Otaning 10 majburiyati (Josh Makdauell) 9 bob

Otaning 10 majburiyati. 9-bob Josh Makdauell. Audiokitob Uzbek tilida

Книга на Узбекском языке Agar siz surunkali uyqusizlik tufayli ishda uxlamaslikka harakat qilayotgan yosh ota bo‘lsangiz, yoki yillar davomida ota-onangiz bilan bo‘lgan qarama-qarshiliklarda toblangan tajribali ota bo‘lsangiz, bu kitob sizlar uchun! Mashhur amerikalik voiz Josh Madauellning kitobida muallif o‘z farzandlarida Rabbiyga va ota-onalarga hurmatni oshirish uchun Xudo oldida, oilasi oldida va o‘zi oldida zimmasiga olgan majburiyatlari haqida hikoya qilinadi. Farzandlariga teran va samarali ta'sir ko‘rsatishni xohlaydigan yosh va tajribali otalarga muallifning shaxsiy tajribasi va Kalomning donoligiga asoslangan amaliy tavsiyalari foydali bo‘ladi.

Скачать: https://disk.yandex.uz/i/9gVf4rClQLMnYw PDF (1mb Otaning-10-majburiyati_Josh-Makdauell_kitob-Uzbek-tilida) Skachat

MUNDARIJA

Kirish. Shon Makdauellning so‘zi

1-BOB. Xo‘sh, ota nima qilishi kerak?

2-BOB. Birinchi majburiyat: Har doim bolaga haqiqatni mehr bilan aytishga harakat qilish

3-BOB. Ikkinchi majburiyat: Bolaning o‘rniga emas, uning oldida javobgar bo‘lishga harakat qilish. Birinchi qism

4-BOB. Ikkinchi majburiyat: Bolaning o‘rniga emas, uning oldida javobgar bo‘lishga harakat qilish. Ikkinchi qism

5-BOB. Uchinchi majburiyat: Bola uchun taqlid namunasi bo‘lishga harakat qilish

6-BOB. To‘rtinchi majburiyat: Bolaga xudo kimligi va u kimga o‘xshashligini tushuntirishga harakat qilish

7-BOB. Beshinchi majburiyat: Bolaga xudbin bo‘lmaslikni o‘rgatishga harakat qilish

8-BOB. Oltinchi majburiyat: Bolaga haqiqiy sevgi nima ekanligini tushuntirishga harakat qilish

9-BOB. Yettinchi majburiyat: Bolaga yaxshilikni yomonlikdan ajratishni o‘rgatishga harakat qilish

10-BOB. Sakkizinchi majburiyat: Bolaga jinsiy munosabatlarning ilohiy mazmunini tushuntirishga harakat qilish

11-BOB. To‘qqizinchi majburiyat: Nima uchun biz o‘zimiz ishonayotgan narsalarga ishonishimizni bolaga tushuntirishga harakat qilish

12-BOB. O‘ninchi majburiyat: Bolada minnatdor qalbni tarbiyalashga harakat qilish

SO‘NGGI SO‘Z. “Men iloji bo‘lgan hamma narsani qilaman”

Hissiy ehtiyojlarni aniqlash uchun test. Izohlar

Джош Макдауэлл. Отанинг 10 мажбурияти (Жош Макдауэлл)

Агар сиз сурункали уйқусизлик туфайли ишда ухламасликка ҳаракат қилаётган ёш ота бўлсангиз, ёки йиллар давомида ота-онангиз билан бўлган қарама-қаршиликларда тобланган тажрибали ота бўлсангиз, бу китоб сизлар учун! Машҳур америкалик воиз Жош Мадауэллнинг китобида муаллиф ўз фарзандларида Раббийга ва ота-оналарга ҳурматни ошириш учун Худо олдида, оиласи олдида ва ўзи олдида зиммасига олган мажбуриятлари ҳақида ҳикоя қилинади. Фарзандларига теран ва самарали таъсир кўрсатишни хоҳлайдиган ёш ва тажрибали оталарга муаллифнинг шахсий тажрибаси ва Каломнинг донолигига асосланган амалий тавсиялари фойдали бўлади.


9-БОБ

ЕТТИНЧИ МАЖБУРИЯТ:

БОЛАГА ЯХШИЛИКНИ ЁМОНЛИКДАН АЖРАТИШНИ ЎРГАТИШГА ҲАРАКАТ ҚИЛИШ

 

– Аарон, сенга сўз бераман, бу суҳбат олдинги суҳбатларимизга ўхшамаган бўлади, — гапирди ота. — Ваъда бераман, энди сенга овозимни кўтармайман. — Хонага жимлик чўкди. Жимликни Аароннинг онаси Марсининг бурнини тортиши бузиб турарди, холос. Ўн етти ёшли ўсмирнинг отаси Рик маҳаллий электроника дўконидан ўғирлик қилишда айбланаётган ўғлини койир эди. — Шунчаки бир–иккита саволимга жавоб бер, — давом этди Рик. У боласининг гапиришига имкон бермасди: — Дўкондан ўғрилик қилганлик учун ҳибсга тушиш қандай бўлади?

  • .
  • Ўзингнинг айбингни англаяпсанми?
  • .
  • Ёмон иш қилганингни тушунмаяпсанми?
  • Ёмон деса ҳам бўлади.
  • ?
  • .
  • Ўғирлаш мумкин эмаслигини билмасмидинг? — гапида туриб олди Рик.

Марси ота ва ўғилнинг баҳсини эшитиб ўтирарди. Вақти–вақти билан Аааронга қараб қўяркан, у мутлақо бегона одамни кўраётгани ҳақида ўйларди. Бошқа гал унинг кўз ўнгида у боласига эртак ўқиб бераётганида тиззасига келиб ўтириб оладиган гўдак намоён бўларди. Кичкинтойнинг ўсмирга айланиши Рик ва Марсига осон бўлмаган.

Баҳс иштирокчилари ўрин алмашишди: энди Аарон гапирарди.

  • Мумкин эмас, деган гапни қаердан олдингиз? — сўради у отасидан, кутилмаганда олдинга энгашиб ва биринчи марта суҳбатга қизиқиб кетиб.

Рик тушунмай ўғлига тикилди:

  • Нима деяпсан?
  • Мен нима ёмон иш қилибман? Мен арзимас бир камерани олдим, бўлди. Мен улардан сотиб олганим видеокамера бошидан бошлаб бузуқ чиқди. Улар камерани яроқлисига алмаштириб беришлари шарт эди, лекин буни рад қилишди. Ўзимнинг ҳаққим бўлган нарсани улардан олганимнинг нимаси ёмон?
  • Қулоқларимга ишонмайман, — деди Рик. Аарон намойишкорона қилиб кўзларини олайтирди, кейин диванинг суянчиғиги суяниб олиб, қўлларини кўксида чалкаштирди. — Аарон! — Рик ўғлини кескин силтади: Онанг иккимиз бутун умр сени ҳалол яшашга ўргатдик, ўғирлаш мумкин эмаслигини ҳалигача тушунмаганингдан қаттиқ хафаман.
  • Ким ўғирлаяпти? — тишини ғижирлатди Аарон. — Мен эмаслигим аниқ. Дўкон ходимлари ҳар куни қўлини ўз харидорларининг чўнтагига тиқишади. Улар ҳибсга олиниши керак.

Рик қаттиқ асабийлашди. Унинг сабри тугаётганди.

  • Камерани олишга ҳаққинг йўқлигини жуда яхши биласан, дўкон сиёсатининг бунга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Биз сени бунга ўргатмаганмиз, Аарон Майкл! — Рикнинг ёнида ўтирган Марси эрининг ғазабланишига жавобан унинг қўлини маҳкам қисди. — Гапимни эшит, — деди Рик овозидаги олдинги зўриқиш билан. — Нима бўлишидан қатъий назар, дўкондан пулини тўламасдан бирор нарса олиш мумкин эмас. Гап тамом–вассалом. Дўконнинг нуфузи қандай бўлишидан қатъий назар.
  • ? — қайсарликда давом этди Аарон.
  • “Нега” деганинг нимаси? — Рикнинг аччиғи келди. — Бу нотўғри! Қилиш мумкин бўлмаган нарсалар бор, чунки мумкин эмас, тамом. Иккаламиз ҳам сенинг ноҳақ эканлигингни биламиз.

Бунга жавобан Аарон ҳам овозини кўтарди:

  • Нима деб ўйласангиз, ўйлайверинг, лекин мен айбдор эмасман. Сизнинг ўз фикринг бор, менинг ўз фикрим бор. Дўстларимдан биоротаси ҳам мени қоралагани йўқ. Бу воқеада ким айбдор бўладиган бўлса, бу дўкон маъмурияти.

Йигит хонадан тезроқ чиқиб кетиш ниятида дивандан сакраб турди.

  • Ҳозироқ орқангизга қайтинг, йигит, — талаб қилди Рик.
  • Футболга борадиган вақтим бўлди, — эълон қилди Аарон зинапоядан туриб.

Марси яна эрининг қўлини маҳкам қисди.

  • Сен одатдаги суҳбатдан воз кечишни ваъда қилдинг, — деди у секин, лекин қатъий оҳангда.

Рик креслога ястаниб, кўзларини юмди ва ўйланиб қолди. Фарзандининг ахоқий мўлжаллари ҳақиқатдан шунчалик узоқлашиб кетиши қандай рўй берди?

 

Рик ва Марси ҳамма ота–оналар истаётган нарсани исташарди: ҳаммамиз ҳам болаларимиз яхшиликни ёмонликдан ажратишини ва тўғри ахлоқий танлов қилишларини хоҳлаймиз. Лекин бу воқеадаги ота боласи нотўғри танлов қилганини била туриб, уни бунга ишонтиришга ожиз эди. Биз, оталар ҳақиқатан ҳам билишимиз зарур бўлган нарса – зарурат туғилганда, у тўғри ахлоқий танлов қила олиши учун ўз боламизни ҳақиқий яхшиликни сўзсиз ёмонликдан ажрата билишга ўргатишдир.

Ҳар қандай одам ички сезги билан яхши хатти–ҳаракатни ёмонидан ажратишга қодир. Шундай бир вазиятни тасаввур қилиб кўрайликки, унга кўра, мактабдаги кийиниш хонасидан кимдир Аароннинг кроссовкасини ўғирлаб кетганини билиб қолади. У ўзини жабрланган деб ҳисоблайдими? Сўзсиз. У қайси қилмиш яхши, қайсиси ёмон эканлиги ҳақида ўғрининг ўз фикрига бўлган ҳуқуқи борасида баҳслашади, деб ўйлайсизми? Бунга шубҳам бор. У холис адолатлилик ҳиссига чақиради ва бу ерда ким жабрланувчи эканлиги ҳақида шубҳа туғилмайди. Бунда, албатта, у унинг бир ўзи эмас, балки ҳамма бўйсунишга мажбур бўлган ахлоқий қонунга мурожаат қилади.

Лекин тасаввур қилинаётган эмас, балки реал вазиятда Аарон унинг ҳаракатлари ўзини оқлаётганига ишонади, чунки электроника дўконининг маъмурияти гўёки Аарон ва бошқаларга нисбатан адолатсиз йўл тутган. Тегишлича, унинг ахлоқий туйғулари ўғирликни оқлайди. Аслида замонавий болаларнинг кўпчилиги ҳолатлардан келиб чиқиб, ўғрилаш ёки алдашга йўл қўйса бўлади, деб ҳисоблайди. Бир вазиятда йўл қўйиб бўлмайдиган қилмишга бошқа вазиятда бемалол йўл қўйса бўлишига ишонишади. Шундай қилиб, агар болаларнинг атрофини ахлоқий қонун икки от қўшса бўладиган шоти, у ҳолатдан келиб чиқиб ўзгаради, деб ўйлайдиган катталар қуршаб олган бўлса, қандай қилиб болаларни яхшиликни ёмонликдан фарқлашга ўргатиш мумкин?

 

ҲАҚИҚАТНИ АНИҚЛАШГА ИККИ ЁНДАШУВ

Ҳозирги жамиятда нимани яхшилик ва нимани ёмонлик деб таърифлашга иккита ҳар хил ёндашув мавжуд. Ҳар бир ёндашув бизнинг дунёқарашимизга таъсир кўрсатади ва ҳар бири тамойилиал жаҳтдан бошқача нуқтаи назарни намоён қилади:

  • Биринчи ёндашув: Нима яхшилик, нима ёмонлик эканлигини фақат Худо ҳал қилади ва Унинг таърифи мутлақо объектив бўлиб, ҳаётдаги ҳамма ҳолатларни қамраб олади.
  • Иккинчи ёндашув: Нима яхшилик, нима ёмонлик эканлигини ҳар бир кишининг ўзи мустақил ҳал қилади, аммо бу таъриф субъектив ва вазиятга қараб амал қилади.

 

Биринчи ёндашув инсон эмас, Худо асосий иштирок этувчи шахс эканлигини ва одам эмас, Худо барча мавжуд нарсаларнинг Манбаи ва Коинот эгаси эканлигини тан олади. У — ҳақиқат Манбаи, яхши ва ёмон бўлган барча нарсаларнинг Яратувчиси ва Ҳаками.

Иккинчи ёнашув инсонни асосий деб билади. Инсонни ахлоқий қонуннинг ўлчови деб қабул қилар экан, бу ёндашув ўта идивидуал (яъни субъектив) бўлиб, субъектнинг шахсий ҳолатларига боғлиқ (яъни вазиятга қараб ўзгаради). Бошқача қилиб айтганда, ҳар бир одам ҳақиқат нима эканлиги ҳақида мустақил фикр юритишга ўзини ҳақли деб ҳисоблайди ва шундан келиб чиқиб, нима яхшилик ва нима ёмонлик эканлигини белгилайди.

Ҳатто масиҳий оилаларда ҳам аксарият болалар иккинчи ёндашувга асосланишади. Агар фарзандингиз ўсмир ёшига етган бўлса, у, ҳойнаҳой, субъектив–вазият нуқтаи назарига эргашади ёки бу ёндашув ҳеч бўлмаганда унга таъсирини ўтказишга улгурган. Болаларни биринчи ёндашувнинг содиқ тарафдорларига айлантириш учун, биз уларга аслида нима яхши қилмишларни яхши, ёмонларини эса ёмон қилишини аниқлаб олишда ёрдам беришимиз керак. Бунинг учун уларнинг ҳали мустаҳкам бўлмаган онгида яхши ва ёмон қилмиш андазаи ҳақидаги тасаввурни – Худо томонидан ўрнатилган асл андаза ҳақидаги тасаввурни шакллантиришимиз зарур.

 

АСЛ АНДАЗАНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

Париж атрофида, Севр шаҳрида Ўлчов ва вазнлар халқаро бюросининг штаб–квартираси жойлашган бўлиб, у ўлчов бирликларини андазалаштиради. Бошқача қилиб айтганда, бу бюро бутун дунёда ишлаб чиқариладиган метрик ўлчовлар андазаини ўрнатади ва бу ишончли андазани сақлайди.

“Яхши” ва “ёмон”нинг энг аниқ ўлчамларини олишни истар эканман, худди ўз чизғичимдагаи миллиметрли бўлинишларнинг аниқлигига ишонч ҳосил қилиш учун мен Севрда сақланаётган андазага мурожаат қилгандек бўлардим ва бунинг учун уларни бу бюронинг андазаларига солиштирган бўлардим. Ёки агар менга совутгичимдаги парҳез кока–коласининг шишасида ҳақиқатан ҳам икки литр суюқлик мавжудлигини аниқлаш керак бўлиб қолса, мен бу ҳажмни Ўлчовлар ва вазнлар халқаро бюросининг маълумотлари билан солиштиргандек бўлардим..

Келинг, сизнинг илтимосингизга биноан, мен ҳозиргина кесиб ташлаган дарахтнинг баландлиги ҳақида ўртамизда тортишув бўлиб қолди, деб тасаввур қилайлик. Йиқитилган дарахтни ўлчаб кўргач, мен у бир метр баландликда эканлигини аниқладим, сиз эса ўз рулеткангиз билан ўлчаб кўриб, унинг баландлиги бир метрдан кам эканлигини эълон қилдингиз. Қайси биримиз ҳақ эканлигимизни қандай аниқласа бўлади? Биз Францияда сақланаётган андазага мурожаат қилишимиз мумкин. Ҳар биримиз бажарган ўлчамларнинг аниқлигини аниқлаш учун биз уларни умум ўрнатилган андаза билан солиштиришим керак.

Болаларимиз айнан умум ўрнатилган андазага муҳтож. Ахлоқ меъёрлари соҳасидаги даъволарни тартибга солишга қодир бўлган қандайдир андаза мавжудлигига – умум ўрнатилган ва инсоннинг майлларига боғлиқ бўлмаган, нима яхшилик ва нима ёмонлик эканлигини белгилайдиган андаза мавжудлигига уларнинг ишончи комил бўлиши шарт.

Метрик узунлик ёки ахлоқий меъёрни аниқлаш бўйича ҳаракатлар бир–бирига мос тушиши керак. Шу боис, ҳақиқатни ўрнатиш учун, биз биринчи навбатда у ёки бу ўлчов белгиланган андазага мос келиши билан қизиқишимиз зарур. Бизнинг биринчи қадамимиз яхши хулқ–атвор тўғрисидаги тасаввурларимизни эълон қилинган андаза ўлчамларига таққослаш бўлиши зарур. Бошқа катталиклар билан бир қаторда “ҳақиқат” сўзини таърифлар экан, Вебстер луғати қуйидагни ҳам келтириб ўтган: «асл нусхага ёки андазага мос келиш».

Нима ёки Ким ўша асл нусха ёки андаза эканлигини аниқлаш қолди.

Мана шу пайтда Худо баҳсимиз иштирокчиси бўлиб чиқиши керак, чунки Усиз ахлоқийликнинг объектив ва умум ўрнатилган андазасини топиб бўлмайди. Агар ҳақиқат ва ахлоқийликнинг объектив мезонлари мавжуд деб мисол қилсак, улар инсон онгининг маҳсули эмаслигини тан олиш лозим бўлади, акс ҳолда, улар объектив бўлмай қолади. Бундай мезонлар бошқа онг маҳсули бўлиши керак ва токи нима яхшилик ва нима ёмонлик эканлигини тартибга солувчи умумий қоида бор экан, у шахсий тажриба доирасидан ташқарида бўлиши зарур, акс ҳолда бу қоида умум ўрнатилган бўлмайди. Бундай қоида хусусий манфаатларидан устун туриши керак. Таърифга кўра, умумий ҳақиқат бутун инсоният, бутун яратилганлар учун умумий бўлган нимадир ёки кимдир бўлиши зарур.

Бундай шартлар, яъни ҳақиқат ва ахлоқийликнинг талабларига фақат бир Зот мос келиши мумкин бўлиб, бу Шахс – Худодир. Иззат–эҳтиром уйғотувчи муқаддаслиги (китобимизнинг Олтинчи боби шунга бағишланган) билан бир қаторда, У ҳар қандай ҳақиқат манбаи бўлиб намоён бўлади (қаранг: Юҳ. 16:13). «У суянган Қоям, — деди Мусо — Унинг ишлари комил... Худо садоқатлидир, Унда ёлғон йўқ; У ҳақ ва одилдир» (Қонун. 32:4). Кўраяпсизми? Худонинг моҳияти ва унинг тийнати (характери) ҳақиқатни белгилаб беради, яхшилик ва ёмонлик ўртасидан чегара ўтказади. Худо ҳамма замонларда Ер юзининг ҳамма бурчакларида яшовчи барча халқлар учун нима яхшилиги ва тўғрилигини белгилаб беради. Лекин ҳақиқат — у ҳақиқат сифатида белгилаган нарса эмас. Унинг Ўзи ҳақиқатдир!

Биз ахлоқий, ҳар қандай эзгуликнинг манбаи деб атаганимиз Ўзининг буюклиги билан биздан устун бўлган ва баланд бўлган абадий Худодир. Ҳаворий Ёқуб шундай деган: «Ҳар бир яхши ва мукаммал ҳадя самодан келади. Бу ҳадяларни осмондаги жамики ёритқичларни яратган Худо беради. Ёритқичларнинг нури пайдо бўлиб, ғойиб бўлади, Худонинг эзгулиги эса йўқолмайди. Зеро, Худо ҳеч қачон ўзгармайди» (Ёқуб. 1:17).

Кўп ота–оналар бу бобдан олдин хабар қилинган отага ўхшашдирлар. Бу ота–оналар ҳам ўша ота каби қилиш мумкин бўлмаганлиги учун қилмаслик керак бўлган нарсалар борлигига ишонишади, тамом вассалом. Лекин бундай далил билан болаларда нима яхшилик ва нима ёмонлик эканлиги ҳақида қатъий ишонч шакллантиришга уринишлардан ҳеч нарса чиқмайди. Биз уларни Каломдаги мустаҳкам важлар билан қуроллантиришимиз керак. Биз уларнинг тушунчасида биз ниманидир яхшилик, ниманидир ёмонлик деб ҳисоблайдиган сабаб Парвардигори Олам, Яратувчининг мавжудлиги билан изоҳланишини мустаҳкамлашимиз керак, чунки У одил Худодир.

Биз “адолатлилик” ва “адолатсизлик” деб атайдиган тушунчалар бизнинг Яратувчимиз – беғараз Худо эканлигида.

Муҳаббат – яхши фазилат, нафрат эса иллат эканлигининг сабаби бизни Яратган Худо севги Худоси эканлигидир.

Ҳалоллик маъқул кўрилиши, ёлғон эса танбеҳга лойиқлигининг сабаби Худо ростгўй эканлигидир.

Иффат ахлоқий хулқ–атвор саналиши, бузуқилик эса ахлоқсизлик ҳисобланишининг сабаби Худо бенуқсон ва бизга содиқ эканлигидир.

Аксарият болалар ҳақиқийликни қалбакиликдан, ростни ёлғондан, ахлоқийликни ахлоқсизликдан ажрата олмаслигининг сабаби шундаки, улар ўз муносабатларини бу категорияларга ва ўз хатти–ҳаракатларини асл андазага тўғрилаб олмайдилар. Биз ҳаммамиз барча нарсаларнинг ўлчови сифатидаги Худодан юз ўгирган замонавий жамиятнинг зарарли таъсирига берилганмиз. Ҳақиқат Манбаини инкор қилиб, жамият яхшилик ва эзгуликнинг ўз мезонларини кашф қилишга тиришмоқда.

Рикнинг ўғли берган “нега?” деган саволига тушунарсиз жавоби Худо тийнатининг букилмаслигига мурожаат қилиш ўрнига, ўз тасавури билан нима яхшилик ва нима ёмонлик эканлигини тушунтиришга ҳаракат қилаётганлар учун типик ҳолат.  “Иккаламиз ҳам сен ноҳақлигингни биламиз!” жумласи болада ишонч уйғотмайди. На менинг ва на сизнинг фикрингиз кимнингдир ноҳақлигини исботламайди, балки буни яхшилик нима ва ёмонлик нима эканлигини абадий ўрнатиб қўйган Худонинг моҳияти исботлайди.

 

БОЛАЛАРНИ ЎЙЛАШГА МАЖБУР ҚИЛИНГ

Бир вақтлар ўсмир болаларим билан уларни мураккаб саволлар устида ўйланиш ва хулоса қилишга ўргатиш учун турли хил баҳслар ўтказишни одат қилиб олгандим. Сафарлардан уйга қайтганимда, кўпинча болаларимни яқин орадаги ресторанлардан бирига нонушта қилишга таклиф этардим. Ўша ёққа кетаётган йўлимизда (ёки ҳаммамиз беконли тухум чайнаётганимизда) мен ҳал қилиниши ахлоқий танловни назарда тутадиган вазиятни муҳокама қилишни таклиф қилардим Мен таклиф қилган вазиятни муҳокама қилар эканмиз, биз болалар билан бирга ҳаракатларнинг қайси тури Худонинг тийнатига ва Худо қонунига зид эмаслигини аниқлашга ҳаракат қилардик. Бундай баҳсларнинг ғояси вазиятни турли хил нуқтаи назарлардан кўриб чиқиш ва ахлоқий танлов Худо туфайли шундай эканлиги ҳақидаги хулосага келишдан иборат эди.

Авваламбор, биз Худонинг қайси қонуни ёки Худонинг қайси амрини муҳокама қилинаётган вазиятга нисбатан қўллаш мумкинлигини аниқлашимиз зарур эди, лекин биз учун энг муҳими Худонинг табиати томонидан амр этилган бу қонун қандай қилиб пайдо бўлгани ва у Худонинг бизга муҳаббати ва биз ҳақимизда қайғуришини қандай акс эттиришини тушуниш эди. Менинг мақсадим умум ўрнатилган ҳақиқатларга объектив баҳо бершни ўргатиш учун қандай адолатли, Ер юзнининг барча бурчакларида яшаётган ҳамма халқлар учун ҳамма замонларда яхши ва тўғри бўлган қонунларга риоя қилаётганимизнигина эмас, балки қандай гўзал Худога хизмат қилаётганимизни ҳам болаларга кўрсатишдан иборат эди.

Бир гал мен ўн уч ёшли қизим ва ўн етти ёшли ўғлимни унинг дугонаси билан бирга 1993 йилда Стивен Спилберг томонидан суратга олинган “Шиндлер рўйхати” фильмига олиб тушдим. Ўша пайтда ҳамма шу фильм ҳақида гапираётгандек туюлганди. Фильм еттита Оскар, жумладан энг яхши фильм ва энг яхши режисссёрлик учун ҳам олганди. Фильмда нацистларнинг Қирғини вақтида бир минг икки юз польшалик яҳудийларнинг ҳаётини сақлаб қолган немис тижоратчиси Оскар Шиндлер ҳақида сўз борарди.

Биз кинотеатр залини хўмрайган ва ташвишли қиёфадаги одамлар қуршовида тарк этдик. Уларнинг кўпчилиги нацистлар томонидан яҳудийлар устидан уюштирилган ёвузликлар ҳақида фикр алмашарди. Мен ўғлимга мурожаат қилдим.

  • Шон, — сўрадим мен, — Қирғинни ахлоқсиз ва мутлақо ёвуз деб ҳисоблайсанми?

У ўйлаб ўтирмай жавоб берди:

–Ҳа.

Қўшни шаҳарчага овқатланишга бориш учун машинага ўтирганимизда, мен ўз саволимни такрорладим.

  • Кинотеатрдан чиқаётган ҳар бир киши Холокостни мутлақо ёвузлик деб атади, — дедим мен. — Лекин қайси асосга кўра томошабинлар бундай хулосага келишди? Нима учун Холокост ёвузлик эканлигини улар тушунтириб бера олишадими? — Муҳокама қилишда давом этар эканман, учала ўсмирнинг бошида фикрлар ғужғон ўйнай бошлаганини сезмаслигим мумкин эмасди. — Америкаликларнинг аксарияти ахлоқийлик – одобли тарбияланганликнинг синоними деган фикрда. Бошқача айтганда, улар жамият томонидан маъқул кўрилган ҳар қандай хатти–ҳаракат ахлоқий ҳисобланишига ва бирор нарса кўпчлик томонидан “тўғри” деб қабул қилинса, демак у яхшилик эканлигига ишонишади.

Тез орада биз ресторанга етиб келдик ва тамадди қилиш давомида баҳсимизни давом эттирдик.

  • Нега америкаликларнинг кўпчилиги ҳомила олдиришни йўл қўйса бўладиган ҳолат, деб ҳисоблайди? Чунки америкалик фуқароларнинг аксарияти, шунингдек, Конгресс ва Олий суд бунга йўл қўйиш мумкин деб ҳисоблайди. Токи кўпчилик абортни меъёрдаги нарса деб ҳисоблар экан, демак ҳаммаси жойида, шундайми? Ҳамма муаммо шунда–да, — тушунтирдим мен. — Агар кўпчиликнинг фикри ҳақиқат мезони бўлса, унда Холоксот пайтида олти миллион яҳудийннинг ҳомиласини тушириш – ёмонлик эканлигини қаердан олдик? Аслида нацистлар Нюрнбергдаги суд жараёнида айнан шу важни илгари суришган. Улар: “Сизлар, яъни бошқа маданият вакиллари ўша йилларда бизнинг жамиятимиз йўл қўйса бўлади, деб ҳисоблаганларига мувофиқ иш тутганимизни қоралашга қандай ҳаққингиз бор?”лигини исботлашга уринишганди. Ҳукм чиқарар экан, трибунал муайян инсоний жамият фикридан устун бўлган ва нима яхшилик ва нима ёмонлик эканлигини белгиловчи маданий анъаналардан устун бўлган тамойилларнинг мавжудлигига ҳавола қилганди. Бунинг устига, — қўшимча қилдим мен, — бугунги кунда ахлоқийлик деб аташ қабул қилинган нарсаларнинг катта қисми, бачкана прагматизмдан иборат. «Агар нацистларнинг ҳаракатлари қораланмаса, — деб мулоҳаза қилади одамлар, — улар биз билан ҳам худди шундай қилишларига нима халақит бера олади?» Албатта, улар ҳақ: жамият ахлоқийликнинг объектив мезони зарурлигини англайди, лекин асл ахлоқий меъёрларга етиб кела олмаяпти, чунки уларнинг дастлабки Манбаини тан олишдан бош тортмоқда.

Тахминан икки соатлик муҳокамадан сўнг, болаларни кашфиётга олиб келишнинг айни вақти, деган қарорга келдим.

  • Бугун сиз кўрган фожиа нима учун ахлоқсиз эканлигини биласизми?
  • Бу шундай экалигини мен биламан, — жавоб берди Шон, — лекин нима учун шундай эканлигини билмайман.
  • Мендан устун бўлган, оиламиздан устун бўлган, ҳар қандай одамдан баландда бўлган ҳақиқат бор, — дедим мен. Бу қотилликка бўлган ҳақиқий муносабат, Худонинг Шахсидан ибтидо олган муносабат. Худо мавжуд бўлгани ва бу Худо ҳаётни Яратувчи ва Асровчи эканлиги учун қотиллик қораланади. У “Яхши” деган, ҳаётни ҳимоя қилишни буюрган ва қотилликни тақиқлаган Зотдир.

Ўша оқшом мен болаларимга ва ўғлимнинг дугонасига Худо – ҳаётнинг дастлабки Манбаи ва Ҳаёт устидан ҳукмронлик қила оладиган ҳамда ҳаёт инъом этадиган ва уни олиб қўйишга ҳақли бўлган Ягона Зот эканлигини эслатдим. Ахлоқийликнинг эталони сифатидаги Усиз умум ўрнатилган ахлоқий меъёрлар мавжуд бўлиши мумкин эмас.

 

«ТЎРТТА Қ УСЛУБИ»

Мен болаларга келтирган важларим бошқа ахлоқий масалаларга ҳам тааллуқли. Аввал айтиб ўтилганидек, ёлғон ва ўғрилик Худонинг ротсгўйлиги туфайли қораланади. Адолатлилик Худонинг беғаразлиги туфайли маъқулланади. Худо севги эканлиги боис, нафрат иллат ҳисобланади. Худо шафқат бўлгани учун афв тўғридир. Худо содиқ ва бенуқсон бўлгани учун жинсий бузуқлик ахлоқсизликдир. Жамият ёки жамоат шундай қарор қилгани учунгина юқоридагиларнинг ҳаммаси яхши ёки ёмон деб эълон қилинган эмас, балки бу ҳодисалар ё Худонинг моҳияти ва тийнатига мос келгани ёки зид келгани учун шундай деб эълон қилинган.

Биз болалар билан “Шиндлер рўйхати” фильмини муҳокама қилганимиздан бир–икки йил ўтгач, мен “Ёмонликдан келиб чиққан яхшилик” деб номлаган каманиямни бошладим. Ўша пайтда ўз ноширларим жамоаси билан бирга, осон эришса бўладиган услубни ишлаб чиқдим, бу услуб болаларга ахлоқий ростгўйликни алдовдан фарқлашни ўргатишга қаратилган эди. Бу янгилик “Тўртта Қ услуби” номини олди. Ҳозиргача юз минглаб оилалар ундан фойдаланишган ва болаларга ҳақиқатан ҳам яхши бўлган нарсани ҳақиқатан ҳам ёмон бўлган нарсага қарама–қарши равишда фарқлаб олиш кўникмасини олишда ёрдамлашиб, ҳалигача ундан фойдаланишмоқда.

Токи Рик ва Аароннинг оилавий вазияти ўғил ўғирлик содир этгунича ўғирлаш мумкин эмаслигини (ҳатто шубҳали нуфузга эга дўкондан ҳам) тушунишга ёрдам бераётган ота қандай йўл тутиши мумкинлигининг мисолига айлансин.

«Тўртта Қ услуби» қарор қабул қилишнинг тўрт босқичидан ташкил топган:

  1. Ўз танловингизни қабул қилинг.
  2. Худонинг фикрини қабул қилинг.
  3. Худонинг йўлига риоя қилинг.
  4. Худонинг қўллаб қувватлаши ва ҳимоясига умид қилинг.

 

1. Ўз танловингизни қабул қилинг.

Биз ҳар куни бир неча ўнлаб қарорлар қабул қиламиз ва уларнинг аксарияти— деярли онгсиз равишда. Биз эрталаб соат нечада туришни, нима кийиш, нонуштага нима ейиш, ишга ёки мактабга қайси йўлдан бориш, машинамизни қаерга қўйиш ва ҳоказоларни танлаб оламиз. Бу қарорларнинг ҳаммасини қабул қилиш деярли вақтимизни олмайди.

Аммо маънавий танлов ҳақида гап кетганда, биз тўхташимиз ва чорраҳада турганлигимизни англашимиз керак. Озгина алдаш, очиқроқ ноз–карашма қилишга ўзимизга имкон бериш ёки болалар ҳақида гапирадиган бўлсак, бошқаларнинг жавобларини “ўзимизники қилиб олиб” ўзлаштиришимизни яхшилаш танлови олдимизда турар экан, — кўпинча биз қилмоқчи бўлаётган хатти–ҳаракатимизнинг жиддийлигини инобатга олмаймиз. Ахлоқий танлов қилиш учун, биринчи навбатда, тўғри ёки нотўғри танлов қилиш имконияти ҳақида эслашга имкон берадиган етарлича вақт керак.

Аарон бошидаёқ бузуқ бўлган видеокамера ва дўкон маъмуриятининг сифатсиз товарни алмаштириб беришни рад қилганидан ўзининг ҳафсаласи пир бўлгани ҳақида отасига айтган бўлган, деб фараз қилайлик. “Тўртта Қ услуби”дан фойдаланган Рик, боласини камера ўғирлаш (ҳатто шубҳали нуфузга эга дўкондан ҳам) яхши эмас деган хулосага қандай олиб келган бўлар эди?

Ота, мен камерани дўконга олиб бордим, лекин у ердагилар уни менга алмаштириб бермоқчи эмас ва ҳамма нарсада мени айбдор қилишаяпти, — ғазабланади Аарон. — Улар камерани ўзинг бузгансан дейишаяпти, лекин бундай эмас. Ҳеч ким кўрмаётган пайтни пойлаб, улар менга тиқиштирган шалоғи чиққанининг ўрнига янги камерани оламан. Улар ёлғон учун қандайдир жавоб беришлари керак–ку, тўғрими, дада?

– Сен ҳақсан, ўғлим, — жавоб беради Рик, — улар сенга нисбатан адолатсизлик қилишибди. Лекин сен тўхташинг ва олдингда турган жиддий танлов ҳақида ўйлаб кўришинг керак, чунки сен ҳам тўғри, ҳам хато қарор қабул қилиб қўйишинг мумкин. Ҳар бир танлов ўзидан кейин жиддий оқибатлар келтириб чиқариши сабабли, сен хатога йўл қўйишни истамайсан–ку, ахир?

 

2. Худонинг фикрини қабул қилинг

Аллақачонлар Худо илк яратган икковлондан бири нотўғри танлов қабул қилган эди, бунга хусусан у (яъни Момо Ҳаво) бу танловни Худонинг амрлари билан солиштииб кўрмаганлиги сабаб бўлганди. Момо Ҳаво эҳтимол тутилган икки қарордан қайси бири тўғри чиқишини етарлича асосли ўйлаб кўрдим, деган хулоасага келди, бироқ у Яратган билан маслаҳатлашишни унутиб қўйди. Бошқа одамнинг фикрини инобатга олиш — соғлом муносабатларнинг ажралмас қисмидир. Бу вазият Момо Ҳаво овқатланишда баъзи меваларни ейишни тақиқлар экан, Худо унга ғамхўрлик қилаётганига ишонишидан далолат берадими? Ёки у Худонинг сўзларида Момо Ҳавони мустақил қарор қилишдан маҳрум этишдек худбинона истакни кўрдими?

Момо Ҳаво йўл қўйган хато шундан иборат эдики, у ўз хатти–ҳаракати ва важини эътиборга олмади ва ўз танловини Худо уқтирган важ билан таққослаб олмади, бунинг учун у ўз танловини аслида уни қўриқлаш учун қилинган Худонинг амрлари билан солиштириши шарт эди. Тўғри, бунинг учун ҳақлик ва адолатлиликнинг умумий андазаи этиб ўзини эмас, Худони тан олиши керак эди.

Бизнинг услубимизга риоя қилганда, Рик Ааронга шундай дейиши мумкин эди:

  • Ўғлим, биламан, бу адолатсизликдан сенинг жаҳлинг чиққан. Дўкон сотувчиси сенга носоз камера сотган ва ёмон иш қилган. Аслида сен фирибгарлик қурбони бўлдинг.
  • Ҳа, ота, — деди отасининг бу фикрига қўшилган Аарон. — Бу гал сен мутлақо ҳақсан.

Рик кулган ва давом этган бўларди:

  • Биз шудай дейишимиз мумкин: токи дўкон ўзининг алдовини тан олишни инкор қилар экан, биз уни ўз хатосини тан олишга мажбур қилишга ва олишга ҳуқуқимиз бор нарсани олишга ҳақлимиз, тўғрими ўғлим?
  • , — хурсанд бўлган бўларди Аарон. — Бундан ташқари, бу дўконда камералар шунчалик кўпки, биттасини олганимизда ҳам улар буни сезмай қолади.
  • Бир кўринишда бу гап ёмон эшитилмайди, — деган бўларди Рик ўғлига. — Биз адолат ҳақида ўз тасаввурларимиздан келиб чиқиб, шундай қилишга ҳақлимиз, лекин биз аслида Худо, яъни ҳақиқатан ҳам нима адолатли, нима адолатсиз эканлигини белгилаб берадиган Яратувчига мурожаат қилишимиз лозим бўларди.

Бу баёноти билан Рик ҳақиқат излаётган ўғлини асл Андазага рўпара қилган бўларди. Аарон ўзи қарз бўлиб қолган кимнингдир нарсасини олиб кетишга йўл қўйса бўлади, деб ҳисоблаётганди. Лекин бундай деб фикрлашга қарор қилар экан, у Худо – Ўз моҳияти ва нуфузига таяниб, нима адолали, нима адолатсиз эканлигини ҳал қилиш ҳуқуқига эга бўлган мустақил Ҳакамнинг ҳокимиятини аслида тортиб олган бўларди. Худонинг сўзлари бизни қуйидагиларга чақиради:

  • Ўғирлик қилманг.
  • Ёлғон гапирманг.
  • Бир–бирингизни алдаманг.
  • Ўз яқинингизни хафа қилманг ва талончилик қилманг (қаранг,: Лев. 19:11, 13).

 

Шаънни сақлаш тўғрисидаги Худо амри Худонинг моҳиятига таянган, Худонинг тийнати эса — ҳақиқат ва одилликдир. Муқаддас Китоб қуйидагича таъкидлайди, «ҳар бир инсон ёлғончи бўлса ҳам, Худо ҳақдир» (Рим. 3:4). “Худо ёлғон гапирмайди! Унинг берган ваъдаси ва ичган қасами ҳеч қачон ўзгармайди” (Ибр. 6:18). Тегишлича, ўз қароримизни Унинг амрларига солиштирар эканмиз, биз унинг суверен ҳокимиятини тан оламиз, чунки У — ҳар қандай ахлоқий танловда нима тўғри, нима нотўғри эканлигини белгилайдиган Зот. Агар биз Худонинг тийнатини инобатга олиб, ахлоқий танловни амалга оширсак, бизнинг танловимиз биллурдек шаффофликка эга бўлади. Биз кўриб чиқаётган мисолда ҳатто виждонсиз электроника сотувчилардан жабр кўрганда ҳам, ҳалол бўлиб қолиш лозим бўлади.

 

3. Худонинг йўлига риоя қилинг

Худо белгилаб берган йўлдан бориш амалдагига қараганда, сўзда осонроқ, чунки бу йўлга риоя қилиш ҳаётимиздаги қоидаларни ўзимиз эмас, Худо ўрнатиши далилини тан олишни англатади. Бугунги кунда мустақил равишда тўғри қарор қабул қилиш ғояси кўпчиликнинг ақлини банд этиб олган, чунки бу бизда ҳокимият ваколатлари бор деган ёлғон тасаввур уйғотади. Бундай мустақиллик бизга ўз қарашларимиз ва ҳаракатларимиз Худонинг тийнатига мос келиш–келмаслигидан қатъий назар, қарашларимиз ва ҳаракатларимизни оқлашга имкон беради. Ўз ахлоқий муҳокамаларини мустақил ҳал қилиш имконияти мустақиллик ва чекланмаган имкониятлар ҳиссини беради. Бундай амалиётдан воз кечиш осон эмас.

  • Аарон, дўкондан камера ўғирламоқчи бўлаётганинг, адолатли қасос олиш бўлиб туюлади, холос, — давом этади Рик. — Сенинг қароринг Худонинг ҳалоллик андазасига зид. Ҳатто сен олишга ҳақлиман, деб ҳисоблаётган нарсани олганингда, буни ҳеч ким кўрмаганида ҳам, барибир бу алдаш ва виждонсиз қилмиш бўлган бўларди. Бундай ҳолатда сен судья, ҳакамлар ва одил судловни амага оширувчи ролига даъвогар бўлиб қоласан, Худо эса бу унинг мажбуриятлари эканлигини уқтирган: «...Мен Ўзим қасос ва ўч оламан деб уқтирган...» (Қонун. 32:35). Худо бизга шундай дейди: «Қасос олманг, юртдошингизга қарши кек сақламанг.» (Лев. 19:18).
  • Аммо, барибир бу адолатсизлик, — норозилик билдиради Аарон.
  • а, адолатсизлик, — рози бўлади Рик. — Лекин ҳаётда адолатсизликлар кўп, уларни муҳокама қилишни Худога қўйиб беришимиз зарур. Масалан, Исога нисбатан, албатта, адолатсизлик қилишди, лекин Каломда айтилганки: «У ҳақорат қилинганда ҳеч кимга ҳақорат билан жавоб қайтармади, азоб чекканда ҳеч кимга таҳдид қилмади. Фақат одилона ҳукм қиладиган Худога Ўзини топширди.» (1 Бут. 2:23). Бунинг устига, — қўшимча қилади Рик, — шунга шончинг комил бўлсинки, Худо сенинг одиллигингни ва электроника дўкони тақдирини ҳал қилишни унинг ҳақиқий эгасига раво кўрганингни инобатга олади. Муқаддас Китобда айтилишича: « Ҳатто тўғри иш учун азоб чекаётган бўлсангиз ҳам, бахтиёрсизлар!» [1 Бут. 3:14]

 

            4. Худонинг қўллаб қувватлаши ва ҳимоясига умид қилинг

            Агар биз итоат билан Худонинг ҳукмдорлигини тан олсак ва унга маъқул келишга тайёр турсак, нафақат яхшиликни ёмонликдан бехато ажрата оламиз, балки Худонинг қўллаб қувватлаши ва ҳимоясига умид қилшимиз ҳам мумкин. Бу бизга ранг–баранг ва хотиржам кун кечиришимиз кафолатланган, деган гап эмас. Амалда ҳеч нарсани яширмай, ҳақиқат учун жабр тортиш мумкинлигини Худо бизга тўғридан–тўғри айтди, лекин бундай азоблар учун бизни қандай мукофотлар кутади?. Худонинг иродасига рози бўлиб яшаш кўплаб руҳий шод–хуррамлик келтиради: айбдорлик ҳиссидан халос бўлиш, тоза виждон ва Худони хурсанд қилиш имкониятидан лаззатланиш.

Агар биз Унинг йўлига риоя қилсак, бошқа кўплаб ёқимли туйғулар, шунингдек, жисмоний, ҳиссий, руҳий ва ижтимоий устунликларга эга бўла оламиз. Албатта, Худонинг қўллаб қувватлаши ва ҳимояси Худога итоат этишнинг асосий рағбати бўлмаслиги зарур — бизнинг итоатимиз муҳаббат ва ишонч натижаси бўлиши керак. Аммо итоаткорликнинг амалий ва маънавий устунликлари, шубҳасиз, яхши бўлган нарсани қабул қилиш ва ёмон бўлган нарсани рад этиш учун кучли рағбат беради.

Худонинг ҳалоллик андазасига мос келиш Худонинг қўллаб қувватлаши ва ҳимоясини камида тўртта босқичда келтиришини Аарон англашига ёрдам беришга Рикда имконият бор эди, чунки Худонинг ҳалоллик андазасига мос келиш қуйидагилардан ҳимоя қилади...

  • Айбдорлик ҳиссидан халос бўлишга ва тоза виждон ҳамда Худо билан муттасил мулоқот қилишдан роҳатланшига имкон беради,
  • Уят ҳиссидан халос бўлишга ва бажарилган бурчни англашдан лаззатланишга имкон беради,
  • Алдашлар кетма–кетлигидан халос бўлишга ва батартиб одам нуфузидан ҳузур қилишга имкон беради,
  • Бузилган муносабатлардан халос бўлишга ва ўзаро ишончдан роҳатланишга имкон беради.

Агар тўғри танлов қилишнинг сири бўлса, бу Худо ҳар доим бизнинг манфаатларимиз ҳақида қайғуришига чуқур ишончдир. Болаларни эзгу Худо уларни ўзлари тасаввур қила олмайдиган даражада севишига ишонтиришга урининг. Улар бунга бутун қалби билан ишонишса, ҳалол, бенуқсон,  атрофдагиларни севиш ва ҳурмат қилиш, раҳмдиллик қилиш, кечириш, ўзини тута билиш, ва ҳоказолар учун Унинг амрларига риоя қила олишади. Итоат этиш шунчаки бурч ёки мажбурият эмас — у “зўр бериб биз билан мулоқотга киришишни истаётган Худодан келади”» (Чиқ. 34:14, NLT). Бу ҳақиқатни ўз ҳаётингизнинг ажралмас қисмига айлантиринг ва уни болаларингиз ўзига сингдириб олишига ёрдамлашинг*.

______________________

            * Қўшимча маълумот олиш учун нашриётчи жамоамиз билан ҳамкорликда нашр этилган “Ёлғондан иборат ҳақиқат”  китобларидан фойдаланинг. Китоблардан ташқари, болалар ва ўспиринлар учун кичик гуруҳли машғулотлар бор бўлиб, улар ҳақида www.josh.org шахсий веб-сайтим орқали билиб олишингиз мумкин. – Муаллиф изоҳи.


Книга на узбекском языке - 10 ОБЯЗАТЕЛЬСТВ ОТЦА. Как сделать свое влияние на детей глубоким и плодотворным
Автор: Джош Макдауэлл

Если вы отец — молодой, старающийся не заснуть на работе из-за хронического недосыпания, или бывалый, закаленный многолетними родительскими коллизиями, — эта книга для вас! Книга знаменитого американского проповедника Джоша Макдауэлла рассказывает о тех обязательствах, которые автор взял на себя перед Богом, своей семьей и самим собой ради того, чтобы воспитать в своих детях почтение к Господу и родителям. Практические рекомендации, которые автор дает на основе личного опыта и библейской мудрости, будут полезны и молодым, и бывалым отцам, желающим сделать свое влияние на детей глубоким и благотворным. В конце нее читателей ждет бонус: тест на определение основных эмоциональных потребностей.

Содержание: Предисловие
Глава 1. Так что же делать отцу?
Глава 2. Первое обязательство. Постараться всегда с любовью говорить ребёнку истину
Глава 3. Второе обязательство. Постараться нести ответственность не за ребёнка, а перед ним. Часть первая
Глава 4. Второе обязательство. Постараться нести ответственность не за ребёнка, а перед ним. Часть вторая
Глава 5. Третье обязательство. Постараться быть ребёнку примером для подражания
Глава 6. Четвёртое обязательство. Постараться объяснить ребёнку, Кто такой Бог и на кого Он похож
Глава 7. Пятое обязательство. Постараться научить ребёнка не быть эгоистом
Глава 8. Шестое обязательство. Постараться объяснить ребёнку, что такое настоящая любовь
Глава 9. Седьмое обязательство. Постараться научить ребёнка отличать добро от зла
Глава 10. Восьмое обязательство. Постараться объяснить ребёнку Божий замысел интимных отношений
Глава 11. Девятое обязательство. Постараться объяснить ребёнку, почему мы верим в то, во что мы верим
Глава 12. Десятое обязательство. Постараться воспитать в ребёнке благодарное сердце
Послесловие. "Я сделаю всё возможное"
Тест на определение эмоциональных потребностей
Примечания

Джош Макдауэлл - Отанинг 10 мажбурияти Аудиокитоб Узбек тилида

Аудио Кутубхона: https://t.me/audio_kito_bot (telegram) kitoblar olami



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак