоён бўлиши Унга узвий равишда бегонадир. Муқаддас Китобда айтилишича: «Сенинг кўзларинг шу қадар покизаки, Сен ёвузликка қараб туролмайсан. Ҳақсизликка чидай олмайсан...» (Хаб. 1:13). Бошқа таржимада бу фикр сал ўзгачароқ ифодаланган: Худо шунчалик муқаддаски, «энг кичик гуноҳларга ҳам йўл қўя олмайди» (ўша жойда, NLT). Акс ҳолда, Худо ўзининг табиатига қарши боришга мажбур бўларди. У қиладиган ягона иш — Ўзини гуноҳкор башариятдан ажратиши эди, бу Унинг яратилувчиларига руҳий ва жисмоний ўлимни келтириб чиқарди.

Аммо одамни бутунлай унутиш ўрнига, ундан ва унинг гуноҳидан ажралган Худо тубан кетган бандасига назарини қаратди

Одамни ўзга жалб қилиш учун Унинг Ўз муҳаббати. «Аммо меҳр–шафқатга бой Худо Ўзининг бизга бўлган буюк муҳаббатини қуйидагича кўрсатди: гарчи биз гуноҳларимиз туфайли руҳан ўлик бўлсак ҳам, Худо бизни Масиҳ билан бирга тирилтирди. Биз Худонинг инояти туфайли қутқарилганмиз» (Эф. 2:4–5).

Шубҳасиз, Унинг Ўғли, Исонинг азобли, хочга тортиб ўлдирилиши бу афвнинг баҳоси бўлди. Худонинг муқаддас, бегуноҳ Ўғли Самовий Отаси сиз ва мен билан бузилган муносабатларни тиклаш учун азоб тортиш ва ўлишга тайёр эди. Худонинг бенуқсон эзгулиги Худо ва бизнинг мулоқотимизга тўсқинлик қиларди, лекин Унинг муҳаббатли қалби бизни ота бағрига олиш истагида ёнарди. Бу ҳақиқат қалбларимизни ёритганида, биз Худонинг раҳми, муҳаббати ва эзгулиги олдида сажда қилмасдан иложимиз йўқ.

Бу ҳаяжонли ҳақиқатни қандай қилиб болаларимизга етказсак бўлади? Агар улар ҳеч бўлмаганда кўз қири билан Худо қанчалик гўзаллигини кўрганларида эди, Унинг муҳабатли қалбига абадий бўйсунган бўларди.

Кўп йиллар давомида мен оталар ва оналарга болаларини Исога олиб келишда ёрдам бериш билан шуғулланаяпман. Мен ўз ҳаётимни асосан ёшларга иззат–икром кўрсатишга бағишладим. Ўз болаларимни Исога олиб келишни мен ҳаётимнинг бош вазифаси қилиб олганман. Лекин қандай қилиб боланинг Худо билан бу мўъжизавий ва одамни ўзгартириб юборадиган учрашувини амалиётда қўлласа бўлади?

Кўпинча болалар жамоатдаги ибодатларда, масиҳий ёшлари гуруҳининг йиғилишида, масиҳий ёшлари лагерларида Худога ишониши мумкин. Бошқа ҳолатда ота–оналар болалари билан бирга ибодат қилаётганида Исони қабул қилишади. Бир неча йил олдин мен ота–оналарга бевосита оила даврасида болаларига Худонинг меҳрини кўрсатишга имкон берувчи бир услуб ишлаб чиққандим. Бу услуб ҳам алоҳида оилада, ҳам масиҳийларнинг йиғилишларида сўзлаб бериш мумкин бўлган тарихдан иборат. Кўпинча уч ёки тўрт оила мен “Гуноҳни ювиш тантанаси” деб атаган воқеа учун бирга тўпланишади. Бу байрам Тавротда кўрсатилган пасха дастурхонидан олинган, лекин у рамзи қурбонликка елтирилган қўзичоқ бўлган Исога нисбатан ўтказилади. Ўз сайтимда мен “Гуноҳни ювиш тантанаси” маросимини мустақил равишда бу байрамни ўтказишга имкон берувчи йўриқномалари билан бирга батафсил тасвирлаганман*.

Болани Исони ўзининг Худоси ва Нажоткори сифатида тан олишга келтириш — эҳтимол, ота ҳаётидаги энг ҳаяжлонли ва унутилмас тажрибадир. Лекин ёдда тутинг, Худога ишониш ёки ишонмасликни якуний танлаб олиш боланинг измида. Сиз фақат болани Исога олиб келиш ва унга Худо кимлигини ва У кимга ўхшашлигини тушунтириш учун ҳамма ишни қилишга жавобгарсиз, холос.

_____________________________

* Тақдимотни бепул юклаб олиш учун www.josh.org шахсий веб-сайтимга ташриф буюринг ва ҳаволалардан фойдаланиб “Гуноҳни ювиш тантанаси”ни мустақил бажариш учун лозим бўлган барча кўрсатмалар билан танишиб чиқинг. – Муаллиф изоҳи.


Книга на узбекском языке - 10 ОБЯЗАТЕЛЬСТВ ОТЦА. Как сделать свое влияние на детей глубоким и плодотворным
Автор: Джош Макдауэлл

Если вы отец — молодой, старающийся не заснуть на работе из-за хронического недосыпания, или бывалый, закаленный многолетними родительскими коллизиями, — эта книга для вас! Книга знаменитого американского проповедника Джоша Макдауэлла рассказывает о тех обязательствах, которые автор взял на себя перед Богом, своей семьей и самим собой ради того, чтобы воспитать в своих детях почтение к Господу и родителям. Практические рекомендации, которые автор дает на основе личного опыта и библейской мудрости, будут полезны и молодым, и бывалым отцам, желающим сделать свое влияние на детей глубоким и благотворным. В конце нее читателей ждет бонус: тест на определение основных эмоциональных потребностей.

Содержание: Предисловие
Глава 1. Так что же делать отцу?
Глава 2. Первое обязательство. Постараться всегда с любовью говорить ребёнку истину
Глава 3. Второе обязательство. Постараться нести ответственность не за ребёнка, а перед ним. Часть первая
Глава 4. Второе обязательство. Постараться нести ответственность не за ребёнка, а перед ним. Часть вторая
Глава 5. Третье обязательство. Постараться быть ребёнку примером для подражания
Глава 6. Четвёртое обязательство. Постараться объяснить ребёнку, Кто такой Бог и на кого Он похож
Глава 7. Пятое обязательство. Постараться научить ребёнка не быть эгоистом
Глава 8. Шестое обязательство. Постараться объяснить ребёнку, что такое настоящая любовь
Глава 9. Седьмое обязательство. Постараться научить ребёнка отличать добро от зла
Глава 10. Восьмое обязательство. Постараться объяснить ребёнку Божий замысел интимных отношений
Глава 11. Девятое обязательство. Постараться объяснить ребёнку, почему мы верим в то, во что мы верим
Глава 12. Десятое обязательство. Постараться воспитать в ребёнке благодарное сердце
Послесловие. "Я сделаю всё возможное"
Тест на определение эмоциональных потребностей
Примечания

Джош Макдауэлл - Отанинг 10 мажбурияти Аудиокитоб Узбек тилида

Аудио Кутубхона: https://t.me/audio_kito_bot (telegram) kitoblar olami



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

911. Xudoning irodasini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Haqiqiy sevgini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Rejalashtirilmagan homiladorlik (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. O'z joniga qasd qilish haqidagi fikrlar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Jinsiy zo‘rlanish (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Ota-onaning ajralishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Nizolar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Yaqin insonning vafot etishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    Сенинг Чўққиларинг томон йўл (Ханна Харвард)    Фаришталар ҳам сукут сақлаган эдилар (Макс Лукадо)    Худонинг Буюклиги (Эйден Тозер)    Яраланган юрак (Дэн Аллендер)    Худонинг Муқаддаслиги (Роберт Спраул)    Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак