Otaning 10 majburiyati (Josh Makdauell) 11 bob

Otaning 10 majburiyati. 11-bob Josh Makdauell. Audiokitob Uzbek tilida

Книга на Узбекском языке Agar siz surunkali uyqusizlik tufayli ishda uxlamaslikka harakat qilayotgan yosh ota bo‘lsangiz, yoki yillar davomida ota-onangiz bilan bo‘lgan qarama-qarshiliklarda toblangan tajribali ota bo‘lsangiz, bu kitob sizlar uchun! Mashhur amerikalik voiz Josh Madauellning kitobida muallif o‘z farzandlarida Rabbiyga va ota-onalarga hurmatni oshirish uchun Xudo oldida, oilasi oldida va o‘zi oldida zimmasiga olgan majburiyatlari haqida hikoya qilinadi. Farzandlariga teran va samarali ta'sir ko‘rsatishni xohlaydigan yosh va tajribali otalarga muallifning shaxsiy tajribasi va Kalomning donoligiga asoslangan amaliy tavsiyalari foydali bo‘ladi.

Скачать: https://disk.yandex.uz/i/9gVf4rClQLMnYw PDF (1mb Otaning-10-majburiyati_Josh-Makdauell_kitob-Uzbek-tilida) Skachat

MUNDARIJA

Kirish. Shon Makdauellning so‘zi

1-BOB. Xo‘sh, ota nima qilishi kerak?

2-BOB. Birinchi majburiyat: Har doim bolaga haqiqatni mehr bilan aytishga harakat qilish

3-BOB. Ikkinchi majburiyat: Bolaning o‘rniga emas, uning oldida javobgar bo‘lishga harakat qilish. Birinchi qism

4-BOB. Ikkinchi majburiyat: Bolaning o‘rniga emas, uning oldida javobgar bo‘lishga harakat qilish. Ikkinchi qism

5-BOB. Uchinchi majburiyat: Bola uchun taqlid namunasi bo‘lishga harakat qilish

6-BOB. To‘rtinchi majburiyat: Bolaga xudo kimligi va u kimga o‘xshashligini tushuntirishga harakat qilish

7-BOB. Beshinchi majburiyat: Bolaga xudbin bo‘lmaslikni o‘rgatishga harakat qilish

8-BOB. Oltinchi majburiyat: Bolaga haqiqiy sevgi nima ekanligini tushuntirishga harakat qilish

9-BOB. Yettinchi majburiyat: Bolaga yaxshilikni yomonlikdan ajratishni o‘rgatishga harakat qilish

10-BOB. Sakkizinchi majburiyat: Bolaga jinsiy munosabatlarning ilohiy mazmunini tushuntirishga harakat qilish

11-BOB. To‘qqizinchi majburiyat: Nima uchun biz o‘zimiz ishonayotgan narsalarga ishonishimizni bolaga tushuntirishga harakat qilish

12-BOB. O‘ninchi majburiyat: Bolada minnatdor qalbni tarbiyalashga harakat qilish

SO‘NGGI SO‘Z. “Men iloji bo‘lgan hamma narsani qilaman”

Hissiy ehtiyojlarni aniqlash uchun test. Izohlar

Джош Макдауэлл. Отанинг 10 мажбурияти (Жош Макдауэлл)

Агар сиз сурункали уйқусизлик туфайли ишда ухламасликка ҳаракат қилаётган ёш ота бўлсангиз, ёки йиллар давомида ота-онангиз билан бўлган қарама-қаршиликларда тобланган тажрибали ота бўлсангиз, бу китоб сизлар учун! Машҳур америкалик воиз Жош Мадауэллнинг китобида муаллиф ўз фарзандларида Раббийга ва ота-оналарга ҳурматни ошириш учун Худо олдида, оиласи олдида ва ўзи олдида зиммасига олган мажбуриятлари ҳақида ҳикоя қилинади. Фарзандларига теран ва самарали таъсир кўрсатишни хоҳлайдиган ёш ва тажрибали оталарга муаллифнинг шахсий тажрибаси ва Каломнинг донолигига асосланган амалий тавсиялари фойдали бўлади.


11-БОБ

ТЎҚҚИЗИНЧИ МАЖБУРИЯТ

НИМА УЧУН БИЗ ЎЗИМИЗ ИШОНАЁТГАН НАРСАЛАРГА ИШОНИШИМИЗНИ БОЛАГА ТУШУНТИРИШГА ҲАРАКАТ ҚИЛИШ

 

Ўғли кетмоқчи бўлиб чоғланаётганида Марша уни қучоқлади.

  • Азизим келиб бизни кўрганингдан жуда ҳам хурсандман, — деди у.
  • , Грэг, — унинг гапларини тасдиқлади, отаси Майк. — Ростдан ҳам бу жуда зўр. — У ўғлини қучоқлаш учун қадам босди. — Бутун оила бўлиб жамоатга борган кунларимизни ва умуман бирга тўпланган кунларимизни жуда соғиндим. Лекин менинг фикримча, сен университетинг ёнидан жамоат топгансан, шундайми, ўғлим?

Грэг рюкзагини елкасига ташлаб олди.

  • Сизга нима десам экан, дада? Унчалик ҳам эмас, — ишончсизлик билан жавоб берди ўғил. — Биринчи курсдагиларга қийин — бизларга кўп топшириқ беришади, шундай экан, мен жуда бандман.

Грэгнинг ўн олти ёшли синглиси Сара унга йўл сумкасини узатар экан сўради:

  • Университетда ўқиш ростдан ҳам шунчалик қийинми?
  • Мен бундай демаган бўлардим. Биласанми, шунчаки ишлар тиқилиб ётибди.

Майк ўғлини елкасидан мулойим қучиб қўйди:

  • Токи жамоатга боришга вақтинг бўлмаётган экан, демак ҳақиқатан ҳам жуда бандсан.
  • — жавоб берди Грэг, — шунчаки энди мени жамоат каби нарсалар бошқа қизиқтирмайди. Менинг дўстларим бор, биз ҳафтада бир марта вақтимизни биргаликда ўтказамиз ва шу менга етарли.
  • Мен ҳам дўстларим билан кўнгил ёзишни маъқул кўрардим, — деб акасини қўллаб–қувватлади Сара. — Жамоат — жуда зерикарли...
  • Сара! — қизини силтаб ташлади Марша. — Сен қўрқинчли нарсаларни гапираяпсан!
  • Лекин бу тўғри гап–да! — эътироз билдирди Сара.
  • Ойи, у ҳақ, — деди Грэг. — Жамоат энди менга ёқмаяпти.
  • Азизим, ундай дема. — Марша ўғлининг қўлини тутди. — Университет сени Худодан қайтардими?
  • , ойи, — илжайди Грэг. — Мен шунчаки кўп нарсани қайтадан ўйлаб кўрдим. Худо худди аввалгидек мен учун улкан аҳамиятга эга, лекин баъзи нарсаларга мен худди сен каби қарамайман, тамом–вассалом. — У рюкзакнинг боғичини тўғрилаб қўйди. — Мен кетишим керак.

Грэг машинага қараб юрди, Сара буюмларни машинагача элтиб қўйшга ёрдамлашди. Эшик олдига чиқаркан Марша ва Майк ўғлининг изидан қараб қолди.

  • Биз сен учун дуо қиламиз, ўғлим, — чақирди уни Майк.
  • Раҳмат, дада, — деб жавоб берди холос, Грэг.

Уй олдидаги йўлакда машинани орқага ҳайдаган ўғли йўлга чиқиб олгани, уларга қўл силтаганини Марша ва Майк жимгина кузатиб турди.

  • Биз ўғлимизни йўқотмаяпмиз, деб умид қиламан, — деди Марша.

Майк бош ирғади:

  • На ўғлимизни на қизимизни йўқотмаймиз, деб умид қиламан1.

 

Агар мен суҳбатлашган оталар ўртасида бошқа ҳамма ташвишларни босиб кетадиган, тинмай такрорланадиган битта хавотирни эшитаверган бўлсам, бу Майк томонидан айтилган хавотир бўлиб, бу уларнинг катта бўлиб, университетларга кирган ва уйни тарк этган фарзандлари уларга оилада сингдирилган масиҳий қадриятларидан, якунида эса ҳақиқий эътиқоддан юз ўгирганидир.

Бу хавотир асоссиз эмас. Тадқиқотлар кўрсатишича, вояга етишнинг дастлабки ўн йилида масиҳийликка эътиқод қилувчи ўсмирларнинг кўпчилиги жамоатни тарк этишади ва Исога берган ҳамма мажбуриятларини унутишади2. Бу сизнинг болаларингиз Худони кескин инкор қилиши ва атеистга айланиши эҳтимолини англатмайди. Гап бунда эмас. Аниқроғи, улар “имонни ҳимоя қилиш” (Яҳ. 1:3) ўрнига фарқ қилувчи маслакларга кўнгил бера бошлашади.

Бугунги кунда яхши масиҳий оиласида тарбияланган болаларнинг кўпчилиги Грэгга ўхшаб ўз оталарига: “Худо ҳали ҳам мен учун улкан аҳҳамиятга эга, лекин мен баъзи нарсаларга сиз каби қарамайман” дейишга тайёр. Баъзан авлодлар низоси деб аталаётгн бу фарқлар, аввалгиларга қараганда чуқурроқ ва кенгроқдир. “Rew Research” тадқиқот марказининг сўнгги маълумотларига қараганда, катталарнинг деярли 80% ўз эътиқодлари ва ёшлар тарафдори бўлган ишончлар ўртасида номувофиқликни кўрмоқда. Кекса ва ёш авлоднинг фикри нималарда кўпроқ фарқ қилади, деган саволга жавоб бера туриб, 47% респондентлар  ижтимоий ва ахлоқий қадриятлар соҳасини кўрсатишган3.

Ёш масиҳийларнинг бугунги маслакларидан баъзиларинигина кўриб чиқамиз:

  • 23% мўъжизалар борлигига ишонишмайди,
  • 33% реинкарнацияга ё “маълум маънода” ёки “балки” ишонишади,
  • 42% ёвузлик субъектининг мавжудлигига шубҳа қилишади,
  • 48% бошқа динларни ҳам ҳақиқий деб ҳисоблашади4.

 

Умид қиламанки, сизнинг фарзандларингиз бундай қарашларга эга бўлганлар сирасига кирмайди. Лекин сиз агар уларнинг ҳар иккисидан бири Исо “Йўл, Ҳақиқат ва Ҳаёт” эканлигини ишонч билан таъкидлашмаса, улар собит бўлмаган эътиқодларни қандай осонлик билан қабул қилишини пайқашингиз мумкин. Болалар ноанъанавий маслакларнинг барча турларига кириб кетиши осон эканлигини ҳам ҳисобга олиш лозим..

Охирги етти–саккиз йил давомида ижтимоий майдонга тажовузкор атеислар чиқиб келди. Масалан, “Масиҳий миллатига хат” (2006) китобини чоп эттирган Сэм Харрис атеистик қаттиқ ҳужумга киришди, бунинг ортидан Ричард Докинзнинг “Худо пуч хаёл сифатида” нашри (2006) ва ниҳоят, Кристофер Хитченснинг «Худо буюк эмас» (2007) китоби пайдо бўлди. Ҳар учала китоб дарҳол бестстеллерга айланди ва энг кўп сотилаётган китоблар рўйхатига бошчилик қилишига ҳафталар, ойлар кетмади.

“Янги атеистлар” деб номланган бу атеистларнинг таъсири ноширлик дунёсидан узоқларга чиқиб кетди. Улар мақолалар ёзишаяпти, кампусларда нутқ сўзлашаяпти, баҳсларда иштирок этишаяпти, радио ва телевидениега интервьюлар беришаяпти, УouTube да саноқсиз видеолар тарқатишаяпти. Улар ҳақиқат излаётган кўп ёшларни хижолатга солишди ва кўплаб эътиқод қилувчиларнинг ишончига путур етказишди. Янги атеистларнинг мақсади оддий: эътиқоднинг ҳар қандай онгли асосларини йўқ қилиш ва эътиқод қилувчиларни ундан воз кечишга ишонтириш5.

Янги атеистлар тўлқини бугунги кунда бир оз чекинганига қарамай, биз нимага ва нима учун ишонишимиз ҳақида болаларга яққол тасаввур бериш бунчалик катта аҳамиятга эга бўлган, масъулиятли давр ҳали ҳеч қачон бўлмаган. Мен баъзи масиҳий раҳбарлари замонавий болалар масиҳийликка қизиқиш билдирмаётганини таъкидлашаётганини эшитиб қолдим. Бу жамоат етакчилари, ҳозирги ёшлар фақат бир–бири билан муносабатларга ва ўзларининг ҳиссий кечинмаларига қизиқишини айтмоқда.

Гап бунда эмас. “Ёшларнинг динга муносабатини тадқиқ этиш бўйича миллий лойиҳалар”нинг охиргиларидан бирида минглаб диндор бўлмаган ёшлар эътиқод қилувчилар сифатида тарбиялангани, лекин эътиқодсиз бўлиб қолишганларини тан олишган. Бу ўсмирларга “Нега ўзингиз тарбияланган эътиқоддан юз ўгирдингиз?” деган савол берилган. Бу ошкора, яъни сўралувчининг танловига кўра тайёр турган жавобларни назарда тутмайдиган савол эди. Сўров ўтказилганларнинг 32%дан олинган, энг кенг тарқалган жавоб ақлий шубҳаланувчанлик6 бўлган. Ўсмирларнинг жавоблари ҳам қуйидаги фикрларни ўз ичига олди: «Масиҳийлик менга маъносиз машғулот бўлиб туюлади», «Масиҳийликнинг баъзи таъкидлари унчалик ишонарли эмас», «Буни фан нуқтаи назаридан исботлашнинг иложи йўқ, деб ўйлайман», «Жавоби йўқ бўлган саволлар жуда ҳам кўп». Болаларга улар нафақат қалби билан, балки онги билан ҳам қабул қиладиган жавоблар керак.

 

ЭЪТИҚОДНИ ЕТКАЗИШ

Масиҳий бўлган сиз, нимага ишонишингизни болаларга тасдиқлашингиз ва уларга сиз нима учун шунга ишонишингизни тушунтиришингиз ўта муҳим. Лекин айнан қандай маслакларни сиз ўз фарзандларингизга етказишни истаган бўлардингиз?

Сиз фарзандларингизга амалий эътиқодни етказишни истаётганингизга гумоним бор. Ҳойнаҳой, болалар уларнинг ҳаётини ўзгартиришга қодир бўлмаган, ўз навбатида, улар болаларига етказа оладиган расмий масиҳийликни эмас, амалий масиҳийликни қабул қилишини истарсиз. Амалда масиҳийлик таълимининг моҳияти шундан иборат бўлиб, қадимги жамоат буни муваффақиятли уддалаб келган.

Дастлабки Жамоат масиҳийлари ўз эътиқодларини етказишда шунчалик қатъий эдиларки, улар нафақат ўз ҳаётларини ўзгартира олдилар, балки эътиқод эстафетасини кейинги авлодларга ҳам муваффақиятли етказа билдилар. Форс мишшинг трэйнинг нетворк “Forse Mission training Network” асосчиси Алан Хирш айтишича, эрамизнинг 100–йилига келиб, Исо Ер юзини тарк этганидан тахминан олтмиш йиллар ўтгач, масиҳийлар сони 25 000 кишига етди. Икки юз йил давомида уларнинг сони 20 000 000 кишигача кўпайди7, яъни Исога ишонувчиларнинг сони саккиз юз марта ортди! Хўш, қадимги Жамоат нимани тарғиб қилгандики, бунинг натижасида жамият ҳаётида бундай ҳайратланарли ўзгаришлар бўлди ва эътиқод қилувчилар сони жуда кескин ортди?

III аср бошларига келиб, масиҳий жамиятининг ичида ҳақиқий эътиқодга нисбатан ягона тасаввур шаклланди. Ҳаворийлар томонидан Исо издошларининг хулқ–атворини белгилаб берадиган маслаклар баён қилинди. Бу бир фикрлиликни сақлаб қолиш ва ҳақиқатни бузиб кўрсатишнинг олдини олиш мақсадида, эрамизнинг 325–йилида Кичик Осиёда, Никей шаҳрида уч юз нафар Жамоат оталари ёзма равишда масиҳийликнинг фундаментал ҳақиқатини қайд этиш учун тўпланишади. Бу йиғилишнинг натижаси бизга Эътиқоднинг Никей Рамзи сифатида маълум, яъни бу Руҳонийлар томонидан қачонлардир ёзилган ва бугунги кунда ҳам ишлатилаётган эътиқод рамзларининг энг оммавийси ишлаб чиқилди. У амалда Жамоат тарихидаги ҳар бир йирик масиҳий ҳамжамияти томонидан қабул қилинди. Никей бош жамоатининг бу ихчам баёнотида Худонинг моҳияти, бизнинг У билан муносабатларимиз моҳияти, У яратган нарсаларнинг моҳияти ва аҳамияти, бизнинг бош мақсадимиз ва бизни кутиб турган эврилиш ҳақидаги ҳақиқат баён қилинган (Эътиқоднинг Никей Рамзи матнига ушбу бобнинг охирида қаранг).

Болаларга Худо билан муносабатни йўлга қўйишда ёрдам берар экансиз, сиз уларга ушбу масиҳий ҳақиқатларининг аҳамиятини тушунтириб беришингиз мумкин. Бунда болалар ўзларини ҳаиқатан ҳам шахс (улар ким ва бу дунёга нима учун келишган) деб англаши, уларнинг атрофдагилар билан муносабатлари қандайлиги ва Худо яратган олам билан қандай ўзаро муносабатда бўлишини тушуниб олишлари мумкин. Масиҳий эътиқодининг ихчам баён қилиниши қуйидаги тарзда кўриниши мумкин: масиҳийлик Худони англаш усули ва У билан, ўзингиз ва атрофдагилар билан тўғри муносабатда бўлишнинг мавжудлигидир. Бу, Исонинг сиз асраб қолишингиз ва ўз болаларингизга етказишингиз шарт бўлган йўлидир.

 

БИЗ НИМАГА ВА НИМА УЧУН ИШОНАМИЗ?

Эътиқоднинг Никей Рамзини ўқир эканмиз, биз “муқаддас ҳаворийлар томонидан берилган” ўн иккита ақидани кўрамиз. Уларнинг ҳаммаси Муқаддас Китобда яққол баён қилинган. Айнан шундан бошлашимиз керак.

Кўплаб воқеалар воситасида Калом бутун инсоният тарихи давомида Худо бизга нисбатан қандай муносабатда бўлганининг аниқ тасвирини чизиб беради: биринчи оилага, Эски Аҳдда Исроил авлодларига, Янги Аҳдда Исо издошларига. Бу тарихлар туфайли Худо ўз бандаларига очилади. Улар буюк Худо ҳақиқатларига ишонувчи ва уларни ҳаётга татбиқ этувчи олижаноб одамларнинг эсда қоладиган қиёфаларини чизиб беради. Бу тарихларда ва ҳақиқатларда инсонинг асл моҳияти, Худо биз билан муносабатларини қандай кўрмоқчи эканлиги, яъни биз бир–биримизга қандай муносабатда бўлишимиз зарурлиги очиб берилади. Бунинг ҳаммаси бугунги кунда ишончга лойиқ бўлган Китобда, яъни Каломни намоён қилувчи Муқаддас Китобда қайд этилган. Бу ҳақиқатлар биз учун сақланиб қолишига, биз уларни билишимиз ва эътиқод эстафетасини ўз болаларимизга етказишимизга Худонинг Ўзи ғамхўрлик қилган.

Болаларга Муқаддас Китоб сирларини очиб беринг, шунда уни ўқиётиб, улар эътиқод қилувчиларнинг алоҳида ҳаёти ҳақида, улар ҳақиқатни билиш усули, мавжудликнинг Худо томонидан белгилаб берилган тасвири, очиқликка асослаган дунёқараш ва Худо билан муносабатларимзида Унинг ўрни ҳақида билиб олишади. Бошқача қилиб айтганда, Муқаддас Китоб: Худо бу оламни қандай яратгани, бу дунё ҳозир қандай эканлиги ва Худо унга дастлабки ниятини қандай қайтаришни истаётгани ҳақида барча зарур ҳақиқатни очиб беради. Муқаддас Китобдан биз азалдан Худо билан яқин муносабатлар учун яратилганмиз, шунингдек, у билан яқин мносабатлар нима учун бузлиган ва улар қандай тикланиши мумкинлигини билиб оламиз.

Кўҳна Жамоат Калом ҳақиқатларини ўзига хос диний ақидаларнинг қисқача савол–жавоби тарзида йиққан, шу туфайли масиҳийлар бу ўн икки ақидани парта ёнида эмас, шахсий мулоқотда болаларга етказади. Қисқача баён қилганда, ўн иккита масиҳий ақидалари қуйидаги кўринишда:

  1. Севувчи Худо мавжуд.
  2. Худонинг Сўзи – Унинг моҳиятини ишончли очиб беришдир.
  3. Илк гуноҳ одамзотга ўлим (Худодан ажралиш)ни келтирди.
  4. Бузилган муносбатларни тиклаш учун Худо одамга айланди.
  5. Хочдаги ўлими орқали, Исо бизнинг гуноҳларимизни ювди.
  6. Биз Худонинг марҳамати ила Исо Масиҳга иймон келтиришимиз орқали оқландик.
  7. Биз Исо сиймосига эврилишимиз керак.
  8. Исо танаси билан ўликдан қайта тирилди.
  9. Худо мангу ва уч қисмдан иборат Ягонадир (Учлик ақидаси).
  10. Худо Шоҳлиги дунё ҳақидаги тасаввуримизни шакллантиради (бизнинг дунёқарашимиз).
  11. — Исонинг Ер юзида кўриниб турган вакилидир.
  12. Худонинг дастлабки ниятига биноан, таназзулга учраган дунёни қутқариш учун, Исо қайтиб келади.

 

Бу ўн икки ақида ақл иштирок этмасдан, кўр–кўрона эътиқодни талаб қилмаслигини тушуниш муҳим. Бу ақидалар бизнинг ҳаётимизга жорий этилиши шарт. Биз нимага ишонишимизни болаларга тақдим этарканмиз ва бунга нима учун ишонишимизни тушунтирар эканмиз, уларда оддий тўғри тафаккурни ва тўғри турмуш тарзини шакллантиришга интиламиз. Шунинг учун ўзимиз ҳам бу маслаклар бизнинг ҳаётимизга қандай дахли борлигини ва нега уларнинг ҳақиқат эканлигига шубҳа туғилмаслигини тушуниб олишимиз зарур. Болалар эътиқодни далиллар билан мустаҳкамлаш мумкинлигини билишлари зарур.

Вазифа анча оғир туюлади, тўғрими? Маълум даражада бу шундай. Лекин бу фундаментал маслаклар таҳлил қилинса ва улар ўзаро қандай боғланганини кўришга уриниб кўрилса, бизнинг кўз ўнгимизда ҳақиқатан ҳам йўқотилган Худо фарзандлари гуноҳи Худо томонидан ювилишининг буюк тарихини пайқаш мумкин.

Ўзлари нимага ва нима учун ишонишларини болаларига тушунтиришни истаётган ота–оналарга ёрдам тариқасида, Шон иккаламиз масиҳий эътиқодининг асосий тушунчаларини ифодалаб берувчи китоб ёздик. Унга “Мустаҳкам ҳақиқат: Масиҳий эътиқодининг ўн иккита асосий ақидаларини қандай оқилона асослаб бериш мумкин?”* деган сарлавҳа қўйилган. Мен сизга уни сотиб олиш, ўқиб чиқиш ва масиҳийлик эътиқодининг барча ўн икки ақидаси билан болаларни услубона таништириш, нима учун бу ақидалардан шубҳаланишга болаларда асослар йўқлигини тушунтиришни маслаҳат бераман. Масиҳийлик фундаментал маслакларининг ҳар бирида Худо бизга очмоқчи бўлаётган муҳим исботлар мавжуд.

Имон исботларини ўрганиш унинг зарурлигини бекор қилмайди. Эътиқоднинг ҳеч қандай далиллари унинг объекти мавжудлигига юз фоиз ишонч бера олмайди. Биз аввалгидек ишонишимиз шарт, лекин бизнинг эътиқодимиз тафаккур қилинган, яъни далилларни ўрганадиган бўлиши зарур. Аслини олганда, бу ҳаворийлар нима учун Исо содир этган кўплаб мўъжизаларни тасвирлаганининг сабабларидан биридир; «Китобга киритилган мўъжизалар эса сизлар учун ёзилган. Токи сизлар Исонинг Масиҳ, Худонинг Ўғли эканлигига ишониб, бу имонингиз туфайли ҳаётга эга бўлинглар» (Юҳ. 20:31).

Исо ҳам Унга имон келтирганларга У ҳақидаги замондош-шоҳидларнинг гувоҳликларини ўрганишни таклиф қилади. У шундай дейди: «Мен Отамда ва Отам Менда эканлигига ишонинглар. Агар ишонмасангизлар, ҳеч бўлмаса, қилган ишларим туфайли ишонинглар» (Юҳ. 14:11), Болаларнинг маслаклари ҳақиқий эканлигини исботловчи далиллар билан танишиш имконияти болаларга масиҳий дунёқарашини тўла тушунишни беради ва уларнинг эътиқодини мустаҳкамлайди. Эътиқод уларнинг кундалик турмушига қандай нисбатда эканлигини билгач, болалар ўз ишончларига мувофиқ яшашлари мумкин.

_____________________________

* “Мустаҳкам ҳақиқат” китоби менинг “Муқаддас Китобнинг ишончлилиги гувоҳликлари: мулоҳаза учун сабаб ва қарорлар учун асос”, “Айтилган барча гапларга ишонаверма”, “Оддий дурадгор эмас”, “Яхшилик ва ёмонлик ўртасида”, “Кутишга арзийдими?”, “Боланинг назарида қандай қилиб қаҳрамон бўлиш мумкин?” ва бошқа китобларим асосида ёзилган. Сиз улар билан www.josh.org шахсий сайтимда “ресурс” тугмачасини босиш орқали танишишингиз мумкин.

Веб-сайтимдан ва ушбу китобнинг охирида “Биз нимага ва нима учун ишонамиз” мавзусидаги ўспиринлар ва ёш болалар учун китоблар ва манбаларга ҳаволаларни топишингиз мумкин. Яқинда ўғлим билан Худо ва Муқаддас Китоб тўғрисида энг кўп бериладиган саволларга жавоблар тўпламини ёзиб тугатдик. Ушбу китоб болаларнинг бизга кўплаб бераётган баъзи қийин саволларга жавоб беришда муҳим ёрдам бериши мумкин. Китобни менинг веб-сайтимдан топишингиз мумкин ва у “Болалар жавобни талаб қилмоқда” деб номланган. Китоб сизнинг ва фарзандларингизнинг имонини мустаҳкамлашга ёрдам беради. У ҳақда батафсил маълумотни ушбу китобнинг охирида ўқишингиз мумкин. –Муаллиф изоҳи.

 

ДИННИНГ УЧТА УСТУНИ

Эътиқоднинг Никей Рамзида баён қилинган ўн ккита ақидалар билан бир қаторда масиҳийликнинг учта устуни ҳақида эслатиб ўтиш зарур. Нима учун болалар биздаги исботларга ишониши мумкинлигини тушунтира туриб, бу учта фундаментал ҳақиқат – масиҳийликнинг учта устуни ҳақида гапиришни унутиб қўйманг: уларни билиш болаларга ўз имонида собит бўлишларига кўмаклашади.

  • Биринчи устун — Муқаддас Китобнинг ишончли эканлиги. Агар ишончли тарихий ҳужжат сифатида Каломга ишониб бўлмаса, унда қандай қилиб бизнинг имонимиз ҳақ эканлигига ишонч ҳосил қилишимиз мумкин? Амалда масиҳийлар ишонадиган ҳамма нарса Каломга асосланган.
  • Иккинчи устун — Исо Масиҳнинг илоҳийлиги. Агар Исо Худонинг Ўғли бўлмаганида, У муқаддас Қурбон бўла олмас эди, демак бизнинг гуноҳларимизни юва олмас эди.
  • Учинчи устун — Исонинг танада қайта туғилиши. Унинг қайта туғилишисиз биз қайта туғилишимизнинг ҳам иложи йўқ, тегишлича азобларсиз ва гуноҳсиз мангулик бўлмайди. Ҳаворий Павлус бу фикрни қуйидаги сўзлар билан ифодалаган: «Агар Масиҳ тирилмаган бўлса, сизларнинг имонингиз беҳуда, сизлар ҳали ҳам гуноҳга ботганингизча юрибсизлар» (1 Кор. 15:17).

 

Ушбу бобнинг қолган қисмида мен биз Калом ҳақида нималарни ва нега ўйлаётганимизга қисқа мисол келтираман. Яна бир бор юқорида кўрсатилган китобларга мурожаат этишни маслаҳат бераман. Менинг ёрдамчиларим жамоаси масиҳийликнинг учта устуни ҳақида учта кўргазмали қўлланма тайёрлади (улар оила доирасида ёки оилалар гуруҳида намойиш этишга мўлжалланган). Биринчи қўлланма Муқаддас Китобнинг ишочли эканлигига далил келтиришни таклиф қилади ва “Гуноҳни ювиш тантанаси” деб аталади; Исонинг илоҳийлигига бағишланган иккинчиси “Ваҳий тантанаси” деб аталади; Исонинг қайта тирилишини исботловчи учинчиси “Қайта тирилиш тантанаси” деб номланади*.

Қуйида бутун оила учун “Ваҳий тантанаси”дан иқтибос келтирилади. Юклаб олиш мумкин бўлган бу файлда, болалар учун “Сўз эстафетаси” каби интерфаол ўйинлар бор. Эҳтимол, болалигингизда “бузилган телефон” ўйинини ўйнагандирсиз. Ўйининг бир иштирокчиси ёнида ўтирган бошқа иштирокчининг қулоғига қисқа жумлани шивирлайди, у эса ўз навбатида эшитган гапини кейинги иштирокчига шивирлайди ва ҳоказо. Ўйинчилар халқасидаги охирги иштирокчи улар эшитган гапларни овоз чиқариб айтади. Албатта, жумланинг маъноси бир иштирокчидан бошқасига ўтаётганда адашиб кетади, маъносиз сўзлар тўпламига айланиб қолади.

Бу қийин бўлмаган ўйин умумий қувноқлик билан тугайди, лекин у агар хабар бир кишидан бошқасига хатосиз берилса, у ҳолда ҳар бир сўз унда аниқ ва ўзгармасдан айтилганини исботлайди. Бу ўйин бир авлоддан бошқасига етказиш учун Калом матнидан нусха кўчирганда жуда муҳим бўлган аниқлик ва ўзгармасликнинг аҳамиятини намоён қилади. Етказиш етарлича тиришқоқлик билан амалга оширилмаган ҳолатда, бугун ўқиётган матнимиз минг йиллар олдин ёзилган манускриптнинг аниқ нусхаси эканлигини ишонч билан айта олмаган бўлардик. «Ваҳий тантанаси» Худо Сўзи ишончли эканлигининг рад этиб бўлмайдиган далиллари билан сизни таъминлайди.

Юклаб олинган файллар — нусха кўчириб, оила аъзоларига тарқатиш мумкин бўлган материал бўлиб, шундай қилинганда, оила аъзолари ҳам сиз ўқиётган пайтингизда матнни кузатиб боришлари мумкин. Сиз болаларингиз билан муҳокама қиладиган ахборот Худо Муқаддас Китобнинг кўпайтирилиши ва тарқатилишини мўъжизавий тарзда синчиклаб назорат қилиб турганини намойиш қилади. Бу бизни Унинг Сўзи – қадимги манускриптлар ичида энг ишончли деган фикрга қайтаради. Худо биз Уни қандай бўлса шундай кўришимизни истайди, бунинг учун эса Унга Ўзи ҳақидаги аниқ ва ўзгармас ваҳий, яъни Калом зарур бўлади.

Қуйида “Ваҳий тантанаси” қўлланмасидан олинган материал билан танишиш мумкин.

_____________________________

* Бепул юклаб олинадиган учта қўлланма бизга масиҳийлик эътиқодининг учта устунига ишонишимиз мумкин бўлган сабабларни аниқ ва мазмунли намойиш этишда сизга керак бўлган ҳамма нарсани беради. Ушбу қўлланмаларни www.josh.org/RC1, www.josh.org/RC2 ва www.josh.org/RC3 сайтларига кириб топишингиз мумкин. – Муаллиф изоҳи.

 

ХУДО КАЛОМИ ИШОНЧЛИ

Худо ўз қавмига минг йиллар олдин мурожаат қилди ва Унга Ўзи бизнинг эътиборимизга етказмоқчи бўлган энг муҳим хабарларни ёзиб олишни буюрди. Худони бизга бўлган муҳаббат ва биз билан мулоқот қилиш истаги бошқарарди. У қандай қилиб биз Уни таниб олишимизни бизга ўргатишни истаган эди. Ҳаммамиз гуноҳкор эдик ва шунинг учун ундан ажратилгандик. Шунинг учун Унинг Сўзи бизнинг қўлланмамиз ёки биз қандай қилиб Худонинг қалбини билишга келишимизни кўрсатувчи, меҳрга йўғрилган, бизга аталган номалар бўлди.

Бу муҳаббат номалари қанчалик ишончли? Улардан кўчирилган нусхалар етарлича ишончлими? Келинг, шу саволларни аниқлаб олайлик.

 

Ҳаттотлар синчковлигининг далили. Эски Аҳдни қўлда кўчириш мажбурияти бир гуруҳ эркаклар – махсус ўргатилган, малакали, ўз умрини мана шу сердиққат ишга бағишлаган ҳаттотларга юкланган эди. Исонинг хизмат қилишгача ва ундан кейин ҳам кўп йиллар давомида уларнинг мажбурияти яҳудийларнинг Эски Аҳдидан нусха кўчириш эди. Бу тиришқоқ ҳаттотлар Муқаддас Китобни сўзма–сўз, ҳарфма–ҳарф кўчирганликларига ишонч ҳосил қилиш учун ақлга сиғмас куч–ғайрат сарфладилар. Уларнинг муқаддас матнлардан нусха кўчириш қоидалари шунчалик қатъий эдики, нусха бажариб бўлинганидан сўнг, бу нусха нусха кўчирувчи машина аниқлиги даражасидаги нусха деб тан олинарди. Иш тугагач, нусханинг ўзи қўлёзма деб аталарди.

Китобдан нусха кўчирувчининг иши бутун танани ювиб чиқишдан бошланарди. Кейин, стол атрофига ўтиришдан олдин, унга яҳудий қонунларида белгиланган кийим кийдириларди. Агар матндан нусха кўчириш жараёнида Худонинг яҳудий тилидаги номини ёзишга тўғри келса, ҳаттот саҳифага доғ туширишдан қўрқиб, ҳозиргина сиёҳдонга ботириб олган перо билан бу муқаддас номни ёзишга журъат қилолмасди. Лекин, Худонинг исмини ёзишга киришган бўлса, ҳаттот ишни тўхтатишга ҳақли эмасди ёки ўзи ишлаётган хонага ҳатто шоҳнинг ўзи кириб келганда ҳам, чалғишга йўл қўя олмасди. Токи ягона ва асл Худонинг номини ёзиб бўлмагунича, ҳаттот ишни танаффуссиз давом эттиришга мажбур эди.

Қўлёзмани кўчиришнинг масорет (масоретлар – I минг йиллик ўрталарида ибодатдан ташқари ўқиш учун Эски Аҳддаги матнларни мослаштириш устида ишлайдиган ҳаттотлар) қоидалари ҳам қуйидагиларни талаб қиларди.

  • ўроғлиқ ёзув маросимий тоза ҳайвоннинг терисидан қилинган пергаментда ёзилиши,
  • ҳар бир пергамент бутун китоб давомида бир хил бўлган устунларнинг маълум сонига эга бўлиши,
  • ҳар бир устуннинг узунлиги камида 48 та ва кўпи билан 60 та қатордан ортмаслиги,
  • устуннинг кенглиги нақ 30 ҳарфни ташкил қилиши,
  • ҳарфлар оралиғи (фақат ундош ҳарфлар ҳисобга олинарди) ип қалинлигидан катта бўлмаслиги,
  • бўлимлар орасидаги оралиқ 9 та ундош ҳарфга тенг бўлиши,
  • алоҳида китоблар оралиғи 3 та қаторни ташкил қилиши,
  • Мусонинг бешинчи Китоби (Қонунлар китоби) остида узлуксиз чизиқ ўтказилиши,
  • Бирорта ҳам, ҳатто энг қисқа сўз ҳам хотирадан олиб ёзилмаслиги, лекин ҳарфма–ҳарф кўчирилиши,
  • Ҳаттот алифбонинг ҳар бир ҳарфи ҳар бир китобда неча марта учрашини ҳисоблаб борар ва олинган сонни асл нусхадаги сон билан солиштирарди,
  • Агар қўлёзмада битта бўлса ҳам хато топилса, бундай қўлёзма яроқсизга чиқариларди8.

 

Худо масоретларга яҳудийларнинг Муқаддас Китобига шунчалик ақл бовар қилмас ҳурмат ато этгандики, Унинг ягона мақсади — сиз билан биз Яратган Эгамнинг мукаммал ваҳийсини билиб олишимиз учун Калом матнининг ҳайратомуз аниқ етказилишини таъминлашдан иборат эди.

 

Янги Аҳд тўғрилигининг далили. Яҳудий ҳаттотлари Янги Аҳд қўлёзмасини нусхалашда иштирок этишмаган, бинобарин, Худо Исо ва Унинг издошлари сўзлари бизгача бирорта ҳам бузилишисиз етиб келиши учун қандайдир янгилик қилган: У минглаб қадимги қўлёзмалар ёзма манба сифатида сақланиб қолиши ҳақида қайғурган.

Қадимги қўзлёзмаларнинг ишончли эканлигини тан олиш учун олимлар, биринчидан, ёзма асл нусха яратилган ва унинг биринчи қўлда кўчирилган нусхаси ўртасида вақт оралиғини ўлчаб чиқишади, иккинчидан, ҳозирги кунларимизгача сақланиб қолган қўлёзма нусхалари сонини аниқлашади. Асл нусха ҳужжат ва унинг биринчи нусхаси ўртасидаги вақт оралиғи қанчалик қисқа бўлса ва бундай нусхалар сони қанчалик кўп бўлса, олимлар бундай қўлёзмаларни шунчалик ишончли деб тан оилшади.

Масалан, Юлий Цезарнинг Галлияга юришлари ҳақидаги ҳамма замонавий маълумотлар, асосан, “Галл уруши ҳақидаги ёзувлар”нинг ўнта қўлёзмаси туфайли олинган бўлиб, уларнинг энг қадимий нусхаси асл нусха ёзилган вақтдан тахминан минг йилларча узоқ. Дунёвий тарихдаги энг ишончли ҳужжатли исбот Гомернинг “Илиада”си бўлиб, унинг 1757 қўлёзмаси мавжуд ва энг қадимийси асл нусха яратилганидан тўрт юз йил ўтгач ёзилган.

Келинг, мумтоз адабиётга бевосита алоқадор бўлган жадвални кўриб чиқайлик9.

 

Муаллиф

Китоб

Ёзилган санаси

Энг қадимги қўлёзма

Вақт оралиғи

Нусхалар сони

Гомер

Илиада

эр.ав. 800 й.

эр.ав

тахм.400 й.

тахм. 400 йил

1757

Геродот

Тарих

эр. ав. 480–425

эр. тахм.

900 й.

тахм. 1350 йил

8

Фукидид

Тарих

эр. ав. 460–400 й.

эр. тахм.

900 й

тахм. 1300 йил

8

Платон

 

эр. ав. 400 й.

эр. тахм.

900 й.

тахм. 1300 йил

7

Демосфен

 

эр. ав. 300

эр. тахм.

1100 й.

тахм. 1400 йил

200

Цезарь

Галл уруши ёзувлари

эр. ав. 100–44

эр. тахм.

900 й.

тахм. 1000 йил

10

Ливий

Рим тарихи...

эр. ав. 59 й. – эр. 17 й.

IV аср (қисман); асосан X асрда

тахм. 400 йил; тахм. 1000 йил

1-таси қисман;

19-та нусха

Тацит

Солномачилар

эр. ав. 100 й.

эр. тахм.

1100 й.

тахм. 1000 йил

20

Катта Плиний

Табиий тарих

эр. 1–113 й.

эр. тахм.

850 й. н. э.

тахм. 750 йил

7

 

Янги Аҳднинг ўхшаши йўқ. Қадимги қўлёзмаларнинг ишончлилигини баҳолаш учун бу умум эътироф этилган андазадан фойдаланиш Янги Аҳдни алоҳида ўринга қўяди. Шу маънода унга тенг келадигани йўқ. Қадимги дунёнинг бирорта китобини Янги Аҳднинг ҳақиқийлигига таққослаб бўлмайди. Мана бу жадвалга бир қараб кўринг10:

 

Муаллиф

Китоб

Энг қадимги қўлёзма

Вақт оралиғи

Нусхалар сони

Юҳанно

Юҳанно баён этган Хушхабар

эр. тахм. 130 й.

50 йилдан ортиқ

Парчалар

Турли муаллифлар

Янги Аҳднинг қолган китоблари

эр. тахм. 200 й. (китоблар)

100 йил

 

 

 

эр. тахм. 250 й.

(Янги Аҳднинг кўп китоблари)

150 йил

 

 

 

эр. тахм. 325 й.

(тўлиқ Янги Аҳд)

225 йил

5600 та

+ юнон қўлёзмалари

 

 

эр. тахм. 366–384 й. (Вульгата (лотин тилига таржимаси))

284 йил

 

 

 

эр. тахм. 400–500 й. (бошқа таржималар)

400 йил

19000 та

+ қўлёзмалар таржималари

 

 

ЖАМИ

50–400 йил

24600 та

+ қўлёзмалар

 

Бизга Янги Аҳд ёки унга тегишли парчаларининг деярли 25 000-та қўлёзмаси маълум. Улардан баъзиларининг ёзилган вақтига асл нусха ёзилган пайтдан эллик йиллар ўтгандан кейин сана қўйилган ва қўлёзмаларнинг бирортаси ҳам асл нусхадан тўрт юз йилдан ортиқ вақт ўтиши билан ажралмаган. Бунга ақл бовар қилмайди!

Каломни қўлга олар экансиз, сиз бутун инсоният тарихидаги энг аниқ ва ишончли ёзма манбага эга эканлигингизга шубҳа қилмасангиз ҳам бўлади! Худо Унинг Сўзларини ўқиётганларнинг ҳаммаси бу Сўз бизнинг ҳар биримизга аталган, аниқлиги сақланиб қолиши ҳақида Унинг Ўзи ғамхўрлик қилган муҳаббат номалари эканлигини билишимизни истаган.

 

«БУЛАРНИ ФАРЗАНДЛАРИНГИЗГА ҲАМ ЎРГАТИНГЛАР»

Ўзлари нимага ва нима учун ишонишаётганлигини болаларига тушунтиришга ҳаракат қилаётган ота–оналарга катта ёрдам кўрсатмоқчиман. Эллик йилдан кўп вақт давомида мен жамоат раҳбарларига ва сизга ўхшаган оталарга динни кейинги авлодга етказишда ёрдам бериб келаяпман. Бу содир бўлиши учун, битта, ҳатто энг ишончли бўлган изоҳ ёки болаларни ўргатишга мўлжалланган бир қатор семинарлар ҳам етмайди. Динни етказиш ота–оналарнинг болалар билан доимий ва узлуксиз мулоқот жараёнини назарда тутади.

Болаларни диний қоидаларга ўргатиш учун, ўзлари ишонаётган нарсага нима учун ишонишларини тушуниши учун “буларни (диний қоидаларни) фарзандларингизга ҳам ўргатинглар. Уйда ўтирганда ҳам, йўлда юрганда ҳам, ётганингизда ҳам, турганингизда ҳам шулар ҳақида гапиринглар” (Қонун. 6:7). Шунингдек, фарзандларингизни “Ҳаётбахш хабарни маҳкам тутиб, бузуқ ва эгри насл орасида самодаги юлдузлар каби порлайдиган” (Флп. 2:15) қилиб тарбиялаш умидидаги отанинг тўққизинчи мажбуриятини бажарган бўласиз.

 

ЭЪТИҚОДНИНГ НИКЕЙ РАМЗИ

Мен кўринадиган ва кўринмайдиган нарсаларни, осмон ва ерни ва ундаги барча нарсаларни Яратувчи, Қудратли, ягона Ота Худога ишонаман.

Шунингдек, Худонинг Ягона Ўғли, борлиқ яратилишидан аввал Отадан туғилган; ҳақиқий Нурдан келган ҳақиқий Нур, ҳақиқий Худодан келган асл Худо, туғилган, лекин яратилмаган, Ота билан бир бўлган, барча нарсалар У орқали яратилган – Раббим Исо Масиҳга ишонаман. Биз инсонлар учун, бизнинг қутқарилишимиз учун осмондан тушган ҳамда Муқаддас Руҳ ва Бокира Марямдан ҳосил бўлиб, инсон қиёфасига кирган Исога ишонаман. Понтий Пилат олдида биз учун хочга михланган, азоб чеккан ва дафн қилинган, Каломда ёзилганларига кўра, учинчи куни тирилган ва осмонга кўтарилган ҳамда Отанинг ўнг томонида ўтирган, тирик ва ўликларни ҳукм қилиш учун Ўз шуҳратида яна келадиган, Шоҳлиги абадий давом этадиган Масиҳга ишонаман.

Ва албатта, Ҳаётбахш Худо, Отадан келадиган, Ота ва Ўғил билан биргаликда шон-шуҳрат ва улуғворликда бўлган, пайғамбарлар орқали сўзлаган Муқаддас Руҳга ишонаман.

Ягона Муқаддас ва Ҳаворийлик жамоатига ишонаман. Сувга чўмдирилишни гуноҳларнинг кечирилиши эканини эътироф этаман. Ўликларнинг тирилишини ва абадий ҳаёт бошланишини кутаяпман.

Омин.

 


Книга на узбекском языке - 10 ОБЯЗАТЕЛЬСТВ ОТЦА. Как сделать свое влияние на детей глубоким и плодотворным
Автор: Джош Макдауэлл

Если вы отец — молодой, старающийся не заснуть на работе из-за хронического недосыпания, или бывалый, закаленный многолетними родительскими коллизиями, — эта книга для вас! Книга знаменитого американского проповедника Джоша Макдауэлла рассказывает о тех обязательствах, которые автор взял на себя перед Богом, своей семьей и самим собой ради того, чтобы воспитать в своих детях почтение к Господу и родителям. Практические рекомендации, которые автор дает на основе личного опыта и библейской мудрости, будут полезны и молодым, и бывалым отцам, желающим сделать свое влияние на детей глубоким и благотворным. В конце нее читателей ждет бонус: тест на определение основных эмоциональных потребностей.

Содержание: Предисловие
Глава 1. Так что же делать отцу?
Глава 2. Первое обязательство. Постараться всегда с любовью говорить ребёнку истину
Глава 3. Второе обязательство. Постараться нести ответственность не за ребёнка, а перед ним. Часть первая
Глава 4. Второе обязательство. Постараться нести ответственность не за ребёнка, а перед ним. Часть вторая
Глава 5. Третье обязательство. Постараться быть ребёнку примером для подражания
Глава 6. Четвёртое обязательство. Постараться объяснить ребёнку, Кто такой Бог и на кого Он похож
Глава 7. Пятое обязательство. Постараться научить ребёнка не быть эгоистом
Глава 8. Шестое обязательство. Постараться объяснить ребёнку, что такое настоящая любовь
Глава 9. Седьмое обязательство. Постараться научить ребёнка отличать добро от зла
Глава 10. Восьмое обязательство. Постараться объяснить ребёнку Божий замысел интимных отношений
Глава 11. Девятое обязательство. Постараться объяснить ребёнку, почему мы верим в то, во что мы верим
Глава 12. Десятое обязательство. Постараться воспитать в ребёнке благодарное сердце
Послесловие. "Я сделаю всё возможное"
Тест на определение эмоциональных потребностей
Примечания

Джош Макдауэлл - Отанинг 10 мажбурияти Аудиокитоб Узбек тилида

Аудио Кутубхона: https://t.me/audio_kito_bot (telegram) kitoblar olami



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак