Otaning 10 majburiyati (Josh Makdauell) 2 bob

Otaning 10 majburiyati. 2-bob Josh Makdauell. Audiokitob Uzbek tilida

Книга на Узбекском языке Agar siz surunkali uyqusizlik tufayli ishda uxlamaslikka harakat qilayotgan yosh ota bo‘lsangiz, yoki yillar davomida ota-onangiz bilan bo‘lgan qarama-qarshiliklarda toblangan tajribali ota bo‘lsangiz, bu kitob sizlar uchun! Mashhur amerikalik voiz Josh Madauellning kitobida muallif o‘z farzandlarida Rabbiyga va ota-onalarga hurmatni oshirish uchun Xudo oldida, oilasi oldida va o‘zi oldida zimmasiga olgan majburiyatlari haqida hikoya qilinadi. Farzandlariga teran va samarali ta'sir ko‘rsatishni xohlaydigan yosh va tajribali otalarga muallifning shaxsiy tajribasi va Kalomning donoligiga asoslangan amaliy tavsiyalari foydali bo‘ladi.

Скачать: https://disk.yandex.uz/i/9gVf4rClQLMnYw PDF (1mb Otaning-10-majburiyati_Josh-Makdauell_kitob-Uzbek-tilida) Skachat

MUNDARIJA

Kirish. Shon Makdauellning so‘zi

1-BOB. Xo‘sh, ota nima qilishi kerak?

2-BOB. Birinchi majburiyat: Har doim bolaga haqiqatni mehr bilan aytishga harakat qilish

3-BOB. Ikkinchi majburiyat: Bolaning o‘rniga emas, uning oldida javobgar bo‘lishga harakat qilish. Birinchi qism

4-BOB. Ikkinchi majburiyat: Bolaning o‘rniga emas, uning oldida javobgar bo‘lishga harakat qilish. Ikkinchi qism

5-BOB. Uchinchi majburiyat: Bola uchun taqlid namunasi bo‘lishga harakat qilish

6-BOB. To‘rtinchi majburiyat: Bolaga xudo kimligi va u kimga o‘xshashligini tushuntirishga harakat qilish

7-BOB. Beshinchi majburiyat: Bolaga xudbin bo‘lmaslikni o‘rgatishga harakat qilish

8-BOB. Oltinchi majburiyat: Bolaga haqiqiy sevgi nima ekanligini tushuntirishga harakat qilish

9-BOB. Yettinchi majburiyat: Bolaga yaxshilikni yomonlikdan ajratishni o‘rgatishga harakat qilish

10-BOB. Sakkizinchi majburiyat: Bolaga jinsiy munosabatlarning ilohiy mazmunini tushuntirishga harakat qilish

11-BOB. To‘qqizinchi majburiyat: Nima uchun biz o‘zimiz ishonayotgan narsalarga ishonishimizni bolaga tushuntirishga harakat qilish

12-BOB. O‘ninchi majburiyat: Bolada minnatdor qalbni tarbiyalashga harakat qilish

SO‘NGGI SO‘Z. “Men iloji bo‘lgan hamma narsani qilaman”

Hissiy ehtiyojlarni aniqlash uchun test. Izohlar

Джош Макдауэлл. Отанинг 10 мажбурияти (Жош Макдауэлл)

Агар сиз сурункали уйқусизлик туфайли ишда ухламасликка ҳаракат қилаётган ёш ота бўлсангиз, ёки йиллар давомида ота-онангиз билан бўлган қарама-қаршиликларда тобланган тажрибали ота бўлсангиз, бу китоб сизлар учун! Машҳур америкалик воиз Жош Мадауэллнинг китобида муаллиф ўз фарзандларида Раббийга ва ота-оналарга ҳурматни ошириш учун Худо олдида, оиласи олдида ва ўзи олдида зиммасига олган мажбуриятлари ҳақида ҳикоя қилинади. Фарзандларига теран ва самарали таъсир кўрсатишни хоҳлайдиган ёш ва тажрибали оталарга муаллифнинг шахсий тажрибаси ва Каломнинг донолигига асосланган амалий тавсиялари фойдали бўлади.


2-БОБ

БИРИНЧИ МАЖБУРИЯТ:

ҲАР ДОИМ БОЛАГА ҲАҚИҚАТНИ МЕҲР БИЛАН АЙТИШГА ҲАРАКАТ ҚИЛИШ

 

– Жош, болаларим билан нима қилишни билмаяпман, — отанинг овозида тушкунлик оҳанглари бор эди. Мен ҳозиргина тарбия мавзусидаги нутқимни якунлагандим ва йўлимни тўсган эркак ўн етти, ўн уч ва ўн ёшли уч фарзанди – отанинг ўзи Чўпон бўлиб ишлайдиган жамоатдаги энг гапга кирмас болалар эканлигини тан олди. — Мен қўлимдан келган ҳамма ишни қилаяпман, — давом этди у. — Эрталабдан тунгача уларга Худонинг ҳақиқатларини уқтираяпман ва Муқаддас китобдан илоҳий шеърларни ўқишга мажбур қилаяпман. Улар менга қулоқ солишлари кераклигини билишади, бунинг ўрнига улар менинг насиҳатларимга қаршилик қилишаяпти ва деярли ҳар доим мендан хафа. Нима қилишим керак?

Бизнинг олдимизда ўз болаларини тўғри иш тутишга ўргатишга бор кучи билан уринаётган ота турибди. Гарчи у эслатмаган бўлсада, ишончим комилки, ҳар қандай меъёрдаги ота сингари, у болаларига бахт тилайди ва уларнинг номуносиб хулқ–атвори яхшиликка олиб бормаслигини тушунтиришга интилади, Ҳаммамиз болаларимизни тўғри иш тутишга ўргатишни ва уларни кулфатлардан сақлашни истаймиз.

Эркакнинг елкасига қўлимни қўйиб, унинг кўзларига тикилиб туриб, шундай дедим:

— Биродар, сизга маслаҳатим — қоидаларни нари суриб қўйинг.

— Нима?.. — хитоб қилди у, ўз қулоқларига ишонмай. — Бутун муаммо шунда–да! Улар бусиз ҳам ҳеч қандай қоидаларга бўйсунмайди ва бундан буён ҳам уларга бўйсунмоқчи эмас!

— Нима демоқчи бўлаётганингизни тушунмаяпман, — жавоб бердим мен, — лекин қайтараман: ўз қоидаларингизни эсдан чиқаринг1.

Калом ўз болаларини ҳақиқий йўлга солишга интилиб, фақат бир нарсага, яъни болаларнинг бундан жаҳли чиқишигагина эришаётган оталарга маслаҳат беради. «Эй оталар, фарзандларингизнинг ғашига тегманг. Уларни Раббимизнинг таълим–тарбияси билан ўстиринг» (Эф. 6:4).

Биз оталар қандай қилиб фарзандларимизнинг ғазабини келтиришимиз мумкин? Менинг дўстим, Чўпон ва гапга кирмас уч фарзанднинг отаси айнан шу хатога йўл қўйганди: болаларни қоидалар билан “йўргаклар” экан, у бир нарсага эришганди – уларнинг ғашига текканди.

Лекин Калом “ғашига тегмоқ” сўзи остида нимани назарда тутади? Эфесликларга мактубнинг 6–бобида юнонча parorgizo сўзи ишлатилган бўлиб, унинг айнан маъноси — «ғазабини қўғамоқ»дир. Бу оят оталарни болалар билан муносабатдаги одатдаги йўл тутишлари орқали фарзандларида ғазаб қўзғамаётгани устида ўйланишга чақиради. Бизнинг сўзларимиз, қилмишларимиз ва қандай гапираётганимиз ва қандай ҳаракат қилаётганимиз шунга ўхшаш натижага олиб келиши мумкин.

Каломнинг инглиз тилига қилинган замонавий таржималаридан бирида бу оят бундай янграйди: «Оталар, ўз фарзандларингизни ғазаблантирманг...» (New Internetional Version, NIV; курсив меники. – Ж. М.)*. Ж.Б.Фил­липс бу оятни қуйидагича таржима қилган: «Оталар ўз фарзандларингизни тарбиялашда чуқурлашиб кетманг, акс ҳолда, уларнинг амрларга риоя қилишлари қийинлашиб кетади» (Тhe New Testament in Modern English). «Тирик Калом» (The Living Bible) ўгит берадики: «Болаларни ҳамиша уришавериш, уларнинг ғазабини келтириб ва жаҳлини чиқариб, уларнинг ғашига тегавермаслик керак». Каломнинг бошқа жойида шундай дейилган: «Эй оталар, фарзандларингизни ранжитаверманглар, бўлмаса улар тушкунликка тушиб қолади» (Кол. 3:21). Муқаддас китоб бизнинг эътиборимизга моҳиятан оддий бўлган фикрни етказади: биз, ота–оналар фарзандларимизни биздан хафа бўладиган қилиб тарбияламаслигимиз керак. Табиийки, Калом болаларга ота–онага итоатни, уқтиради, лекин оталарга ҳам қатъий амр берилади: болаларни тарбиялай туриб, уларни тутақтириб юбормаслик керак. Айтиб ўтилганларнинг ҳаммасини инобатга олган ҳолда, қандай қилиб биз, ота–оналар тарбия жараёнига фарзандлардан салбий муносабат ўрнига ижобий акс–садо олишимиз мумкин?

___________________________________

* Шу бандда Муқаддас Китобдан келтирилган иқтибослар, сўнггисидан ташқари, инглиз тилидан эркин таржима сифатида берилган.

 

ТАРБИЯГА ТЎРТ ХИЛ ЁНДАШУВ

Масиҳий ота экансиз, ўз фарзандларингиз учун энг яхши нарсаларни тилайсиз. Менинг назаримда, насиҳатлар ва қоидаларсиз тарбиянинг иложи йўқлигига ишончингиз комил, гарчи уларнинг баъзиларини фарзандларингиз вақтни ёқимли ўтказишда чеклов, отани эса ҳақиқий эзма деб қабул қилса–да. Бирор марта болаларингиздан: “Нега ҳар доим мен учун ҳамма нарса тақиқланган?” ёки “Бу қанақа ношодон ҳаёт бўлди?” ёхуд “Сен шунчаки мени тушунишни истамайсан!” каби саволларни эшитишга тўғри келганми? Гап шундаки, болалар, қоида тариқасида, нега биз уларга у ёки бу тақиқни қўяётганимизни тушунишмайди, шунинг учун ота–оналарнинг қоидага риоя қилиш ҳақидаги талаблари кўпинча қарама–қаршиликлар ва оилавий жанжалларга олиб келади. Баъзан биз қанчалик кўп қоида ўрнатсак, улар бизнинг болалар билан муносабатимизни шунчалик чигаллаштираётгандек тасаввур шаклланади.

Эҳтимол, биз ҳар биримиз тарбияга муносабатимизни, хусусан, ота–она ҳокимияти ва оталар ҳамда оналарнинг болалар билан муносабати усулини қаердандир ўзлаштириб олганимизни фаҳмламаётгандирмиз. Ҳаммасидан кўра шунинг эҳтимоли кўпроқки, сизнинг тарбияга ёндашувингизга сизнинг ота–онангиз уйидаги муҳит таъсир ўтказган: ўша оилада қоидаларнинг борлиги ёки йўқлиги, шунингдек, ота–оналар ва болаларнинг муносабатлари. Тегишлича, биз болалар олдида қоидалар ва муносабатларнинг ўзини ўрнатишни қандай қабул қилишимиз, кўп жиҳатдан, бизнинг улар билан муносабатимизни белгилаб беради.

 

Ҳукмдор ота

«Дарсларингни тайёрладингми?»

«Сенга буюрганимдек қилиб, чиқиндини чиқариб ташладингми?»

«Қизим, соат ўнда уйда бўлишинг шартлигини унутмадингми?»

Бу ҳукмдор отанинг типик саволлари. Лекин ҳукм фармон тарбиялаш саволларнинг хусусияти билан эмас, ҳокимиятни қўллашга муносабат билан белгиланади. Ҳукмдор ёки баъзан мустабид деб аталадиган ота–оналар ўз қоидаларига қатъий риоя қилинишини талаб этишади. Балки, куч ёрдамида ёки куч ишлатиш таҳдиди билан ўз фарзандларини назорат қиладиган ота–оналарни танирсиз. «Мен айтганимдек қил, акс ҳолда, афсусланасан!» — мана шу уларнинг шиоридир.

Ҳаддидан ошиб кетганида, мустабид оталар болалар устидан мутлақ ҳокимиятга эга бўлишади, бу кўпинча ҳиссий ва жисмоний зўравонликка олиб келади. Бироқ кўпчилиги болалар учун “оилавий хотиржамлик” яратиш учун мустабидлик қоидаларини сақлашга унчалик ҳам радикал ёндашавермайди. Улар фарзандларини моддий таъминлашда жавобгарликни ҳис қилишади, болаларга дўст танлаб олишда эркинлик беришади ва умуман олганда, “нормал ҳаёт” учун зарур бўлган барча нарсаларни кафолатлашади. Лекин ҳатто мустабид оталар ҳеч қачон болага қўл кўтармаса ҳам, уни гапга кирмагани учун қазноққа қамаб қўймаса ҳам, оила даврасида улар ўзларини золимдек тутишади. Қоидаларни улуғлар экан, улар яқинларининг, болалар билан ўзаро ишончли муносабатларнинг қадрини пастга уришади.

Кўз олдингизга ёғоч ҳалинчакни келтиринг, унинг бир чеккаси жуда юқори кўтарилган — қоидаларга риоя қилишга урғу бериш, бошқа чеккаси эса ерга тегиб турибди — яқин муносабатларни менсимаслик.

 

Хукмдор ота

Қоидаларни улуғлайди, муносабатларни менсимайди

Қоидалар    /    Муносабатлар

 

Диктаторлик тартиби болаларни унга нисбатан иккита усулдан бири орқали муносабатда бўлишга мажбур қилади: ёки қочиш орқали қутулиш ёхуд олишиш. Лекин у ҳолда ҳам, бу ҳолда ҳам жавоб акс–таъсир – бу ғазабдир. Қочиш орқали қутулишни танлаб оларкан, болалар кўпинча ота уйини том маънода тарк этишмайди, лекин ота–онадан ҳиссий равишда узоқроқ бўлади, улар билан мутлақо расмий муносабатда бўлишади. Улар ўз қобиғига ўралиб олишади ва ҳеч бўлмаганда, ташқи кўринишидан “итоаткор бўлиш”ни ўрганишади, лекин уларнинг қалбида нафрат қайнаб туриши мумкин. Мисол сифатида отаси ўтиришни буюрган бола ҳақидаги ҳикояни олайлик. Бола ўтиришни истамаган ва ўз ниятини отасига айтган, шунда отаси унга ўшқириб берган: «Ўтир ёки мен сени куч билан ўтқазиб қўяман!» Дарҳол бўйсунган бола ўтирган ва пичирлаб тўнғиллаб қўйган: «Қувонаверма, ичимда мен ўтиришни истамадим ҳам!»

Ҳукмдор отанинг буйруқларига мажбуран бўйсуниш болаларни камдан–кам ҳолларда тўғри иш қилишга рағбатлантиради, ҳатто улар бўйсуна туриб ўз норозилигини билдиришмаганида ҳам. Эзилган бола ичдан тушкунликка тушади ва жаҳли чиқади.

Лекин болалар олишишни танлаганларида, ўз ғазабини очиқ билдиради. Айнан шу нарса менинг дўстим–Чўпон билан рўй берган, унинг болалари унинг қоидаларини намойишкорона инкор қилишган. Отаси ўрнатган қоидаларни жуда яхши тушунган бу болалар уларга бўйсунишни исташмаган. Нега шундай эканлиги ҳақида нима деб ўйлайсиз? Ўзингиз сизнинг эркинлигингизни чеклашдан ва қоидалардан хурсанд бўлган бўлармидингиз? Шубҳасиз, қоидалар ҳаққи ҳурмати деб биз қоидаларни қабул қилмаймиз. Табиатимиз шунақа. Чунки қоидалар меҳрсиз қўллаш учун назарда тутилмаган.

 

Йўл қўйиб берувчи ота

Мустабид ота–оналар томонидан тарбияланган кимдир ўз оиласига эга бўлгач, ўз фарзандларига нисбатан уларнинг тарбия усулидан нусха кўчириб олади, айни пайтда бошқалар қарама–қарши йўл тутишади ва тарбияга нисбатан йўл қўйиб бериш деган ёндашувда бўлишади, бу эса қонуният тарзида ҳамма нарса мумкинликка олиб келади.

Ёғоч ҳалинчакка қайтар эканмиз, биз мустабид ота билан бўлган ҳолатдагига қарама–қарши тасвирни кўрамиз. Ёғочнинг болалар билан яқин муносабатларни рамзийлаштирувчи чеккаси, охиригача баландга кўтарилган, бироқ қоидаларни билдирувчи чеккаси ерга тегай–тегай деб турибди, йўл қўйиб берувчи ота томонидан қоидаларга эътибор бермаслик эса болалар билан юзаки, шунинг учун зарарли бўлган муносабатларга олиб келади Бундай оиладаги бола кўпинча нохуш хулосага келади: «Отамнинг шунчаки мен билан иши йўқ».

Йўл қўйиб берувчи ота

Муносабатларнинг аҳамиятини улуғлайди, қоидаларни менсимайди.

Қоидалар    /   Муносабатлар

 

Менимча, сиз бундай оталар томонидан ўрнатиладиган ҳамма нарса мумкинлиги қандай кўринишда эканлигини эшитгансиз ёки кўргансиз. Одатда уларнинг оилаларидаги болалар ўз ҳолига ташлаб қўйилган, оталар эса боланинг ўйинчоқлар, гулзор, мебелни бузишини, шу билан оиладаги тинчлик ва хотиржамликни бузиши жараёнини бефарқ кузатувчилар роли билан қаноатланишади.

Йўл қўйиб берувчи ота–оналар томонидан тарбияланадиган болалар, кўпинча ота–оналарни ўз гаровига олиб олишади. Мен бир гал бир ота ўзининг тўрт яшар ўғлини машинага ўтқазишга беҳуда уринаётганлигини кузатдим. Бола ҳалинчак учишни жуда хоҳлаётганди.

  • Кетдик, Жонни, кетадиган вақтимиз бўлди. Илтимос машинага ўтир, — ўз ўғлидан илтимос қила бошлади ота, лекин бола қулоғини ҳам қимирлатмади. Икки дақиқадан сўнг ота илтимосини такрорлади. Ҳеч қандай ҳиссиёт йўқ эди. Яна қандайдир вақт ўтди. Ниҳоят ота қатъий қилиб деди:
  • Гапимга қулоқ сол, Жонатан Дейвид, машинага ўтиришинг учун бир гапни ўн марта такрорламоқчи эмасман!

 Йўл қўйиб берувчи ота–оналар томонидан тарбияланадиган болалар кўнглига келган ишни қилишади ва бу ўша болаларни диктаторлик тартибидаги оилаларда ўсган тенгдошларидан бахтлироқ қила олмайди, чунки у ҳолатда ҳам, бу ҳолатда ҳам, қоидалар ва яқин муносабатлар ўртасидаги мувозанат сақланиб қолмайди. Ростини айтганда, қоидаларнинг йўқлиги болани “Агар отам ҳақиқатан ҳам менга ғамхўрлик қилганида, у мен қилаётган иш билан кўпроқ қизиққан бўларди... У ҳеч бўлмаганда баъзан менга “йўқ” деб айтган бўларди. Ҳойнаҳой, у мени яхши кўрмаса керак”, деб ўйлашга мажбур қилади.

 

Иштироксиз ота

Тарбияга бошқа ёндашув — иштироксизлик ёки лоқайдликнинг намоён бўлишидан биридир. Гап ўз ҳаёти ёки хизмат мавқеи билан ҳаддан ортиқ машғул бўлган ва амалда боланинг ҳаётида иштирок этмаётган ота ҳақида бормоқда. Бундай оталарнинг бефарқлиги ўз ролини эплай олмасликдан қўрқишидан келиб чиққан бўлиши мумкин, лекин қандай бўлишидан қатъий назар, бундай оилалардаги болалар ўзини ортиқча ҳис қилишади. Иштироксиз ота тарбиясининг натижаси қизиққон ва салга хафа бўлаверадиган болалар бўлиши мумкин. Ҳар доим маст бўладиган ва ўзининг жажжи ўғлига эътибор бермайдиган одамнинг фарзанди бўлган мен ҳам шундай эдим. Бу шанба куни эрталаб содир бўлди. Эрта тонгда турган мен, ўн бир ёшли болакай ювиниб олиш ва ишчилар келгунича нонушта қилиб олишга шошилардим.

Мана бир неча кундан бери ишчилар бригадаси домкрат ёрдамида ота–онамнинг фермасидаги кичкина уйни ўз жойидан бошқа жойга кўчиришга уринишарди. Менинг акам Уилмонт, отамнинг барча эътирозларига қарамай, бу иморатни ўша ердан олиб кетишга қарор қилганди. Уилмонт анчадан бери отам билан душманлик қилиб юрар ва вақт ўтиши билан бу муроса қилиб бўлмайдиган душманлик оила фермасининг ярмига эгалик қилиш учун кенг миқёсли урушга айланиб кетганди. Акам отамдан суд муҳокамасини ютиб чиққанди ва ўша куни бизникига шериф, унинг ёрдамчиси ва суднинг Уилмонтга уйчани ўз ери ҳудудига ўтказишга рухсат берувчи қарори билан бирга келганди.

Мен иложи борича оилавий низода қатнашишдан четда бўлишга ҳаракат қилардим. Отам ва акам ўртасидаги душманликка қараш жонимга тегиб кетганди ва мен уларнинг муносабатига аралашишни истамасдим. Шу куни мен шунчаки бутун бошли уйни қандай қилиб шатакка олишларини кузатишни хоҳлагандим. Ўн бир ёшли болакай учун бу кўчма цирк гастролидан кўра қизиқарлироқ томоша бўларди.

Ниҳоят, кўтаргичлар ўша нохуш иморатни жойидан қўзғатишга тайёр бўлишганида ҳар доимгидек маст отам Уилмонтга бақира бошлади. Шериф нохуш саҳнани бартараф этиш учун оёғида зўрға турган жанжалкашнинг ёнига шошилди.

Лекин анча кеч бўлганди. Отамдан шунга ўхшаш нарсани кутган акам бизнинг кичкина қишлоғимиздаги қўшниларнинг ёрдамидан фойдаланди — акам улардан унинг ёнида бўлишларини илтимос қилганди. Ноилож шериф қутуриб кетган чолни ҳибсга олганида, акамнинг тарафдорларидан кимдир отамни сўка бошлади.

Мен кўришни истаганим қизиқарли томоша қандай қилиб одатдаги шармандаликка айланаётганига даҳшат билан қараб турардим. Иш муштлашишгача бориб етишидан қўрқиб кетганимдан, дўстларим ва қўшнилар олдидаги оилавий томошадан хўрлигим келиб, қочиб кетдим ва яқиндаги омборхонага беркиниб олдим. Эшикни ёпиб, бордонга чиқиб олдим ва маккажўхорига бошимгча кўмилиб олдим..

Қоронғулик, жимлик ва ёлғизликда мендаги уят аста–секин ғазабга айланди. Мен отамнинг пиёнисталиги учун оиламизда мана шунақа бўлиниш пайдо бўлганидан ғазабландим. У камдан–кам ҳолларда ҳушёр бўлгани ва онамга шунчалар азоб берганидан жаҳлим чиқди. Лекин ҳаммасидан ҳам кўра, мени ёлғизлик азоби қийнарди.

Маккажўхори орасида бир неча соат ётган бўлсам керак, лекин ҳеч ким мени изламасди. Отам ҳатто менинг йўқлигимни сезмади ҳам. Мен ўзимни эсдан чиқарилган ва ҳеч кимга керак эмасдек сездим.

Иштироксиз ота

Қоидаларни менсимайди, муносабатларнинг аҳамиятини менсимайди.

Қоидалар     /     Муносабатлар

 

Отанинг иштироксизлиги ёки у билан мулоқотнинг йўқлиги болага шундай дейди: «Сен ҳеч нарсага арзимайсан. Сен ҳеч кимга керак эмассан. Сен — арзимас нарсасан». Худди олдинги ҳолатлардаги каби, бола қалбидаги оғриқ, афтидан, яширин қаҳр ёки ошкора итоатсизликда намоён бўлади.

 

Севувчи ота

Тарбияга охирги ёндашув — фақат севишдир. Севувчи ота учун боланинг фаровонлиги бирламчи аҳамиятга эга. Бу ерда гап шунчаки маълум қоидаларга риоя қилиш ва болалар билан яқин муносабатларни асраш ўртасидаги баъмани мувозанатни сақлаб қолишдагина эмас. Гап шундаки, бу қоидалар болаларга муҳаббат туфайли келиб чиққан, шунинг учун болалар тез орада отанинг талаблари унинг меҳрга тўла юрагидан келиб чиқаётгани ва унинг болаларига, уларнинг фаровонлиги ва уларни ҳимоя қилишга қаратилганини тушуниб етишади.

Менинг Чўпон дўстим ўз оиласида норози ва итоатсиз болалар муаммосига дуч келган, лекин далил далиллигича қолади: муаммо болаларда эмас, отанинг ўзида эди. Тўғри келганда мен унга савол берган бўлардим: «Ошна, болаларинг бу қоидалар нима учун ўрнатилганини билишадими?» Нимадир менга “йўқ, улар буни билишмайди” дегандек бўлавераяпти. Мен отанинг ўзи болаларга бунчалик юқори талабчанликнинг сабаби ҳақида фаҳмлашига шубҳа қиламан.

Лекин агар қоидалар болаларга муҳаббатдан келиб чиқиб ўрнатилса, у ҳолда бу қоидаларнинг келиб чиқиш сабаби аён: болаларга ғамхўрлик қилиш ва уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш.

Оталарга болаларнинг ғазабини келтирмасликни маслаҳат бераман. Ҳаворий Павлус қўшимча қилади: «...Уларни Раббимизнинг таълим–тарбияси билан ўстиринг» (Эф. 6:4). Худонинг ўгитлари истисносиз бизнинг хотиржамлигимизга мўлжалланган. Ибронийларга мактуб муаллифи шундай дейди: «...Эгамиз яхши кўрган бандасини тарбиялайди... <...> ...Биз У каби муқаддас бўлишимиз учун Худо бизни тарбиялайди» (Ибр. 12:6, 10).

Болалар хафа бўлишганда, жаҳли чиққанда ва улар учун ўрнатилган қоидаларга риоя қилишни исташмаганида, бу қоидаларга риоя қилишни қатъий талаб этишдан воз кечиш мантиқсизлик бўлиб кўриниши мумкин. Болалардан итоаткорликка эришишдаги қатъият – тарбиянинг самарали услуби деган фикр мавжуд, лекин умуман олганда, бу уларнинг нафрати ва ғазабини кучайтиришдан бошқа нарсага олиб келмайди. Болалар бизнинг қоидаларимиз оталик меҳридан келиб чиққани ва Худонинг таълимоти ва ўгитларидан кам бўлмаган даражада фойдали эканлигини тушуниб етишлари керак. Болаларга муҳаббатдан келиб чиқиб иш тутар эканмиз, биз, оталар Худо ҳақиқати ва оила низомини бирга олиб боришни ўрганишимиз зарур.

Севувчи ота

Севги ўрнатган қоидалар

Муносабатлар

Қоидалар

 

ҲАҚИҚАТНИ ҚАНДАЙ АЙТИШ КЕРАК

Эфесликларга мактубда ҳаворий Павлус бизларни “меҳр–муҳаббат билан ҳақиқатни айтиш”га чақиради (Эф. 4:15). Ҳаворий Худонинг ҳақиқати ва биз ўрнатган қоидалар ҳар доим севувчи юракдан чиқиши керак, дейди. Қоидаларга риоя қилишга ишонч болаларга фақат бир фойда — уларни риоя қилишга мажбурловчи ягона сабабни келтиради. Ота–оналарнинг ўз фарзандларини итоаткор сифатида кўриш истаги қоидаларга эмас, болаларга муҳаббат туфайли келиб чиққан. Шунга қарамай, болаларнинг кўпчилиги уларнинг назарида “майда тафсилотлар” бўлган тафсилотларга эътибор бермасликни маъқул кўрадилар. Улар қайсидир маънода ҳақдирлар.

Тарбияга ёндашувдан келиб чиқиб, кўп эркакларнинг дунёқараши аёлларникига қараганда, катта рационаллиги билан ажралиб туради. Албатта, ҳар қандай қоидадан истисно бор, аммо умуман олганда, оталар камдан–кам ҳолларда “оппоқ ва момиқ” номинациясида ғолиб чиқадилар ва ҳамма ерда ва ҳамиша муносабатларни йўлга қўя олиш билан мақтана олмайдилар. Лекин бу эркаклар дўстона муносабатни сақлаб тура олмайди ва улар қариндошлик алоқаларининг қадрига етмайди, деган гап эмас — уларнинг кўпчилиги бу вазифани яхши эплай олади. Лекин барибир ҳамма эркаклар ҳам ҳақиқатни меҳр билан айта олмайди ва айни пайтда болалардан қоидаларга риоя қилишни талаб қила олмайди. Бизнинг кўпчилигимиз қоидалар қандайдир муносабатлардан қатъий назар, риоя қилиниши шарт бўлган қоидалардир, деган гапни айтган бўлардик, шундай эмасми?

Ҳамма гап шундаки, бизларни яратар экан, Худо биз яқин муносабатлар мавжуд бўлгандагина ва улар сақланиб қолгандагина, қоидаларга риоя қилишимизни истаган. Ҳаётимизда бизнинг фаровонлигимиз ва ҳимоямиз ҳаққи–ҳурмати ўрнатилган қоидалар бор. Муҳаббат биз учун қадрли бўлган инсонларни ҳимоя қилиш ва уларга меҳрибонлик қилишга бизни чорлайди.

Сиз болаларга: “Иссиқ плитага қўл текизма”, “Йўлни кесиб ўтишдан олдин икки томонингга қараб ол” деганингизда сизни бунга нима ундайди? Сизни меҳр ундайди. Болаларингиз жабрланмаслигини истаганлигингиз учун сиз уларни чеклайсиз. Бир дақиқага муҳаббатни эсдан чиқарайлик, шу заҳотиёқ бу қоида бор–йўғи кишини ранжитадиган тўсиққа айланиб қолади, холос.

Шунинг учун, қоидаларни ўрнатар эканмиз, биз, оталар болалар бизнинг уларга бўлган ўзгармас меҳримизни билишларига ишонч ҳосил қилишимиз керак. Тангримиз айнан шундай йўл тутган, бироқ кўпинча биз буни ёддан чиқариб қўямиз. Худо ҳеч қачон бизга энг майда адашишимиз ёки хатомизни кўрсатиб туриш учун, бизнинг ҳар бир қадамимизни кузатиб турувчи ҳукмдор назоратчи бўлмаган. Лекин У ҳамма нарсага ижозат берувчи ва иштироксиз Яратувчи ҳам бўлмаган. У — биз учун фақат энг яхши нарсаларни истайдиган, меҳрибон Худодир. Шоҳ Довуд айтганди:

 «Эй Эгам, тўғри юрганим учун

Мени оқлагин.

Қоқилмасдан Сенга таяндим.

Сенинг содиқ севгинг кўз ўнгимдадир,

Сенга доим содиқман.» (Заб. 25:1, 3).

 

Довуд учун Худонинг ҳақиқати Худонинг марҳамати билан узлуксиз боғланган эди. Бизнинг Худомиз — меҳрибон Худо ва Унинг қоидалари бизнинг У билан яқин муносабатларимизни ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлашга кўмаклашади. Агар истасангиз, айнан қоидалар соғлом муносабатларни ривожлантириш учун қулай замин яратади. Бу фикрни мен бор кучим билан ўз фарзандларимга сингдиришга ҳаракат қилдим.

– Дадажон, бу ерда жуда қувноқ, — эълон қилди қувончли ҳаяжонга тўлган Келли.

Мен бармоғим билан бошқа қулоғимни бекитган ҳолда, телефон гўшагини қулоғимга маҳкамроқ босдим.

  • Азизам, мен сени эшитмаяпман, — жавоб бердим мен. — Баландроқ гапир. — Келлининг дугоналаридандан бирининг уйида саккизинчи синфни тугатганлигини нишонлаётган Келлининг синфдошларининг шовқинидан, мен қизимнинг овозини зўрға эшитаётгандим.

– Сара менга бир кеча уникида қолишимни таклиф қилаяпти, — деди кечки зиёфатнинг шовқинидан баландроқ гапиришга уринаётган Келли. — Майлими?

Бир неча савол бергач, ўғил болалардан ҳам кимлардир соат ўндан сўнг зиёфатни ташлаб кетмасликларини аниқладим. Улар “контрабанда” қилиб бирор спиртли ичимликни ўзлари билан олишмаганига ким ҳам кафолат бера оларди?

  • Менимча, азизам, зиёфат тугагач уйга қайтсанг яхши бўларди, — дедим мен.

Лекин, дада, — норозилик билдирди Келли, — Саранинг ота–онаси биз билан бирга, улар биздан кўз узишмайди!..

  • Мен уларнинг масъулиятли ёндашувига шубҳа қилаётганим йўқ, — эътироз билдирдим мен — лекин мен зиёфатда қатнашаётган ўғил болалардан баъзилари ҳақида бундай дея олмайман.

Келли эслатиб ўтган синфдошлардан баъзи бировлари пиво ҳўплашни ёқтирадиган ва вақтини чоғ ўтказадиган деб ном чиқаришганди. Мен қизимга бундай шубҳали тўдада ҳордиқ чиқаришига рухсат бермоқчи эмасдим.

Кейинги ярим соат давомида Келли менга уч марта қўнғироқ қилди. Қайсидир лаҳзада у йиғлай бошлади ва мен унинг қатъиятлилиги нима туфайли келиб чиққанини кейин билдим. Келлининг бир неча дугонаси ҳам умумий дугонасиникида тунда қолишни хоҳлашган, лекин улар ҳам ўз ота–оналарининг розилигини олишлари керак экан. Уларнинг режаси қуйидагча бўлган: аввалига Келли отасининг розилигини олиш, кейин эса улар ўз ота–оналарига “Ҳатто Жош Макдауэлл ҳам Келлига бу ерда тунда қолишига рухсат берди” деб айтиш. Бироқ мен сўзимда туриб олдим.

  •  Келли, соат ўнда сен уйда бўлишинг шарт, — дедим мен эътирозга ўрин қолдирмайдиган оҳангда.
  • –бўпти, — қалтираган овозда рози бўлди у.

Мен бир сония олдин кўп маъноли бурун тортиш эшитилб турган гўшакни илиб қўйдим. Мен қизимнинг кўнглини қолдирмоқчи эмасдим, лекин менинг талабларим унинг манфаатларидан устун эканлигига шубҳа қилмасдим.

Мен ўрнатган қоидалар ва чекловлар истисносиз фарзандларимга яхшилик тилаш туфайли келаиб чиққанди. Бу мен томонимдан назорат ўрнатиш эмасди. Худо ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин. Ҳар бир амр, қоида ёки йўриқ У томонидан маълум мақсадда – бизнинг ҳимоямиз ва фаровонлигимиз ҳаққи–ҳурмати берилган. Ўзининг издошларига бир неча насиҳатлар бергач, Исо шундай деди: «Агар гапимни уққан бўлсангиз, бунга амал қилинглар, шунда бахтли бўласизлар!» (Юҳ. 13:17).

Такрорлайман, Худонинг қоидалари бизнинг фаровонлигимиз ва ҳимоямиз учун ўрнатилган. Исроил ўғилларига мурожаат қиларкан, Мусо шундай деди: «Мен бугун сизларга бераётган Эгамизнинг амру фармонларига риоя қилинг, шунда бахтиёр бўласиз.» (Қонун. 10:13). Худонинг ҳар қандай амри Унинг одамларга бўлган муҳаббати ва уларни ёмонликдан сақлаш истаги туфайли қилинган. Биз болаларимиз учун ўрнатадиган қоидалар, худди шундай важга эга бўлиши шарт ва биз бу нарса уларга маълум эканлигига ишонч ҳосил қилишимиз керак. Шундай қилсак, биз уларни “Раббимизнинг таълим–тарбияси билан” (Эф. 6:4) ўстирамиз.

Келлига дугонасиникида тунда қолишга рухсат бермай ва унга соат ўнда уйга қайтишни буюриб, мен қизимнинг манфаатлари йўлида ҳаракат қилдим. Мени қонун чиқарувчи роли ҳеч ҳам ўзига тортмади, лекин қизимнинг хотиржамлиги ҳаққи–ҳурмати учун мен ортга қайтмадим. Қизимнинг ижтимоий, маънавий ва ҳиссий ривожланиши учун, унинг тақводор атрофдагилари ҳақида ўйлар эканман, мен уни зарарли таъсирдан сақлаб қолишни истаган эдим. Лекин энг ажойиби шунда эдики, қизим мени тушунди!

Ўша кечаси Келли уйга қайтиб келганда, Дотти иккаламиз ухлашга ётгандик. Лекин қизим бизнинг ётоқхонага кирди ва бизни уйғотиб, биз унинг кўндиришларига кўнмаганимиз учун миннатдорчилик билдирди. «Дада, — деди у, — мен бошиданоқ тунда қолишни истамаган эдим, лекин қизлар мени том маънода сизнинг розилигингизни  олиб беришга ундашди, улар шундан кейин ўз ота–оналарини кўндириш осон бўлади деб ўйлашганди. Сизнинг ёрдамингиз бўлмаганида, мен кета олмаган бўлардим. Раҳмат, сизга!»

 

ҲАҚИҚИЙ СЕВГИ

Эртаси куни мен Келлига қарорим унинг манфаати йўлида ва уни ёмон таъсирдан ҳимоя қилиш истаги туфайли келиб чиққанини такрорладим. Мен қизимга унинг учун ҳар қандай қурбонликка тайёр эканлигимни, унинг учун вақтим, кучим, ҳаётимнинг ўзини ҳам аямаслигимни, уни шунчалик қаттиқ яхши кўришимни айтдим. ҲАҚИҚИЙ СЕВГИ унинг учун қадрли бўлганлар ҳақида қайғуришдир. Каломда айтилишича: «Севги сабр–тоқатли ва меҳрибондир. Севги ҳасад қилмайди, мақтанмайди, кеккаймайди. Севги одобсизлик қилмайди, худбинлик қилмайди, аччиқланмайди, кек сақламайди.» (1 Кор. 13:4–5). Бошқача қилиб айтганда, ҳақиқий севги беғараздир.

Исо айтадики: «Одамлар сизларга нима қилишларини истасангиз, сизлар ҳам уларга ўшани қилинглар...» (Мат. 7:12), «...Ўзгани ўзингизни севгандай севинг...» (Мат. 22:39) ва «...Мен сизларни қандай севган бўлсам, сизлар ҳам бир–бирингизни шундай севинглар» (Юҳ. 13:34). Беғараз севгини назарда тутган ҳаворий Павлус шундай деган: «Фақат ўзингизнинг эмас, балки бошқаларнинг ҳам манфаатини кўзланг» (Флп. 2:4) ва эрларга насиҳат бера туриб қўшиб қўйганди: «Эрлар ҳам ўз хотинларини ўз таналарини севгандай севишлари керак... Ҳеч ким ҳеч қачон ўз танасини ёмон кўрмайди. Аксинча, уни озиқлантириб, парвариш қилади...» (Эф. 5:28–29).

Беғараз севги одамни озиқлантиради, уни қўллаб–қувватлайди ва унинг фаровонлиги ҳақида қайғуради, шунингдек, уни ардоқлайди ва ҳимоя қилади. Каломдаги бу ва бошқа шеърлар чин муҳаббатга батафсил таъриф беради. Ҳақиқатан ҳам яхши кўрган одам худди ўзининг хавфсизлиги, бахти ва фаровонлиги ҳақида қайғургани каби севган кишисининг хавфсизлиги, бахти ва фаровонлиги ҳақида ҳам қайғуради.

Болаларингиз уларни шундай меҳр билан яхши кўришингизни билишадими? Уларга буни тез–тез эслатиб туришни ёдингиздан чиқарманг. Назримда, дўстимнинг уч нафар бўйсунмас боласи ҳақиқатан ҳам ўз отасининг беғараз меҳрини фаҳмламаяпти. Мана шунинг учун ҳам мен унга ўз қоидасидан воз кечишни маслаҳат бердим. Мен яна унга фарзандлари билан муносабатларни мустаҳкамлашдан ўз кучини аямасликни ҳам маслаҳат қилдим. У болаларни уларнинг хавфсизлиги, бахти ва фаровонлиги ота учун ўз хавфсизлиги, бахти ва фаровонлигидан кўра муҳимроқ эканлигига ишонтириши зарур. Ҳақиқатни меҳр билан айтиш дегани мана шудир.

Болани қучоқланг ва уни бахтли кўришдан ортиқ нарсани истамаслигингизни унга айтинг. Ўзингиз қилаётган ва гапираётган нарсаларнинг ҳаммаси – гарчи сизнинг кўплаб бошқа уринишларингиз каби мукаммал бўлмасада, уни кулфатлардан қутқариш ва хатолардан ҳимоя қилишга уринишингиз эканлигини унга тушунтиринг. Ошкора бўлинг. Бола сизнинг у ҳақдаги самимий ғамхўрлигингизни ҳис қилсин. Бу сизнинг у билан яқин муносабатларингизни мустаҳкамлайди.

Бир неча йил олдин Дартмут тиббиёт мактаби томонидан илмий тадқиқот ўтказилганди, тадқиқот объекти ёшлар бўлган. “Доимий мулоқот” деб номланган лойиҳа устида ишлаш давомида ёшларни кузатиш бўйича 260 дан ортиқ ишнинг натижалари эълон қилинди. Тадқиқотга бағишланган маърузада айтилишича, ишловга олинган ҳамма маълумотларнинг 100%и бир нарсадан далолат беради: гўдак туғилиши пайтидан бошлаб, унинг мияси унинг атрофидаги одамлар билан доимий мулоқотда бўлар экан. Бу хулосага Лос–Анжелесдаги Калифорния унверситети тиббиёт факультетининг профессори, руҳшунослик доктори Алан Шор ҳам қўшилади: «Биз яқин муносабатларни шакллантириш учун туғилганмиз. Инсон мияси бошқа одамлар билан ҳиссий мулоқот орқали доимий алоқада бўлиб турмаса, ривожланишга қодир эмас»2.

Худонинг ниятига кўра, ҳақиқат муҳаббатда билиниши ва ўзлаштирилиши керак. Муҳаббатга йўғрилган қоидалар сизнинг болангиз томонидан ижобий қабул қилинишининг эҳтимоли юқори, лекин у оталик меҳрингизга ишонч ҳосил қилмай туриб, бу қоидаларни унинг бошига ёғдирсангиз, унда сизни унинг ҳафсаласизлиги, хафа бўлиши ва ғазаби кутиб туради (ҳукмдор отанинг қисмати). Болага у нима истаса ва қачон истаса ҳамма нарсани бераврсангиз, сиз унинг жаҳлини чиқарасиз, холос (йўл қўйиб берувчи ота қисмати). Боланинг ҳаётидан ўзингизни олиб қочсангиз, сохта ота бўлсангиз, қисиниш комплексига эга бўлган, салга хафа бўлаверадиган бола сизга кафолатланган бўлади (иштироксиз отанинг қисмати).

Ота меҳри билан қоидалар ва чекловлар ўрнатар экансиз ва фарзандларингиз сиз қилаётган ва айтаётган ҳамма нарса уларнинг ҳимоясига қаратилгани ва уларга ғамхўрлик қилишга йўғрилганига ишонч ҳосил қилиши ҳақида қайғурар экансиз, уларнинг ижобий жавобига эга бўласиз (яхши кўрувчи ота қисмати). Биринчи мажбурият шундай кўринишда: ҳар доим болага ҳақиқатни меҳр билан айтишга уриниш.


Книга на узбекском языке - 10 ОБЯЗАТЕЛЬСТВ ОТЦА. Как сделать свое влияние на детей глубоким и плодотворным
Автор: Джош Макдауэлл

Если вы отец — молодой, старающийся не заснуть на работе из-за хронического недосыпания, или бывалый, закаленный многолетними родительскими коллизиями, — эта книга для вас! Книга знаменитого американского проповедника Джоша Макдауэлла рассказывает о тех обязательствах, которые автор взял на себя перед Богом, своей семьей и самим собой ради того, чтобы воспитать в своих детях почтение к Господу и родителям. Практические рекомендации, которые автор дает на основе личного опыта и библейской мудрости, будут полезны и молодым, и бывалым отцам, желающим сделать свое влияние на детей глубоким и благотворным. В конце нее читателей ждет бонус: тест на определение основных эмоциональных потребностей.

Содержание: Предисловие
Глава 1. Так что же делать отцу?
Глава 2. Первое обязательство. Постараться всегда с любовью говорить ребёнку истину
Глава 3. Второе обязательство. Постараться нести ответственность не за ребёнка, а перед ним. Часть первая
Глава 4. Второе обязательство. Постараться нести ответственность не за ребёнка, а перед ним. Часть вторая
Глава 5. Третье обязательство. Постараться быть ребёнку примером для подражания
Глава 6. Четвёртое обязательство. Постараться объяснить ребёнку, Кто такой Бог и на кого Он похож
Глава 7. Пятое обязательство. Постараться научить ребёнка не быть эгоистом
Глава 8. Шестое обязательство. Постараться объяснить ребёнку, что такое настоящая любовь
Глава 9. Седьмое обязательство. Постараться научить ребёнка отличать добро от зла
Глава 10. Восьмое обязательство. Постараться объяснить ребёнку Божий замысел интимных отношений
Глава 11. Девятое обязательство. Постараться объяснить ребёнку, почему мы верим в то, во что мы верим
Глава 12. Десятое обязательство. Постараться воспитать в ребёнке благодарное сердце
Послесловие. "Я сделаю всё возможное"
Тест на определение эмоциональных потребностей
Примечания

Джош Макдауэлл - Отанинг 10 мажбурияти Аудиокитоб Узбек тилида

Аудио Кутубхона: https://t.me/audio_kito_bot (telegram) kitoblar olami



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак