Otaning 10 majburiyati (Josh Makdauell) 12 bob

Otaning 10 majburiyati. 12-bob Josh Makdauell. Audiokitob Uzbek tilida

Книга на Узбекском языке Agar siz surunkali uyqusizlik tufayli ishda uxlamaslikka harakat qilayotgan yosh ota bo‘lsangiz, yoki yillar davomida ota-onangiz bilan bo‘lgan qarama-qarshiliklarda toblangan tajribali ota bo‘lsangiz, bu kitob sizlar uchun! Mashhur amerikalik voiz Josh Madauellning kitobida muallif o‘z farzandlarida Rabbiyga va ota-onalarga hurmatni oshirish uchun Xudo oldida, oilasi oldida va o‘zi oldida zimmasiga olgan majburiyatlari haqida hikoya qilinadi. Farzandlariga teran va samarali ta'sir ko‘rsatishni xohlaydigan yosh va tajribali otalarga muallifning shaxsiy tajribasi va Kalomning donoligiga asoslangan amaliy tavsiyalari foydali bo‘ladi.

Скачать: https://disk.yandex.uz/i/9gVf4rClQLMnYw PDF (1mb Otaning-10-majburiyati_Josh-Makdauell_kitob-Uzbek-tilida) Skachat

MUNDARIJA

Kirish. Shon Makdauellning so‘zi

1-BOB. Xo‘sh, ota nima qilishi kerak?

2-BOB. Birinchi majburiyat: Har doim bolaga haqiqatni mehr bilan aytishga harakat qilish

3-BOB. Ikkinchi majburiyat: Bolaning o‘rniga emas, uning oldida javobgar bo‘lishga harakat qilish. Birinchi qism

4-BOB. Ikkinchi majburiyat: Bolaning o‘rniga emas, uning oldida javobgar bo‘lishga harakat qilish. Ikkinchi qism

5-BOB. Uchinchi majburiyat: Bola uchun taqlid namunasi bo‘lishga harakat qilish

6-BOB. To‘rtinchi majburiyat: Bolaga xudo kimligi va u kimga o‘xshashligini tushuntirishga harakat qilish

7-BOB. Beshinchi majburiyat: Bolaga xudbin bo‘lmaslikni o‘rgatishga harakat qilish

8-BOB. Oltinchi majburiyat: Bolaga haqiqiy sevgi nima ekanligini tushuntirishga harakat qilish

9-BOB. Yettinchi majburiyat: Bolaga yaxshilikni yomonlikdan ajratishni o‘rgatishga harakat qilish

10-BOB. Sakkizinchi majburiyat: Bolaga jinsiy munosabatlarning ilohiy mazmunini tushuntirishga harakat qilish

11-BOB. To‘qqizinchi majburiyat: Nima uchun biz o‘zimiz ishonayotgan narsalarga ishonishimizni bolaga tushuntirishga harakat qilish

12-BOB. O‘ninchi majburiyat: Bolada minnatdor qalbni tarbiyalashga harakat qilish

SO‘NGGI SO‘Z. “Men iloji bo‘lgan hamma narsani qilaman”

Hissiy ehtiyojlarni aniqlash uchun test. Izohlar

Джош Макдауэлл. Отанинг 10 мажбурияти (Жош Макдауэлл)

Агар сиз сурункали уйқусизлик туфайли ишда ухламасликка ҳаракат қилаётган ёш ота бўлсангиз, ёки йиллар давомида ота-онангиз билан бўлган қарама-қаршиликларда тобланган тажрибали ота бўлсангиз, бу китоб сизлар учун! Машҳур америкалик воиз Жош Мадауэллнинг китобида муаллиф ўз фарзандларида Раббийга ва ота-оналарга ҳурматни ошириш учун Худо олдида, оиласи олдида ва ўзи олдида зиммасига олган мажбуриятлари ҳақида ҳикоя қилинади. Фарзандларига теран ва самарали таъсир кўрсатишни хоҳлайдиган ёш ва тажрибали оталарга муаллифнинг шахсий тажрибаси ва Каломнинг донолигига асосланган амалий тавсиялари фойдали бўлади.


12-БОБ

ЎНИНЧИ МАЖБУРИЯТ

БОЛАДА МИННАТДОР ҚАЛБНИ ТАРБИЯЛАШГА ҲАРАКАТ ҚИЛИШ

 

        «Бу ҳалол эмас. Нега унга мумкин-у, менга мумкин эмас?»

“Ундан кўра, мен бунга кўпроқ лойиқман”.

«Сен менга қарздорсан! Чунки мен кўпроқ нарсага лойиқман!»

 

Бугунги кунда жамиятнинг катта қисми ўз ҳуқуқларини билади, деган тасаввур уйғонади — унга у кўпроқ пул ишлаши эмас, кўпроқ талаб қилишга ҳақлидек бўлиб туюялаяпти. Деярли ҳамма ёқда кўпинча ношукур руҳнинг акси бўлган, ўз ҳуқуқини талаб қилаётган баёнотларни кўриш ва эшитиш мумкин.

Юқорида келтирилган луқма ташлашлар уларнинг эгаларида олижаноб қалб йўқлигидан далолат беради. Атрофдагиларга нисбатан бундай муносабатни ҳатто ўз фарзандларимизда ҳам кўриш мумкин. Албатта, улар нимадандир умид қилиши ва ололмагач, шикоят қилиши жуда табиий. Аммо агар ҳар доим нимадандир шикоят қилиш ва атрофдагиларга нисбатан ношукур муносабатда бўлиш улар феъл–атворининг ва дунёқарашининг бир қисмига айланиб қолса, у ҳолда, бундай ҳодисалар узоққа борадиган салбий оқибатларни келтириб чиқаради. Яхшиликни билмайдиган қалбга эга одам стресс, тушкунликлар ва сиқилишларнинг юқори даражасига кўпроқ берилади, у соғлом муносабатларни шакллантиришда катта қийинчиликларга дучор бўлади. Умуман олганда, бундай одам ҳаётдан анч кам қониқиш олади. Бу кузатишни ҳужжат билан тасдиқлайдиган илмий тадқиқотлар мавжуд.

Китобнинг бошида мен ўз болаларингиз учун қандай тақдирни раво кўришингизни биласизми, деб сўрадим. Ҳойнаҳой, Исо сиз учун нимани раво кўрган бўлса, сиз ҳам болаларингизга шуни раво кўришни истайсиз, деган тахмин билдирдим. Исо бизда Унинг шодлиги бўлиши ва бу қувоч мукаммал бўлишини истайди (қаранг: Юҳ. 15:11). Биз ҳам болаларимиз ҳаётдан қувонч олиб яшашини истаймиз, шундай эмасми? Улар кўнгилсизликлардан ҳимояланган бўлиши, ўз қадр–қиммматини билиш ҳисси таниш бўлган ва ҳаётида мақсади ҳамда ўзининг бош вазифасини амалга оширишга интиладиган шахс бўлиб вояга етишини истаймиз. Болаларимиз ҳаётига Исони олиб киришдан ташқари, уларда олижаноб қалбни тарбиялашнинг барча санаб ўтилган устунликларига эришишни мен болаларга ёрдам беришнинг энг яхши усулларидан бири деб ҳисоблайман.

Бу йўналишдаги куч–ғайратлар болалар учун ҳаётнинг турли соҳаларидаги дивидендлар кўринишида қайтади. Яқинда олимлар одамларга ва ҳаётнинг ўзига миннатдорчилик муносабатининг оқибати бўлган ижобий самараларни тушунишга қаратилган тадқиқот ўтказишди. Масалан, 2012 йилда Берклидаги Калифорния университети қиймати 5 млн. 600 минг доллар бўлган лойиҳа устида Дэвисдаги Калифорния университети билан ҳамкорлик қилишга киришди. Бу лойиҳанинг номи «Миннатдорчилик назарияси ва амалиётини ривожлантириш»1. Унинг ғояси тиббиёт, таълим ва ташкилий мақсадларда миннатдорчилик амалиётини оммалаштириш усулларини топиш, кейин эса одамлар ва ҳаётга нисбатан миннатдор муносабатлар меваларидан баҳраманд бўлишдан иборат.

Миннатдорчилик соҳасида етакчи илмий эксперт, деб айтиш мумкин бўлган доктор Роберт Эммонс, юзлаб тадиқотлар, бу ажойиб инсоний туйғунинг жисмоний, руҳий ва ижтимоий устунликларини ҳужжатли тасдиқлаганини билдирди. У миннатдорлик туйғусини ҳис қила туриб, қуйидагиларга эришиш мумкинлигини таъкидлайди.

  • Бахт ва ҳаётдан қониқиш даражасини ошириш,
  • Хавотирланиш ва сиқилиш даражасини пасайтириш,
  • Иммунитет тизимини мустаҳкамлаш, қон босимини тушириш, бирорта касаллик аломатлари ва оғриқли ҳислар пайдо бўлиш эҳтимолини камайтириш,
  • Уйқу сифатини яхшилаш,
  • Қувноқроқ бўлиш ва жароҳат етказадиган вазиятлардан сўнг самарали тарзда ўзини тиклаш,
  • Ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш, турмуш ўртоғи, оиласи ва дўстлари билан яқинроқ.

 

Бошқача қилиб айтганда, биз минннатдор бўладиган бўлсак, қийинчиликларни анча самарали енгиб ўтиш ва стрессли вазиятлардан чиқиш қобилиятига эга бўламиз. Масалан, миннатдор одам, қоида тариқасида, ўз муваффақиятсизликлари ва ҳаётининг салбий ҳолатларини камроқ зўриқиш билан ҳал қилади ва омадни бажону дил қабул қилади. Клиник психология ва саломатлик психологияси бўйича мутахассис доктор Мелани Гринберг миннатдорчилик “қалбни очади ва бош мияда ижобий ҳиссиётлар ишлаб чиқарадиган марказларни фаоллаштиради, миянинг нейронлари ҳамма нарсага ижобийроқ акс–таъсир кўрсатишига олиб келади” деб ҳисоблайди3.

Шундан кейин ҳам, Худонинг Каломи бизга: “Ҳар қандай шароитда ҳам Худога шукур қилинглар, чунки сизлар, яъни Исо Масиҳга имон келтирганлар учун Худонинг иродаси шудир” (1Фес. 5:18) дейишига ҳайрон қолиш керакми? Худо бизнинг шод бўлишимизни истайди, миннатдор бўлиш эса — чин шодлик учун асосдир. «Шукрона айтинг Эгамизга, У яхшидир! — деб ёзганди саноларни куйловчи, — Унинг содиқ севгиси абадийдир» (Заб. 135:1).

Муқаддас Китоб биз миннатдор бўлишимизни, Худога ҳамдлар айтишимизни ва қувонишимизни, демакки, олижаноб қалбга эга бўлишимизнинг минглаб йўлини бизларга ўгит қилади. Худога ҳамду–санолар айтиш тўғрисидаги қоида аслида — Худо ва Унинг амалларининг асл моҳиятини тан олиш ва бунга жавобан, Уни шарафлаш ва Унга ҳамду–санолар айтиш бўйича қатъий тавсиядан бошқа нарса эмас. «Ҳар доим, ҳар бир нарса учун Раббимиз Исо Масиҳ номи билан Отамиз Худога шукур қилинглар» (Эф. 5:20). Шунга қарамай, миннатдор бўла олиш маҳорати инсоннинг туғма сифатларига кирмайди. Юзага келаётган ҳолатлар бизни қониқтирмаганда, шукрли бўлиш қийин. Миннатдор бўлиш — ўзингизда ривожлантиришингиз зарур бўлган хислатдир.

 

МИННАТДОР БЎЛИШ МАҲОРАТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ КЕРАК

Масиҳийликка кирган илк давримда мен миннатдорчиликка етарлича эътибор бермасдим. Худога ҳамду сано айтиш ва унга миннатдорчилик билдириш зарурлигини билардим, лекин миннатдорчиликнинг дунёқарашим учун асос бўлувчи аҳамиятини тушумасдим. Бошқача қилиб айтганда, гарчи Исо жумладан менинг шодлигим мукаммал бўлиши учун ҳам келганини айтган бўлсада, миннатдор қалб ва қувончга тўла ҳаёт ўртасидаги боғлиқликни кўрмасдим. Менинг минатдорчиликка қарашим ҳаётимни ағдар–тўнтар қилиб юборган битта воқеадан кейин ўзгарди.

Семинариядаги ўқишимни тугатгач, ёшлар учун сайёр ваъзхон бўлиш умидида мен “Campus Crusade for Christ”* хизматчилик ташкилотига қўшилдим. Ўша пайтда мен жасур, ҳаракатчан ва бир оз қўполроқ йигит эдим. Юрагим тўғри йўлни танлаганди, лекин менга сабр етишмасди. Мен эркин саёҳат ва ваъзхонлик қилишни истардим, аммо миссияга бошчилик қилаётган раҳбарлар мени етарлича маънавий вояга етмаган деб ҳисоблашди.

______________________

* “Campus Crusade for Christ” – 190 дан ортиқ мамлакатда хушхабарчилик ва мураббийлик билан шуғулланувчи халқаро масиҳий миссионерлик ташкилоти. 1996 йилда “USA Today” газетаси ушбу миссияни Қўшма Штатлардаги энг йирик хушхабарчи ташкилот деб атади.

 

Хизмат қилишга қаттиқ интилишим билан мен улардан баъзиларини хафа қилиб қўйган эдим. Аслида менинг тиниб–тинчимас темпераментим уларга катта муаммолар туғдирганди, шунинг учун улар мен одатдан ташқари вазифа олишим ҳақида қайғуришганди. АҚШ бўйлаб масиҳийлаштириш саёҳати ўрнига улар мени Аргентина олийгоҳларининг талабалар шаҳарчаларида ваъз ўқишга жўнатишди.

Воқеаларнинг бундай тус олиши мени умидсизликка солди. Мен ноилож аҳволда қолгандим. Бу вазифа ўз режаларимнинг ва орузларим амалга ошишининг шунчаки тўхтаб қолиши бўлиб туюлмади — мен буни ҳалокат сифатида қабул қилдим. Ўша пайтда мен бирор кишига шукр билдиришдан узоқ эдим ва умуман миннатдор бўлиш учун заррача ҳам сабаб кўрмаётгандим. Албатта, менинг салбий кайфиятим Худо юзага келган вазиятни менинг манфаатим ва Ўзини мадҳ этишимга бураётганлигини кўришга имкон бермасди.

Лекин мен ўз вазифамга шунчалик кўникиб кетгандим ва унинг муваффақиятли бўлишини сўраб қанчалик илтижо қилсам, олдимга қўйилган вазифага бутун диққатимни жамлаш зарурлигига, келажагимни эса Худога ишониб топшириш кераклигига шунчалик кўп ишона бошлардим. Мен Сулаймоннинг: “Эгамиз тўғри одамни эсон–омон сақлайди, тўғри юрадиганга Ўзи қалқон бўлади” (Ҳикматлар Китоби 2:7–8) деган доно фикрини эсга олдим. Мен Худога содиқ хизматчи бўлишни истардим.

1967 йилда Аргентинага келганимда, Жанубий Америка университетлари қайнаб турган коммунистик фаолият қозони эди. Мен ҳар доимгидек, дадиллик билан ва зўр бериб, воқеалар гирдобига бошим билан шўнғидим ва ўша талабалар шаҳарчаларининг кескин кайфиятдаги ёшлари билан очиқ баҳсда ёқалаша кетдим. Мен Боливия ва Чилининг кампусларига бориб, Аргентина чегараларидан чиқиб кетардим. «Campus Crusade for Christ»нинг бўлимини Жанубий Америкада тузишга уринган икки йилим давомида ҳаётим бир неча бор хавф остида қолди. Мени талаб кетишди, ўзим содир этмаган жиноятда айблашди ва ҳибсга олишди. Баъзан ўзимга қачонлардир уйга тирик қайтиш менга насиб қилармикин, деган савол берардим.

Мен билан Жанубий Америкада содир бўлган воқеа ҳақида доктор Билл Брайт билиб қолди, у ўша пайтда «Campus Crusade for Christ»нинг президенти эди. Миссионерлик ташкилотининг мен хафа қилиб қўйган раҳбарлари ўз лавозимларини тарк этишган экан, янги сайланган раҳбарлар эса мендан Шимолий Америка университетларининг талабаларини масиҳийлаштириш учун АҚШга қайтишни исташ–истамаслигимни сўрашди. Орзуларим ва умидларим рўёбга чиқай деяётганди. “Эгамизни ўзингнинг шодлигинг деб бил, Кўнглингдаги орзуларингга У етказади” деганида шоҳ Довуд ҳақ бўлган экан (Заб. 36:4).

АҚШга қайтгач, талабалар ғалаёни ва тартибсизликларнинг бошланган пайтига тўғри келдим, бунақасини икки йил давомида Жанубий Америка кампусларида кузатган ва ўрганган эдим. Аргентинада олган тажрибам мени хотиржамликни бузувчилар Америка ёшларига ижтимоий муамоларни қандай ҳал қилишни таклиф қилишаётганини тушунишга олиб келди ва исённинг янги пайдо бўлишларига қарши самарали туриш учун муаммони зарур даражада руҳий тушунишни берди. Мен ҳайрат билан икки йиллик “сургуним” Худонинг “машқ қилиш лагери”га ва Худо шарафига йигирма йил талабаларга хизмат қилишга айланганини кузатардим. Бу тажриба ҳар қандай ҳолатда ҳам Худога шукр қилиш ва ҳаётимга нисбатан Унинг ниятларидан умидвор бўлиш зарурлигига мени ўргатган сабоқ бўлди.

 

МИННАТДОР ҚАЛБНИ ТАРБИЯЛАШНИНГ ЕТТИТА УСУЛИ

Мана олижаноб қалбга эга бўлишда болаларга қандай ёрдам беришнинг еттита усули.

 

  1. Болаларни Худога содиқ бўлиш ва Унинг ниятига ишонишга ўргатинг.

Болаларга уларнинг ҳаёти борасида Худонинг Ўз нияти борлигини англашга ёрдам беришда Жанубий Америкага “сургун” қилинганим тажрибасидан мен кўп марта фойдаландим. Уларга ҳамма нарсанинг калити – Худонинг ниятига ишониш ва шароитлардан қатъий назар, Худога содиқ қолиш эканлигини тушунтирдим. Ҳолатлар мен яхши одам эканлигим ёки эмаслигимни белгилаб бермаслигини тушундим. Худонинг ниятига ишона туриб, шукр қилишим зарур. Мен билан нима рўй беришидан қатъий назар, унга ҳамду–санолар бўлсин. Шароитлар қандай бўлишидан қатъий назар, менинг қалбим ҳар доим олижаноб бўлиши шарт.

Болаларни бизнинг ҳаётимизни назорат қилиб турган Худога ишонишга ўргатинг. Улар Римликларга мактубнинг 8–боб 28–оятини ёдлаб олишсин, унда шундай дейилган: «Биз биламизки, Худони яхши кўрганларга ҳамма нарса яхшиликка хизмат қилади, чунки Худо уларни Ўзининг мақсадига кўра, даъват этган». Бу ҳаётимизда муаммолар бўлмайди дегани эмас, лекин биз агар ўз амалларимизда Худога содиқ бўлсак, У ҳатто биз учун энг оғир ҳаётий вазиятларда ҳам улуғланади. Худди қул қилиб сотилган Юсуф каби биз ҳам шундай дея оламиз: «...Сизлар менга раво кўрган ёмонликни Худо яхшиликка ишлатди. Сон–саноқсиз одамларни сақлаб қолиш учун У мени шу ерга олиб келди» (Ибт. 50:20).

 

  1. Болаларни ўзларининг гуноҳга мойилликларини тан олишга ўргатинг.

Масиҳийликнинг ўн иккита асосий ақидаларини қабул қилишда болаларга ёрдам бера туриб, эртами–кечми, сиз дастлабки гуноҳ ҳақидаги саволга дуч келасиз. Бу ақидадан болаларда олижаноб қалбни тарбиялаш учун асос сифатида фойдаланинг.

Ҳаммамиз гунокор ва Худодан ажратилган эканлигимизни тушунтира туриб, одамнинг гуноҳга ботганлиги бизни ҳар қандай устунлик ҳиссидан маҳрум этишини болаларга айтиб беринг. Худонинг мукаммал одиллиги натижасида бизда Худо билан мулоқотдан роҳатланишга ҳеч қандай ҳаққимиз йўқ. Унинг бизга бўлган шафқатини оқлаш учун бизда ҳеч қандай яхшилик бор эмас. “Ҳеч бир солиҳ кимса йўқдир, Ҳатто биронта ҳам йўқ! Ҳаммаси йўлдан озган, бирдай бузилган, Яхшилик қилувчи бир кимса йўқдир, Ҳатто биронта ҳам йўқ!” дейилади Муқаддас Китобда  (Рим. 3:10, 12).

Ўзимизнинг гуноҳга ботганимзини тан олиш ва ўзини гуноҳкор деб англаш биз ҳеч нарса билан Худонинг марҳаматига лойиқ эмаслигимизни тушунишга ёрдам беради. Ҳеч қандай қилмишлар билан Худонинг раҳмдиллигига эриша олмаслигимизни тушуниш У бизга инъом этган шафқатга нисбатан бизда улкан миннатдорчилик ҳиссини туғдиради.

 

  1. Болаларни Худонинг ҳайратланарли марҳаматидан завқланишга ўргатинг.

Болаларга қуйидагини тушунтиринг. Худо Исонинг қиёфасига эврилди ва бизнинг гуноҳларимиз учун даҳшатли ўлим топди. Биз ҳали тазарру қилмаган гуноҳкорлар бўлганимизда У ўлди. Биз Уни инкор қилдик, лекин У бизларни қабул қилди. Исо айтадики: «Балки сизлар Мендан юз ўгиргандирсизлар, аммо Мен сизлардан юз ўгирмайман. Сизлар Мен учун шунчалик муҳимсизларки, фақат сизлар билан яқин муносабатларни қайтариш учун ҳам энг сўнгги чорагача боришга тайёрман. Мен сизнинг оламингизга келаман ва сизларни ўлимдан ва Менсиз мангу ёлғизликдан қутқариш учун Одам бўламан».

Исонинг номуносиб ўлими ҳақидаги марҳаматга тўла бу воқеани болаларга қайта ва қайта сўзлаб беринг. Уларни Худонининг ғаройиб марҳаматидан ҳайратланишга ўргатинг. Биз ўз гуноҳкорлигимиз ва Худо марҳаматининг асл ўлчамини англаганимизда, бу юракларимизни миннатдорчиликка тўлдиради.

 

  1. Болаларни меҳнатга миннатдорчиликни ривожлантиришига ўргатинг.

Исо шундай деди: «...меҳнаткаш иш ҳақини олишга муносибдир» (Лк. 10:7). Ҳаворий Павлус унинг фикрини такрорлади: «Ғайратингиз сусаймасин, бутун қалбингиз билан Раббимиз Исога хизмат қилинг» (Рим. 12:11). Дотти иккаламиз болаларни уй ишларида юкланган мажбуриятларини бажарганлиги учун мукофотлашни қоида қилиб олгандик. Болалар уй йиғиштириш, майсаларни қирқиш ва бошқа уйдаги мажбуриятларни бажариш бўйича жамоанинг бир қисми бўлишса, улар олган мукофотларини кўпроқ қадрлашади. Болаларга меҳнат учун олган мукофотни қадрлашга ёрдам беринг. Шунчаки уларга совға берган вазиятларимиз бўлади, лекин бажарилган иш учун мукофотлаш бу — олижаноб қалбни тарбиялаш воситасидир.

 

  1. Болаларни ўз умидларини ошириб кўрсатмасликка ўргатинг.

Мўътадилликнинг кўп устунликлари бор, айниқса, бу бизнинг умидларимиздан ортиб тушганда. Шундай устунликлардан бири — ёқимли ҳайратланиш. Болаларга совғалар ва улар таътилда кутган нарсаларга нисбатан ҳам шундай дейиш мумкин. Болаларни ўта қимматбаҳо совғаларга умид қилмасликка ўргатинг. Бу катта эҳтимол билан уларнинг умидларидан ортиб тушишингизга имкон беради, бунинг натижасида улар ёқимли ҳайратдан лаззатланиши мумкин.

Дотти иккаламиз болаларни ҳеч қачон на Мавлуд байрами ёки туғилган кунидаги совғалар, на таътилдаги кўнгил очишлар борасида умидвор қилмасдик. Бу доно сиёсат. Уни муваффақиятли амалга ошириш болаларда олижаноб қалбни тарбиялашга ёрдам беради.

 

  1. Болаларни миннатдорчилик кундалиги юритишга ўргатинг.

Иложи борича ҳар куни болалардан кимдандир ёки нимадандир миннатдор эканлигини сўрашни одат қилиб олинг. Миннатдор ва жипслашган оила бўлиш — шунчаки Шукрона куни фаоллашадиган анъана эмас, бу кундалик амалиётдир. «Эгамиз яратган кундир бу, Бу кунда шод бўлиб, севинайлик» (Заб. 117:24) дейди Муқаддас Китоб. Болалар ҳар куни нима учун ёки кимга миннатдор эканлигини айтиб, ўзи шукур қилишини билдиришни ўргансин, ҳатто бу энг майда нарсалар бўлганида ҳам. Бундай тажриба уларда олижаноб қалбни тарбиялашга ёрдам беради.

 

  1. Болаларни миннатдорчилик намунаси бўлишга ўргатинг.

Болалар сиз қандай қилиб бировдан ёки нимадандир миннатдор эканлигингизни кўрсин ва сизнинг минатдорчилигингиз нимада ёки ҳар куни қандай ифодаланишини эшитсин. Ҳар доим Худога ҳамма марҳамати: дастурхонингиздаги таом, бошпанангиз, сизга васийлик қилаётган хотинингиз; сизга хизмат қилаётган машинангиз; осмонда чарақлаётган қуёш; кўзларингизни қувонтираётган гуллар ва бошқа кўп–кўп нарсалар учун шукр айтиб, миннатдорчилик муҳитини яратинг. Сиз Худони Унинг инъоми ва ҳимояси учун улуғлаётганингизни болалар қанча тез–тез эшитиб турса ва олижаноб қалбингизни намоён қилганингизни кўриб турса, улар ҳам миннатдорчиликнинг тирик намуналари бўлиши эҳтимоли ҳам шунчалик катта бўлади.


Книга на узбекском языке - 10 ОБЯЗАТЕЛЬСТВ ОТЦА. Как сделать свое влияние на детей глубоким и плодотворным
Автор: Джош Макдауэлл

Если вы отец — молодой, старающийся не заснуть на работе из-за хронического недосыпания, или бывалый, закаленный многолетними родительскими коллизиями, — эта книга для вас! Книга знаменитого американского проповедника Джоша Макдауэлла рассказывает о тех обязательствах, которые автор взял на себя перед Богом, своей семьей и самим собой ради того, чтобы воспитать в своих детях почтение к Господу и родителям. Практические рекомендации, которые автор дает на основе личного опыта и библейской мудрости, будут полезны и молодым, и бывалым отцам, желающим сделать свое влияние на детей глубоким и благотворным. В конце нее читателей ждет бонус: тест на определение основных эмоциональных потребностей.

Содержание: Предисловие
Глава 1. Так что же делать отцу?
Глава 2. Первое обязательство. Постараться всегда с любовью говорить ребёнку истину
Глава 3. Второе обязательство. Постараться нести ответственность не за ребёнка, а перед ним. Часть первая
Глава 4. Второе обязательство. Постараться нести ответственность не за ребёнка, а перед ним. Часть вторая
Глава 5. Третье обязательство. Постараться быть ребёнку примером для подражания
Глава 6. Четвёртое обязательство. Постараться объяснить ребёнку, Кто такой Бог и на кого Он похож
Глава 7. Пятое обязательство. Постараться научить ребёнка не быть эгоистом
Глава 8. Шестое обязательство. Постараться объяснить ребёнку, что такое настоящая любовь
Глава 9. Седьмое обязательство. Постараться научить ребёнка отличать добро от зла
Глава 10. Восьмое обязательство. Постараться объяснить ребёнку Божий замысел интимных отношений
Глава 11. Девятое обязательство. Постараться объяснить ребёнку, почему мы верим в то, во что мы верим
Глава 12. Десятое обязательство. Постараться воспитать в ребёнке благодарное сердце
Послесловие. "Я сделаю всё возможное"
Тест на определение эмоциональных потребностей
Примечания

Джош Макдауэлл - Отанинг 10 мажбурияти Аудиокитоб Узбек тилида

Аудио Кутубхона: https://t.me/audio_kito_bot (telegram) kitoblar olami



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

911. Xudoning irodasini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Haqiqiy sevgini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Rejalashtirilmagan homiladorlik (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. O'z joniga qasd qilish haqidagi fikrlar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Jinsiy zo‘rlanish (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Ota-onaning ajralishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Nizolar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Yaqin insonning vafot etishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    Сенинг Чўққиларинг томон йўл (Ханна Харвард)    Фаришталар ҳам сукут сақлаган эдилар (Макс Лукадо)    Худонинг Буюклиги (Эйден Тозер)    Яраланган юрак (Дэн Аллендер)    Худонинг Муқаддаслиги (Роберт Спраул)    Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак